Sof Ibrat 🌙
44K subscribers
1.88K photos
5.58K videos
9 files
2.67K links
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙

Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)

Tijoriy hamkorlik masalasida
Download Telegram
ТУЗАТИБ БЎЛМАЙДИ

Билмасдан оёғимни босиб олсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо қалбимни топтасангиз эмас....
Пиёламни ёки мен севган қаламни синдириб қўйсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо қалбимни синдириб эмас...
Мен яхши кўрган китоб муқовасини йиртсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо обрўйимни тўкиб эмас. Мен обрўйимни сизга ишонган эдим...

Дўстим! Дунёда шунақанги хатолар борки, уларни узр айтиш билан тузатиб бўлмайди!

Абдулқодир Полвонов👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўчаларнинг номи ёхуд онам ўргатган зикрлар

https://youtu.be/-FREIuCPVFI

📚"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ"
BintuSodiq👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Онасиз дунёга келган 4 жонзот

Она қорни кўтармаган, (онадан дунёга келмаган) тўрт жонзот бўлган, улар: Одам алайҳиссалом, Ҳавво онамиз, тошдан чиққан Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси, Исмоил алайҳиссалом қурбон қилиниши эвазига туширилган қўчқор.
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ АФЗАЛ МУРШИД

«Дунёда Қуръони каримдан афзал муршид йўқдир. Демак, барчамиз Қуръонни тадаббур билан ўқимоғимиз, унинг аҳкомларига амал қилмоғимиз, унинг ахлоқи билан хулқланмоғимиз, унинг одоби билан одобланмоғимиз, ваъзларидан насиҳат олмоғимиз ҳамда жисм ва қалбларимизга ундан шифо, даво исташимиз лозим. Зеро, Аллоҳ таоло: “Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз”, деб марҳамат қилган (Исро сураси, 82-оят).

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаётнинг 14 ҳикмати»

1.  Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2.  Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3.  Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4.  Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5.  Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6.  Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7.  Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8.  Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9.  Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10.  Энг катта жудолик – умидсизлик.
11.  Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12.  Ҳаётда энг катта тухфа – олий жаноблик.
13.  Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14.  Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қулоғи яхши эшитмайдиган инсонни ҳеч намоз қазо қилмаслигини билганимда англаб етдим: «бомдод намозига будильник қўйилмайди, кўнгил қўйилади…»

Меҳмет Йилдиз👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тандирдан янги узилган иссиқ нон ейиш тавсия этилмайди

Янги нонни ошқозон деярли ҳазм қилмайди. Бундан ташқари, янги пиширилган нон ичакларда ачий бошлайди ва бу ортиқча газ ҳосил бўлишига олиб келади ва ичак оғриғи бошланади.
Агар илгари янги нон танага бундай салбий таъсир кўрсатмаган демоқчи бўлсангиз, бу ески нонвойларнинг нон хамирида табиий хамиртурушлардан фойдаланганлиги ва хозир эса нонга синтетик хамиртуруш қўшилаётганлиги билан боғлиқ.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уч нарсани мияннга қуйиб ол:
Ўлимдан қутулиш йўқ;
Бу дунёда роҳат йўқ;
Одамларнинг гапидан омонлик йўқ.


Ҳикматлар китобидан.
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБРИК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!

Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Намоз

1.
Бомдод намози - Ўлим қийинчилигини қайтаради,
2. Пешин намози - Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради,
3. Аср намози - Зулматдан нурга чиқаради,
4. Шом намози - Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади.
5. Ҳуфтон намози - Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради.

Албатта, буларнинг барчаси, ин шаа Аллоҳ, бўлади!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳакимлардан бири шундай дейди:

👉Кўп ейдиган одам, кўп ичимлик ичади! Кўп суюқлик ичган одам уйқучи бўлиб қолади. Серуйқу одамнинг ошқозони ҳазм қилишга қийналади. Ошқозони овқатларни ҳазм қилмай сақлаб юрадиган кишиларнинг қалби қота бошлайди, Бағритош одам гуноҳлар уммонига шўнғиб кетади”.

©️muslimaatuz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июн – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июн Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июн – душанба кунига кўчирилади, 18 июн – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бойларда камбағалларнинг ҳаққи бор

Бугун садақа берувчи ва бермайдиган тоифалар ажралиб қолгандек гўё. Орамизда ҳатто шундай кишилар борки, уларга садақа бериш ҳақида гап очсанг, «Нега ўзим қийналиб ишлаб топган молни бировга беришим керак?! Ундан кўра ишласин», дея ажабланишади. Орзу-ҳавас йўлида ҳатто исроф бўладиган даражада сарфлашади, аммо эҳсонга келганда бир тийин бўлса ҳам чиқаришдан безиллашади. Аслида мусулмон одам бойларда камбағалларнинг ҳақи борлигини яхши билиши, буни ҳеч қачон унутмаслиги керак.

«Гўзал ўрнак» китобидан

BintuSodiq👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаром кўп бўлса ҳам тўйдирмайди.
Ҳалол оз бўлса ҳам кифоя қилади.

📚 "Тасвирдаги ҳикматлар" китобидан👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Арафа кунидаги Дуо...👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм)

Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
💬 Жавоб: Бу ерда

Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning sifati va qurbonlikning muddati

Yaqinlaringizga ham ulashing!

islomuz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning goʻshti qanday taqsimlanadi?

Yaqinlaringizga ham ulashing!

islomuz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари

Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

Андижон 05:00
Наманган 05:00
Фарғона 05:00
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:15
Сирдарё 05:15
Жиззах 05:15
Самарқанд 05:20
Сурхондарё 05:20
Қашқадарё 05:25
Навоий 05:25
Бухоро 05:30
Хоразм 05:45
Қорақалпоғистон Рес. 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

🕋 islomuz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM