Sof Ibrat 🌙
21.1K subscribers
1.94K photos
5.62K videos
9 files
2.74K links
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙

Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)

Tijoriy hamkorlik masalasida
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аслида биз анча ортдамиз...☝️

Африкада болалар Қуръон дарсида😊

Роббим диндошларимизга офият берсин. Бизга ҳам ҳофизи Қуръон авлодлар насиб этсин, Амийн🤲👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

Заршид👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Жаннатга кирувчи 10 та жонивор

Имом Муқотил р.а. қаламига мансуб “Мишкотул Анвор” айтилишича, жаннатга 10 та ҳайвон киради. Булар:

1. Иброҳим а.с. ҳўкизи
2. Исмоил а.с. ўрнига келган қўчқор
3. Солих а.с. туялари
4. Юнус а.с. ни ютган балиқ (кит)
5. Мусо а.с. давридаги сигир
6. Узайр а.с. ҳачири
7. Сулаймон а.с. замонида чумоли
8. Билқис ҳудҳуд қуши
9. Асҳоби Каҳфдаги Қитмир (ит)
10. Расулуллоҳ туялари Қасво

Шунингдек, Аллоҳ йўлида ва қурбонлик қилинган ҳайвонлар ҳам жаннатга кириши башорат қилинган.

xatibuz👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Агар Аллох сизни яхши ку́риб колса.......

⁉️(Бу сифатлар сизда борми?) 👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СубҳанАллоҳ

Гул ва баргларга ўхшаш ҳашоратлар. Қимирламаса ажратиш жуда қийин.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ота оғир дардга чалинган фарзандининг олдида йиғлаб, Аллоҳ таолога нола қиляпти.

Эй Роббим! Ўзинг карами кенг ва меҳрибон Зотсан! Барча бемор бандаларингга комил ва ожил шифо бергин! Жумладан, фарзандлари беморларга ҳам шифо бериб, ўғил-қизларини кўзларига қувонч қилгин, омин!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки мусулмонларнинг таомларини эҳтикор қилса, Аллоҳ таоло уни жузом (мохов, пес) касали ва фақирлик билан мубтало қилади”.

Имом Ибн Можа ривояти.

Изоҳ:
Эҳтикор, луғатда, нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.
👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизларингизни ўқитиб сўнг турмушга беринг.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирини ю ошкорини билгувчи АЛЛОҲДИР 👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким айтди илм олиш осон деб?😅

Толиби илмнинг энг катта душмани бу уйқу)

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким илм йўлига чиқса қайтмагунича Аллоҳнинг йўлида бўлади”. (Термизий ривояти)

Аллоҳнинг йўлида экансиз шайтон сизни ўз ҳолингизга ташлаб қўймайди.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай аёлларга хушхабар берилган? 👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
- Таҳорат устига таҳорат олиш қурбат (Аллоҳга яқин қилувчи амал) бўлади.
- Бунда сув исроф бўладику?!
- Тоат ва ибодатда исроф йўқ.
- Унда ифторликни кучли қилсак бўлар экан-да?
- Рўзада тоат овқатланиш эмас, балки овқатланмасликдир.

©️MubashshirAhmad👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОИЛА БОҚИШ ДИНИМИЗДАГИ ЭНГ ЮКСАК АМАЛЛАРДАН👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Эр тонг саҳарда уйғониб, аёли билан бирга нонушта қилди ва кийимларини кийиб, ишга кетиш учун тайёргарлик кўрди. Кутубхонасига калитларини олиш учун кирган вақт, столларнинг усти ва телевизорнинг экрани жуда ҳам чанг эканини кўрди-да, хотиржамлик билан аёлининг олдига чиқиб, "Суюкли азизам, менга стол устидаги калитларимни олиб келинг" деди. Аёли калитларни олиб келиш учун кутубхонага киргач, чанг бўлиб турган столга эрининг "Азизам, мен сени яхши кўраман" деб чанглар билан ёзилганини кўрди ва хонадан чиқаётиб телевизор экранида ҳам "Ҳаётимнинг мазмуни, мен сени яхши кўраман" деб чанглар билан ёзилганига гувоҳ бўлди. Аёли хонадан чиқиб, эрининг ана шундай ёзув ила қилган ишидан юзларида табассум ила калитларни берди ва уй тозаликларига жуда ҳам кўп эътибор қила бошлади.

Аёлни тарбиялаш учун мушт эмас, ақл керак!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Қизиқарли_факт

Арпа унидан тайёрланган ноннинг соғликка фойдалари:

1. Ич қотиб қолиш ҳолатини йўқотади. Арпа уни оғриқларни келтириб чиқарувчи ич қотиб қолишни тузатади, уйқусизлик, асабийликдан келиб чиқувчи изтироб чекиш касалини даволаш хусусиятига эга, шунингдек, у ичак фаолиятини яхшилайди.

2. Бош оғриқни камайтиради. Арпа донаси атиргул суви билан аралаштириб тановул этилса, бош оғриқни енгиллаштиради.

3. Балғамни йўқотиб, йўтал касалига шифодир. Агар уни ёввойи заъфарон билан бирга тановул этилса, балғам ва йўтал касалига шифо бўлади.

4. Бавл йўлини очиши. Агар инсонда буйрак тўлиб қолса, пиширилган ва пўсти артилган арпа ишлатилса, бунга барҳам берилади.

5. Агар янги арпа пиширилиб, қалтираш касали бор кишига берилса, шифо топади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табобатлари» китобидан.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
​​❗️Ҳурматли каналимиз обуначилари❗️

Маълумки, каналимизда турли хил касалликларга даво сифатида баъзи рекламалар эълон қилинган (расмлари пастда). Очиғи, ушбу рекламалардаги ҳавола ичидаги маълумотлар вақтимиз тиғизлиги сабаб батафсил ўрганиб чиқилмаган. Бироқ, бугун қизиқиб, ўқиб кўрганимизда, ҳаволадаги маълумотлар ёлғонлигига, бошқа бировларнинг умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрлари келтирилганига амин бўлдик ва шу заҳоти ушбу рекламаларни тўхтатдик.

Ушбу ишончсиз маълумотлар тарқатилишида сабабчи бўлганимиз учун ҳаммадан узр сўраймиз ҳамда бунақа ёлғон хабарларга ишонмасликларингизни сўраб қоламиз. Албатта, мусулмон сифатида биродарларимиз алданишига шерик бўлиб тура олмаймиз. Илло, фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким алдаса, биздан эмас”, деб таъкидлаганлар.

Шу ўринда бу каби рекламаларни тарқатаётган админлардан тўхтатишларини сўраб қоламиз (агар тўхтатишмаса, каналдан чиқиб кетишни тавсия қиламиз). Зеро, ризқ Аллоҳдандир!

P.S.: Ушбу хабарни имкон қадар биродарларга улашинг. Зора алданиб қолишмаса. Илло, эслатиш мўминларга манфаат етказур!

©"Нишондаги гаплар" маъмурияти.
Эй фозила аёл!

- Қайсар бўлма!
- Эрингни бошқалар билан солиштирма!
- Доимо зийнат билан безаниб ол!
- Асосий эътиборинг эрингга бўлсин!
- Тортишишни йиғиштир!
- Эрингни гўзал тарзда кутиб ол!
- Эрингнинг оиласини ҳурмат қил! Шунда улар сен билан бирга бўлишади. Йўқса, улар сенинг қаршингга чиқишади ва кунлар ўтиб эрингни қўлдан берасан.
Ишларнинг оқибати ҳақида чуқур ўйла. Эрингни ва унинг оила аъзоларини эҳтиром қил. Натижада, шубҳасиз, фойда кўрасан.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизлар тарбияси ҳақида

Асрорхон домла қизбола тарбияси ҳақида жуда қаттиқ, аммо ҳақиқат бўлган гапларни гапирибдилар.

Тарбияда огоҳ бўлайлик!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиётганингизда нималар дейишингизни биласизми?👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон нима билан улуғ бўлади?👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички аъзоларимизнинг ишлашига ўзгача нигоҳ билан

Бу механизмда битта гайка тушиб қолса борми.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ