Sof Ibrat 🌙
21.1K subscribers
1.94K photos
5.62K videos
9 files
2.74K links
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙

Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)

Tijoriy hamkorlik masalasida
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАНИНГ РИЗҚИГА КЎП ҚАЙҒУРМАНГ! ЭРТАНИНГ КЕЛИШ-КЕЛМАСЛИГИ МАВҲУМДИР!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🗓 1-Февраль Халқаро Ҳижоб куни
Муслима аёлларимизни табриклаймиз!

📌 Бу байрам 2013 йилдан буён давом этиб келмоқда!

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤㅤ
#СубҳанАллоҳ

Аллоҳ нақадар чевар зот👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ўн ёшли умра зиёратчиси

Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга борган ва Сайидмуҳаммад у билан бирга ҳаж қила олмаганидан жуда хафа бўлган. Кейин у Маккага бориш учун бор имкониятини ишга солишга қарор қилди.

Бола тенгдошлари сингари ширинликлар ва ўйинчоқлар сотиб олишнинг ўрнига, барча пулини қутичасига йиғиб борди. Бу йил бахтли тасодиф сабабли боланинг онаси умрага бориш йўлланмасига эга бўлди. Хаж оператори Саййидмуҳаммаднинг қатъиятини кўриб, ҳаж учун тўловдан чегирма қилиб берди ва болакай онаси билан Маккага жўнади.

«Мен у ерда ҳар куни масжидга бордим ва у маскандан кетишни хоҳламасдим. Замзам сувидан ҳам ичдим ва ҳатто Муқаддас Каъбага қўл теккизиш бахтига ҳам эришдим», - дейди кичик зиёратчи.

Энди Сайидмуҳаммаднинг янги мақсади бор – катта ҳаж қилиш учун пул йиғиш.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
⚡️Соғлом бўлай, иммунитетим баланд бўлсин десангиз кунига қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг!

Тана вазни Сув миқдори

45кг 1.9л
50кг 2.1л
55кг 2.3л
60кг 2.5л
65кг 2.7л
70кг 2.9л
80кг 3.5л
85кг 3.7л
90кг 3.9л
95кг 4.1л
100кг 4.3л

Улашинг!
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, Аллоҳ унинг эвазига ундан чандон яхшисини унга беради👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Ибрат

Янги туғилган чақалоқнинг товон изи билан онасининг бармоқ изи бир хил бўлишини билармидингиз? Болалар алмашиб кетмасин деб буюк Аллоҳ Таоло томонидан қилинган мукаммал бир тадбирдир.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исм оғир келди деган сўз йўқ.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Астағфируллох

Охиригача эшитинг, яқинларга улашинг, мана харомдан қўрқмаслик, халқни пулини ейиш нимага олиб келади, Савдогару амалдорлар эшитиб қўйса зарар қилмайди👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбияси луқмани ҳалоллашдан бошланади👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ражаб ойининг биринчи куни! Бу ойда нималар қилишимиз керак?

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбиясини қуруқ гап билан эмас, амаллар билан шакллантириш керак. Мисол учун, ўзи сигарет чекадиган ёки ароқ ичадиган ота-она болаларидан бунақа қилмасликни талаб этиши одатда ҳеч қандай фойда бермайди.

Видеони кўриб, нима демоқчилигимизни тушунгандирсиз. Фарзандингизга ўрнак бўлинг, маърузачи эмас.

©️xushnudbek👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
☝️Америкалик шифокорлар уюшмаси пластик идишнинг зарарлари ҳақида қуйидагича фикр билдирибди:

1. Чойни пластик идишда ичманг.

2. Ҳар қандай иссиқ таомни пластик тарелкада ёки пластик идишда еманг. Масалан, қовурилган картошкани.

3. Таомни микропечда пластик идишда иситманг.

Пластик жисм иссиқ ҳароратда ўзидан турли кимёвий моддалар чиқариб, бу моддалар 52 турдаги саратон хасталикларига сабаб бўлар экан.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
— Агар тузган режангнинг самарасини 1 йил кўрмоқчи бўлсанг, гуруч эк.

— Агар тузган режангнинг самарасини 10 йил кўрмоқчи бўлсанг, мевали дарахт эк.

— Агар тузган режангнинг мевасидан 100 йил баҳраманд бўлмоқчи бўлсанг, болаларга таълим бер.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Нозимжон Ҳошимжон👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онанинг розилиги Аллоҳнинг розилигидир!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлингизни камчилигига кўз юминг!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуо қилаётган бўлсак! Ижобат бўлмаган бўлса бундан хафа эмас хурсанд бўлишимиз керак экан!!!

🎙 Рустамжон Домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Ёғоч тасбеҳ айтяпти

Бир киши бир ҳовлини ижарага олди. Уй эски экан, шифтнинг ёғочи ғичирлайверар экан. Уй эгаси келгач, ижарачи унга: «Мана бу шифтни тузатиб беринг, ёғочи Ғичирлаяпти», деди. Уй эгаси: «Бунинг ёмон жойи йўқ, у тасбеҳ айтяпти», деди. Шунда ижарадаги одам: «Тасбеҳ айтсаку майли, лекин кўнгли юмшаб, сажда қилиб юбормасин деяпман, холос ☺», деди.

©ustozvailm👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
📝 Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди.

Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди:

- Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор.

Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Қазоро, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига, мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар, деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:

- Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз. Кейин болаларига қараб деди:

- Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар.

Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради.
Арабчадан Муқим Маҳмуд👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақлнинг уч офати👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозни оёқ кийим билан ўқиса бўладими?👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ