Sof Ibrat 🌙
21.1K subscribers
1.94K photos
5.62K videos
9 files
2.74K links
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙

Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)

Tijoriy hamkorlik masalasida
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимага намоз ўқимайсиз?👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Диққат #Тарқатинг

Эртага 20.01.2022, ҳижрий тарихда 17 – жумадол охир, 1443 йил пайшанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
«ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ:

1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)

6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)

7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)

8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)

9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”

10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)

12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )

13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис)

14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар».

17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.

18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.

Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани....
👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иблис ва мўмин кишининг қиссаси👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким ризқини кенг бўлишини ҳоҳласа сийлаи раҳм қилсин!

Абдуллоҳ домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💧 Зам-зам суви

🎙 Абдуллоҳ домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтиб кетаётган номаҳрамга қарамаслик 100 марта Ҳаж қилиш билан баробар эканлигини билармидингиз❓

🎙Устоз Рустамжон Домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Таомланишда Набавий тавсиялар

✓ Поклик иймондандир;
✓ Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
✓ Доим тоза, покиза овқатлар енг;
✓ Ҳаромда шифо йўқ;
✓ Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
✓ Aсал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
✓ Қора седана - ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
✓ Беҳи ейиш юрак хасталигини
кетказади;
✓ Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
✓ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
✓ Таомни жуда иссиқ ёки жуда
совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
✓ Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг; 
✓ Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
✓ Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
✓ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг; 
✓ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
✓ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
✓ Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
✓ Чарчаган вақтингизда ширинлик имтеъмол қилинг;
✓ Синиқ косада овқат еманг, сув хам ичманг;
✓ Сут махсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса қонни бузиши мумкин;
✓ Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
✓ Овқатланаётган вақтда яхши кайфиятда бўлинг;
✓ Ёлғиз овқатланманг;
✓ Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг!

Таомлангандан кейин айтиладиган дуо: «Алҳамдулиллааҳиллазии атъаманаа ва сақоонаа ва жаъланаа минал муслимийн» 
(маъноси: «Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин») 
Ушбу дуони ёдлаб олиш қийин эмас. Ҳар биримиз овқатдан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтишни канда қилмаслигимиз, фарзандларимизга, яқинларимизга ҳам ўргатиб боришимиз лозим.

Манба: "Бахтли ҳаёт сари", "Ҳадис ва ҳаёт" 16-жуз👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат вакти
Намоз ўкишни кечиктирмайлик биродарлар...👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog:
@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

•
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак
🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

•
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умрини намоз ўқимай ўтқазаётган инсонлар бор!

🎙Салохиддин домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамларга суянманг👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар:
«Таҳорат қиласану, исроф қиласан.
Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.
Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.
Рўза тутасану, ғийбат қиласан.
Садақа берасану, миннат қиласан
Кўзингни оч! Солиҳ амалларнингни тешик халтага солма»👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизни қулларга ҳожатимиз йўқ
Бизни Роббимиз бор !!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хафамисан?
Намоз бор !!!

Қалбинг оғридими?
Қуръон бор !!!

Хавфсираяпсанми?
Истиғфор айт !!!

Келажагингдан хавотир қилябсанми?
Дуо бор !!!

Дунёда етиша олмаган барча
орзуйинг учун?
Жаннат бор !!!

Чорасизман дема?
Ахир Аллоҳ бор !!!👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#Диққат #Тарқатинг

❗️Билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тарқатишни тўхтатишсин.

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
#эслатма

- Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон хавфини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

- Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

- Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

- Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалолини ҳаром қилганлар

🎙 Абдукарим Мирзаев👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундай аёллар жаннатни хоҳлаган эшигидан кирар экан!

🎙Рустамжон домла👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
НЕВАРАЛАРГА...

Уйингизни бозор қилган,
Кўп гапириб безор қилган,
Бир пас ухлашга зор қилган,
Неваралар омон бўлсин!

Тасбехни узиб қўйса ҳам,
Китобга чизиб қўйса ҳам,
Соатни бузиб қўйса ҳам,
Неваралар омон бўлсин!

Севингансиз туғилганда,
Ўғлингиз ота бўлганда,
Уйингизни тўлдирганда,
Неваралар омон бўлсин!

Қовурдоқда сандиқ тўлган,
Бош оёқ сарпо кийдирган,
Қудаларни хўп ийдирган,
Неваралар омон бўлсин

Қизларники меҳмон бир кун,
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун,
Неваралар омон бўлсин!

Қизникини уришолмайсиз,
Олдида гап айтолмайсиз,
"Тегма!", "Олма!" деёлмайсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Уйдагига бақир, чақир,
Суркалиб келар қурмағур,
"Собственний"да ахир,
Неваралар омон бўлсин!

Сакраса юрак шувиллар,
Гапирса бошинг ғувиллар,
Йўқ бўлса уйинг ҳувиллар,
Неваралар омон бўлсин!

Уқалайди оёғингиз,
Синар идиш, товоғингиз,
Сололмайсиз қовоғингиз,
Неваралар омон бўлсин!

Овқат вақти минғилласа,
Косасини нари сурса,
Бир туширгинг келар роса,
Неваралар омон бўлсин!

Емаганин едирасиз,
Кийимини кийдирасиз,
Улар билан овунасиз,
Неваралар омон бўлсин!

Ёрдамчингиз, дастёрингиз,
Ҳам кўзингиз, қулоғингиз,
Ҳам ҳассангиз, оёгингиз,
Неваралар омон бўлсин!

Ҳар нарсангиз топиб берган,
Пульт, кўзойнак қайда, билган,
Тасбеҳингиз ўйнаб юрган,
Неваралар омон бўлсин!

Билар телефонлар кодини,
Нафақангизнинг вақтини,
Пул турадиган қутини,
Неваралар омон бўлсин!

Дўконларга етаклайсиз,
Эшилиб пул сарфлайсиз,
Шулар билан шод яшайсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Қон босимини оширган,
Қорни очганда шоширган,
Сабр косасин тоширган,
Неваралар омон бўлсин!

Додаларга "валерианка",
Яхши доридир юракка,
"Асал", "Попук", Тойчоқ", "Така",
Неваралар омон бўлсин!

Тўполони кетса ошиб,
Кетгинг келар қочиб, қочиб,
Кечирасан бағринг очиб,
Неваралар омон бўлсин!

Отасидан қутилгансиз,
Боласига тутилгансиз,
Энди доим биргадирсиз,
Неваралар омон бўлсин!

Бўйгинанг тез чўзилгурлар,
Уйингга буғдой тўлгурлар,
Маккага имом бўлгурлар,
Неваралар омон бўлсин!

Бир кун сизни эслаб юрар,
Қуръон ўқиб, ёдлаб турар,
Руҳингизни шодлаб турар,
Неваралар омон бўлсин!

Орқамизда қолсин бари,
Олдимизда юрсин бари,
Кўз қувончи, дил мадори,
Неваралар омон бўлсин.

Аллоҳимнинг раҳматлари,
Бизга берган неъматлари,
Уй безаги, зийнатлари,
Неваралар омон бўлсин!

Қизлар бўлишсин иболи,
Иффатли, шарму ҳаёли,
Қория, илмли, вафоли,
Неваралар омон бўлсин.

Ўғиллар Қори бўлишсин,
Ватаннинг ори бўлишсин,
Йигитнинг нори бўлишсин,
Неваралар омон бўлсин!
Муҳими - зўр ИНСОН бўлсин!

Мастура Хожи Она Шеьрлари.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳақимизда айтилаётган ҳамма яхши гаплар ҳам бизга яхшилик соғиниб айтилмаётган бўлиши мумкин👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ