@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
12K subscribers
30.5K photos
8.34K videos
137 files
16.4K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “ТДТУ талабалари: раҳбариятнинг “бадантарбия”сини деб дарсга кеч қоляпмиз”

ТОШКЕНТ. “Тошкент давлат техника университетига қарашли 55, 57 ва 91-ётоқхоналарда яшовчи талабалар номидан ёзмоқдамиз. Бизни ҳар куни эрталабки бадантарбия машқларига чиқишга мажбурлашмоқда. Ҳатто бетоб талабаларни ҳам олиб чиқишяпти. Қайси бир “даҳо” ўйлаб топган эрталабки машқлар туфайли асосий дарсларга ҳам кечикиб боряпмиз ва устозлар бизга “н.б.” қўйяпти. Ҳаммасидан ҳам, раҳбарият ушбу ташаббуси билан юртимизни бутун дунёга шарманд қилмоқда.

“Сиздан Телеграм” орқали олий таълим вазири Иномжон Мажидовга мурожаат қилмоқчимиз. Ҳурматли вазир, бизни эрталабки ёлғондакам машқлардан қутқаринг! Биз Тошкентга ўқигани келганмиз. Спорт машғулотлари билан эса ўзимиз истаган пайтда, ўзимиз истаган жойда шуғулланамиз!”

(Бу хабар Озодликка 21 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Ичимлик суви қувури ямаб берилишини 5 ойдан бери кутамиз”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан ёзмоқдамиз. Марказий масжид яқинидаги кўчада ичимлик суви қувури 5 ой аввал ёрилганди. Бироқ бирор мутасадди бунга эътибор бермаяпти. Бу йўлдан шаҳар ва вилоят ҳокимлари ҳам деярли ҳар куни ўтади. Ҳурматли ҳокимлар, сизлардан илтимос, қувурни ямаб беринглар, болаларимиз тоза ичимлик суви ичсин!”
@sizdantelegram STда расмий хабар. ТОШКЕНТ – “Нурафшонлик оилага ногиронлик араваси берилди”

НУРАФШОН. “Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри Шон-шуҳрат кўчаси 49/1-уйда яшовчи Гули Тошматова турмуш ўртоғи учун ногиронлик араваси сўраб мурожаат қилган эди. 2-сектор раҳбари мурожаатчининг сўровини эътиборсиз қолдирмади”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram Эссиз телефон... Сиз ўқиётган олийгоҳда телефондан фойдаланиш жазоланадими? Бунга муносабатингиз қандай?

"Институтга кириш тайёрлов курсларида телефондан фойдаланаётган абитуриентларни жазолашнинг "инноватив" йўли"
@sizdantelegram САМАРҚАНД – “ST-таъсир: “Ўзбектелеком” стационар телефон муаммосига оид мурожаатга муносабат билдирди”

“Сиздан Телеграм”да Самарқанд вилоят, Булунғур туман аҳлининг стационар телефон муаммоси ҳақида мактуби чоп этилган эди. Ушбу масалада “Ўзбектелеком” АК Самарқанд филиалидан Булунғур туман телекоммуникация боғланмаси қуйидаги жавоб хати келди:

“Туманда телекоммуникация боғланмасига қарашли жами 12 та қишлоқ станциялари мавжуд. Ҳозирда ушбу станциялар кабель линия хўжаликларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу тайёргарлик ишларини ноябрь ойи охирига қадар тўлиқ тугаллаш белгиланган. Бугунги кунда “Килдон ҚТС”да таъмирлаш ишлари тугалланиб, “Янгиобод” маҳалласидаги “Булунғур ҚТС”га ўтилган. Ушбу мурожаатда келтирилган кабель линиялар тўлиқ таъмирланган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, фуқаролар мурожаатлари уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Акс ҳолда қуйидаги ишонч рақамларига мурожаат этишингиз мумкин: 442-21-98; 231-99-09”.

(Бу хабар Озодликка 21 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Йўл идораси 6 йилки ёлғон ваъда беради”

ОЛТИНКЎЛ. “Андижон вилояти Олтинкўл тумани Далварзин қишлоғидан мурожаат йўлламоқдамиз. 2013 йилда ҳудудимиздан марказий канализация олиб ўтилди. Шу сабаб бўлиб асосий йўллар кавланди-ю, абгор аҳволда қолиб кетди. Ўтган 6 йил ичида йўл идораси ва бошқа ташкилотларга мурожаат қилдик. Аммо фақат ёлғон ваъдалар беришади...”
@sizdantelegram ЖИЗЗАХ – “Таъмир дастурига киритилган мактабнинг иситиш батареялари алиштирилди, холос”

МИРЗАЧЎЛ. “Жиззах вилояти Мирзачўл туманидан ёзмоқдамиз. 13-мактаб бу йил жорий таъмирга тушган эди. Бироқ таъмир бошланди-ю, якунига етмади. Бор-йўғи иситиш батареялари ҳамда айрим бинолар шифери алмаштирилди, холос. Деразалар, иситиш печкалари алмаштирилмади. Кўмирхонага пойдевор қўйилди, холос. Захирадаги кўмир куз ёмғирида қолди.

Ичимлик суви келиши, стадион қурилиши, биноларнинг рисоладагидек таъмирланишидан умидимизни уздик. Чунки вилоят ва туман ҳокимияти мутассадилари қуруқ ваъдабозлик қилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 20 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram PAXTAGRAM: ҚАШҚАДАРЁ – “Теримга борганларга бир йиллик стаж ва мукофот пули ваъда қилинмоқда”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилоят, Яккабоғ туманида ҳам пахтага старт берилди. Маҳаллалардаги “уюшмаган ёшлар” ва ишсиз қатлам қўшни Косон ҳамда Муборак туманларга ётоққа олиб кетилмокда. Бу йил пахта теримига борганларга бир йиллик стаж ва катта миқдорда мукофот пули ваъда қилинмоқда. Ўтган йили ётоққа борганларга узоқ кутишлардан сўнг 2 сотихли ер ўлчаб берилган эди. Бу йил ер бериш ҳақида гап йўқ. Айтишларича, бугунга келиб ер захираси анча камайган...”

(Бу хабар "Paxtagram"га 20 сентябрь куни келган)
@sizdantelegram PAXTAGRAM: ТОШКЕНТ – “Маҳалла раиси ва котиблари уйма-уй юриб, теримга ҳашарчи қидирмоқда”

АНГРЕН. “Тошкент вилоят, Ангрен шаҳридан ёзмоқдамиз. Ҳоким ўринбосарлари маҳалла фаолларини пахта деб ҳоли-жонига қўймаяпти. Маҳалла раиси ва котиблари тонг демай, тун демай, уйма-уй юриб, теримга ҳашарчи қидирмоқда. Ишсиз оилаларга кирмоқдамиз, аммо улар ҳам теримга боришни хоҳламаяпти. Ҳар бир маҳаллага кунлик 600 кило пахта юкланган. Эрталаб соат 8 дан терим бўйича йиғилишга чақиришмоқда. “Бюджет ташкилотлар пахтага бормайди” деганда, фақат ўқитувчи ва шифокорлар назарда тутилган шекилли. Пахтани қачонгача биров экади-ю, жабрини бошқалар тортади?!”

(Бу хабар "Paxtagram"га 20 сентябрь куни келган)