@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
12.7K subscribers
30K photos
8.02K videos
129 files
16K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram CУРХОНДАРЁ – “Қишлоқ масжиди мулки ўзбошимчалик билан сотиб юборилди”

УЗУН. “Сурхондарё вилояти Узун тумани Янгибоғ қишлоғидан ёзмоқдамиз. Анча йиллар аввал ёпиб қўйилган масжидни маҳалла эътирозига қарамай бир шахс истаганча тасарруф этмоқда. Яқинда масжидга ёндош 4 сотих ерни ҳам сотиб юборди. Масжид йўқлиги сабаб қўшни Обизаранг маҳалласидаги масжидга қатнаймиз. Бизнинг қишлоқда ҳам масжид очилса, мусулмонларга енгиллик бўлар эди. Ўғрилик, зинокорлик, қотиллик каби жиноятлар ҳам камаярди...”
@sizdantelegram НАВОИЙ – “Усти ялтироқ, ичи қалтироқ: қаровсиз қолган шифохона қачон таъмирланади?”

УЧҚУДУҚ. “Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридан ёзмоқдамиз. Сиртдан қараганда, Учқудуқ шифохонасида ҳаммаси рисоладагидек. Аммо ичкарига кирсангиз, асл манзарини кўрасиз. Усти ялтироқ, ичи қалтироқ дегани айни шу!

2010 йилда бошланган қурилиш ўлда-жўлда қолиб кетган. 2016 йилда шифохона биносининг бир қисми ишга туширилган. Қолган қисми вайрон бўлиб ётибди. Эшитишимизча, охирги келган қурувчи фирма бино авария ҳолатида деб таъмирни тўхтатган.

Вазиятни ўрганиш учун Тошкентдан келган мутасаддилар ярим вайрона бинони томоша қилиб суратга туширишдан бошқасига ярамаяпти. Бино яроқсиз бўлса, нега ярми ишлаб турибди? Қолган қисми қачон таъмирланади? Бу саволларга жавоб берадиган мутасадди борми?”

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Газ баллонларини алиштириб беришларини тўрт ойдан бери интиқ кутяпмиз”
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Газ баллонларини алиштириб беришларини тўрт ойдан бери интиқ кутяпмиз”

ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Тошлоқ МФЙ Муштарий кўчасидан ёзмоқдамиз. Газ баллонини 4 ойдан бери алиштиришмайди. 10 кунча аввал алиштириб беришар экан деган гап чиқди. Кўзимиз тўрт кутяпмиз, аммо газчилардан дарак йўқ. Баллоннинг “таги кўриниб қолди”, чойни аллақачон ўчоқда қайнатяпмиз.

Ҳар сафар баллон алиштириш учун мутасаддиларга арз қиламиз, кези келса ялинамиз. Ахир, қувур орқали газдан маҳрум этишди. Энди ҳеч бўлмаса баллонни вақтида тўлдириб беришсин!”

(Бу хабар Озодликка 13 сентябрь куни келган.)

https://t.me/sizdantelegram/9816
@sizdantelegram ХОРАЗМ – “Солиқ идораси тадбиркорларни яна обунага мажбурламоқда”

УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч туман давлат солиқ инспекцияси тадбиркорларни обунага мажбурламоқда. Тадбиркорлар ҳали-ҳануз қонунсизлик давом этаётганидан ҳам ҳайратда, ҳам қайғудамиз. Адлия вазирлиги барча давлат органларини тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга чорлаш мақсадида “Сен тадбиркор учун нима қилдинг” акцияси ўтказишини эълон қилган бир пайтда солиқлар бизни обунага мажбурлаш йўли билан “қўлламоқда!”

(Бу хабар Озодликка 10 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram СИРДАРЁ – “Обод маҳалла” дастури бўйича хўжакўрсинга қилинган ишлар тафтиш этилсин”

СИРДАРЁ. “Сирдарё тумани Тараққиёт маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввал ҳам мактубимиз чоп этилган эди. Қисқаси, ҳудудимизда “Обод маҳалла” дастури бўйича хўжакўрсинга қилинган ишлардан кўнглимиз тўлмади.

Оддий бир мисол: мактаб ёнидаги пиёдалар йўлакчаси ёнида 3 фазали электр кабель тортилган. Бу симлар узилиб ўқувчилар устига тушмайди деб ким кафолат беради? Қилинган ишлар сифатини ким назорат қилади? Ҳудудимизда амалга оширилган ишларни тафтиш қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 9 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram АНДИЖОН – “ST’да ёзилгач, мактаб ёнидаги йўл асфальтланди”

АСАКА. “Андижон вилояти Асака туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да йўл масаласида мактубимиз чиққач, туман ҳокимлиги 59-мактаб олдидаги йўлни асфальт қилиб берди...”

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram Инновацион қарз ундириш давом этмоқда. Сизнингча, бу одамлар қийналмасин деб, уларга ёрдам бериш учун қилинмоқдами ёки бюджетда пул қолмаган?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram «Шунчалик кўп гўшт емоқдамизки... Овқатланиш маданиятимиз йўқ» деб айтган амалдорга яна бир жавоб. Сиз новвой йигит Усмонов Муродулланинг гапларига қўшиласизми? Муносабатингизни билдиринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram "Эксалатор ишламайди, лифт йўқ! Бу пешеход кўприги на қария, на ногирон, на кичкина боласи борларни ўйлаб қилинган"