@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
12.7K subscribers
30K photos
8.01K videos
129 files
15.9K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram САМАРҚАНД – “Гавжум йўл бозорга айланиб қолди”

ПАЙАРИҚ. “Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак шаҳридан ёзмоқдамиз. Гавжум йўл бозорга айланиб қолди. Туман каттаконлари шу кўчадан ўтишади, лекин бирортаси негадир лом-мим демайди. Ахир, махсус бозор бор-ку, сотувчилар ўша ерда савдо қилса бўлмайдими?”
@sizdantelegram НАМАНГАН – “Биз шу учун пул тўлаганмидик?”

ПОП. “Наманган вилояти Поп тумани Пахтакор МФЙдан ёзмоқдамиз. Болалар майдончасининг аҳволини кўринг, ўриндиқларнинг ҳатто тахтаси йўқ. Биз шу учун пул тўлаганмидик?”
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Янги таъмирланган қишлоқ оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилди”

УЗУН. “Сурхондарё вилояти Узун туманидан ёзмоқдамиз. Мустақиллик байрами арафаси “Обод қишлоқ” дастури доирасида Чинор маҳалласида 100 қатновли 74-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди”.
@sizdantelegram НАВОИЙ – “Ҳокимият ёнидаги ҳожатхонага асло кира кўрманг!”

ХАТИРЧИ. “Навоий вилояти Хатирчи туманидан ёзмоқдамиз. Аввало ёқимсиз мавзуда ёзиб, таъбингизни хира қилувчи суратлар илова қилаётганимиз учун узр сўраймиз. Ҳокимият, халқ таълими бўлими, паспорт столи ва мактаб олдидаги ҳожатхона жуда ҳам ачинарли аҳволда. Ҳокимият ёнида шу аҳвол экан, бошқа ҳудудларда вазият қандай экан?!”
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Банкоматларда ур-йиқит, тўполон!”

ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилояти Янгийўл туманидан ёзмоқдамиз. “Қишлоқ қурилиш банк”, “Агробанк”, “Ҳамкорбанк” – барча банкларда ўрнатилган банкоматларда ур-йиқит, тўполон! Ҳар бир филиалда бир донадан банкомат қўйилган, айрим жойларда у ҳам ишламайди. Пул қадрсиз, нархлар осмон...”
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Миллий банк ходимларининг айби билан юзлаб пластик карталар блокировка бўлиб қолди”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилоятидан ёзмоқдамиз. Миллий банкнинг Избоскан тумани филиали ходимлари ўз ишига сусткашлик билан қарагани сабаб мингдан ортиқ фуқаронинг пластик картаси блокировка бўлиб қолди. Бу борада бирор огоҳлантириш қилинмади. Одамлар пенсия ва иш ҳақини ололмай сарсон. Бунинг устига, банк ходимлари қўпол муомала қилмоқда”.
@sizdantelegram “Мушакбозликка сарфланган 1,5 миллион долларга минглаб компьютер, юзлаб тиббий ускуна олиш мумкин эди!”

ЎЗБЕКИСТОН. “Юртдошларимизнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи кафтдек аён, лекин уни мушакбозлик билан яширмоқчи бўлишади. Бу йил Тошкентдаги мушакбозликка сарфланган 1,5 миллион долларга мактабларга юзлаб компьютер, ОЎЮ учун ётоқхона, шифохоналар учун юзлаб тиббий ускуна олиш, сувсиз ўтирган қишлоқларга оби ҳаёт етказиш мумкин эди. Билмадим, президент атрофида қандай маслаҳатчи ва вазирлар йиғилиб олган!

Бир ярим миллион долларни хитойликлар фаровон яшашига сарфлаган каттаконларимизга “раҳмат”! Сентябрнинг 8-санаси ўтди, аммо президент жамиятдаги энг улуғ инсонлар деб атаган ўқитувчилар ҳали ҳам ойлик олгани йўқ...”
@sizdantelegram АНДИЖОН – “ST’да ёзилиши ортидан келтирилган трансформатор ҳали ишга туширилгани йўқ”

АСАКА. “Андижон вилоят, Асака туман, Мирзобод МФЙ А.Қорабоев кўчасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”га электр таъминоти муаммоси бўйича мурожаат қилган эдик.

Шундан кейин Андижон ҳудудий электр тармоқлари Асака ТЭТК томонидан 160 кВтли трансформатор олиб келинди. 25 та бетон таянч ўрнатилиб кабель тортилди. Бунинг учун раҳмат.

Аммо эски “анъана”га кўра, ишлар охирига етказилмаяпти. Трансформатор ишга туширилмади. Ходимларнинг айтишича, иш декабрда ёки келаси йилда якунланар экан. Қиш келса, тармоқда яна узилишлар бошланади. Мутасаддилардан хайрли ишни тезроқ якунлаб, ваъдани бажаришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 сентябрь куни келган.)