@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
12.7K subscribers
30K photos
8.02K videos
129 files
16K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram АНДИЖОН – “20 кунки, маҳалламиздан aхлат олиб кетилмаяпти”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри 3-кичик даҳадан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиздан 20 кундан буён ахлат олиб кетилмаяпти. Ахлат пулини оширишди. МИБ орқали тўлов ойма-ой йиғиб олиняпти. Лекин шунга яраша ҳудудлар тозалигига эътибор берилмаяпти...”
Forwarded from Muhammad❤️ Maryam 💋
2019 йил 28 август кунида “Sizdantelegram” ижтимоий тармоғи орқали Андижон шаҳар 3—кичик даха ҳудудида “20 кунки маҳалламиздан аҳлат олиб кетилмаяпти ” сарлавҳаси орқали чиқарилган мақола бўйича Андижон вилоят Экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганиш юзасидан

М А Ъ Л У М О Т


2019 йил 28 август кунида ушбу мақолада келтирилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан вилоят Экология ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганиш давомида ижтимоий тармоқда чиқарилган ҳолат бўйича Андижон шаҳар Иқбол МФЙ раиси Н.Джўрабоева билан учрашилиб ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан мақола билан таништирилди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ҳодимлари ҳамда Андижон шахридаги “Eco Clean Trans” МЧЖнинг раҳбар ҳодимлари ҳамкорликда мурожаатни жойига бориб ўрганилганида қуйдагилар аниқланди.
Тўпланиб қолган чиқиндилар Андижон шаҳар Иқбол МФЙ ҳудудида жойлашган “Троя” кафеси биносининг орқа тарафида жойлашган бўлиб 2019 йил 29 август кунида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари ҳамда “Eco Clean Trans” МЧЖнинг махсус техникалари ёрдамида тўлиқ бартараф этилди.
Ушбу ҳолат келиб чиқишига асосий сабаб ушбу ҳудуднинг яқин атрофида чиқинди йиғиш шаҳобчаси ёки чиқинди ташлаш котейнерлари мавжуд эмаслиги оқибатида фуқаролар томонидан ҳосил бўлган кунлик маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаб кетиш одат тусига кириб қолган.
Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари томонидан “Eco Clean Trans” МЧЖ раҳбариятига ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида намунали ЧЙМ қуриш ёки чиқинди ташлаш контейнери билан таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб “Иқбол” МФЙ раиси ва “Троя” кафеси раҳбариятига огохлантириш хатлари берилди.
“Иқбол” МФЙ раиси ва “Eco Clean Trans” МЧЖ раҳбарияти билан биргаликда ушбу ҳудудда аҳолидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун доимий равишда чиқинди ташишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари ажратилишига келишилди.
Forwarded from Deleted Account
Шу йилнинг 26 август куни «Сиздан Телеграмм» телеграмм канали орқали Андижон шаҳридаги “Ўзбегим” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар номидан мурожаат эълон қилинди. Унда баён этилишича, кўп қаватли уйлар орасида жойлашган сув тақсимлаш иншоотида юзага келган носозлик туфайли ҳудудда мавжуд бўлган ҳовуз сувга тўлган.
Ушбу ҳодиса юзасидан шуни маълум қиламизки, мурожаатда назарда тутилган иншоот вилоят “Сувоқава” ДУКга тегишли бўлмай, юзага келган вазиятга қурилиш ташкилоти томонидан йўл қўйилган камчилик сабаб бўлган. Бироқ, мавжуд муаммони бартараф этиш учун иншоот эгаси ёки ҳодиса сабабларини ўрганишдан кўра имкониятни ишга солиш муҳимроқдир. Шу боис вилоят “Сувоқава” ДУК ўз имкониятидан унумли фойдаланган ҳолда салбий ҳодисанинг ижобий ечимини таъминлади. Яъни, ҳовуздан сув тортиб олиниб, аҳоли эътирозига бархам берилди. Энг муҳими, бу жараён аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга халал бергани йўқ.
Вилоят “Сувоқава” ДУК аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топишга ҳар доим тайёр.
Андижон вилоят “Сувоқава” ДУК Матбуот хизмати
Forwarded from Deleted Account
Қутлуғ сана арафасида “Алихан транс сервис“ МЧЖда замонавий автоуловларнинг тақдимот маросими қўшалоқ шодиёнага айланди. Шу куни ҳудудда истиқомат қилаётган кам таъминланган оила фарзандларидан 10 нафарининг суннат тўйи ҳам ташкиллаштирилди
Forwarded from Deleted Account
Forwarded from JIZZAXLIKLAR🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги кунда ЙПХ ходимларини тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаётган айрим шахсларга бағишланади.👇
@Jizzax
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEkhpZkgnH1pNCZH6A
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Йўналишли таксиларда йўлкира ошиб кетганидан норозимиз”

ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ. “Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Чорвадор кўчасидан ёзмоқдамиз. Биз йўналишли такси, яъни маршруткаларда йўл ҳақи ошиб кетганидан норозимиз. Айниқса, Қўйлиқ – Жумабозор йўналишидаги маршруткалар ҳали ҳеч қаерда нарх ошмай туриб, “газ ошди” деб 2000 cўм йўл ҳақини 2500 сўмга кўтарган эди. Бензин ва газ расман ошгач, кира ҳақи 3000 сўмга чиқди.
Қўйлиқ – Жумабозор йўналиши 17-18 км чиқади. Кўпчилик аҳоли бир неча бекат масофага чиқади. Аммо бир бекат масофага 1500 сўм олишаётгани ҳаммасидан ошиб тушмоқда.
Яқинда мактаб бошланади, баъзи хонадонларда бир эмас, 2-3 фарзанд мактабга боради. Ҳисоблаб кўринг, биргина фарзанднинг йўл кирасига қанча сарф-харажат қилинади!
Боз устига, Чорвадор кўчамиз Дўстлик ва Гулистон маҳаллалари орасида аросатда қолиб кетган, нон харид қилиш учун ҳам такси, автобус ё маршруткага ўтириш керак. Чунки атрофимизда на бозор бор, на дўкон. Демак, 1150 сўмли бир буханка нон учун йўлкирага 3000 сўм харажат қилиш керак.

Бекатимизда ҳам қулайлик яратилмаган, транспортни ёзда қуёш тиғида, қишда ёмғир-қор остида кутамиз. Маршрут ҳайдовчиларига норозилик билдирсангиз, “ёқмаса автобусга чиқинг” дейди. Жон деб автобусга чиқардик, аммо автобус охирги бекатга бориб, соатлаб йўловчи йиғади. Ушбу муаммолар ечимида ёрдам сўраймиз”.

https://t.me/sizdantelegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “Абгор йўлларга номига шағал тўкишади, аммо асфальтдан дарак йўқ”

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши тумани Хушвақт, Говхона, Чорбоғбойғунди қишлоқлари йўллари анча йиллардан бери абгор аҳволда. Номига шағал тўкиб кетишади, аммо асфальтдан дарак йўқ. Ёмғир ёғса йўл кўлмакка айланади. Мутасаддилардан ваъда эмас, амалий иш кутамиз”.
@sizdantelegram CАМАРҚАНД – “Аҳолига хизмат қилиб келаётган автобекат сотувга қўйилди”

ОҚДАРЁ. “Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Янгиқўрғон МФЙдан ёзмоқдамиз. Йўловчиларни ёмғир-қордан ва жазирамадан пана қилиб келаётган бекат сотувга қўйилди. Давлат мулки қай асосида сотувга қўйилмоқда? Бекат сотилгач, одамлар яйдоқ ерда транспорт кутадими? Ҳурматли бошлиқлар, озгина бўлса ҳам инсоф қилинглар!”
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Мажбуран ҳашарга чиқаришгани етмагандек, бир кунлик иш ҳақимизга ҳам кўз тикишмоқда”

ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги мактаб ўқитувчилари номидан ёзмоқдамиз. Жорий йил 17-18 август кунлари ҳашар ниқоби остида ишлатишди. Якшанба куни ҳам мажбуран тозалашга чиқдик. Мажбурий меҳнат етмагандек, энди бир кунлик иш ҳақимиздан ҳам уриб қолишяпти. Таълим соҳаси вакиллари, умуман, ишчи-ходимлар ҳуқуқларини поймол қилиш қачонгача давом этади?”

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Ёши улуғ отахонлар ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмоновни қарийб 2 соат тик оёқда кутди”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳридан ёзмоқдамиз. Мустақилликнинг 28 йиллигига Янги бозорда 7 қаватли уйларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбирга кечикиб келди. Оддий аҳоли (улар орасида ёши улуғ отахонлар ҳам бор) ҳокимни қарийб 2 соат тик оёқда кутди…”
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Боғча маъмурияти байрамни кўргани келган ота-оналарни кўчага ҳайдаб чиқарди”

ФАРҒОНА. “30 август куни Фарғона шаҳридаги 24-МТМда мустақиллик куни муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди. Боғча ходимлари байрамга келган ота-оналарни кўчага ҳайдаб чиқаришди. Биз бунинг сабабини тушунмадик. Наҳотки ота-оналар фарзандлари тайёрлаган байрам дастурини томоша қилолмаса?”
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Термизда 3 та нодавлат боғча қуриб битказилди”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз туманидан ёзмоқдамиз. Мустақилликнинг 28 йиллиги арафасида болажонларимиз учун янги нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.
“Тинчлик” маҳалласида тадбиркор Фазилат Дадабоева имтиёзли кредит ҳисобидан “Юлдуз болажон” номли 40 ўринли давлат–хусусий шерикчиликдаги нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этди.
Туманнинг “Сабзипоя” маҳалласида “Бахтбек” номли 7-сонли ҳамда “Ниҳол” номли 8-сонли, ҳар бири 25 ўринга мўлжалланган 2 та оилавий нодавлат МТМ фаолият бошлади”.