@SizdanTelegram©
20.5K members
7.3K photos
1.22K videos
22 files
1.95K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar
Murojaatingizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan

"ST"-XALQ JURNALISTIKASI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
to view and join the conversation
@sizdantelegram НАМАНГАН – “Суд 1 миллиард сўм сарфлаб қурган биноимни бузиш ҳақида қарор чиқарди”
@sizdantelegram НАМАНГАН – “Суд 1 миллиард сўм сарфлаб қурган биноимни бузиш ҳақида қарор чиқарди”

ЧУСТ. “Мен – Шавкат Мирзаев, Наманган вилояти Чуст туманидан мактуб йўлламоқдаман. Тадбиркорман. 2017 йили 28 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги тендер комиссияси ўтказган тендерда қатнашиб ғолиб бўлдим. Шунга кўра, 2017 йил 13 декабрь куни Чуст тумани ҳокимининг 1926-сонли қарори чиқди. Шу қарорга асосланиб, вилоят архитектура бошкармаси тасдиқланган лойиҳа бўйича 1 миллиард сўмлик қурилиш ишларини бажардим. Лекин қувончим узоққа бормади. А.А. исмли шахс устимдан судга мурожаат қилибди. Мени судга таклиф ҳам қилишмади. Суд тендер комиссияси ҳамда туман ҳокими чиқарган қарорларни бекор қилибди, мен қурган бинони бузишга буйруқ берибди. Мен жуда катта ҳаражат ва харажат билан уч қаватли бино қурдим. Энди эса уни бузишмоқчи.

Наманган вилоят маъмурий судига апелляция бермоқчи эдим, қабул қилишмади. Вилоят ва туман прокуратурасига қилинган мурожаат ҳам жавобсиз қолди.

Мен қурилиш ишларини қонуний ҳужжатлар асосида қилганман. Республика идораларидан вазиятни холис ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузишлари сўрайман. Катта маблағ сарфлаб қурган биноим ноқонуний бузиб ташланишидан хавотирдаман”.

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)​

https://t.me/sizdantelegram/7928
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “МИБ ходимининг айби билан ҳаётим барбод бўлди, Қозоғистонда чўрига айландим”
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “МИБ ходимининг айби билан ҳаётим барбод бўлди, Қозоғистонда чўрига айландим”

ФАРҒОНА. “Фарғоналикман. Айни пайтда Қарағандадаман. МИБ ходимининг айби билан ҳаётим барбод бўлди, Қозоғистонда чўрига айландим.

Бир оёғим оқсоқлиги боис кеч – 27 ёшимда 45 ёшли эркакка турмушга чиқдим. Бўйимда бўлиб, яхши ниятлар билан фарзанд кута бошладик. Аммо 2018 йил куз ойлари уйимизга МИБ инспекторининг келиши ҳаммасини йўққа чиқарди.

Ўша куни эрим ишда, ўгай ўғилларим ўқишда эди. Уйда ёлғиз эдим. Эшик тақиллади, чиқсам МИБ инспектори экан. Икки кун олдин тўлов қилганимиз, қарзимиз йўқлигини айтиб эшикни юзига ёпдим. МИБ ходими эшик олдида туриб олди. Қўшнилар эътиборини жалб қилмай деб иложсиз очдим. Менга бир парча рангли қоғоз тутқазди. Олганингиз тасдиғи учун паспортингиз нусхасини олиб чиқинг деди. Расмий қоғоз экан деб паспорт нусхамни бердим. МИБ ходими энди бирга расмга тушмасак бўлмайди, топшириқ шунақа деб туриб олди. Рози бўлмадим. Ёнимга яқин келганда шериги суратга олиб кетди.

Эртаси эрта тонгда эрим сменадан қоровулликдан қайтгач, жанжал бошланди. “Сен енгилтак, мен йўқлигимда МИБ ходимлари билан сельфи қилиб суйкалдингми?!” деб мени тепиб ташлади. Сочимдан судраб кўчага чиққанда, қўшнилар ажратиб олди. Кўз олдим қоронғилашди, ҳомилам тушиб, аввал ҳам операция қилинган мажруҳ бўксам чиқиб кетибди. Ҳушимга келганда касалхонада эдим. Орадан 5 кун ўтиб бўксам гипси билан Данғарадаги холам уйига олиб кетди. Эрим менинг талоғимни берибди.

Икки тараф қудалар, маҳалла фаоллари, имомлар оилани сақлаш учун МИБ ходими билан юзма-юз қилишди.

МИБ ходими республика идорасидан топшириқ келгани, аҳоли ўртасида тарғибот қилинаётгани исботи учун расмга тушганини айтди. Аммо эрим мени қайтиб қабул қилмади.

МИБнинг аҳмоқона тарғиботи ҳаётимни остин-устун қилди. Эндиликда Қозоғистонда бия соғиб, таппи ғамлаб чўрилик қилиб юрибман. Яқинда ўзбек санъаткорлари МИБни мақтаганини кўриб, улардан нафратланиб кетдим...”

(Бу хабар Озодликка 2 август куни келган.)​

https://t.me/sizdantelegram/7936
@sizdantelegram ЖИЗЗАХ – “МИБ ижрочилари алимент ва моддий таъминот пулини ундириб бермаяпти”

МИРЗАЧЎЛ. “Мен – Нигина Ҳалимова, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳридан ёзмоқдаман. Сирдарё вилоятига келиб бўлиб тушдим, аммо оилавий муаммолар сабаб ҳозир эрим билан бирга яшамайман. Бир ярим ёшли фарзандимиз бор. Сирдарё тумани Бахт шаҳри Афсона кўчаси 90-уйда яшовчи турмуш ўртоғимдан алимент ва моддий таъминот пул олиб келаман. Аммо охирги уч ой – май-июль ойлари учун суд қарори билан белгиланган маблағни олмади. Сўнг Сирдарёдаги МИБ ижрочиларига бир неча марта мурожаат қилдим. Аммо ижрочилар негадир бу ишни пайсалга солмоқда. Алимент ва моддий таъминоти пулини ундириб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)
@sizdantelegram CУРХОНДАРЁ – “Ҳоким давлат идоралари ходимларини ўт юлишга сафарбар қилди”

СУРХОНДАРЁ. “Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов давлат идоралари ходимларини ўт юлиш, гул экиш ва суғориш ишларига сафарбар қилди. Президент мажбурий меҳнатни кескин танқид қилган бир пайтда ҳлоким шундай йўл тутмоқда. Сурхондарёда мажбурий меҳнат тўхтамаса керак!”

(Бу хабар Озодликка 4 август куни келган.)
@sizdantelegram ХОРАЗМ – “Ҳокимият товон пули бермагани етмагандек, бозор нархидан 2-3 баробар қимматга жой олишга мажбурламоқда”
@sizdantelegram ХОРАЗМ – “Ҳокимият товон пули бермагани етмагандек, бозор нархидан 2-3 баробар қимматга жой олишга мажбурламоқда”

ХИВА. “Хоразм вилоятидан ёзмоқдамиз. “Хива универсал савдо комплекси”да тадбиркорлик қилганмиз. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ мактубимиз чоп этилган эди. Аммо мутасаддилар ҳамон масалани ҳал қилиб бермаяпти.

2017 йили истироҳат боғи қурилади деб “Хива универсал савдо комплекси” АЖ ер майдонлари давлат эҳтиёжи учун олиниши ҳақида қарор қабул қилинди. Янги буюм бозори учун Хива шаҳри Сангар маҳалласидан ер ўрни ажратиладиган бўлди. Аслида, ушбу ер компенсация тариқасида “Хива универсал савдо комплекси” АЖга ажратилиши лозим эди. Аммо Хива шаҳар ҳокимлиги у ерда “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖни ташкил қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Айни пайтда дўкони бузилган тадбиркорларга товон пули ажратиш ҳақида гап йўқ. Аксинча, бизга “Хива шаҳар савдо комплекси” МЧЖга тегишли янги буюм бозоридан 17-20 кв.м. майдонга эга бир дўконни 50-60 миллион сўмдан таклиф қилишмоқда. Товон пули ва ер берилмагани етмагандек, ҳокимиятга яқин шахсларга тегишли мажмуадан бозор нархидан 2-3 баробар қимматга дўкон олишимиз керак экан!

Биз ҳозирда тирикчилик умидида қурилиш ишлари кетаётган ҳудуд атрофида вагонлар, қўлбола будкаларда савдо қиляпмиз. Ҳокимиятдан бизнинг мулкий ҳуқуқларимизни ҳурмат қилишини талаб қиламиз!”

(Бу хабар Озодликка 4 август куни келган.)​

https://t.me/sizdantelegram/7944
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Бош прокуратура қаршисида намойиш ўтказганлар нималарни талаб қилди?”
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Бош прокуратура қаршисида намойиш ўтказганлар нималарни талаб қилди?”

ТОШКЕНТ. “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянсидан мактуб йўлламоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёев янги бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга тизимда тартиб ўрнатиш учун 6 ой муддат берди. Дарҳақиқат, прокуратура фаолиятидан норози бўлган одамлар кўп. Айнан улар жорий йил 2 август куни бош прокуратура биноси қаршисида норозилик намойиши ўтказишди. Мамлакатнинг турли вилоятларидан келган одамлар ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилдилар.

Андрей Плужников Яккасарой тумани суди қарори бекор қилиниши ва унга рассом Рембрандтнинг картинасини қайтарилишини сўради.

Тошкентлик Люба Хуршудян эса уни уй-жойдан маҳрум этиш ҳақидаги суд қарорини бекор қилиш, шунингдек, ўғлини ногирон бўлишига сабаб бўлган ЙТҲни жиддий тафтиш этишни талаб қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан келган Фарҳод Туймебаев унга нисбатан Жаслиқ қамоқхонасида қийноқ қўллангани ҳолатини тергов қилиш ва адолатсиз ҳукмларни бекор қилишни сўради.

Ҳуқуқбон Елена Урлаева 30 га яқин шахснинг қийноқ қурбони бўлгани юзасидан текширувлар ўтказиш тарафдори.

Фуқаро Гулсара Тошева маҳалла раиси томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолати ўрганилишини, ҳуқуқбон Худоёр Матёқубов ИИВ ходими Алишер Ғуломовнинг озод қилинишини талаб қилди.

Прокуратура қабулига, шунингдек, ери ноқонуний тортиб олинган ва турмуш ўртоғи ноҳақ айбланган жиззахлик Хуршида, уйи ва корхонаси товон пули берилмай бузилган самарқандлик Жамшид Шомуродов ҳам келган эди.

Норозилик намойиши иштирокчилари “Бош прокурор қабулини талаб қиламиз”, “Прокурорлар Шавкат Мирзиёевни шарманда қилмоқда” деб бақирдилар. Милиция ходимлари кўп эди, аммо улар протест иштирокчиларини ҳисбга олмадилар. Бош прокуратура вакиллари чиқиб фуқаролар билан суҳбатлашди.

Ҳуқуқбон Елена Урлаева бош прокуратура панжарасига норозилик сўзари ёзилган плакатларни жойлаштирган эди. Плакатлар номаълум шахслар томонидан йиртилиб, ахлат қутисига ташланди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси бош прокурорнинг қабулларини кузатиб боради”.

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)​

https://t.me/sizdantelegram/7950