@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
12.8K subscribers
29.9K photos
7.96K videos
128 files
15.9K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Ҳокимият бозор ерини 300 минг долларга сотди, аммо бундан одамлар 3 миллион доллар зарар кўрди”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳар раҳбарияти тайёр бозорни бузиб, савдогарларни бошқа узоқроқ ерга кўчирмоқда. Бозорнинг бетонидан тортиб, тунукаларигача майдалаб сотилди. Ўша пуллар кимнинг чўнтагига кетди – бу алоҳида масала. Ҳозир гап ушбу бозорни сақлаб қолиш ҳақида кетмоқда.
Ушбу бозорда қанча оила тирикчилик қилар эди. Аҳолига – харидорларга ҳам қулай жойда эди. Бунинг устига, янги бозор қургандан кўра уни қайта таъмирлаш арзонроққа тушар эди. Айтишларича, бозор ерини 300 минг долларга хорижлик тадбиркорга сотишибди. Аммо бу олди-сотдидан одамлар 3 миллион доллар зарар кўраётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳали ҳам кеч эмас, одамларни норози қилиб бузиб-яксон қилгандан кўра, ушбу бозорни қайта реконструкция қилишсин”.
@sizdantelegram БУХОРО – “Ғиждувон тадбиркорлари: мулкимизни ҳимоя қилиш учун биз ҳам ҳокимни ёқиб юборайликми?!”
@sizdantelegram БУХОРО – “Ғиждувон тадбиркорлари: мулкимизни ҳимоя қилиш учун биз ҳам ҳокимни ёқиб юборайликми?!”

ҒИЖДУВОН. “Бухоро вилояти Ғиждувон тумани деҳқон бозори тадбиркорлари номидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокимлиги жорий йил 8 июль куни бозордаги дўконлар бузилиши ҳақида огоҳлантирди. 2 кундан кейин дўконлар бузила бошлади. Тадбиркорларнинг қаршилигига қарамай дўконлар бир кунда ер билан битта қилинди. Қонунчиликка кўра, мулкдорга етказилган зарар бозор қийматида тўлаб берилганидан кейингина объект бузилиши мумкин. Аммо Ғиждувон ҳокимлиги компенсация, товон пули бермади. Президент тадбиркорни қўллаб-қувватлаб фармон ва қарорлар чиқараётган бир пайтда маҳаллий ҳокимиятдагилар давлат раҳбари сиёсатига қарши иш қиляпти. Ҳокимлар тадбиркорни қўллаш ўрнига дўконини бузиб хонавайрон қиляпти. Бузиш пайти бозорга вилоят омбудсмани ҳам келди. Буни қарангки, туман прокурори омбудсманни танимасдан, уни халқни қўзғашда айблади ва қамаб қўймоқчи бўлди. Ғиждувонда тадбиркорлар ҳақини ким ҳимоя қилади? Ё биз ҳам Қашқадарёдаги каби ҳоким ўринбосарига ўт қўйиб, Хоразмдаги каби йўлни тўсайликми?”

https://t.me/sizdantelegram/7620
ТОШКЕНТ – “Ертўла захлигидан чивин кўпайиб кетди”

ЯШНОБОД. “Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Уйсозлар маҳалласи 44-уйдан ёзмоқдамиз. 9 қаватли уйнинг орқа тарафи ахлатхона бўлиб қолган. Тепа қаватдагиларни ахлат ташлашдан тўхтатиб бўлмаяпти. Ертўла қувурлари ҳам таъмирталаб, захлигидан чивин кўпайиб кетди...”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Каптива ҳайдовчиси катта тезликда чорраҳадан ўтмоқчи бўлиб бир нечта машинани уриб юборди. ST га келган маълумотга кўра ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида бир аел ва еш бола бор. Уларнинг аҳволи борасида ҳозирча бошқа маълумот йўқ.

@sizdantelegram
KARA SEVDA SERIALI BORASIDA BIR BIRIGA ZID XABARLAR KELMOQDA.

Ba'zilar serial efirga qaytganidan darg'azab. Yana ba'zilar juda juda hursand.
Yana ayrimlar serial avval qoy'ilib tezlikda go'ib bo'lganidan havotirda.

"Zo'r TV telekanali yuzasidan shikoyat, mana necha yildan keyin Sevgi Iztirobini 2-faslini yana qoydilar. Lekin 1 kun qo'ydilar va ertasi kuni efirdan yana olib tashlandi. Instagramdagi sahifasidan ham reklamalari olip tashlandi. Avvalroq Hovli serialini ham yarmida tugatib qoyishgandi.
Zo'r TV ning instagramdagi sahifasidagi komentariyalarda hamma ZO'R TV ni reytinggi tushib ketganini va endi bu kanalni ko'rmasligini aytishmoqda."

@sizdantelegram
@sizdantelegram

 "15 августдан енилғи маҳсулотлари нарҳи ошади, кетидан эса автоматик равишда ҳамма маҳсулотлар ошади. Инфляция дейилади."
@sizdantelegram БУХОРО – “Қадимий Арк ўйин-кулги ва томоша майдонига айланиб қолди”

БУХОРО. “Бухоро шаҳридан ёзмоқдаман. Тарихий обида – Арк қўрғони концерту томоша, спорт ўйинлари ва ўт ўчириш ойликлари ўтказиладиган майдонга айланиб қолди. Яқинда эса ҳокимбобо шу ерда ИИБ ходимларига Tracker машиналарини топширди. ЮНEСКО тарихий шаҳарларимизни кўнгилдагидек муҳофаза этилмаётганидан огоҳлантирмоқда. Аммо масъуллар ҳали ҳам огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқаргани йўқ. Шариф шаҳарнинг қадимий обидаларини яксон қилманг, ҳокимбобо!”
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Марғилондаги боғча ва мактаб ходимлари Риштонга ҳашарга олиб кетилмоқда”

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳардаги барча ташкилотлар Риштонга 100 тадан одам қилиб берасан деб мажбурланмоқда. Соат 6:00 да Марғилон истироҳат боғи олдидан ташкилотлар, боғчалар, мактаблар ходимлари автобусларда олиб кетилди...”

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Аҳоли кун бўйи чироқcиз ўтирибди”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. 3 кун бўлди, чироқ йўқ. Кундузи кун бўйи бўлмайди, кечқурун соат 9 да ёқишади. Яқинда “Дамас”ларни қатновдан олиб ташлаб одамлар норозилигига сабаб бўлишганди. Энди чироқни ҳам ўчиришмоқда…”

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “УзСангву” ишчилари: завод маъмурияти бизга меъёрдан ортиқча юмуш юкламоқда”

ФАРҒОНА. “Фарғона шаҳридаги “УзСангву” (UzSungwoo) корхонасидан ёзмоқдамиз. Завод маъмурияти ишчиларга меъёрдан ортиқча вазифа юклади. Масалан, бир ходим 8 соат ичида 216 дона деталь чиқарар эди. Энди эса унга 8 соат ичида 240 та деталь чиқариш мажбурияти юкланди. Акс ҳолда, маоши кесилар экан. Бу оғир меҳнат, бунга кучи етмайди!
Яна бир масала. Цехда пайвандлаш жараёнида чиқадиган тутун зарарсиз деб айтилган. Аммо пайвандлаш жараёнида ишчиларнинг бурни ачишмоқда.
Ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар бизнинг мурожаатимизга бефарқ бўлмайди деган умиддамиз”.

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Ласетти” аварияда қоғоз каби ғижимланиб кетди”

ЖАРҚЎРҒОН. “Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Авария оқибатида “Ласетти” машинаси қоғоз каби ғижимланиб кетди. Йўлларда эҳтиёт бўлайлик!”