@SizdanTelegram
17.7K members
5.24K photos
918 videos
8 files
1.7K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar
Murojaatingizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan

"ST"-XALQ JURNALISTIKASI - "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
to view and join the conversation
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “InfinBank” 3 миллиард сўмлик кредит ажратишдан бош тортмоқда”

ТОШКЕНТ. “Тошкентдан мактуб йўлламоқдамиз. “Business Construction Group” МЧЖ Тошкент шаҳри Учтепа тумани Зарафшон кўчаси 2-уй манзилида жойлашган савдо ва маиший хизмат мажмуасини “InfinBank” орқали сотиб олаётган эди. Жорий йил 17 июнь куни банк билан 3 миллиард сўмлик кредит шартномаси тузилди. Банк жой эгасига кафолат хати ёзиб берди. Мулк соҳиби шунга асосан мажмуани бизнинг фирмага олди-сотди шартномаси асосида ўтказиб берди. Энди эса банк турли баҳоналар билан кредит бермасликка уринмоқда. Сабабини сўрасак, “тепадан айтишди” дейишди. “Ким у тепадагилар?” деб сўрасак, “айтолмаймиз, бу банк сири” дейишди. Барча харажатларни қилдириб, энди кредит ажратишдан асоссиз равишда бўйин товламоқдалар.
Ҳатто бизнинг фирма номидан сохта рад этиш хати тайёрлаб, фирма директори имзоси ва муҳрни қалбакилаштириб босишган.
Биз мажмуани ишга туширсак, янги иш ўринлари яратар эдик. Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватланглар деб турган бир пайтда банк кредит беришдан бош тортмоқда. Бунинг устига ҳужжатлар сохталаштирилмоқда. Мутасаддилардан кредит олишда амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

https://t.me/sizdantelegram/6542
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Тарона кўчасидаги вайрона уй!”

ФАРҒОНА. “Фарғона шаҳри Тарона кўчаси 15.41-уйдан ёзмоқдамиз. Икки йилдан буён шу аҳволда яшаб келмоқдамиз. Уйни “Водий имкон қурилиш” МЧЖ битказиб бериши керак эди. Аммо иш ўлда-жўлда қилинган. Ойналар синиб ётибди, эшиклар қўйилмаган, подъезд ачинарли аҳволда, канализациядан сув оқмоқда. 4-этаж томидан чакки ўтади, шахта ва электр симлари очиқ ҳолатда.
Бу масалада шаҳар ҳокимига ҳам, қурилиш фирмаси раҳбарига ҳам кўп маротаба мурожаат қилганмиз, лекин натижа йўқ. Яна қанча кутиш мумкин?!”
"Нукусдаги президент мактабларига кириш имтихонларида жавоб варақаларига қалам билан белгилаш буюрилган. Буни осонгина ӯзгартириш учун қилишяпти чамамда"

T.me/sizdantelegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram Хоразм вилояти Гурлан тумани Қангли маҳалласида ўлдирилган ёввойи ит
@sizdantelegram
Bahodirkhon Eliboyev (Facebook sahifasidan)
Ўғлимни боғчага ташлаб нариги уйга бораётганимда Риштон марказидаги чинорларнинг кесилаётганини кўриб қолдим.
Бу қанақаси? 50-60 йиллик дарахтлар ҳе йўқ-бе йўқ кесилиб кетаверадими?
Ахир бу дарахтларни бир пайтар Зоҳидов домла эккан эдилар. Ота-боболаримиз ишларига шундай қараймизми?
Bahodirkhon Eliboyev (Facebook)

Ўғлимни боғчага ташлаб нариги уйга бораётганимда Риштон марказидаги чинорларнинг кесилаётганини кўриб қолдим.
Бу қанақаси? 50-60 йиллик дарахтлар ҳе йўқ-бе йўқ кесилиб кетаверадими?!
Ахир бу дарахтларни бир пайтар Зоҳидов домла эккан эдилар. Ота-боболаримиз ишларига шундай қараймизми?

@sizdantelegram
@sizdantelegram ЖИЗЗАХ – “Вазир Шерматовни алдаб, СССР даври расмларини ўқувчилар ижод намунаси деб кўрсатишди”

ЖИЗЗАХ. “30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Жиззах шаҳрига Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов келди. Одатдагидек, вазирни алдаб, катта рассомлар томонидан СССР даврида чизилган расмларни ўқувчилар ижод намунаси сифатида кўрсатишди. Энг қизиғи, ёш қиз чироқ ўчиб қолган бўлса-да, саҳнада мусиқасиз гимнастика ўйинларини кўрсатди.
Жиззахда мактаб таълими мамлакат бўйича анча орқада қолган. Халқ таълими вазиридан кўзбўямачиликлар эътибор бермай, вилоятда таълимни яхшилаш учун амалий ёрдам беришини сўраймиз”.