@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
11.9K subscribers
30.7K photos
8.42K videos
139 files
16.6K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
ФАРҒОНА вил. – “Аввал аҳоли яшайдиган ички йўлларни асфальтлаштириш керак эмасми?”
ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа туман Борот МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламизнинг Марказ, Навбаҳор, Ораста ва Ҳамроҳ кўчасининг бир қисмини халқаро банк маблағлари ҳисобидан асфальтлаштириш лойиҳаси тайёрланган эди. Асфальтлаштириш ишлари жорий йил 21 апрель куни тугатилди. Аммо Ораста ва Ҳамроҳ кўчаларининг бир қисми асфальтлаштирилмай қолиб кетди. Ҳеч бўлмаса шағаллаштириб берилса ҳам майли эди. Ажабланарлиси, лойиҳа ўзгартирилиб, аҳоли яшайдиган кўчалар қолиб, ҳеч ким яшамайдиган, далага олиб борувчи йўллар ҳам асфальт қилинди. Аввал аҳоли яшайдиган ички йўлларни асфальтлаштириш керак эмасмиди? Туман ҳокимлиги қолиб кетган кўчалар шағаллаштириш чораларини кўрса яхши бўларди”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ЖИЗЗАХ вил. – “Менга жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги хато мактубни ўқиб, онамнинг қон босими кўтарилди...”
ШАРОФ РАШИДОВ тум. “Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Жиззахлик МФЙдан мурожаат йўллаяпман. Уйимга бир пайтда Бош прокуратурадан 9 та хат келди. Унда менга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида ёзилган экан. Бундан хабар топиб онамнинг қон босимлари бирданига кўтарилиб кетди. Дадамнинг ҳам мазаси бўлмай қолди. Мен дарҳол тергов ходими билан боғлансам, у хато кетиб қолгани, англашилмовчилик бўлганини айтди. Прокуратура жиноят иши ҳақида адашиб хат юборадими? Мутасаддилар ҳолатга эътибор қаратишини сўрайман”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
СИРДАРЁ вил. – “Маҳаллага фонд ташкил қилиб беришларини сўраймиз”
ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги МФЙ ходимлари номидан мурожаат йўлламоқдаман. Туманимизда ишсизлар сони аҳолининг катта қисмига тўғри келади. Ерлар асосан пули ва сармояси бор фуқароларда. Камбағал қатламга кўмак зарур. Маҳаллага дори-дармонга пул сўраб келувчилар ҳам бор. Айни пайтда ёрдам сўраб келган аҳолига психолог бириктирилиб, маслаҳат бермоқда. Албатта, психолог кўмаги ҳам зарур. Аммо у барибир қорин тўйдирмайди. Шу боис ҳурматли Президентимиздан маҳаллага фонд ташкил қилиб беришларини сўраймиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик суриштируви. Янги эксклюзив видео. Ҳозироқ YouTube'да 🔥

#OzodlikEksklyuziv #OzodlikSurishtiruvi #AzizNur #uzbekgas

❗️Озодликнинг ЯНГИ эксклюзив суриштирувини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/o0Kz0wWIMBI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИЗЗАХ вил. – “Баъзида тунги соат 23 ларда, шанба куни ҳам ишда олиб қолиб, топшириқ беришади”
ШАРОФ РАШИДОВ тум. “Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани бўлимидан мурожаат йўллаяпмиз. Биз прокуратура биносига кўчганимиздан буён уйқу камайди. Баъзида тунги соат 23 ларда, шанба куни ҳам ишда олиб қолиб, ҳар хил топшириқлар беришади. Бизда оила, бола-чақа йўқми? Ўринбосаримиз кетганларга билдирги бериш билан қўрқитадилар. Кун бўйи кўчада ишда, кечқурун компьютерда топшириқни бажарамиз. Баъзида уйга кеч борганимизда кунлаб фарзандимизни кўрмаймиз. Илтимос, ҳолатга ҳурматли Президентимиз эътибор қаратсинлар”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ҚАШҚАДАРЁ – “Майли, 2-3 қути пилла боқамиз, лекин 780 кг ақлга сиғмайди”
ҚАМАШИ. “Қашқадарё вилояти Қамаши туманида буғдой ва пахтага ихтисослашган фермер хўжаликларига мажбурий равишда 13 қути (яъни 13х60кг=780 кг) пилла топшириш мажбурияти юкланди. Бу ақлга сиғмайдиган қарорни туман ҳокими прокурори ва ИИБ бошлиғи орқали бермоқда. Аслида, 1 қути, яъни 60 кг пилла етиштириш учун 7 метрли 2 та хона керак бўлади. 13 қути (780 кг) учун 26 та хона керак. Майли, 2-3 қути берсин, текинга боқиб берамиз, лекин 780 кг ақлга сиғмайди. Нега касаначи, деҳқон хўжаликлари, тут плантация эгаларига берилмай, фақат фермерларга берилмоқда? Пиллани боқиш азоб. Режа тўлмаса, бажарилмаган ҳар кило учун 50-60 минг сўмдан пул йиғишади. Ҳурматли Президентимиз фермерлар дардини тинглайди деган умиддамиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ҚАШҚАДАРЁ – “Туман мутасаддилари шағал тўкиб берамиз деб ваъда берган, аммо натижа йўқ”
ҒУЗОР. “Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Хумдон қишлоғи Янгизамин кўчасидан мурожаат қиляпмиз. 2013 йилда тендерга қўйилган ер участкаси сотиб олиб, ҳозирги кунга қадар автомобиль йўлисиз қийналиб яшаб келяпмиз. Биз бу ҳақда республикамизнинг турли мутасадди ташкилотларига мурожаат қилганмиз. Мурожаатларимиз бир неча бор “Сиздан Телеграм” каналида ҳам чоп этилди. Туман мутасаддилари тош йўл қилиб берамиз, шағал тўкиб берамиз деб ваъда берган, аммо натижа йўқ. Ёмғир ёғиб қолса, биронтамиз касал бўлиб қолсак, сойдан ўтолмай сарсон бўламиз. Кўчаларимиз таъмирланишида ёрдам сўраймиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“Наманган вилоятидан мурожаат қиляпмиз. Давлатобод туманидаги маҳалламизда 15 кундан бери сув йўқ. Амалий ёрдам сўраймиз”

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
САМАРҚАНД вил. – “Фермерларни пилла етиштиришга мажбурлаш кузатилмоқда”
КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Фермерларни пилла етиштиришга мажбурлаш кузатилмоқда. Туман ҳокими топшириғи билан ИИБ бошлиғи пилла уруғи олмаганларни ИИБга чақириб босим ўтказмоқда. Биз фермерлар мажбурликдан йўқ тутга уруғ олиб, уни увол қилайликми? Кейин пилла корхонасига килосига 10-20 минг сўмдан бериб режа ёздириш керакми? Ахир, ҳурматли Президентимиз мажбурий меҳнат, бюрократияни ман этганлар-ку! Каттақўрғондаги ҳолатга барҳам берилишини сўраймиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan