@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
11.9K subscribers
30.7K photos
8.42K videos
139 files
16.6K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
ТОШКЕНТ – “Ишхонамизни огоҳлантиришсиз бузишмоқчи. Дарахтларга ҳам зарар етиши мумкин”
МИРОБОД. “Тошкент шаҳри Миробод туманидан мурожаат қиляпмиз. Халқ орасида “Файзобод ГАИ” деб аталадиган муассаса бинолари бузилмоқда. Бу борада огоҳлантириш берилмади, қонуний асос ҳам кўрсатилмади. Аслида, бу ерда кўплаб одамлар оила боқади. Ҳудуддаги дарахтларни ҳам кесишмоқчи. Ҳолбуки, Президентимиз дарахтларни кесишга мораторий эълон қилганлар. Ҳолатга мутасаддилар эътибор қаратишини сўраймиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
БУХОРО вил. – “Уч масала: қурилиши якунланмаган стадион, экозона ва ёшлар учун коворкинг маркази...”
ҚОРОВУЛБОЗОР. “Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидан ёзмоқдамиз. БНҚИЗ томонидан қурилиши бошланган стадион 10 йил давомида ҳам битмади. Ҳозир ўша стадион Қоровулбозор ҳокимиятига топшириб юборилган деб эшитдик. Аввал қурилиш чала ташлаб кетилган бўлса, энди мактаб ўқувчилари ойналарни синдириб баттар аҳволга келтиряпти. Завод директори шу стадион орқа томонида яшайди, шу кўчадан ҳар куни ўтиб қайтади. У бу ҳолатни қандай изоҳлар экан? Кўча кўркини бузиб турган стадионнинг кейинги аҳволи учун ким жавоб беради?
Яна бир масала. Шу атрофда экозона (ҳожатхона) бор, лекин бирор марта ишлатилмаган. Қурилиб, калити раҳбарлар томонидан олиб қўйилган. Текширувчилар келса очиб кўрсатилар эмиш...
Бошқа бир масала. Ҳудуддаги бинони ҳокимият бир тадбиркорга ёшлар коворкинг маркази учун, Ёшлар йили муносабати билан 70 фоизини қуриб берамиз деб берган экан. Аммо бинога аталган кам фоизли кредит бошқа уддабуронга бериб юборилган, бечора тадбиркор бор-будини сотиб шу ергача қурган экан. 6 йилдан бери нарх-наво ошиши натижасида пул орттиролмай қолган тадбиркорнинг дардини масъуллар эшитмаяпти.
Ушбу уч масала ижобий ҳал этилишини сўраймиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Андижон шаҳридан мурожаат қиляпмиз. Газни қиммат нархда сотишяпти. 100 босимга 30 минг сўмдан олишяпти. Бунинг устига, одамлар навбатда турибди. Ҳолатга масъуллар эътибор қаратса яхши бўларди”

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ҚАШҚАДАРЁ – “Ҳокимнинг сайёр қабули қачон ўтказилади?”
“Қашқадарё вилоятидан мурожаат йўллаяпман. Вилоят ҳокимлиги билан телефон орқали боғланиб бўлмаяпти. Вилоят ҳокими 2 ойдан буён сайёр қабул ўтказмаяпти, яъни фуқаролар билан бевосита мулоқот қилмаяпти. Ҳаттоки вилоят Халқ қабулхонаси ҳам ҳокимнинг қабул кунини билмас экан. Вилоят раҳбари шунчалик валломат бўлиб кетганми? Аҳоли билан сайёр қабул қачон ўтказилади?”

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
CИРДАРЁ вил. – “Раис пилла учун бўш шартнома бланкага мажбуран муҳр ва имзо қўйдириб олмоқчи”
ОҚОЛТИН. “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Усмон Носир СИУ ҳудудидаги фермерлар номидан мурожат йўлламоқдамиз. Раис 2024 йил пилла учун ёзилмаган шартнома бланкага мажбуран муҳр ва имзо қўйдириб олмоқчи. Ҳокимият буйруғи дейди. Айтганини қилмасак, фермер хўжалигимизни тугатиш билан таҳдид қилмоқда. Бўш қоғозга қўл қўйсак, ўзи хоҳлагандай, тонналаб пилла ёзиб, бизни қопқонга тушириши аниқ. Тумандаги айрим фермерлар ерини олиб қўйиб, каттаконларнинг МЧЖсига айлантирилди. Қолган фермерларниям шунга мажбурлашмоқчими? Ҳурматли Президентимиздан амалий кўмак сўраймиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“Бир неча ойки маошимиз берилмаяпти. Қўшимча ишланган соатлар учун ҳам ҳақ тўланмади”
“Enter Engineering” компанияси тизимидаги ИТР ходимлари номидан мурожаат қиляпмиз. Қурилишда қатнашаётган ишчилар маоши 4 ойдан бери тўлиқ берилмаётган эди. Бир-икки кун бўлди, фақат ишчи-ходимларники тўлаб бериляпти. ИТР ходимларига қачон тўланиши номаълум. Бойсун газни қайта ишлаш заводи, Олмалиқ мисни бойитиш фабрикаси ва бошқа қурилиш майдонларида ҳам ҳолат бир хил.
Чет элдан келган ходимларларга ўз вақтида маош берилади. Ноябрь, декабрь ойларида иш вақтидан ташқари ишлатиб (иш вақти – 8 соат), қўшимча ишланган соатларга ҳақ тўланмайди деб ички қарор чиқаришди. Январь ойида ҳам қўшимча ишладик, тўғрироғи, мажбурлаб ишлатишди, аммо қўшимча ҳақ тўланадими-йўқми – номаълум. Ойлик масаласига келсак, негадир 30% пластикка, қолган қисми нақд кўринишида кассадан олинади. Қонуний ҳақимизни олишда амалий кўмак сўраймиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
ҚАШҚАДАРЁ – “Кластердан ғалла ва пахта пулимизни ололмай сарсонмиз” МИРИШКОР. “Қашқадарё вилояти Миришкор туманидан мурожаат қиляпмиз. 25 йилдан бери фермерлик қиламиз. Пахта ва буғдой режасини ошиғи билан бажариб келганмиз. Кластер шу каби сарсонгарчиликларга…
ST-таъсир: “Кластер фермерларга пахта пулини тўлаб берди
МИРИШКОР. “Қашқадарё вилояти Миришкор туманидан такрор мурожаат қиляпмиз. “Миришкор Ратекс” пахтачилик кластери фермерларга 2023 йил учун пахта пулини тўлаб бермагани ҳақида мурожаат қилган эдик. Кластер пахта ҳосили якуний ҳисоб-китоб пулини 100 % фермер хўжаликларига тўлаб берди. Бу йил ҳам шу кластер билан ишламоқчимиз. Ҳурматли Президентимиз қўяётган талабларга мос фаолият юритадиган кластерлар кўпаяверсин”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
CАМАРҚАНД вил. – “Кўп қаватли уйда ўтин ёқолмаймиз-ку?!”
КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Ватанпарвар маҳалласи Бобур кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Бизнинг кўчада қиш бошланганидан бери деярли газ йўқ. Кундузи озгина ёнади, кечаси ўчиб қолади. Шаҳар газ идорасида “Бўлди, газни кўтарамиз” деган гапдан бошқасини эшитмаяпмиз. Кўп қаватли уйда турсак, ўтин ёқолмаймиз-ку?! Уйда чақалоқлар бор, нима қилайлик? Илтимос, масъуллар амалий ҳаракат қилсин”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ХОРАЗМ – “Ипак қурти боқиш учун шартнома тузишга мажбурлаш мумкинми?”
ТУПРОҚҚАЛЪА. “Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидан ёзмоқдамиз. Тумандаги барча йўналишдаги фермер хўжаликлари ипак қурти (пилла) боқиш учун шартнома тузишга мажбурланмоқда. Бунга қарши бўлган фермер хўжаликлари ерини тортиб олиш билан қўрқитилмоқда. Мутасадди ташкилотлар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз”.

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
ТУРКИЯ – “Cиз танловдан ўта олмадингиз дейишди. Миграцияси агентлигининг бу иши қонунийми?”
“Мен 2022-2023 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Туркияда ишлаб келдим. Меҳнат фаолиятим давомида иш берувчи шартнома шартларига амал қилмагани сабабли ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган эдим, хусусан, сизларга. 2024 йил январь ойи бошларида Туркияда ишлаш учун онлайн суҳбат ўтказилди. Турк тилини билганим, меҳмонхона соҳасида аввал ишлаганим учун иш берувчи мен билан савол-жавоб қилмасдан ишга қабул қилинганимни маълум қилди. Лекин орадан икки ҳафта ўтиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходими қўнғироқ қилиб, сиз танловдан ўта олмадингиз деди. Ўйлашимча, миграция агентлиги қасддан мени Туркияда ишлашимга тўсқинлик қилмоқда. Уларга ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қиладиган ишчилар керак эмасми? Урса ҳам, сўкса ҳам индамай ишлаб юравериш керакми? Биз қулликка кетмаяпмиз-ку, ахир, шартнома билан ишлагани кетяпмиз. Агентликнинг шу иши қонунийми?”