@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
12K subscribers
30.5K photos
8.33K videos
137 files
16.4K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “Ҳокимият аҳоли эътирозига қарамай, тутзорни қўпориб, “заправка” қурмоқчи”

КОСОН. “Қашқадарё вилояти Косон туманидан ёзмоқдамиз. Туман раҳбарияти Оброн қишлоғи Қуйи Оброн маҳалласидаги тутзорни кечаси кестиртирди. Тутзор ўрнида автомобилларга метан гази қуйиш шохобчаси қурилар экан. Маҳалла аҳли ҳокимнинг бу қарорига қарши. Қолаверса, мутасадди ташкилотлар бу ерда газ қуйиш шохобчаси бунёд этилиши мумкин эмас дея хулоса берган. Чунки 300 метр масофада мактаб ва халқаро аҳамиятга молик трассанинг кўприги бор. Шунга қарамай туман ҳокимияти “заправка”ни қурмоқчи. Тутзорни кесаётганлар маҳалла фаоллари томонидан қўлга олинган ва тегишли даллолатномалар тузилгани ҳолда ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган. Аммо ҳуқуқ идоралари тут кесувчиларни жазосиз қўйиб юборган. Маҳалла аҳли тутзорда кечаю кундуз навбатчилик қилиб ҳокимнинг ноқонуний қарорига шу йўсинда қаршилик қилмоқдамиз!”
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Цивилизациядан узилган Чаманзор”

ТОШКЕНТ. “Тошкент вилоятининг шу номли туманидан ёзмоқдамиз. Неча йилдан бери Чувалачи ҚФЙ Чаманзор кўчаси ободонлаштириш дастурига киритилади деб алдаб келишади. Ҳокимнинг ўзи бир неча марта келиб муаммоларимиз билан танишиб кетган. Ҳудуддан Олий Мажлис, вилоят ва туман кенгашларига сайланган депутатлар ҳам қоп-қоп ваъдалар бериб сайланади-ю, йўқ бўлиб кетади! Газ босими жуда паст, чироқ тез-тез ўчади, канализация ва ичимлик суви йўқ, ахлат олиб кетиш йўлга қўйилмаган. Йўллар аянчли аҳволда. Транспорт тизими фақат сайлов пайтида яхшиланади...”
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: ҳайдовчига қўпол муомала қилган ЙПХ нозири ишдан олинди”
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: ҳайдовчига қўпол муомала қилган ЙПХ нозири ишдан олинди”

“Cиздан Телеграм”да Қашқадарё вилоятида ЙПХ нозири ва ҳайдовчи ўртасида рўй берган можаро видеолавҳаcи эълон қилинди.

Лавҳада бодикамерасиз ЙПХ нозирига ҳайдовчи эътироз билдиргани, нозир эса ҳайдовчига қўпол муомалада бўлгани акс этган эди. ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси баёнотига кўра, ҳайдовчига қўполлик қилган ходим лавозимидан бўшатилди. Қуйида бошқарма баёноти билан танишишингиз мумкин:

“Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ катта инспектори Б.Файзуллаевга нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ўтказилган текширув давомида ЙПХ катта инспектори Б.Файзуллаев хизмат фаолиятини олиб бориши давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ва ИИВнинг меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган талабларига риоя этмасдан, фуқаролар билан беписандларча қўпол муносабатда бўлиб, ўзининг интизомсизлигини намоён қилиб, фуқаролар онгида ИИО ходимлари тўғрисида салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди”.

(Бу хабар STга 7 февраль куни келган.)​

https://t.me/sizdantelegram/15633
@sizdantelegram ЖИЗЗАХ – “Йўл таъмирланишини яна неча йил кутишимиз керак?”

ЗАРБДОР. “Жиззах вилояти Зарбдор тумани Оқбулоқ қишлоғи Ўрикзор кўчасидан ёзмоқдамиз. Йўл муаммоси неча йиллардан бери ҳал бўлмаяпти. Аҳоли мурожаат қилса, “навбатчи хатлар” билан жавоб беришади. Қишлоқнинг кекса отахону онахонлар номидан йўлни таъмирлаб беришларини сўраймиз”.
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “ST-таъсир: таъмирталаб йўлларга шағал ётқизилди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Яккабоғ МФЙдаги абгор йўллар ҳақида мактуб чиққач, асосий йўлдаги ўйдим-чуқурлар шағал билан тўлдирилди. Ички йўллар ҳам эътиборсиз қолдирилмайди деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 8 февраль куни келган.)
@sizdantelegram НАМАНГАН – “ST-таъсир: Йўл ташкилоти кўчамизни шағал билан бўлса-да, текислаб берди”

НАМАНГАН. “Наманган тумани Хўжақишлоқ МФЙ Туркистон кўчасидан ёзмоқдамиз. Йўл муаммоси бўйича ёзган эдик. Йўл ташкилоти кўчамизни шағал билан бўлса-да, текислаб берди. Уларга раҳмат айтамиз”.

(Бу хабар STга 7 февраль куни келган.)
@sizdantelegram НАМАНГАН – “Масъуллар энди ҳам “Навбаҳор” клубига ҳомийлик борасидаги шикоятларни рад этармикан?”

НАМАНГАН. “Наманганлик масъуллар турли ташкилот ва корхоналар “Навбаҳор” клубига ҳомийликка мажбурланаётгани борасидаги шикоятларни рад этиб келмоқда. Мана, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ тизимидаги ташкилотларнинг футбол клубига ҳомийлик бўйича мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжат! Вилоят раҳбарлари энди “ходимлар ўз ихтиёри билан маошидан ўтказди” дея эртак айтмасин! Давлат ташкилоти ишчиси бола-чақасининг ризқини қийиб, ўзи шундоқ ҳам кам бўлган маошидан футбол клубига пул ўтказмаслиги кундек равшан”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram ЖИЗЗАХ – “Китоблар карвони чекка қишлоқларга ҳам борармикан?”

ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин туманидан ёзмоқдамиз. Туман марказидан китоблар карвони ўтди. Бу карвон Зоминнинг қишлоқларига ҳам борармикан?! Ёхуд бу ҳам туман раҳбарларининг очко ишлаш учун – хўжакўрсинга қилган тадбирими?”
@sizdantelegram ЎЗБЕКИСТОН – “15 йил олдин судланган тоғамни деб прокуратурага ишга қабул қилишмади”

ЎЗБЕКИСТОН. “Прокуратурага ишга кириш учун шунча ҳужжат талаб қилишди. Етти пуштингиз текширилар экан! 15 йил олдин судланган тоғамни деб ишга олишмади...”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram ЖИЗЗАХ – “Бозор йўлини ноқонуний савдогарлар тўсиб олган”

ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳридан ёзмоқдамиз. Кўк бозор кириш жойини ноқонуний савдогарлар тўсиб олган. Аҳоли эса кириб чиқишда қийналмоқда. Бозор маъмуриятига бир неча бор шикоят қилдик, лекин ўзгариш йўқ. Нима, бозор раҳбарияти ноқонуний сотувчилардан “чўтал” оладими?!”
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “Бирор фожиа рўй бермасдан йўл ва кўприк таъмирлансин”

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши тумани Қовчин қишлоғидан мурожаат йўлламоқдамиз. Қарши, Касби ва Нишон туманларини боғлайдиган марказий йўл таъмирталаб. Ушбу йўлдаги кўприк ҳам хавфли ҳолатда! Бу ер охирги марта қачон таъмирланганини билмаймиз. Бирор кор-ҳол бўлмасдан йўл ва кўприк таъмирлансин”.
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Бандихон туманида бодом гуллади”

БАНДИХОН. “Сурхондарёнинг бир неча ой аввал янги ташкил этилган Бандихон туманида бодом гуллади...”
@sizdantelegram ЎЗБЕКИСТОН – “Халқ банки” ходимлари: Меҳнат вазирлиги текшируви шарофатидан шанба куни дам олдик!”

ЎЗБЕКИСТОН. “Халқ банки”дан ёзмоқдамиз. Одатга кўра шанба куни ишга чиққан эдик. Меҳнат вазирлиги текшируви бўлгани сабаб ҳаммани уйга қувишди! Аввалига ишонмадик, кимнингдир ҳазили деб ўйладик. Аммо туш эмас, ҳақиқатга ўхшайди! Ура! Ана энди бемалол фарзандларимиз билан бирга вақт ўтказа оламиз. Шанба куни ишлаганимиз сабаб оиламизга вақт ажратиш имконсиз эди. Ҳафта давомида соат 22 гача ишлаб, якшанбани ҳам иложсиз ухлаб ўтказар эдик. Энди раҳбарлар соат 22 гача ишлатишни тўхтатиб, қонунчиликка мувофиқ соат 18 да уйга кетишга рухсат беради, деган умиддамиз”.

https://t.me/sizdantelegram