@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
12.6K subscribers
30.1K photos
8.07K videos
129 files
16K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Одамлар пул тўлаш учун ҳам МИБда навбатда турибди”

ХЎЖАЙЛИ. “Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидан ёзмоқдамиз. Туман мажбурий ижро бюросида одамлар пул тўлаш учун ҳам навбатда турибди. Кассаларни кўпайтириб қўйишса бўлмайдими?”
@sizdantelegram CАМАРҚАНД – “Мактаб ўқувчиларидан баннер учун 30 минг сўмдан пул йиғилмоқда”

ОҚДАРЁ. “Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан ёзмоқдамиз. 38-мактабнинг 11-синф ўқувчиларидан баннер учун 30 минг сўмдан пул йиғилмоқда. Ўқувчилардан турли баҳоналар билан пул йиғиш қачон бас қилинади?”
@sizdantelegram ST’да расмий хабар. ТОШКЕНТ – “Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонда эркин ҳаракатланиши учун қулайлик яратилмоқда”

БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод туманидаги “Ойбек” халқаро постида чет эл, хусусан, Тожикистон фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилмоқда. 2019 йил давомида туристлар учун мўлжалланган ахборот маркази ҳамда йўловчилар учун қўшимча автобус йўналишлари қўйилди”.
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Тоза ҳудуд” ишчи-ходимлари маоши 2-3 ойга кечикмоқда”

АНДИЖОН. “Тоза ҳудуд” ДУК Андижон вилояти бошқармаси тизимидан ёзмоқдамиз. Раҳбарият ишчи-ходимларга маош тўлаш ўрнига маблағларни бухгалтерия орқали бошқа мақсадларда сарфламоқда. Оқибатда маошларимиз 2-3 ойга кечикмоқда. Маошимиз вақтида берилиши ва маблағларнинг мақсадли сарфи бўйича текширув ўтказилишини сўраймиз”.

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Ҳурматли ЙПХ бошлиғи, сизни ўнлаб ҳайдовчи кўзи тўрт бўлиб кутмоқда!”

БАҒДОД. “Фарғона вилояти Бағдод тумани ЙПХ бўлимида ўнлаб ҳайдовчи раҳбарнинг келишини кўзи тўрт бўлиб кутмоқда. Ҳурматли ЙПХ бўлими бошлиғи! Сизни бир неча соатдан бери 30 га яқин одам ишхонангиз олдида кутмоқда. Айримлар таъзияга бориш керак. Қаерда бўлсангиз ҳам келиб, ҳайдовчиларнинг ишини ҳал қилиб беринг!”
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳам ичимлик суви муаммоси ҳал этилмади”

БУВАЙДА. “Фарғона вилояти Бувайда тумани Маслаҳат МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламиз 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди. Шу баҳона ичимлик суви муаммоси ҳал бўлади деб ўйлагандик, афсус, умидимиз оқланмади. Халқ барибир қийналмоқда”.
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Сувоқова” корхонаси кимни алдамоқчи?”

ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Орзу кўчаси аҳли ичимлик суви тақчиллигидан қийналмоқда. “Сувоқова” корхонаси тортган қувурда сув йўқ. Улар кимни алдамоқчи бўляпти?”
@sizdantelegram СУРХОНДАРЁ – “Маърифат номли маҳаллада чиқинди тоғи уюлиб ётибди”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Маърифат маҳалласи Акмал Икромов кўчасидан ёзмоқдамиз. 72, 74 ва 82-уйлар атрофида 10-15 метрга чўзилган ахлат тоғи уюлиб ётибди. Қўланси ҳидга тоқат қилиб бўлмаяпти. Бу аҳоли саломатлиги учун кони зарар эканини масъуллар билмайдими?!”
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “500 метр нарида катта қувур ўтган, аммо ҳудудимизда газ йўқ!”

ҒУЗОР. “Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Шерали шаҳарчаси, мана, 3 йилки, газ тармоғидан узиб қўйилган. Ҳолбуки, шаҳарча магистрали газ тармоғидан атиги 500 метр масофада жойлашган. Мактаб ва боғчаларда ҳам болалар қишки кийимда ўтиришади. Яқин ҳудудлар, масалан, қўшни Манғит қишлоғида газ бор. Бизга ким ёрдам беради: ҳокимликми ё бўлажак депутатлар?”

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram ST’да расмий хабар. ТОШКЕНТ – “Қибрайда 50 ўринли хусусий боғча очилди”

ҚИБРАЙ. “Тошкент вилояти Қибрай туманидан ёзмоқдамиз. Боғишамол МФЙда “Gentle kids” номли 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди. Боғча очган тадбиркор болаларга қулайлик яратиб қолмай, 10 та янги иш ўрни ҳам яратди”.