@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston
12.7K subscribers
30K photos
8K videos
129 files
15.9K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!

XALQNING ASL MUAMMOLARI

"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
@sizdantelegram ST’да расмий хабар. ТОШКЕНТ – “Бекободда илғор педагоглар тақдирланди”

БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан ёзмоқдамиз. Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Бекободдаги санъат саройида маърифий тадбир ташкил этилди. Шаҳар ҳокими президент табригини ўқиб берди. Байрам дастурхони ёзилиб, илғор педагоглар тақдирланди. Байрам тадбири ёшлар боғидаги сайилга уланиб кетди”.
@sizdantelegram ST’да расмий хабар. ТОШКЕНТ – “Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди”

БЕКТЕМИР. “Тошкент шаҳри Бектемир тумани Бинокор маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабул жараёнида тушган мурожаатлар ижро учун йўналтирилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги ва давлат солиқ инспекцияси томонидан маҳалланинг эҳтиёжманд оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди”.
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Меҳмонхонами ё ахлатхона?!”

ФАРҒОНА. “Фарғонадан ёзмоқдамиз. Ҳоким халқнинг уйини бузди-ю, бу ер ахлатхона бўлиб қолиб кетди. Меҳмонхонанинг ёни-я! 6 ойки, шу аҳвол. “Ақлли” раҳбарлар ахлат атрофини яна реклама билан ўраб қўйишган”.
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “Ҳар куни тушликда ярим соат навбатда турамиз”

ҚАШҚАДАРЁ. “UzGTL” саноат зонасидан ёзмоқдамиз. Ҳар куни тушликда ошхонага ярим соат навбатда турамиз. Қишнинг совуқ кунида ташқарида туришни тасаввур қилинг...”
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Йўл ҳаракати қоидаларига беписандлик сабаб пиёдалар ҳаёти хавф остида қолмоқда”

МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳримиз марказида йўл ҳаракати қоидаларига умуман амал қилинмайди. Оқибатда эса тирбандликлар юзага келмоқда, пиёдалар ҳаёти хавф остида қолмоқда. ЙПХ ходимлари эса бефарқ. Ҳатто пиёдалар ўтиш йўлакчасини “Дамас”лар эгаллаб олган. Марғилон марказида қачон тартиб ўрнатилади?”
@sizdantelegram ФАРҒОНА – “Олтиариқда 2 суткадан бери чироқ йўқ”

ОЛТИАРИҚ. “Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан ёзмоқдамиз. 2 суткадан ошди, туманимизда чироқ йўқ. Элeктр тармоқлари корхонаси тайинли жавоб бермаяпти. Тизим қишки мавсумга умуман тайёр эмас. Салгина шамол бўлса ё ёмғир ёғса, чироқ ҳафталаб ўчади...”

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram НАМАНГАН – “Ҳокимбува, бизни ўгай санаманг, кўчамизни таъмирлаб беринг!”

НАМАНГАН. “Наманган шаҳри Марғилон кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамиз 10 йилки таъмирланмайди. Ҳали сув, ҳали газ қувури ётқизиб, йўлни кавлашади. Ёзда чанг-тўзон, қишда лой-балчиқ бўлиб кетади. Шу йил Қурбон хайити арафасида йўлнинг бир неча юз метр қисмига “ямоқ” солишди, аммо таъмир ишини якунига етказмай йўлсозлар кетиб қолди. Маҳалла аҳолиси майда шағал ва тупроқ солиб йўлни бироз яхшилади. Ахир, кўча таъмири учун бюджетдан отнинг калласидек маблағ ажратилса керак! Қизиқ, ўша маблағ қаерга ғойиб бўлди экан? Ҳурматли вилоят ҳокими, Марғилон кўчасида яшовчи фуқаролар ҳам Наманган аҳолиси ҳисобланади. Уларни ўгай деб билманг! Ахир, пахта ва бошқа мажбурий йиғимларда бизни четда қолдирмаяпсиз-ку! Кўчамизни асфальтлаб беринг”.
@sizdantelegram НАВОИЙ – “Қишлоқ хўжалиги ходими: ҳеч бўлмаса байрам кунлари дам олайлик!”

НАВОИЙ. “Навоий вилоятидан ёзмоқдамиз. Қишлоқ хўжалиги тизимида ишлаймиз. 1 октябрь расман дам олиш куни деб эълон қилинган. Аммо шу куни ҳам биз фермерлар учун йиғин ташкил этиш билан банд бўлдик. Байрам кунлари оила даврасида бўлишни ким истамайди дейсиз! Биз ҳам якшанба ва байрам кунлари дам олсак эди...”
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “ЎзДЖТУ ўқитувчиларига байрам татимади”

ТОШКЕНТ. “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ишчи-ходимлари номидан ёзяпмиз. Куни кеча касб байрамимиз ўтди. Бутун республика бўйлаб байрам зўр ташкил қилинди. Аммо бизга байрам татимади. Раҳбарият бир пиёла чой қилиб беришга ҳам ярамади. Эшитдик, барча вилоятларда ўқитувчиларга катта байрамлар қилиб берилибди. Бу йил университетимизга супер контрактга юзлаб талаба олинди. Шу пулларнинг бир қисмини ходимларни рағбатлантиришга сарфлашса бўлмайдими? Айтишларича, бор-йўғи 100 минг сўмдан байрам пули бериларкан. Бутун мамлакат бўйлаб таълим ходимлари обрўсини ошириш бўйича иш кетаётган бир вақтда, бизда педагоглар қадри тушиб боряпти…”

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Директор мактабга галстукcиз келган бошланғич синф ўқувчиларига ҳожатхона тозалатди”

ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан туманидан ёзмоқдамиз. Фарзандларимиз 7-умумтаълим мактабининг бошланғич синфида ўқийди. Мактаб директори галстук тақиш эсидан чиқиб қолган 7 нафар ўқувчига жазо сифатида мактаб ҳожатхонасини тозалатди. Кейин бир неча маротаба тарсаки ҳам туширган. Директорга болаларни таҳқирлаш ҳуқуқини ким берди?”