@SizdanTelegram©
20.8K members
8.61K photos
1.42K videos
22 files
2.09K links
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar
Murojaatingizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying!

Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan

"ST"-XALQ JURNALISTIKASI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Download Telegram
to view and join the conversation
@sizdantelegram PAXTAGRAM: ЎЗБЕКИСТОН – “Бандлик вазирлиги терим масаласида ишдан ташқари пайтда видеоселектор ўтказди”

ЎЗБЕКИСТОН. “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 13 сентябрь куни соат 17:30 да ҳудудий бошқармалар иштирокида теримчиларга муносиб шароит яратиш мавзусида видеоселектор йиғилиши ўтказди. Аммо йиғилиш иш вақтидан ташқари пайтда ўтказилди. Тизимда иш вақти 17:00 гача этиб белгиланган. Республикада меҳнатни муҳофаза қилишга масъул бўлган идоранинг ўзи меҳнат қонунчилигини бузиб турса, қолганлардан нимани талаб қиласиз?”

(Бу хабар "Paxtagram"га 16 сентябрь куни келган)
@sizdantelegram БУХОРО – “Автобус вақтида юрмай йўловчиларни маҳтал қилди”

БУХОРО. “Бухоро автовокзалида автобус вақтида юрмай йўловчиларни куттирди. Кассадаги ёш йигитлар ҳам отаси тенги одамларга қўполлик қилмоқда...”
@sizdantelegram PAXTAGRAM: ХОРАЗМ – “Янги челленж! Ота-оналардан фарзандларини пахта теримига жалб этмаслик ҳақида кафолат хати олинмоқда”

ҲАЗОРАСП. “Хоразм вилоят, Ҳазорасп туман, Питнак шаҳридан ёзмоқдамиз. Бизда янги челленж! Мактаб раҳбарлари ота-оналардан фарзандларини кузги йиғимлар, хусусан, пахта теримига жалб этмаслик ҳақида кафолат хати ёздирмоқда...”

(Бу хабар "Paxtagram"га 16 сентябрь куни келган)
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Ўқитувчилар маошидан солиқ ва коммунал тўловларга мажбурий тарзда ушлаб қолинмоқда”

БЎЗ. “Андижон вилояти Бўз туманидаги мактаблардан бирида ишлайман. Август ойида раҳбарият мактаб ўқитувчиларига маошдан коммунал тўловга ўтказиш ҳақида мажбуран ариза ёздирган эди. Дастлаб бир ойликка дейишганди. Аммо энди 2020 йил июнь ойигача ариза талаб қилинмоқда. Мажбурий аризага кўра, ҳар бир ходим ойлик маошидан ер солиғи ва коммунал тўловлар учун 5-10 фоиз ушлаб қолинади. Ахир, коммунал тўловларни вақтида ортиғи билан тўлаяпмиз-ку! Ўқитувчи бечора маошини қачон эркин тасарруф этади? Президент айтаётган ҳуқуқ ва эркинликлар бизга тегишли эмасми?”
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “Human” хусусий бандлик агентлиги мени ҳам 11,5 миллион сўмга чув туширди”

ҚАШҚАДАРЁ. “Қашқадарёдан мурожаат йўлламоқдаман. 2019 йил 2 апрель куни “Human” хусусий бандлик агентлигига хорижда ишлаш учун 11,5 миллион сўм тўлов қилганман. Агентлик вакили 11 сентябрь куни “фаолиятимизни тўхтатдик, тўлов қилганлар пулларингизни қайтариб олишга ариза ёзинглар”, деди. Мен ҳам агентликнинг Тошкентдаги бош офисига ариза ташлаб келдим. 2 иш кунида пластик картангизга пулингизни тушириб берамиз, дейишди. Лекин ҳали ҳам пулим қайтарилмади. Агентлик яна юзлаб одамни чув туширган...”

https://t.me/sizdantelegram
@sizdantelegram САМАРҚАНД – “Камбағал оила фарзандини 800 минг сўмлик хусусий боғчага берадими?!”

САМАРҚАНД. “Самарқанд шаҳри Мотрид қўрғонидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда эҳтиёжманд оилалар учун 50 дан зиёд кўп қаватли уй қурилган эди. Яқинда эса аҳоли учун “Интеллект” номли хусусий боғча очилди. Аммо боғча тўлови жуда қиммат – 800 минг сўм экан. Эҳтиёжманд оилалар яшайдиган маҳаллада қиммат боғча очиш фикри қайси “доно” раҳбардан чиқди экан? Камбағал оила фарзандини шундай қиммат боғчага берадими?
Мактабгача таълим вазирлигидан эҳтиёжманд оилалар учун давлат боғчалари очиб беришларини сўраймиз. Айтганча, 2025 йилда эмас, яқин муддатда!”
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “СЭС ходими: юқоридан келган қарорни рўкач ишдан бўшатишяпти”

ОЛМАЗОР. “Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган ДСЭНМда 10 йилдан бери ишлаб келаман. Юқоридан келган аллақайси қарорни рўкач қилиб бизни ноқонуний ишдан бўшатишмоқда. Ўзимиз иш топишимиз керак экан. Ҳозир ким ишга оламан деб кўзи учиб турибди?! 2 фарзандимиз бор. Эримнинг топган пули оила боқишга етмайди. Ё мен ҳам ишлагани чет элга кетишим керакми?”
@sizdantelegram ҚАШҚАДАРЁ – “Йўл ичимлик суви ўтказиш учун кавланганча қолиб кетди”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Яшнобод МФЙдан ёзяпман. Маҳалламизда давлат дастури бўйича ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ичимлик суви ўтказиш учун кўчамиз кавланди-ю, лекин абгор ҳолатда қолиб кетди. “Обод қишлоқ” дастури бўйича таъмирланган кўчанинг аҳволи шуми? Кўча таъмирини яна неча йил кутамиз?”
@sizdantelegram АНДИЖОН – “Чиқинди корхонаси фақат ҳоким юрадиган йўлларни тозалайди”

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри 3-микрорайон ва Бўстон даҳаси аҳолиси номидан ёзмоқдамиз. “Экотранс” корхонаси ахлатни вақтида олиб кетмаяпти. Ваҳоланки, тўловларни ойма-ой йиғиб олишади. Корхона фақат ҳоким юрадиган йўлларни тозалайди!

Масалан, 11-мактаб олдида тўпланиб ётган ахлатнинг ҳидига чидаб бўлмайди. Шу мактабда ўқиётган юзлаб болалар бадбўй ҳидни ютишга мажбур. Қизиқ, экология идораси, ДСЭНМ қаерга қарамоқда?

Ҳудудимизни зудлик билан тозалаб беришларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 23 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram САМАРҚАНД – “Чайқовчилар газ баллони нархини сунъий равишда оширмоқда”

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилоят, Каттақўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Тўрт ойлаб газ баллонини кутяпмиз. 60 минг сўмдан қистирганларга баллон навбатсиз берилади. Биз каби ўттиз минг сўм тўлаган камбағаллар ойлаб кутади.

Боз устига, мутасаддилар баллонларни ноқонуний дилерларга, содда қилиб айтсак, чайқовчиларга бериб, нархни сунъий равишда оширмоқда. Ошхона, кафе, ресторанлар халққа берилиши керак бўлган газ баллонларини истаган пайтда дилерлардан олиб кетаверади. Баллонларни ноқонуний дилерларга бериб юбораётган газ идораси масъуллари жавобгарликка тортилсин!”

(Бу хабар Озодликка 22 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram ТОШКЕНТ – “Тез ёрдам”, ўт ўчириш машиналари ҳам тиқинда қолиб кетмоқда”

ЗАНГИОТА. “Тошкент вилоят, Зангиота туман, Назарбек даҳасидан ёзмоқдаман. Ҳар куни йўлдаги тиқин сабаб ишга кечикиб бораман. Назарбекдан чиқиб кетиш учун 50 дақиқа керак бўлади. Эрталаб ва кечки пайт кўприкдан бошлаб машиналар турнақатор терилади. Вақти-вақт билан поезд йўли ёпилади. “Тез ёрдам”, ўт ўчириш машиналари ҳам тиқинда қолиб кетади. Мутасаддилардан тиқинни бартараф этиш, ҳеч бўлмаса камайтириш бўйича амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 22 сентябрь куни келган.)
@sizdantelegram PAXTAGRAM: ТОШКЕНТ – “Уйма-уй юриб ҳашарчи қидираётган аёлларни кўриб раҳмингиз келади”

ЗАНГИОТА. “Тошкент вилоят, Зангиота туман, Қуёшли МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалла раиси ҳокимиятга ишга ўтиб, раиссиз қолдик. Раис йўқлиги сабаб аёл ходимлар корхонама-корхона, уйма-уй юриб пахтага ҳашарчи жалб этмоқда. Халққа эркак раисларнинг сўзи ўтмайди-ку, аёлларнинг сўзи қандай ўтсин! Аёл ходимларнинг ялинишини кўриб раҳмингиз келади...”

(Бу хабар "Paxtagram"га 22 сентябрь куни келган)
Forwarded from @D.P.S.S
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов жорий йилнинг 14 август куни Kun.uz таҳририяти ходимларига таҳдид қилган эди. Орадан бир кун ўтиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан А.Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди ва унда ҳоким ўринбосари Kun.uz мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф этгани ҳақидаги даъвони илгари сурди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни мазкур терговга қадар текшириш ҳаракатлари ниҳоясига етказилган ва А.Ваҳобовнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси иккинчи бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Браво прокуратура!
https://t.me/zafarbeksolijonov
@sizdantelegram PAXTAGRAM: ТОШКЕНТ – “Cувоқова” ДУК ишчиларига 500 минг сўмдан “пахта солиғи” солинди”

ТОШКЕНТ. “Тошкент вилояти “Cувоқова” давлат унитар корхонаси тизимидан ёзмоқдамиз. Корхона раҳбари топшириғига асосан касаба уюшмаси бошлиғи 120 нафар ишчи-ходим маошидан пахтага деб 500 минг сўмдан ушлаб қолмоқда. Яна денг, пахта тугагунча шанба ва якшанба кунлари ишчи-ходимлар кунлик теримга олиб чиқилар экан. Қонунсизликдан чарчадик!”

(Бу хабар "Paxtagram"га 25 сентябрь куни келган)