Sirdaryo viloyati prokuraturasi
867 subscribers
7.91K photos
369 videos
12 files
2.32K links
Сирдарё вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали.

Почта: sir_vil_prokuratura@mail.ru
Веб сайт:
Телефон: 67-235-10-07
Манзил: 120100, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 41-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида содир этилган оғир турдаги жиноят Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда вилоят прокурори иштирокида маҳалла фаоллари билан биргаликда муҳокама қилинди.

👉@uzbprokuratura
Вилоят прокурорининг ўринбосари Л.Қаландаров раҳбарлигида Боёвут тумани прокурори О.Рузиев, туман хокимининг ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги, ирригация бўлимлари, электр тармоқлари туман филиали, тижорат банклари раҳбарлари, вилоят уруғчиликни ривожлантириш маркази вакили ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама килиниб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Янгиер шаҳар 2-сектори “Шукрона” маҳалласида сектор раҳбарлари томонидан фуқароларни мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича барча тегишли, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ҳудуддаги йўл, сув, электр, газ, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим масалалар юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида аниқланган 6 та мурожаатдан, 2 таси жойида қаноатлантирилиб, қолган 4 таси белгиланган тартиб ва муддатларда бажариш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ҳусусан, "Янги аср" кўчасига кўча чироғи ўрнатиш ҳақидаги мурожаат жойида ҳал этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ш.Турсунов Ўзбекистон Республикаси ИИВ хузуридаги ЖИЭД учинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи ҳамда 39 ва 40-сон манзил колонияси масъул ходимлари билан биргаликда вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда аниқланган қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилан тақдимнома муҳокамасида иштирок этди. Муҳокама натижаси бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани, "Нушкент" қишлоғида яшовчи тадбиркорнинг Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норозилиги ҳақида хабар чиқарилган.

Ушбу хабар вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.

Жумладан, вилоят прокуратураси томонидан “Ипотека банк” Сирдарё филиали кредит комиссияси раиси Т.И, кредит комиссияси аъзолари, “IL-NUR PROD” МЧЖ раҳбари Н.Б. ва бошқаларга нисбатан жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги ҳолати бўйича Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича 25.10.2022 йилда Н.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Гулистон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Артикбаев томонидан "Улуғобод" маҳалласида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида Ш.Хамзаеванинг субсидия ажратиш, М.Рахматбаеванинг ишга жойлашиш, Х.Холбаевнинг электр ҳисоблагич ўрнатиш, Т.Сабурованинг газ босими пастлиги, болалар майдончасини таъмирлаш масаласида йўллаган мурожаатлари тингланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ижтимоий тармоқларда фуқаро З.Беридзенинг Сирдарё тумани ҳудудида бўш ётган бинони ижарага олиб, қиймати 315,0 минг АҚШ долларига тенг бўлган чорва моллари учун омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида АТБ “Агробанк”нинг Сирдарё тумани филиалига кредит сўраб мурожаат қилганлиги, бироқ банк томонидан кредит берилмаганлиги ҳақидаги мурожаати эълон қилинган.

Аниқланишича, З.Беридзе 2018 йилда Туркия давлатига бориб, чет эл компанияси билан 315.000 АҚШ долларлик инвестиция киритиш бўйича меморандум имзолаб, тузилган келишувга асосан ем ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари нархининг 50 фоизини ўтказиб бериш назарда тутилганлиги сабабли АТБ “Агробанк”нинг Сирдарё тумани филиалига ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сирдарё вилояти филиалига чет эл кредитлари линияси ҳисобидан 157.500 АҚШ доллари миқдорида кредит олиш учун ҳужжатларни топширган.

АТБ “Агробанк” Сирдарё филиали томонидан тақдим этилган маълумотга асосан, “ZAID BERO” МЧЖ 16.06.2019 йилда банкдан мижоз сифатида рўйхатдан ўтиб, 08.05.2020 йилга қадар фаолият юритган. Бироқ, жамият томонидан шу вақт оралиғида банк операциялари амалга оширилмаган. Жамият 2019 йилда банкдан 157.500 АҚШ доллари миқдорида кредит олиш учун тақдим этган ҳужжатларда гаров мулки бўлмаганлиги сабабли, фуқаро З.Беридзега тушунтириш берилган ва тадбиркор 08.05.2020 йилда ҳисоб рақамини “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сирдарё минтақавий филиалига кўчирган.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан фуқаро З.Беридзенинг кредит ажратиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, жамият томонидан кредит таъминоти сифатида тақдим этилиши режалаштирилган мол-мулк гаровлари етарли эмаслиги сабабли, кредит маблағи ажратилмаганлиги, шундан сўнг тадбиркор томонидан гаров мулкини таъминлаган ҳолда такроран банкка кредит ажратиш масаласида мурожаат қилинмаганлиги маълум бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар мурожаати прокуратура эътиборида

“Ховос тажрибаси” асосида Сирдарё тумани 2-секторида ўтказилаётган қайта хатлов жараёнларида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар туман прокуратураси томонидан назоратга олинмоқда.

Хусусан, 2- сектор ҳудудидаги "Орзу" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Зухриддин Ҳолиқулов доимий даволанишда эканлиги ва тиббий кўрик ўтиш билан боғлиқ мурожаатни билдирган.

Бугун 2 ноябрь куни Сирдарё тумани прокурори Ф.Артиков мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва хонадон эгаларини билан суҳбатлашди. Зухриддин Ҳолиқуловга прокурар томонидан қишки кийимлар берилди.

Шунингдек, Зухриддин Ҳолиқулов ва унинг онаси Муҳаббат Ҳолиқулова чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

📲 @Sirdaryotumanpress
Forwarded from Bosh prokuratura
Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов раҳбарлигида вилоят прокуратурасида муаммоли кредит қарздорликларини ундириш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси, департамент, бюро,  Марказий банк, тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари бошқарувчилари, ўринбосарлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда кредит маблағлари ва кредит маблағларини талон-торож қилинишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинади.

Қайд этиш лозимки,  вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳар бир давлат улушига эга бўлган банкдаги муаммоли қарздорликларни қайтариш чоралари кўрилиб, 42 та ҳолатда кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йиғилиш сўнггида масъулларга йирик карздор тадбиркорлик субъектлари билан қисқа муддат ичида кредит тўловларини амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

👉@uzbprokuratura
Вилоят прокурорининг ўринбосари Л.Қаландаров раҳбарлигида Оқолтин тумани прокурори А.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги, Ирригация бўлимлари, электр тармоқлари туман филиали, тижорат банклари раҳбарлари, вилоят уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбари ва фермер хўжаликлари рахбарлари иштирокида сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама килиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook