Сирдарё вилояти судлари I Расмий канал
1.08K subscribers
2.7K photos
975 videos
22 files
2.27K links
Сирдарё вилояти судларининг расмий канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати фаолиятидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
Кеча Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш ваколатига қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримларини ваколати муддатига қайта тайинлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори
билан:

Омонов Музаффар Нормуродович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Сирдарё вилояти суди жамоаси Музаффар Нормуродовични мазкур тайинлов билан самимий табриклаган холда суд тизимидаги келгуси фаолиятига омад тилайди.


Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг навбатдаги мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судига мурожаат қилиб келган аёлнинг даъвоси қаноатлантирилдими?

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адолат қўрғонида коррупцияга ўрин йўқ

Бугун фуқаролар нафақат суддан адолат излаши балки судда адолат борлигига ишониши ҳам керак. Коррупция номли иллат эса адолатнинг қарор топишига ҳам яхшигина тўсиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли суд тизимида коррупциянинг олдини олиш борасидаги ишлар бугун нафақат тизимли ташкиллланди, балки асосий мақсадлардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Бугун Сирдарё вилоят судида судья ва суд ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ҳам коррупцияга қарши курашиш ҳақида сўз борди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида фирибгар аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сайт I Telegram I Facebook
YouTube видеохостингида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Мазкур видеолавҳада блогер Шуҳрат Раҳимов Сирдарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати фаолиятини танқид қилган. Аслида жавобгар А. Ирисбоевнинг вакили томонидан келтирилган важлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу важлар судлар томонидан бир неча бор текширилиб, ҳуқуқий баҳо берилган бўлса-да, жавобгар ва унинг вакили негадир буни тан олишни истамаяпти.
2024 йил 3 апрель куни соат 11.15 ларда жавобгар А. Ирисбоевнинг вакили И. Эсонова  ўзини блогер деб таништирган Шуҳрат Рахимов билан Сирдарё вилоят судига келган. Гарчанд Вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан даъвогар Мамажанова ва туман ҳокимияти суд мажлисига келмаганлиги сабабли ишни кўриш 17 апрель куни соат 11.30 га қолдирилганлиги ҳақида тегишли тартибда тушунтириш берилган бўлса-да, судни обрўсизлантирувчи иддаоларни оммага тарқатган.
Бу эса судга таъсир ўтказиш сифатида баҳоланади ва ушбу ҳолатга йўл қўйган фуқароларга нисбатан қонуний чора кўрилиши маълум қилинади.


Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг очиқ мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди фаолиятидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Бу ҳақда фикр юритганда, жумладан, Президент томонидан 2023 йил 11 апрелда имзоланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарганини таъкидлаш лозим.

Ушбу Қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-1-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш), 59-2-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ва Жиноят кодекси 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик), 141-3-модда (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан тўлдирилди.

2024 йилнинг 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 97 нафарига жарима жазоси, 221 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан 40 нафар шахс судланиб, уларнинг 13 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 27 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б. Қурбоновнинг видеоконференцалоқа воситасида ўтказган навбатдаги қабулида сардобалик фуқаронинг мурожаати эшитилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида шифокорни ҳақорат қилган ҳуқуқбузар шахсга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят судининг тизимни бош ва хизмат кўрсатиш муҳандислари С.Рахмонқулов ҳамда Ў.Бойматовлар томонидан адвокатлар суд мажлисларида видеоконференцалоқа воситасида масофавий қатнашиш имкониятлари билан таништирилди

Сайт I Telegram I Facebook
Энди ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш мумкин эмас

👉Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия ҳақида биласизми?

👉Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзсувтаъминот” АЖда "Коррупцияга қарши кураш барчамизнинг бурчими" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди раиси У.Жумаев, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди раиси К.Намазовлар маъруза қилишди.

Сайт I Telegram I Facebook
Жиноят ишлари бўйича Боёвт туман судининг раиси Б.Қораев томонидан Ширин шаҳрида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Шунингдек, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давра суҳбати ҳам ташкилланди

Сайт I Telegram I Facebook
Энди педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади

👉Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги қарорлари:

- Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида

- Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти
тўғрисида

- Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари
тўғрисида

- Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида

- Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари
тўғрисида

_____

Постановления Пленума Верховного суда Республики Узбекистан от 25 марта 2024 года:

- О некоторых вопросах практики рассмотрения уголовных дел в апелляционном, кассационном порядке

- О некоторых вопросах рассмотрения дел об административных правонарушениях в апелляционном, кассационном
порядке

- О некоторых вопросах рассмотрения судами гражданских дел в апелляционном, кассационном
порядке

- О некоторых вопросах рассмотрения судами экономических дел в апелляционном, кассационном
порядке

- О некоторых вопросах рассмотрения административных дел в апелляционном, кассационном
порядке

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube