Sirdaryo tuman hokimligi
1.87K members
5.67K photos
1.23K videos
4 files
4.29K links
Сирдарё тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий сахифаси.

Талаб ва таклифлар учун:
✍️ @SirdaryotumanUzbot
Download Telegram
to view and join the conversation
Президент миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Жўнатмалар ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйиш орқали почта даромадини ошириш зарурлиги айтилди.
Миллий онлайн савдо майдончасини ишга тушириш, олис ҳудудлардаги почта бўлинмаларида 13 хил давлат хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Матбуот тарқатиш тизимини ривожлантириш, даврий нашрларга онлайн обунани йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент провел совещание по вопросам реформирования национальной почтовой системы.
Указано на необходимость увеличения доходов системы за счет налаживания доставки отправлений и продукции до конечного адресата.
Поручено запустить Национальную торговую онлайн-платформу, организовать оказание 13 видов госуслуг в почтовых отделениях.
Подчеркнута важность развития системы распространения прессы, налаживания онлайн-подписки на периодику.

#Mirziyoyev #yigilish #pochta #islohot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сирдарё туманида «Соғлик учун 5000 қадам» акцияси ўтказилди

Жорий йилнинг 6 октябрь куни пандемия вақтида аҳолини саломатлигини тиклаш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида «Соғлик учун 5000 қадам» шиори остида спорт тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирга аҳолининг барча қатламлари жалб этилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfWw-r8Ps5dbmnz9A
Сирдарё туманида “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” номли тадбир бўлиб ўтди.

Сирдарё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан 2020 йилнинг 6 октябрь куни Сирдарё туманида жойлашган 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирни Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё туман бўлинмаси раҳбари Акбарали Мирзааҳмедов очиб берди.

Тадбирда кўп йиллир мобайнида туманимизга меҳнати сингган меҳнат фаҳрийлари А.Казаков ҳамда Э.Садуллаевларга 2 ва 3 даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Тадбирда Маҳалла фуқаролар йиғини раисиларининг нуронийлар кенгаши раисилари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Шавкат Мирзиёев Мун Чже Инни ва дўст корейс халқини Корея ташкил топган кун ва Чусок байрами билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Суҳбат чоғида алоҳида стратегик шериклик мақомидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президенты Узбекистана и Южной Кореи провели телефонный разговор.
Шавкат Мирзиёев поздравил Мун Чжэ Ина и дружественный корейский народ с Днем образования Кореи и праздником Чусок, выразив теплые пожелания мира, благополучия и процветания.
Лидеры предметно рассмотрели состояние и перспективы дальнейшего развития двусторонних отношений особого стратегического партнерства, обменялись мнениями по актуальным вопросам международной политики.

#Mirziyoyev #muloqot #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги ва "Реклама тўғрисида"ги қонунларининг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё туманида тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Батафсил: https://telegra.ph/sv-10-06-30

Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfWw-r8Ps5dbmnz9A
Журналист ва блогерлар диққатига!

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, вилоятимизда Сардоба ҳамда Ховос туманлари "қониқарсиз" деб топилган.

Ушбу ҳолат бўйича 7 октябрь куни соат 10:00да Сардоба тумани ҳокимлигида ва соат 15:00да Ховос тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман кенгашларининг очиқ сессияси ўтказилади.

Сессия ишида туманлар нега «қониқарсиз» ҳудудлар қаторига кириб қолгани ва бошқа масалалар бўйича туман сектор раҳбарлари ОАВ ва кенг жамоатчиликка изоҳ беришади.

Шу муносабат билан барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист ҳамда блогерларни ташкил этиладиган ушбу сессияга таклиф этамиз.

📲 sirdaryo.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube | Ok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Сирдарё вилоятида ёшларга қаратилаётган эътибор

Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfWw-r8Ps5dbmnz9A
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган Интернетга уланиш имкониятига эга бўлади

Фармонга мувофиқ:

💼 2020 йил 1 ноябрдан барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилади.

📌 2021 йил 1 январдан:

👉 фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади;

👉 тажриба тариқасида жисмоний шахсга идентификация ID-картасини беришда давлат органлари билан электрон муносабатларни йўлга қўйиш учун унинг шахсий кабинети шакллантирилади;

👉 барча учун очиқ бўлган маҳаллий дастурий маҳсулотлар ва IT-хизматлар электрон платформаси яратилади.

🖥 2021 йил 1 июлдан Очиқ маълумотлар порталида давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситаларини рўйхатга олиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн жойлаштириб борилади.

👩‍💻 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир туман ва шаҳарларда мавжуд инфратузилма объектлари негизида кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшлар ва аёллар учун рақамли технологиялар ўқув марказлари очилади.

🌎 2022 йил 1 январга қадар барча машҳур сайёҳлик жойлари юқори тезликдаги Интернет билан таъминланади.

🌐 2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.

🏫 2023 йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда мавжуд таълим муассасалари негизида 200 дан ортиқ информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи маълумот

Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди.

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, фуқароларга тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfWw-r8Ps5dbmnz9A
Теримчилар рағбатлантирилди.

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Холмирза Қўлдошев Сирдарё тумани Малик СИУ ҳудудидаги "Авесто Зардўшт" фермер хўжалигининг пахта дала майдонида бўлди.

Батафсил : https://telegra.ph/st-10-07

Каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfWw-r8Ps5dbmnz9A