🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
705 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Душман бу қизим, ўз қизига яхшиликни раво кўрмаган душман! Мана отангни башараси. Ҳеч қачон сенларни бахтли бўлишингни хоҳламаган. Қачон қарама тирноқ орасидан кир қидириб юради...Аралашманг! Мени болаларим ишига аралашманг! Сиз аллақачон улар учун ўлгансиз!"яна нималар деди билмадим, фақат охирги сўзи бошимга гурзи бўлиб тушди..."Бор-э, билганларингни қил! Фақат эртага менга бурнингни оқизиб келсанг, кетингга тепаман!" дедим-да, қўл силтаб уйдан чиқиб кетдим. Асабийлашиб, қон босимим кўтарилдими миям ушлаб қолди. Зўрға ўз уйимга етиб келдим. Мазам бўлмай, ёстиққа бош қўйганимча, икки ярим ой деганда оёққа турдим.

Инсон умри у нима қилишидан қаттий назар ўтаверар экан. Бирор юмиш қиласанми, йўқми, улгурасанми, улгурмайсанми уни иши йўқ...Соат жимгина, айюханноссиз ўз вазифасини бажариб, тонгни тунга улаб ёшимизга бир кун қўшиб, бу дунёдаги умримиздан бир кун камайтириб ўтиб бораверар экан. Энг дахшати- ёшимиз улғайганини биламиз, нишонлаймиз лекин шу билан бирга умримиз қисқариб бораётганини эслаб ҳам қўймаймиз...Бошинг ёстиққа текканда, бетоб бўлиб, шифтга қараб ётганингда айнан шу нарсалар ҳақида ўйлар экан инсон.
Шифохонада, уйда анча ётдим. Хотиним ўз хисобидан таътил олдими ё дарсларини ҳамкасбларига бердими, ёнимдан бир қадам ҳам жилмай, мени парваришлади. Бир куни оёқларимни юваётган шўрликга қараб, ҳаётнинг бир антиқа "ўйини"га қойил қолдим: Бир умр елдим, югурдим, уй-жой, машина, пул топдим. Хотин-болаларимни оғзидан чиққанини муҳайё қилдим. Аммо бирор марта биринчи аёлим оёғимни ювиш тугул, ювиниб чиқсам қўлимга сочиқ тайёрлаб турмаган. Ўз қўли билан бермаган. Иккинчи аёлимга эса, хали мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Шўрлик менга текканидан бери боши ғалвадан чиқмаяпти. Шунда ҳам бир оғиз эътирозли сўз эшитганим йўқ. Қачон қарама кулиб енгади. Хурматимни юксак қўяди...Рости, эгилиб оёқларимни юваётганида ғалати бўлиб, ўзимдан уялиб, ижирғаниб кетаман. Бу аёл олдида ўзимни айбдордек, қарздордек ҳис қиламан. У эса эътирозларимга қараб ҳам ўтирмайди. Гўё мен боласидек қаттий (оналарча хукм билан) дориларимни ичишга, овқатланишга ҳатто вақтида ухлашга ҳам мажбур қилади. Шундай меҳр булоғидан бахраманд бўлган ҳар қандай оғир касал оёққа туриши аниқ. Мен ҳам икки ярим-уч ойга яқин бир жойда ётиб, ҳаётимни ҳар куни, ҳар лаҳзаси кўз олдимдан кино тасмасидек ўтиб, ечими йўқ мулоҳаза, ўз-ўзим билан мунозарага сабаб бўла-бўла, ниҳоят тузалиб, кўчага чиқдим. Молхонага борсам, ишчи йигитлар барака топишсин, барча ишни кўнглимдагидан зиёда бажариб ўтиришган экан. Мени кўришиб хурсанд бўлиб кетишди. Битта шўх ишчим бор;" Эй, бой ота, тузалиб келганингизга битта хўрозни думалатайми? Паловхонтўрага босиб, эхсон қилиб юборамиз"деди кулиб. Шунақа енгил кайфият билан, хўроз сўйилиб, ош дамланди. Дастурхон устида ҳам аския, ҳазил-мутойиба билан "эхсон оши"ни едик. Қуръон тиловатлар қилиб, яхши кайфият билан уйга қайтдим. Ишларим бир маромда, ҳаётимиз сокин изига тушиб кетгандек. Аммо қалбимни бир чети ҳеч ёришмас, ота эканман, болаларимдан хавотирим кундан кун ошиб борарди. Катта эшикга боришга тўғриси, ҳеч юрагим бетламас, кўпроқ улар ҳақидаги маълумотларни кичик қайнимдан эшитиб турардим. Катта ўғлим бир оғиз маслаҳат қилмай, фирмани, уй-жойларини сотиб Тошкентга кўчиб кетибди. Кичик қизим эса Туркияга ҳаётини ўзгартириб, замонавий инсонлардек яшаш учун кетибди. На каттаси, на кичиги ота билан ҳайрлашиш, дуосини олишни ўзларига эп кўришмади...Ёлғон бўлмасин, катта қизим бир-икки қўнғироқ қилиб, "эрини ишлари юришмай қолганлиги боис, пул бериб туришимни" сўради. Кенжа ботирни онаси уйлантириш тараддудига тушиб, укасини жўнатиб, тўй учун пул сўратибди. Олдинига ҳайдаб юбордим. Кейин яна кўнглим бўлмай, 5 та молни сотиб, хотинимни ўзига қўнғироқ қилиб, келиб олиб кетишини айтдим. Бир соатга қолмай, мен ўтирган кафега етиб келди. Хол-аҳвол сўраган бўлиб пулни бердим. Бир оғизгина "отаси, тўйни бошида ўзингиз бўласиз"дейишини кутдим. Минг афсуски, бу сўз чиқмади...Уни ўрнига " Катта ўғлизга телефон қилиб айтиб қўйинг, хотинини кетига кириб, онасини, жигарларини унутиб юбормасин! Тўйга пул сўраганимдан бери телефонини олмаяпти" деди-да, т
урди кетди...Ҳайр-маъзур ҳам тилимда қолиб кетди...Тез кунда тўй бўлиб ўтибди. Аммо мен кейин эшитдим. Бир оғиз тўйга айтилмадим.

Инсон ҳамма нарсага чидар экан-у, аммо боласи, дилбанди томонидан қилинган ишга, беэътиборликга, вафосизликга чидамас экан. Мен ҳам тўғриси чидолмадим...Ёндим...Алам қилди...Аламнинг аччиқ зардоби бўғзимни куйдирар, нима билан босишни билмас, фақатгина (қарғашдан) ўзимни тийиб "астаҳфириллоҳ"дердим...Хотиним-ку майли, ўғлимни ўзи келса "дада уйланяпман"деса ва ёки катта ўғил-қизим-чи, биргина "дадамни тўйга айтайлик"дейишга ярашмадимикан?..Айб ўзимда! Аммо илдизи қачон пайдо бўлиб, томир отиб кетганини, кўрмаганим, сезмаганимни ҳеч бир қолипга сиғдиролмай қийналар эдим...Бир куни Халқаро рақам билан қўнғироқ бўлиб қолди. Телефонни олсам, таниш, ёқимли, (бир пайитлар) жонимни ҳузури бўлган бир овоз- кичкина қизим;" Дада, ассалому алайкум! Қалайсиз, тузикмисиз?"дея сўрашиб кетди. Бўғзимга бир нима тиқилиб қолди..."Болам...болажоним...ўзингмисан?"дея олдим холос...Кўз ёшларимни тия олмас, қурғур босиб турилган ўкрик, овозимни ҳам чиқармас, тўлиб-тўлиб йиғлардим..."Дада, йиғламанг, мен яхшиман! Турмушга чиқяпман. Келаси ойга тўй! Келасизми?"деди. Бошимдан совуқ сув қуйилиб кетди. Ана сенга замонавий ҳаёт!..Биз узуқ-юлуқ бир оз гаплашдик. Маълум бўлишича куёв бўлмиш ўзига тўқ йигит экан. "Ота-онанг билан таништир"дебди. Совға салом билан Туркияга боришимиз керак экан. Виза жўнатармишми-эй...Хуллас, чўнтакни бақувват қилиб, боришим шартлигини билдим. Гўшакни қўйгач, бир жахлим чиқади, бир раҳмим келади. Аёлимга айтсам, " Нега жахлингиз чиқади? Мана тўйдан олдин ота-онаси билан таништирмоқчи йигитни. Демак, сизни розилигингизсиз ҳеч қанақа тўй бўлмайди. Хафа бўлманг, яхшиси дуо қилинг! Кўнглидагидек йигитни топибдими, бахтли бўлсин!" дегач, биринчи хотинимга қўнғироқ қилдим. У бамайлихотир, ҳамма гапдан хабари борлиги, яқинда у йигит билан учрашиб, розилигини айтгани (Туркияга бориб келишга улгурганини ҳам билмайман) хотиржам айтди. Тўйёнани каттароқ қилишимни ҳам унутмай, алоҳида такидлаб, трубкани қўйди. Шундай қилиб, мен қизимни Туркияда тўйини ўтказишга тайёргарлик кўра бошладим. Қизим айтганидек менга таклифнома келди. Онаси билан Истанбулга етиб борганимизда қизим билан бир ёшлари мендан 4-5 ёш кичикроқ эркак бизни кутиб олишди. "Дада, танишинг, куёвингиз"деган сўздан кўзим кўр, қулоғим кар бўлиб, анграйиб қолдим. Хотиним айтган куёв йигит -50га борган киши эди..."Вой дод!!! Фалак, яна нима ўйинларинг бор?.."Ўша ерда зўрға ўзимни босдим." Оғзи-бурни аралаш муштла"дейди шайтон. "Нима анграясиз, бу одам жуда яхши, бой одам, қизингизни бахтини ўйласангиз-чи"деди одам қиёфасидаги шайтон хотин...Қаерга бордик. Нималар бўлди. Қандай тўйлар ўтказдик...Гўё туш кўргандек уйга қайтдим. Онаси яна 3-4 кундан кейин қайтишини айтганида рости хурсанд бўлиб кетдим. У билан битта самалётда келишни ўзи азоб эди мен учун...Бир -икки даханаки жангимизда "сиз ўтган замонда қолиб кетган пўстаксиз"деганди бир тарсаки еди. Яхшики севимли "куёви" келиб қолди. Бўлмаса, ерга ётиб дод дермиди...Шундай қилиб, минг бир алам, билмадим яна нималар билан уйга қайтиб келдим. Иккинчи хотинимга рости, "куёвимиз ўзим тенқур экан"дейишга уялдим. Оғир, жуда оғир юк елкамни босиб қўйгандек, эгилиб қолдим...Ҳеч кимсани, душманимни ҳам бошига тушмасин бу холат...Яна ҳаёт оқимига шунғиб кетдим. "Ойни ўн беши ёруқ бўлса, ўн беши қоронғу" дейишганидек ҳаётим Худога шукур хавас қилгудек эди. Ҳеч қайси болам шунчаки, холим сўраб қўнғироқ қилишмас, қачонки, бирор нарса керак бўлиб қолгандагина мени эслашар эди. Ўгай қизларим бўлса, ҳар тонг менга қўнғироқ қилишиб саломлашишар, сўнг онасини сўрашар эди. Уларни тарбиясига ҳақиқатан гап йўқ. Шу зайлда кунлар ўтиб, йилларга уланди. Кўз очиб юмгунча, икки йил ўтди. Бир куни тунда қаттиқ телефон қўнғироғидан уйғониб кетдим. Трубкани олсам,"Ассалому алайкум, мен Наманган Аэропортидан палончиев бўламан! ......хон ......ева сизни аёлингиз бўладими?"деди....

Мен кутилмаган бундай сўровдан қўрқиб кетдим. "Тинчликми? Нима гап"дея бақириб юбордим. Овозимдан хотиним ҳам уйғониб кетди. У ёқдаги овоз хот
иржам холда "Ака, ўзингизни босинг, хотинингиз Россиядан келяпти экан. Анча мазаси йўқ. Ўғлингиз "кутишга чиқаман" деб чиқмабди. Ўзлари ҳаракат қилолмас экан. 5 соатдан бери медпункда ётибдилар. Телефон қилсак ҳеч бир болангиз олмаябди. Укасига телефон қилгандик "мени пулим йўқ, эрига телефон қилинглар" деб сизни рақамингизни берди"деди. Мен бирор нарсага тушуниб, тушунмай " яхши ҳозир йўлга чиқаман! Тонгача етиб бораман" дедим. Хотиним тинчликми охангида менга тикилиб турибди, мен елка қисиб, кийина бошладим. "Мен ҳам борсам майлими?" деди охиста. Менга айнан шу керак эди. Бир ўзимдан кўра, ёнимда далда бўлиб туриши айни муддаолиги учун, " яхши бўларди"дедим. Биз кийиниб, машинага ўтириб йўлга тушганимизда соат тунги икки-ю эллик беш эди. Хотинимни бир одатини яхши кўраман. Хадеб ўринли-ўринсиз савол беравермайди. Кайфиятингга қараб, муомала қилишни билади. Иккимиз ҳам ўз ҳаёлларимиз билан Наманган Аэропортига етиб борганимизда аллақачон тонг ёришиб қолди. Медпунктини қидириб кириб борсак, хотинимни кушеткага ётқизиб қўйишибди. Ухлаётган экан. Навбатчи билан гаплашиб, уйғонишини кутишимизни айтиб, ўша ердаги тамаддихонага кириб, биттадан кофе ичиб ўтирсак, кичик қайним телефон қилди. Шундагина ҳамма гапдан воқиф бўлдим...
Кичик ўғлимга катта тўй қилиб, қариндошини қизини олиб берган хотиним, бир қайноналик қилмоқчи бўлиб, келинига гапирса, йиғлаб эрига айтибди. Эркатой ўғил онасини танобини тортиш учун, бир итарган экан, ўзини ушалмай зинадан йиқилиб тушган она умртқа поғонаси синиб, хушидан кетади. Тез ёрдам чақириб шифохонага олиб боришади. Онасини шифохонага кўргани ҳам боришмайди. Катта ўғлим, қизим навбат билан қарашади. Бир куни кичкинаси опаси билан урушиб, онасини катта эшикга олиб келади. Уч-тўрт кун яхши қараб, алдаб-сулдаб уйни номига ўтказиб олади. Шу (ака, опа-синглисидан розилик олиб) уйга эгалик ҳуқуқини қўлга киритгач, онаси керак бўлмай қолади. Уч-тўрт кунлаб оч-наҳор қолиб кетган онасини гоҳ акасига, гоҳ опа-синглисига олиб кет деб жўнатади. Ҳаммаси навбат билан қарашиб, Туркиядаги синглисига оширишади. Самалиётга ётқизишиб, жўнатиб юборишади. Кенжатой у ёқда онасига яхши қарайди ва Масквада яхши доктор ҳақида хабар топиб, ўша ерга олиб боради. Уртқа поғонасини операция қилиш мумкин-у, аммо онасида қандли диабетнинг юқори босқичи борлиги сабаб операция мумкин эмаслигини эшитиб, хафсаласи пир бўлади. Туркияга қайтариб олиб кетолмай, акалари билан гаплашиб, уйга қайтаради. Акалар Наманганда кутиб олишга ваъда беришади. Минг афсуски, каттаси кичигига, кичиги каттасига ишонишиб (опасини ҳам ишонтиришиб) ҳеч бири Аэропортга чиқишмайди...Ҳатто телефонларини ҳам ўчириб олишибди. Катта қизимни эри "Онангни ана, акаларинг қарасин" дебди. Қайнимни хотини билан уришиб, борди-келди қилишмай қўйганлиги боис (шўрлик келинни узук ўғриси қилишган) укаси юрак ютиб опасини уйига олиб кетолмабди...Хуллас, узуқ-юлуқ гаплардан шу воқеалардан воқиф бўлдим. Аввалига мен ҳам нима қилишни билмай хотинимга қарадим. Рости, эркак кишини хотинига мутелигини ўшанда биринчи марта ич-ичимдан сездим. Бор гапни айтиб бердим. У индамай тинглаб, узоқ жим бўлиб қолди. Шу сониялар мен учун гўё хукмини кутиб турган махбусдек ўтди десам, муболаға бўлмайди...Бу орада бизни ичкарига чақириб қолишди. Катта аёлим мени кўриб йиғлаб юборди. "Бўлди, бўлди, ҳаммаси яхши бўлади!"дейман-у, ичимда қандай бўлишини билмайман...Хотинимни ғилдиракли каравот (каталка)га ётқизиб, кўчага, машина томон олиб кетар эканман, орқага кичик хотинимга қараб-қараб қўяр эдим. У эса ҳеч нарса бўлмагандай нарсаларни аравага солдириб олиб келяпти. Машина орқасига ётқизиб "энди нима қиламиз?" дегандай кичик аёлимга қарадим. У "уйга олиб кетаверамиз, кейин бир гап бўлар" деди. Елкамдан тоғ шундай ағдарилди. Шу сонияда шу аёлни шунақа яхши кўриб кетдим. Қучоқлаб ўпиб олгим келди...Машинага ўтираётганимизда "дадаси, мени қизингизникига олиб бориб қўйинг"деди. "Кўрамиз...з"дедим-у, машина калитини бурадим. Қандай қилиб "куёвинг, сен боришингни хоҳламаяпти"деб айтардим...Биз уйга етиб келганимизда, кичик хотиним уйга чопиб кириб кетди. Машинани уйга олиб кириб, эшикларини очдим
. Шунда кўзини юмиб олган болаларим онаси;" дадаси, мени нега бу ерга олиб келдингиз? Болаларингиз ҳеч қайсиси хоҳлашмадими?..Бу ерда қандай яшайман?..Шунча ҳаётингизни заҳарлаб, яна сизникида яшайманми?..Мени кечиринг...Бирорта қариялар уйига олиб бориб қўя қолинг..."деди йиғлаб. Мен хали бирор нарса деб улгурмай, кичик хотиним "Опа, бу уй ҳам сизники! Эр қаерда бўлса хотин ҳам ўша ерда бўлади-да! Беҳижолат, бемалол кираверинг"деди кулиб (қачон уйдан чиқиб келганини ҳам билмай қолибман) Мен кўтариб ичкари уйга олиб кирдим. Уйга югуриб кирганида кундошига жой тайёрлаган экан. Ётқизиб, нарсаларини ҳам олиб кириб жойладик. Юз-қўлини ювиб, биргаликда овқатландик. Катта хотинимни таниёлмай қолдим. Бошқача бўлиб қолибди. Мулойим, дуогўй...Нуқул, рахмат, барака топинглар, Аллоҳдан қайтсин, мени кечиринглар"дейди йиғлаб..
" Биз кўпинча, ҳамиша ўзимизни ақлли, жуда ақлли деб биламиз. Аммо ҳаётни биз билмаган синовлари, ўқилмаган, ўқий олмаган саҳифалари жуда кўп экан. Мен ҳам ўша ўқий олмаган, ўқисам-да тушуна олмаган саҳифаларидан гоҳи лол, гоҳи ҳайрат ила яшай бошладик.
Ўғилларимга телефон қилсам, каттаси кичигига ишонганини айтиб, қутилди. Кичиги эса, бемалол "Хотинингизми, бўйнингиздаги вазифангиз қараш! Хотиним билан чиқишмай, жонимга тегдилар. Кун бермай қўйди бечорага. Яхши уйингизга олиб келибсиз! Мендан умид қилманглар! Ўзи зўрға тирикчилигим ўтяпти! Больницага сарф қиладиган ортиқча пулим йўқ"деди-ю, мендан жавоб ҳам кутмай трубкани қўйди...Қизлар бировнинг ҳасми...Телефон қилиб, хол сўраганига ҳам хурсандмиз. Иккинчи аёлим ҳеч нарса демаган бўлса ҳам, уй хизматчи олдим. Бари бир иш, уй иши билан қийналиб қолиши аниқ эди. Тез орада икки кундош иноқлашиб кетишди. Баъзан мени эсларидан чиқариб ҳам қўйишарди. Онаси баҳона болалар ҳам келиб кетишадиган бўлишди(кичкинасидан ташқари) Иккинчи аёлимни қизлари эса катта аёлимни "катта буви" дейишиб тез-тез келиб, йўқлаб, Онасига ёрдамлашиб, баъзан ювинтиришиб ҳам кетишади. Аёлим йиғлаб-йиғлаб дуо қилади.
Бир куни эшик тақиллаб, бир аёл чақириб келди. Эшикни очиб қарасам, қўлида боласи билан бир жувон турибди. Салом бериб, "мен сизни келинингизман, бу наварангиз"дегач, саломлашиб, болани қўлидан олиб, уйга таклиф қилдим. (Кенжамни хотинини кўрмаган эдим) У остонадан ўтибоқ йиғлаб юборди. Билсам, кенжа ботир ичиб олиб машина ҳайдаган ва тўхтаб турган машинани бориб урган. Яхшики, ичида одам бўлмаган. "Мол аччиғи, жон аччиғи"деб бир гуруҳ йигитлар ўласи қилиб дўппослабди. Ҳозирда туман касалхонасида эмуш..."Бу гапни қайнонангизга билдирманг"деб ичкари уйга таклиф қилдим. Улар йиғлаб кўришишди. Дуо қилиб, анча гаплашиб ўтиришди. Мен "ишим бор"деб, машинага ўтириб тўғри касалхонага бордим. Реанимация бўлимида экан. Доктор билан гаплашиб, ичкарига кирдим. Не кўз билан кўрайки, боламни соғ жойи қолмаган, башара йўқ бўлиб кетган, системалар илиб ташлашибди...Мени овозимни эшитиб, нимадир дейишга уринди аммо овози чиқмади, шишиб кетган юз кўзидан думалаб икки томчи ёш оқиб тушди...
Қўл, оёқ синиб кетган гипслаб қўйишибди. Шу ётишда олти ярим ой шифохонада ётди. Сал ўзига келганида "дадажон, мени кечиринг! Мен оқпадар ўғлингизни кечиринг"дея қучоқлаб йиғлади. Биргалашиб йиғладик...Ҳар куни шифохонага қатнайман. Баъзан ёнида қоламан. Уйда онасини аёлим қарайди, шифохонада боласини мен парваришлаб, анча оёққа тургазиб олдик. Онаси юролмаса ҳам ўтирадиган, ўғлимиз эса оқсоқланиб юрадиган бўлди...Шундай қилиб, иккита ногиронни қараб, ердан ташқарида юрибман. Фақат бир нарсага ҳеч тушунмайман. Инсон бир-бирини қадрига етиши учун шунча синовлардан ўтиши шартмикан?..

Мана Севдорахон, мени тўлиб кетган қалбимни ҳам, ҳаётимни ҳам сабр билан эшитдингиз. Сизни Водийга келганингизни эшитиб, рости жуда хурсанд бўлиб кетдим. Чунки бу гапларимни сиздан бошқаси бундай сабр билан эшитолмайди. Ҳеч ким сизчалик тингл

ашни билмайди. Ҳеч йўқ ўртада савол бериб, одамни ниқобга солиб қўяди. Қалбингни тўлиқ тўкиб сололмайсан. Синглим, бу гапларимни сизга айтишимга яна бир сабаб, сиз уни ёзинг! Шундай ёзингки, қандай бўлса шундай, бўямасдан, тўғирламасдан ёзинг...фақат исмимни, манзилимни бермасдан ёзинг...ток
​​им, мендек фақат пул топишни билган сўқирлар, кўзини очсинлар! Оилада обрўинг, хурматинг бўлмаяптими, "фарзандлар учун яшаяпмиз"деган бўлмағур фикрни чиқариб, вақтида ўз қарорини чиқара билсинлар. Фарзанд ҳам ўз йўлига. Хурмат, иззатинг билан ўз ҳаётини қурса, болалари тақдирини ташламаса бўлди. Шунда шу болалар ҳам ҳар кунги жанжал,совуқ мухитдан зада бўлишмайди. Ёки қалби музлаб қолмайди экан...Албатта, бу менинг фикрим...менинг кўрган билганимдаги хулосам..."

Мен ҳақиқатан жим тингладим! Фақат тингладим! Ҳеч қандай изоҳ берганим йўқ...Бермоқчи ҳам эмасман. Фақат ўзларини илтимосига кўра, эшитганларимни қандай бўлса, шундай ёзишга ҳаракат қилдим. Хулосасини ўзингиз чиқариб оларсиз. Бу бадий, тўқима асар эмас. Бу ёнимиздаги одам. Сиз-у биздек шу тақдир,кечмишни яшаб ўтган инсон...
....ака, билан ҳайрлашар эканман "ёзаман! Албатта ёзаман"дедим ўзимга-ўзим! Мана бугун ваъдам устидан чиқдим. Сизга ҳам сабрингиз учун катта рахмат!
(Давоми бор. Жичча хотима...)
"Ҳайратдаман"- Севдора Латипова
( Сиз ўқиётган давомли ҳаётий ҳикояга хотима)

Мен ....ака билан ҳайрлашиб кетар эканман, суҳбатни миямга мухрлашга ҳаракат қилдим. Сизга ёзганларим шу инсонни айнан гаплари. Ҳар бир чиқишимни ўзлари ҳам ўқиб, таъсирланиб, ўз фикрларини билдириб бордилар. Интернет ишламай, ФБ га киролмай юрган чоғларим, негадир тезроқ ўқишни хоҳлаётганларини айтиб, телеграмдан жўнатишимни сўраганларида яхши ҳам жўнатганим....Ўқиб, роса дуои салом, рахмат ёзгандилар...Ҳа, азизлар, ҳайратланишингиз аниқ... Мен ўтган замонда ёзяпман...
Кеча телефоним жиринглади. Қарасам, .....ака рақамлари. Аммо овоз аёл кишиники эди..."Севдорахон, бу сизмисиз?..Мен ...акани рафиқаси бўламан. Синглим, бир гапни сизга айтмоқчи эдим... .....ака энди орамизда йўқ...уларни бериб қўйдик....
Осмон узоқ, ер қаттиқ!..Эй, Худойим, ўзинг буюк меҳрибон Зот! Ўзинг билгувчи, Ўзинг чеварсан! Сенга қаршилигим йўқ...Аммо нега?..Энди оғзи ошга етганда...Энди кўзи очилганида...Энди ўзи учун яшамоқчи бўлганда...Ўзинг раҳматингга олгин Худойим!!! Жойингиз жаннатда бўлсин! Омин!

Икки кундан буён ўзимга келолмаяпман... Ҳатто кеча тез ёрдам ҳам чақирдим...Инсон ҳаёти шунчалар қисқа экан, нима қиламиз бир-биримизни кўзимизни ўйиб, дилимизни озорлаб?..Ташлаб кетадиган бу дунёнинг моли, буюми учун талашишимиз кимга керак?..Эй, Аллоҳим, Ўзинг имон бер!!!
Азизларим, сиз ҳам ушбу давомли ҳаётий ҳикояни ўқидингиз. Яхшими, ёмонми, озми, кўпми бахраманд бўлдингиз. Ўша акамизнинг тақдирида сатрларимла ёнма-ён бўлдингиз. Илтимос, вақтингизга, кўз нурингизга, асабларингизга рози бўлиб қўясизлар деган умиддаман! Азиз дўстларим, ғойибона бўлса ҳам сизларни эзозлайман! Ҳамиша хурматимдасиз! Барчангизга КАТТА
Р А Х М А Т ! ! !
Т А М О М.

Севдора Латипова.

#ХайратдаманХикоя


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

✍🏼 @sinovlarihayot
Керак эмас менга тиллою зарлар,
Кузингизда факат бахт курсам дегум.
Ибодатга чорлаб хар шом,сахарлар,
Мени жаннатларга еткаланг бегим!

Амр этинг сандикдан олай румолим,
Номахрам курмасин хусну жамолим,
Билмам охиратда не кечар холим,
Мени жаннатларга етакланг бегим!

Ошно булмай шайтонга кибрлар килиб,
Aллохимга хамд айтай, зикрлар килиб.
Берган барча ризкига шукрлар килиб.
Мени жаннатларга етакланг бегим!

Хакка омонат жон,куркмам улимдан,
Розиман сиз ила утган кунимдан.
Тугри йул курсатиб,тутиб кулимдан,
Мени жаннатларга етакланг бегим!

Оловга отайми шайтон либосим,
Икки дунё булинг буйимга мосим.
Сиздан бир утинчим,бир илтимосим,
Мени жаннатларга етакланг бегим!✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
  🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🍃🌸🍃
Ҳақиқат

▪️1000 сўмлик пулни эҳсон қилсак роса кўпга ўхшайди-ю, бозорда жуда камдек туюлади…

▪️Бир соатлик Аллоҳнинг зикри жуда узоқ чўзилганга ўхшайди-ю, телевизор олдидаги бир соат сезилмай ўтиб кетади …

▪️Дуо қилаётганда керакли сўзларни тополмай қийналамиз-у, оғайни-улфатлар билан гаплашганда сўзга чечан бўпкетамиз…

▪️Футболда қўшимча вақт камроқ берилса, жаҳлимиз чиқади-ю, Жума хутбаси озгина чўзилса, шикоят қиламиз…

▪️Қуръоннинг бир порасини ўқиш роса қийин бўлади-ю, бирорта романнинг 100 бетини бир пасда ўқиб чиқамиз…

▪️Концерт залларида одамлар биринчи қаторлардан жой олишга уринишади-ю, масжидда охирги сафга қочишади…

▪️Қуръоннинг бир оятини ёдлаш роса мушкул бўлади-ю, бекорчи миш-мишларни оқизмай-томизмай тарқатиб юрамиз…

▪️Олди-қочди газеталарда ёзилган нарсаларга ишонамиз-да, Аллоҳнинг каломи оятларига ишонишимиз қийин кечади…

▪️Кўпчилик ҳеч нима қилмай, ҳеч нарсага ишонмай, Жаннатга кириш истагида бўлади...

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
  🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
Сизни севганлигим, гуноҳ, биламан,
Гуноҳим қошида сўрайман узур.
Мен Тангрим яратган ожиз қулиман,
Оллоҳ учратмаса севмасдим, ахир !

"Йўлингдан қайт", дейди гоҳо хаёллар,
Ўйларим жангига тилайман сабр.
Не қилай қаршимда сиз юрган йўллар,
Оллоҳ кўрсатмаса юрмасдим, ахир !

Кўнгил талпинади фақат сиз томон,
Юрагим тўрида ёнмоқда недур.
Қаранг, хижронда ҳам юрибман омон,
Оллоҳ асрамаса юрмасдим, ахир !

Мен қандай кетайин тақдирдан қочиб,
Хатто ғамларим ҳам тутмоқда меҳр.
Кулиб яшаябман, кўз ёшим артиб,
Оллоҳ истамаса кулмасдим, ахир !

Бир сабаб бор экан учрашиб қолдик,
Тангрим иккимизни суйгани шудир,
Бугун шу сабабда кўнглимиз топдик,
Оллоҳ суймаганда топмасдик, ахир !

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
60 000 сўм учун ёқиб юборилган "Cобалт"

Aмударё (Қорақалпоғистонда) туманидан Тошкентга қатновчи таксичига Тошкентдан бир киши омонат юборади. У киши қоғозга ўралган нарсани таксистга бериб, ичида 60 000 сўм борлиги ва Aмударёда дўсти кутиб олишини айтади.

Таксичи, наҳотки 60 000 сўм ни Тошкентдан Aмударёга бериб юборса деган ҳаёл билан йўлга чиқади ва овқатланиш жойида йўловчиларни тушуриб омонатни очиб кўради. Қараса қоғоз ичида $60 000!

Пулни кўрган таксист уни мошинадан оладида, ўзининг "Cобалт" русумли автомобилини шу заҳоти ёқиб юборади ва омонат жўнатган кишига бахтсиз ҳодиса туфайли автомобили ёниб кул бўлганлигини айтади.

Омонатчи, менинг 60 000 долларим нима бўлди деса, таксичи қанақа доллар сиз менга сўм деб айтдингиз, ҳозиргина ўзи мошинамдан айрилдим деб ўзини жабрийдага солади.

Хуллас таксичи ҳечнарсани бўйнига олмайди. Озгина вақтлардан сўнг у турмуш ўртоғи ва қизидан айрилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qora_tun
BONU
🌟FAYZLI MAZMUNLI OQSHOM QADRDONIM..

@sinovlarihayot
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🍃
Қадрлигим ,яқинларингизни қадрига етинг,уларни ардоқланг,ўзингиз ҳам қадр топинг...
Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Буни унутманг,озор беришдан йироқ бўлинг...

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
Арзимайсиз!
Малохатхон
🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂
🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼

🦋🦋Арзимайсиз!🦋🦋

Муалифига коттакон рахмат!

Малохатхон...🎤

🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂
🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзларимда ёш кўрсанг сўрама ҳеч ҳам,
Демагин қароғинг нечун бунча нам.
Айтмагин, дилингда ғам бўлдими жам,
СЕНИ СОҒИНГАНИМДАН...

Ҳижронлар йиғлатди кулганча хандон,
Йўлимдан чиқмасин дедим шу армон.
Ҳаёллар сен томон тортқилар ҳар он,
СЕНИ СОҒИНГАНИМДАН....

Муҳаббат куксимни олган эгаллаб,
Кунларим ўтмоқда сенсиз амаллаб.
Висолинг қачонлар қўяр экан лаб,
СЕНИ СОҒИНГАНИМДАН...
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
  🌺🌹@sinovlarihayot🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿