🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
707 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
қараган (келин, ўғлим билан Тошкентда эди) Бақирганимдан кейин ғимирлаб қолишди. Охирги пайит уйга келсам ҳам хонамга кириб кетаман. Суҳбатлашиб, асабим бузилгандан китоб ўқиганим, интернет ковлаганим яхши дейишга ўтгандим. Рости, шу фарзандларим учун бўйнимдан боғлангандек яшардим. Охири бўлмади. "Хотин, айт, нима каминг бор? Ҳаммасини муҳайё қилиб бераман! Лекин бундай яшашдан чарчадим. Мен ҳам эркак кишиман! Хотиним эркалашини, менга аҳамият қаратишини хоҳлайман! Ишдан келганимда чиройли кутиб, кўнглимга қараса, ҳамсуҳбат бўлса, дейман. Бўлди, мен бу аҳволда яшолмайман"десам, "нима мен сизни кутиб, овқатингизни бермаяпманми?"дейди, кўзини лўқ қилиб. Жоним чиқиб "Эй, хотин, нега тушунмайсан? Ҳаёт фақат еб-ичишдан иборат эмас...э-э, бор-э!"дея чиқиб кетдим. Ҳозир "эркак бўлмай ўл, кўча тўла аёл-ку"дейишингиз мумкин. Лекин менга фақат ётиб туришим учун эмас, қалбим учун бир инсон кераклигини ичимдан ҳис қиламан аммо бировга тушунтириб беролмайман. Қолаверса, буни айтиб ҳам бўлмайди! Юраман десам, ёш қизларни ҳам топишим мумкин. Лекин виждоним халоват топмайди. Яна битта молпараст тўнка нимага керак?..
Бир куни ўзимдан 2 синф пастда ўқиган мактабдош аёлни учратиб қолдим. Йўл четида машина тўхтатаётган экан. Тўхтаб, кўришдим. Мактабдош бир ўртоғимизга турмушга чиққан эди. Ийманибгина машинамга ўтирди. Суҳбат асносида турмуш ўртоғи оламдан ўтгани ва икки фарзанди билан қолгани, катта қизини узатиб, бир набиралик бўлгани, кичик қизи Фарғонада институтда 2 курс эканлиги ҳақида билиб олдим. Нимагадир юрагим ғалати бўлиб кетди. Анча йиллардан бери қидириб юрган нарсамни топгандек эдим. Ўрта мактабда адабиётдан дарс берар экан. У аёл машинадан тушиб, мени борлиғимни, ҳаёлим, юрагимни ўзи билан олиб тушиб кетди. Шу 20дақиқали ҳаёт ҳақидаги оддий салом-алик, оддий танишлар суҳбати мен учун, қалбим учун ширин лаззат берди десам, ишонаверинг! Бир хафта ўзимга кела олмай юрдим. Ўтирсам ҳам, турсам ҳам ҳаёлимда шу аёл. Кўргим келади, зўрға ўзимни тияман. Ниҳоят, бор гапни қоғозга туширдим-да, мактаб йўлида пойлаб, тасодифан учрашгандек сўрашдим. "Синглим, адабиёт ўқитувчисиман дегандингиз-а? Агар мумкин бўлса, бир қўлёзмам бор эди. Ҳатоларини кўриб беролмайсизми?"дея конвертни қўлига тутқаздим. У аёл "майли-майли, эртагача кўриб бераман" деб конвертни қўлимдан олди-да, дамасга шошилиб чиқиб кетди.

"Юрагим қинидан чиқиб кетгудек урар, "нима дер экан?"деган мавхумий жавобни интиқлик билан кутардим. Мактуб сўнгига телефон рақамимни қолдирган эдим. Бир пайит телефоним жиринглади. Олсам, ўша мен учун борлиғимга айланиб қолган овоз "Ассалому алайкум! ....ака, мактубингизни ўқидим. Тўғриси, кутмагандим. Лекин минг бор узр! Мен энди оила қурмайман. Қизларимдан, маҳалла кўйдан уяламан. Энди шу фарзандларим, набираларим учун яшайман. Эътиборингиз учун рахмат! Илтимос, мени тўғри тушунинг! Ҳайр!" Дут...дут...дут...Гўё ҳаёт тўхтаб қолгандек...Қанча ўтирдим билмайман. Кўзимга дунё шунақа қоронғу бўлиб кетди. Ҳеч нарса ёқмасди. Тарвузим қўлимдан тушиб, уйга зўрға кириб бордим. Негадир ичим ёнаётгандек эди. Машинани уйга олиб кираётсам, хотиним "келдизми? Мени опамикига ташлаб қўясизми? Бугун оилавий гап эди"деди. Жоним чиқиб кетди шекилли, жон-жахдим билан бақирдим. "Эй, сен ҳам одаммисан? Сен ҳам аёлмисан? Қачон эрим, болам-чақам дейсан? Топволганинг гап. Боланг истималаб ётгандаям, гапингдан қолмагансан. (Ўртанча ўғлим маззаси бўлмай, институтдан келса, онаси "дори ичиб ёт"дебди-да, ўзи гапга кетган. Болани истимаси кўтарилиб, сув ичмоқчи бўлиб ошхона томонга юрган ва хушидан кетиб йиқилган. Яхшики, уй хизматчимиз, қўшни аёл кирган бўлмаса, боладан айрилиб қолар эдик) Билмадим, қанча бақирдим, нималарнидир тепиб ташладим. Бир пайит юрагим қаттиқ санчди-да, нафасим чиқмай қолди...Кўзимни очиб қарасам, шифохонадаман. Юрак хуружи...Шифохонада 18 кун ётдим. Қарасам, келди-кетди кўп. Тўғриси, ёлғиз қолиб, ўзим билан ўзим бўлгим келар, лекин буни иложи йўқ эди. Лекин ўзим кўргим келмаса ҳам бир аёлни кутдим-хотинимни. Касалхонага қадам босмади...Шифохонадан уйга чиқдим. Уйда ҳам шу аҳвол. Келди-кетди, таниш-билиш, дўсту-оғайни аммо қалбим бўм-бўш...Ат
роф тўла одам, мен ёлғиз эдим...Хотин қуруқ савлат, бир марта "тузикмисиз?"деди. Шифохонадан чиққанимга уч кун ўтиб, кичкина қизимни туғилган куни бўлди. Рости, айтилган ҳам айтилмаган ҳам келди. Ҳаётимда биринчи марта тамоша қилиб ўтирдим. Гўё ҳаммаси таниш аммо бегона эди менга...Сўзга чиққани борки, қизимни эмас, мени табриклашарди. Аввал мойдек ёққан бу сўзлар, нимагадир нафратимни қўзғатарди. Тамоша қилиб ўтириб, бир нарсага ҳайрон қолдим. Хотиним тиллога беланиб олиб, даврада ўйнаяпти-ю, мени асабим қўзғаяпти. Ўз-ўзидан "сен кимсан ўзи? Болаларни туғдинг холос. Тепасида жон олиб жон берганлар қани бугун? Она бўлиб даврада ўйнашга арзийсанми? Мени пулим, мавқеимга шу даражага эришдинг-у, аёллик, хотинлик вазифангни уддалаб қўйдингмики, даврада уялмай ўйнайсан?"дея бақирворишдан ўзимни зўрға тийиб, "чарчадим" бахонасида хонамга кириб кетдим. Тунгача базм давом этди. Аммо на хотин, на болалар мени холимдан хабар олиб қўйишмади...Эрталаб ховлига чиққанимда фақат қўшни аёл ўғли, келини билан ҳаммаёқни йиғиб юрган экан. Мени кўриб, ёнимга югуриб келди. Хол-аҳвол сўраётганда, бир пачка пулни чўнтагига солдим-да "опа, ҳеч ким билмасин. Рахмат сизга! Катта рахмат!"деб хонамга қайтиб кириб кетдим. Бечора арзимаган ойликга шунча меҳнат қилиб юриб, яна ҳижолат бўлади. "Кимлардир" текин томоқлар гердайиб юради. Билмадим, борган сари инжиқ бўлиб кетяпманми ё ростдан ҳам қариб боряпманми?..Билмадим


" Уйда ўтириб, ўзим билан ўзим суҳбатлашадиган, ҳаётимни бир-бир кино тасмасидек кўз олдимдан ўтказиб, бундай яшаб бўлмаслигини англаб етдим. Ҳар қандай шароитда ҳам орқага қайтмайман." Ўша аёлга уйланаман!"деган қаттий қарорга келдим. Таваккал мактабга бордим. Мени кўриб у аёл қўрқиб кетди. Қизариб, шошганча " нега келдингиз, илтимос, кетинг! Кўрган одам нима дейди?" каби сўзлар билан қарши олди. Мен ҳам "агар дарсдан кейин икки оғиз гаплашишга рози бўлсангиз, кетаман" дея қаттий туриб, розилигини олгачгина кетдим. Кечки 17 ларда улар мактабдан чиқди. Иккиланиб машинамга ўтирди. Мен бор гапни тўкиб солдим. Лекин у аёлни ихтиёри ўзида эмасди. Шўрлик "қизлари, куёви, қудалари, маҳалла-кўй"га ҳаётини алиштирган эди..."Илтимос, мени тинч қўйинг"дея машинамдан тушиб кетди. Мен "энди сизни тинч қўймайман, билиб қўйинг!"дея орқасидан бақирдим. Шундай қилиб, мен шу аёл учун кураша бошладим. Шаҳар биқинида 2 сотокли бир ховлим бор эди. Уни таъмирлашни бошладим. У орада мактаб директори, маҳалла раиси, қудалари, куёви, борингки, бутун таниш-билишларини оёққа тургиздим. Кичик қизи билан учрашиб, онасини бахтли қилишга ваъда бериб ва ниҳоят аёлни розилигини олишга муяссар бўлдим. Уйимга уч-тўрт кунлаб келмасам ҳам "қаердасиз, нега келмаяпсиз?"дегувчи бир инсон йўқ. Ўғилларим билан ишхонада кўришаман. Бир куни катта ўғлимга бор гапни айтдим. У ўйланиб туриб "ўзингиз биласиз, дада...мен нима ҳам дердим?.."деди. Кичик ховлим таъмирдан чиқгач, керакли жихозлар билан таъминлаб, кичкина давра билан уйландим!
Бу аёл мен ўйлагандан ҳам зиёда бўлиб чиқди. Беш вақт намозини канда қилмайдиган, ораста, саришта, ширин сўзлиги билан яна-да меҳримни қозонди десам ёлғон бўлмайди. Эркак киши уйида меҳр олиши уни янада меҳнаткаш, ғайратли қилиб қўяр экан. Бахтга эришиб, ҳотиржам яшайман деганимда, бу воқеадан хабар топган хотиним, ошга пашша бўлди. Қизларимни олиб уришгани келибди. Мени ишдалигимдан фойдаланиб, шўрликни роса уришибди. Қўшни телефон қилиб, мени чақирди. Етиб келсам, иккинчи аёлим оғзи бурни қонга беланиб ётибди, улар кетиб бўлишган экан. Нуқул йиғлайди аммо бир оғиз гапиргани йўқ. Қўшни доктор аёлни чақириб керакли муолажани олдириб, катта эшикга бордим. Уйга кириб боришим билан хотиним жазавага тушиб, менга қараб бақириб, ўдағайлашни бошлади. "Ия, энди хотинлигинг эсинга тушиб қолдими? Сени огоҳлантирганмидим..."дейишимни биламан, менга қараб ташланиб қолса бўладими...Жоним чиқиб кетди. Уриб ташладим. Кичик ўғлим, қизларим бор экан. Югуриб чиқишди. Қўлимдан онасини ажратиб олишди. Шу тўполонда, тасодифанми, билибми, билмайми ўғлим мени ёқамга ёпишди. Бу ҳаммасидан ўтиб тушди!.. Шокга тушиб қолдим. "Сен менга, отангга қўл кўтаряпсанми?"дея тарса
ки туширганимни биламан, оғзи-бурним аралаш мушт тушди...Кўз олдим қоронғулашиб кетди. Осмон бошимга қулади...Хизматчи аёлни бақиргани эшитилди. "Отанг-ку, оқпадар бўласан болам"деган гапинигина эшитдим...Ҳеч нарсани англамай қолдим. Миямда фақат битта "болам мени урдими?"деган сўз айланарди...Уйдан қачон чиққанимни, кичик ховлига қандай етиб келганимни билмайман. Шўрлик иккинчи аёлим ҳаммаёғи шишиб, кўкариб кетганига қарамай, мени холимни кўриб қўрқиб кетди, атрофимда парвона бўларди. Мени яна юрагим санчди...Тез ёрдамда шошилинчга олиб кетишди... Ўзимга келганимда, биринчи миямга урган нарса "болам мени урдими?"деган савол бўлди...Мени шифохонага тушганимни эшитиб, шифохонани одам босиб кетди. Лекин катта ўғлимдан бошқа уйимдан ҳеч ким келмади. Нуқул кичик ўғлим келиб "дада, мени кечиринг, тасодифан шундай бўлди"дейдигандек, эшик пойладим. Аммо минг афсуски, на ўғлим, на қизларим, на хотиним келди...Уни ўрнига милицияга ёзиб беришибди...
Шифохонага ИИБўлимидан икки марта ходимлар келишди-ю, ҳеч нарса демай, хол-аҳвол сўрашиб, қайтиб кетишди. Икки хафта ётиб, шифохонадан чиқадиган бўлдим. Кийимларимни алиштириб "ойна-пойнангиз йўқми?"десам, аёлим "менда сизга ойна! Гўзалсиз!" дея кулиб, кастюмимни кийдириб қўйди. Коридордан чиқиб кетаётиб, бурчакда турган ойнага кўзим тушиб, қотиб қолдим...Унда сочлари оппоқ бир қария менга қараб турарди...Хотинимга қарадим, у лабини тишлаб, кўзини олиб қочди. Иложи борича чалғитишга уриниб, нималардир дер, менимча гапларини на ўзи на мен тушунардик...Биз сўзсиз, жимгина шифохонадан чиқдик. Шофёрим нарсаларни машинага жойлаб, эшикни очиб турибди. Мен шу сонияда кўринмас одамга айланиб қолишни жуда-жуда хоҳладим. Шошилиб машинага ўтирдим. Йўл бўйи хотиним нималарнидир гапириб мени чалғитишга уринарди. Уйга келдим-у, "эшикни ёп! Ҳеч кимга очма!"дея ўзимни ётоққа урдим. Уч-тўрт кун шу аҳволда куним ўтди. Бир кеч хотиним" Жоним, бир гап сўрасам майлими?"деди ийманиб. Ҳа, жавобини олгач, "Сиз бутун умр ҳаракат қилиб, кўп нарсага эришдингиз. Ҳаммаси оилангиз, фарзандларингиз учунми?" деди. Мен "ким учун бўлмаса?!"дедим жахлим чиқиб. Шунда у:" Жон.....ака, илтимос, улар нима сўраса беринг! Менга ҳеч нарса керак эмас. Қизимни Худо хоҳласа амаллаб чиқариб олармиз. Қолаверса, шунча ишни қилган яна нолдан бошлашингиз ҳам мумкин-ку. Агар керак бўлса, ана бир хоналик домим бор, шуни сотиб дастмоя қиласиз. Фақат, илтимос, йўқ деманг" дея ялина бошлади. Мен ҳеч нарсага тушунмай "нималар деяпсиз ўзи?"десам, қўлимга Прокуротурадан чақирув қоғозини берди. Кейин билсам, хотиним идорама-идора юриб, арз қилмаган эшиги қолмабди. Энг дахшатини айтайми, аризага нафақат хотиним фарзандларим ҳам қўл қўйишган...
Мен ҳар қанча беркитмай, одамлар билиб бўлибди. Бошимга шляпа кийиб, кўзимгача беркитаман. Гўё одамлардан шу қалпоқ остига беркинаётгандек юрардим. Қай идорага кирсам "ака, нима қиламиз энди? Тушунмай қолдик..."дейишади. Бир кўнглим катта эшикга бориб, ҳаммасини кўчага хайда дейди. Аёлимни оёғимга йиқилиб, ялингани учунгина зўрға ўзимни ушлаб турардим. Ишхонага борсам, катта ўғлим ҳам ўзгариб қолибди. Нимамуш фирмани уни номига ўтказиб берармушман...Уялмай, юзимга айтди шу гапни. Ўзимни зўрға тийиб, "кечқурун уйга бораман, ҳаммани йиғ! Ўша ерда гаплашамиз!"дедим-да чиқиб кетдим. Тўғри қабристонга бордим. Ота-онамни қабрини зиёрат қилиб ўтириб, ишонасизми, сизни бир гапингиз эсимга тушди. Ишимдан айрилиб, нима қилишни билмай юрган пайитим Қўйлиқ бозоридан жой қилдириб, дастмоя ҳам бергандингиз. Ўшанда бир аччиқ гап айтгансиз. У пайитлар кўзим кўр экан. Сиздан хафа ҳам бўлгандим. Қарздорлигим учун буни билинтирмагандим. Минг афсуски, ўша гапингизни мағзини кеч англадим. Жуда кеч англадим...Эсингиздами, сиз нима дегансиз?.." ......ака, эркак киши уйлангандан кейин ўз қариндошлари билан алоқани узса, хотини олдида обрўси қолмайди! Қариндош эркакнинг қаноти! Хотин ҳар куни керак. Қариндош кунида керак!"деганингизда "кичкинагина бўлиб олиб, ақл ўргатишини қара"деб энсам қотган эди. Ҳаммаси тўғри бўлиб чиқди. Мени уйимга на акам, на опа синглим бемалол келиб кетиша олмасди. Тўй хашамда кўриниб қолишмаса, бошқа й
​​иғинларимда фақат хотин уруғлар эди...

"Қабристондан чиқиб, тўғри опамникига бордим. Шўрлик мени кўриб каловланиб қолди. Гўё бир улуғ одам келган-у, ўтиргизишга жой тополмас эди..."Опа, бир ўз қўлингиз билан ош дамламайсизми? Акам билан синглимни ҳам чақирамиз"дедим. Опам кўзларида ёш билан "укажоним, ош сиздан айлансин"дея ошхонага югурдилар. Қаранг, опам менга сиз деб гапиряпти...Қачон "сиз"деган девор пайдо бўлганини ҳам эслолмайман. Айвонда ёнбошлаб ухлаб қолибман. Биринчи марта ота-онам тушимга кирди. Тўй қилаётган эмушман. Дадам билан онам негадир катта уйимга эмас, кичик ховлимга киришмоқчилигини кўриб, "тўй катта ховлида-ку"десам, "у ерга бормаймиз, у бизники эмас"дейишиб, кичик уйимга кириб кетишди. Чўчиб уйғонсам, акам, синглим ҳам етиб келишган экан. Жигарларим билан мазза қилиб ўтирдим. Кечки томон хоҳламайгина катта ховлига бордим. Турган гап мени кутиб ўтиришган экан. Болалар зўрға салом беришди. Кичик ўғлимни юзига ҳам қарагим келмади. Энг қизиғи у ҳам ўзини айбдор санамасди гўё...Атрофимда давра бўлиб ўтиришди. Хотинимга қараб "Гапир, мақсадинг нима?"дедим. У " Уй, машиналар, фирма, умуман ҳамма нарсани мени номимга ўтказиб берасиз" деди. Мен "Агар ўтказмасам, нима қиласан?"дедим.(Буёғини диолог тарзида ёзаман)
- Судга бераман! Қаматаман! Мегажин, ....жиғингиз билан қўш мазор қиламан!
- Ўзингни бос!!! Сенлар билан урушгани келганим йўқ. Хўп! Уй-жойни, ҳамма нарсани ўтказиб бераман! Фирмани эмас фақат.
- Йўқ. Фирмани биринчи ўтказиб берасиз!
- Хўп! Уни ҳам ўтказдим дейлик...уни ким бошқаради?
- Ана, ака-ука бошқаришади!
- Сизларга фақат мол-мулким керакми?
- Ҳа!
- Шунда аризаларингни қайтариб оласизларми?
- Ҳа!
- Сенга эр, болларингга ота керак эмасми?
- Биз учун аллақачон йўқсиз!
- Йўқсиз...ўлганманми?..
- Гап кўпайтириб нима қиласиз? Агар бермасангиз билиб қўйинг, борадиган жойимга бораман. Шармандангизни чиқараман...
- Айтганингдек ҳамма нарсани ўтказиб берсам, мени боқасизларми?
- Сизни хотинингиз боқади.
- Демак, мен сизларга керак эмасман...шундайми?
- Ростини айтайми? Бизга мол-мулкни ўтказиб беринг! Сиз билан ишимиз йўқ!!!Хоҳлаганингизни қилинг!!!
"Яхши, кўнглинглар хотиржам бўлсин! Эртага аризангни қайтариб ол! Ҳаммаси сен айтгандек бўлади! Фақат...кейин...ўртадаги алоқани узаман..."дея омин қилиб, уйдан чиқдим. Томоғимга бир нима тиқилиб қолганди. Яхшики, қоронғу, шошилиб машинамга ўтирдим-у, ўкириб-ўкириб йиғладим...мусиқани қўйиб дод дедим...

(Давоми бор)

Севдора Латипова.

#ХайратдаманХикоя


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

✍🏼 @sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​​​┄┅┅•🌸•═•═•⊰⊱•═•═•🌸•┅┅---

ҲАРОМНИНГ МУҚОБИЛИ - ҲАЛОЛ✔️

🔴 Аллоҳ таоло бирор нарсани ҳаром қилган бўлса албатта унинг муқобилида ундан кўра яхшироқ ва #фойдалироқ нарсаларни ҳалол қилган:

➡️ Зинони ҳаром қилган Зот унинг муқобилида никоҳни ҳалол қилиб қўйди;

➡️ Рибо ва қиморни ҳаром қилган Зот савдони ҳалол қилиб қўйди;

➡️ Тўнғиз кабиларни ҳаром қилган Зот қўй, мол, туя, от каби бир қанча жонлиқларни ҳалол қилди;

➡️ Қонни ҳаром қилган Зот жигарни ҳалол қилди;

➡️ Маст қилувчи моддаларни ҳаром қилган Зот унинг муқобилида бир қанча покиза неъматларни ҳалол қилди;

💠 Аллоҳ бир нарсани қилма деса, албатта ўрнига бошқа нарсани қилишга буюрди.

💠 Ҳаргиз муқобили бўлмаган нарсаларни ман қилгани йўқ.

💠 Банда учун бирор эшикни ёпилса, Аллоҳ таоло албатта унга бошқа бир қанча эшикларни очди.

💠 Ҳаром қилинган ва ман этилган нарсаларни санаб қўйди.

💠 Ҳалол неъматларнинг эса санаб адоғига ета олмаслигимизни алоҳида эслатди.

💠 Саноқсиз неъматлардан юз ўгириб, саноқли ҳаромга ўзини урган инсон раҳматдан маҳрумликка лойиқдир.

Шундай экан ёпиқ эшикка бош уравермай, очиқ эшик тарафга олға!
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

@sinovlarihayot
“ЭШАК ҲАНГРАСА, НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?”

Бир киши бир масжидга кирса имом одамларга маъруза қилиб турган экан, бу одам кириши билан эшитган гапи имом жамоатга караб: “Намозхон эшак ҳанграганини эшитса, намози бузилади, намозини қайта ўқийди”, деган сўз бўлибди. Ишонмай деса, имом тақволи олим киши, ишонай деса шунча пайтдан бери бу гапни ҳеч кимдан эшитмаган. Имомнинг ўзидан сўрашга ботинмай қишлоғига кетибди. Қишлоқ масжидида ўтиришганда, “биродарлар, фалон масжидда ғаройиб бир гап эшитдим, фалончи домла маъруза қилаётган эканлар, “эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқийди” деб айтдилар”, деб имомдан эшитганни айтибди.

Ҳаммалари қайғуга тушиб қолишибди: эшак ҳанграса намоз бузилса, бизни қишлоқда эшаксиз уй бўлмаса, шунча йилдан бери намоз ўқиганимизда неча марта хўроз қичқириб эшак ҳанграган, шунча йиллик ибодатимиз бекор кетдими, деб ҳасратга ботишибди. Тоқатлари тоқ бўлиб, кўнгиллари тўлмай шу масалада ҳалиги имомнинг олдига боришибди. Имом уларни ҳужрасига таклиф қилибди.

– Ҳазрат, – деб гап бошлабди келганларнинг улуғи, – эшак ҳанграганини эшитса, намоз бузиладими?

– Йўқ, ким айтди сизларга, – дебди имом.

Ҳалиги гапни қолганларга айтиб берган киши:

– Ўтган куни масжидингизга намозга кирганимда айтдингиз-ку, эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқиш керак деб...

– Ҳа, гап бу ёқда денг. Сиз маърузани бошидан эшитдингизми? – деб сўрабди имом.

– Йўқ тақсир, охирроғида келдим.

– Унда сиз гапнинг бошини эшитмабсиз, мен таяммум ҳақида гапирган эдим. Агар бир киши саҳрода кетаётган бўлса, суви халтасида бўлса-ю, халта эшагида юкланган бўлса, шу пайт эшаги қочиб кетса, бошқа ердан ҳам таҳоратга сув топилмаса, намоз вақти кириб қолса, таяммум қилиб намоз ўқийди. Агар намоз ўқиб турганда эшагини ҳанграганини эшитса, намози бузилади, чунки эшакни ҳанграши сувнинг қайтиб келганини билдиради, сувини олиб таҳорат қилиб, намозини қайта ўқийди, деган маънода айтгандим...

Қиссадан ҳисса шуки, гапнинг моҳиятини, маъносини тушунмай, боши ва охирини эшитмай, нима ҳақидалигини билмасдан қарор қабул қилиш, шошқалоқлик қилиш дуруст эмас. Бу ҳам ўзига ҳам ўзгаларга зарар ва қайғу келтиради. Ўзингиз яхши тушунмаган нарсани бировга айтишга шошилманг. Бирор масалада, айниқса ижтимоий тармоқларда қўйилаётган ҳар хил постларда кўрган ва ўқиган ҳамда эшитган ҳар бир маълумотни тўлиқ тушунишга, уни тўғри ёки нотўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишга, бировларга етказишдан олдин шу гап дуруст ёки йўқлигига амин бўлиб кейин етказишга одатланиш кераклигини унутманг...

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝 Кайфиятингизни кўтариш учун 8️⃣ та маслаҳат.

Кайфиятингизни кўтаришингизда ёрдам берадиган 8️⃣ та маслаҳатни.

1️⃣ Сизда ҳар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Ҳар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг.

2️⃣ Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади, бу ҳам.

3️⃣ Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр килиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган.

4️⃣ Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта сизни ўзига жалб қила олсин.

5️⃣ Дам олишни ўрганинг. Масалан: бирор юмушни бажариб бўлгач, албатта бирор нима билан дам олишга ҳаракат қилинг.

6️⃣ Сузиш билан шуғулланинг. Спорт қон айланишининг яхшиланишига хизмат килади.

7️⃣ Сузишда эса бошқа спорт турларига нисбатан камроқ жароҳат олинади.

8️⃣ Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Ҳар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг.

https://t.me/sinovlarihayot
📝 Кечир...

У қатъий сўради:

- Севасанми?

Мен жимгина турдим. У яна сўради:

- Айтсангчи, мени севасанми? Жавоб бер.

Мен :

- Йўқ!,- дейишни афзал билдим.

У кетди... Орадан йиллар ўтди. Нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди.
Телефонни кўтардим, лекин сукунатни эшитдим. Бироз ўтгач эса чарчаган овоз ила яна ўша сўзлар янгради:

- Севасанми? Мени ҳеч севганмисан?

Яна ўша қийноқли савол... Жавоб бердим:

- ЙЎҚ!

Телефондан қисқа гудоклар жаранги...

Йиллар ўтди... Йўлдаман. Машинада телефон қўлимдан тушиб кетди. Рулда эканлигимга қарамай олиш учун эгилдим. Афсус... Минг афсус!
Тормоз босишга кечикдим. Нима бўлганини англашни ҳоҳламасдим.
Кимдир:

- Синглим, тушинг машинадан, ўзингизни қўлга олинг,- деди..

Ерда қонга беланиб ётган одам томон одимладим. Оёқларим базўр ҳаракатланарди...
Йў-ўқ!!!! Унинг ёнига ўтирдим. Кўзларимдан томчилаётган ёшларни тўхтатолмасдим. У зўрға нафас оларди.
Нигоҳи менга тушдию, чуқур нафас олиб:

- Се-ва-санми?- деб сўради..

Мен эса

- Сизни севмай яшамаган куним бўлмаган!- деб айтдим.

У бир жилмайиб, таскин топди.. Ва мамнун ҳолда жон берди.
Мен эса унинг қўлларидан тутганча хўнграб юбордим.
Ўз севгимнинг қотилига айландим.

Ғурур – шу қадар кучли туйғуки, бизни бахтдан йироқлаштиришга қодир!
Агар у илк бор шу саволни берганида севишимни айтганимда эди.У ҳаёт бўлармиди.

Севгида ҳамма тенг! Қиз бола ҳисларини ошкор қилмай ғурурига бўйсуниши мумкин, лекин бу билан бахтидан айрилиши ҳеч гап эмас экан.
Қийин бир танлов олдида қолишдан эса ёмони йўқ:

Бахт ёки Ғурур???..

#Guli

https://t.me/sinovlarihayot
☝️Биласизми, инсон анжир билан зайтунни бирга еса, жисмига қандай таъсири бўлади?

Аллоҳ таъало: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам»
(Тийн: 1- оят) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида, инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабаримиз.
Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишнинг бирга ейишдек таъсири йўқ. Улар биргаликда қўйидаги фойдаларга эга:

1 - Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
2 - Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;
3 - Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;
4 - Қарилик аломатларини кетказади;
5 - Озуқа сифатида қўллашга қулай;
6 - Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада бажаришига сабаб бўлади;
7 - Иш қобилиятини оширади. Танага қувват бағшлайди;
8 - Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;
9 - Юракни қувватлантиради.
10 - Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва х.к

Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набодотлар» факултетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун METHALONIDS деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гузал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган METHALONIDS моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар.
Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар.
Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7 чи маротаба
«Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур».
(Муъминун: 20 - оят) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

@sinovlarihayot
АЁЛЛАРГА ЁҚАДИГАН ЭРКАКЛАР

• Аёлдан сўрашди:
- Сизнингча ҳақиқий эр ким?
• Аёл жавоб берди:

☝🏻 - жеркийвермай чиройли насиҳат қиладиган;

- титкилайвермай ишонадиган;

🌸 - йиғлатавермай кулдирадиган;

🤴🏻 - оёқ-ости қилавермай бошига кўтарадиган;

💎 - итоатни қадрлайдиган;

🤲🏻 - ибодатни севадиган;

🛡 - суянса бўладиган;

🔰 - ҳаромдан ҳазар қиладиган;

👳🏻‍♂️ - Роббига бандаликда аҳли-аёлини ҳам эргаштира олган эр ҳақиқий эрдир!

• Эрлик исм эмас феълдир, аслида!
©️ Маҳбубий

✔️ Изоҳ: Уламоларнинг айтишига қараганда уйни майда чуйда камчиликларини кўрса ҳам кўрмасликга олиб диққат қилмайдиган эркаклар бутун аёлларга ёқар экан. Уйни камчиликларини кўрсатиб нега ундай бўлди, нега бундай деб майдалашадиган эркакларни аксар аёллар ёқтирмас экан. Фойда олган олди. 👍

@sinovlarihayot
Siz dunyoda unchalik ahamiyatsizman deb o'ylashingiz mumkin, lekin...

Har tong kimdir siz sovg'a qilgan chashkadan qahva ichadi.

Kimdir radioda qo'shiq tinglayotib, sizni eslaydi.

Kimdir siz tavsiya qilgan kitobni o'qib, ichiga kirib ketgan..

Kimdir siz qilgan hazilni eslab, ishdan qaytayotganda to'satdan jilmayib qo'yadi.

Kimdir siz aytgan maqtovdan so'ng o'zini ko'proq yaxshi ko'radi..

Hech qachon men hech narsaga ta'sir qilolmayman demang!

Siz qoldirayotgan "iz"ni, mayli kichik ishlar bilan bo'lsin ham, yo'qotib bo'lmaydi.

Tushunganingizdek siz muhim insonsiz!

@sinovlarihayot