🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤱Godak massaji.Yosh bolasi bor onajonlar uchun.
Foydali bólgan bulsa reaksiya qoldiring kamayib qoldi reaksiyala😉
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Yaxshi kayfiyat tilayman
Barchaga ❤️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#makiyaj💄
Har doim gózal bólib yuring💋
Ёшимизга ёш қўшилгани сайин бизга қилишимиз керак бўлган ишларни айтувчилар сони камайиб боради. Қайтага, ўзимиз илгари қилишни истамаган нарсалар (тишларни тозалаш,овқатдан олдин ширинлик истеъмол қилмаслик) энди меъёрга айланган.

Болаликдаги одатларидан воз кеча олмаётган ёки ҳар куни албатта бажариши лозим бўлган ишлар нималар эканини билмаётганлар учун қуйидаги лайфхак - таниқли Reddit сайти фойдаланувчилари томонидан ишлаб чиқилган 12 тавсияни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Яқинларга меҳр-муҳаббат ва ижобий ҳис-туйғуларингизни изҳор қилинг.

Ҳаёт жуда қисқа ва унинг бебаҳо лаҳзаларини жаҳл, ёмон кайфият ва хафагарчиликларга сарф қилиш ярамайди. Эрта тонгда ўз яқинларингизга яхши сўзлар ва табассум ҳадя қилинг. Бу билан сиз уларнинг кунларини гўзал ранглар ила безайсиз ва бахтиёр қиласиз. Бу имкониятни қўлдан бой берманг.

2. Озодалик учун 15 дақиқани ажратинг.

Афсуски, овқатдан сўнг ювиб қўйилмаган идиш-товоқ, ишлатилгандан сўнг ўз ўрнига қўйилмаган буюмлар кун якунида кишидан катта куч талаб қиладиган тартибсизликка айланиши кўпчиллика сир эмас. Ишни бунгача олиб келмаслик учун уйни озода сақлашга ёрдам берадиган тозалашга 15 дақиқани ажратинг.

3. Сув ичишни унутманг.

4. Ўзингизни тетик ва бардам ҳис қилиш учун фойдали маҳсулотларни (мева ва сабзавотлар) енг.

5. Қўйилган мақсад томон ҳар куни қадам ташланг.

Мақсад томон унча катта бўлмасада давомли одимлаш катта қадам ташлашни ўйлаб ҳаракатсиз ўтиргандан кўра афзалроқ. Ҳеч нима қилмаслик билан сиз қўйилган мақсаддан қанчалик узоқлашиб кетганингизни ҳам сезмай қоласиз.

6. Янги нимадир ўрганинг.

Мия фаолияти таназзулга учрамаслиги учун ҳар куни янги маълумотларга эга бўлишга тўғри келади. Бу эса ёш ўлғайгани сайин мия фаолияти сусайишининг олдини олувчи ажойиб услуб.

7. Жисмоний машқлар учун вақт ажратинг.

Отжимания, тез юриш ёки югуриш, сузиш - булар барчаси нафақат танангизнинг бардам бўлиши учун ёрдам беради, балки руҳиятингизни ҳам тетиклаштиради. Бу машқлар учун ярим соатингизни ажратинг ва танангиздаги ажойиб ўзгаришни ҳис қилинг.

8. Ҳар куни кимнидир бахтли қилишга урининг.

Ҳар куни камида битта инсонга самимий мақтов сўзлари айтишга, ёқимли нимадир дейишга ҳаракат қилиш лозим. Шундай қилсак сайёрамизда бахтли инсонлар сони (сизни қўшганда) йилига 365 кишига кўпаяди.

9. Ёлғиз қолиш учун вақт ажратинг

Тадқиқотларга кўра ҳозирги замон кишиси 30 йил аввалги одамлардан 5 баробар кўп маълумот қабул қилаётган экан. Маълумотлар бўрони бўлган бугунги кунимизда қандай қилиб бўлмасин жимлик учун вақт топиш ва ўзига дам бериш керак.

10. Жонли мулоқот қилинг.

Бугунги технология асрида ташқи муҳитдан узилиб, ўз хонасидаги монитор қаршисида ўтирганча воқеъликни кузатиш жуда ҳам қулай. Аммо бунинг салбий оқибатлари шу қадар кўпки, уларнинг биттаси атрофидагилар билан мулоқотга кириша олмасликдир.
Бундай салбий оқибатлар гирдобида қолмаслик учун ҳар куни инсонлар билан смартфон, Wi-fi ва бошқа ижтимоий тармоқлари ёрдамисиз мулоқот қилинг.

11. Вақтингизнинг кўп қисмини офис ёки бино ичида эмас очиқ ҳавода, табиат қўйнида ўтказинг.

12. Ҳаётингиздаги яна бир янги кун учун миннатдор бўлинг.

Бир суткада 86400 сония мавжуд. Бу сонияларни ақл билан тақсимлаймизми ёки йўқ, буни ўзимиз ҳал қиламиз.

Имконингиз борича ушбу тавсияларга амал қилишни унутманг ва бахтли бўлинг.
Укроп уруғили дамламани ичинг ва умуман касал бўлманг!

🔹Юқори босим нормал ҳолатга қайтади. Ич қотиши, ошқозон ва сийдик пуфагидаги оғриқлар, бронхит, йўтал, шамоллаш йўқолади. Сийдик ва нажас ўтиб кетади.

◾️Тайёрлаш: термизга бир ош қошиқ арпабодиён (укроп уруғини) солиб, 0,5 литр қайнаган сув билан 40-дақиқа давомида дамлаб қўйинг.

✔️Қўллаш усули: Фойдали дамламани кунига камида 7 марта 3 қултум ичиш керак. Дамлама яхши тасир қилиши учун, таомланаётган вақтда ичиш тавсия этилади. Даволаш курси бир ҳафта, кейинги курс ҳар ой 2-3 кун ичиш тавсия этилади.
🍹 Эрталаб нонуштадан 30 дақиқа аввал бир стакан шарбат ичиш афзалликлари

➡️ Сабзи шарбати - ёғли жигарни даволайди, терини ёшартиради.

➡️ Сельдерей шарбати - семириб кетишни олдини олади.

➡️ Олма шарбати - хуснбузарларни даволаб, юзни тиниқлаштиради.

➡️ Лимон шарбати - ёғ парчаланишини кучайтириб, озишга ёрдам беради.

➡️ Сув ичиш - метаболизмни кучайтиради
⭕️⭕️⭕️

🔸Сақич ҳомиладор аёллар учун хавфли

Сақич таркибида сўлак орқали танангизга кирадиган баласт деб аталадиган модда мавжуд. Бу дарҳол ҳомилада аллергия ривожланишига олиб келади. Натижада боланинг иммунитет тизими ривожланиши бузилади.

Шунингдек, ширинлаштирувчи аспартам токсик моддаларга ажралади, сахарин одатда кансероген, сукламат аллергия келтириб чиқаради, ксилитол сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлиши мумкин.
💊 Қандай дори ёрдамида болалар иммунитетини кўтариш мумкин?

Шифокор Нозима Ўринова:

Ҳеч қайси таблетка, шамча,  томчилар ўз-ўзидан иммунитетни кўтармайди.

Шунчаки дори восита ичидаги қўлланмани ўқиб эмас,  интернетдан шу дори таъсирида ўтказилган клиник текширувлар борлигини излаб кўриш лозим.

Реклама қилинаётган дорилардан болалар орасида заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Ҳар қандай дориларни болаларга беришдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг!

Фарзандларингиз иммунитетини табиий кўтаришга ҳаракат қилинг.  Бунинг учун биринчи ўринда табиий маҳсулотлар истеъмол қилишига шароит яратиб беринг. Мева ва сабзавотларни кўпайтириб, қайта ишланган маҳсулотларни чекланг.

Бирор бир спорт тўгараги билан шуғулланишини назорат қилинг. Вақт ўтиши билан албатта натижасини кўрасиз.
🧅 Айрим маҳсулотлар саратон ҳужайраларини ўлдиради

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

🥕 Сабзи бета-каротинни ўз ичига олади, у кучли антиоксидант бўлиб, ҳужайра мембраналарини токсинларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва шу билан саратон ҳужайраларининг ўсиш тезлигини камайтиради. Шу билан бирга, пишган сабзи организмни хом сабзидан кўра кўпроқ антиоксидантлар билан таъминлайди.

🔻 Асал. Натижалар шуни кўрсатдики, асалнинг кўкрак бези саратонига қарши таъсирини реклама ва ишлаб чиқаришда қимматли бўлган препаратлар билан солиштириш мумкин.

🔻Пиёз - бу маҳсулот таркибидаги моддалар қон томир деворларини мустаҳкамлайди ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Саримсоқ ва занжабил ҳам худди шундай хусусиятга эга.
Эй эркаклар Хотинингизни,
Хотин эмас ХОНИМ деб айтинг.
Ичингизда мардлари бўлса,
СУЮКЛИГИМ ЁРИМ деб айтинг.

Хотин деманг ЖОНОН деб айтинг,
Жонин сизга фидо қилган-ку.
Битта бўса қўнган юзидан,
Минг йил кета олмайди кулгу.

Хотин деманг совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар.
Ёлғондакам бир йилда бир бор
Сенда фикру хаёлим денглар.

Хотин дея алқаманг зинҳор
Жа бўлмаса айтинг исмини.
Ўттиз йилда бўлса ҳам бор
Мақтаб қўйинг мавжуд ҳуснини!

ОНАСИ денг ОНАЖОНИСИ
Минг ўргилсин меҳрибонингиз.
Унинг шодон кулгуларидан,
Нурга тўлсин хонадонингиз.

ГУЛИМ денглар ФАРИШТАМ денглар
Айтинг сиздан нима кетади?
Ахир битта ширин сўзингиз
Узоқ йилга бадал кетади.

Хотин дейсиз ҳой дейсиз гоҳо
МОҲИМ ОЙИМ деса бўлмасми.
Битта сўздан биргина сўздан,
Яримгина кўнгли тўлмасми.

Ранжитсалар гоҳида билмай
Қанча бўлса бақириб тўйинг.
Лекин.
Ёши қирқдан ошса ҳам майли
ЯХШИ ҚИЗ - деб чақириб қўйинг!

Малика Салимова

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ОгохБўлинг‼️

⚡️⚡️⚡️Текширув кетмоқда эхтиёт бўлинглар!!!!!

Бу жуда жиддий огоҳлантириш, ҳолат жуда нозик!

ТЕКШИРИЛМАГАН ДИНИЙ МАЪРУЗА ТАРҚАТМАНГ!!!!!

Телефонингизда ҳам номаълум одамларни маърузаси нашидалар бўлмасин….

БОШҚАЛАРНИ ХАМ ХАБАРДОР ҚИЛИНГ

 T.me/sinovlarihayot
#Qasos hissi


4 qism


– Жобирова, тинчланинг, йиғлашни бас қи-
линг. Ўзингизни босиб олгандан кейин гапи-
ринг. Агар сиз қотиллик ҳақида ёлғон кўрсатма
берсангиз, айбингиз янада оғирлашишини бил-
дириб қўйишим лозим.
Муниса опа терговчининг гапларидан сўнг
кўз ёшларини артди. У ўзини босиб олиш учун-
ми, чуқур нафас олди. Кейин Собиржонга қараб:
– Биласизми, ўғлим, мен ҳаммасини бошидан
гапириб бермасам, сиз ҳеч нимани тушунмасли-
гингиз аниқ. Шунинг учун ҳаммасини ипидан
игнасигача айтиб беришимга рухсат беринг, ил-
тимос, – деди.
– Албатта, мен бунга рухсат бераман. Бироқ
ундан олдин сиз айбингизни тан олишингиз ло-
зим, кейин эса нима сабабдан собиқ куёвингиз-
ни ўлдирганингизни, қотилликни қандай амалга
оширганингизни ёки кимлар билан биргаликда
жиноят қилганингизни гапириб беришингиз
мумкин, – деб Собиржон аёлни зимдан кузатди.
– Агар очиғини айтсам, бўлиб ўтган ҳамма
ишга менгина ўлгур айбдорман. Буни бир эмас,
минг марта тан оламан. Мендан бошқа ҳеч
кимда заррача айб йўқ, ишонаверинглар.
Тез-тез ёзаётган Фарҳод компьютердан боши-
ни кўтариб, йўғ-э, шу аёл қотилликни ўзим қил-
дим демоқчими, дегандек унга қаради, кейин
яна ёзишда давом этди.
Собиржон бошини қуйи солганича ўтирган,
кўз ёшларини артса ҳам тўхтамасдан дув-дув
тўкилаётган Муниса опага ҳайрат билан ти-
килиб турарди. Унинг қарашларидан наҳотки
мана шу қўй оғзидан чўп олмайдиган одамга ўх-
шаб кўринган аёл қотилликка қўл урган бўлса?
31
Қандай қилиб иккита одамни ўлдириб, ҳеч нима
бўлмагандек юрган экан, деган фикрни илғаб
олиш қийин эмас эди.
– Қайси айбингизни тан олмоқчисиз? – деди
Собиржон аёлнинг гапларига унча ишонқира-
май.
– Ўзингиз ҳозиргина ҳаммасини гапириб бе-
ринг, дедингиз-ку. Бошидан айтмасам, тушун-
майсиз, болам.
Муниса опа кўз ёшларини артиб, бошлайве-
райми, деган маънода дераза олдида унга ҳай-
ратланганича нигоҳини қадаб турган ўрта бўй-
ли, барваста гавдали, қорачадан келган, тепа
сочлари сийраклашган, қошларига яқин жой-
лашган кўзлари жиддий боқувчи, ўзини Мирза-
ев деб таништирган терговчига назар ташлади.
– Марҳамат, ҳаммасини гапириб беринг, фақат ростини, – деди Собиржон.
– Ёлғон гапириб ўлибманми, ҳаммасини айта-
ман.
Муниса опа бир нуқтага тикилганча гапира
бошлади. У гапирарди, кўз ёшлари эса тўхтамас-
ди. Собиржон ўзининг терговчи эканини уну-
тиб, ҳаётнинг қанчалар мураккаблиги, тақдир-
нинг бешафқатлиги ҳақидаги Муниса опанинг
ҳасрат билан сўзлаётган ҳикоясини эшитарди.
Собиржон куйиб-ёниб дардини тўкаётган аёлни
тўхтатиб, «Сиз фақат ишга тааллуқли саволла-
римизга жавоб беринг, қизингизнинг ёшлиги-
дан бошлаб то ҳозиргача бўлган ҳаёти ҳақида
эмас, жиноятни қандай амалга оширганингиз-
ни айтиб берсангиз кифоя, узундан-узоқ ҳико-
янгизни эшитишга вақтимиз йўқ», дейишга бир
неча марта оғиз жуфтлади, бироқ индамади.
32
Чунки бундай дейиш унинг одатига хилоф эди.
Собиржон тергов пайтида сўроқ қилинаётган
одамнинг ҳамма гапини сабр билан эшитишга
одатланган, чунки шундан кейингина бирор ху-
лоса чиқариш мумкин, деб ўйларди.
V БОБ
Муниса опа Гулҳаёни жуда авайлаб ўстирди.
Қизи ўн ёшида оғир дардга чалиниб, шифокор-
лар умрбод ногирон бўлиб қолиш хавфи бор,
дейишганида олам кўзига тор кўриниб, шифо
излаб ҳар тарафга югурганди. Яратганнинг
инояти, шифокорларнинг тўғри ташхиси, яхши
даволашлари билан Гулҳаё соғайиб кетди. Унда
касалликнинг асоратидан ном-нишон қолмага-
нини айтишганда, Муниса опа билан Солиҳ ака
севинчларининг чеки йўқ эди.
Ниҳоят, Гулҳаё балоғат ёшига етиб, унга сов-
чилар кела бошлади. Шу кезларда Солиҳ акани
катта шаҳарга раҳбарлик лавозимига тайин-
лашди. Улар шаҳарга кўчиб келишди. Инсти-
тутни битириш арафасидаги ўғиллари Фаррух
бирга ўқийдиган қизга кўнгил қўйиб, унга уй-
ланишини билдирганидан сўнг тезда тўйини ўт-
казишди. Тўйдан кейин Гулҳаёга совчилар илга-
ригидан ҳам кўпайиб кетди. Исми жисмига мос
қизни тўйда кўрганлар бир кўришда ёқтириб,
келинликка муносиб билиб, ўғилларига мақтар-
дилар. Муниса опа эса қизи институтнинг энди-
гина биринчи босқич талабаси эканини айтиб,
совчиларни қайтарарди.
Бир куни Муниса опа ишдан келиб чой ичиб
ўтирган эрига:
33
– Дадаси, ростини айтсам, жуда чарчадим, ку-
нига битта, ҳатто иккита совчи қайтаришимга
тўғри келяпти. Қизимиз ҳали ёш, десам ҳам ҳо-
ли-жонимга қўйишмаяпти, – деди зорланиб.
– Уларни танийсанми? Қандай оиладан эка-
нини биласанми? – деди Солиҳ ака.
– Вой менгина ўлай, биттасиниям билмайман.
– Гапнинг пўсткалласи, нима қилмоқчисан?
– Ҳайронман, қизимиз эндигина ўн саккизга
тўлди...
– Бу дейман, гапингнинг оҳангидан қизингни
узатишни ўйлаяпсан, шекилли, – деди Солиҳ ака
хотинидаги иккиланишни сезиб.
– Ахир кўп совчи қайтарган яхшимас, шулар-
нинг орасида қизнинг бахти ҳам қайтиб кетади,
дейишади. Гулҳаёнинг бахтли бўлишини истай-
ман, дадаси.
– Ҳаммамиз ҳам шуни истаймиз, хотин, ле-
кин қизимиз ҳали ёш. Шошилиб тўғри келмай-
диган жойга узатиб юбормайлик, дейман. Ундан
ташқари, қизимизнинг кўнглига ҳам қараши-
миз лозим. Гулҳаё, барака топсин, жуда одобли
қиз бўлиб ўсди.
– Тўғри, шунинг учун ҳам совчиларнинг кети
узилмаяпти-да, дадаси. Кўчага кам чиқсам ҳам,
айрим қизларнинг юришини кўриб анчагача
ўзимга келолмай юраман. Очиқ-сочиқ кийим-
лари, баланд овозда бақириб гаплашишларини
айтмайсизми?
– Улар билан гаплашиб ҳам кўрдингми?
– Йўғ-э, ўша қизларнинг қулоғида телефон-ку.
Атрофдагилар билан иши йўқ, ҳиринглаб, хоҳла-
ган гапини гапиришади.
– Ҳамма қиз шунақа эмасдир, хотин.
34
– Йўқ, албатта, фақат онаси тарбия беролма-
ганлари-да, – деди Муниса опа мақтангиси ке-
либ.
– Тўғри айтасан, гапнинг пўсткалласи, бу бо-
рада сенинг меҳнатингга гап йўқ, фақат баъ-
зида жуда ошириб юборасан. Ана шуниси унча
ёқмайди.
– Вой, менгина ўлай, қачон оширибман? Худ-
ди қизимизни калтаклайдигандек, ҳамма нар-
сани чеклаб қўйгандек гапирасиз. Кўчадаги
айрим қизларнинг юришини кўриб, қўрққа-
нимдан кўпроқ тергаб юборишим мумкин, агар
буни ҳам кўп десангиз...
– Майли, майли, эҳтиёт бўл, шошилма демоқ-
чиман. Гулҳаёга ишонишинг керак, у ҳеч қачон
юзимизни ерга қаратмайди.
– Албатта, дадаси, мен ҳамма совчиларнинг,
айниқса, қуда бўлиш ниятидаги аёлларнинг
гапларини яхшилаб эшитяпман. Уларга кўнглимдаги саволимни бериб, жавобини ўзимча
муҳокама қиляпман.
– Гапнинг пўсткалласи, қиз узатишга тайёр-
гарликни аллақачон бошлаб юборибсан. Билиб
қўй, доимгидек яна такрорлайман, сен бироз
ҳовлиқмароқсан. Ундан ташқари, одамларга
тўғри баҳо беролмайсан. Шунинг учун эҳтиёт
бўл, деган сўзни қайта-қайта айтаман, – деди
Солиҳ ака пиёлани столга қўйиб.
– Битта ўзим эмасман-ку. Худога шукр,
ёнимда камчилигимни тўғрилаб турадиган сиз-
лар ҳам борсизлар, менгина бор бўлай.
– Биласан, мен иш билан бўлиб, бош қашлаш-
га вақтим йўқ. Яна такрорлайман, қизимиз ҳали
ёш. Биз бу ернинг одамларини унча яхши бил-
35
маймиз. Секин-аста ҳаммасини ўрганиб, билиб,
шошилмасдан ҳаракат қилишимиз керак.
* * *
Баҳор кунларининг бирида Муниса опа навбатдаги совчиларни кузатиб қўйиб, Солиҳ ака-
нинг ишдан қайтишини пойлай бошлади.
Тўйга бориш учун иш кийимларини ал-
маштирган Солиҳ ака ойнадаги аксига қара-
ди. Баланд бўйли, бироз қорин қўйган, сочи-
нинг тепа қисми тўкилиб, ялтиллаб турган,
оқ-сариқдан келган юзи тўлароқ, кўзлари
маънодор боқувчи киши унга қараб турар-
ди. Кўринишидан кўнгли тўлди шекилли,
кўйлагининг ёқасини тўғрилаб, галстугини
тортиб-тортиб қўйди. У оҳори тўкилмаган
яп-янги костюмининг тугмасини қадаб хоти-
нига қаради.
– Хотин, гапнинг пўсткалласи, айтавер, қа-
раб-қараб қўяётганингни кўриб турибман, бир
нима демоқчимисан? – деди.
– Ҳа, энди бу ҳам бир гап-да, яна бошқа нарса
деб ўйламанг. Сизга айтсам, бугун келган совчи-
лар кўзимга иссиқ кўринди, кейин билсам, улар-
га илгари ҳам рад жавобини берган эканмиз,
қайта келишибди-я, дадаси, менгина бор бўлай.
Солиҳ ака кулиб юборди.
– Демак, улар илгари келганларини эсларидан
чиқаришибди.
– Йўқ, ҳечам унақа эмас, уларнинг ўғиллари
Гулҳаёни орқаворотдан кўриб, шу қизга уйлан-
тирмасанглар бошқаси керакмас, деётганмиш.
Ёлғиз ўғил экан-да, шунинг учун яна келишга
мажбур бўлишган.
36
– Шунақами?
– Сизга айтсам, дадаси, уларнинг ўғиллари
обрўли институтда ўқиркан, отаси ҳам органда
ишларкан...
Муниса опа бироз довдирроқ, содда, ўзи ёлғон
гапирмагани учунми, табиатан ишонувчан аёл
эди. У кўпинча жавобни айтилиши керак пайтда гапирмай, бевақт гапириб қўйиб, қовун ту-
ширарди. Ўзи олий маълумотли эмаслиги, ҳеч
қаерда ишламаганлиги боис, ўқиган аёлларни
ҳурмат қилар, уларни жуда маданиятли, замо-
навий, деб санарди. Солиҳ ака хотинининг бу
одатларини билгани учун ҳазил аралаш:
– Обрўсиз институтлар ҳам бор эканини бил-
мас эканман, – деди кулиб.
– Устимдан кулмасдан давомини эшитсан-
гиз-чи, ахир гап қизимизнинг тақдири ҳақида
кетяпти.
– Ие, ҳали шунақами? Гапнинг пўсткалласини
айт, хотин, ҳеч ким билан маслаҳатлашмасдан
ўзинг қизингнинг тақдирини ҳал этиб, куёвни
ҳам танлаб қўйдингми? – деди Солиҳ ака жид-
дий тортиб.
– Очиғини айтсам, дадаси, мен шу совчилар-
ни ёқтириб қолдим.
– Нимасини ёқтирдинг?
– Куёвнинг онасини айтишича, улар биз ис-
таганимизча кутишаркан. Менга энг ёққани, у
аёл келинининг ўқишида «максимум» ёрдам бе-
раркан. Мен янглиш тушунмадимми, ўзи у нима
дегани, менгина бор бўлай?
– Сўзнинг маъносини тушунмасанг, нега «мен-
га энг ёққани» деяпсан, овсар? Қизинг нима де-
япти?
37
– Сиз бир нима демасингиздан бу ҳақда Гулҳаёга айтармидим, дадаси.
– Айтмаганинг дуруст бўлибди. Гапнинг пўст-
калласи, улар яна келишса, қизимиз ҳали ёш,
деб қайтариб юбор, тушундингми? – деб Солиҳ
ака кетиш учун эшикка қараб юрди.
Муниса опа эрининг қовоғи солинганидан гаплари ёқмаганини сезиб, индамай кузатиб қўйди.
Қизининг хонасига секин мўралади, у дарслари-
ни қилаётганини кўриб, халақит бермай орқаси-
га қайтди. Одатдагидек, телевизорнинг канал-
ларини бураб, фильм қидира бошлади. Ниҳоят,
бир неча марта кўрган бўлса ҳам ўзига ёқадиган
кино бўлаётганидан қувониб, телевизор рўпара-
сига жойлашиб ўтириб олди. Узоқ давом этган
ҳинд фильми тугаганидан сўнг эрининг тўйда
ҳаяллаб қолганидан, бунинг устига, ўғли Фаррух
билан келини Нилуфар ҳам ҳалигача қайтмага-
нидан хавотирланиб, Муниса опа ўғлига қўнғи-
роқ қила бошлади.
– Ойи, ҳозир борамиз, сизларга айтадиган
сюрпризимиз бор, – деди Фаррух қувноқ оҳангда.
Муниса опа ўйланиб қолди. Фаррух нима
демоқчи экан, одамни хавотирга солмасдан
очиқроқ гапирса бўлмайдими, боргина бўлинглар-эй. Балки сюрприз деганини Гулҳаё билар,
деб унинг хонасига кирди.
– Қизим, ҳозир аканг телефонда аллақандай
сюрприз ҳақида гапирди. Сен билмайсанми,
балки кеннойинг айтгандир, нима демоқчи ўзи
аканг? – сўради Муниса опа Гулҳаёнинг елкаси-
ни силаб.
– Йўқ, билмайман, ойижон, лекин менинг ҳам
сизга айтадиган муҳим гапим бор эди, – деди
38
Гулҳаё компьютердан кўзини узиб. Унинг узун-
узун киприкларини пирпиратиб қараб турган
кўзларида аллақандай ишончсизлик, хавотир
борлиги кўриниб турарди.
«Вой менгина ўлай, бирортасига кўнгил қўй-
ган бўлса-я, ундан совчи келишини айтмоқчи-
микин? Эндигина муносиб куёв танлаганимда»,
деган хаёлга борган Муниса опа шошиб:
– Нима гап, тинчликми, қизим? – деди.
– Менга ўқишимнинг қолган қисмини Англия-
да давом эттиришни таклиф қилишяпти...
Муниса опа қизининг гапи тугамасдан оғзи-
дан узиб-юлиб олиб:
– Ки-им? – деди.
– Институтдан-да, ойижон.
– Вой, менгина ўлай, нималар деётганингни
биласанми? Қиз болани бегона юртга юборади-
ган аҳмоқ борми? Ўзимизда ҳам бип-бинойидек
ўқияпсан, инглиз тилини уларнинг мамлакатига
бориб ўрганиш шарт эмас. Сен оилали бўлишинг
керак, фалон мамлакатда ўқиган қизни ким ҳам
келин қиларди, қизим. Мен сенинг бахтли бўли-
шингни истайман. Бу гапни бир айтдинг, бошқа
қайтарма, тушундингми, яна битта-яримтанинг
қулоғига етса, фалончининг қизи ёлғиз ўзи бошқа мамлакатга кетармиш, деган гап тарқалма-
син, жоним қизим, эҳтиёт бўлгин-а.
– Нега бунча қўрқиб кетдингиз, ойи, бунинг
нимаси ёмон ёки менга ишонмайсизми?
– Гап ишониш ёки ишонмасликда эмас, гап
сен ҳақингда одамлар нима деб ўйлашида, қи-
зим. Ўқиш учунми ёки бошқа нарсагами бегона
жойларга кетганинг ҳамманинг назарида яхши
қиз эмаслигингни кўрсатади.
39



Davomi bor

T.me/sinovlarihayot