🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
703 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
ОВСИНЛАР

Қувнасинлар, кулсинлар,
Шодон кулиб юрсинлар,
Жанжаллашмасин сира,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Биттаси ёқса тандир
Бириси қорсин ҳамир,
Оқибат бўлсин занжир,
Аҳил бўлсин овсинлар,

Келинлар бўлиб учта,
Нонушта бўлса тушда,
Барака Ҳиндуқушда,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Биллурдек тушиб чил-чил,
Асло синмасин кўнгил,
Бўлишиб опа-сингил,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Катта кичик қадри тенг,
Бири ёқа,бири енг,
Кўнгил кенг бўлса,уй кенг,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Янграсин дўстлик сози,
Жарангласин овози,
Қайна-қайнота рози,
Аҳил бўлсин овсинлар.

Хуршид Карим
МЕНИНГ ОНАМ БОР!

ЭРИНМАЙ ХАММАСИНИ УКИНГЛАР
УКИБ РОССА ЙИГЛАДИМ

Оналар ҳақида ёзмоқчи бўлдим,
Лекин ожиз экан ҳали қаламим,
Ёздиму ўчирдим, ёздим ўчирдим,
Оқ қоғоздан олдим гўё аламим.

Онажоним сизни таърифлаш учун
Бисотимда камлик қилар сўзларим,
Шунинг учун сизни таърифлаб эмас
Ўзимни айблаб ёзиш кўзладим

Эсимда, “Эгалик қулман” дердингиз,
Хотирамда қолган айтган сўзингиз.
Вақтни айланиб келишин қаранг,
Эгалик қул хозир сизнинг қизингиз.

Ишга деб чопаман, уйга чопаман,
Уй - рўзғор, болалар - ташвишлар сероб.
Кунлар ўтишини сезмай қоламан
Қачон сизни кўрдим, қиламан хисоб.

Бемеҳр қизманми? Асло онажон!
Қалбим меҳр билан тўла лиммо - лим.
Оқ сутингиз билан берган меҳрингиз
Тўлдирган юрагим, вужудим, қоним.

Кўп бўлмади бир яқин дугонамнинг
Ёшгина онаси тўсатдан ўтди.
Онамлаб зор қақшаб қолган дугонам
Дилдаги гапларин бизларга тўкди.

“Бир хафта ўтирдим ота уйимда.
Келди - кетди кутдим уйга ҳам бормай.
Бола чақа менсиз яшар эканку,
Кунини кўрдику бир кун оч қолмай.

Бемалол келмасдим онам борида,
Онам абадийдек кўнглим эди тўқ.
Кечгача ўтирсам бўлмас эдими?
Энди афсуслардан ҳеч бир фойда йўқ.”

Дугонам сўзлари очди кўзимни,
Менчи, нима қилдим СИЗ учун она?
Айбларимни ёзсам қоғозим тўлди,
Эссиз, қанча вақтни йўқотибмана.

Бир йилда бир марта кафега бошлаб,
Бир сокин гўшада сухбат қурмабман.
Тутиб қўлингизга таомномани
“Она танланг! Нима ейсиз” демабман.

Ўткан хафта дугоналарим билан,
Кеча қўшниларим, бугун оилам,
Барига вақт топдим, лек ёдимда йўқ
Қачон сизни хурсанд қилдим волидам?

Бошингизга қўнган оппоқ қировда
Менинг ҳам ҳиссам бор мунис азизам.
Пешонангиздаги ажинлар сўзлар
Бизни деб тортгансиз қанча ғам, алам.

Йилда икки байрам - икки ҳайитда
Бошингизга рўмол олиб борибман.
Эх нодон қиз! Ўзим охорлик кўйлак
Ва янги пойабзал кийиб олибман.

Нега тиктирмадим сизга харирдан
Ёки помбархитдан сипо бир либос?
Нимага олмадим битта пойабзал
Кўйлагингиз рангига қилиб ранги мос?*

Боламга бозордан кийим олганда,
Дейман “Онамга ҳам оламан шу гал.”
Ё вақтим қолмайди ва ёки пулим
“Ха майли, оламан кейинги сафар.”

Кейинги сафарлар кўпайиб кетди
Қачон келади шу кейинги сафар?
Ё Аллоҳ. Мадад бер, кўнглини олай.
Онам охиратга қилмасдан сафар.

Хали ҳам фурсат бор. Қуёшим, Ойим,
Кўнглингизни олай, беринг бир имкон.
Кун келиб, бир куни сизни йўқотиб,
Сўнгра афсус қилмай азиз онажон.

Бир кун театрга олиб бораман,
Бир кун фавворага олиб борсамчи?
Бахри дилларингиз очилармиди,
Тоғларга, боғларга олиб чиқсамчи?

Юринг айлантирай гўзал жойларда,
Кўнглингиз нимани истар, тутайин.
Осмонда ойми ё кўкдаги юлдуз,
Олиб пойингизга барин тўкайин.

Ахир мен ҳам фарзанд ўғил қатори,
Уйим бошқа лекин ҳаёлим сизда,
Узоқ умр кўринг жаннат юзлигим,
Жоним нисор бўлсин хок пойингизда.

Қанийди опичлаб оборсам Хажга,
Қўлингиздан ушлаб тавоф қилдирсам,
Бешигим бошида бедор кетказган
Уйқусиз тунингиз қарзини узсам.

Ғаниматим онам, Жаннатим онам,
Рухсат беринг бир кеча бағризда қолай.
Азиз тиззангизга бошимни қўйиб
Сухбатлашиб барча дардингиз олай.

Йўқ дейсиз! Биламан. “Болам уйга бор,
Иссиққина ўрнинг совуб қолмасин.
Бир кеча минг кеча бўлмас ва лекин
Куёвим хувиллаб ёлғиз ётмасин.”

Ахир кўзларингиз айтиб турибди
Мени соғингансиз, лек ўйлаб тинчим,
Кетақол деяпсиз, Меҳрибон онам,
Фариштам, ёлғизим, мунис севинчим.

Борсам тансиқ таом қилмоқчи бўлиб,
Куймаланиб қиласиз югур югур.
Бўлди энди она! Тансиқ таомни
Мен сизга келтирай, еб қилинг хузур.

Акамга, укамга хавасим келар,
Ҳар тонг дуо олиб чиқар кўчага,
Дуогўй фариштам дуоларингиз
Фақат бизга эмас, барча барчага.

Дуода сўрайсиз фарзандлар учун,
Элу юрт, жигарлар, қўшнингиз учун
Бирор марта  эшитмадим онажон
Сўраганингизни ўзингиз учун.

Биламан орқамдан дуо қиласиз
Ҳар доим, куну тун, шому саҳарлаб.
Шу дуолар сабаб униб ўсяпман,
Шу дуолар мени юрибди асраб.

Кимдир ёш кўринар қирқ, элликда ҳам,
Бунга нима сабаб, борми билгувчи
Ўйладим ва топдим Биз ҳали бола!
Онамиз бор бизни "БОЛАМ" дегувчи!!! Оналармиз БОР БЎЛИШСИН!

Ўтиб кетган онажонларни  қабри нурга тўлсин.
Ф
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

🌹•Роббимиз - Аллоҳ
💝•Динимиз - Ислом
🌹•Қибламиз - Каъба
💝•Айёмимиз - Жума
🌹•Фарзимиз - Намоз
💝•Қарзимиз - Закот
🌹•Орзуимиз - Ҳаж
💝•Амалимиз - Савоб
🌹•Тилимиз - Тақво
💝•Нафратимиз - Зино
🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
💝•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
💝•Бугун сокин осмону фалак,
🌹•Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
💝•Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹•Диндошларим РАМАЗОН ОЙИ муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙

 T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Динни ниқоб қилиб кўп хотинликка тарғиб қилаётганлар

👉 T.me/sinovlarihayot - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 197 781 кишини ташкил этган.

🧍🏻‍♀️АЁЛЛАР СОНИ
– 17 981 152 киши
🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 216 629 киши

2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 235 477 нафарга кўп.

👉 T.me/sinovlarihayot - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❗️💊 Муддати ўтган дориларни канализацияга оқизиш мумкин эмас – мутахассис

Дорихоналарда тайёрлаб бериладиган суюқ препаратлар 2-3 кун, кукун ҳолида сув аралаштириладигани эса 12-14 кунгача қўлланиши мумкин.

Албатта, улар музлаткичда туриши керак. Агар суюқ препарат юзасида кўпик ёки ранг хиралишиши кузатилса, ундан воз кечинг!

Муддати ўтган дориларни эса канализация қувурларига оқизиш мумкин эмас. Яхшиси, қутисига солиб, оғзини беркитинг-да, чиқинди челагига ташланг.

©️Муаттар Хўжаева — Фармацевтика фанлари номзоди, доцент.

👉 T.me/sinovlarihayot - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Мулоҳаза
  Шунча ардоқлаганим билан қадрсизман. Айбим яхши кўрганимми, деган саволни бериб ўтиришга ҳожат йўқ.
Жавоби аниқ. Айбимиз яхши кўрганимиз эмас, севишда меъёрни унутганимиз. Бандага ортиқча муҳаббат боғлашда яхшилик йўқ.

Ёрдамимиз ( яъни меҳримиз ) керак бўлмаганларга қайта-қайта ёрдам таклиф қилаверганимиздан кейин биз бўлмай ким беқадр бўлсин?!

Майли севиш, ардоқлаш керак, бироқ бир муддат ҳам холисликдан чекинмаслик лозим. Холисликда манфаат кўп. Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар, билмаса Холиқ...

Эваз кутиладиган, ёки талаб қиладиган меҳр-мурувватимиз, эътиборимиздан ҳечкимга, жилла қурса ўзимизга ҳам наф йўқ.  Бу қилиғимиз билан ҳаммани ўзимиздан бездирамиз. Бошқалар тугул ҳаттоки ўзимиздан ҳам зада бўламиз. Эвазига ўзимиз каби қилган яхшиликни кутиб зорланадиган бўлсак, яхшиси севмай қўяқолганимиз маъқул. Бу яхшилик эмас... Миннат... Миннатли ошдан, миннатсиз мушт яхши, деб бежиз айтишмаган...

Қалблар эгаси Аллоҳ. Бандасининг изига сарғайгунча қалбимизни Аллоҳга боғлашда хойриётлар кўп. Биз учун хайрли бўлган қалбларни биз томонга буриб қўяди. Буриб қўймадими, демакки, у қалбнинг бизга бурилишида биз учун саодат йўқ.

Қадримизни сезмайдиган инсонларнинг ортидан лўкиллаб югуриб, терга ботишга на ҳожат?! Тилини осилтириб, бандани ортидан чопадиганлар ҳаммага ҳам ёқиб кетавермайди. Ёқимсиз бўлишдан қочиб, буни  ўзимизга раво кўрмаслигимиз хайрлироқ.

Мавриди билан қўлланилган бефарқлик ва совуққонликда ҳам хайр бор.

Аксар ҳолларда, имкониятлар фақат бир марта берилгандагина манфаатлироқ. Иккинчи имкониятнинг фойдасидан зарари кўп.

Одамзот  ўзгармайди. Борича қабул қилинсагина ўзгаришига умид бор. Чунки борича қабул қилиш – тақдирга розиликни билдиради. Қадарига рози бўлган бандасини эса Роббиси ташлаб қўймайди, ажрлар, енгилликлар билан сийлайди. Яқинларимизни қусурлари билан қабул қилишга одатланган онимиздан ҳаётимизга ҳаловат кириб келади. Бурун бадбўй ҳидни сезгани учун кесиб ташланмайдику...

Инсонлар хафа бўлишимизга арзимайдилар.

Яқинларидан меҳр-эътибор, одиллик, садоқат, умуман яхшилик кутиб эзиладиганлар билингки, ранжиётган кишингиз (яъни хожангиз) ҳам ҳудди Сиз каби ожиз,  гуноҳкор бир банда холос. Ундан даҳо ясаб олиб, авлиё бўлишини кутманг. У ҳам хатокор бир банда...

Хожамизнинг  тизгини ҳам Яратганнинг измида. Роббимиз амр қилмаса бармоғини ҳам қимирлата олмайдиган ўзимиз каби бир ожиз қулдан хато излаш, айблаш, ёки норизо бўлиш нодонликдан бошқа нарса эмас!!!
Яхшиликларни қулдан эмас Аллоҳдан кутишимиз, фақатгина Аллоҳдан сўрашимиз кераклиги иймон соҳибаларига сир эмас. Аллоҳ буюрмаса хархашалар бекор...

Умидланиш яхши бироқ умидланмоқликнинг машаққатли тарафи ҳам борки,  кўп ҳолларда инсонни чарчатади.

Мен ақлим тўлишаётганини ҳис қилишни бошлаган онимдан қадр талаб қилиб умидланишдан тўхтадим.  Чиройли муносабатлар, ширин сўзлар, эътибору меҳр - муҳаббатларга умид боғлаш мен учун аҳмоқона туюладиган одат тусини олди. Ҳеч қачон ҳеч ким томонидан эътироф этилишга эҳтиёж сезмаслигим хотиржамлигим гаровига айланди. Илиқлик кутмаганим учун ҳечкимнинг совуқ муомаласидан, ҳурматсизлик,  таъмагирликларидан азият чекмайман. Умидланмаганим  учун хафа бўлмайман. Кайфиятимнинг доимий кўтаринки эканлигининг боиси шу.

Хулоса шуки, бизни ҳечким ўзимиз имкон берганимиз қадар ранжитолмайди. Аксинча, хафагарчиликларимизнинг ҳажмини Аллоҳдан эмас, бандалардан кутган умидворликларимизнинг даражаси белгилайди.
©️Muzdalifa


T.me/sinovlarihayot
#Keling_Islomni_organamiz

Islom 5 farzni o‘z ichiga oladi:
1. Imon.
2. Namoz.
3. Ro‘za.
4. Zakot.
5. Haj.

Imon 7ta farzdan iborat:
1) Allohga;
2) Allohning farishtalariga;
3) Allohning kitoblariga;
4) Allohning payg‘ambarlariga;
5) Oxirat kuniga;
6) Taqdirga, ya’ni yaxshilik ham, yomonlik ham Allohdan ekaniga;
7) O‘limdan keyin qayta tirilmoqqa ishonish.

Tahoratning farzlari 4ta:
1. Yuzni sochlardan xoli joylarini iyak ostigacha va ikki quloq orasidagi qismini yuvish.
2. Qo‘llarni tirsaklari bilan birga qo‘shib yuvish.
3. Boshning to‘rtdan biriga mash tortish.
4. Oyoqlarni to‘piqlari bilan birga yuvish.

G‘uslning farzlari:
1. Og‘izni yaxshilab chayish.
2. Burunni achishguncha yaxshilab chayish.
3. Badanning hamma joyini qoldirmasdan yuvish.

Tayammumning farzlari:
1. Niyat.
2. Pok tuproqni qasd qilish.
3. Ikki qo‘lni pok tuproqqa urib yuzga surish.
4. Qo‘llarni yana tuproqqa urib, tirsak bilan qo‘shib qo‘llarga surish.

Namozning farzlari o‘n ikkitadir.

Oltitasi namoz tashqarisida, oltitasi namoz ichida.

Namoz tashqarisidagilar «shart», ichidagilar «rukn» deyiladi.

Namozning olti sharti
1. Tahorati yo‘qning tahorat olishi, junub bo‘lganning g‘usl qilishi.
2.   Badan, kiyim va namoz o‘qiladigan joy toza bo‘lishi.
3.   Avrat yopiq bo‘lishi.
4.   Qiblaga qarab turish.
5.   O‘z vaqtida o‘qish.
6.   O‘qiydigan namoziga niyat qilish.

Namozning olti rukni:
1.   Iftitoh takbiri.
2.   Qiyom.
3.   Qiroat.
4.   Ruku.
5.   Sajda.
6.   Qa’da (so‘nggi o‘tirish).

Quyidagilar ham farzdir:
1. Ilm olish.
2. Amri ma’ruf, nahyi munkar.
3. Halol mehnat qilish.
4. Rizqni halol yo‘l bilan topish.
5. Shariat halol deb belgilagan narsalarni yeyish.


T.me/sinovlarihayot
- Аммажон, мен одамманми?
- Вой, у нима деганинг? Албатта одамсан-да.
- Сизам одамсиз-а?
- Одамман, болам. Нега бунақа саволлар беряпсан? Тинчликми?
- Ўртоғимнинг дадаси одаммасакан... Кеча буваси айтди. «Сен одам бўлмайсан», деди... Одам бўлиш учун нима қилиш керак, амма?..

...Биз ҳеч ўзимизга шу оғир саволни берганмизми? Чиндан ҳам, одам бўлиш учун нима қилиш керак?

Агар сен одам бўлсанг – ҳеч кимга (ҳайвоноту наботот оламига ҳам) зулм қилмайсан, озор бермайсан;

бировнинг ҳақ-ҳуқуқини, шаънини топтамайсан;
ўзингнинг ҳақ-ҳуқуқ ва шаънингни ҳам бировга оёқости қилдириб қўймайсан;

қўшнинг ёвғон ичиб ўтирган бир пайтда қозонингда гўшт қайнатмайсан;

бировни кўзи ёшли кўрсанг, олдидан безрайиб ўтиб кетавермайсан, «Нима дардингиз бор? Сизга ёрдам бера оламанми?» - дейсан;

маҳаллангдаги кексаларнинг олдидан қимматбаҳо машинангда кўча чангитиб ўтиб кетмайсан – тушиб саломлашиб, уларнинг дуосини оласан;

ночорга елка тутасан;
йиқилганни тепиб ўтмайсан, суяйсан;
хорликда, қийинчиликда қолган бирининг олдидан «Менга нима!» - дея юз буриб ўтмайсан;

ҳатто душманингга ҳам орқадан пичоқ урмайсан;
золимлар билан муроса қилмайсан;
адолатсизларга бўйин эгмайсан;

ўнг юзингга урганга чап юзингни тутмайсан;
отангни ўлдирганга онангни бермайсан;

ҳақиқатнинг қотилларига қуллуқ қилмайсан;
бировнинг азасидан шод, бировнинг омадидан ношод бўлмайсан;

илтифотинг ёлғон, мулозаматинг сохта бўлмайди;

кибрга енгилмайсан; ҳасадга асир тушмайсан;
нонингни ҳалоллаб ейсан, ҳаққингни ҳалоллаб оласан;

бу дунёдан ожиз бир банда каби, ҳаддингни билиб яшаб ўтасан...

Шу маъсум гўдакнинг «Мен одамманми?» - деган саволини ўз-ўзимизга бериб кўрсак, жавоби оғир келмасмикин...
Сиз нима дейсиз?

Дилфуза Комил


T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-она рози бўлмаса, масжид қурсангиз ҳам фойдаси йўк.

T.me/sinovlarihayot
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси аёллари билан югуриш бўйича мусобақалашган эдилар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 18-жуз
Anonymous Quiz
22%
София розияллоҳу анҳо
67%
Оиша розияллоҳу анҳо
0%
Хадийжа розияллоҳу анҳо
5%
Зайнаб розияллоҳу анҳо
7%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳо билан югуриш бўйича мусобақалашадилар ва Оиша онамиз ўзиб кетадилар. Бу вақтда Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча ёшда эдилар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 18-жуз
Anonymous Quiz
25%
35 да
22%
42 да
18%
50 да
27%
53 дан ўтган эдилар
8%
Энди билиб оламан
Ансорийлардан мусобақаларда ҳеч енгилмайдиган саҳоба ким эди?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 18-жуз
Anonymous Quiz
27%
Али ибн Рукона
25%
Саъд ибн Муъоз
11%
Салама ибн Акваъ
15%
Муъоз ибн Жабал
22%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламдан кейин биринчи бўлиб қайси аёллари вафот этган?
Anonymous Quiz
28%
Зайнаб бинти Жаҳш
24%
Ҳафса бинти Умар
48%
Оиша бинти Абу Бакр
Нима билан оғиз очишлик суннат?
Anonymous Quiz
99%
Хурмо билан
0%
Нон билан
1%
Олма билан