🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
705 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшдан сўрашибди:
Сенинг ҳароратингдан зўроқ ҳарорат борми?

Бор—жавоб берди Қуёш:
~ОНА МЕҲРИ менинг тафтимдан ҳам кучлироқ.

Ўлимдан сўрашибди:
Сенга бас келадиган куч борми?

Бор-дебди ўлим:
~ОНА МЕҲРИ мени ҳам чекинтиради.

Дарёи азимдан сўрашибди: Сендан кучлироқ жонзот борми дунёда?

Бор-дебди дарёи азим:
~ОНА МЕҲРИ мендан кучлироқ.

Ҳа, она меҳри тошни эритади, қаҳри тоғни қулатади дарёни жиловлай олади.Қуёш – ҳароратини, ой нурини, ҳаёт гўзаллигини онадан олган.

Табиат таровати гуллар иси, ҳаёт нашидасидан инсон кўркамлиги, одамийлиги, инсон ақл-идроки, фаҳм-фаросати бари-бари ОНАИЗОРДАН...
Бизга кушилинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлим (жон берар) вақтида шаҳодат калимасини (Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ) айтиш осон эмас. У узоқ (умр бўйи) давом этган тоат-ибодатга боғлиқдир. Унга (сўнгги нафасларда калимаи шаҳодатни тилга келишига) эса қабул бўлувчи ибодатларни бажариб юрганларгина ноил бўлади холос.

Аллоҳим, бизларни ҳам шундай инсонлардан қилгин!
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр

CАВОЛ: Аёл киши турмушга чиқаётганида бўлажак эрига: “Мендан рози бўлишингизни ўзи менга маҳр учун етарли, бошқа маҳр керакмас” деса, кейин эр ўзининг розилигини маҳр сифатида берса, шу шариатимизда жоиз бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Маҳр» никоҳ ақди тузулганидан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган нарсанинг номидир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида қуйидагича марҳамат қилади:

وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة

"Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг" (4-оят).

Никоҳ ақди амалга ошиши билан маҳр бериш эрга вожиб бўлади. Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилади ва маҳр келиннинг шахсий мулки бўлади.

Маҳр бериш фарз амал ҳисобланади. Ҳатто шундайки, келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейишга ҳам имконлари йўқ. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам, кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳаттоки, эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам, меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.

Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Бу – нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир. Ушбу маълумотга суяниб, ҳар бир даврдаги маҳрнинг энг оз миқдорини белгилаш осон бўлади. Бунинг учун ўша даврнинг закот нисоби, мазкур миқдорнинг йигирмадан бири аниқланса, энг оз маҳр миқдори чиқади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا مَهْرَ أَقَلَّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ. رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ", – дедилар" (Имом Дорақутний ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар).

Бевосита саволга келсак, маҳр моддий қийматга эга бўлган нарсани бериш билан амалга ошади. “Эрнинг розилиги”, “Қуръони карим таълим бериш”, “Ҳажга олиб бориш” каби маънавий нарсалар маҳр бўлмайди. Маҳр – кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, барибир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🌙🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙
Ona Nolasi (UZpesni.ru) Mashxurbek Yuldashev
<unknown>
TALAB VA ISTAKLARGA BINOAN...


Onajonim mehribonim sizni judayam yaxshi ko'raman sogindim...


T.me/sinovlarihayot
Onajon
@Endi_Qaytmasamchi
TALAB VA ISTAKLARGA BINOAN....

Onajonim jonajonim sizni judayam yaxshi koraman 😢😢😢


T.me/sinovlarihayot
Jannat🕋
@Endi_Qaytmasamchi
Sizga tiladim Jannatlarni.
Sizga tiladim Savoblarni.
Sizga tiladim Ajirlarni.
Tuningiz tinch bo'lsin dingdoshim...


T.me/sinovlarihayot
​​#МУЛОҲАЗА_УЧУН

БЕФАРҚЛИКНИНГ ЖАЗОСИ! (ҳаётий воқеа!)

Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади. Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақирчақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди.
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...
БИР-БИРИМИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК, ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ОШИҚАЙЛИК, ДЎСТЛАР!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/sinovlarihayot
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

#Психологдан
#Мотивация

Энергиянгиз тугаб, ҳаётга бўлган қизиқиш сусайганда:

Энергияга тўла мусиқа тингланг (фақат мусиқа ғамгин бўлмасин)

Рақс (рақсга тушишни билмасангиз ҳам битта ўзингиз мазза қилиб, ҳаракатларга эътибор бермай рақсга тушинг)

Табиат қўйнига чиқинг, керак бўлмаган ўй-ҳаёлларни ўчириб қўйинг!

Ва асосийси ўзингизни севишдан тўхтаманг! Семизми, ориқми, чиройлими, хунукми сиз бу дунёда ягонасиз! Сиз тенгсизсиз сиздакаси бошқа йўқ! Бирам ёқимли эшитилади-я ?! 😉. Келинг бугунни кечагидек ўтказмасликка ҳаракат қиламиз. Кеча кийган кийимларни кийманг. Кеча еган таомларни бугун еманг. Кеча гапирган гаплардан қочинг, яъни мавзуни ўзгартиринг. Кечаги кайфиятни бугун позитивга алмаштиринг.

Демак, унутманг! БУТУН ОЛАМ БИЗ ТОМОНДА!

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃


https://t.me/sinovlarihayot
Ovodan [www.Bisyor.net]
Osman Navruzov
* ※♡※ ※♡※ *
🦋
❤️
@Sinovlarihayot Уйда к,олинг 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Кучли инсонлар доим БАХТЛИ кўринадилар,
Гарчи, БАХТСИЗ бўлсалар ҳам…

Кучли инсонлар доим жилмаядилар,
Гарчи, жонлари АЗОБ чекса ҳам...

Кучли инсонлар кечирадилар,
Гарчи, КЕЧИРИШНИ хоҳламасалар ҳам...

Кучли инсонлар енгилмайдилар,
Гарчи, ҲОЛДАН тойсалар хам...

Кучли инсонлар хафа бўлмагандек кўринадилар
Гарчи, ҚАЛБЛАРИ йиғласа ҳам!

🌼💐💐💐💐💐🌼
Nimaga tong saharda uyg‘onish foydali?

Ko'pgina muvaffaqiyatli insonlar barvaqt turishlari haqida ko‘p marta aytishgan. Tong paytida barvaqt uyg‘ongan odam o‘zida allaqanday ruhiy kuchni his qiladi. Bundan tashqari mazkur palla muhim vazifalarni bajarib olish uchun ham juda qulay paytdir.
🌹🌹БУГУН НАМАНГАНДА ГУЛЛАР БАЙРАМИ БОШЛАНДИ.
🌹❤️🌹🌹🌹❤️🌹
https://t.me/sinovlarihayot