🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
707 subscribers
27.2K photos
16K videos
65 files
30.5K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#Тавсия

Эринг отанг ва аканг каби эмас.

Эринг билан муомала қилишда эҳтиёт бўл. Эр-хотин бўлиб яшаш олди-бердидан иборат, баъзида сенинг инжиқликларингни кўтарганидек, сен ҳам кўтаришинг керак. Оила борасидаги шиоринг шу бўлсин. Эрингдан сиқилсанг ҳам унга қовоқ солма! Чунки эркаклар қовоғини солиб олувчи аёлларни суймайди. Унга босиқлик билан гапир... 👇🏼👇🏼

T.me/sinovlarihayot
Бу воқеа бир неча кун аввал бўлиб ўтган бўлсада, мани таъсирлантиргани учунми ёки шу воқеани ёзаман деганим учунми ҳеч хотирамдан нари кетмаяпти.

Ишдан уйга қайтиш учун 1052 номерига телефон қилиб такси чақиртирдим.

Таксидаман, шофёр 55-60 ёшлардаги хушсуратгина бир киши эди.

Ҳозирда телеграмда синфдошлар гуруҳи, қариндошлар гуруҳи бўлганидек, шофёрлар ҳам ўзаро бир гуруҳ очишган экан.

Йўл-йўлакай шофёр ўзи гапирмасада, лекин телеграм гуруҳидан келаётган овозли хабарни эшитиб кетарди.
Ҳоҳласам, ҳоҳламасам овозли хабарларга ман ҳам қулоқ солиб кетяпман.

- Эҳтиёт бўлураслар акалар, лағмонни ёнида, пажарнийни ёнида, макрога етмасдан гаишниклар турибди.

- Ўзи ҳамма жой камера бўлса, яна икки қадамда мелисалар. Буларни шопирлардан бошқа иши йўқми билмайман.

- Ҳа, айтгандек, план ошибди-а, акалар.

- Ҳа, шундай экан. Шу ўзи биз шопирлар тайёр соғин сигирдек бўлиб қолдик.

- Аввалларидек заявка тушмай қўйган бўлса, нимага планни ошираверишади булар, ҳеч тушунмайман.

- Манави савил вирус ҳам тугаб қўяқолмадида. Шартта бирор ёққа кетворардим омочи.

Шофёрлар бир-бири билан анчадан бери кўришмаганлардек, тўхтовсиз гаплашиб кетишарди. Деярли барчалари жарималарни юқорилиги, заявкачиларнинг инжиқликлари, топаётган пуллари етмаётганлиги ҳақида нолишарди.

Ҳаёлимдан "Нега мунча хаётдан нолиганлар, норозилар кўп-а. Ношукур бандалармизе." фикрлар ўтаркан, кейинги овозли хабар эътиборимни тортди.

- Акалар, ман гапирмай, уйда аями мазалари йўқ, унинг устига кеча кичик қизимни мазаси қочиб, кечаси экстеренныйга олиб борганман. Ўтган хафта арендамни тўлагандим. Буёғда чунтагим бўмбўш. Докторга ишинг тушмасин экан, бир дунё дори ёзиб берган, ҳали ололганим йўқ. Очиғи дод деворгим келяпти-ю...

Сўзлар якунланмади, шундоғам йигитнинг охирги сўзлари бўғиқроқ эшитилди.
Назаримда, йигитни бўғзига тош тиқилгандек бўлиб гапларини тугата олмади.

Телеграмдан тинимсиз келаётган овозли хабарлар тўхтади.

Йигитнинг дарди гуруҳда гаплашаётган ҳаммага бирдек таъсир қилди. Оғир сукунат чўкди.

Бир неча сонияларга тўхтаган сухбатни, мани олиб кетаётган киши давом эттирди.

- Шуҳратжон, кўп қайғурманг. Худо ҳоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Хаёт шунақада, бир кун ундай, бир кун бундай. ИншаАллоҳ ҳали онангиз ҳам, қизингиз ҳам кўрмагандек бўлиб кетишади. Пулим йўқ деманг. Мана биз бормиз, бироз орттирганим бор, ёнингизга ўтаман. Ҳозир қаердасиз?

Шуҳратжондан жавоб бўлмади. Манимча, йигит интернетни ўчирган эди.

Овозли суҳбатга бирин кетин бошқа шопирлар қўшила бошлади.

- Ҳожи ака, яхши гапирдингиз, ҳаммамиз қўлдан келганча ёрдам берсак бўларкан, нима дейсизлар шопир акалар.

- Жуда яхши бўларди, кечга йиғилсакчи-а?

Бу орада уйга ҳам етиб келдим.

Бироз олдин йигитнинг қайғусидан оғриган қалбим, бир неча сония ичида яхши инсонларнинг яхшилигидан таскин топди.

Яхшиям борсизлар, яхши одамлар!

Яхшиям борсизлар, азиз одамлар!

Малика Аъзамжоновнa


T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёқтириш" билан "севиш" орасида фарқ бор; Агар боғда бир гулни ёқтириб қолсангиз, уни узиб оласиз, агар севиб қолсангиз, уни ҳар куни суғориб, парваришлаб турасиз.

Айман Ёғий

T.me/sinovlarihayot
Baxtli boʼlish uchun moʼjiza yuz berishi shart emas. Bor yoʼgʼi kechirimli qalb, tabassum qiladigan yuz. berilgan rizqqa qanoat va Аllohga tamomiy ravishda ishonch boʼlsa bas...!

T.me/sinovlarihayot
​​​​📝ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ОСОН

— Дада, менга банан олиб берасизми?- деди қизалоқ.
— Пулимиз қолса кейинги ҳафта албатта олиб бераман. Сўз бераман, қизим деди,- эркак. Шундоққина орқасидан кетаётганимни пайқамади.
Сотувчига яқинлашдим:
— Ҳов, анави ота-болани кўряпсизми?- дедим.- Уларга икки кило банан ўлчанг. Ўша ота-бола пештахтангиз ёнидан ўтиб кетаётиб банан нархини сўрасаю олмаса, орқасидан чақиринг ва “Ўтган ҳафта сизга қайтим беролмагандим, шу бананни олинг, рози-ризолик бўлсин” дейсиз. Ота фарзандининг ёнида боши букилмасин. Боланинг кўнгли банан истабди, ўксинмасин. Аллоҳ олдида ваъда бераман, пулини икки ҳисси ортиғи билан тўлайман. Ўзим ҳам ўн кило банан олиб кетаман. Энди мен сизларни орқа томондан кузатиб тураман.
Эркак қизчасининг қўлидан тутиб бошқа томонга бурилмоқчи бўлди. Қизи банан пештахтасини кўришини истамасди, бояқиш. Банан сотувчи йигит айтганимдай қилди. Қизалоқ банан солинган халтани дадасига қўймай ўзи кўтариб олди. Эркак ҳаммасини тушунганди аслида. Банан сотувчи яхшилик қилиш учун бир баҳона ўйлаб топди, деб тушунганди. Бошини қуйи солганча юриб кетар экан, охирги бор банан сотувчи йигитга қараб, синиқ нигоҳлари билан миннатдорчилик билдирди. Банан сотувчи мендан пул олмади. Кўз ёшларини яшириш учун юзини четга бурди. Шунақа, яхшилик қилиш аслида жуда ҳам осон. Аммо ҳамма гап отани уялтирмасликда эди. Шукр, буни бажариш бизга насиб бўлди. Аслида бананнинг килоси етти ярим лира эди. Лекин бўлмаса, шуни ҳам топиш маҳол-да! Лекин мени қаттиқ таъсирлантирган жойи қизалоқ халта ичидан битта бананни олиб емоқчи бўлганида отасининг:
— Уйда ейсан, хўпми, қизим? Егиси келиб, ололмаганлар бор…- дегани бўлди…
Умида Адизова таржимаси

СИЗ ХАМ ШУНДАЙ ҒОИБДАН КИМГАДИР ЯХШИЛИК ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

T.me/sinovlarihayot
ЭСКИ УЙ...

− Кўпга келган тўй, чиданг, Шодмонқул, чиданг, − насиҳат қилди мулла Сафар бобо.
– Уста бобонинг келини ҳам бандалик қилибди. Эртага чиқарамиз. Ой-куни яқин экан бечоранинг.
− Дўнгсойдаги Шермат темирчининг фотиҳали қизи ўтиб қолибди, Худонинг амри экан-да, нима қиламиз, Шодмонқул? − гапга аралашди Ислом бобо.
− Дарғомнинг сувидан чиққан эмиш, − деди Эшонқул оқсоқол.
– Дарғом бошга бало бўлди.− Бу унчалик тўғри эмас, − деди Соли духтур.
– Тўғри, Дарғомнинг сувини ичмаслик керак, ифлосланиб кетди.
Аммо бу касални Афғонга борган болалар олиб келди. Шунгача бунақа касал йўқ эди.
− Ўзи оти нима экан шу касалнинг? – сўради Холмат бобо.
− Тепадан яширишаяпти, − деди Соли духтур.
– Сариқ касал деб қайд қилдиришаяпти, аммо бу сариқ эмас, бу тиф.
Аммо биздан тиф чиқди, дейилса, бутун дунёда ваҳима бўлиб кетади. Касал бўлган одам ўлаяпти. Бу аниқ тиф, эскичасига ичтерлатма.

− Ўв, биродарлар, менинг Шоҳистадан бошқа одамим йўқ эди-да! – кўкрагига муштлади Шодмонқул ака. – Энди кимим қолди? 

*

Шодмонқул ака бир-икки йил тайсаллаб юрди, аммо ҳамма нарсага аралашадиган Жаласойнинг оқсоқоллари уни қийин-қистовга олиб, Муҳаммадининг бевасига уйлантириб қўйишди.Туғмаган хотиннинг, болага кўкрак тутмаган, кўксидан сут келмаган хотиннинг болага меҳри бўлмас экан.
Ўринбойга меҳри бўлмади, Муҳаммадининг бевасининг.
Ўринбойга оналик қилмади, Муҳаммадининг беваси.
Ўринбойни туркилади, Муҳаммадининг беваси.
Ўринбойга сўраганида нон бермади, гўшт бермади, Муҳаммадининг беваси.

Шодмонқул ака кўчанинг одами, бирини билса, бирини билмади.
Аммо Ўринбойнинг кўзи кўкарган куни жавоб берди, Муҳаммадининг бевасига.

− Уч талоқсан, Муҳаммадининг беваси, уч талоқсан!
Илоё, боланинг юзини кўрмагин!

Кейин-да кўп эрнинг юзини кўрган Муҳаммадининг беваси бола юзини кўрмади.
Қайтиб хотин юзини кўрмади, Шодмонқул ака, кўришни истамади.
Ўзи сигир соғиб, ўзи куви пишди, Шодмонқул ака.Ўзи хамир қориб, ўзи нон ёпди, Шодмонқул ака.Ўзи овқат қилиб, ўзи идиш-товоқ ювди, Шодмонқул ака.
Аммо қайтиб, Ўринбойни инсон боласига турткилатмади.
Ўринбойни шаҳарда ўқитди.− Ичтерлатмани даволайдиган духтур бўласан, − деди Ўринбойига.
Духтур бўлди, Ўринбойи. 

*


Кўнглини ёрди, Ўринбойи:− Бирга ўқиган шаҳарлик қиз кўп яхши-да, ота.
− Унда уйимизни шаҳарлик кулмайдиган қилайлик, болам, − деди Шодмонқул ота.
– Бу уйлар кўп эскирди. Янги бир уй қилайлик, шароитлари шаҳарлик келинни уринтирмайдиган бўлсин.
Кейин келинни олиб келсанг, ярашади, ўғлим.

− Сиз нима десангиз шу, ота.

Жаласойнинг асл усталари уста Марсель бошчилигида икки йил ишлади.
Бир уй бўлди, шаҳарлик орзулайдиган.
Бир уй бўлди, қишлоқлик хаёллайдиган.
Бир уй бўлди, ошхонаси ичида, ҳаммоми ичида, ҳожати ичида.
Бир уй бўлди, эр-хотинга алоҳида хонаси.
Бир уй бўлди, туғилмаган ўғилларга алоҳида, қизларга алоҳида хонаси.
Бир уй бўлди, Шодмонқул отанинг ётоғи-ю, таҳоратхонаси алоҳида.

Ана шу уйга шаҳардан келин келди.
Бир келин келди, ойдан-да гўзал, кундан-да гўзал.
Бир келин келди, кўрган яна бир кўрсам, дейди.
Бир келин келди, Шодмонқул отага қовоқ очмайди.Бир келин келди, Шодмонқул отанинг гапига қулоқ осмайди.
Бир келин келди, уйда Шодмонқул ота борми, демайди.
Бир келин келди, Шодмонқул ота борида овқат емайди.

*

Аввал ўғил кўрди, Ўринбой.
Кейин қиз кўрди, Ўринбой.
Қизни Шодмонқул отанинг қўлига тутқизмайди, Нозик келин.
Ўғилни Шодмонқул отанинг бўлмасига йўлатмайди, Нозик келин.
Эрига қаттиқ-қаттиқ гапирганини эшитиб қолди, Шодмонқул ота.

− Отангиз биз билан бирга турмасин! – дер эди, Нозик келин.
− Болаларнинг тарбиясини бузмасин, – дер эди, Нозик келин.

− Кеча кўрмай қолибман, ўғлимизга эртак айтибди, эртагини қаранг,
“Зумрад ва Қиммат” эмиш. Мени ёмон кўради, отангиз. Мени Қиммат деган-да.
− Шу уйда ё отангиз турсин ё мен турай, – дер эди, Нозик келин.
– Биз шаҳарга кетамиз. 

*

− Уста Марсель, сизга бир юмуш чиқиб қолди, − деди Шодмонқул ота.
− Шодмонқул ота, буюринг, сиз учун ҳар не юмуш бўлса, бажараман, − бўлди жавоби уста Марселнинг.

− Шу, ҳовлининг этагидаги эски уйни сал эпақага келтириб, ичидаги битта хонасини таҳоратга мўлжаллаб, таъмирлаб берсангиз, дегандим.
− Ана, айт
​​ганим бўлдими, Шодмонқул ота? − деди уста Марсель.
– Сиз эса, янги уй битганида уни бузиб ташламоқчи эдингиз.

“Бир куни керак бўлиб қолади, бузманг”, дегандим-а?
− Яхшиям сизнинг гапингиз билан бузмаган эканман. Жуда тез керак бўлиб қолди, уста Марсель, жуда тез керак бўлиб қолди.
− Хафа бўлманг, Шодмонқул ота, хафа бўлманг, келин шаҳардан деганингизда билганман, бу уй керак бўлишини.

Уста Марсель болалари билан келиб, эски уйни Шодмонқул ота айтганидек қилиб беришди.
− Ундай қилманг, ота, − деди Ўринбой.
– Мени шарманда қилманг!− Қайғурма, Ўринбой, иш сен ўйлагандек эмас,
− деди Шодмонқул ота.
– Янги уйга кўчганимиздан бери энанг тушимга киради. “Мени ёлғизлатиб қўйдингиз”, дейди. Энангнинг руҳи чирқилламасин, болам. Шунга кўчдим.

− Эл нима дейди, ота?
− Элнинг гапига парво қилма, хотинингнинг гапига қулоқ сол, болам. Мен эски уйдаям яшайвераман, хотининг икки боласи билан кетиб қолса, ана шунда шарманда бўласан, болам. Сенинг тинч яшашингни кўришнинг ўзи менга бахт, ўғлим. Бор, хотинингдан балога қолма, болам! 

T.me/sinovlarihayot
1.ОНА ҚАРҒИШИ.

Эшитдиларингми Шарифжон ўлибди.
Йўғ-е нима бўлибди деб одамлар бир-бирларидан сўрашди.
Мотоциклда бориб юк машинасига урилиб ёниб кетибди.
Бу хабар шахарга бир зумда ёйилди.
Хамма жанозага кела бошлади.
Дарвоза тагида ўтирган Мўмин бобо,ўз хаёллари билан банд эди.

Мўмин бобо Шарифжоннинг бобоси билан бирга ўсишди.
Эх-хе бу пешона деганлари нималарга дуч келмади дейсиз.
Мўмин бобо болалик йилларини яхши эслайди.
Кенг ховли,атрофи айлана боғ қилинган, юз тупдан ошиқ узумзор,ховлидаги гулзор, ховли четидаги тандир,онасининг ёпиб берадиган иссиқ нонлари, хамма-хаммаси кўз олдида турибди.
Шарифжоннинг бобоси иккаласи қалин дўст эдилар. Уйлари хам ёнма-ён солинган эди.
Шарифжоннинг бобоси Қўлдош бобо мехнаткаш бўлиб, ўз чорбоғидаги етиштиришган хосил билан кун кўришар,қишлоқнинг олди бўлмаса хам,хар холда оиласида камчилик сезилмайдиган рўзғордан эди. Қўлдош бобо билан Мўмин бобонинг ёшлик тарихи шундай мехнатлик даврга тўғри келган эди.
Тур болам,ўртоғинг чақиряпди деб тонг сахарда онаси уйғота бошлаган Мўмин кўзини чала очиб,кунлик ишга бирга борадиган дўсти Қўлдошни кўрди.
Иккаласи шоша-пиша онаси сўрига тайёрлаб қўйган нонуштани қилишиб,ўзлари шахарча деб номлашадиган мардикор бозорига шошилишди.
Бозорчада турфа олам,турфа одамлар эди. Кимларгадир иш керак,кимларгадир жой керак, ёш болалар,йигитлар,қарироқ одамлар хам иш излаб,у ёқдан-бу ёққа юришар,иш берувчини кутишар эди.
Бировларнинг томини суваш борми,чорбоғдаги ишлар борми,икки дўст бирга боришар эди.
Кечга иккаласи қишлоққа бирга қайтишар,кечки овқатдан кейин қиладиган ишларини келишиб олишарди.
Тақдирнинг ишини қарангки икки дўст,опа-сингилга ошиқ бўлишган эдилар.
Онасининг айтишича ўлмай бахога чиқишса,Мўминни уйлантириб қўйишар эмиш.
Опа-сингиллар хам бу гапдан хабардор эдилар.
Бўлғуси келиннинг уйи Мўминнинг чорбоғи билан қарама-қарши эди.
Ўртани биргина ариқ ажратиб турарди.
Ёшлар хафтада бир-икки ариқ четига йиғилишар эдилар.
Мардикор бозорида ишлаб кун кўрадиган Мўмин билан Қўлдошнинг орзулари осмон эди.
Бу кунлар хам ўтиб,яхши кунларга чиқиб олишларига умид қилишарди.
Икки дўстнинг оналари қишлоқда хурматга сазовор бўлиб, ўғиллари кўз остига олиб қўйган кизлардан хабардор эдилар.
Мўминнинг тўйини эрта бахорга белгилашди.
Апрел ойида уйланган Мўминдан бахтли одам йўқ эди. Қўлдошнинг уйидагилари хам ёз ойига тўй харакатига тушишди. Белгилик қилиниб,нон синдирар ўтган, тўй кунини белгилаш қолган эди.
Бутун Тожикистон, Зафаробод,Ўра-Тепага тонг сахар мудхиш хабар тарқалди.
Уруш бошланди.
Сал кун ўтмасдан урушга ёппасига сафарбарлик бошланди.
Бундай сафарбарлик Мўмин билан Қўлдошни хам четлаб ўтмади.
Урушга бир кунда жўнашди.
Ўқув машғулотларидан кейин хам бир қисмга тушиб қолдилар.
Уруш шиддатлик бўлар,душман томонидан отилган ўқлар хеч кимни аямас эди.
Ўқув машғулотлари кам бўлганлиги учун, қуролга тажриба йўқлиги сабаб биз томондагилар кўп талофат кўришарди. Йигитлар КУРСК атрофларида бўлаётган жангларда қатнашар эдилар.
Қишнинг совуқ кунлари гохо оч қолишлар,қурол яроқнинг етишмаслиги жангчиларга панд берар эди.
Жангчи йигитлар иккинчи қишни кутиб олишаётган вақтлар,батальон катта жангга хозирлик кўра бошлади. Шиддатлик жангда Мўмин дараксиз йўқолди.
Қаттиқ яраланган Қўлдош госпиталга етказилди. Хуллас бу жангда икки дўст айрилишди.
Мўминнинг уйига дараксиз йўқолгани тўғрисида қисмдан хат юборилди.
Қисмда соғ қолганлар илгаригилаб кетишган, ярадорлар олиб кетилган,Мўминни тупроқ остидан чиқариб олишга хеч кимнинг вақти йўқ эди.
Бошқа қисмнинг жангчилари ўтиб кетишаётган пайт,дўнглик остида қолиб кетган Мўминни кўриб қолишди. Мўминни хам госпиталга бериб юборишди. Бошқа шахар госпиталига олиб кетилган Қўлдош олти ой даволанди, ўқнинг асоратидан бир оёғи яхши ишламайдиган ва ўнг қўл бармоғидан айрилиб уйига қайтариб юборилди.
Юртига қайтиб келган Қўлдош,дўстини жангда бедарак йўқолганини эшитди. Қўлдош келганининг тўртинчи куни унаштирилган қизни қидириб борди.
Учрашувга чиққан қиз,уруш тугамангунча тўйимиз бўлмайди, хозир хеч кимнинг юрагига хурсандчилик сиғмайди, поччамнинг бедарак йўқолгани уйимиздагиларга катта ғам бўлди деб қишлоқдаги ахво
лни гапириб берди.
Колхозга табелчи бўлиб ишга кирган Қўлдош иш билан овунар эди. Қишлоқда бирга ўсган дўсти Мўминнинг на тиригидан на ўлигидан хабар йўқлиги қаттиқ изтиробга солар эди.
Мўмин урушга кетгандан сўнг туғилган қизчасига Бувинисо деб исм қўйишган эди.
Қўлдош тут дарахтига осиб қўйилган беланчакдаги Бувинисони кўрганда рахми келар, йиғлаб қолса кўтариб онасига олиб бориб берар эди.
Бўш қолди дегунча бошқа болачаларнинг хам беланчакларини тебратиб қўяр эди.
Ишчиларига ғамхўр,болачаларга мехрибон бўлар эди. Ойлар ўтиб Бувинисо Қўлдошни кўрганда талпинадиган бўлиб қолди.
Қўлдош хижолат бўлар, қишлоқчилик, дархол майда гаплар кўпая бошлади.

Бувинисонинг онаси одамларнинг гапидан безиб, ишга чиқмаслигининг иложиси йўқ,бериладиган нондан қуруқ қолади.
Бувинисонинг холаси,бўлғуси келин хам бу миш-мишлардан хабордор бўлди.
Учрашиб Қўлдош билан гаплашиб олишни ният қилиб қўйди.
Қўлдош қизга бу мехрибончилик дўстининг хурматидан эканлигини айтди.
Колхозда ишлар бир маромда кетар,хамма хосил фронтга жўнатилар эди.
Мўминдан умуман хат хабар келмаганлиги учун қишлоқ ахли уни ўлдига чиқариб бўлишди.
Қўлдош хам дўстини урушда, охирги дамларида учрата олмаганлиги учун кўп ўйланар,дўстининг хурмати учун Бувинисога мехрибончилик қилар эди.

Мўмин узоқ муддат даволангандан сўнг,бутунлай соғайиб яна жанг майдонига қайтиб кетди.
Ўзи хизмат қилган қисмни топа олмади.
Қаерга борса хам дўсти Қўлдошни суриштирар эди. СМОЛЕНСК атрофида бўлган жангларда қатнашиб, душман ўқига чап беришга улгурмай елкасидан яраланиб яна госпитальга тушди.
Бир ярим ой даволанган Мўмин,хизматга қайтиб,ўзининг олдинги командирини учратиб қолди. Командирнинг айтиб беришича ўша шиддатлик жангда хеч кимнинг тирик қолмаганини эшитди.
Бу гапдан, агар қишлоғимга хат ёзсам мендан дўстим Қўлдошни сўрашади деган қўрқувда,хат ёзиш фикридан қайтди. Бирдан-бир нияти тезроқ урушнинг номини ўчириб қишлоғига қайтиш бўлиб қолди.
Мард, довюраклиги учун кўп мукофотларга эришди.

Қўлдош даладаги ишларини давом килар,қишлоқда Қўлдош ва Бувинисонинг онаси тўғрисида хар хил гап болалаб,элнинг кунлик мавзусига айланиб бўлган эди. Ёши улуғлар гап кўпаймасдан, Қўлдошни уйлантириш харакатини бошлашди.
Учрашувлардан бирида қиз Қўлдошга кескин рад жавобини берди.
Одамлар орасидаги кўпайган гапларга қиз ишонган эди.
Қўлдош ўзини оқлашга,дўстининг хурмати учун Бувинисога мехрибончилик кўрсатаётганлигини тушунтиришга харакат қилди.
Қиз ўз сўзида қатъий туриб олди.
Қўлдошнинг ўзини оқлашлари иш бермади.
Менга унаштирилиб опам билан гап-сўз бўладиган йигитнинг менга кераги йўқ деб масалани кўндаланг қўйди.
Ой кун ўтиб борар эди.
Қишлоқдаги катталарнинг аралашуви билан Қўлдошни уйлантиришди.
Сингил опадан хафа эканлигини айтиб орани бутунлай узишга қарор қилди.
Тўрт ёшга тўлган Бувинисо чулдираб,Қўлдошдан айрилмас эди.
Қўлдошнинг хотини,синглисининг Қўлдошга килган муомиласидан хижолат бўлиб, Қўлдошга вафодор бўлишга харакат қилар эди.
Бу орада ғам аламга чидай олмаган Мўминнинг онаси оламдан ўтади. Қўлдош жанозада ва маъракаларда дўстининг хурмати учун хизмат қилди.
Қўлдош колхоздан ишлаб келган улушидан синглингга олиб чиқиб бергин деб хотинига тайинлар эди.
Бир йил ўтиб Қўлдош қиз фарзандлик бўлиб,исмини Раъно деб қўйишади.
1944 йилнинг охирлаган вақтларида,колхоз хам,одамлар хам жуда ночор ахволга келиб қолишади. Қўлдош Бувинисо ва Раъно қизларини қайнсинглисига ташлаб,эр-хотин далага чиқишар эди.
1945 йилнинг апрел ойларида қишлоққа Мўминнинг урушдан соғ-омон келаётгани хақида хабар келди.
Хамма бир қалтираб тушди. Айниқса хозирги Қўлдошнинг хотини қаттиқ изтиробга тушиб қолди.
Қўлдошку тамом бўлди,кўчада юрганда хам,дўстимга нима дейман деб гапирадиган бўлиб қолди.Ёши улуғлар хам хайрон,хеч кимдан маъноли маслахат чиқмас, хамма лаънати урушни қарғаш билан овора бўлар эди.1945-йилнинг октябр ойида хамма кутган қахрамонимиз,кўксини орден-медалларга тўлдириб урушдан қайтиб келди.

Одамлар икки дўст ўртасида хақиқий уруш энди бошланишини кутишар эди.
Келганига беш кун бўлганда Мўмин,дўстини сой буйига таклиф қилди.
Сой буйида икки дўст узоқ гаплашиб ўтиришди.
Дўстларнинг орасидаги сухбат
​​сир бўлди.

Уйига келган Қўлдош бу сирни хотинига хам айтмади. Орадан бир хафта ўтиб,Қўлдош махалла катталари билан ўз қайнсинглисига яъни собиқ севгилисиникига совчиликка кирди.
Поччамга тегаманми деган қизга,сени поччанг мен бўламан деб Қўлдош жавоб берди.
Йўқ деган қизга Қўлдош икки оғиз гапирди.
Мўмин дўстим сенга уйланиб,опангни кўрмаслик учун узоқларга кўчиб кетмоқчи,агар сен рад жавоб берсанг,мен хам опангни ташлаб дўстим билан кетаман,танлаш ихтиёри ўзингда деб маслахат берди. Икки кун ўтиб қиздан розилик келди.
Опа сингил хали хам гаплашишмас эди.
Никохни ўқитган Мўмин дархол арава топиб келиб,икки қоп юкларини ва келинни ўтқазиб жўнашга хозирлик кўра бошлади.
Арава юришига бир неча сониялар қолганда Қўлдош Бувинисони даст кўтариб Мўминнинг қўлига тутқазди.
Арава қўзғалди.
Дод солган хотинини Қўлдош махкам қучоқлаб олди. Тўпланган оломон ув тортиб юборди.
Мўмин шу кетганича тўрт ойдан сўнг дараги эшитилди. Ўра-тепадан жўнаган Мўмин Сирдарё шахрига келиб қўним топган эди.
Бир йил ўтиб Мўминнинг хотини қишлоғига мехмонга келади. Келиб опасининг қаттиқ касал эканлигини билади.
Уйига қайтишда опасининг олдига бир-бирларини кечиришларини сўраб киради.
Опаси,синглисидан қишлоғини тарк этган кунидан бошлаб қизи Бувинисонинг хаёли билан яшаётганини,иложи бўлса қизи Бувинисони қайтариб беришини илтимос қилади.
Давоми бор.


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

T.me/sinovlarihayot
2.ОНА ҚАРҒИШИ.

Уйига қайтиб келган сингил, опасининг илтимосини ва касаллигини айтиб беради.
Бундай хабарни эшитган Мўмин ака Бувинисони кўтариб йўлга тушади.
Қишлоғига кириб борган Мўмин ака дўстининг эшигида чақириб бир муддат туриб қолади.
Хозир деган овоз эшитилиб,остонада собиқ хотини кўриниш беради.
Иккиси бир-бирларига тикилиб қолишади.
Мўмин ака урушга кетганидан бошлаб шу вақтгача бир-бирларига умуман кўзлари тушмаган эди.
Аёл шилқ этиб дарвоза ёнига йиқилади.
Шошиб қолган Мўмин ака аёлни кўтариб айвонга олиб келади. Минг хижолат билан қўшниларни чақиради.
Даладан Қўлдош ака хам етиб келади.
Ўзига келган аёл икки эркакка қарай олмас эди.
Орият кучи Мўмин ака шу куни ортига қайтади ва 12 йил қишлоғига қайтиб бормайди.
Опа сингил хам шунча муддат кўришмай кетишади.
12 йил ўтиб, Мўмин аканинг дарвозаси тақиллайди. Эшикни очган аёл хайрон,дарвоза ортида Бувинисо,бир йигит ва Раъно туришар эдилар.
Хола шошиб қолди. Ичкарига киришгач маълум бўлишича Бувинисо турмушга чиқибди, куёвни таништириш учун отасини қидириб топиб келишибди.
Куёвнинг исми Анваржон экан.
Мўмин ака қизи Бувинисодан қишлоқдаги барча эслаганларини сўрар,қишлоқ хаёти билан қизиқар,дўсти Қўлдошни сўрар,лекин хеч тил айлантириб собиқ хотини,Бувинисонинг онасини сўрай олмас эди.
Эртасига Мўмин аканинг хотини қўшнининг уйига маъракага чиқиб кетганида,қизидан онасининг ахволини сўради.
Бувинисо хам астагина онасининг саломини етказди. Тугунларнинг ичидан онаси бериб юборган хатни хам Мўмин аканинг қўлига тутқазди.
Мўмин ака хатни ўқий бошлади.
Ассалому алайкум. Соғликларингиз яхшими. Синглим яхшими.
Хаёт зарбалари олдида иккимиз хам ожиз қолдик. Ёшимиз хам ўтиб қолди.
Менинг адашганим ва сабрсизлигим учун кечиришингизни сўрайман.
Дўстингиз билан ёмон яшамадик.
Бир-биримизга жуда хам эхтиёткорлик билан муомила қиламиз.
Бувинисо хар доим бизга сизни эслатиб турар эди. Менга алам қилгани на мен на дўстингиз сизни эслаб гапирмас эдик.
Дўстингиз ва мен хам бу холатдан қийналиб кетдик. Сиз ва синглимни йиллаб кўринмай кетганларинг,мени кечирмаганингиз далили бўлиб туюлар эди.
Мен бундай яшашдан чарчадим.
Хозир касал бўлиб тўшакда ётибман.
Менга бир гап бўлса қизимиз Бувинисо дўстингизни қўлида қийналиши мумкин.
Шунинг учун сизнинг ёнингизга юбордим.
Иложи бўлса қизингиз ва куёвингизни ёнингизда олиб қолинг.
Сиздан охирги илтимосим деб хат тугатилган эди. Хатни ўқиб бўлган Мўмин ака узоқ ўйланди.
Хотинига айта олмас,дилини оғритгиси келмас эди. Билмас эдики худди шундай хатдан бири кичик қиз Раъно томонидан холага бериб юборилган эди.
Хатда ёзилишича,синглим биламан сен мени Қўлдошни йўлдан урган деб ўйлайсан.
Аслида поччанг Қўлдошга тегиб олиш ниятим хам бўлмаган,хаммаси тақдир экан.
Сени олдингда ўзимни айбдор хисоблаганим учун, эрим Мўминдан сенга совчи кирганда тилимни тишлаганман. Собиқ эрим Мўмин билан, поччанг Қўлдош ва сен билан йиллар бўйи дилимда гаплашдим.
Менинг назаримда сен менга жахл қилиб,Мўминга тегишга розилик бергандек эдинг.
Узоқ йиллар кўринмай ва хабарсиз кетганинг учун,бу фикрим яна хам мустахкамланиб борди.
Сингилжоним, эслагин, бизлар бир ота-онанинг болаларимиз,ёшимиз улғайди, аразлашиб юрмайлик. Бир-биримизга кандай мехрибон эдик.
Ота-оналаримиз ўтиб кетишди.
Нахот эрларимизни деб бизлар айрилиб кетамиз. Хозир тўшакда касалман,худодан хар куни сени кўрсатишини сўрайман.
Сингилжоним сени жуда қаттиқ соғиндим.
Менга бир гап бўлса армонда кетаман, мехмонга келгин сингижоним деб тугатилган эди.
Хатни кўрсатсам эрим хафа бўлади деб уйланган сингил тилини тишлади.
Уч кун ўтиб Мўмин ака Ўра-тепага бориб келишлигини билдирди.
Мен хам бораман,опамни кўриб келаман деб аёли хам эргащди.
Бувинисо билан куёвни қолдиришиб,Раъно билан йўлга тушдилар.
Етиб келишганда уйда Қўлдош ака хам бор эди. Мехмонларни очик чехра билан кутиб олишди.
Қўлдош ака ўзи қўл бола ошга урнаб кетди.
Қўлдош аканинг хотини Мўмин акага,қизимиз хор бўлмасин деб илтимос қилди.
Бу орада Қўлдош ака кириб келиб,дўстим қизингни бутунлай сенга беришга қарор қилдик, қачонгача фарзандсиз юрасан,Бувинисо бутунлай сенга бўлади деб айтди.
Икки дўст муроса билан хайрлашдилар.
Мўмин ака