🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
— Айтдим-ку, маҳсулотингиз сифати ёмон, сиздан шерикларингизам хафа. Адашмасам, янги йилдан тахта-ўқловини йиғиштиришмоқчи.
Ботир Дониёр Даминовичнинг стол устига қўйилган қўлидан маҳкам ушлади.
— Ҳозиргина сизга ошкора мулоқотни таклиф қилдим. Сиз эса яна отдан тушмаяпсиз. Майли, мен ҳам йўриғингизга юрай. Биринчи саволингизга жавоб шуки, бундан беш-олти йил илгари корхонадаги ишлаб чиқариш дастгоҳларини бутунлай янгилаш зарур эди. Мен бу ҳақда ўз таклифларимни юқорига ёзганман. Бироқ, улар сувга тушган тош каби изсиз чўкди.
— Нималар деяпсиз, — вазир муовини шошиб қўлини тортди. — Ахир, жиҳозлар айнан беш йил илгари янгиланди-ку?
— Ҳа, баракалла! Худди шу пайтда Туркиядан сотиб олинган технология илгари Германияда ишлатилганлиги, маънавий эскирганлиги, шунинг учун янгисини сотиб олиш ҳақида ўз мулоҳазаларимни баён этгандим. Бироқ, бу гапларга қулоқ солгувчи одам топилмади. Чунки бу жиҳозларни сотиб олганлар учун корхона тақдири бир пул эди. Уларни фақат чўнтакка тушадиган мўмай даромад қизиқтирарди, холос. Энди бутун айбни бизга юкламоқдан тап тортмаётганинглар жуда кулгили. Билиб қўйинг, сиз айтмоқчи “провинцияларда” ҳам ақли-хуши жойида, елкаси устида тош эмас, бош кўтариб юрганлар ишлайди.
— Сал ўзингизни босинг, ука. Бу даъво учун ҳали тегишли жойда жавоб берасиз. — Вазир ўринбосари суҳбат бу маромда кетишини сира ўйламаганди, бирпасда ўзини йўқотиб қўйди.
— Албатта, оғиздан чиққан калом учун доимо масъулман. Лекин, шу масъулликни сизлар ҳали унутмасликларингиз керак эди. Энди иккинчи масалага ўтайлик. — Ботир темирни қизиғида босди. — Бу, шерикларга тааллуқли муаммо. Очиғи, улар ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулот сифатидан кўнгиллари тўлмаганидан эмас, аксинча, ишлаб чиқаришга дойр бўлмаган “олди-сотди”лардан, асоссиз текширувлардан, жамоа маблағига кўз олайтиришлардан безиб кетишди.
— Демак, вазирлик қора-ю, сиз сутдай оппоқ экансиз-да.


Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
Как твои дела?
Юлия Савичева
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 📢
БИР ЧИМДИМ МЕҲР

Ишга келаётсам, қўшнимиз жиғибийрони чиқиб, машинасини кавлаётган экан. Ҳар замонда тепиб қўяди яна. Уни бу ҳолатда кўриб ўтиб кетолмадим. Машинадан тушдим, сўрашдим. Билдимки, машинаси ўт олмаётган экан. Мундоқ қарасам, машина таги қоп-қора. Тезда моторни текширдим. Мой йўқ, тўкилиб кетган. Қўшнимга буни тушунтирдим. Машинага улаб, маҳалламиздаги устахонагача олиб бордим. У ерда уста вазиятни кўрди, бизни эшитди ва қўшнимга тушунтирди: “Қўшнидан ёлчиган экансиз, машинани тушунаркан. Ким билади, сиз буни кўрмай, нималар қилган бўлардингиз. Отасига раҳмат бундай қўшниларни!”.
Катта йўлга чиқсам, ёш жувон икки боласи билан совуқда қалтираб турибди. “Ипподромга” деди. Йўлим эди, ташлаб қўйдим. Пул узатди, олмадим. “Раҳмат, яхши инсоннинг фарзанди экансиз”, деди.
Ишдан қайтишда гўшт олиш учун бозорга тушдим. “Терминал кечки еттидан кейин ишламайди”, деди уч-тўрт кун олдин нақд пулга “окажон-окажон”лаб гўшт сотган таниш йигит. Унинг муомаласи ёқмай ярим соат тортишдим. Харидорга хуш муомала бўлиш, пластик карта орқали исталган пайтда нарса олиш мумкинлигини уқтирмоқчи бўлдим. “Бориб бунақа талабларни отангизга айтинг” деди пичоқларини бир-бирига қайраб.
Асабим бузилиб уйга келдим. Мени кутиб олган аёлим ҳол-авол сўрашди, чой-нон олиб келди. “Дадангизни туш кўргандим, бир руҳи покларига тиловат қилиб қўйинг, эрталаб айтмоқчи эдим, вақтли кетиб қолибсиз” деди у...

Таъсирланиб кетдим...
Бир кунда тўрт хил ҳолат... ҳар тўрт ҳолатдаям дадамни эслатишди. Хатто қассоб йигит қўполлик қилган бўлса-да, уям падари бузрукворимни эслатди-ку барибир...
Шунинг учун униям ОТАсига раҳмат!..

Мақсуд ЖОНИХОНОВ

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/sinovlarihayot
Сочига бўғилган қиз.

— Мен бу ҳикояни онамдан эшитгандим. Ҳаётийми, уйдирмами билмадиму, аммо ҳар гал шу ҳақда гап кетса, қулоғимиз динг бўлар, қайта-қайта эшитсак-да, яна тинглайверардик…
— Болалик кезларимиз, — деб воқеасини бошларди онам. — Зарбиби деган дугонам бўларди. Ғоятда ҳусндор эди. Аммо кўпинча рўмол ўраб юрарди. Бунинг сабабини сўрашга ийманардик.
Кунларнинг бирида бир дугонамиз турмушга чиққач, «Қиз мажлиси» бўлди ва ҳаммамиз шу ерда қолишга келишдик. Шунда гапдан-гап чиқиб, Зарбибини мақтай кетди қизлар. Ётар чоғда, у рўмолини ечганди, дугоналар беихтиёр унинг бошига қарашди. Шу ҳуснига ярашмаган ҳолда унинг сочлари жуда сийрак эди, ҳатто бошининг эти кўринарди.
— Сочингиз жуда сийрак экан, — деди Ойсулув.
— Ўсма сувига ювсангиз, анча қалинлашади, — деди Гулсара ўзининг сочини мақтангандек солланиб.
— Мен бундан ҳам зўр йўлини биламан, — деди Ҳилола. — Лекин ҳеч кимга айтмайман! Ойим ҳеч кимга айтма, бунинг охири вой, деган.
Шундан сўнг барчамизнинг қизиқишимиз ортди, аммо Ҳилолани қанчалик қистовга олмайлик, аврашга уринмайлик, унинг сир бергиси келмасди.
Шунда Ойсулувнинг ақли ишлаб кетди-да, Ҳилолага шарт қўйди:
— Агар айтмасанг, биз ҳам сенга ким кўнгил қўйганини айтмаймиз. Ана, қизлардан сўра, қишлоқда дув-дув гап. Менга қолса, барини билганинг маъқул. Биздан бошқа дугонанг борми, айтмаслик бўлса, айтмаслик-да…
Бирдан қизлар ўзаро кўз қисишиб, пичирлашишга тушди. Хуллас, уч-тўрт дақиқа шундай ўзимизча келишиб пичирлашганимиздан сўнг Ҳилола тилга кирди.
— Ҳа, майли. Фақат рости, буни ҳеч ким сочига суркаб кўрмасин! Чунки оқибати яхши бўлмайди.
Ҳаммамиз рози бўлдик.
— Эшитишимча, сочини қалин қилиш учун қизлар кўп уринишган экан. Лекин на ўсма, на тухум сариғи, на пиёз суви таъсир кўрсатмасмиш. Энг самарали усул эса — илоннинг ёғи. Илоннинг ёғини сочнинг томирига суркаса, дарров натижасини кўрсатади. Қуюқ бўлиб ўсади. Лекин бир ёмон тарафи, уни ишлатгандан кейин доим кўз-қулоқ бўлиб туриш керак. У бирдан бўғиб олади-да, кейин яна ўз ҳолига тушади.
Бир қариндошимиз шундай қилган экан. Соч ҳам илонга ўхшаб киши баданига чирмашиб олармиш. Айниқса, эътиборсиз қолса, кишининг бўйнига чирмашиб, уни бўғиб ташлармиш. Шу боис узоқ қариндошим — холам ётар чоғида икки ёнига иккита қозиқ қоқиб, сочини иккига ўриб, ўша қозиқларга сочини боғлаб ётади. Поччам ҳам бу одатга кўниккани учунми индамайди.
Шу пайтгача бу хусусда гап очилса, бирор марта ҳам «Сочим бўғиб олди», деб айтган эмас. Ҳартугул, қирқ кокил бўлишга умидланиб, шу ишни қилдими, бунинг охирини ўйламаган. «Бу усулни ҳеч кимга айтма», деб менга ҳам кўп таъкидлаган. Ҳарқалай, ўзидан ҳам кўра бошқаларнинг тинчини ўйлаган кўринади… Ёки шундай гўзал соч бошқаларда бўлишини истамагандир…
Ҳаммамиз бирдан тош қотдик. Биров «Бу ёлғон», деди, биров ишонди. Зарбиби эса гўё бир умид топгандек Ҳилолага тикилиб қолаверди.
— Мен ҳам шундай қилсаммикин, — деди у бироз истеҳзо билан. — Эрга тегиб, туғсам яна тўкилади. Бора-бора кал бўлиб қолмасайдим, деб қўрқаман. Аёлнинг кўрки соч билан дейдилар-ку, ахир…
Ҳилола жаҳлланди.
— Жинни бўлдингми, буни мумкинмас, дедим-ку! Ўлиб кетсанг, бошим балога қолади. Тинч ўтир, ҳар нарсани ўзингга олаверма. Чиройинг ҳам биноидек, юриш-туришинг ҳам. Шундай гўзал қизни кимлар олмайди?! Шунинг учун ҳар нарсага қизиқаверма. Сочинг ҳам жуда сийрак эмас, ҳа, энди генингда сийрак соч бор экан-да! Унга куйиниб ўтириш керак эмас.
Хуллас, ҳамма унинг бу гапига қарши чиқди. Ҳилола то эрталабгача койиб чиқди уни. Биз ҳам бекор айтибди-да, деб ичдан афсусланиб ўтирардик. Шунда ҳам Зарбибининг ақл-ҳуши жойида эканига шубҳаланмасдик.

Орадан йиллар ўтди. Зарбиби ҳам турмушга чиқди. Келин бўлгач ҳам рўмолни бошдан қўймади. Лекин унинг чиройи янада очилганини сезиб юрардик. Сочлари ҳам қуюқлашди. Биз буни келинчакнинг сирларидан бири деб ўйлардик.
Йиллар шу йўсин ўтаверди Аммо шундай кунларнинг бирида қишлоққа мунг чўкди Зарбиби дугонамиз тўсатдан вафот этди
Кўрган-билганларнинг айтишича Зарбиби бўйнига сочи ўралиб қолган экан.
Эй Аллохим нечук бунча синов
бердинг,
Бир жонимга канча оташ олов
бердинг.
Ёзида хам какшатувчи киров
бердинг,
Сурайверсам охири йук
саволларим.
Нахот жони киркта булса
аёлларни..

Ё гунохи "ОИЛАМ"деб
елганими?!
Ё дунёга АЁЛ булиб
келганими?!
Ёт ерларда ризкин териб
юрганими?!
Сарсон курдим неча орли
санамларни,
Нахот жони киркта булса
аёлларни.

Хотинига. "ХОТИН". булиб текка
эрлар,
Виждони йук эрлик бошин
эккан эрлар.
Гам урнига тамакини чеккан
эрлар,
Зиммасига олиб шундай
айёрларни,
Нахот жони киркта булса
аёлларни.

Гохо-гохо тухмат тоши тегиб
турар,
Касд килганлар бир кун бошин
эгиб утар.
Умр буйи хар балони енгиб
утар
Минглаб ташвиш банд
этгандир хаелларини
Нахот жони киркта булса
аёлларни.

Гаму хасрат окартирди
сочларини,
Ошкор этмас кунгилдаги
ноласини.
Ёшлар тукиб аллалайди
боласини,
Бечоралар курсин бахту
камолини.
Нахот жони киркта булса
аёлларни.

Одам Ато хакка этди оху наво.
Бунёд булди хамкорликка
Момо Хаво.
Курмадилар бир-бирини гамга
раво
Азизларим асранг жуфту
халолларни,
АХИР ЖОНИ КИРКТА ЭМАС
📝БИР БУВИНИНГ ХИКОЯСИ.
(Илоннинг угли.)

Узининг каттикуллиги ва шавкатсизлиги билан ном таратган Худоёрхон даврида подшох хузурига бир йигит келиб шохдан кизлар учун соликни 
бекор килинишини каттик талаб килади. Ким бундай таклиф билан келса боши танасидан жудо килинишини буюрадиган шох бирдан юмшаб рози эканлигини айтади. 
Йигит кетгач шохнинг ранги узгариб колади. Мулозимлар вокеа сабабини сурашганида: Курмадиларингми йигитнинг елкасида илон бор эди 
дейди! 
Хуллас Худоёрхон йигитни назоратга олишни уни суриштиришларини талаб килади. Йигитнинг отаси карвонбоши булган булиб хозир кари уйда савдо билан шугулланишини айтишади. 
Карвонбошининг яна 3 фарзанди булиб булар бошка хотинидан эди. Карвонбоши сухбатига кура биринчи хотинини дарада карвондагилар дам олгани тухташганда учратган экан. -Ушанда сув ичида турган гузал аёлни куриб хайрон колдим. Сочлари копа-кора, юзлари оппок гузал киз менга кулиб куйдида менга бирор кийимлик совга килолмайсизми деди.  Хушим бошимдан учиб энг икмматбахо кийимларни унга совга килдим. У мени анчадан бери танишини айтганида хайрон булдим. Сунг унга менга турмушга чикишини сурадим. Рози булди. Уйга кайтдик. 
Орадан бир йил утиб угилчамиз тугилди. Хотинимдан барча аёллар кавм кариндошлар куркишарди. Факатгина мен уни каттик севардим, у мени зимдан кузатар бирорта аёлни никохимга олишимга йул куймасди.
 (У вактда бой кишиларни куп хотинлари булган) Бир куни уйимизга илон ургатувчилар келишди ва хотинимни кузатиб уни илон дейишди.  Мен хайрон эдим. У менга аёлимга шур ковурдок пиширишимни ва тунда хамма эшикларни кулфлаб ётишимизни шунда хотинимни кузатишимни айтишди. Мен айтганидек килдим. Тун ярмидан утганда вишиллаган овоздан уйгониб кетдим. Карасам хотиним кора илонга айланиб ташкарига чикиш учун тешик кидирарди! 
Уша куни индамай ухладим. 
Эртасига унга бу хакида айтдим ва ундан ажралишимиз кераклигини  айтдим. Аёлим рози булди, углимга гамхурлик килишим кераклигини тайинлади. Мен уни уша дара йулига олиб бориб сунгги марта  хайрлашдим. 
Шу шу углим усиб катта булди. Лекин одамларнинг айтишича жахли чикса икки елкасидан кора илон чикаркан. Уша йигит кейинчалик халокат натижасида улган, ундан эса фарзанд колмаган. Уни кумишганда кейинги куни кабри устида катта илон улиб ётгани хакида анчагача одамлар сузлаб юришган экан. Ким билсин балким у онаси булгандир.....
тамом.
Интернетдан олинди.



https://t.me/sinovlarihayot
Ўғлимга онаси Қуръон ўргатаётганди. Бир куни нолиб қолди: "Юсуф Қуръон ўқимаяпти, фақат ўйин бўлса, ўқитаман, деб олдимга чақирсам бир нарсаларни баҳона қилиб қочиб кетяпти. Додасига, опасига бориб - ойим мени уришяпти, деб ўзига "ҳимоячи" топиб олган. Дарс қилдира олмаяпман".
Ўғлимга ҳеч нарса демадим. Ўзим охирги кунлар ишлар кўпайиб Қуръонни ҳам кам ўқийдиган бўлиб қолгандим. Ўзим ўқимай, ўғлимдан қандай талаб қиламан, деган хаёл ўтди. Мен ўзимни ислоҳ қилсам, Аллоҳ фарзандларимни ислоҳ қилади, деб ишни ўзимдан бошладим.
Кўргазмага боришим керак эди, айни муддао, дедимда машинани ташлаб метрода кетдим. Жамоат транспортининг яхши томони - бемалол Қуръон ва бошқа китоб ўқиб кетаверасиз. Қуръондан кунлик режаларимни бажардим. Уйдан онаси хурсанд бўлиб хабар юборибди:
- Уйга Солиҳалар келганди, ҳамма болалар орқа ҳовлига ўтиб ўйинга берилиб кетишди. Ўзим уй ишлари билан овораман, Юсуфга Қуръонини қандай ўқитаман, деб маҳзун бўлиб ўтиргандим. Бир пайт Юсуф олдимга келиб, "Ойи, менга янги оятни ўргатиб қўйинг, мен ўйнаётганимда саноғини қилиб келаман" деб айтди. Унинг гапини эшитиб кўзларимдан ёш чиқиб кетди.

Мен эса унинг гапларини эшитаман-у, хаёлимдан камчиликларим ўтади. Ундан кейин ҳам неча марталаб гувоҳи бўлдим, мен Қуръонга қанча яқинлашсам, фарзандларим ҳам шунча яқинлашар экан. Мен ундан узоқлашганимда эса уларни мажбурлаб ҳам ўқита олмадим.

Бир сафар Юсуф шундай дебди: "Овқат чайнаётганимда вақтим бекор кетмасин деб Қуръонимни (ёдлаётган оятларни назарда тутган) саккиз марта қайтардим". Ўтган куни онасига - "Ойи, баъзида Қуръон ўқигим келаверади, ўқиганим сари яна ўқигим келаверади, нега ундай?" деб сўрабди. - Сен Қуръон ўқисанг, шайтон қочади, кейин сен бемалол Қуръон ўқийверасан, - дебди. Аслида, беғубор болакайларни Қуръондан тўсаётган Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган шайтонмикан ёки Аллоҳнинг каломини ҳажр қилган ота

Бошқаларга ҳам улашинг


T.me/sinovlarihayot
Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом.
- Анор
- Қатиқ
- Саримсоқ
- Пиёз
- Кўк чой
- Шууфан
- Қовоқ
- Брукилли

Учта нарса жисмни касал қилади
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.

Баданни бузувчи тўртта нарса
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)

Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват

Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат

Қачонки маъсият остонасига келиб қолсангиз қуйидаги уч оятни эсланг!
1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.

Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа,  жаҳаннам ҳам жаннат ҳам ўмир бўйи (абадий).
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
ВатсАппда 300 та шеригингиз бор...

Телефонда 80 та...

Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар,

Қабрда эса яна ёлғизсиз.

Ажабланманг, - бу ҳаёт.

Ростини айтсам намозингиздан бошқаси бекор.
Агар қуръонингизда чанг кўрсангиз, ўшанда ўзингиз учун йиғланг!
 
Чунки, беузр уч кун қуръон ўқимаган кимсага "ҳоожир" дейилади. Бу хатларни тарқатинг деб мажбурламайман. Лекин, Аллоҳ Таолонинг:  "Вазаккир фа инназ зикро танфаъул муъминийн" оятига амалан эслатинг дейман.
Ғароиб олам.
Жаноза орқасидан жаноза ...
ўлимдан кейин ўлим ..., атрофимиздагиларнинг ўлими чақмоқдек тарқамоқда. Фалончи автоҳалокатда ўлиб қолибди, пистончи касал экан ўлиб қолибди, бошқаси соппа-соғ экан, туппа-тузук кетаётиб ўлиб қолибди.

Ҳаммаси дунёни тарк этди. Оқибатда ернинг остидадурлар.
*"АНИҚ"* мени куним ҳам, сизнинг кунингиз ҳам битади. Қайтмас сафарга таёргарлик кўринг!
"Ҳали ёшман" деб тавбани кечиктираётган эй биродар, билиб қўйинг! Қабристонга- *"Фақат ёши катталар учун"* деб ёзиб қўйилмаган.
Дунё уч кундир.
Кеча - уни яшадик, қайтмайди.
Бугун яшаябмиз-у, давом этмайди.
Эртага- қаерда бўламиз:?! билиб бўлмайди.
(биродарингизни) Кечиринг, кўришинг, эҳсон қилинг!

Мен ҳам, сиз ҳам, бошқалар ҳам вафот топгучимиз.

*Эй Аллоҳим! Ўзингдан ҳусну хотима сўраймиз, дўзахдан нажот бериб, жаннатингга киргизгин! Амиийн!*

Азиз биродар, ким нимага одатланиб яшаса, ана шуни устида ўлади. Ҳар ким ўлган нарсаси устида қайта тирилади. Шу хатни ўқиганингизда ажрини олдингиз.
Агар тарқатадиган бўлсангиз бошқалар ҳам фойдаланади, ин шаа Аллоҳ.

T.me/sinovlarihayot
ТАЖАНГ!

Ҳафтада икки, уч кун бир ресторанга ишга бораман. Оловга яқинлашмайман. Хозирликларга ёрдам бераман. Назоратни бўйнимга олганман.
Ошпазлик шундай касбки, қозон бошига бориб қолганингизни билмай қоласиз.

Оҳирги пайтларда Туркияда чет элликлар камайди. Хужжатсиз яшаётганларни мамлакатдан чиқариб юборилиши, арзон ишчи кучларни йўқотишга сабаб бўлди. Ойликлар кескин даражада ошиб кетди. Бир замонлар, чет элликлар нонимизни яримта қиляпти деб жар солаётганлар, бугун пулларига ҳам ишчи топа олмай сарсон.
Менга ҳам таклифлар кўпайди. Улар таклиф қилаётган маош европаникидан унча фарқ қилмаяпти. Докторим рухсат берса, мазза қилиб ишлардим.

Арафа куни эди. Байрам дастурхони учун тайёргарлик бошламоқчи эдим. Телефоним чалди. " Тажанг " деб қайд қилган эканман. Уни бир мен эмас, ҳамма шундай деб атайди.
- Сабо, бир кунга ёрдамга кела оласанми? Биламан, сенга мумкин эмас. Хеч бўлмаса ёрдамчиларга ўргатиб турардинг.
- Майли, устам. Сизга йўқ дея олмайман.

Устани менга жуда кўп ҳаққи ўтган. Қўлимдан тутиб това айлантиришни ўргатган. Байрам баҳона уни ҳурсанд қилгим келди. Йўл йўлакай маҳсус дўконга кирдим. Чиройли ошпазлик кийимини сотиб олдим. Ресторанга етиб борганимда иш қизғин эди. Уста боши билан ишга шўнғиб кетган экан. Ёнида ёрдамчилари. Дарров ишга киришиб кетдим. Устани ҳар доимгидек қовоғи солиқ.
- Сабо, мана буларга шўрваларни таърифини ўргат. Қулоқларига қўрғошиндек қуйиб олишсин.

Кулиб қўяман. Уста халиям ўша ўша. Тажанг. Жаҳлдор. Фақат анча кексайиб қолибди. Сочлари оқарибди. Забардаст елкалари чўкиб қолгандек, назаримда. Аммо, харакатлари чаққон.
Буюртма келди. Уста ёрдамчи қизга буюрди.
- Пенне келди. Сен тайёрла.
Қиз шошилиб товани газни устига қўйди. Ҳамма жойда деярли бир хил. Массалиқлар ярим тайёр ҳолатга тайёрлаб қўйилади. Ёрдамчи қиз қовурилаётган қийма устига пакетдаги, тайёр пенне макаронини солди. Бўшаган пакетни тезгоҳ устига қўйди. Таомни табоққа сузиб устага қаради. Уста кўнгли тўлди, шекилли жўнат деб қўйди. Кейин тезгоҳ устидаги пакетга кўзи тушди. Бўшаган пакет ичида икки дона макарон бўлаги қолиб кетган эди. Уста важоҳат билан қизга қаради.
- Бу нима?
- Макарон.
- Пенне учун нималар керак?
- Юз грамм қиймалик масаллиқ, икки юз грамм макарон, беш грам зираворлар.
- Сен тайёрлаган таомда икки юз грамм макарон йўқ. Икки донасини аҳлатга отяпсан. Мижозни ҳаққига ҳиёнат қиляпсан. Сени бу ерда ҳоҳламайман. Бугун оҳирги иш кунинг.
Қиз ёш тўла кўзлари билан аввал устага, кейин бизга қаради. Индамай бошқа ишни бошини тутди.
Ҳаммасини кулиб кузатардим. Чунки, бундай кунларни мен ҳам яшаганман. Устани жағи тинмасди.
- Аёл кишига ошпазликни ким қўйибди? Йигирма килолик қозонларни кўтариш сизга қолибдими? Това айлантириш учун куч керак. Сиз уйда ошпазлик қилинг. Бола катта қилинг. Аллоҳ, Аллоҳ.

Ошхона ичи исиб кетди. Бироз дам олиш учун беш дақиқалик танаффусга чиқдим. Устага эшитириб ёрдамчи қизга гапирдим.
- Исминг нима?
- Неҳир.
- Неҳир, менга бир финжон чой олиб кел. Боғчада бўламан.

Неҳир чой олиб келди.
- Ўзинг ҳам ўтир.
- Йўғе. Уста уришиб беради.
- Мен биланлигингни билади. Ўтир. Сенга бир нарса айтиб бераман.
- Мен ишимни идиш ювишдан бошлаганман. Ёрдамчи бўлганимда шу устани қўлига тушганман. Мен уни ёмон кўрардим. Биласанми, ҳозир сиз пиширган товуқ суви шўрвасига мен ўзгариш киритганман. Товуқ ҳидини йўқотиш учун сабзига занжабил, саримсоқ қўшиб сариёғда қовуришни ўзим ўйлаб топганман. Ўшанда ҳамма мени мақтаган. Устадан бошқа ҳамма. Буюртма тайёрлаётган эдим. Уста ёнимга келди. Қўрқиб унга қарадим.
- Қўлингни оғзингга солиб кўр.
- Нега?
- Айтганимни қил.
Хуркибгина қўлимни оғзимга солдим.
- Энди мени қўлимни сол.
Бир қадам орқага чекиндим. Уста важоҳат билан бақирди.
- Ҳаммани қўли ўзи учун халол.Қўлқопсиз ишлаш,мижозга қўлинг билан таом едиришдек гап. Сен одам бўлмайсан. Бугун оҳирги иш кунинг. Аллоҳ, Аллоҳ. Ошпазлик аёл кишини ишими?
T.me/sinovlarihayot
Ўша куни ўзимни мажбурлаб ундан кечирим сўрадим. Чунки, ишимни йўқотишни ҳоҳламадим. Бунақа воқеалар жуда кўп бўлди. Капгир билан қўлимга урганини эслайман. Унинг ҳар бир дўқ пўписасида касбга муҳаббат бор. Мен унингдек халол уста ошпаз кўрмадим. Уни этагидан маҳкам тут. У сендан катта ошпаз чиқара олади. Энди, юр. Бақириб қолмасидан ишимизни бошлайлик.
Неҳир билан ошхонага кирганимизда, уста бошқа ёрдамчини койиётган экан. Неҳир аста унга яқинлашди.
-  Уста, мени кечиринг. Бошқа такрорламайман.
Уста қошларини чимириб унга қаради. Кейин қовоғини солиб буюрди.
-  Бор, кўкатларни олиб чиқиб юв.
Бу сени кечирдим дегани эди.
Қайтиш вақтим келган эди. Хадяни устанинг қўлига тутқаздим. Қўрққан олдин мушт кўтарар шаклида шошилиб гапирдим.
-  Олмасангиз сиз билан бошқа гаплашмайман. Ҳозироқ кийиб оласиз.
-  Аллоҳ, Аллоҳ. Кийимсиз қолмаганман. Нега олиб келдинг?
Кейин ичкарига кириб кетди. Бироздан кейин янги кўйлакни кийиб чиқди. Ярашибди дедим кулиб.
-  Отанг тенги одамга гапингни ўтказиб, яна тиржайишингга ўлайми?
Чиқманг десам ҳам, мени кузатиш учун орқамдан чиқди. Кассада ўтирган чиройли йигит салом берди.
-  Оо, уста муборак бўлсин. Янги кийим кийибсиз.
-  Ҳа, шогирдим байрамга олиб келибди.
Унинг шу биргина калимасида гўдакнинн мақтаниши каби, хурсандчилик бор эди.
Қўллари билан янги кўйлагини енгларини силаб силаб қўяётган устага қараб жилмайдим.
-  Аллоҳ, Аллоҳ. Халиям шу ердамисан?  Сенинг уйинг, бола чақанг йўқми?  Ишимдан ҳам қолдирдинг.
-  Устам, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин. Ҳаммаси учун раҳмат.
-  Йўқ бўлиб кетма. Орада келиб тур. Йўлларини топиб олган шогирдларимни кўрсам қувонаман.
Анча масофадан кейин орқамга қарадим. Ишим кўп деган уста халиям орқамдан тикилиб турган эди. Қўлларимни кўтариб силкидим. Кейин шошилиб телефонимни қўлимга олдим. Устани рақамини топдим. " Тажанг" ёзувини ўчириб, катта ҳарфлар билан "УСТАМ"  деб қайд қилиб қўйдим.

Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман.

САБО МАРУФЖОНОВА.

T.me/sinovlarihayot
Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар
🍂🌹
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бизларни Одам зурриётидан қилиб яратган ва Ўзига қиладиган дуоларимизни Ўзининг буюк каломида очиқ ойдин баёнини қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин.
Болаларга бўлган гўзал муомалалари билан бутун умматга ўрнак бўлган Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин.
🍂🌹
Ҳар бир мусулмон йигит ва муслима қиз турмуш қуриш ёшига етганда, албатта, гўзал оила ҳақида орзу-умидлар билан яшайди. Ана шундай орзу-умидларнинг ажралмас қисмини эса солиҳ ва солиҳа фарзандлар ташкил этади. Қуйида сизларга Қуръони Каримда келган ана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар сўраб қилинадиган дуоларни келтириб ўтамиз.
1. Яхши зурриёт(Оли Имрон сураси 38 – оят) :
**
رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء

<<Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан>>.
2. Bорис(Анбиё сураси 89 – оят)

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

<<Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан>>.
3. Кўз қувончи (Фурқон сураси 74 – оят):

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً

<<Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил>>.
🍂🌹
4. Мусулмон фарзанд  (Бақара сураси 128 – оят):

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

<<Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан >>.
🍂🌹
5. Солиҳ ва солиҳа зурриёт :

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ

<<Роббим, менга солиҳлардан ато эт>> (Соффаат сураси 100 – оят)
T.me/sinovlarihayot
Намозда хушуъ қилмаган кишиларга намоз ўқиш қийиндир.

Аллоҳга йўлиқишга ишончлари заиф бўлган кишилар хушуъ билан ибодат қилиши қийиндир.

📖«Албатта намоз хушуъ билан ибодат қиладиган мўминлардан бошқаларга жуда катта ишдир.
Улар Роббиларига рўбарў бўлишларини аниқ биладиган зотлардир»
Бақара 45/46

Шайх Абдулазиз Тарифий

T.me/sinovlarihayot
📝МАРДИКОРНИНГ ЎЛИМИ…
(реал воқеаларга асосланган)


Тирикчилик қурсин. Одамни не кўйларга солмайди. Бир сўмимни икки сўм қиламан деб елиб югуравераркан одам…

Махфират ҳам қишлоқдан «бош олиб» чиққанига уч ойдан ошди. Шу ерда бировларнинг кирини ювади, овқатини пиширади. Керак бўлганда, уйини супур-сидир қилади. Пул берса бўлди дейди.

Бошқа нимаям қилсин? Эрининг Россияга иш қидириб кетганига икки йил бўлди ҳамки, бедарак. На бир хат ёзади, на бир белги беради…

Балки… Ўша ёқларда биронта яхшироғини топиб уйланиб олгандир?..

Хотин бўлиб унга гап қайтариб кўрмаганди. Бирор марта «пул топмаяпсиз» деган таъналарини қилмаганди…

Ахир, қишлоқда озмиди уларга ўхшаб аравасини базўр тортаётганлар?..

Икки бирдай боласи билан ҳайҳотдай ҳовлида ёлғиз қолдирди-ю, жўнади-кетди…

Ишқилиб, соғ-омон келсин!..

* * *

Махфират бозорни ёқалаб қоронғи, тор кўчада ўзи ижарада турадиган уй томон кетиб борар, тез-тез чўнтагини пайпаслаб бугун ишлаб топган пулларини ушлаб-ушлаб қўярди…

Ҳа, бугун ёмон ишламади. Тағин икки кун сабр қилса, пуллари болаларига егулик, кийим-кечакка етадиган бўлади…

— Вой Худойим, қўшни кампирни қийнаб юбормадимикан улар?.. Келганимгаям икки ҳафтадан ошиб қолди. «Мен кексаман, бўй етиб қолаёзган икки ўғлингга қандай қарайман?» демасдан олиб қолаверганди болаларимни Суйди хола. Уф-ф… Тезроқ ўта қолсайди шу икки кун ҳам…

Кўчанинг ичкарироғида бир туп чинор дарахти бор эди. Шу чинордан кейин яна икки юз метрлар юрса, таниш ҳовлига етади…

Шу пайт чинор тагида кимдир турганини кўрди. Кўринишидан эркак кишига ўхшади-ю, Махфират таққа тўхтади.

— Бирор безори бўлса-я?.. — ўзича шивирлади у юрагини ваҳм босиб. — Сира одам турмасди-ку бу ерда!..

Шарпа тез-тез йўталиб қўяр, баъзан ўқчигани ҳам эшитилиб қоларди…

«Мастга ўхшайди. — ўйлади Махфират. — Э, нима бўлса бўлар. Ерга қараганча индамай ўтиб кетавераман…»

Шуларни ўйлаб қадамини тезлатди…

Аксига олгандек, эркак у яқин келиб қолганда шартта дарахт остидан кўча ўртасига чиқди-да, икки оёғини керганча Махфиратга тикилиб тураверди…

«Барзангилигини, — кўнглидан ўтказди Махфират тиззалари қўрқувдан титраб. — Йўлимни тўсволса-я! Пулларимни олиб қўйса-я?..»

Кутганидек, эндигина эркакни четлаб ўтмоқчи бўлганди, йўлига кўндаланг бўлди.

— Ҳа, жонидан, мени ташлаб қаерга кетмоқчисан?

— С-сиз… Мен сизни танимайман! — қўрқа-писа жавоб қилди Махфират. — Қочинг, йўлимни тўсманг!..

Эркак ширакайф кўзларини қисганча Махфиратнинг озғингина билакларидан ушламоқчи бўлди. Аммо аёл шу заҳотиёқ ўзини олиб қочди.

Нима қилмоқчисиз? Уялмайсизми?..

Вей, қишлоқдан келиб жа овозингга эрк бераверма!  энди дўқлашга ўтди эркак.  Секинроқ гапир!.. Нима, ўлиб қоласанми бир ушлатсанг?..

Махфират эркакнинг кийим-бошларига разм солиб кўриб билдики, бу одам пиёниста. Бўш келса, ҳеч нарсадан қайтмайди.

Агар ҳозир йўлдан қочмасанг, бақираман!  деди сенлаб у.  Менминан ҳазиллашмагин!.. Мен сен ўйлаган аёлмасман. Қоч!..

Эркак ўғринча орқа-олдига қараб олди-да, яқин орада ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, кутилмаган ҳаракат билан Махфиратнинг иягидан тутди.

Қани, бақир!.. Нима деб бақирасан?.. Ўзинг шаҳарма-шаҳар дайдиб юрган бир дайди бўлсанг, яна бақирадиган чаманг борми?..

Ўшанда кўрасан!..

Бўпти, кўраверамиз. Ҳозир эса…

Эркак уни даст кўтарди-да…

Махфират бу кўчаларни барибир билмасди-да!.. Сал нарида яна бир оралиқ кўча бор экан.

Эркак уни кўтарганча ўша кўчага олиб кириб кетди.
T.me/sinovlarihayot
Қўйвор, мараз! — типирчилаб босқинчининг қўлидан чиқишга уринар, аммо кучи етмасди…

* * *

Орадан ярим соатча вақт ўтиб номуси топталган Махфират қон йиғлаганча катта кўча томон юриб борарди.
Шаҳари қуриб кецин экан. Қанча бақириб йиғламасин, бирор кимса чиқмади…
У тўғри участка нозири кабинетини топиб борди. Ичкарида икки милиционер гаплашиб ўтиришган экан.
Кирди-ю, йиғлаб юборди.