🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
718 subscribers
27.1K photos
16K videos
65 files
30.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
📝 Ҳеч қачон йиғлама
3 қисм


Муаллиф Азамат Қоржовов



Қуйидаги бобларда сен билишинг керак бўлган
янада муҳим гаплар бор. Ўқи!

ІІІ. ҚАБРИСТОНДАГИ БИР ҚОП ОЛТИН

Ўшанда Султон билан жанжаллашиб, Дилзора- ни эрининг уйига қўйиб, равон йўлда кетаркан- ман, пешойнага боқдим. Лаънати қассоб, ҳўкиздек кучи бор экан, урган жойи бинойидек кўкарибди. Қаёқдан ҳам бу икки касофатга йўлиқдим-а! Бири сўлақмондай йигит, ҳадемай ўттизга киради, ик- кинчиси янги келинчак, аммо ҳаё ва ибодан сўнг туғилган. Киракашлик қилиб, кўп хотинларни уч- ратдим, бунақасини бир учратдим, қайтиб учрама- син. Дилзора ёшгина ажина эди гўё, бир думалаб келинчак қиёфасига кириб олган.
Поликлиника ёнига етиб, Назокатни кўрдим. У сумкачасини қўшқўллаб тутиб, ийманибгина мени ахтарарди. Машинамга кўзи тушгач, қувониб кетганини пайқадим, лекин дарров одоб сақлаб, ҳатто қўл ҳам силкимади.
Қаёққа кетиб қолдингиз? ўпкалади у. Бир қарасам, турибсиз, яна бир қарасам, йўқсиз. Таксичилар сизни бошқа томонга кетди, деди.
Беихтиёр ҳамкасбларим таксичилар турган томон кўз ташладим. Султон ҳам қаёққа кетганим- ни улардан сўраб олган, деган ўй кўнглимдан лип этиб ўтди. Лаънати қассоб изимдан осонгина тушган эди.
Мижоз чиқиб қолди...

Вой!.. Юзимдаги жароҳат Назокатни қўрқитиб юборди. Нима бўлди? Муштлашдингизми?

Ҳечқиси йўқ, бир мушт урди, бир мушт мен урдим. Дуранг.

21
Жинними? Ким эди у?
Танимайсан. Бир телба.
Назокат ёнимга ўтирди. Сумкачасини кавлаштириб, дастрўмолини олди. Кейин кўкарган жойга авайлаб боса бошлади. Кулгим қистади. Машинам ҳам уялган каби силтаниб юриб, боши оққан то- монга қочмоқчи бўлди, аммо бизни ташлаб қаёққа ҳам кетарди. Қишлоққа элтувчи йўлга буриб, газни босдим. Чў, жонивор! Мен нафақат сендай темир тулпорни, балки автобусларни ҳам елдек учирганман.
Дастрўмол билан даволамоқчимисан? дим юзимни хиёл четга олиб. сўра-

Анча кўкарибди... зокат. хаёлчанлик ила деди ха-
Унга келинлик дўппи ниҳоятда ярашган эди, ҳаё тожи дейсан киши.
Рулга халақит бераяпсан, Назокат.
Ким билан жанжаллашдингиз? Айта қолинг. Майк Тайсон билан.
Меҳрибончилик ва ҳазиллар билан кетавердик. Энди «Москвич» ҳам биздан ҳузур олиб, бир ма- ромда асфальтда сузиб борарди. Туман марказининг сўнгги бекатига яқинлашдик. Ундан нариги ёқда икки томони узумзор бўлмиш уч чақиримли асфальт тасма тўшалган қишлоқ йўли. Шу пайт бекатдан бир одам югуриб чиқиб, машинамга рў- пара бўлди. Тормозни босишга зўрға улгурдим. Қарасам, коттежда яшовчи Сашка. У машинамни кўриб, беҳад севинганидан ўзини нақ ғилдираклар
тагига ташлаёзди-я! Жин ургур, Саша! Калла борми, Сашка ака?! бақирдим деразадан бош чиқариб. Калла бор! У машинани айланиб ўтиб, қў-

22
лимни сиқди. Қандайсан? Юрибсанми? Вӯҳ, афтга нима қилди?.. Салом, келин! Буни рингга чиқардингизми? Пачоқ бўлибдику! Тайсон билан уришдим, деб хотин акага тушунтириш бериб келяпман, Сашка ака.

Тайсон бунақа урмайди, деди Сашка.

Ўтиринг, дедим орқа ўриндиққа бош ирғаб. Эшагингиз туғдими, бунча хурсандсиз?

Сашканинг уйи қишлоғимиз яқинидаги Тошкент йўли бўйида эди. Кўпинча коттеж аҳли туман марказидан бизнинг қишлоқ орқали қайтишарди.

Ҳужжатларим ҳал бўлди, Тошкентга кетаяпман.

Ундан ароқ сасиди.
Қўлингизга рул тегмайди, кафолат бераман, дедим.
Сашка елкамга қоқди.
Сени опкетаман! Бўтта нима қиласан?
Бўтта? Тошкент шевасини ўрганиб олдим, денг. Чаккимас!

Келинни ҳам опкетамиз. Сен автобус ҳайдайсан, келин оилавий поликлиникадами, шифохонадами ишлайди. Пойтахтда бир яшаб кўрган одам ҳеч қаёққа кетолмай қолади. Зўр!
У ўз гапидан ўзи ҳузурланиб, «эҳ-ҳ...» деб қўйди. Ваҳоланки, хотини ўлганидан бери ёлғизликда ва бекорчиликда умр ўтказар, туман марказида дар- бадар кезинарди. Кўринишидан қирқдан ошганга ўхшарди: сочлари тўкила бошлаган, озигани туфайли териси тиришган, бурни қизарган, кўзлари киртайган, йган, елкаси букчайган. Тошкентдаги акаси минг чақирса ҳам боришни хаёлига келтирмади.

Энди эса қандайдир куч уни пойтахтга тортарди. Чипта тераман, деди у бурнини ишқаб.

23
Ароқни ташласам, брат автобус олиб бераман, де- япти. Лекин мен масъулиятли ишдан чарчаганман. Ҳайдовчилик сенга ярашади. Серёзний, кетасанми?

Кетсак кетаверамиз, дедим мен.
Тошкент зўр жой-да.

Тошкент, бу Европа.

Назокат алланечук ним жилмайиб ўтирарди. Бу ерлардан кетиш унга ёқармикан? Келинлик уйи хушманзара қишлоқда, иш жойи эса туғилиб-ўсган туман марказида. Бир қиз орзу қилган ҳамма нарса бор унда. Қандайдир пиёниста кишининг гапига кириб, олис шаҳарга, нотаниш одамлар орасига жўнаб кетсак...

Бизга шу ер ҳам бўлаверади, Сашка ака, де- дим жиддий тортиб. Куним бир нави ўтиб турибди.

Сенга автобус ярашади. Бу ердаги собиқ ишхо- нангдагилар ҳар кўрганда сени сўрайди. Ёш бўлса ҳам ишининг устаси эди, дейишади. Сени автокор- хонамизга қайтараман деб уларга ваъда беравериб, ваъда халтам ҳам бўшаб қолди. Энди томдан бўри тушгандек лоп этиб сени Тошкентга олиб кетиб қолсам, қизиқ иш бўлади-да! Туман автобуслари қаердаю пойтахт автобуслари қаерда! «Мерс»лар
шунақа майин юради, проста кайф! Тошкентда йўлларга гап йўқ-да, ака.

га У ёқдан-бу ёқдан гаплашиб кетдик, қишлоқ биз- яқинлашди. Сашка қувониб, деди:
Эсимга тушганини қара, ўтган куни ўз-ўзидан тушимга кирибсан. Миллионер бўлиб кетганмиш- сан. Бир қоп олтин топиб олибсан.

Йўғ-е?

24
Қаердан десангчи?

Хўш?

Анави қабристондан.

Биз қишлоққа буриладиган жойга яқинлашган эдик. Агар тўғрига ўтиб кетилса, бир оз пастга юрилади ва қабристон дарвозаси. У ерда аждодларим ётибди, мармар тошларнинг кўплигини... Сашканинг тушини эшитиб, бирдан этим жимирлаб, бағ- римни совуқ хаёл тилиб ўтди. Нега энди унинг тушида мен қабристондан бир қоп олтин топиб олган эканман? Бунинг таъбири нима?

Қарасам, Назокатнинг ҳам авзойи бузилган. Сашка шундоқ ҳам бадбўй ҳид буруқситиб, ортимизда тинимсиз бидиллаб унга ёқмаётганди. Туши учун мен ҳам ғижиндим. Балки машинага чиқармаслигим керакмиди, деб ўйладим.

Нега айнан мен? Нега айнан қабристондан? дедим дағал оҳангда.

Сашка яна бурнини ишқалади.

Лекин мана шу қабристондан топасан дегани эмас. Туш, бу символ, рамз, ишора. Тушундинг,

жўра?.. Дарров хафа бўлдинг-а? Муюлишда «Комби» турарди.

Ибрагим ака! шу пайт Сашка ўриндиқни уриб, қичқириб юборди. Тўхтат машинани! Иб- рагим акани кўрмоқчи эдим, ана ўзи! Бугун менга Худо бераяпти, ичиб юрсам ҳам яхши инсонман-да! Сашка машинадан тушди. «Комби»сининг орқасини очиб, нимадир қилаётган қўшни қишлоқлик Иброҳим ака томон югуриб кетди. Машина ёни- да ўн тўрт-ўн беш ёшлардаги бир қиз дадасининг ишини кузатиб турарди. Озғингина, кўҳликкина эди у. Хотиним ҳам, мен ҳам қизга шунчаки нигоҳ ташлаб қўйдик.

25
Кетавер! - қайирилиб қараб қўл силкиди Сашка. Раҳмат! Автобус ҳақида ўйлаб кўр! Тошкент барибир Тошкент!
Алкаш, қимтинибгина қарғади Назокат.
Бечора, ростдан яхши одам, чуқур тин ол- дим мен.
Хотиним иккимиз ўшанда хосиятсиз туши учун Сашкадан хафа бўлгандик. Кейинчалик ҳаётимда бир-биридан кўнгилсиз воқеалар рўй беришини қаёқдан билибман. Умр йўлларида ким дўст, ким душманга айланишини олдиндан хаёлингга кел- тирмас экансан. Балки гўристондан ростдан хазина топмаганимда иккинчи турмушим у қадар бахтли кечмасмиди?

«Москвич»им бурилаётганида, Иброҳим ака биз- га синчков назар солганини кўрдим, бошимни сил- киб, саломлашдим. Қизи менга қарадими, йўқми, билмайман.

IV. ИККИНЧИ ИҚРОР

Иброҳим ака сенинг даданг эди, Дилнура. Эҳтимол, ўшанда машина олдидаги қиз сен бўлгандир- сан? Мен билан Назокатга (ахир, қишлоқ қизлари янги келинчакларга қанчалар қизиқсиниб тикили- шади!) бутун вужудинг кўз бўлиб қарагандирсан? Йиллар ўтиб, иккимиз тақдир чорраҳаларида учрашганимизда, ишқим тушганида, ўтмиш қаъридан сени кўп ахтардим. Сашка машинадан тушиб, даданг томон чопиб кетган лаҳзани ҳам қайта-қайта кўз олдимдан ўтказдим. Қишлоқларимиз яқин, мактабимиз бир. Демак, бизнинг қишлоқ йўлидан кўп ўтгансан, жуда-жуда кўп. Ўн марта, балки юз марта дуч келгансан менга. Ўзидан тўрт-беш ёш

26
катталару тўрт-беш ёш кичиклар билан бир авлод бўлиб улғаяди киши. Байрамларинг, мактаб дав- ринг, тўй-ҳашамдаги дўсту дугоналик бирга кечади. Ўн беш-йигирма ёш катталару ўшанча ки- чикларни, гарчи қишлоғинг, ўқиган мактабинг бир бўлса-да, ё тузукроқ танимайсан, ё эътибор бермай яшайсан. Биз шундай эдик. Бироқ вақт чархпалаги секин айланиб, умр дарёсидан ўз чўмичларига насибаси қўшилганларни, яъни иккимизни олиб, битта тақдир новига чиқариб қўяркан, бир-биримизга ҳайратланиб боқдик. «Сиз мени севиб қол- дингизми? Жинни-пинни бўлгансиз. Ахир, мен сизни акам ўрнида кўраман-ку!» дединг. Мен ҳам шунақа гапни гапирдим: «Жинни-пинни бўлдимми? Ахир, сени синглим ўрнида кўрардим-ку! Қандай қилиб севиб қолдим?» Баттар таажжублан- динг: «Элнинг кўзига қандай тик боқаман? Эрим тўсатдан вафот этганидан сўнг шундоқ ҳам менга осон эмасди. Бировларга тикилиб қарасам ҳам, кулсам ҳам, қош-кўзларимни бўясам ҳам одамлар орқамдан гап қилишаётганди...» Шу гапингни кутгандим, дедим: «Эй бахт кемаси эрта ғарқ бўлган соҳибжамол, бу дунёда бахтли бўлиш учун сенга муддат, яъни умр берилди. Нега энди гап-сўзлар ҳаётингда муҳим аҳамият касб этиши керак экан? Одамларнинг шивир-шивир гапларини инобатга олиб ким бахтли бўлибди? Сен борсан, мен борман, шу ҳаёт ҳақиқати. Кел, орамизда йўқлар учун бир умр бахтли яшаб, бир умр уларнинг руҳи поклари учун дуо қилиб яшайлик. Тирик инсонга севги, марҳумга эса дуо либосдир...» Ҳа, йиллар ўтиб, иккимиз даҳшатли кечада учрашганимиздан сўнг сени севиб қолганимга бир неча ой ишонмай юрдим. Ана ўтиб кетади мана

27
ўтиб кетади, деб кутдим, аммо ишқ олови бутун борлиғимни қамраб олди. Ўртамиздаги ёш муам- моси кўнглим мулкига тамға каби урилди. Мен ва сени ўн тўққиз баҳор айро қилаётгандек эди. Бироқ бу бошқаларнинг тақдирида ҳамиша ҳам муаммо бўлмаган. Кимдир иккинчи турмушида йи- гирма, кимдир йигирма беш, ҳатто ўттиз ёш фарқ билан ҳам оила қуриб кетаверган. Бироқ сен уларга ўхшамаслигинг билан маликалар каби ажралиб ту- расан. Сенда ноиложлик йўқ. Истасанг бир йилдан кейин, истасанг беш йилдан сўнг турмушга чиқасан. Дейишди: «Майли, шошмасдан ўйлай қол, ишқилиб бахтли бўлиб кетсанг бас...» Қиёси йўқ ёшлик, қиёси йўқ жозибадорлигинг сенга худди қизлик даврингдагидек ўнлаб харидорларни топиб қўйди. Сенга ҳатто ҳали уйланмаган йигитларни- да ошиқ айлади. Аммо сен мендан бошқасини тан- лашга иккиланиб қолдинг. Уйланмаган йигитнинг маломати, уйланганнинг эса ҳаёт тажрибасидаги қусурлик аломати кейинги бахтингга соя солиши- ни теран ақл билан англадинг. Мендан бошқа ҳеч ким сени тўлиқ тушунмаслигини, биз иккимиз бирга бўлгандагина бахт фалсафаси рўёбга чиқишини фаҳмладинг. Балки бизда ҳам ақл етишмас, аммо қалб бор эди, битмас-туганмас юрак чашмаси...

Назокат янгамни ҳам ўз вақтида шундай севгансиз, фақат ҳозир кўзларингиз ишқдан кўрлиги учун мендан бошқа ҳеч кимни кўрмаяпсиз, дейсан. Нақадар тўғри таъна қилаётганга ўхшайсан. Наҳот- ки мен уни телбаларча севиб уйланган бўлсам? Йўқ! Олис ёшлик йилларимда, биринчи муҳаббат юрагимга чўғ сингари тушиб, олов гуриллаб ёнганида ҳам ҳеч кимни сенингчалик ҳаётбахш севма- ганман. Назокатга-ку, уйланиш истаги туфайли

28
эр бўлдим. Туман марказида улғайган қиз, салкам шаҳарлик, устига-устак тиббиёт коллежида ўқиган, поликлиника ҳамшираси эди у. Шу қизни сенга олиб берамиз, қўйнингга соламиз, деса, ҳеч кимни севмайдиган қишлоқ йигитининг кўнглидаги бўшлиқ тўладими, йўқми?

Кел, шу ерда сенга хотиним билан ўртамизга қандай совуқчилик тушгани, аввал бошидан муҳаббат бўлмагани, эр-хотинлик ҳурмати эса нақадар омонат бўлгани ҳақида ҳикоя қилиб бераман. Албатта, воқеани узилган жойидан бошлайман...

V. ТУҲМАТ
T.me/sinovlarihayot
Сашкани қабристон яқинидаги муюлишда Иброҳим ака билан қолдириб, уйга келдик. Юзимдаги мушт изини онамга кўрсатмаслигим керак эди. - Ҳамширасан, - дедим Назокатга, кўкарганни тезроқ йўқотишни билсанг, қани, ишга кириш.
Муз боссак, шишгани кетади.
Ажойиб маслаҳатинг учун раҳмат, деб ҳафсалам пир бўлди.

Ёшлик чоғлари қўшни қишлоқ болалари билан тўйларда, футбол ўйинларида, мол боққанда аёвсиз муштлашардик. Рақиблар устун келганда, орқа-ол- димизга қарамай, балчиқлару янтоқзорлар оралаб қочардик. Неча бор уйда: «Энажон, елкамдаги ти- канларни териб олинг!» деб йиғлаганман. Тўқноғичда оёғим тагидан йигирматалаб нишни кавлаб олганла- ри умрбод ёдимдан чиқмаса керак. Эҳ, қайноқ болалик даври-я! Энди эса уйланган, кап-катта эркак кўзи кўкариб келди.
Нима бало бўлди? Ким билан жанжаллашдинг? онам қўлидаги пиёлани хонтахтага дўқ этиб қўйди. Қани, менга қарачи!

29
Укам ҳам энди пайқади. У гўёки шунчалар одоб- лики, онам укамга овозини баландлатиб гапирганини эслолмайман.

Иккитаси уришаётган экан, бир яхшилик қилай десам, тегиб кетди.

Бир яхшилик қилай эмиш! Орачига битта мушт! Нега орага тушасан? Зарилми сенга бировнинг ғалвасига тумшуғингни суқиб?!

- Таксичиманми, эна, «клиентим»ни дўппослашса, қараб турмайман-ку! деб ёлғонладим. Кейин қўшиб қўйдим: Бунинг устига аёл киши бўлса!

Ёлғон тўқиётганим учун келинчагим сезилар-сезилмас кулимсираб ўтирганди, «аёл» сўзини эшитиб, тўсатдан жиддий тортиб, ғалати қараб қўйди. Қовун туширган эдим. Укам буни сезди ва кулиб: Менимча, чиройли қиз бўлган, деб қитмир- лик қилди. Катта хотинларга ким мушт кўтарар- ди, ака?
Э, сен аралашмасанг-чи!
Укангга бақирма, деди онам.
Ёши катта хотин... Семиз... Бозорда чакки сотади деб пайдар-пай ёлғон сўзларни қалаштирдим.
Аёлли жанжалга зинҳор аралашма, пиёлани қўлига олди. Эшитдингми? онам

Аёл бечорани уриб ўлдириб қўйса-чи? аччиқ кулдим. Ғалати фалсафангиз борда, эна.

- Улардан эҳтиёт бўл, демоқчиман. Эси бор аёл кўчада калтак емайди.

Нима ҳам дердим, сиз ҳақсиз.
Онам мени чиндан бировнинг ғалвасига аралаш- ган, деб ишонди. Йўқ, она, бу менинг ғалвам эди. Дунёда душманим бор экан, тинчлигим ҳам бўл- майди. Назокат менинг ғурурим, орим, иффатим.

30

Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
АЗОБ ЁХУД К,АДАРИНГГА РОЗИМАН ОЛЛОХИМ

МУАЛЛИФ - ШАМСИНУР

https://t.me/sinovlarihayot
Ёҳуд қадаримга розиман.
1-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм .
Ҳаёт инсонни турли синовлар билан синайди. Гоҳида машаққатлардан иборат бу ҳаёт, гоҳида тинчлик ва ҳотиржамликдан иборатдир. Ҳаёт синовларига бардош берганларгина ҳақиқий бахтга етадилар.
Паризода ҳали эндигина бешинчи синфга қадам қўйганди. Ҳамид ака қизини бошқалар кўзига кўринишини хоҳламасди.
-Бугундан бошлаб рўмолни бўйнингни ҳам ёпиб ўраб юрасан.
Паризода отасини гапини тушуниб етмади. Ҳали гўдак эмасми нега рўмол ўраши кераклигини англаб етмаганди. Онаси қизига ҳаммасини ётиғи билан тушунтира бошлади.
-Она қизим, соч бу бегоналардан пана қилиниши керак. Авратлар ёпилиши керак. Дадангни яхши биласан. Жахллари чиқса тамом ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар.
Робия опа сочлари кўринмаслиги учун рўмолини тўғрилаб қўйди. Қизини ҳам кичик дуррачасини тўғрилаб қўйди.
-Ойи дугоналаримни онаси сочини чиройли турмаклаб юради. Қизларини сочини ҳам ҳар хил қилиб кестиради. Нега дадам бизга руҳсат бермайди?
Паризода хафа бўлиб гапирди.
-Қизим жим, бу гапларингни даданг эшитмасин. Тағин калтакни тагида қолиб кетмайлик. Ундан кўра бор укаларингга қара. Яна уйни расвосини чиқарган бўлмасин.
Паризода бошини эгганча укалари олдига кетди. Уни бир синглиси ва кенжатой укаси бор эди. Оилада укаси жуда эркатой бўлиб ўсарди. Отаси қаттиққўл одам. Ҳамид ака ҳаттоки хотинини қўшниларни уйига чиқишга қўймасди. Тўйларга боришку умуман орзу десак ҳам бўлаверади. Ўтакетган тақводор одам бўлиб, оиласидан ҳам шуни талаб қиларди. Уйдаги муҳит отанинг кайфиятига қараб ўзгариб турарди. Ҳамид ака хурсанд келган куни ҳаммалари кулишиб ўтиришса, жахли чиқиб келганида бир оғиз гапиришга ҳам қўрқиб туришарди.
***
-Ойииии.
Паризодани мактабдан йиғлаб келганини кўрган онани юраги шув этди.
-Нима бўлди қизим?
-Ойи синфдошларим мени...
Паризода давом эттиролмай йиғлаб юборди.
-Йиғламасдан гапирсангчи.
Робия опани тоқати тоқ бўлди.
-Гапир.
-Улар мени... Кампир деб устимдан кулишяпти.
Паризода яна йиғлаб юборди.
-Бўлди йиғлама она қизим. Улар ҳам вақти келиб сени тушинишади.
Воқеа шу билан тугамади. Паризодани амакиларини қизи, аммаларини қизи ҳам энди кампир дея кулишга ўтишганди. Паризода бувисидан олти ёшлигида намозни ўрганганди. Ўша вақтдан бери бошида кичик рўмоли бўлади. Орқадан боғлаб юрарди. Отасининг феъли туфайли дарвоза ҳатлаб кўчага чиқишмас , мактабдан уйга, уйдан мактабга шу ҳолатда умри ўтарди. Мактаблари уйлари билан ораси беш дақиқалик йўл эди.
***
Дарс қилиб ўтирган болалар бир-бирига ҳазиллашиб туришарди. Отасини баланд овозидан барчасини дами ичига тушиб кетди. Бу овозга қўшилиб онасини йиғиси ҳам эшитила бошлади.
-Опа.
-Ҳа.
Паризода ўзини мажбурлаб дарс қилаётгандек тутди.
-Нима дейсан?
-Дадам ойимни уряпти.
-Эшитдим.
-Нега бизни дадамиз шунақа, нега ойимни уради?
Паризодадан етти ёш кичик бўлган синглиси болаларча савол берди.
-Жим, ҳозир овозингдан Умар уйғониб қолади.
Паризода бешикка қараб қўйди.
-Опа сиз боринг, айтинг дадам ойимни урмасин.
-Ҳозир бораман. Ма сен бу қоғозларга расм чизиб тур.
Паризода чиқиб кетди. Ҳовлида онасини бурчакка қисганча ураётган отаси томон борди.
-Дадажон онамни урманг .
Кўзи қонга тўлган, жахлдан ҳеч нимани пайқамайдиган отадан Паризода ҳам насибасини олмай қолмади.
Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

2-қисм


Робия опа калтаклардан кейин йиғлаётган қизини қучди.
-Йиғлама қизим. Отангни жахли чиққанда. Биласанку сизларни яхши кўради.
Робия сабр қилиб келаверди, эрини ўзгаришини сўраб тинмай дуода бўларди. Болаларига эрини ёмонламас, доим баҳонаси тайёр эди.
-Бугун отангни нимагадир кайфияти йўқ, шунинг учун жахл қилди.
-Бугун иши ўхшамаган.
-Бугун чарчаган.
Ҳеч қачон болаларига эрини айбдор қилиб кўрсатмасди.
***
-Зули қара яна сени шу кампир билан бирга қўйдиларми?
Бугун синфда ҳаммани жойини ўзгартирганди ўқитувчи. Паризода билан ўтирган қиз Зулхуморни устидан дугоналари кула бошлади.
-Менам ўтиргим келмаганди. Нима қилай устозни қўйганларидан кейин.
Дугоналарини баъзиси шунақа қилар, баъзилари эса бунга парво қилишмасди.
Ҳамид ака эса ўзи диндор бўлатуриб ароқ ичишдан тийилмасди. Кўчадаги беҳаё аёлларга ҳам аралашмай қолмасди. Кўчада қиладиганини қилиб юриб, уйида тартиб қоидани талаб қиларди. Ҳамма гапи гап, сўзи қонун эди. Хотини уни чизган чизиғидан чиқмас, эрига итоатда бўларди. Йиллар бир-бирини қувиб ўтар, аҳвол эса ўзгармасди. Уларнинг ҳаётига эса Паризода саккизинчи синфга ўтганидан кейин ўзгаришлар бошланлюди. Энди Ҳамид ака фақатгина хотинини урибгина чегараланиб қолмай, болаларини ҳам насибасини берарди. Ҳамид яхши жойда ишлар, пичоғи мой устида эди. Оилада умуман камчилик бўлмас, еганлари олдиларида, емаганлари кетларида эди.
Мактаб бошланади деб хурсанд юрган қизни, орзуларини отасини битта гапи парчалар ташлади.
-Саккизга ўтдинг, энди мактабга бормайсан.
-Дадаси ҳали ёшку қизимиз.
-Мен ўзим яхши биламан ёшми, қарими. Мени ишимга аралашма.
Синфдошлари саккизинчи синфда ўқиб юрарди уни мактабдан олиб қолишди.
Паризодани қўлидан нима ҳам келарди. Индамай тақдирига кўнди.
Аммо уни синфдошлари ёлғизлатиб қўймади. Мактаб яқин бўлгани учун, ҳали униси, ҳали буниси келиб Паризодани кўриб кетар. Дарсни ҳам тушунтириб ўтишарди. Саккизинчи синфни ўрталарига келиб эса қизга совчилар кела бошлади.
-Дадаси қизим ёшку, ҳалитдан совчи келишини қаранг.
-Нимаси ёш. Айни тўй бўладиган вақти.
-Ундай деманг. Ҳали гўдак бўлса. Нимани ҳам тушунарди.
-Сен менга ақл бўлмай , бор ишингни қил.
Эрига гап уқтиролмаслигини билган Робия опа индамай туриб кетди. Эр дегани шунақа бўлса қизини ёшлайин турмушга беришни хоҳламасди. Аммо совчилар эшик турумини бузай дейишарди. Паризоданинг саккизинчи синфи ана шундай ўтди.
-Кеча келган совчилар менга маъқул.
-Нималар деяпсиз, ахир ҳали мактабниям тугатмадику. Ҳеч йўқ бир-икки йил кутсангизчи.
-Қиз меники. Ўзим биламан нима қилишни.
Аёлини неча кунлаб ялиниб юришлари кор қилмади. Ҳамид ака ўз сўзида туриб олди. Ўзларига ўхшаш бой хонадонни ўғлига Паризодани унаштириб қўйишди. Паризода эса йигит билан умуман кўришмади ҳам.
-Тўйни ҳам тез орада ўтказиб оламиз дейишяпти.
-Ҳада чўзиб юришадими. Шартта тўй қилишадию олиб кетишади.
Онаизор бу хабардан қизидан айрилиб қоладигандек қўрқиб кетди.
-Бироз ватқ беришса бўларди.
-Қанақа вақт, ҳаммаси тайёрку ўзи
-Қизимиз ёшда.
-Ана кўчадагиларни кўр, ҳаммасини қизи тўй бўлиб кетяпти.
-Мени қизим бошқа. Улар бошқа.
-Хотин соддалик қилма. Мен ҳаммасини ўзим биламан нима
қилишни.
Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
3-қисм

-Бироз фикр юритиб иш қилинг. Ҳар ҳолда қизимизни тақдири.
-Икки нарсани кечиктириб бўлмайди, майитни кўмишни ва бўйи етган қизни эрга беришни. Бас бу борада мен билан ортиқ тортишма.
Паризода ҳамма гапни эшитиб ўтирса ҳам ота-онасини олдига чиқиб бир сўз деёлмасди. Чунки отаси қаттиққўллик билан оилани бошқариб келган, оилада фақат отасининг айтгани айтган, дегани деган эди. Қиз ўз тақдирига ўқилажак ҳукмдан норизо бўлса ҳам аламини ичига ютди. Отасини бу қилган иши ҳаммасидан ошиб тушганди. Эсида ўтган йили ёзда бозордан кийим олишига тўғри келди. Онаси ҳам бораман деганида кескин қаршиликка учради.
-Сенга нима бор кўчада. Уйда ўтир. Уйда ҳам иш тиқилиб ётибди. Қизимни ўзим олиб бориб келаман.
Робия опа иложсизликдан уйга кириб кетди. Паризода эса дадасини машинасига чиқди. Улар йўлда кетишар экан, манзил бозор томон эмас бошқа ёққа бурилди. Бир уйни олдига тўхташди. Отаси тезда тушиб уйга кириб кетди. Бироз вақт ўтгач уйдан бир сариқ соч аёл билан чиқиб келди. Аёл тўғри келиб машина олдинига бемалол ўтироб олди. Паризода дарров салом берди.
-Ассалому алайкум.
Шундагина аёл ортига ўгирилиб қизни кўрди.
-Ваалайкум.
Қуруққина қилиб алик олди ва сумкасидан кўзгу чиқариб лабини қип-қизил қилиб бўйлаб олди. Отаси ҳам машинага ўтиргач йўлга тушдилар.
-Ҳамид бозорга ёлғиз борамиз деб ўйлагандим.
-Қизим бир иккита нарсалар олиши керак. Танлашиб юборасан.
-Ҳм... Хўп майли.
Бу аёл Паризодага сира ҳам ёқмади. Турқ таровати ҳам қандайдир совуқ. Гапиришида ҳам жуда нозланиб гапиради. Паризодага уни машина олд ўриндиғига ўтиргани ёмон таъсир қилди. Бечора онаси ҳали бирор марта машина олдига ўтирмаган. Бу аёл эса ўйлаб ўтирмай олдинда кетяпти. Демак биринчи марта эмас. Биз бозорга кирдим. Аёл уялмай дадасини қўлида қўлини ўтказди. Улар бозорга кириб бордилар. Оладиган нарсаларини аёл ҳам танлашга ёрдам берди. Кейин билишича бу аёлга дадаси уйланиб олган экан. Ўша вақтда билгани йўқ. Амакиларини хотини эшитиб қолиб аммаларига айтган. Аммалари келиб Робия опага айтган. Онаси отаси билан бу борада айтишиб ўзини калтак егани қолди. Паризода ўша воқеани ҳечам унутолмадим доим кўз олдида дадаси етаклаб юрган сариқ сочли аёл гавдаланаверди. Мана бугун ҳам чиқарган қарори дадасидан кўнгли совишига олиб келди.
Синфдошлари мактаб ўқиб юрганида у уйидан чиқмай ўтирарди. Совчилар кела бошлагач эса дадаси янада қаттиққўллик қила бошлади.
-Бугун келган совчиларга розилик берамиз.
-Дадаси қизимиз дейди ҳали?
-Мен қизингдан сўраб ўтираманми?
Ҳамид ака хонтахтага пиёлани тақ этиб қўйдию, ўрнидан турди.
-Гап тамом, қизингга айт, кўчага чиқмасин.
-Ўзи шундоғам чиқмайдику.
Ҳамид ана хотини олақараш қилиб чиқиб кетди. Паризодани олдига ҳар куни синфдошлари келар. Бугун қайси дарс ўтилган бўлса ўшани қизга такрорлатишарди. Қизни зерикиб қолишига йўл қўйишмасди.
Совчилар яна келиб кетгач бу сафар Ҳамид ака ва Робия опа қаттиқ тортишиб қолди. Онасини еган калтакларини қўлидан ҳеч нарса келмай кузатишни хоҳламади. Жойнамозга эгилиб Аллоҳ таолодан барига ўзи сабабчи бўлаётгани учун:
-Аллоҳим менга шундай дард бергинки, бу ҳаётдан олиб. Дадам буткул ўзга инсонга айланиб мени аҳволимни кўриб бутун умр виждон азобида ўтсинлар.
Паризода ўша куни шундай дуо қилди. Қанча қараҳиликлар бўлмасин барибир фотиҳа қилинди. Синфдошлари тўққизинчи синфга боришни бошлаган, Паризодани эса турнушга беришга тайёрлашарди. Фотиҳадан кейин ҳам бирор марта куёв билан кўришмади. Бу вақтда фақатгина дадасида телефон бўлиб, ҳали телефонлар оммалашмаган, битта иккита кишида бўларди. Паризодани кўришиб гаплашиб юришига албатта Ҳамид ака тиш тирноғи билан қаршилик қиларди.
-Ма қизим буларни еб ол.
Робия опа қизига овқат келтирди. Неча кундан бери Паризодани иштаҳаси йўқ, таомлангиси келмасди.
-Ойи егим йўқ.
-Қизим бунақада касал бўлиб қоласан.
Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

4-қисм

Отаси ҳаттоки кўчага қаратмасди. Қариндошларни уйига чиқишнику айтмаса ҳам бўлади. Шунинг учун улар чиқишарди уларни уйига . Оила ўзига тўқ яшар, умуман камчилик бўлмасди. Онаси уйига келган аммасига қизига насиҳат қилишини сўради. Зиёда опа Паризодани олдига кирди.
-Пари яхшимисан қизим?
Паризода бошини кўтармади ҳам. Ўша ётганича ўрнидан қимирлолмасди. Ҳудди уни нимадир босиб тургандек эди.
-Пари яхшимисан? Париии?
Аммаси гапира туриб қизнинг сочларини силади.
-Миттивойим, отанг сенга ёмонликни раво кўрмайди. У сени ёмонлар назаридан пана бўлсин, тезроқ эгасига топширай дейди.
-Бу ҳаётда йўқ бўлиб қолишни хоҳлайман. Қани эди мавжуд бўлмасам.
Паризодани кўзларидан ёш оқди. Шундоғам ҳар куни йиғлайверганидан кўз ёшлари тугай деб қолганди.
-Ҳали гўдак бўлиб, буни айтаётган гапиничи?
Зиёда опани чиндан ҳам жиянига раҳми келаётганди. Аммо қўлидан нима ҳам келарди. Укасига гапи ўтмаса.
-Гўдак ҳолимда тўйим бўлиши мумкин лекин.
Амманинг ҳам кўзларидан ёш томчилади. Жиянига юрак бағри куйиб кетарди.
-Сен кучли бўлишинг керак. Онангни ҳаётини кўрдингку, сенда такрорланмасин дейман.
Паризодани эсига отасининг мактабга бормайсан деб урганлари эсига тушди. Қанчалик йиғламасин отасига зиғирчаям таъсир қилмаган. Оиладаги муҳит умуман ўзгармаган. Мана ҳозирам кўз ёш тўкяпти, отасидан калтак еса ейдики, аммо асло юмшамайди.


Орадан бир ойлар ўтар ўтмас, тўй қиламиз деган гап бошланди. Энди отаси ва онаси Паризодани олиб чиқиб бозордан керакли нарсаларни олиб беришар, отаси топармон тутармон эмасми, қизининг сепида йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди. Қани эди шу қимматбаҳо буюмларга қўшиб бахт ҳам совға қилинса. Аммо бир куни Паризода тўсатдан оғриб қолди. Оёқ қўли ҳамма ери қаттиқ оғриб, оғриққа чидашни иложиси йўқ эди. Иккала қўл ва оёғи ҳам шишиб кетган, ишлатишни асло иложи йўқ эди.
-Вой олмасам қизим сенга нима бўляпти?
Онаси ҳавотир билан қизининг қўл оёғига қаради. Паризода оғриқдан инграрди.
-Ойи чидолмайман.
-Болам қачондан бери бундай?
Робия опани капалаги учди, ҳали у, ҳали бу ерини кўрарди қизини. Ўзи ҳамшира эмасми дарровда дори бера қолди. Дори умуман таъсир қилмади. Укол қилди, уколни ҳам таъсири сезилмади. Яхшиям ҳали эри ишга кетиб улгурмаганди. Чопиб уни олдига борди.
-Дадаси юринг Паризодани олдига.
-Нима бўлди?
-Тез юринг, болам... Боламни мазаси қочди.
Ҳамид ака хотинига эргашди. Қизини хонасига киришди. Қизини ахволини кўриб, хотинини хавотири бежиз эмаслигини тушунди.
-Қани тур докторга борамиз.
Қизини қўлидан ушлаганди Паризода чинқириб юборди.
-Юролмайди.
Онаси лаб тишлаганча айтди. Ҳамид ака қизини кўтариб машинага олиб чиқди. Эр-хотин туман касалхонасига олиб боришди. Афсуски у ердан биз бу касални текшириб беролмаймиз, аппаратураларимиз етарли эмас дейишди. Шундан кейин Ҳамид ака қизини хусусий клиникалардан бирига олиб борди. Оғриқдан қийналаётган қиздан анализлар олиб, аппаратларга тушириб ташхисни аниқлай кетишди. Тўрт соатлардан ортиқ текширувлар натижасида Паризоданинг касали аниқланди. Ҳамшира Ҳамид акани олдига келиб врач чақираётганини айтди.
-Сизни доктор хоналарида кутяптилар, ўнгдан учинчи эшик.
Ҳамид ака тез тез юриб шифокорни хонаси томон кетди. Хонага кирганида доктор қоғозларга тикилиб турарди.
-Ҳамзаева сизми?
-Ҳа мен.