🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
719 subscribers
27.1K photos
15.9K videos
65 files
30.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
ШУНДАЙ ТУШУНЧАДА БЎЛИШИМИЗ КЕРАК

393-ҳижрий санада вафот этган фақиҳ Абу Исҳоқ Шерозий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: "Бир марта тунни отам билан бедор ўтказдим. Ён-атрофдагилар чуқур уйқуда эди. Отамга айтдим: "Анавиларнинг ичида туриб, икки ракат намоз ўқийдиган одам йўқмикан?!".
T.me/sinovlarihayot
Шунда отам менга шундай танбеҳ бердилар: "Эй ўғлим! Халқни айблаганингдан кўра ухлаганинг яхши эди. Сенинг тўғри йўлда эканинг бошқанинг адашувини масхара қилиш ҳуқуқини бермайди. Осий-гуноҳкорга тепадан туриб қарама! Қалблар Раҳмон бармоқлари орасида, уларни хоҳлаганича тўнтариб-айлантиради. Аллоҳ таоло сени ҳидоят йўлига танлаган пайтида, сендаги ўзига хослик ёки тоатинг сабаб танламаган. Балки Ундан бўлган раҳмат сени қамраб олган. У буни хоҳлаган лаҳзада сендан олиб қўйиши мумкин. Шу сабаб амалинг ва ибодатинг билан ғурурланма! Унинг йўлидан адашган кишига менсимасдан қарама! Агар сенга Аллоҳнинг раҳмати бўлмаганида, сен унинг ўрнида бўлардинг. Истиқомат (тоатда яшаш)да собитлигингни ўзингнинг шахсий ютуғинг деб асло ўйлама! Аллоҳ башарнинг яхшиси Пайғамбарига: "Агар биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ уларга бироз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди" ("Исро", сураси, 74-оят), деган бўлса, сен ким бўлибсан?!".
Бизнинг кўзларимиз

Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз? Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.

Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани ҳам солиштириб бўлмайди. Кўз 10 миллион рангни ажрата олади.

Инсон шимолий қутб минтақасига борса, у ерда қиш фаслида об-ҳаво минус 69-70 даража паст бўлади. Совуқдан музламаслик учун у устига қалин кийимлар кийиб, бошини ҳам ўраб олади. Оёқларига ҳам қалин этиклар кийиб, қўлини қўлқоп билан совуқдан асрайди. Аммо кўзларини беркита олмайди.

Бундай совуқда кўздан чиқадиган сув дарҳол музлаб, кўз кўрмай қолиши керак эди. Аммо шундай ноқулай об-ҳавода ҳам кўз музлаб қолмайди. Нега? Чунки, Аллоҳ таоло кўзнинг сувига музлашнинг олдини оладиган моддани қўшиб яратган.

Агар кўзимизга ва ундаги аъзоларга назар солсак, Аллоҳ таоло уни кўплаб қўриқчилар билан жиҳозлаб қўйганини кўрамиз. Масалан, киприклар кўзга тупроқ ва шамол киришидан ҳимоя қилиб турса, қовоқлар инсон кўзларини тез юмиб-очиши учун хизмат қилади. Айниқса, ҳаром нарсалар чиқиб қолганда, кўзни дарҳол юмишда қўл келади.

Кўзларимиз бош суягимизнинг кўз косаси деб аталадиган жойида, яъни ичкарироқда, ботиқроқ жойда жойлашган. Бу эса ташқаридан бўладиган турли зарбалар, таъсирлардан кўзни ҳимоя ҳимоя қилиш учундир.

Шунингдек, кўзга бирор нарса тушганда, масалан, бактерия, микроб, ёт жисмлар тушганда, Аллоҳ таолонинг фазли билан, кўз лизосома деб аталадиган махсус суюқлик ишлаб чиқаради. Аллоҳ таолонинг изни билан бу суюқлик ўша ёт жисмларни, бактерия ёки микробни парчалаб, йўқ қилади.

Бу маълумотлар Аллоҳ таолонинг Буюк Яратувчи, Буюк Мусаввир, барча нарсага қодир Зотлигига далолат қилади.
T.me/sinovlarihayot
Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мақолалари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
Ӯриндиқда қолдирилган тиллолар...

Тошкентдан оиламиз билан қишлоққа сафарга отланаётган эдик. Уловимизда бўш жой борлиги боис синглимизни ҳам бирга олиб кетадиган бўлдик. Мен ишдан чиқадиган, оиламиз эса ишхонамиз яқинидаги метро бекатига тушиш жойга келиб турадиган бўлди. Келишилган пайтда борсам, ҳамма келган, аммо синглимиз йўқ эди. Мен яна бир жойга учраб ўтишим кераклиги сабабли шошаётган эдим. Буни билган аёлим хижолат бўлиб, синглимга қўнғироқ қилиш учун уловдан тушиб кетди. Чунки синглимиз билан учрашиладиган жой ва вақтни у келишган эди...
Хуллас, бироздан кейин синглим ҳам етиб келди. Шошилганча йўлга отландик. Аммо... шаҳардан 10-15-чақирим узоқлашганимизда бирдан аёлим вой деганча ён-верини титкилай бошлади. Тинчликми, яна ҳамишаги гапми дедим одатдагидай яна бирон нарса уйда қолиб кетган деб ўйлаб. Сумкачам метронинг олдидаги ўриндиқда қолиб кетибди... Аёлимнинг овози йиғлагандан бери бўлиб зўрға чиқди. Ҳамма тилла тақинчоқларимни оволгандим уйда қолдиргим келмай Илтимос, қайтайлик. Юқори тезликда кетаётган рулдаги одамга орқага қайтиш малол келадида. Қолаверса, одам тинимсиз ўтиб-қайтиб турган жойда бунинг устига деярли ярим тунда қолдирилган сумкача шунча пайтдан бери эгасини топиб кетмаслигига ҳам ишониш қийин. Шу боис ҳатто тезликни ҳам пасайтиргим келмади: Бўптида энди қайтгандан фойда йуқку
Маълум бўлишича, синглимни метродан чиқиш жойдаги ўриндиқда кутиб турган аёлим синглим кўриниши билан хурсанд бўлиб кетиб унинг қўлидаги юкни кўтаришга ёрдамга шошилган ва сумкачаси ўриндиқда қолиб кетаверган. Шу боис синглим ҳам хижолат бўла бошлади: Ака, илтимос, чиқмаган жондан умид, бир бориб кўрайлик Табиийки, кайфиятим бузилди. T.me/sinovlarihayot Янгақайинсингил ялингани сари уларнинг мени бекорга оввора қилмоқчи эканлигидан бадтар жаҳлим чиқа бошлади Аммо шу пайтда аёлимнинг тилла тақинчоқлар учун ҳар йили закот чиқариши эсимга тушиб қолди. Закоти берилган мол йўқолмаслиги керак эдику Беихтиёр оёғим тормозга борди. Шу пайтда эса худди қайтишим кераклигига ишора бўлаётгани каби олдинда орқага қайтиш белгиси кўринди Секинлаб бориб, ортга қайтдим. Ҳамроҳлар мум тишлагандай жим. Менинг ичимда эса ҳам умид, ҳам хавотир Эътиқодимизга кўра бу тақинчоқлар йўқолмаслиги керак Аммо йўқолган бўлсачи? Унда аёлимнинг эътиқодига таъсир қилмайдими? Ахир ҳар йили уни закот чиқаришга мен ундаганман бу молингни ҳимоя қилади деганман. Шу хавотир туфайли шерикларимга закот берилгани туфайли қайтганимни айтолмаётган эдим. Метро бекатидан нарироқдаги тўхташ мумкин бўлган жойга уловни тўхтатдим. Аёлим шошилганча тушиб кетди. Ҳаммамизнинг нафасимиз ичимизда. Ҳамма у кетган томонга тикилган. Мен ҳам сир бой бермаётган бўлсамда, орқани кўрсатувчи ойнадан кузатиб турибман. Шу пайт аёлим кўринди, уловга ҳавола бўлиши билан сумкачасини баланд кўтариб кўрсатди, хурсандлиги кўриниб турарди, демак, ичидагилари ҳам йўқолмаган. Алҳамдулиллаҳ! Кўзимга беихтиёр ёш келди Йўқ тиллалар йўқолмагани учун эмас, асло! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлиб турганимдан Яратган эгам аёлимнинг олдида тилимни қисиқ қилиб қўймаганидан севинч ёшлари эди бу! Аёлим уловга чиқасолиб сумкачасини топиб олган болаларни мақтай кетди. Ўриндиқдаги мен сумкачамни қолдирган жойда икки йигит бемалол ўтирганини орқадан кўриб умидим деярли сўниб, оёғим дармонсиз бўлиб қолди, дейди аёлим. Шундай бўлсада, яқин боришим билан йигитлар баравар ортларига ўгирилишиб, улардан бири: Опа, мободо мана бу сумкани изламаяпсизми? деди. Ҳа-ҳа шуни излаяпман десам Узр опа келсак бу шу ерда турган экан анча ўтирдик, ҳеч ким сўрамади. Шунинг учун унутиб қолдирилганини тушуниб, сумкада эгасининг бирон ҳужжати ё манзили бормикан деган мақсадда энди очиб қараб тургандик дея қўлимга тутқазди. Қарасам ичида тиллалар ҳам пуллар ҳам турибди Хурсанд бўлганимдан раҳмат айтиб пулдан қўлимга илашганини олиб Мана бу суюнчи пули деб узатдим аммо шуни ҳам олишмади. Барака топишсиней. У гапиряпти мен эса уловни катта йўл томон бошқарар эканман, кўз ёшларимни яширишга уринаман...
Укамни сотаман

Яқиндагина бўлган бу воқеани менга яқинда бир яқин дўстимиз сўзлаб берди.
Воқеа Андижон вилоятининг Асака туманида бўлган.

Бир дўстимиз бўлар эди. Жуда абжир, юрса оёғидан ўт чақнайдиган, кўчада ўз ўрнига эга бир сўзли, бақувват йигит эди. Уни хатто ёши катта одамлар:
- Бу хатто қарғани оғзидан ёнғоғини тортиб олган деб кулишар эди.
Бунга сабаб дўстимиз хақиқатдан болалик пайтида кўчадаги сим ёғоч устида ёнғоқ чақаётган қарғани тош билан мўлжалга олиб, уни чўчитиб хайдаб юбориб, оғзидаги ёнғоғини ўлжа қилиб олиб, ўзи чақиб еган экан. Буни ўша пайтда одамлар кўриб роса кулишган экан.
Хуллас ўша дўстимиз кўринмай қолди. Кейин эшитсам жигар серрози билан оғриб, тўшакка михланиб қолган экан. Кўргани бордим. Эшикдан киришим билан онаси мени кўриб йиғлаб юборди. Она бечора эндигина ўғлини бахту камолини кўраман деганда, роса куч қувватга тўлган пайти, тўшакка михланиб қолганидан эзилса керакда. Бечора чорасиз қолган она менга роса дардини тўкиб йиғлади. Ўзиям тўлиб кетган экан. Уни устига дўстимизни даволатиш учун Хиндистонга операция қилдиришга олиб боришлари керак эканини, бунга маблағлари йўқлиги, ўғлининг эса кундан кунга сўлиб бораётгани, докторлар операция қилинмаса нари борса уч ой яшаши мумкин дейишганини айтиб, бечора она кўз ёшларини тўкди.
Кейин ичкарига кирдим. Бақувват, юрса ерни тешадиган дўстимдан асар ҳам қолмабди. Дард одамни кемиради дегани рост экан. Ранглари ҳам бир ахвол. Уни кўриб юрагим шув этиб кетди. Жаранглаган овози ҳам паст, хорғин. Ёниб турадиган кўзларида умиддан нишон кўринмайди. Ҳам жисман ҳам руҳан таслим бўлган, унинг гап сўзларидан сўнги кунларини яшаётган одамдек хис қилдим. Илгари ҳар сухбатда қиладиган хазиллари, кулиб туриб гапиришлари, бирор бир музокара ва мухокамаларда дангал гапириб, қарорида қаттиқ туриб, сўзининг ўткирлигидан асар ҳам қолмаган эди.
Унга мен у ёқ, бу ёқдан гапириб кўнглини ўзимча кўтргандек бўлдим. Бу орада уни икки ўғилчаси бизни ёнимизга ўйнаб кириб қолишди. Каттаси 4-5 ёшларда, укаси эса 2 ёшлар чамаси жуда ширин бола эди. Мен катта ўғилчасини ҳар кўрганимда у билан хазил қилиб, - Мана машинани калити ол! Ўрнига укангни берасан майлими?- дер эдим. У бўлса ростдан айтаяпти деб ўйлаб -Йўқ мен укамни бермайман дерди.
Бу сафар ҳам мен унга одатдагидек;
- Мана болам мана машинани калити ол! Ўрнига укангни берасан майлими?- дедим.
У бўлса ўйланиб туриб, калитни қўлимдан олди. Укасини бўлса мени олдимга олиб келди. Мен унга:
- Ие, укангни менга бериб юборасанми ростдан ҳам дедим. У менга тикилиб туриб:
- Тоға, Мен укамни сотмайман. Лекин хозир бизда пул йўқ экан. Машинангизни сотиб, дадамни даволатаман. Укам майли сиз билан яшаб туради. Уни хафа қилманг фақат. Катта бўлганимда ўзим сизга каптивангиз ўрнига янги каптива олиб бераман. Ўшанда укамни олиб келиб яна бирга яшайверамиз. Бизга хозир дадам керак. Ойим ҳар куни йиғлаб дуо қиляпти. Мен ҳам дуо қиляпман дадам тузалиб кетсин деб калитни махкам ушлаганча югуриб чиқиб кетди. Мен 4-5 ёшли боланинг оғзидан чиққан сўзларга хайрон қолдим. Дўстимга қарасанг қўллари билан кўзларини тўсиб йиғлаётган экан. Тўғриси ўзим ҳам таъсирланиб кўзимдан ёш чиқиб кетди. Дўстимга нима дейишни билмай, ҳамма нарсани ечими бор, кўп сиқилма, албатта кун келиб ҳаммаси яхши бўлиб кетади дея олдим холос. Дунёда қанча ота қанча фарзандлар бор. Лекин ақлини топиб, қўлида дунёси мўл бўлган ақлсиз фарзанлар ҳам борки, улар шу болакайнинг тола сочичалик ҳам эмас

T.me/sinovlarihayot
ҚЎЧҚОР

Август оёқламай туриб, осмонга булут чиқа бошлади. Куз яқин! Ҳадемай деҳқонларни шошириб, ёмғир сепаласа ажабмас.
Узумзорнинг қоқ ўртасига икки қаватли қилиб чайла қурганмиз, атроф кафтдек кўринади. Туш пайти бобом келиб, токзорни кўздан кечирди.
- Маккорлар узумни ғўжала қип кетибди-да?
Тулкини маккор деймиз. Тулки узумга ўч. Бир одати ёмон, қорни тўйса ҳам атайлаб қилгандай анча узумни узиб, топтаб кетади.
- Оқшом келган.
- Олапарни опкелмадингми?
- Бугун опкеламан.
- Қани, чайладан туш. Бир жойга бориб келамиз.
Чайладан тушиб сўрадим.
- Қаерга борамиз?
- Умматникига. Битта қўчқори бор экан, шуни сотиб оламиз.
Жойимда таққа тўхтадим.
- Бобо, у қўчқорни кўрганмисиз ҳеч? У қўчқормас, тирриқ чумоли. Касалманд, баъзур юради. Ўғли даштга эшакка ортиб келади. Ўзига қолса келолмайди. Бир оёғи чўлоқ ҳам. Даштда юриб, бир чимдим ўт еганини кўрганим йўқ.
- Юравер.
- Нима қиласиз у қўчқорни?
- Боқамиз.
- Э, у семирмайди.
Бобом индамай қадам ташлади. Уммат аканинг уйига етай-етай деганимизда бобом менга синчиков қаради.
- Шу қўчқорни олишим шарт. Миқ этма.
- Хўп.
Уммат ака қўл учида кун кечирарди. Ўзи касалманд. Топгани дори-дармонга кетади. Болалари ҳали ёш, катта ўғли саккизинчи синфда ўқийди. Ҳовлисида битта шу қўчқордан бошга бирорта туёқ йўқ.
Бобом у билан қуюқ сўрашди. Уммат ака самимий инсон эди. Бели оғрияпти шекилли, ҳар-ҳар замон афтини буриштириб оларди.
- Буйрак қандай?
- Қийнаяпти.
- Худо шифо берсин. Мачитдаги чоллардан эшитдим, қўчқор сотмоқчи экансан?
- Ҳа. Касалхонага бормасам бўлмайди, аҳволим чатоқроқ.
- Қани қўчқор?
- Қўрада.
Қўрада мушукдан сал каттароқ қўчқор дорда турган дорбоздай қалтираб турарди. Бизга эътибор бермади. Афтидан, калласи ҳам кетганга ўхшайди. У шу қадар жонсиз кўринардики, уни қўчқор дейишга истиҳола қиласан.
- Нечпул дейсан?
- Кўнглингиздан чиқариб бирнима бераверинг. Бу қўчқор пулига талашадиган қўчқор эмас.
- Кўнглингдагини айт. Айтавер. Буни эти бўлмаса ҳам жони борку.
Уммат ака ўйланиб қолди.
- Икки юз беринг, бўлди.
- Икки юз?
- Қиммат айтдимми?
- Бир миллион бераман.
- Ҳазиллашманг.
Бобом белбоғидан бир тахлам ўн мингталик олди.
- Бир миллон. Баракасини бер.
Уммат ака бир қўчқорга, бир бобомга қаради.
- Буни бозорга опчиқсам уч юзга кетиши даргумон. Сиз...
- Олавер. Мен буни боқиб, бир ярим миллонга сотаман.
Уммат ака олмайман деб оёқ тираб олди. Бобом унинг чўнтагига бир тахлам пулни тиқди.
- Барака?
- Бобо...
- Барака деяпман.
- Б-барака...
Қўчқорни кўчага етаклаб чиқдим. Юргиси йўқ. Оз юрмай ҳолсизланиб ётиб қолди. Кўтариб олдим. Тўғри чайлага олиб бориб, қозиққа боғлаб қўйдим.
Бобом анча орқада қолиб кетганди, келгунларича қўчқор ҳаром қотди. Тепада ётиб уни ўлганини сезмай қолибман. Бобом роса уришади деб юрак ҳовучладим. Аммо бобом миқ этмади. Қўлига пичоқ олиб, қўчқорнинг терисини шилди, гўштини нимта-нимата қилди.
- Олапарга берасан. Мен уйга кетдим.
Бобом жуда хотиржам эди. Ҳайрон қолдим. Бир миллион ҳавога учиб кетдику.
Кечқурун бобомдан сўрадим.
- Қўчқорнинг ўлиши аниқ эди, нега сотиб олдингиз? Қўчқор ўлди, бу дегани бир миллионга куйдингиз, сиз ҳеч нима содир бўлмагандай қувноқ юрибсиз?
- Қўчқорни ўлишини бир қарашда сезгандим. Одамлардан эшитдим, Уммат бозорга опчиқиб, икки бозордан бери сотолмаётган экан. Мазаси йўқку. Биласан, у бироз қайсар одам, пул берсанг олмайди. Шу бечорага ёрдам берай дедим-да. Муҳими ёрдам бердик унга, қўчқори ўладими йўқми, бу менга қизиқ эмас.

P/S: Dunyoda yaxshilar, yaxshiliklar bor ekan Alloh ularni qo'llayveradi.

T.me/sinovlarihayot
НАЖОТ БЕРГАН ТАШВИШ



Турмушим бузилганига 3 йилдан ошди.


Доим тушкунман. Кайфиятим тез бузилади. Арзимаган нарсага ҳам асабим бузилиб, болаларимдан "аламимни" олишни одат қилиб олдим. Уларни уриб, кейин йиғлаб ўтирардим.

Шундай кунларнинг бирида ижтимоий тармоқ орқали бир инсон билан танишиб қолдим. Аслида, ҳаётда ҳам танирдим уни, иш жойимиз бир бинода эди. Лекин ҳеч гаплашмаган эдик.

Интернет орқали танишишни хоҳлаганлар кўп бўларди. Ёшман, чиройлиман. Ҳар хил гуруҳларда фаолман. Лекин, бу танишувлар салом аликдан нарига ўтмас эди. Эркакларнинг гапидан, уларнинг асл мақсадини сезиб турардим.

Фақат бу сафар эмас. Бу сафар танишувимиз ҳам бошқача бўлди. Мен бир масалада ёрдам сўраб, гуруҳга ёзгандим, у ўз ёрдамини таклиф қилиб, шахсийимга ёзди.

Шу бўлдию, қуюқ суюқ сўрашадиган бўлдик. Ҳатто ишдан қайтишда мени уйимгача олиб ҳам келадиган бўлди.

Бир ойлардан сўнг, у оиласи билан бефарзандлиги сабаб ажрашаётганини, менинг шахсий ҳаётим ҳақида билишини айтди. Ва унга турмушга чиқишимни сўради. Ҳали жавоб бермасимданоқ, шоширмаслигини, ўйлаб олишим, уни яхшилаб тушуниб олишим учун 1-2 ой вақтим борлигини айтди.

Шу кундан бошлаб кўпроқ ёзишадиган, соатлаб гаплашадиган одат чиқардик. Ўзимни худди 16 ёшида ошиқ бўлиб қолган ёш қизчадек сезардим. У фарзандларим ҳақида гапирганида, ўғилларим, деб айтарди. Кун келиб, иккала ўғлим билан ҳам танишди. У билан орамиздаги фарқ 5 йил эди.

Оиламдан ажрашиб, ота онамнинг уйига қайтиб келганимда мен 21 ёшда эдим. Катта ўғлим 2 ёш, кичиги ойлик чақалоқ эди. Ўшандан буён жуда кўп совчи келган. Ҳатто, ўзимдан бир неча ёш катта, уйланмаган йигитлар ҳам сўрашган, аммо, ҳеч бири кўнглимга ўтирмаган эди. Бу инсон шу даражада олийжаноб, ўқимишли, дунё кўрган, тарбияли одам эдики, ўз бахтимга ўзим ишонмас эдим.

Бир куни телефонда шунчалик, гаплашдикки, ҳамма ахлоқ чегараларини унутдик. У ҳатто, мендан ўзимнинг очиқ суратларимни жўнатишни ҳам сўради. Менда ундай суратлар йўқлиги айтдим.

Эртаси куни эрталаб туришим билан, суратга тушдим. Жўнатиш учун орқа фондан кераксиз нарсаларни ўчириб тайёр қилдим. Шу вақт бирданига катта ўғлим чириллаб йиғлай бошлади. Кийимларимни шошиб кийиб, ичкарига кирдим. Қарасам, болам қорнини чангаллаб, йиғлаб ётибди.

Тезлик билан акамларни чақирдим, онам, келинойим югуриб чиқишди. Болани машинага ўтқизиб, касалхонага олиб кетдик. Шифокорлар кўричак, деган тахмин билан хирургия бўлимига олиб кириб кетишди.

Мен тамом бўлдим....
Наҳотки, мени болам операция бўлади. Эй, Худойим, ўзинг ёрдам бер. Акам сал туриб, келишларини айтиб, онамларни уйга олиб кетдилар.
Соатга қарадим: 11:03.

Шу вақтда жудаям далдага муҳтож бўлиб, ўша инсон билан гаплашгим келди. Қўнғироқ қилдим. Гўшакни ёш аёл кўтарди...
Мен нима бўлганини тушунмай, рақамга қарадим. Тўғри терилган. Уйида опа-синглиси, онаси йўқ эди. Дам олиш куниям ишдамикан???
Хаёлларимни зўрға йиғиштириб, юрак ютиб сўради:

-......акани телефонларими?

- Ҳа, ўшаларни телефонлари. Мен аёллари бўламан, сизни ким деб айтай..?

Шу икки оғиз гап, у аёлнинг ўзига ишончли оҳанги, 1 ярим ойдан буён менинг қилиб юрган ишларим...

Ахххмоқ. Шунчалигам ахмоқ бўламанми? Қанчалар ахмоқман. Мен ҳали унга умримда қилмаган ишим, беҳаё гапларни гапирдим.

Унга суратимни жўнатмоқчи ҳам бўлдим-а...
Дарвоқе, сурат... Қани ўша сурат?

Телефон галереясига кириб, олган суратимни кўрар эканман, ўзим уялиб кетдим.

Наҳотки мен, шу аҳволда суратга тушдим. Яхшиям жўнатмаганим. Эй Худойим, ўзинг кечир, астағфируллоҳ. Нималар қилиб қўйдим. Агар фарзандим бетоб бўлиб қолмаганида, ҳозир бу сурат ўша одамнинг телефонида бўлиши, уни аёли кўриб қолиши, кейин мени шарманда қилиш учун бутун интернетга тарқатиши хам мумкин эди-ку...

Тавба қилдим. Кечир Аллохим.

Шу сўзларни ичимда айтиб, тиз чўкиб, йиғлай бошладим.

Шу вақт, бирданига ўғлимни хирургия бўлимидан қайтариб олиб чиқишди. Тушунмадим. Операция тугаб бўлдими. Ёки мен вақтни анламадимми?
T.me/sinovlarihayot
Соатга қарадим: 11:27.

Олиб кириб кетишганига 24 дақиқа бўлган экан.
Ҳамшира менинг ҳайрон қолганимни кўриб, ўзи гапириб кетди:

- Диагноз хато қўйилибди. Ўғлингизда кўричак йўқ экан. Навбатчи врач ҳали ёш, биринчи мартта бундай ҳолатнинг гувоҳи бўлиши экан.

Ўғлингизнинг шунчаки, қорни дам бўлган. Мана бу дориларни уйда ичириб, ҳар эҳтимолга қарши ҳудудий поликлиникадан кўрикдан ўтиб қўярсизлар. Уйга кетишингиз мумкин.

Мен на кулишни, на йиғлашни билмасдим. Қўлимда рецептни ушлаганча, ҳайрон турардим...


Аслида биз мусибат, деб ўйлаган вазиятларни Аллоҳ бизга нажот учун жўнатган бўлиши мумкин экан

T.me/sinovlarihayot
​​​​КЕНЖА ЎҒИЛ САБОҒИ

(жуда ибратли)

Узоқ-узоқлардаги бир қишлоқда ёшгина йигит ўз ишини бошлади. Яъни, икки кўчанинг чорраҳасида савдо қилишга киришди. У жуда оқкўнгил, меҳрибон йигит эди. Ҳамма уни яхши кўрарди. Нарсаларни ундан олишиб, танишларига ҳам тавсия қилишарди.
Ҳалиги йигит бир йилни ичида мамлакатнинг бир томонидан иккинчи томонига етадиган, халқларни бир-бирига жипслайдиган занжир ҳосил қилганди. Орадан йиллар ўтди...
Кунлардан бир куни ўша киши ҳасталаниб, шифохонага ётқизилди. Врачлар уни текшириб, кўп яшамаслигини айтишди.
Шунда ҳалиги киши ёнига уч ўғлини чақириб, уларга қуйидагича топшириқ берди:
- “Мен бир неча йиллар тер тўкиб, яратган фирмамга ичинглардаги биттанглар бошлиқ бўласизлар. Лекин, қайсингиз энг лойиқ эканингизни билиш мақсадида ҳар бирингизга бир доллардан бераман. Ушбу бир долларга ҳоҳлаган нарсангларни олишинглар мумкин. Лекин, бир шартим: бугун кечга бу ерга келганингларда, олган нарсанглар мана шу хонани бошдан-оёқ тўлдириб туриши керак!”
Учала ўғил ҳам бундай нуфузли фирмага эга бўлиш илинжида ҳаяжонлана бошлади. Ниҳоят, учаласи ҳам шаҳарга бориб, пулларини ишлатишди. Кечга қайтганларида оталари сўради:
-“Қани, тўнғич ўғлим, пулингга нима олдинг?”
Ўғли жавоб берди:
- “Дўстимнинг даласига бордим. Пулимни унга бериб, икки қоп сомон олдим”.
Кейин чиқиб, сомонларни олиб кирди-да, хонага соча бошлади...
Хона бир онда учиб юрган сомонга тўлди. Лекин, кўп вақт ўтмасдан ҳалиги сомонлар ерга тушди. Яъни, ота айтгандай: хонани бошдан-оёқ тўлдиролмади.
У киши иккинчи ўғлига юзланди: “Ўғлим, сен пулингни нима қилдинг?”
- “Мен бир кўрпа-ёстиқ тикадиган одамни уйига бордим. Икки дона ёстиқ сотиб олдим”, - деди иккинчи ўғил. Ва, хонага иккита ёстиқ опкелиб, ичидан парларни (патларни) чиқариб, ер билан битта қилиб хонага соча бошлади. Ҳамма ёқ пат билан тўлса-да, лекин, дарров ерга тушиб, яна хонани тўлдиролмади...
Шунда ота учинчи ўғлидан сўради: “Сен пулингни нима қилдинг?”
Учинчи ўғил бундай деб жавоб берди:
- “Сиз берган ўша бир долларни олиб, бир дўконга бордим-да, майдалатиб олдим. 50 центини муқаддас жойга садақа қилдим. 20 центини шаҳримиздаги иккита ёрдам ташкилотига бердим. Яна 20 центини заифларга тарқатдим. Шундай қилиб, 10 центим қолди. Унга эса иккита нарса олдим”.
Бола қўлини чўнтагига солиб, бир гугурт қутиси ва битта шам чиқарди.
Хонанинг чироғини ўчириб, шамни ёққан эди: хона шам ёруғи билан тўлди!
T.me/sinovlarihayot
Хона сомон ёки патлар билан эмас, бошидан-охиригача “нур билан, ёруғ билан” тўлган эди!
Ота бениҳоя хурсанд эди:
- “Жудаям яхши, ўғлим!
Фирманинг бошлиғи – сен бўласан. Чунки, сен – ҳаётдаги энг муҳим нарсани биласан,
яъни ўз ёруғингни сочишни!
Бу – жудаям муҳим...”
НОШУДЛИКНИНГ САРҲАДИ БОРМИ?

Ислом дини арконларини бажаришни машаққат ёки қийин дейдиганлар топилади. Таассуфки, Аллоҳ осон ва енгил қилиб берган имконият ва неъматлардан кўпчилик фойдаланмайди.

1. Отанинг боласига қилган дуоси мустажобдир.
Аммо оталар учун болаларининг ҳаққига 2дақиқа дуо қилгандан кўра, уларни кун бўйи тоғ ва ҳиёбонларда айлантириб келиш осон.

2. Азон ва иқомат ўртасида қилинган дуо мустажобдир.
Аммо азон ва иқомат ўртасидаги қисқа танаффусда дуо қилишдан кўра ифторлик қилиш ёки ижтимоий тармоқни титкилаш осон.

3. Ёмғир ёғаётганда қилинган дуо мустажобдир.
Охирати учун қисқагина дуо қилгандан кўра, соябонни олиб, ёмғир остида соатлаб сайр қилиш осон.

4. Туннинг учдан бир қисми қолганида қилинган дуолар мустажобдир.
Аммо таҳорат олиб, таҳажжуд ўқиб, Аллоҳдан сўрагандан кўра, YouTubeга кириб, бемани видеоларни бомдодгача томоша қилиб ётиш осон.

5. Мусофирнинг дуоси мустажобдир.
Аммо дуоси қабул бўлар инсон тоифасига кириб, ўзи учун дуо қилиб олгандан кўра, шу борилган маскандаги томошагоҳ ва манзараларни кезиш осон.

*

Бир томондан қараганда, юқоридаги ҳолат ва вазиятларда ақалли 10-15сония дуо қилиб, сўнгра бошқа ишларга машғул бўлиш ҳам мумкин. Аммо биз шунга ҳам эринамиз. Яна шаъриятнинг шарри бизга оғирлик қилишидан нолиймиз.

*

Фақатгина бомдодни ўқиб қўйиб, ишимизда барака йўқлигидан нолиймиз.

Эҳсон қутисига 1000сўм ташлаб, ўзимизни саҳий кўра бошлаймиз.

Бир кун таҳажжудни ўқиб, Жаннатдаги уйларимизни ҳаёл қила бошлаймиз.

Бир марта умрага бориб, ўзимизни саҳобалар қаторида кўра бошлаймиз.

Роббимизни бизга берган неъматлари ҳақида ўтириб санашга ҳеч биримизни ҳолимиз йўқ. "Санасак адоғи йўқда!" деб, ҳотиржам ҳам тортамиз.

Яна ҳолимиздан нолиймиз.
Ношудликнинг сарҳади борми?

(c) Shaydoi Jannat
T.me/sinovlarihayot
У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.
Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди. Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.

Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди. Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади. Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:
- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...
Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...
Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.
- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...
T.me/sinovlarihayot
Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.
Кениялик югурувчи Абел Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.

Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.

"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.

"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.

"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".

"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.

"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш -- ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш -- ундан шарафлироқ."

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'qituvchi...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Boringizga shukr Azizlar .
Ғийбатнинг зарарлари

1.  Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2.  Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3.  Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4.  Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5.  Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6.  Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7.  Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8.  Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

Дўстларингизни ҳам хабардор қилиб, огоҳлантиринг...

❗️Марғилонликларга Қўшилинг 👇
https://t.me/sinovlarihayot
Аллоҳ амри...

Ғоятда камбағал бир аёл радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришлигини илтимос қилади.
- Ҳудди шу дастурни эшитиб ўтирган атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди.
- Радиодан аёлнинг манзилини олиб, котибасини чақиртириб дебди:
- Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат махсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.
- Агар аёл сиздан:
- "Булар кимнинг номидан" деб сўраса, унга:
- "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тушунарлими? деб буйруқ берибди.
- Ва ниҳоят атеистнинг котибаси аёлнинг манзилига етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди.
- Аёл озиқ-овқатларни кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди ва ёрдам учун ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор этиб, катта миқдордаги озиқ-овқатларни кичкинагина кулбаси ичига бирин-кетин ташибди. Шунда котиба аёлдан кулиб сўрабди:
- Бу озиқ-овқатлар кимнинг номидан эканлигига қизиқмайсизми?
- Аёл жавоб берибди:
- Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун ҳаттоки шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар.
Сен ҳам рози бўлгин эй ҳаёт!

Мен розиман неъматларингдан,
Қисматимни битибсан обод,
Камим йўқдур бугун ҳеч кимдан,
Сен ҳам рози бўлгин эй ҳаёт!

Синовларинг тоблади мени,
Яшаябман қара, мағрур, шод,
Мен ғанимат билдим ҳар кунни,
Сен ҳам рози бўлгин эй ҳаёт!

Нолишларим занжирбанд бугун,
Шукроналар орзуга қанот,
Кечирганда ечилар тугун,
Сен ҳам рози бўлгин эй ҳаёт!

Ўтдик қанча давонларингдан,
Барчасидан чиқардик сабот,
Кўтарилдик нарвонларингдан,
Сен ҳам рози бўлгин эй ҳаёт!

Бошимиздан қорлар эланди,
Баъзан бари этилди барбод,
Фалсафасин тушундим энди,
Сен ҳам рози бўлгин эй ҳаёт!

Яшамоқнинг фурсати қайтмас,
Дединг: - “Мана, ишқ бодасин тот”,
Буни мендан бошқаси айтмас,
Сен ҳам рози бўлгин эй ҳаҳот!

✍️Камола Абдувалиева
❤️ Erning vazifalari

1. Ayolidan va farzandlaridan xabar olish;
2. To‘laqonli ta’minlash;
3. Bolalar tarbiyasida ishtirok etish;
4. Ayoli bilan dildan suhbat;
5. Oila a’zolariga ta’lim,  tarbiya va ilm olishiga yo‘l ochib berish;
6. Farzandlari va ayolini kuniga 5 marta quchoqlash;
7. Dam olishga olib chiqish va sovg‘a-salomlar;
8. Mehr berish;
9. Nazorat va qizg‘onish;
10. Ayolining xatolarini yuzma-yuz o‘tirib muhokama qilish;
11. Har doim yordam berish;
12. Himoya.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Sog'ayish va tozalanishga MEDITATSIYA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мехр билан яшаш қийинми ёки осон?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tutorial🤍
• Madel qizimizda Vecherniy ko'ynelarga mos ro'mol o'rash va to'g'ri bo'glash usuli🧕🏻🕊
ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ДАРВОЗАЛАРИ!

ЖАННАТ.
Жаннат луғатда – “боғ” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажариб, фазлу марҳаматига сазовор бўлган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаннат”, деб аталади.

Жаннатда Аллоҳ таоло ўзининг солиҳ бандалари учун кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ноз-неъматларни тайёрлаб қўйгандир.
Жаннатийларга бериладиган энг улуғ неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш ҳисобланади.

Жаннатлар саккиз хил бўлиб, уларнинг дарвозалари ҳам саккизтадир.

Жаннатлар ушбу хил номлар билан номланган:
1. Дарус салом;
2. Жаннат ул-маъво;
3. Жаннатун наъийм;
4. Жаннатул хулд;
5. Жаннатул фирдавс;
6. Жаннатул қарор;
7. Жаннату адн;
8. Васила.

Жаннатга вакил қилинган фаришта “Ризвону жаннат” деб аталади. Жаннат ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, Аллоҳга маълум бўлган олий макондадир.

ЖАҲАННАМ
Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”
, деб аталади.
Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония”
деб аталади.

Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.

"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китоби