🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
710 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз
Савол:
Ассалому Алайкум. Насия савдоси (вариант)га мол сотиб олиб, сўнг уни накд пулга сотиб ўз эхтиёжимга ишлатсам рибо булмайдими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Пулини бир неча ой ёки кунда тўлаш шарти билан сотиб олинган товар-нарса буюмнинг тўлиқ тасарруфи сотиб олувчи кишининг қўлига ўтиб, барча масъулиятлари ҳам унинг зиммасига ўтгач, у нарсани нима қилиш сотиб олувчининг ихтиёрида бўлади. Фақат, ўша нарсани насияга сотиб олган киши ҳали пулини нақд тўламай туриб, аввалги эгаси (ўзи шу нарсани насияга сотиб олган кишиси)га бироз арзонроқ нархда сотиши ножоиз бўлади. Чунки бунда рибонинг кўриниши бор. Бошқа кишига хоҳлаган нархида сотиши жоиз. Насиясини келишилган ватқ ичида аслд эгасига тўлаб бериши лозим бўлади.Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.

Каналга уланиш 👇
T.me/sinovlarihayot
Тавба сураси, 117 оят тафсири

Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди. Албатта, У зот уларга марҳаматли ва меҳрибондир.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавбаларини қабул қилгани хусусида хабар бермоқда. Маълумки, Пайғамбарлар маъсумдирлар. Аммо бу оятда Пайғамбаримизнинг Аллоҳдан тушган ваҳийга хилоф қилганлари ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу ҳол бўлиши ҳам мумкин эмас. Балки У зот алайҳиссалом ижтиҳод маъносида баъзи бир кишиларга Табук ғазотига чиқмай қолишга изн берган эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан афзал ишни эмас, ундан пастроғини қилган эдилар. Афзали эса, то ростгўйлар ёлғончилардан ажралгунча кутиб туриш эди.

Шунга кўра Аллоҳ таоло У киши алайҳиссаломга ўтган оятлардан бирида: «Аллоҳ сени авф қилди. Нима учун сенга рост сўзлаганлар аниқ бўлгунча ва ёлғончиларни билгунингча кутмай, уларга изн бердинг», деган оятни нозил қилган эди. Бу оятда айнан ўша ҳолат ҳақида сўз кетмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди», дейишда ҳам ўзига хос ўша вақт воқеълигига оид сабаблар бор. Ўша сабабларнинг асосийси оятнинг ўзида зикр қилинмоқда:

«Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди».

Маълумки, Табук ғазоти одатдан ташқари қийинчиликларга тўла бир уруш бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни очиқдан-очиқ эълон қилиб, шу қийинчиликларга чидай оладиганларгина боришларини таькидлаганлар. Шунда баъзи саҳобаи киромларнинг кўнгилларидан «Ғазотга бормасаммикин», деган хаёл ҳам ўтди. Баъзилари мунофиқларнинг румликлар кучли эканликлари ҳақидаги гапларидан қўрқиб тараддудга тушдилар. Аммо кейин Аллоҳ қалбларига сабот бериб, белни боғлаб жиҳодга чиқдилар. Бу ишлар саҳобалар каби улуғ мақом соҳиблари учун ноўрин иш эди. Иккиланишлар улар учун тавба қиладиган тасарруф ҳисобланди. Аллоҳ уларни тавбаларини қабул қилди.

Ушбу оятлар нозил бўлиши давридаги ҳодисалар ҳақиқатда ҳам ибратлидир. Уларни тасдиқлаб Қуръони Карим оятларининг нозил бўлиши ҳам шуни кўрсатади.

Аллоҳ таоло «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсани ҳаром билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши то қўллари билан хор бўлган ҳолларида жизя бермагунларича жанг қилинглар» оятини нозил қилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларини Румга қарши ғазотга тайёргарлик кўришга буюрдилар. Бу давр қийинчилик вақти эди. Қаттиқ иссиқ бўлиб, қурғоқчилик эди. Мевалар пишган, одамлар сояда мевалардан баҳраманд бўлиб дам олишни хоҳлайдиган вақт эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда бирор ғазотга чиқадиган бўлсалар очиқ айтмасдилар, бошқа томонга бормоқчи эканликларини айтиб туриб, кейин мақсад қилинган тарафга юрар эдилар. Магар Табук ғазотида бундай қилмадилар. Машаққатли, узоқ ва шиддатли замонда, душманнинг кўплиги сабабидан одамлар ўзига яраша тайёргарликларини кўрсин, деб очиқдан-очиқ айтдилар. Одамларни тайёргарлик кўришга буюрдилар. Ҳамда Рум билан уруш қилиш ниятида эканликларини билдирдилар. Баъзи мунофиқлар Рум қизларининг фитнасига тушишдан қўрқишларини айтиб, ортда қолишга изн сўради. Уларга изн бердилар. Бу ҳақда уларнинг ижтиҳодларини авф қилганини айтиб, итоб ояти нозил бўлди. Унда:

«Аллоҳ сени авф қилди. Нима учун сенга рост сўзлаганлар аниқ бўлгунча ва ёлғончиларни билгунингча кутмай, уларга изн бердинг», дейилган эди.

Баъзи мунофиқлар жиҳоддан қочиб, ҳақда шак қилиб, Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга солувчи миш-мишлар тўқиб, иссиқда сафарбарликка борманглар, деб гап тарқатишди. Улар ҳақида Аллоҳ таоло:

«Иссиқда қўзғолманглар», дедилар.

«Жаҳаннамнинг оташи иссиқроқ агар тушунсалар, деб айт. Бас, қилганлари туфайли оз кулиб, кўп йиғласинлар» оятини нозил қилди.
T.me/sinovlarihayot
МАСЖИД

"Диёримда калишимни ўғирлашди. Уларнинг диёрида эса қалбимни...

Шарқий Европада жойлашган мен яшайдиган Болқон ерларида бир масжид бор. У масжидда шанба ва якшанба кунлари қуръон ёдлаш дарслари бўлади. Аввал мен бу кунни оддий кун деб ўйладим.
Имом ўтиради. Болаларга қуръонни талқин қилади. Уларнинг хатоларини тузатади. Бу биз барча араб давлатларида кўришга одатланган тақлидий услуб.
Шомни ўқиб масжиддан чиқмоқчи бўлганимда болачалар намоз ва зикрдан сўнг қимирлашиб қолишди. Масжид хонақосининг олд томонини ўйин майдонига айлантиришди. Дарҳол теннис столи олиб келиб ўрнатишди. Ракеткаларни қўлга олишди. Масжид бир зумда хурсандчилик ва сурурдан карнавал залига айланди.
Масжид имоми ҳам худди болаларга ўхшаб қолган эди. У энди сал олдинроқ болалар уни қўлини ўпаётган устозга эмас, болалардан бирига ўхшар эди. Уларга таажжубланиб қараб турган эдим устоз менга яқинлашди ва деди:
"Ўйлайманки сизнинг араб диёрингизда масъуллар бизни шу ҳолда кўришса аниқ бидъатчи ёки фосиққа чиқаришар эди".
Унинг нима демоқчи эканлигини билдим. Унга дедим:
- Нима демоқчи эканлигингизни англадим. Аммо менга бу масжиддаги янги тарбия услубингиз ҳақида гапириб берсангиз.
У деди:
- Ҳаммаси оддий. Мунофиқликни ўлдирмоқчимиз.
Субҳаналлоҳ! Мен кутмаган жавоб бўлди. Мен мутахассис сифатида, йигирма йиллик тажриба эгаси сифатида барча услуб ва йўналишларни биламан деб ўйлар эканман.
Ундан сўрадим:
- Қандай қилиб?!
У деди:
- Сизда болалар қуръон ёдлатиш мактабларига ўқишга киради. У иймоний муҳитда ўқийди. Сўнг ҳар қандай бола каби ўзининг болалик рағбатларини қондириш учун кўчага чиқади. Дўстлари билан ўйнайди. У ўз истакларини тартибга солинмаган шароитда қондиради. Сўкишлар, фаҳш сўзлар, жанжаллар...
У ўз рағбатларини қондириш учун шу шароитга мослашишга мажбур бўлади. Қуръон ёдлатиш мактабига келса диндорлик йўлини, қуръон одоблари ила адабланиш йўлини тутади. Чунки у ерда ундан шуни талаб қилишади. Бола ўзгарувчан ҳолатда яшайди. Бу эса мунофиқликка олиб боради. Болаларимизни нима учун масжидда тарбиялашимизни, қуръон ёдлатишимизни, улар билан масжидда ўйнашимизни ва дарс қилишимизни сабабини энди англадингизми?! Ислом сизларда, араб диёрларида нозил бўлган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бутун ҳаётлари масжидда эди. Ҳатто жиҳодга кетаётиб Оиша онамиз билан мусобақа ўйнаган эдилар. Сиз эса динимиздан фақатгина жасадини олдингиз. Руҳини эса ташладингиз.
Унинг гапларини эшитиб кўзларимга молик бўла олмадим.

Европадаги ислом марказларидан бирига ўз боласини исломга кириши учун олиб келган ғайридин она ёдимга тушди. Бола имомнинг ҳузурига кирганида имом сўради:
- Ким билан келдинг?
- Онам билан. У киши ташқарида турибдилар.
- Нега сен билан кирмадилар?
- У киши мусулмон эмаслар.
Имом ажабланиб боладан онасини олиб киришини сўрайди. Аёл кирганида имом сўрайди:
- Ўғлингизнинг айтишича, сиз мусулмон эмас экансиз. Унда нега ўғлингизни мусулмон бўлишини истаяпсиз?
Аёлнинг кўзлари ёшга тўлиб деди:
- Бизнинг бир мусулмон қўшнимиз бор. Уни фарзандим тенги фарзанди бор. У чиқса ҳам, кирса ҳам онасининг қўлини ўпади, салом беради. Ўғлимни ўшанга ўхшашини истайман".

Азизлар!
Фарзандларимизга диннинг асосий қисми бўлмиш руҳиятни, муҳаббатни, бағрикенгликни, юмшоқликни, кечиримли бўлишни ўргатайлик.

Абдулкарим Муҳаммадий.
"Турма нозирининг Болқон ерларига қувилиши" китобидан.
T.me/sinovlarihayot
Закот бермаган ҳожининг наркоман ўғли...
Куни кеча акам билан суҳбатлашиб қолдик. Гап орасида айтиб берган бир воқеалари мени жуда мутаассир қилди. Уйқум қочди... Ғоят ҳаётий ва ибратли воқеа бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим.

“Бир қадрдонимиз бор. Ўзи таниқли шифокор, аёли ҳам олий маълумотли. Тадбиркорлик орқали унча-мунча бойлик ҳам орттирди. Уч нафар қизини яхши жойларга узатган, уч нафар ўғлига ҳам тагли-тугли оилаларнинг одобли қизларини келин қилган. Қисқаси, оиласига ҳамма ҳавас қилади.

Бир куни шу ҳожи акам қўнғироқ қилиб қолди. Кутилмаганда фарзанди орқали синовга тутилибди. Обрўли бир ташкилотда ишлайдиган ўғли наркоманларнинг сиртмоғига тушибди. Тоғдаги дала ҳовлисини ва бир офисини арзон-гаровга сотиб юборибди. Тошкентдан водийга – қадрдонимнинг ёнига учиб бордик. Қийин кунида ёнида бўлгим, бу ҳам Аллоҳнинг синови эканини эслатиб, унга далда бергим келди. Йўлма-йўл акамизнинг ҳаёт йўлини таҳлил қилиб кетдим. Ўзи намозхон, бойлигиниям ҳалол йўл билан топган. Ҳаромдан ҳазар қилади. Лекин...

Мени чиройли чойхонада кутиб олди. Овқатланиб бўлгач, дардини дастурхон қилди. Уларни айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Фақат жудаям обрў-эътиборга эга қудасининг олдида боши хам бўлганини ва айниқса мана шу ҳолат қаттиқ изтиробга солганини таъкидлашим кифоя, менимча...

“Ҳожи ака! Билишимча, ўғлингизни “мелиса” ҳам, духтир ҳам, насиҳат ҳам бу балодан қайтара олмайди. Аммо битта йўли бор, қиламан десангиз, айтаман. “Албатта қиламан, укажон, тезда айтинг!” дедилар. Мол-дунёнгизни ҳисоблаб, домладан қанча закот беришингиз кераклигини ҳисоблатиб олинг. Кейин маҳалла-кўйдан ночор яшайдиган оилаларга закотингизни бўлиб берасиз” дедим. Бўлди, албатта шундай қиламан дедилар. Яна битта иш бор, дедим у кишини ҳайрон қолдириб, Содирхонни дуо қиласиз, бошқа танбиҳ бермай турасиз. Рози бўлди.

Олти-етти ойлардан сўнг яна қўнғироқ бўлди. “Укажон, Тошкентга келувдим, уйдамисиз?” – ҳожи ака довон ошиб, атайин менинг ёнимга келибди. Кўришдик. Гапиролмай йиғлаяпти, мен хавотир аралаш охирини кутяпман. Ўзига келиб айтишича, ўғли бутунлай “қутилибди”. Беш вақт намозни канда ўқияпти экан. Ҳатто вилоят ҳокимлигига ишга ҳам кирибди.

Субҳаналлоҳ... Яратганнинг санъатига, чеварлигига яна бир карра лол қолдим.

“Укажон! Энди айтангиз бўлар, бунинг сири нимада?”

“Ҳожи ака, қачондан бери пул топасиз, бирор марта закот берганмисиз?”

...У киши жавоб беролмай жим қолди.
“Топган бойлигингизда камбағалларнинг ҳақи бўлади. У ҳақ ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Агар ўз ихтиёрингиз билан бермасангиз, бошқа йўл билан чиқиб кетади барибир, аммо бу жуда оғриқли бўлади. Закот камбағалларнинг бойда турган омонати, уни тезроқ бериб, елкадаги оғир юкдан қутилиш керак!”, дедим.

“Тўғрисини айтсам, биринчи марта ночор оилаларга маҳсулот олиб борганимда қандайдир ичимдан йиғи келаверди. Тушунмайману лекин ичимдан ўтган ўша туйғуни умрим давомида биринчи марта ҳис қилиб тургандим. “Бериш” роҳат дегандингиз. Чиндан ҳам шунақа экан...”

Бу орада собиқ наркоман уч марта қўнғироқ қилиб, дадасидан ҳол-аҳвол сўради, камчилик йўқми, деб хабар олди. Ўзим ҳам роҳат қилдим.

Бу ҳаётий воқеа. Мана шу кунларда бўлиб ўтди. Ўшанчун бой бўламан деган одам эҳсон қилиши керак. Закоту садақаларини ортиғи билан бериб юрса, топган-тутганида барака бўлади, яхшиликларга буюради. Чунки Аллоҳ эҳсоннинг мукофоти эҳсондир деган...”

Даврада ўтирган дўстларимиз ҳам бу ҳикоядан қаттиқ таъсирланди. Ибратли бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим. Зеро, Рудакий ҳазратлари айтганларидек:

Кимки бу ҳаётдан олмаса таълим

Унга дарс беролмас ҳеч бир муаллим.

Абдулазиз Муборак.
T.me/sinovlarihayot
Момонинг ўлган чолига мактуби...(Дилдаги гаплар)
Охирги кунларда келин жудаям қўполлашди. Чойимни хам ярим пиёла беряпди...
Яхшиямки қулоқларим кар, эшитмайман нима деганини. Аммо ҳис қиламан...
Менимча мени бу уйда кўришни ҳоҳламаяпди. Ўғлингиз хам икки йўл орасида қолди...
Хатто мени хотинидан яширинча қучоқлаяпди. Кеча кечаси ухлаётганимда келиб ўпди...
Жудаям АЛАМ қилди.
Менга бошка холва олиб келмай қўйди. Тишларим
йўқку, ейётганимда чапиллаётган эканман.
Невараларим хузурсиз бўляпти экан.
Аллох шоҳид мен чапиллатиб нарса ермидим бегим?. Келин энди болаларга эртак айтиб беришимни хам таъқиқлаб қўйди.
Сиз билан гаплашаётганим учун девордаги
расмингизни хам беркитиб қўйди. Майли...
Ич чўнтагимдаги расмингизни билишмайди. Мен уни қарғамайман бегим. Нима бўлса хам ўғлимни хотини.Невараларимни онаси. 2-3-кун аввал қўшнилар келди...
Мени эшитмасин деб хонамни эшигини қулфлаб қўйди. Эшитмадим. Эшитолмадим. Лекин ҳис қилдим.
Мени қариялар уйига олиб бориб қўйишмоқчи.
Росаям алам қилди...
Ха айтгандай адаси, сиз ўғлингизга бир кўриниб қўйинг. Нима бўлса хам отасисиз. Сизни гапингизга киради.
Сўз бераман хонамдан чиқмайман умуман. Холва хам емайман майли. Болаларга хам эртак айтиб бермай қўяқолай. Нима бўлса хам мени бу уйдан айирмасинлар. Яшайолмайман.
Хатто нафас хам ололмайман....
Сизни хотираларингиздан узоқда мен қандай яшайман. Бу уйда ойнада суратингиз бор. Жавонда бармоқ изларингиз бор. Хассангиз халиям деворда осилиб турибди.
Хохлашмаябди мени бу уйда.
Бегим... Ёнизга чақиринг мени...олиб кетинг! Ёки сиз хам унутиб юбордингизми мени.
T.me/sinovlarihayot
Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...
​​БИЛАСИЗМИ!

Севги-инсон ҳаёти учун жуда муҳим бўлган туйғу . Чунки биз барча ишларни СЕВГИ БИЛАН️ ёки СЕВГИ ЕТИШМАСЛИГИДАН қиламиз!
🌹🌹🌹... Ҳаётингиз қанчалик яхши бўлмасин, севгисиз у ажойиб бўла олмайди
🌹🌹🌹... АВВАЛАМБОР ЎЗИНГИЗНИ СЕВИШНИ УРГАНИНГ!
Бировни севишдан олдин ўзингизни севишни ўрганишингиз керак. Бу жуда муҳим. Чунки ўзини сева олмаган инсон, ҳеч қачон ўзгани ҳам севишга қодир бўла олмайди
🌹🌹🌹... ҲАЁТИНГИЗНИ СЕВИНГ!
Ҳаёт жуда гўзал, фақат шу гўзалликни кўра олишимиз керак деб ўйлайман. Ҳаётингизни севишни ўрганинг уни қандай бўлса шундай қабул қилинг.Агарда, бирон нима сизга ёқмаса, ЎЗГАРТИРИНГ! Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиринг
🌹🌹🌹... ҲАЁТИНГИЗДАГИ ИНСОНЛАРНИ СЕВИНГ!
Сизнинг атрофингиздаги инсонларнинг барчаси ЯХШИ БЎЛМАСЛИГИ мумкин. Аммо барчасини ёмон деб ўйласангиз, бу катта муаммо. Бундай шароитда ўзингизни ўзгартиришингизга тўғри келади
🌹🌹🌹... ХАЁЛЛАРИНГИЗНИ СЕВИНГ!
Осмонларга учинг, ерга тушинг Севинг,севилинг. Хаёлларингизни севишни ўрганинг,шунда хаёт канчалар гўзал эканлигини англаб етасиз.
T.me/sinovlarihayot
Бир қашшоқ одам бойнинг олдига дон қарз сўраб борса, у томда ғалла совураётган экан. Бир дона буғдой юмалаб ерга тушиб кетибди, бунга кўзи тушган бой томдан ўзини ташлаб, энкайганича қидириб, бояги донни топиб, хирмонга қўшибди. Буни кўрган бечора қарз сўрагани юраги чопмай, ортга қайтаётган экан, бой уни тўхтатиб, мақсадини билгач, «Топганингда қайтарарсан» дея бир қоп буғдойни орқалатиб юборибди. Бу ривоятни эшитиб, мен «Тавба, бир дона буғдойни деб ўзини томдан ташлаган бой бир қоп буғдойни капсанга бериб юборар эмишми?» деб эътироз қилган эдим, отам, «Йўқ, гап бошқа ёқда, бутун хирмоннинг баракаси шу битта донда бўлса-чи?», деб айтгани ёдимда.
Ундан ташқари хайр-саховат ҳар кимнинг ўз ихтиёрида, аммо неъматнинг қадрига етиш, исрофгарчиликнинг ҳатто озидан ҳам ўзини асраш парҳезгорликдандир. Яъни бу феъл покликка, шукроналикка етаклайди кишини.
Яна бир ибрат шуки, бу бизга ҳар бир дона буғдой ё арпани увол қилмай йиғиб-териб олишни, ноннинг ушоғини оёқости қилмасликни ўргатади.
Ўзбекчада «қут, барака» деган сўз борлигини биласиз. Уни бошқа тилга ўгириш ҳам амримаҳол. Шу эзгу тушунча борки, нонни исроф қилмаймиз, уни муқаддас неъмат деб биламиз.

T.me/sinovlarihayot
#менимча

Чин яхши кўриш,  севиш аслида маҳлиё бўлиш,  ёқтириш эмас. Эҳтиёж сезишдир.  Худди сувга,  ҳавога, таомга эҳтиёж каби...
Эҳтиёж сезганимиз учун кўрмоқ,  суҳбатлашмоқ,  дийдорлашмоқ истаймиз.

Менинг энг буюк эҳтиёжим Ўзинг бўл! 

                     Наргиза Усанбоева

T.me/sinovlarihayot
Канални фаолиятини тухтатсинми ёки давом этсинми.
Фикрингиз мухим
Anonymous Poll
45%
Ха
55%
Йуқ
📚ТИКУВЧИНИНГ ХАТОСИ

Мисс Политт эшик ҳалқасини ушлаб, аста тақиллатди.
Андиша қилиб бир оз кугиб турди-да, яна тақиллатди.
Қўлтиғига қисиб олган тугунчаси тушиб кетаёзди, лекин
мисс Политт уни базўр ушлаб қолди. Бу тугунчада миссис
Спенлоунинг кийиб кўриш учуй тайёрланган куйлаги бор
эди. Мисс Политтнинг чап қулида эса тикувчиларнинг
ўлчагичи, игнаю туғнағичлар қадаладиган ёстиқча ва
каттакон қайчи солинган қора сумкачаси хам бор эди. Мисс
Политт баланд бўйли, қотмадан келган, қирра бурунли,
лаблари қимтилган ва сийрак сочлари оқара бошлаган аёл
эди. Бир оз кутиб тургач, яна учинчи маротаба эшик
ҳалқасини тақиллатди. Кўча томондан уйга юзлари қизариб
кетган хушчақчак мисс Хартнелл якинлашаркан,
қунғироқдек овозда мисс Политт билан:
- Хайрли кун, мисс Политт! - дея саломлашди.
- Хайрли кун, мисс Хартнелл! Кечирасиз, мисс Спенлоу
уйдамикин, мабодо, сиз билмайсизми? - сўзларни
чиройли қилиб, худди киборлардек талаффуз билан паст
овозда гапирди. ёшлигида бир оқсуяк хонимнинг
хизматида бўлган эди.
- Хабарим йуқ, - жавоб берди мисс Хартнелл.
- Буёғи кандоқ бўлди? Миссис Спенлоу билан
тиктираётган янги кўйлагини кийиб куриши учун бугун
соат уч яримда учрашишга келишгандик. Боядан бери уч
марта эшик қоқдим, лекин хеч ким жавоб бермаяпти. Балки
миссис Спенлоу қаергадир кетиб, кўйлаги эсидан хам чикиб
кетганмикин? Қизиқ, лекин кўйлагини индинга тайёр
бўлишини жуда хам истаётганди.
Мисс Хартнелл уз эшигини очгач, мисс Полипта яқин
келди-да:

Глэдис ҳам жавоб бермаяптими? - дея сўради-
Айтганча, бугун пайшанба-ку, унинг дам олиш куни! Балки,
миссис Спенлоу ухлаб қолгандир? Сиз эшикни жуда секин
тақиллатган бўлсангиз керак-да.
эшик ҳалқасини ушлаб бир неча марта шунақанги
қаттиқ тақиллатдики, қулоқни тешиб юбораёзди. Бу ҳам
етмагандай, оёғи билан ҳам эшикни бир неча марта тепиб,
баланд овозда:
- Ҳой! Уйда одам борми? - деб бақирди.
- Ҳеч ким жавоб бермади, - деди ҳайрон бўлган мисс
Политт. - Менимча, мисс Спенлоу кўйлаги хақиқатдан \ам
эсидан чиқиб, бирор ёққа кетган бўлса керак. Кейин яна бир
кириб ўтарман, - дея аста кўча эшик томон юра бошлади.
- Бўлмаган гап! - унинг гапини бўлди мисс Хартнелл -
ҳеч қаёққа кетмаган. ҳолда мен уни йўлда учратган
бўлардим. Ҳозир кўрамиз: бу ерда бирорта тирик жон
борми ўзи.
одати бўйича ҳазиллашаётганини билдириш учун
хушчақчақлик билан кулиб қўйди-да, олдидаги дераза
ойнасидан ичкарига кўз ташлади ва шу бир қарашнинг
ўзидаёқ уйда хеч бир тирик жон йўклигига амин бўлди ва
бунинг акси - камин олдидаги гиламчада миссис Спенлоу
ётганига кўзи тушди - жонсиз эди.
- Лекин, - кейинчалик гапириб юрди мисс Хартнелл, -
мен ўзимни йўқотиб қўймадим. Аммо анави қилтириқ
Политт эса шунақанги қўрқиб кетдики, хатто нима қилишни
хам билмай қолди. “Шовқин солманг! - дедим мен унга. -
Сиз шу ерда кутиб туринг, мен бориб полицияни чақириб
келаман”. эса бир ўзи қолишга қўрқишини айтиб,
нималардир деб минғирлади, мен бўлсам унга қулоқ ҳам
солиб ўтирмадим. Бундай одамлар билан қаттиқроқ
гаплашиш керак. Мен ҳали кетишга хам улгурмагандим,
кўча бошида мистер Спенлоу кўриниб қолди. -
Ҳикоясининг шу ерига келганда мисс Хартнелл уни қаяжон

билан тинглаётганлар: “Вой, худо! Хўш, нима қилди?” деб
сўрашларини кутиб, бир оз жим турди-да, яна давом этди: -
Тўғрисини айтсам, менга бошиданоқ шубҳали туюлди.
жуда хотиржам, биласизми, ҳаддан ташқари хотиржам эди.
Худди ҳеч нарса бўлмагандек. Нима десангиз денг-у, лекин
бу ғайритабиий эди.
Ҳамма унинг бу фикрига қўшилди.
Полиция хам шу фикрда эди. Кейинчалик, миссис
Спенлоунинг эридан кўра анча бойроқ эканлиги ва
васиятномага кура унинг ҳамма пуллари эрига утиши
маълум бўлгач, бу шубҳа яна ҳам мустаҳкамланди.
Жиноят маълум бўлгандан сўнг орадан ярим соат ўтгач,
полиция мисс Марпл билан учрашди. Уникига махаллий
констебель мистер Полк кириб келди. Унинг қўлида

T.me/sinovlarihayot
ёндафтари бор эди ва маъноли қилиб ёндафтарига уриб
куйди.
- Хоним, бир-иккита саволимга жавоб берсангиз,
дегандим.
- Миссис Спенлоунинг ўлдирилиши билан боғлиқ
эмасми?
- Кечирасиз, сиз буни қаердан биласиз?- ҳайрон бўлди
Полк.
- Балиқлар орқали, - деди мисс Марпл.
Констебель унинг бу жавобидан балиқ дўкончасида
тарқатувчи бўлиб ишлайдиган болакайнинг янгиликни
ҳаммага тарқатишга улгурганига амин бўлди. Унинг
суҳбатдоши миссис Спенлоунинг ўз хонасида ётганлигини,
уни, маълум бўлишича, балки ингичка камар билан бўғиб
ўлдиришганини, лекин жиноят содир бўлган жойда хеч
нарса топилмаганини ва яна бошқа нарсалар хақида
аллақачон билишга улгурганди. Констебель бу “она сути
оғзидан кетмаган Фред”дан аччиғи чиқа бошлаган эди, мисс
Марпл унинг гапини бўлди:
- Мен ёқангизда тўғнағич кўряпман-а.

Констебель ҳайратланиб ўз мундирига қараб қўйди.
- Э-ҳа... биласизми, бу ҳақда нима дейишади? Тўғнағич
топиб олиш - бу бахт топиб олиш дегани.
- мид қиламанки, шу сафар бу ran тўғри чиқади. Энди
айтинг-чи, мендан нимани билмоқчи эдингиз?
Полк йўталиб қўйди ва жиддий тортиб, ёндафтарига
қаради.
- Менда марҳуманинг эри бўлмиш мистер Артур
Спенлоунинг кўрсатмалари бор. Унинг таъкидлашича, сиз
соат икки яримларда қўнғироқ қилиб, ундан соат учдан
чорак ўтганда бир маслахатли иш билан сизникига кириб
ўтишини сўрагансиз. Мен, ростдан хам шундай ran бўлган-
бўлмаганини сиздан аниқлаб олмоқчи эдим.
- Албатта, йўқ, - деди мисс Марпл.
- Яъни, сиз соат икки яримда мистер Спенлоуга қўнғироқ
қилмагансиз, тўғрими?
- Икки яримда ҳам, ундан кейин хам қўнғироқ
қилмаганман.
- Шундай денг... - деб қўйди констебель ва мўйловининг
учини бураб қўйди. - Мистер Спенлоунинг яна айтишича,
учдан ўн дақиқа ўтганда сизнинг олдингизга келган. Лекин
келганда, хизматкорингиз сизни уйда йўқ деган.
- Ҳа, бу рост, - деди мисс Марпл. - Мен Аёллар клубида
эдим.
- Ҳа... - деб қўйди констебель Полк.
- Сержант, нима, сиз мистер Спенлоудан
шубхаланяпсизми?
- Ҳозирги шароитда аник бир ran айтиш қийин, лекин
назаримда, исмини аниқ айтолмайман-у, кимдир мендан
кўра айёрлик қилмокчи.
- Ва сиз бу “кимдир”ни мистер Спенлоу деб ўйлаяпсиз,
шундайми? - деди мисс Марпл.
Мистер Спенлоу унга ёқарди. Жиккаккина, қотмадан
келган, бир оз тўпорироқ бўлса-да, хақиқий инсоннинг

тимсоли эди. Ундаги бошқаларга ғалати туюлган ягона
нарса - унинг қишлокда яшашни исташи эди. Унга тегишли
хар бир нарсада унинг олдинги ҳаёти шаҳарда ўтганлиги
билиниб турарди. Кунларнинг бирида мисс Марплга
ўзининг қишлоққа келиб колиш тарихини сўзлаб берди:
“Мен умр бўйи қишлоқда яшашни, ўзимнинг богим
бўлишини орзу қилардим. Мен ҳар доим гулларни жуда
севганман. Менга турмушга чиққунга қадар хотинимнинг
ҳатто уз гул дўкони хам бўлган. Мен билан ўша ерда
танишганман” Бу гапларда унинг нозик хис-туйгулари
сезилиб турарди. Ва боғдорчиликдан ҳеч вақони
тушунмаса-да, кўз олдига анча ёш ва келишган мистер
Спенлоуни келтириш мумкин эди. уруглар, экин-тикин ва
бошқалар тўғрисида хеч нарса тушунмае ди. Унга ёқадиган
нарса фақат анвойи ҳидлар уфуриб турган гулларга тула
боги бор уй эди, холос. мисс Марплдан берилиб
маслаҳатлар сўрар ва эшитганларининг барини - биттасини
хам қолдирмай, ҳаммасини ёндафтарига ёзиб борарди.
Мистер Спенлоу биров таниб биров танимайдиган
камтарин инсон. Шунинг учун хам полиция билан хотини
ўлгандан кейингина қизиқиб қолди. Полицияга хос сабр-
тоқат ва хунт билан киришилгандан кейингина, бечора
хдқида унча-мунча маълумот йигишга эришилди ва Сент-
Мери-Мидда хеч нарсани сир сакдолмаганлари сабабли, тез
кунда бу маълумотлар хаммага маълум бўлди.
Марҳума миссис Спенлоу ёшлигида бир бой оклада
ошпаз бўлиб ишлар эди. богбонга турмушга чиққач,
ишдан кетади ва эри билан бирга Лондонда гул дўкони
очади. Дўкон яхшигина фойда келтириб, тез кунда гуркираб
кетади, богбон эр эса, аксинча, тез орада касал бўлиб вафот
этади. Унинг беваси яна хам берилиб ишини давом
этт ради ва бизнесини анча-мунча кенгайтиришга эришади.
Сўнгра эса дўконини яхшигина пулга сотиб, меросга
кичкина бир заргарлик корхонасини олган, унча ёш
бўлмаган мистер Спенлоуга турмушга чиқади. Кейинчалик
заводни хам сотиб, эр-хотин Сент-Мери-Мидга кўчиб
келишади.
Гул савдосидан тушган пулларни миссис Спенлоу
спиритик сеансларида руҳлардан олган кўрсатмаларга амал
қилиб, сармоя қилар эди. бу ҳакда берилиб гапириб
берарди. Унга дуч келган рухлар жуда хам устомон эдилар.
Миссис Спенлоу орттирган сармоялар жуда ҳам фойдали,
таажжубланарли даражада фойда келтирар эди. Бундан
келиб чиқиб, миссис Спенлоунинг спиритизмга ишончи
янаям ортади, деб ўйлаш мумкин эди. Лекин, бунинг акси
бўлиб чиқади: бу ношукур аёл бирдан ҳамма нарсанинг
баҳридан ўтиб, нафас олиш машқларини ўргатувчи
қандайдир бир тезкор хинд гуруҳининг таъсирига берилиб
кетади. Лекин, Сент-Мери-Мидга келгач эса, яна ҳам
ўсишда давом этади: инглиз черковининг ашаддий
тарғиботчисига айланади. кечаси ҳам, кундузи хам
кохиннинг уйида қолиб кетар, бирорта хам черков
маросимини ўтказиб юбормасди. дўконларга борар,
кундалик янгиликларни мухокама қилар ва ҳатто карта хам
ўйнарди.
Бир-бирига ўхшаш сокин кунларнинг бирида тўсатдан
қотиллик рўй берди.
Полиция бошлиғи полковник Мелчетт инспектор Слэкни
чақиртирди.
- Бу унинг эрининг иши, - ишонч билан деди инспектор.
- Бунга шончим комил. Ҳатто хижолат ҳам бўлмади,
хавотирланмади хам. Сиз уни бир кўрсангиз эди!
- ҳаттоки ўзини ғамдан адо бўлган эрга ўхшаб
кўринишга ҳам уринмадими?
- Йўк-да. Баъзи бировлар бирор нарсага уриниб кўришга
хам кодир эмаслар. менга хотини унинг жонини
хиқилдоғига келтириб юборганга ўхшаб кўринаяпти.
Хотинининг хаёли доимо бирор нарса билан банд бўлар

экан - гоҳ йога, гоҳ эса бир нарса. Охир-оқибат, эри ундан
қутулишга ахд қилган. Ҳамма нарсани ипидан-игнасигача
ўйлаб чиққан.
- Унга бирортаси қўнғироқ қилган-қилмаганини
аниқладингизми?
- Йўқ, аниқлай олмадим. Демак, ёлғон гапирган ёки
унга телефон будкасидан қўнғироқ қилишган. Бу ерда
иккита телефон будкаси бор - бири вокзалда, иккинчиси эса
почтада. Унга почтадан қўнғироқ қилишмаган, чунки
миссис Блейд ерга кириб-чиқадиган ҳаммани кўриб
туради. Вокзалдан қилган бўлишлари мумкин. Соат
иккидан йигирма етти дақиқа ўтганда ердан поезд ўтади,
ер жуда сершовқин. Лекин мистер Спенлоу унга айнан мисс
Марпл қўнғироқ қилганини таъкидлаяпти.
- Сизга кимдир уни атайин уйдан чиқишга мажбур
қилгандек бўлиб туюлмаяптими?
- Сиз ёш Тедди Жерардни назарда тутяпсизми? Мен,
албатта уни ҳам рўйхатга тиркаб қўйдим, лекин унда
миссис Спенлоуни ўлдириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ-ку?!
- Биз бу сабабларни билмаслигимиз мумкин. Унинг
орқасида эса яхшигина гуноҳи бор: қандайдир пулларни еб
кетган.
- албатта - аблаҳ. Лекин ўшанда уй эгалари ҳали хеч
нарсадан гумонсирашга улгурмасларидан, ҳамма
гунохдарини бўйнига олган.
- ҳозирда Оксфорд гуруҳининг аъзоси, - деди
Мелчетт.
- Ҳа, тўғри йулга тушиб олди. Лекин мен барибир
ўшанда ундан гумон қилаётганларини билиб, ўз айбини
бўйнига олаётган гуноҳкор ролини ўйнаган, деб ўйлайман.
- Сиз скептик-шуҳратпарастсиз, Слэк, - деди полковник.
- Айтганча, мисс Марпл билан бир гаплашиб кўрмайсизми?
жуда ҳам ақлли аёл.
Слэк бутунлай бошқа нарса тўғрисида ran бошлади:

Сэр, мен сиздан яна бир нарса тўғрисида сўрамоқчи
эдим. Ўлган аёл ёшлигида сэр Роберт Аберкромби уйида
хизмат қилган экан. Ўша пайтда унинг уйидан бугун бир
бойликка тенг қимматбаҳо тошлар йўқолган, ўғриларни эса
топиша олмаган эди. Сиз нима деб ўйлайсиз, унинг бунга
алоқаси йўқмикин? Яна бу Спенлоу хам тайини йўқ, бир
тийинга қиммат заргарлардан - олибсотар ёки шунчаки
бир қаллоб бўлиши мумкин.
- Менимча, бундай бўлмаса керак. Ахир пайтда бу аёл
мистер Спенлоуни танимаган-ку. Мен бу ишни яхши
эслайман. Ўша пайтларда полиция доираларида бу ишга
хўжайиннинг ўғли Жим аралашган, деб ҳам ўйлашган эди.
безорининг жуда хам кўп қарзлари бўлиб, ўша
ўғирликдан сўнг хамма қарзларидан қутулган эди. Қария
Аберкромби эса бу ишни бости-бости қилиб кетишга
ҳаракат қилганди - полиция бу ишга аралашишини
хохдамаган эди.
Мисс Марпл инспектор Слэкни полковник Мелчетт
юборганини билгандан сўнг, жуда ҳам илиқ кутиб олди.
- Полковник мени ҳали хам эсидан чиқармаганидан жуда
хурсандман.
- Бўлмасам-чи! Жуда хам яхши эслайди. айтдики, агар
бу ерда сизнинг хабарингиз йўқ бирор ҳодиса рўй берган
бўлса, демак, бу нарсани билишга хам арзимайди.
- Полковник томонидан бу жуда хам катта илтифот,
лекин ишонинг, мен қотиллик ҳақида ҳеч нарса билмайман.
- Ҳеч бўлмаса, бу ҳақда нималар гапиришаётганини
айтинг.
- Айтишга-ку айтаман-а, лекин ғийбатчиларнинг бўлар-
бўлмас гапларини қайтаришнинг нима хожати бор?
- Бу суҳбатимиз сўроқ ёки расмий сухбат эмас, -
инспектор Слэк гап охангини ўзгартирди-
- Шунчаки, бир дилдан гаплашиб олай дегандим.

Демак, сиз, одамлар қотиллик хақида нима
дейишаётганини билиб, кейин хақиқатни аниқламоқчисиз,
шундайми?
- Ҳа, худди шундай.
- Тушунарли. Бу ҳодиса тўғрисида ҳар хил гап-сўзлар ва
тахминлар бор. Агар айтиш жоиз бўлса, одамлар икки
гурухга булинишди. Бир гурух одамлар мархуманинг эрини
айбдор дейишаяпти ва бу, албатта, табиий. Одатда биринчи
шубха эрдан ёки хотиндан булади-ку, шундай эмасми?
Бундан ташқари, бундай ходисалар одатда пулни деб содир
бўлади, мен эса мистер Спенлоу хотинининг ўлимидан
кейин жуда хам бой бўлиб кетади, деб эшитгандим.
Афсуски, бу телба дунёда бундай тахминлар жуда куп
ҳолларда тўғри бўлиб чиқади.
- Унга мерос қолган пулларни назарда тутадиган бўлсак,
сиз хақсиз.
- Худди шундай. Бундан ташқари, бу ишни бажариш
унинг учун унчалик қийин бўлмаган: хотинини бўғиб
ўлдириб, орқа эшик орқали ховлидан меникига келиш,
менинг бор-йўқлигимни сўраш, мен унга қўнғироқ қилиб
чақирганимни айтиш ва уйига қайтиб кириш, гўёки
хотинини унинг йўкдигида ўлдириб кетишгандек.
- Агар молиявий шароитни ҳисобга оладиган бўлсак, -
ran бошлади Слэк, - айниқса, уларнинг охирги пайтларда
бир-бирларига муносабатлари яхши бўлмаганлигини
ҳисобга оладиган бўлсак...
- Бўлмаган ran, улар бир-бирлари билан жуда яхши
эдилар, - мисс Марпл унинг гапини бўлди. - Агар улар
хафалашиб қолишганда, бундан хамма аллақачон хабар
топарди: уларнинг хизматкори Глэдис Брент буни бутун
маҳаллага ёйиб чиққан бўларди.
- Хизматкор буни билмаган ҳам бўлиши мумкин... - ўзи
ҳам ишонқирамай, эътироз билдирди инспектор, лекин мисс

Марпл унта қараб кинояли кулимсираб қуйди ва давом
этди:
- Лекин бошқа бир гуруҳ одамлар хам борки, улар Тед
Жерарддан гумон қилишяпти. жуда хам келишган йигит.
Афсуски, бундай тоифа одамлар атрофдагиларнинг
эътиборини ҳаддан ортиқ ўзига тортади, ҳаттоки чегарадан
ҳам чиқиб кетишади. Масалан, ўзимизнинг охирги
капелланимизни олайлик - ҳаммани ўзига ром қилиб
қўярди. Қизларнинг ҳаммаси черковга боришни бошлашди
- эрталаб хам, кечқурун ҳам. Ёши катта аёллар эса
черковнинг ҳар хил хайрия акцияларида қатнаша
бошладилар. Унга яна қандайдилар шиппаклар ҳам тикиб
олиб келишдими-ей... Бечора роса хижолат бўларди...
Тўхтанг. Мен нима ҳақида гапираётгандим? Айтганча, Тед
Жерард ҳақида эди... Унинг тўғрисида ҳар хил миш-мишлар
юрарди. миссис Спенлоунинг уйига тез-тез келиб
турарди. Миссис Спенлоу менга Теднинг қандайдир
сектага... Оксфорд гуруҳи эди шекилли, аъзо бўлганлигини
айтганди. Бу секта аъзолари ҳаммаси худога ишонган ва ўз
эътиқодларига содиқ бўлган, миссис Спенлоу бунта жуда
қизиқарди. Тедни ерга, албатта, фақатгина диний
қарашлари олиб келганига мен ишонаман, лекин
одамларнинг қанақалигини ўзингиз яхши биласиз-ку....
Кўпчилик миссис Спенлоу йигитни деб эс-хушини
йўқотиб қўйиб, унга жуда катта пул қарз берганлигига
ишонади. Бундан ташқари уни ўша куни вокзалда соат
иккию йигирма еттида келадиган поездда кўрганлар ҳам
бор. Унинг учун вагоннинг бошқа томонидан тушиб, йўлни
кесиб ўтгач, девордан сакраб ўтиш, сўнг эса буталарнинг
томонига ўтиш х.еч ҳам қийин эмас эди. Агар шундай бўлса
- Спенлоуларнинг уйигача кўринмай пусиб бориши
мумкин эди. Ха, айтганча хамма миссис Спенлоунинг
кийган кийимидан ҳайратланяпти.
- Ҳайратланяпти?
У куйлак емас халатда еди мис Марл бироз қизаринқиради. - Баъзилар бунда бир ran бор, деб
ўйлашяпти, мен эса бу табиий деб хисоблайман.
- Бу сизга табиий туюлаяптими?
- Ҳозирги шароитда - ха. - Мисс Марпл инспекторга
хотиржамлик билан ва бир оз ўйланиб жавоб берди.
- Демак, яна эрини айблашга қайтамиз. Сабаб - рашк.
- Йўк, йўқ, мистер Спенлоу рашк нималигини билмайди!
Агар хотини игналар санчиладиган ёстиқчага бирорта
хатчани қадаб, ундан қочиб кетсагина бирор нарсани
сезган булармиди. - Мисс Марпл Слэкка тикилиб қаради ва
унга аёлнинг гапларида қандайдир тушунарсиз шама бордек
туюлди. - Инспектор, бирорта из топдингизми?
- Мисс Марпл, бизнинг давримизда қотиллар из
қолдиришмайди.
- Менга эса бу айнан урфдан қолган қотилликка ўхшаб
туюлаяпти.
- Сиз шундай деб ўйлаяпсизми? Илтимос, тушунтириб
берсангиз.
- Балки сизга констебель Полк ёрдам берар, - секингина
деди мисс Марпл. - Жиноят содир бўлган жойга биринчи
бўлиб борган.
Мистер Спенлоу боғдаги ўриндиқда ўтирар, унинг
кўриниши жуда аянчли эди. аста шундай деди:
- Балки менга шундай туюлгандир, лекин мен
болакайнинг менга қараб “Ҳой, сен мабодо Криппенни
танимасмидинг?” деб бақирганини аниқ эшитдим. Ахир
Криппен дегани бу - ўз хотинини ўлдирган шахс-ку. Ва
менинг хаёлимга: “ менга хотинимни мен ўзим
ўлдирганимни айтмоқчи бўлдими?” деган фикр келди.
Мисс Марпл эхтиёткорлик билан куриб қолган гул
ғунчасини қирқиб ташлади:
- Албатта, худди шундай демоқчи бўлган.

Оҳ, худойим, ахир ёш болага бу тапни ким
уқтирганкин?
- Тушунарли, - йўталиб қўйиб деди мисс Марпл, - бола
ота-онаси ўзаро суҳбатлашаётганини эшитган бўлса керак.
- Сиз ҳақиқатдан хам кимдир шундай деб хисоблайди,
деб ўйлаяпсизми?
- Сент-Мери-Мид ахолисининг қоқ ярми шундай деб
ўйлаяпти.
- Ахир қандай қилиб бундай нарса хаёлга келиши
мумкин? Ахир мен, ўрнак олса бўладиган, хотинини
суядиган эр эдим-ку. Бахтга қарши, қишлоқ ҳаёти унта
ёқмасди, лекин иккита инсон хар доим хам хдмма нарсада
бир-бирларига тўғри келавермайди-ку. Сизни ишонтириб
айтаманки, хотинимнинг ўлими мента жуда қаттиқ таъсир
қилди.
- Тушунаман. Лекин, мени кечирасиз-у, сизнинг
кўринишингиздан бундай деб бўлмайди.
Мистер Спенлоу ўзининг жиккак қаддини ростлади.
- Ҳурматли мисс, мен бир пайтлар ўз хотинидан
айрилиб, кўчада бемалол занг чалиб юрган (занг уриш
хитойликларнинг кундалик ўйини шекилли) хитой
файласуфи ҳақида ўқигандим. Унинг ўзини қўлга ола
билиши шаҳар аҳолисида катта таассурот қолдирган эди.
- Афсуски, Сент-Мери-Мид аҳолиси учун хитой
фалсафаси бетона.
- Лекин, умид қиламанки, сиз мени тушунарсиз?
- Мен тушунаман. Менинг Генри амаким доим: “Ўз
хиссиётларингни ҳеч қачон билдирма”, деб таъкидларди.
ҳам гулларни жуда севарди.
- Мен ғарб томонда айвонча қуришни режалашти-
раётгандим, - заҳархандалик билан деди мистер Спенлоу. -
Атиргулми ёки глициниялар билан атрофини ўраб.... Ва яна
битта гул бор, оппоқ, гулбарглари ёйилиб туради, афсуски,
хозир номини эслай олмаяпман...

Мисс Марпл ўзининг уч ёшли набира жияни билан
гаплашадиган охангда деди:
- Менда расмлари билан берилган гулларнинг жуда яхши
рўйхати бор. Кўриб чиқасизми? Ҳозир, мен бир неча
дақиқага сизни ёлғиз қолдираман.
Мисс Марпл мистер Спенлоуни қўлида рўйхат билан
ёлғиз қолдириб, ўз хонасига қараб кетди. ерда қоғозга
қандайдир кўйлакни ўраб, уйдан чиқди ва почта томонга
қараб жадал йўл олди. Тикувчи Политт почта жойлашган
бинонинг иккинчи қаватида яшар эди. Лекин мисс Марпл
ерга бирданига кирмади. Соат роппа-роса икки ярим эди,
дарвоза олдида Мач Бенхэмдан келган автобус тухтади.
Ичкаридан почта ходимаси кўплаб тугунлар, қутилар,
халталар билан - ўзининг асосий ишидан ташқари яна
ширинликлар, арзон китобчалар ва болалар ўйинчокдари
билан ҳам савдо қиларди, - чиқиб келди. Миссис Блейд
қайтиб келгандан кейингина мисс Марпл юқорига
кўтарилди, эшикни тақиллатиб, тикувчи билан учрашди ва
ундан ушбу кўйлакни агар иложи бўлса замонавийроқ
қилиб қайта тикиб беришни сўради. Мисс Политт харакат
қилиб кўришга ваъда берди.
Полиция бошлиғи Мелчетт мисс Марплнинг ташрифидан
жуда хайрон бўлди.
- Тўғрисини айтсам, сизни безовта қилиш менга ноқулай,
жуда хам ноқулай. Полковник, биламан, сизнинг ишингиз
бошингиздан ошиб ётибди, лекин сиз хар доим шундай
хушмуомаласизки, шунинг учун мен инспектор Слэк эмас,
сизнинг олдингизга келишга қарор қилдим. Тўғрисини
айтсам, констебель Полкда кўнгилсизликлар бўлишини
хохламайман. Лекин, барибир, қотиллик бўлган жойда ҳеч 
нарсага тегиши керак эмас эди.
- Полк дейсизми? Сент-Мери-Миддаги констебелми?
нима қилиб қўйди?

Тўғнағични олибди, тушуняпсизми? Олиб, лацканига
тақиб қўйибди. Мен ўша захоти, буни Спенлоунинг уйидан
олган бўлса керак, деб ўйладим.
- Хўп, майли, шундай деб фараз қилайлик. Лекин,
тўғнағичнинг бунга нима алоқаси бор? Тўғри, ҳеч нарсага
тегиши керак эмасди, лекин бу тўғнағич экан-ку, аёллар
ишлатадиган оддийгина тўғнағич.
- Йўк, полковник, сиз янглишаяпсиз. Бу бошқача
тўғнағич, жуда ҳам ингичка, уларни мана бундай
қутичаларда сотишади. Улардан тикувчиларгина
фойдаланишади.
Мелчетт мисс Марплга тикилганча қараб қолди:
эндигина бирор нарсани тушуна бошлаганга ўхшарди. Мисс
Марпл бошини қимирлатиб қўйди:
- Ҳа-ҳа, ҳаммаси очиқ-ойдин кўриниб турибди. Миссис
Спенлоу халатда эди, чунки янги кўйлагини кийиб
кўришга тайёрланиб турганди. Мисс Политт унга яна бирор
нарсани ўлчаб кўриш кераклигини айтган бўлса керак -
бўйнига ўлчагични ташлаган - учини айлантириб
бурашгина қолган. Мен суриштириб кўрдим, бу унчалик
қийин эмас экан... Шундан сўнг мисс Политг хотиржамгина
ташқарига чиққан, эшикни ёпган ва худди эндигина
келгандек эшикни тақиллата бошлаган. Лекин бу тўғнағич
унинг миссис Спенлоунинг уйига аллақачон кириб,
чиққанини тасдиқлайди.
- Сиз мистер Спенлоуга хам қўнғироқ қилган деб
ўйлайсизми?
- Албатта. икки яримда почтадан қўнғироқ қилган - бу
пайтда автобус келади ва бир неча дақиқа давомида ерда
ҳеч ким бўлмайди.
- Лекин, нима учун, азизим мисс Марпл, нега? Ахир
одамларни шунчаки, ҳеч қандай сабабсиз ўлдиришмайди

Менинг тушунишимча, бу жиноятнинг илдизи жуда
чуқур. Биласизми, менинг иккита амакиваччам бўларди -
Энтони ва Гордон. Энтони нимага қўл урса доим омади
келарди, бечора Гордоннинг эса ҳеч иши юришмасди: гох
пойгада отининг оёги синарди, гох биржада акцияларнинг,
гохида ер участкаларининг нархи тушиб кетарди...
Менимча, ўша ўғирликда бу икки аёлнинг хам қўли бўлса
керак. Хизматкор ва ошпазнинг. Ўша пайтда битта нарсани
охиригача хал қилишмаган: ошпаз аёл боғбонга турмушга
чиқибди, гул дўкони сотиб олиш учун пулни улар қаердан
олишган? Жавоб оддий - бу унинг ўғирликдан тушган
пуллардан хиссаси эди. Ҳа, менимча “ўғирликдан тушган
пуллар” десак жуда тўғри бўлади. Шундан кейин нимага
қўл урса хамма ерда омади чопаверади. “Пул пулни
чакиради”, деган ran худди унга карата айтилгандек. Лекин
иккинчи аёл эса жуда хам омадсиз бўлиб чиқади: охири
бориб-бориб оддийгина тикувчи бўлиб қолади. Улар
учрашиб қолишади. Бошида хаммаси сип-силлик эди, лекин
кейин бу йигитча - Тед Жерард пайдо бўлади. Менимча,
миссис Спенлоу олдинлари хам виждони кийналган, ахир
жуда таъсирчан ва художўй бўлган-ку. Тед, албатта, миссис
Спенлоунинг “ўз гуноҳларини бўйнига олишини, худо
олдида юзини ёруғ қилиб олишини” талаб қилиб туриб
олади. Билишимча, Тед уни кўндирган ҳам бўлса керак.
Лекин мисс Политт эса қамокқа тушишни ҳеч хам
истамайди ва айбини бўйнига олишга қаршилик қилишга
карор килади. ҳар доим хам жохил ва номуссиз бўлса
керак. Агар виждонли ва тентак мистер Спенлоуни ушбу
жиноятда айбдор қилишса, бу аёл пинагини хам бузмаган
бўларди.
- Ҳа, - ran бошлади полковник. - Буни текшириб
кўрамиз. Мисс Политт хақиқатан хам ўша уйда хизматкор
бўлиб ишлаганлигини аниклашимиз мумкин, лекин...
Бунинг қийин жойи йўқ, - мисс Марпл уни тинчитди. -
хамма нарсани дарров бўйнига олади. Ва яна менда унинг
ўша ўлчагичи бор. Мен уни... ўғирлаб олдим. Биласизми,
ушбу ўлчагич билан унинг жиноятини исботлаш мумкин
ёки мумкин эмаслигига бу аёлнинг ақли етмайди. - Мисс
Марпл уни тинчитаётгандек жилмайиб қўйди. -
Ишонаверинг, ҳаммаси силлиқ битди.
Бу сўзларни у, полковник қачонлардир Сандхерстдаги
ҳарбий академияга имтиҳон топшириш учун кетаётганида
холаси уни кузатиб омад тилаётганда айтгандек оҳангда
айтди.
Полковник эса ўша куни имтиҳондан муваффақиятли
ўтган эди.

Тамом.

https://t.me/sinovlarihayot