🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Санам минг ҳаяжон ва титроқ билан бино томонга
юрар экан, юраги алланечук ҳапқириб кетарди.
Секин эшикни очиб кирдию, кўрган манзарасидан
эшик олдида туриб қолди.
— Йўқ, бўлиши мумкин, — пичирлади. Марказга
ўрнатилган икки кишилик столда Юсуф ва Маржона.
Юсуфнинг қўлида қизил духоба қути. Ярим очиқ
ҳолда. Маржонанинг кўзида ўзгача бахт ва ҳаяжон
порламоқда. — Бббууу қанақаси? — Санамнинг
томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Ахир, у бу
ерга шуни кўриш учун минг ҳаяжон билан келдими?
У ичкарига киришни ҳам, кетишни ҳам билмай
тураркан, қалби қаттиқ оғриқ берар, аммо, кўзига
бир томчи ҳам ёш келмасди. Санам Юсуф ва
Маржонадан кўз узмасдан қарар экан, улар
Санамни сезишмасди ҳам хатто. Айни пайтда, у жимкетишни маъқул кўрди ва эндигина ортига
ўгирилганди ҳамки,
— Санам, — Маржонанинг ҳайрон бўлганча
чақиргани эшитилди. Энди кеч, жим кета олмайди.
Бор кучини тўплаб жилмайдию, ортига ўгирилди.
— Мен ҳалиги...
— Ойим жўнатдими? — Маржона ҳайрон бўлганча
сўради.
— Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади, — Санам гапирар
экан, икки кўзи Юсуфда. Юсуф эса анчагина
хотиржам.
— Эҳҳҳ ойижонимааа, — Маржона уялибгина
жилмайиб, — Юсуф ака айбга буюрманг, ойим
мендан хавотир олгани учун...
— Тушунаман, —Юсуф ҳам унга жавобан жилмайди.
— Келган экансиз, биз билан кечки овқатга қолинг,
қувончимизга шерик бўлинг.
— Қанақа қувонч, билсам бўладими? — Санам
ҳаммасини тушуниб турган бўлса ҳам
билмаганликка олиб сўради.— Санам Юсуф акам севги изҳор қилиб, қўлимни
сўрадилар, — Маржона кўзларида бахт порлаганча
гапирар экан, ҳар бир сўзи Санамга қандай таъсир
қилаётганини ўйламасди ҳам.
— Бундан жуда хурсандман. Табриклайман, бахтли
бўлинглар, — Санамнинг ич - ичидан нимадир
узилгандек бўлди.
— Қани ўтиринглар, овқатланамиз, — Юсуф ҳеч
нарса бўлмагандек қизларни дастурхонга таклиф
қилди. Шу пайт, Маржонанинг телефони
жиринглади.
— Мен ҳозир, — телефонини олиб дастурхондан
узоқлашди.
— Сюрпризим ёқдими? — Санамнинг стулини суриб
қўяр экан, Юсуф энгашганча сўради.
— Бу билан нимага эришмоқчи бўлаяпсиз? —
Санамнинг овози бироз титраб чиқди.
— Айтайлик сендек осмон қизни ерга тушириб
қўйиш.— Шунинг учун қалбим билан ўйнашиб, ўзингизни
мени севиб қолгандек кўрсатдингизми?
— Севги? Севиб қолиш? — кулди Юсуф. — Мен сенга
севги изҳор қилмаганман.
— Тўғри, мен шундай тушунганман холос. Нақадар
аҳмоқман? — алам билан кулди.
— Буни англаб етганингдан хурсандман, — Юсуф
стулни қаттиқроқ итараркан, — ҳа яна бир гап:
Сенинг ҳеч кимга керагинг йўқ. Хатто мана шу
яқинларинга ҳам. Чунки олманинг тагига олма
тушади, шуни ҳеч қачон унутма.
— Бу нима деганингиз? — Санам унинг охирги
гапларига умуман тушунмади. —Нимага шаъма
қилаяпсиз?
— Буни вақти келиб тушунасан. Ҳозир эса, севгилим
ва менинг ўртамда "Қора ботир" лик қилмасдан
бизга марҳамат кўрсатсанг жуда миннатдор
бўлардим, — Юсуф стулни ўзи томонга қаттиқ
тортганди Санам учиб кетай деди.
— Аллоҳ жазойингизни берсин, — Санам айни
дамда бундан ортиқ сўз топа олмади. Бунга кучиҳам, хохиши ҳам йўқ эди. Айни дамда у бир нарсани
бу ердан тезроқ кетишни, қалбини озорлаётган
иккиюзламачини кўрмасликни истарди. Шунинг
учунми, Маржонанинг ҳай - ҳайлаганига ҳам
қарамасдан югуриб чиқиб кетди. Югуриб кетар экан
йиғлай олмас, бироқ ич - ичидан нураб кетарди. Кўз
ўнгидан эса, ўша иккиюзламачининг унга меҳр ила
боқишлари кетмасди.
Санам қанчалик йиғлашни истамасин йиғлай олмас,
бундан қалби янада азоб берарди. Тез - тез юриб
кетар экан оёқлари чалишиб кета бошлади. Айни
дамда қаерга кетаётгани ҳам англайдиган аҳволда
эмасди. Ёлғиз билгани ҳаммадан узоққа кетишни
истаси. Шу кетишда кетар экан автомобил қатнаш
йўлига чиқиб қолганини ҳам, унчалик катта
бўлмаган тезликда келаётган машинани ҳам
кўрмасдан қолди. Эсида қолгани машина уни уриб
юборгани ва кимнингдир ёнига чопиб келгани
бўлди.*
*
T.me/sinovlarihayot
*
— Сен Девилнинг одами эмаслигинга қандай
ишонай? — Игор Ҳасанни синчиковлик билан
кузатар экан, у ёлғон гапираяптими йўқми билишга
ҳаракат қиларди.
— Буёғи сенинг ишинг, — Игор эллик ёшлар
атрофида бўлса ҳам, Ҳасан негадир уни сизлашни
истамади. Игор бир муддат ўйланганча гап бошлади,
— Хўп сенга ишондим ҳам дейлик, ортимдан пичоқ
урмаслигинга ким кафолат беради?
— Боя айтганимдек бу сенинг муаммойинг, мени
Девил қизиқтиради.
— Девил дегин? — Игор хириллаб кулди. — Сен
борган сари мени қизиқтириб, қисман
шубҳалантириб қўяяпсан. Сени ёнимга оламан.
Сендаги шижоат менга ёқди. — Хуллас Ҳасан
Игорнинг одамига айланди. Негадир Девил дегани
Ҳасанни жуда қизиқтириб қўйганди. Энди унинг
мақсади ўша Девилнинг кимлигини аниқлаш эди.*
*
*
Санам кўзларини ярим очар экан, димоғига
шифохона ҳиди урилди. Кўзларини яна юмди. Чунки
у ётган палатада яна кимдир бор. Балки кимлардир.
— Шартнома тайёр, — хонадаги йигит ким биландир
иш юзасидан гаплашарди. — Ҳа, Юсуф Яминов биз
билан бу лойиҳада ҳамкорлик қилишга рози бўлди.
— Юсуф исмини эшитиб Санамнинг қалбига оғриқ
кирди. Секин ўрнидан тураётганди, белида қаттиқ
оғриқни ҳис қилиб,
— Айййй белим
— Яхшимисиз? — бояги йигит телефонини тезда
ўчириб Санамнинг ёнига келди. — Ўзингизга
келганингиздан хурсандман. Айбга буюрманг, иш
билан бўлиб йўлга қарашни унутибман.
— Ҳечқиси йўқ, — Санам белини ушлаганча ўрнидан
турди. —Бу ерда менинг ҳам айбим бор. Мен ҳам
эътиборсизлик қилдим.— Майликуя, — йигит палата эшигини очиб
бераркан, — қайта текширувдан ўтмайсизми?
— Йўқ, мен уйга кетишни истайман. Бошқа ҳеч нарса
керакмас.
— Унда айбимни ювишга ижозат беринг, —
жилмайди йигит.
— Уйга ташлаб қўйсангиз йўқ демасдим, — Санам
тезроқ уйга кетиш ҳақида ўйлаб гапирди.
— Хўп, лекин олдин доктор олдига кириб чиқайлик.
Сизга бирор оғриқ қолдирувчи дорими? — белига
қараб қўйди.
— Фақат тезроқ, — улар доктор ҳузурига киришди.
Доктор Санамга оғриқ қолдирувчи дорилар ёзиб
бераркан, бир неча кундан кейин яна бир
текширувга келишини тайинлаб рухсат берди.
— Бир нарса сўрасам майлими? — йигит машина
бошқариб кетар экан, ойначадан орқада ҳаёл суриб
ўтирган Санамга қараб қўйди.— Йўқ десам хафа бўлмайсизми? — Санам ташқаридан кўз узмасдан жавоб бераркан, ҳаёллари ҳар жойда кезиб юрарди. — Ҳа майли, — ўзига ярашган жилмайиш билан бош силкиб қўяркан, — зоримиз бор зўримиз йўқ. — Шу билан улар Агзамовлар уйигача жим келишди. — Раҳмат, — Санам машинадан тушар экан, — Бу менинг ташриф қоғозим, — йигит картага ўхшаш нимадир узатди. — Раҳмат, аммо, керак эмас, — Санам эшикни ёпиб айланиб ўтгунча йигит ҳам тезда машинадан тушиб унинг йўлини тўсдида, ташриф қоғозини қўлига тутқазиб қўйди. — Ишончим комил бу сизга керак бўлиб қолади. Энди эса хайр. Яхши дам олинг ҳаёлпараст санам, — кулиб қўйганча машинасига ўтириб, бир зумда қоронғулик бағрига сингиб кетди.

Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
📝БАХТСИЗ…

БИРИ КАМ ДУНЁ

Беш ёшга тўлиб-тўлмаган Муродалини болалар уйининг остонасига гадойлар ташлаб кетишди. У шу кунгача ўшаларнинг хизматини қилди. Ҳали униси, ҳали бунисининг орқасидан эргашиб юриб кун бўйи тиланчилик қилди. Жарақ-жарақ пуллар тушириб берди. Кечалари қўлига бир бурда нон бериб дуч келган девор панасида қолдиришса ҳам индамай ўтираверди. Нон егиси келмаган пайтларида қўлидаги насибасини сўлак оқавериб тарашадек қотиб кетган кўйлак-шимини искалаш илинжида келган дайди итларга улашди. Баъзан итлардан бири ёнига ёнбошлай бошласа, ўшаларнингелкасига бош қўйиб ухлади… Ота-она меҳрини, иссиққина кўрпа нималигини билмай ўтди…
Болалар уйида ҳам уни яхши кутиб олишмади. Лабидаги каттагина тиртиғи орасидан доимо сўлак оқиб турувчи бу кўча боласини кўриб кўпчилик тарбиячиларнинг кўнгли айниди. Уни ўз гуруҳига қабул қилишга ҳеч кимнинг юраги бетламади.
— Тарбиячи опа, анави болани қаранг, тиртиғи боракан!.. — чувиллайверишди бошқа болалар, — Оёғиям қийшиқ экан… Вуй хунуклигини… Вуй исқиртлигини!.. — Нима ҳам қилишсин. Қонундан, сиёсатдан қўрқишди. Кўзларини чирт юмиб уни болалар уйига қабул қилишди. Фақат… У болалар уйида эмас, қоровулхонада ётадиган бўлди… Шунисигаям шукр… Умрида иссиқ кўрпада ётмаган Муродали учун шунинг ўзи ҳам катта байрам эди.

ХЎРЛИКНИНГ БОШЛАНИШИ
Муродалини эртаси куни эрталаб «гуруҳдош»ларининг ёнига олиб чиқишди. Бу вақтда нонушта маҳали бўлгани сабаб ҳамма болалар ошхонада эди. Гарчи, янги кийимлар кийдириб қўйишган бўлса-да, ҳануз сўлаги оқиб турган бу хунук болани кўриб тарбиячи Вазира опа ижирғаниб кетди.
— Болалар, Муродалини ким ёнига олади?.. — дея қичқирди у бурнини жийириб. Ҳеч кимдан садо чиқавермагач, болага қўлини теккизмай буйруқ оҳангида давом этди, — Бор, анави ҳеч кими йўқ столга ўтир!.. — Шу зайлда орадан бир ойлар чамаси вақт ўтди. Муродали, барибир, болалар уйига кўникиб кета олмади. Машғулотлар, турли қизиқарли ўйинлар пайтида ҳар сафар ўзининг хунуклиги дастидан четга чиқиб қолаверди. Бола-да, ҳамма қатори ўйнаб-кулолмагани унга жуда алам қилди. Айниқса, Вазира опага кўзи тушса, худди илонни кўргандек сесканиб кетарди. Ахир шуерга келгандан бери бошқа болалар у ёқда қолиб стол йиғиштиришни ҳам, кези келганда идиш-товоқ ювиш, ҳатто кечалари пол ювишни ҳам бекордан-бекорга унинг бўйнига юклайверса, у ёққа ўтса ҳам туртаверса, бу ёққа ўтса ҳам туртаверса!..
— Ҳой, Мурод, бу ёққа кел тез!.. — Эндигина ўрнидан туриб бир чеккада мунғайганча бошқаларни томоша қилаётган Муродали бир сесканиб овоз келган тарафга ўгирилди. Вазира опа экан. — Меровланмай каттароқ қадам ташласанг-чи, исқирт!.. Бор, ҳамма ўринларни тартибга келтир!.. Билиб қўй, ишингни тугатмагунча нонушта қилмайсан!..
Ана шундай хўрликлар кун сайин кўпайиб борар, Муродали буларнинг ҳаммасини ҳар қачонгидек ўзининг хунуклигидан кўрарди. Лекин баъзан ўйлаб қоларди. «Нега фақат менигина туртаверишади? — дерди ичида Вазира опага ер остидан боқиб, — Буерда хунук болалар кўп-ку!.. Ана, Замираниям кўзи ғилай, анави Оташ бўлса, ҳар куни кечаси сийиб қўяди… Нега уларга ғинг дейишмайди?..»
Ойлар кетидан ойлар ўтиб олтига қадам қўя бошлаган Муродали ёшига нисбатан анча улғайиб қолгандек эди.

Камситишлар, хўрликлар сабаб болалар уйига кўника олмаган бу бола миясида қарама-қарши фикрлар кўпая борган сари ҳамма-ҳаммага нафрати ошиб борарди. Ана шундай туйғулар кунларнинг бирида уни беихтиёр кўчага олиб чиқди ва Муродали болалар уйидан ҳеч кимга сездирмай қочди-кетди.

ШУМҚАДАМ
Муродали шу кетганича югура-югура тор кўчалардан бирига ўзини урди. Бу кўчада, атиги уч-тўрттагина ҳовли жойлашган эди, холос. Яқин атрофдаги марказий йўл тарафдан элас-элас эшитилиб тургувчи ўткинчи машиналарнинг гувиллашини ҳисобга олмаса, буерда деярли жимжитлик ҳукмрон эди.
Муродали бу кўчага киришга-кирди-ю, энди қаёққа қараб юришини билмай ҳайрон бўлиб қолди. Манави уйларга аста кириб борса, ҳайдаб солишларини яхши билади… Хўш, қаерга боради?.. Анави Вазира паҳмоқ (Болалар уйида бу тарбиячини сочлари дағалроқ бўлгани учун тарбияланувчилари орқаваротдан шундай деб аташарди) орқасидан қувлаб кеп қолса-я!..

T.me/sinovlarihayot
Муродали юрагига ваҳима тушиб секин-секин юриб борди-да, ҳовлилардан бирининг тўғрисидаги шотут панасига ўтиб олди. «Қани, кеп кўрсин-чи, — хаёлидан ўтказди у муштини тугиб, — Агар келиб мени кўриб қоладиган бўлса, тошбўрон қиламан… Бориб бўпман энди ўшани рўпарасига!..»
Шу пайт кутилмаганда ёнгинасидаги дарвоза очилиб, ичкаридан уч-тўрт ёшлар чамасидаги бир бола ўқдай отилиб чиқди-ю, тирмашиб шотутга чиқа бошлади. У сал тепага кўтарилиб қип-қизариб пишган шотут мевасига қўл чўзди. Бўйи етавермагач, янада юқорироқ чиқиб новдани чангаллади. Шу лаҳзада ё оёғи тойиб кетди, ё мункиб кетди, Муродалининг кўзи илғамай қолди. Ҳалиги бола ҳе йўқ-бе йўқ гурсиллаб ерга қулади ва боши билан катта тошга урилиб юз-кўзлари-ю, кийимларигача бирпасда қонга бўялди. Муродали ҳам бола-да, худди унинг йиқилганига ўзи айбдордек қўрққанидан бир бурчакка биқиниб олди. Боланинг дод-войини эшитиб жонҳолатда кўчага чопиб чиққан аёл ҳаш-паш дегунча униердан кўтариб олиб, қонини эски бир латта билан яхшилаб артгач, беихтиёр шотутга суянганча биқиниб ўтирган Муродалига кўзи тушди-ю, шартта боласини ерга ўтқазиб унинг тепасида пайдо бўлди.
— Ҳе, оғзингдан қонинг келгур!.. — дея қичқирди аёл ижирғана-ижирғана Муродалининг ёқасидан тортқилаб, — Тиртиқ!.. Йиқитишга йиқитиб қўйиб индамай ўтирибсанми?.. Вой, шумқадам-ей, боламни аҳволини қара, кимсан ўзинг?.. Қайси очиқ мозордан кеп қўя қолдинг шу тобда-а?..
Муродали бу бегона аёлнинг қўлларидан қутулишга, шу дамдаёқ дуч келган тарафга қочиб кетишга уринар, аммо сира кучи етмасди.
— Мен йиқитганим йўқ, хола!.. — деди йиғлаб Муродали, — Мен йиқитганим йўқ… Қулоғимни қўйворинг!.. — Шу гапдан кейингина аёл жаҳл устида Муродалининг қулоғидан чангаллаб тургани эсига тушиб шоша-пиша қўлини тортиб олди ва ўқчий-ўқчий боласини кўтариб ҳовлисига чопди.

АХЛАТХОНАДА
Муродали то кечгача шаҳар кўчаларини дарбадар кезди. Асрга яқин азбаройи қорни очганидан тиззалари букилиб-букилиб борди.

​​Ошхоналарни ёхуд йўл-йўлакай чайналиб кетаётганларни ҳар кўрганида оғзидаги сўлаги янада кўпроқ оқди. Борган сари кўзлари аланг-жаланг бўлиб қорнида оғриқ тураётгандек бўлаверди… Ошхона-кафеларнинг эшигига овқат беришармикин, деган умидда яқин бориб кўрди. Ҳайдаб солишди. Кўчадан ўтиб кетаётган одамлардан нон сўраб кўрди. Кимдир елка қисди, яна кимлардир ўзини кўнгли ағдарилаётгандек кўрсатиб жуфтакни ростлади… Ҳафсаласи пир бўлган Муродали охири оёғини базўр судраклаганча анча наридан кўриниб турган ахлатхонага қараб юрди…
Ахлатхонада бир-икки нафар ўрис чоллар нимадир териш билан овора эди. «Буларниям менга ўхшаб қорни оч шекилли-да!.. — кўнглидан ўтказди Муродали уларнинг ҳаракатини қизиқиш билан кузатаркан, — Менам нон излаб кўрсам, ҳеч ким индамасмикин?..» Муродали у ёқ-бу ёққа хавфсираб қараб олгач, аста-секинлик билан ахлат титкилашга тушди. Аксига олиб ҳадеганда ўзи истаган нарсаси топилавермади. Шу пайт ҳалиги чоллардан бири кутилмаганда ердан бошини кўтариб Муродалига кўзи тушди-ю, бор овозда бақирди.
— Эй, малчик, ну-ка, уходи отсюда!.. Эта моя территория, уходи!.. Я кому говорю?..
Муродали ҳеч нарсага тушунмай ҳеч нарса бўлмагандек ахлат титишда давом этаверди. Бақираверганидан бир иш чиқмаслигига кўзиетган чол жаҳл билан шеригига юзланди:
​​— Смотри, Саня, какой наглый-а!.. Что с ним делать?..
Шериги Муродалининг ҳаракатларини сўзсиз кузатиб тургач, паст овозда шивирлади:
— Лучше,его выбросим в речку… Такие казахи по хорошему не понимают… Помниш, как издевались над нами когда-то?.. Этот сейчас всю макулатуру утащит… Мы чего будем есть?..
Икковлон бир қарорга келишгач, шаҳд билан Муродалига яқинлашишди-да, икки қўли, икки оёғидан даст кўтариб анҳор тарафга йўл олишди… Афсуски, улар шунчаки пиёниста, устига-устак икковининг ҳам кайфи таранг, шу тобда арзимаган қоғоз баҳона қандай қабиҳликка қўл уришаётганини ўзлари ҳам англаб етишмасди. Уларнинг шундоқ ҳам тошга айланиб бўлган юрагида алам учқунлари зоҳир эди, холос… Муродали анҳор бўйига етгунча тинимсиз додлаб борди, жон талвасасида типирчилади. Аммо унинг оҳларини ўзидан бўлак ҳеч ким эшитмади.
Овози фақатгина лопиллаб оқаётган баҳайбат анҳорга чўка бошлагандагина тинди.
Олимжон ҲАЙИТ


https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Мадинада бир дарвешдан сўрадилар:
— Нега Мадина салқин, Макка иссиқ?
Дарвеш шундай жавоб қилди:
— Бу ерда Коинотнинг Қуёши соллаллоҳу алайҳи васаллам бор дея офтоб ўзини кўрсатишга ҳаё қилади...


Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

https://t.me/sinovlarihayot
Муаллиф - МОХИРА ИКРОМОВНА

https://t.me/sinovlarihayot
"МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР"
Муаллиф Наргиза Усанбоева

https://t.me/sinovlarihayot
📚МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР

21-ҚИСМ

Бу гапни ким билсин, деканимизга неча марта айтганман. Ҳар доим у киши бу ерда керак эканлигимни, энди ёш кадрлар қаторида мен ҳам ўзимни кўрсатишим лозимлиги тайинлайди. Мен эса ўзимнинг сабабларимни кўрасатаман.
— Онам хафа бўлади, бормасам...
— Қиз бола бировнинг ҳасми. Мен ҳам сени мажбурлаб ушлаб тура олмайман. Майли, онангнинг ҳам айтганини қил. Лекин илмни ташлаб қўйма. Албатта, ишла. Шунча ўқиганинг зое бўлмасин.
— Бўлмаса, ҳозир аризамни ёзиб бера қолай. Ҳужжатларим тайёр бўлгунича ҳам...
— Аслида мен сени бошқа нарсага чақиргандим, — гапимни бўлди декан.
— Тинчликми?
— Тинчлик қизим. Сени мана саккиз йилдирки биламан. Биринчи курслигингданоқ ҳулқинг, билиминг, одобинг билан ҳурмат қозондинг. Мен ўз қизимдек кўрдим. Шунга... айтиш ҳам ноқулайроқ. Бир жиянимиз бор. Уни шу ёз уйлантирмоқчимиз. Мен сени кўз остимга олиб юргандим.
Ерга киргудек бўлдим. Уятдан юзим лов-лов ёна бошлади. Бошимни кўтармадим.
— Шунга... — домла ҳам ноқулай вазиятда қолганидан гапини йўқотиб қўяётганди. — Ариза ёзишга шошилма. Балки, бир-бирингга маъқул келсанг... Ҳа, майли бор.
Охирги гап қулоғимга кириши билан эшикка ўзимни урдим. Шу аҳволда ташқарига қандай чиққанимни ҳам билмайман. Эшик ёнида кимгадир тўқнашиб кетдим.
— Моҳгул! — таниш овоз шундоқ ҳам ҳаяжондан тез ураётган юрагимни қинидан чиқаргудек бўлди.
— Сизга нима бўлди? — ҳалиги овоз дилимни ғашлади. Айни дамда уни кўришни истамасдим. Умуман курсдошларим билан негадир учрашгим келмасди. Айниқса Зариф билан.
— Салом Зариф, яхшимисиз? — дедим ноилож.
Ўрта бўйли, озғин ва ўйчан бу йигит негадир менга шоирларни эслатарди. Табиати ҳам шунга яқин. Балки шунинг учун ҳам бошқа йигитлар сингари муҳаббатига осонгина қўл силтаб кета олмас.
— Сизни шу ердан топишимга ишонганим учун келгандим. Ишларингиз яхшими? — энтиккандек овозини сал ютиб гапирди у.
— Ўзингиз яхшими? Фарғоналар тинчми?
— Яхши. Мактабда дарс беряпман. Бирор жойда ўтирайлик, — деди у одатга кўра тортинибгина.
Баъзан ҳайрон қоламан шу йигитга. Камгап, тортинчоқ, паришон. Мени севишини ҳам шу пайтгача бирор марта айтмаган. Курсдошларим — йигит ва қизлардан эшитганман. Эсимда кимнингдир туғилган кунида қизарибгина сўраганди: “Сизни уйдагиларингиз узоққа берадими?”
— Йўқ, узоққа беришганда бирорта йигит билан шартта севишардим-да, —  дегандим шўхчан.
Шундан сўнг бошқа гап очмади. Зебога айтибди, менга уйланишни исташини. Кейин ўқиш тугаб, ҳамма тарқаб кетди. Катта шаҳарда мен, Зебо ва уч йигит қолдик магистратурада ўқиш учун. Зариф ўша пайтлар кетганди. Охирги марта уни Зебонинг тўйида кўрдим. Ўшанда ҳам менга жимгина термулганини сезгандим. Энди нима учун келди экан, Тошкентга?
— Мен шошиб тургандим, курсдош, — дедим гапни қисқа қилишга уриниб. — Уйга кетишим керак.
— Ҳалиги... ярим соат вақт ажратинг, — ялингандек деди у.
Шундоқ ҳам журъатсиз, бўшанг сабоқдошимни хафа қилгим келмади. Аслида у билан умуман гаплашгим йўқ. 
— Юринг анув, ўриндиққа, — дедим ноилож.
22-ҚИСМ


— Йўқ, гапларим кўчада айтиладиган гап эмас.
— Бўлмаса, факультет ошхонасига кирамиз.
— Ошхонада айтиб бўлмайди, бу гапни... — қизарди у.
Бирам кулгим қистади.
— Қаерда айтилади? — ийманиб зўрға турган курсдошимни баттар ноқулай аҳволга солишдан ўзимни тийиб тура олмадим.
— Ошхонада домлалар, танишлар чиқиб қолиши мумкин. Йўл ёқасидаги кафега кирайлик.
Зарифнинг ортидан эргашарканман, уни турмуш ўртоғим сифатида тасаввур қилиб кўрдим. Мен бу камтар йигитни ҳар гапимда “тишлаб” олишим мумкин. Бир-биримизга умуман мос келмаймиз. Нега менга кўнгил қўйди экан, бу йигит?
Кафега кирганимиздан кейин курсдошимнинг гап бошлаши ҳам қийин бўлди. Чап қўлини мушт қилиб, ўнг қўли билан шунақа сиқадики, ичидаги гапларини чиқара олмаётгани шундоқ маълум. Ожизгина хўрсиниб қўйиши ундай-бундай юрак касалларни бу дунёдан наригисига ўтказиб юбориши ҳеч гап эмас. У шунақа ичи тор, аммо дардини ёра олмайдиган йигит.
— Факультетда ишламоқчимисиз? — дедим охири чидай олмай.
— Моҳ... — деди у кўзларимга қарай олмай. Эр йигитнинг сал журъатли бўлгани ҳам дуруст экан. Унинг ўзини еб қўйгудек бўлиши кулгимни ҳам келтиради. Ана озроқ кузатсам, кулиб юборишим тайин. Ерга қарадим-у, пастки лабимни тишладим. Озгина вақт ўтиб Зариф яна тилга кирди:
— Мени уйдагилар уйлантиришмоқчи. Сизни уларга айтдим. Яхши қиз, дедим. Ота-онам қизнинг розилиги ол, дейишди. Улар тўйимизга рози. Агар сиз йўқ демасангиз...
— Вой, Самарқанддан келин олишга рози бўлишдими? — ҳайратимни яшира олмадим.
— Рози қилдим. Кўнглим сиздалигини айтдим... — Зариф шу гапларни айтгунича терга ботиб кетди. Пешанасини сидирар экан, менга бир қараб олди: — Сиз нима дейсиз, шунга?
— Зариф, шу учун шунча йўл босиб келиш шарт эдими? Телефон қилсангиз ҳам бўларди-ку! — унинг ожизлиги, ҳаяжони менга куч бераётгандек эди.
— Бу телефонда гаплашадиган гап эмас. Юзма-юз ҳал қилиш керак, деб ўйладим.
Билмадим, бу йигитга ачиндимми, раҳмим келдими, яхши гапиришни истадим. Лекин кўнглига қарасам нотўғри тушуниши, ота-онасини шунча йўлга овора қилиб юбориши мумкин. Шундай гап айтишим лозимки, торози у томонга ҳам, мен томонга ҳам оғмасин.
— Мени уйдагиларим узоққа беришмайди. Шунинг учун бу ишни бошлаб бекор қилибсиз. Ўзингиз томондан бирорта қиз топганингиз маъқул.
— Уйдагиларингизни ўйламанг. Ота-онам уларни рози қилишади. Ўзингиз нима дейсиз?
Энди бу гапга нима дей? Сиз менга ёқмайсиз, дея олмасам. Очиғи, унга ўзимни муносиб ҳам кўрмайман. Зарифга ўзига ўхшаган беозор, кўнгли бўш, мулойим қиз керак. Мен эса... Онамнинг гапича, мен — бир қарасанг ойдай одам, бошқа пайт жини қўзиган дали. Кайфиятим йўқлигида кўзимга ҳеч нарса кўринмайди. Ҳеч кимни аяб ҳам ўтирмайман. Шод пайтларимда эса мендан яхши инсон йўқ. Гоҳо ўзимни ўзим тушунмайман. Бугун яхши одамга “айланган” куним. Зарифнинг кўнглига қараб, юмшоқ гапириб ўтирганим шундан.
— Бўлмайдиган ишни бошламанг, Зариф... — дедим жўяли гап айта олмай.
— Нимаси бўлмайдиган иш? Йигитингиз йўқ-ку, — овози титраб деди у.
— Зариф! Ўзингизни ҳам, мени ҳам қийнаманг! — шундай дея ўрнимдан шарт турдим-у, ижара уйимиз томон йўл олдим.
“Тавба, бу шаҳар бахтимни боғлаб турганмиди? Бугун ариза ёзиб, тарк этаман деганимдан қўлимни сўровчилар кўпайди. Деканнинг айтган гапи-чи? Шуни бирорта аёл домла орқали айтса ҳам бўларди-ку! Эркак боши билан менга “жияним бор” деб ўтирибди...”.

T.me/sinovlarihayot
23-ҚИСМ

Негадир жаҳлим чиқа бошлади. Феълим ўзгарди. Ижарахонага ҳам тунд аҳволда кириб бордим.
— Моҳ опа, сиз қишлоққа кетсангиз биз нима қиламиз? — кутилмаган савол берган қишлоқдош қиз балога қолди.
— Нима қилардинг? — бақирдим унга. — Ўтирасан шу ерда ўргатганларимни такрорлаб. Ҳужжатларингни топширганингдан кейин қишлоққа борсанг, тестгача яна ўргатаман!
— Хўп, — минғирлаганча ошхонага чиқиб кетди у.
Сиқила бошладим. Ёлғиз қолгим, йиғлагим келди. Нега? Нима сабабдан билмайман. Аксига олиб, бу бир хонали уйда холи жойнинг ўзи йўқ. Ҳар доим шунақа. Дунёга сиғмай кетганимда уни эслайман. Хатларини ўқигим келади. Ҳозир ҳам хумор тутган гиёҳванддек бесаранжом бўлиб қолдим. Шунча одамнинг ёнида номаларни ўқишнинг иложи йўқ. Лекин кўнгил истаги ҳам жонимга ором бермасди. Чидолмадим. Илгари ҳам шу сабрсизлигим сиримни ошкор қилган. “Нима бўлса, бўлди” дея, тугилган кийимларим ичига бекитганим — хатлардан бирини тортиб олиб, талабаларим учун фойдаланадиган дарслик орасига жойладим. Хатлар кўплигидан жилдларидан воз кечганман. Бўлмаса, уларни берикитиб, олиб юриб бўлмасди. Тахланган варақларни эса жойлаш осон. Айни дамда бу варақларнинг қайси бўлишининг фарқи йўқ. Ўқисам, қалбим таскин топса бўлди.

* * *

“Онамга бормас мактуб!
Ойи, муҳаббат нима ўзи? Хиёнатдан кейин у сўниб кетиши керакми? Нега менинг кўксимдаги олов баттар гуриллаётгандек? Бу ўт ўчмаса нима қиламан, ойи? Бир умр куйиб ўтаманми? “Ёшликда берган кўнгил айрилмас бало бўлур”, дейди доим ўртоғим Ўроз. Ишонасизми, ойи, шу бола ҳеч қайси қизни севмаган экан. Тўғри қилган. Лекин бу унинг ихтиёрида эмас-ку! Агар севмоқ, севилмоқ ўзимизнинг қўлимизда бўлганида аллақачон мен ҳаммасини унутган бўлардим. Самарқандлик Анварга ҳавасим келади ойи. Кўнгил қўйган қизи тинимсиз хат ёзади. Шунинг учунми, ҳеч қачон уни тушкун кўрмаганман. Жуда яхши йигит. Тунов куни у билан бирга “наряд”га тушдик. Бир кун олдин бир “дембль” уни тонггача ухламасликка мажбур қилганди. Кун бўйи машғулотларда ҳам чарчадик. Кейин “наряд”... Ойи, мен ўша кеча одамзоднинг тик туриб ҳам ухлаши мумкинлигини кўрдим. Анвар ҳаддан ташқари чарчагани учун турган жойида ухлаб қолибди. Қарасам, шунақа чайқаляптики... Резинка сингари эгилади, аммо оёғи ердан узилмайди. Ҳайратдан ёқа ушладим.
Ойи, ҳарбий хизмат ҳар қандай йигитни шунақа тартибли қиларканки. Шу тартибга, тарбияга ўрганган вақтимни сиз кўрсангиз эди. Уйдагидек, эрталаб қайта-қайта “турасанми, йўқми?” деган гаплар қаёқда? Битта “Взвод уйғон!” деган гап билан сакраб турамиз. Ойи, шу қадар чаққон бўлиб кетганманки, икки дақиқада кийиниб тонгги бадантарбияга чиқаман. Ҳар бир аскар бунга улгуриши шарт..
24-ҚИСМ

Аввалига қонлар юришиши учун енгил машқлар, кейин югуриш каби машғулотлар билан қирқ беш дақиқа банд бўламиз. Бадантарбиядан қайтгач, ётган ўрнимизни китобдек текислаймиз. Унгача ҳам ўрнимиз тўзғиб ётмайди, тураётганмиздаёқ, ёпинчиқларимизни бирдан каравотларнинг оёқ томонидаги темирига чиройли қилиб илдириб кетамиз. Сўнг ювиниш ва нонушта... Ҳар доим овқатланаётганимизда Ўроз бир гапни кўп айтади: “Ҳар куни тонгда тухум, сариёғ, балиқ, “каша”ни уйингда ҳам емайсан. Шундай экан, еган тузимизни оқлаб яхши хизмат қилишимиз керак!” Ўроз шунақа шукрли бола. Шунинг учунми уни жуда яхши кўраман. Анвар эса сал жиззаки-ю, кўнгли тоза. Ишқилиб, кундан кун хизматдош ўртоқларим билан иноқлашиб боряпмиз. Бир-биримизнинг феълимизни англаб, тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Ойи, нега шу хатларни ёзяпман ўзи? Ўртоқларимнинг ёзаётганини кўриб, ҳавас қилармиканман, ё? Ё ўрганиб қолдимми? Сиз билан мактубларим орқали гаплашиб ўрганиб қолдим, ойи. Сизга бўлган соғинчим дунёга сиғмай кетяпти. Соғиндим, “Ўғлим, паҳлавоним”, дейишингизни соғиндим.
МАН. 11. 01. 2000”
* * *
Югур-югур билан бир ҳафтани ўтказдим. Аризамни имзолаган деканимиз бошқа жиянини тилга олмади. Зариф ўша куни ортимдан ҳам келмаганди. Қўнғироқ қилгани ҳам йўқ. Демак, тақдирим бу шаҳар билан боғлиқ эмас. Онамнинг таъкидлашича, шу шаҳардан кетсам, бахтим очилади. Ариза ёзаман деган куним бу гапда жон борми, деб ҳам қолгандим. Унақамас шекилли.
— Нега кетяпсиз ўзи? Сизсиз қандай яшаймиз? — йиғлагудек бўлди Матлуба йўлга отланганимни кўриб.
— Кетмасангиз-чи? — илтижоли деди Ҳилола.
— Бўлди, шундоқ ҳам Тошкентда энг кўп юрган талаба менман. Сизларга маслаҳатим, менга ўхшаманглар. Ўқиш тугаганидан ўз шаҳрингларга кетиб, турмушга чиқинглар!
— Моҳ опа... — Матлубанинг кўзларида ёш йилтиллади. — Сизни сўраб келишса нима дейлик?
Бу савол юрагимни ўртаб юборди.
“Мени сўраб келармикан? Мени сўрамаса ҳам хатларни излар, суриштирар?!”
— Телефоним бор-ку! Бўпти, мен кетдим. Ҳаммага омад! Абитуриентлар билан қишлоқда кўришамиз, — бўғзимга аччиқ алам тиқилди. Уни зўрға ютиб, зиналардан чопқиллаб тушиб кетдим.
“Кетдим мен... Сени ўн йил кутдим. Ўн йил фироқингда ёндим, ишқингда куйдим. Сен буни билмадинг. Қаёқдан ҳам билардинг? Сенинг келишинг мумкин бўлган манзил мана шу тош шаҳар, мана шу хонадон эди. Мен эса уни тарк этяпман. Сени тарк этяпман. Сендан кетяпман. Мени ўз қишлоғимда нима, ким кутяпти буни ҳам билмайман. Билганим, энди мени уйдагилар узатишади. Сенга эмас...”
Шунчалар йиғлагим келдики... Қани ҳеч ким йўқ жойда бўлсам-у, овозимнинг борича бақириб кўз ёш тўксам. Катта шаҳарнинг гавжум кўчасида йиғлаб бўлардимиди? Тавба, одамнинг хаёли ўзида бўлмаса ҳам кўзлари, оёқлари манзилига элтавераркан. Мен қишлоққа кириб келганимдагина ўзимга келдим. Тўрт соатлик йўлни қандай, қай аҳволда, ҳатто нимада босиб ўтганимни ҳам билмайман. У мени нафақат қадрдон шаҳардан, ўзлигимдан ҳам айирди. Агар келганида, мен...
— Ана, қара Исмалоқ амманг келди, — дарвозадан киришим билан Азиз ака Камронга мени кўрсатди. — Бормисан?
— Ассалому алайкум!
Азиз ака алик олиш билан бирга қўлимдан сумкаларимни олди. Мен эса Камронни кўтариб, ўпдим. Азиз аканинг кўриниши эътиборимни тортди: соқоллари ўсган, юзи бироз қорайган, кийим-боши ҳам чанг. Лекин шу ҳолида ҳам кўркам.
— Ўзгариб кетибсизми? — негадир кайфиятим кўтарилди. Юрагимнинг ҳувиллаб ётган айвонига илиқ шамол киргандек эди.
— Чаманлик Вотти ака бўлдим, — жилмайди у.
— Нима?
— Вотти ака!
Мен кула туриб Азиз аканинг ўзимга тикилиб қолганини сездим..
25-ҚИСМ


— Нега бунақа қараяпсиз? Менам ўзгарибманми? — дедим кўзларимни нигоҳидан олиб қочиб.
— Сен сониялар ичида ўзгарасан-ку! — минг йиллик танишдек гапирди у. — Дарвозадан кираётганингда қанақадир маҳзун эдинг.
У яна кўзларимга тикилди. Сўнг бирдан шодон деди:
— Кўз очиб юмгунимча Отқулоққа айландинг! Камронни кўриб кайфиятинг кўтарилди, а?
— Сизни кўриб кўтарилди-ку! — кесатдим мен ҳам.
Унинг юзларига қизил югурди. Каловланиб бошини қашлади. Сўнг лабларини чуччайтириб, жилмайганча деди:
— Одамни хурсанд қиласан-да, Отқулоқ! Гапинг ёлғон ёки ҳазил бўлса ҳам кўнглим ўсди. Лекин бу қувонч бефойда. Майлига, юр уйга кирамиз, ҳамма сени кутаётганди.
Унинг илмоқли гаплари негадир дилимга ҳадик солди:
— Тинчликми?
— Сени нега кутишимиз мумкин? Ўзинг топ-чи?
— Ичимни қиздирманг. Нима гап?
— Тўй, Моҳхон! Тўйингизни еймиз. Сиз бутунлай келдингиз, энди тўй бўлади!
— Нима? — ичимга титроқ кирди. — Кимга?
— Мендан сўрама буни. Ахир мен бу ерда ҳеч кимни танимайман. Фалончи, деб айтишганида ҳам барибир билмасдим. Билганим энди тўйингда мазза қилиб ўйнаймиз. Абдулла тоғам ҳам ўйланиб қолди. Кредитга олинган пулни Моҳнинг тўйига сарфласаммикан, деб турибди. Энди бошламоқчи бўлган тижоратимиз ҳам тўхтаб, пулни сизнинг сепингизни бутлашга сарфлаймизми?
Мен жойимда тош қотдим. Азиз аканинг юзига синчковлик билан тикилдим.
“Наҳот, мени уйдагилар бир оғиз огоҳлантирмай эрга берворишди? Кимга беришди? Зариф эмас, деканнинг жияни ҳам эмас, у ҳам эмас! Айтганча, у... Уни шаҳарда топгандим. Шаҳар мени ҳимоя қилиб турган экан. Мана, шаҳардан кетдим-у, ундан ҳам айирилдим. Лекин кимга беришди, мени?”
Нафасим ичимга тушиб кетганини кўриб Азиз ака қаҳ-қаҳ отди:
— Намунча тўй бўлишдан қўрқмасанг? Севган йигитингдан эмаслигини билиб рангинг оқардими? Юрагинг ёрилмасин, Абдулла тоғамнинг қизи, сени берухсат узатиб бўларканми?
Унга алам ва жаҳл билан тикилдим-у, бувим ўтирадиган уйга йўл олдим. Бир зумда бувимнинг хонасида чувиллашиб қолдик.
Ҳаммадан ҳам онамнинг кайфияти аъло:
— Бу сафар ҳам бутунлай келмасанг, ўзим бирга кетмоқчи бўлиб юргандим.
— Тошкент жуда чиройли дейишади. Сизам опам билан бирга ўша ерда қолиб кетардингиз-да! — ҳаммадан оппоқ чеҳраси билан ажралиб турган укам Мусулмон ҳазил қилди.
— Рангинг оқлигига қараганда, сенам бугун келганмисан, дейман? — сўрадим ундан. Азиз аканинг қалтис ҳазилининг таъсиридан чиқишга уринардим.
— Икки кун бўлди. Ҳалиям қорайиб кетдим. Келганимдан лойга солишди.
— Қанақа лой? — ҳайрон бўлдим.
— Қишлоқ четидаги дўконнинг омбори ва ҳисобхонасини ижарага олдик, — отам ғурур билан гапирди. — Бекор турган экан. “Дўконнинг битта хонаси ҳам етади менга”, деди Азим магазинчи. Спорт залидек бўлиб ётган хонани унинг бир ўзи нима билан ҳам тўлдирсин?! Омбор ҳам жуда катта. Шунинг ўртасидан девор тортиб, иккита хона қиляпмиз. Азизнинг ўзи бош-қош. Худо ҳоҳласа, уч кунлардан кейин нон пиширадиган печни ҳам олиб келиб қолишимиз мумкин, а Азиз?
— Олиб келамиз. Мусулмон билан Суннат эртага кўпроқ лой қилса, деворни эртага битказсак, бўлди-да! — акам билан укамга бир-бир қаради Азиз ака. Сўнг кутилмаганда кулиб отамга деди: — Икки ўғлингизнинг исми ҳам... Ҳар доим сўрайман дейман, гап айланиб кетади. Суннат, Мусулмон иккови ҳам, а?..
— Иккови ҳам оти билан туғилган, — отамдан олдин гапни илиб кетди бувим. — Суннатилло туғилганда хурсанд бўлгандик. Кейин қарасак, Мусулмон ҳам суннат бўлиб туғилиб турибди. Ўйлаб ўтирмай Мусулмон деб исм қўйдик. Учинчи ўғли — Жаҳонгир туғилганда бирам хавотир олсам де. Бунисиям шунақа туғилса, отини нима қўяман, дебман-да!
Гур этган кулги уйни шовқинга тўлдирди..
26-ҚИСМ


— Янга, овқатни сузмаймизми? — зукко синглим Моҳрўй мени ва янгамни қутқарди.
Бизнинг ўрнимиздан қўзғалганимиз эркаклар суҳбатини авж олдирди.
— Мен Камрон туғилганда биринчи сўраганим шу бўлган, — акамнинг қолган гапини эшитмадик. Яна кулги кўтарилганди.
Ошхонага киришимиз билан синглим “уф”лади:
— Бирам қизиқ шу Азиз ака. Марсдан тушганга ўхшайди. Бизни уялади ҳам демай оғзига келган гапни айтворади. Анув куни ҳаммамиз овқат еб ўтирсак менга қараб, “Рўйи, қишлоқнинг йигитлари қанақа севги изҳор қилади? Сенга ҳам қилишгандир?” деса бўладими? Тавба, дадамнинг, акамларнинг ёнида ерга киргудек бўлдим. Энди бугунги гапини қаранг.
— У шаҳарда ўсган. Балки уларда бу уят эмасдир, — дедим негадир Азиз аканинг ёнини олиб. Дилимдаги гина тарқагандек эди. — Овқатга қара. Кейин уйга кирамиз.
— Меҳмон ака яна бирор нима дейди, — кулди янгам. — Яна чиқамизми, кейин?
— Уни ким “Вотти ака” деяпти? — Азиз аканинг гапи эсимга тушиб сўрадим.
— Қишлоқдаги болалар. Цехда ишлайман деганлар кўп. Шунинг ҳамма у кишининг атрофида айланиб қолган. Тошкентча гапиргани учун “Вотти ака” деб ҳазиллашишади. Шунақа гапиришни ўрганишяпти ҳам, — чимирилди Моҳрўй. — Лекин Азиз ака “бизни Тошкентда ҳеч ким “Вотти” демайди”, деди.
Синглимнинг бу гапи яна ярамни тирнагандек бўлди. Ўзи шунақа, ўша мактубларни менинг ёдимга олиш учун важлар топилаверади.
* * *
“Онамга бормас мактуб!
Ассалому алайкум ойи! Бугун юрагим сиқилди. Одатда зиқ бўлсам сизга хат ёзгим келади. Бугун бир “дебль” жуда жаҳлимни чиқарди. Лекин менинг жаҳлим қаерга ҳам борарди? Ичимдан чиқолмай, қонимга сингади. Қоним қайнайди, унинг тафти миямга урилади. Шайтон “охирини ўйлама, кучинг етгунча ҳаммасини калтакла”, дейди. Пишқиргудек нафас ола бошлайман. Лекин ўзимни босишга ҳам куч топаман. Сабрли бўлиб, ҳаммасини ичимга ютаман. Бир куни мен ҳам “дембль” бўламан-ку! Лекин мен ҳозиргилар каби бўлмасам керак. Кимдир мендан нафратланиб юришини истамайман. Ким билсин, балки жонимдан ўтиб кетса, мен ҳам аламларимни олишни хоҳлаб қоларман. Лекин бугунги гап учун қасд оламан, албатта. Биласизми, ойи, бу ерда йигитлар яшаш жойига қараб ҳам бир-бирига лақаб қўйган. Бу ҳам ўша совет замонидан қолган бўлса керак. Бўлмаса, бир эл бўла туриб, бир-биримизни ажратмаймиз-ку! Бу ерда эса... Жиззахлик йигитлар — “латтабош”, самарқандликлар — “пахта”, тошкентликларни — “қуруқ”, қашқадарёликларни — “қашқар”, Тошкент вилоятидан бўлганларни “бординг” деб чақиришади. Хуллас, ҳамма вилоятга шунақа ўзига яраша лақаб топишган. Агар биронта “дембль” қашқадарёлик “дух”ни “қашқар” деб чақирса, у бўри каби “ув”лаб жавоб қайтариши шарт. “Пахта” деса самарқандликни чақирган ва ўша “дух” қўлини пахта терган каби ҳаракат қилдириб жавоб беради. Бу каби бир-бирини камситишлар менинг жаҳлимни чиқаради. Буни қарангки, бугун менинг орқамдан шундай чақиришди. “Ўв, “қуруқ” тўхта!” деди бир “дембль”. Қоним кўпириб, бўғзимга нимадир тиқилди.
Атай эшитмаган каби йўлимда давом этдим. “Қуруқ” дедим сенга!” жаҳл билан бақирди у. Кетавердим, мен. У эса гўёки ёнимга учиб келиб, нақ бурнимнинг устига калла қўйди. Орқага учиб кетдим. Ерга тиралган қўлларимнинг кафти симиллади, кўзимдан ўт чиққандек бўлиб, бурнимдан иссиқлик қуйилиб, димоғимни қон ҳидига тўлдирди. Тўхтамаётган ва кийимларимни бежаган қон туфайли “санчаст”га боришга мажбур бўлдим. Кутилмаганда “йиқилиб” тушганим учун роса гап эшитдим ҳам. Лекин буларнинг ҳеч бири менга таъсир қилмади. Фақат “дембл”нинг лақаб қўйиб чақиргани қулоғимдан кетмай қолди. Нега шундай ойи, сал нарсага жаҳлим чиқади? Томирларим бўртиб, қўлим мушт бўлиб тугилади. Шу одатимни билгани учун дўстларим Ўроз ва Анвар кўп насиҳат қилади. “Ошна, сен гап “ютмайсан”, бу ерда унақа бўлиш яхши эмас. Олти ойгача “ютиб” тур”, дейди Ўроз. Нега бунақа жаҳлдор бўлиб қолганимни ўзим ҳам билмайман ойи. Лекин иложи борича босиқ бўлишга ҳаракат қиляпман. Сизни жуда-жуда соғиндим, ойи... Жудаям...
Айтганча, кеча кун бўйи сизни ўйладим. Байрамингиз эди. Табриклай олмадим, табриклай олмайман энди.
27-ҚИСМ

Хизматдошларим эса бир ҳафта олдин оналари учун табрик мактуби юборишганди. Мен мана шу бахтдан масуволигим учун ҳам аламим олти бўлиб юргандирман?! Шунинг учун сал нарсага “кўтарилиб” кетаётгандирман? Шу сабаб бир оғиз гап оғирлик қилар... Ойижон, байрамингиз билан!
МАН. 9.03.2000”

* * *

Моҳрўй айтгандек, Азиз ака ўйламай кўп гапираркан. Ўйламай эмас, гапининг моҳияти, таъсири ҳақида бош қотирмасди. Назаримда, у хаёлига келган фикрни қайтариб ўтирмайди.
Эртасига тушликда улар ишлаётган дўконга синглим билан овқат олиб бордим. Отам, ака-укаларим, қишлоқдош йигитлар — ўнтача йигит ҳазил-ҳузул қилиб ишлаётган экан.
— Мана шу чип-чиройли қизни нега кўзларингиз кўрмайди, а? — деди кириб боришимиз билан Азиз ака менга ишора қилиб.
Оиламиздагилар унинг гапларига ўрганиб қолишган шекилли парво ҳам қилмади. Фақат Моҳрўй чимирилди. Мен эса ўша заҳоти заҳримни сочдим:
— Буларнинг кўзи кўради. Мен ўзим кўринмаганман шу пайтгача! Ўн йил деганда энди кўриндим. Бугун кўришди!
Қўлимдаги нон, помидор, бодринг, иссиқ чой солинган идишни ерга қўйдим-у, ортимга қайтдим.
— Опа, овқатни сузишга ёрдамлашмайсизми? — ортимдан бақириб қолди синглим.
Шу билан кечгача кайфиятсиз юрдим. Ҳеч ким билан гаплашгим келмади.
“Нега шу пайтгача бирортанг Моҳгулга уйланмадинг”, деган гапни ўзича қоғозга ўраб айтди-да, а? Демак, унинг назарида ҳам қариқизман. Ҳеч ким назарига илмайдиган, кўрмайдиган, кўримсиз қизман. Шаҳарлик олифтанинг кўзига шунақа кўринибман-да, а?”
Бу гаплар миямда айлангани сари ғазабим қайнаб, йиғлагим келарди. Ўзимча кечки пайт, у қайтганида гапирмоқчи ҳам бўлдим. Аммо...
— Моҳ, сенинг Исмалоқ бўлишинг қийин экан, а? Ҳар доим Моҳгул бўлиб юраркансан. Сенинг қувноқ чеҳрангни кўриш учун ҳазил қилгандим. Лекин, заҳрини тўплаб, кутиб турган кобра каби ташландинг, — деди Азиз ака кулишга ҳаракат қилиб. Бу гапни ҳам ошхонага кириб, синглим иккимиз қозон тепасида куймаланаётганимизда айтиб чиқиб кетди.
— Густох! — деди Моҳрўй бувимга тақлид қилиб бошини сарак-сарак қиларкан. — Бир хилда дали-ғўлига ўхшайди. Лекин турган туриши — густох!
Мен Моҳрўйнинг қилиғидан кулдим.
— Сизам гуногунсиз! Турланасиз! — менга ўқрайди синглим.
— Аннамнинг ёнида ётволиб гапларини ёдлаяпсанми? — баттар кулдим мен.
— Бу сўзларнинг таржимасини ҳам айт, Рўй! — ташқаридан Азиз аканинг овози эшитилди.
— Вой ўлмасам, — иккала кафти билан оғзини ёпди Моҳрўй.
Гап пойлаб турганидан аччиқланиб ташқарига чиқдим. Эшик ёнида, деворга бошини тираб, орқаси билан суяниб турган Азиз ака негадир маюс эди..
28-ҚИСМ


— Рўй, аслида Азиз ака гуногун! Ҳозиргина кулиб турганди, энди эса, — эшикдан Моҳирўйга мўралаб гапирдим.
— Гуногун нима дегани? — ўйчан сўради Азиз ака.
— Замонавий ва сиз тушунадиган тилда айтсам, “Хамелеон” дегани.
Азиз ака мийиғида кулиб ҳовли этагига қараб юра бошлади. Лекин жим кетмади:
— Сендан юқди, бу “қобилият”!
Мен эса индамай ошхонага кириб юмушимда давом этдим. Овқат пишди ҳамки, Азиз акадан дарак бўлмади.
— Жаҳонгирга айтинглар, Азизни чақирсин, — деди отам.
— Бугун крандан сув чиқмади. Булоққа сувга юбордим, Жаҳонгирни, — ойим айбдордек деди.
— Мен айтиб кела қоламан, — дея ўрнимдан турдим. Атай қадам товушларимни билсин, дея чопқиллаб бордим Булунғур ариғи ёқасига. Аммо Азиз ака шарпамни сезмади ҳам. У сув ёқасида ўтириб олиб, телефонда ким биландир ғамгин гаплашарди:
— Бошқа иложим йўқ, Нур! Озгина сабр қил. Бу ердаги ишларни юриштириб борсам, у ердаги гаплар ҳам унут бўлади. Бораман дедим-ку! Ўзинг эплаб тур, хўп.
“Хотини билан гаплашяпти шекилли. Ахир бизникига келганига ўн кундан ошди. Ҳар қандай аёл ҳам чақиради-да. Дадамга айтсаммикан, лой ишларни ўзлари қилиб турсин. Цех ишга тушганида келиб иш ўргатгани ҳам етар... “Нур” дедими? Аёлининг исми Нуриямикан?”
— Азиз ака, овқат пишди, юринг, —ҳалал бераётганимни билсам-да, шипшидим.
— Бўпти, Нур! Болаларга кўз-қулоқ бўл, — гапини якунлади Азиз ака.
Мен эса индамай ортимга қайтдим.
— Моҳ, сен кимнидир қаттиқ севасан, а? — кутилмаганда саволга тутди у.
— Моҳрўй сизга тўғри “ташхис” қўйибди, — шарт бурилиб дедим. — Ростдан ҳам густохсиз!
— Нима дегани у? Маъноси нима бу сўзнинг? — Азиз аканинг негадир кайфияти кўтарилди.
— Иккита сўзни ўзида мужассам қилади у. Аннам кўп ишлатади.
— Хўш, нима экан?
— “Дадил”, “беадаб” дегани — қиқирлаб кулдим мен. — Зап сизбоп сўз эканми?
У жавоб ўрнига мириқиб кулди. Сўнг жиддийлашиб деди:
— Кимни севасан?
— Густох! — дедим қизариб куларканман.
— Меними? Густох менман-ку! — у ҳам кула бошлади.
Мен эса уйга қараб югурдим..
29-ҚИСМ

“Нега менинг муҳаббатимга қизиқиб қолди? Хотини, болалари бўлса? Ўзим сездириб қўйганман. Йўқ, ахир шунча кундан буён қишлоқда-ку, одамлардан ниманидир эшитган. Нима дейишди экан? “Моҳгулнинг йигити бор, ташлаб кетган”, дейишгандир-да!”
Кўзим уйқуга кетгунича, ярим тунгача шуларни ўйлаб ётдим. Яна мактуб ўқигим келди.
“Бу ўзи муҳаббатми? Балки шунчаки қизиқишдир? Инсон шунақа севиши мумкинми? Шунақа ноодатий муҳаббат борми, ўзи?”

* * *

“Севгилим ўқимас нома!

Моҳим! Ҳозир нима қилаётган экансан? Билсанг, юрагимдаги шубҳалар негадир бугун тарқай бошлади. Сенинг хиёнат қилишингни тасаввур қила олмадим. Ахир мактубимни яқинларингдан бири кўриб қолиб шунақа қўпол жавоб ёзишга мажбур бўлган бўлишинг мумкин-ку! Қиз болалар қаттиқ назоратда бўлади. Уйдагиларинг сенинг ҳам ҳар қадамингни санашар балки. Агар шунақа бўлса, сени ноқулай ва ёмон вазиятга солганим учун кечир. Балки мени синаш учун шундай қилгандирсан?! Нима бўлганда ҳам сенинг ўша ёзган хатинг мен учун қадрли. Ўшанда жаҳл устида йиртиб ташламаганимдан бугун мамнун бўлдим. Қайта ўқидим. Сен мактабда ҳам сал яқинингга борсам, “нари тур” дердинг. Ўзи менга сира ширин гап айтмагансан-ку! Уришиб, қовоқ осиб, эркаланиб яхши кўрардинг мени. Шуларни ўйлаб дилим ёришди. Жасур ҳам адашгандир? У мендан баттар рашкчи. Уни биламан, менинг ўрнимга ҳам сени рашк қилган. Камол мен борлигимда ҳам изингдан қолмасди. Ҳозир жуда Худо бергандир?! Йўқлигимда ўзига қаратиб олиш учун бор маҳоратини ишга солаётгандир?! Шу мақсадда ортингдан юрган бўлса, Жасур нотўғри тушунган.
Моҳим, шуларни ёзяпман-у, юрагим ёняпти. Агар ҳозир Камол рўпарамдан чиқса, ғажиб ташлардим. Аямай солардим. Шунақа бўлиб қолдим, Моҳим! Тезроқ май келса эди, Камолнинг аламини ҳам “дух”лардан олардим. Йўқ, унақа қилмайман. Мен янги келган аскарларга озор бермайман. Улар ўзидан катталардан калтак ейиш учун эмас, Ватанга хизмат қилиш, чегарани қўриқлаш учун келади-ку! Уларга шуни уқтираман. Майли, Камолни ҳам урмайман. “Бир қизнинг минг ошиғи бўлади, минг ичидан битта марди олади”, дейишади-ку! Ўша мард мен бўламан. Сени соғиниб кетганимни ҳис қиляпман. Ўйлаганим сари ўпкам ўкинчга тўлиб, хўрсинишга мажбур қиляпти. Бу ерда мен каби хўрсиниб тонгни оттирадиган йигитлар қанчалигини билсанг эди. Сени СЕВАМАН!
МАН. 17.03.2000”
* * *
Эртасига Азиз ака кетадиган бўлди.
— Мен бирдан печни гаплашиб қайтаман. Балки йўлини қилсам олиб ҳам келарман. Уйга бир бориб келмасам бўлмайди. Болалар чақириб қўймаяпти. Сизлар жойни тахт қилиб турасиз, — деди кетаётганида отамга.
— Тезроқ кел, ўғлим. Сенсиз бирорта иш қила олмаймиз, — тайинлади падарим.
Шунча кундан буён унга ўрганиб қолган эканмиз. Бир менга сезилдими десам, кечки пайт бувим гап очиб қолди:
— Азизнинг ўрни билиняпти. Томдан тараша тушгандек гапириб, кулдириб ўтирарди.
— Ҳа, жуда кўнгли тоза, мард бола экан, — мақтади отам ҳам.
Кўз ўнгимга унинг кулиб турган чеҳраси келгандек бўлди.
— Оғримай ўлади, у киши, — одатига кўра тўнғиллади синглим.
Янгам “пиқ” этиб кулди.
— Ундай дема болам, — норози оҳангда гапирди бувим неварасига.
— “Ўйламай гапирган, оғримай ўлади”, деб ўзингиз айтасиз-ку!
Ҳаммамиз кулиб юбордик. Унинг кулиб турган чеҳраси кўз олдимда жонланиб, овози жаранглагандек бўлди: “Кимни севасан?.. Меними? Густох менман-ку!”
Кечаси ҳам ўз-ўзидан Азиз акани ўйладим.
30-ҚИСМ

“Тавба, нега уни ўйлаяпман? Оиласи, болалари бор. Ахир телефонда аёлига “болаларга кўз-қулоқ бўл”, деганини ўз қулоғим билан эшитдим-ку!”
Орадан тўрт кун ўтди ҳамки ундан дарак бўлмади.
— Ишониб, ишни бошлаган жойимизда келмаса-я, — хавотирга туша бошлади отам.
— Тилпон қил, — деди бувим.
“Эртага эрталаб йўлга тушаман, тушликгача етиб бораман, ишим кўпайиб кетди”, дебди Азиз ака.
Бу гапни эшитиб негадир юрагим қувончданми, ҳаяжонданми типирчилай бошлади. Ўзимни ўзим тушунмадим. Эртасига дарвоза олдига келиб тўхтаган машина овозидан ташқарига югуриб чиқишимга оз қолди.
— Ҳа, шу уй. Келингизлар, — ҳовлидан келган онамнинг товуши мени сергак торттирди.
“Фамилиямизни айтиб ким сўраб келиши мумкин? Балки, газданми, сувданми келишгандир?”
Лекин сал ўтиб онамнинг аёллар билан сўрашгани эшитилди.
— Ким келди, болам? — бувим ҳам қизиқсинди.
— Билмадим, аям кимлар биландир сўрашяпти. Ҳозир қарайман, — деразадан мўралаб иккита катта тугун кўтарган аёл ва яна икки эркакка кўзим тушди. Улар бири эса...
“Эй, Худо! Наҳот...”
Ичимга титроқ киргандек бўлди.
— Ким экан? — бувим ҳам тоқатсизлана бошлади.
Уятдан ерга киргудек бўлдим. Айтишга уялаётгандим.
— Ким дедим?
— Бир домлам келибди...
— Домланг? Тошкандаги ўқитадиганингми? Ишинг чала қолганмиди?
— Йўқ, — ердан кўз узмай зўрға гапирдим. — Келишимдан олдин “бир жияним бор”, деганди. Тугун кўтарган аёллар билан келибди.
— Совчи бўлиб келишгандир-да! Худойим, ўзингга шукр, — бувимнинг бирдан чеҳраси ёришди. — Шунга қўрқиб турибсанми? Бунинг учун қизларни уришишмайди. Қизли уй — карвонсарой. Қара-чи, меҳмонхонага киришдими? Шу ерга келишармикан, ё?
— Аям меҳмонхонага олиб кирди...
— Менам ўша ёққа бораман унда, — бувим шошиб қолганди.
Бувимни кузатиб, ўзим изтиробларим билан қолдим.
“Энди сендан айрилганим янада ойдинлашди, менинг илк ва умидсиз муҳаббатим. Наҳот, сени бир бор кўриш насиб этмади. Қошларинг, кўзларинг, сўзларинг дийдори менга армон энди. Сени келар дея ўн йилни ўтказдим. Мактубларинг билан мени ипсиз боғлаб олганингни ўзинг ҳам билмасанг керак. Энди ўша дард ва аламга тўла номаларингни ҳам ёқиб юбораман. Ҳадемай уни ўқимоқлик менга гуноҳ саналади. Ахир кимнингдир ҳасмига айланаман. Ёқарман, йўқотарман ҳам. Лекин унинг ёд бўлиб кетган ҳар бир сатри кўз ўнгимдан ўтавермасмикан? Куйиб бўлган юрагимни ўртамасмикан? Истамайман, сендан ўзгага ёр бўлмоқни истамайман. Ахир сен менинг орзу қилганим, менинг кутганим. Нега сени сенлайман? Балки аламдандир бу? Жаҳлдандир? Кел, мендан олиб кет, ўн йиллик эскирган, адо бўлган ишқингни олиб кет!”
Ўпкамни боса олмадим. Ортиқ юрагимдан қўним топа олмаётган оғриқларим кўзимдан чиқа бошлади.

Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
ҚИЗИ БОР ОТАЛАР ЎҚИСИН!

Ҳикоя қилинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд туғиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор бўлди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига қиз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан қарай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг қиз бўлишига аёли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди, танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чиқардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш қиз ҳам турмушга чиқиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди, уйларини саранжом-саришта қилди, отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Қиз отасига дори бермоқчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон қизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Қиз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: «Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, ҳўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат қилиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен қизимни туғилган пайтиданоқ яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган қизим таратмоқда», деди.

Эй, «Ўғлим йўқ» деб куйинаётган оталар, қиз кўрганингизга ўксиняпсизми? Унутманг, қиз бола фазилат ва барака соҳибидир. У отасига меҳрибон, мушфиқ ва мунис бўлади. Қиз бола отасининг жаннатга киришига сабабчи, дўзахдан парда бўлади. Турмушга чиққан солиҳа қиз, эрининг динининг ярмига қувват бўлади. Солиҳа аёл дунё матоларининг энг яхшисидир. Она бўлганда эса, фарзандлари учун жаннатга олиб кирадиган эшик бўлади. Ёдингизда тутингки, Пайғамбар алайҳимуссаломлар қизларнинг оталари бўлишган.

Аллоҳ таоло қиз тарбия қилаётган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш неъматини ато этсин!

📚
Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

©Хуршид Маъруф тайёрлади

T.me/sinovlarihayot
#ЎЗИМНИКИСАН ХIV боб.Аюб кўзларини очар экан, кўксига бош қўйиб ётган
суюклисининг юзига тушиб турган сочларини секин
қулоғига ўтқазиб қўяркан,
— (Негадир бу қалбим безота. Ишқилиб сенга
нимадир бўлмасин), — меҳр билан Муяссарнинг
пешонасидан ўпиб қўйди. Пешонасига теккан
қайноқ лаб тафтидан кўзларини очган Муяссар
Аюбга табассум ҳадя қилар экан, унинг ёнида
эканлигидан қалби анча хотиржам эди. —
Тура қол энди, — аёлининг юзини силаркан,
нонушта тайёрлаб бер.
— Яна озгина ухлай, — эркаланди.
— Мен ишга кетишим керак, — Аюб қучоғидаги
ёрига илк марта кўраётгандек ўзгача меҳр ва иштиёқ
билан тикиларди.
— Бугун бормасангиз нима бўлади? — қўлларини
Аюбнинг бўйнидан ўтказаркан, юзидан секин ўпиб
қўйди.— Майликуя, лекин кейин сенга қийин бўлади деб
қўрқаман, — Аюб сирли жилмайди.
— Эееее йўўўқ, — Муяссар кўзларини олиб қочиб
ўрнидан турмоқчи бўлганди, Аюб унинг белидан
маҳкам қучиб ўзига тортаркан,
— Балки, ростан бугун уйда қоларман?
— Қўйиб юборинг, мен нонушта тайёрлашим керак,
— Муяссар унинг қучоғидан чиқишга ҳаракат қилиб
типирчилай бошлади. Аюб атай қилгандек уни
янаям маҳкам қучоқлаб олиб,
— Мен ўзгача нонушта хохлаяпман, — қулоғига
пичирлади. Типирчилаётган Муяссар бу гапдан
кейин ҳаракациз қолди. Юрак ритми тезлашиб,
нафас олиши ўзгара бошлади. Унинг ҳаракациз
қолганидан фойдаланган Аюб бўйин қисмини
лаблари билан эркалаб, секин лабига чиқиб тўхтади.
Муяссарнинг эса кўзлари ярим юмиқ. Аюб бир
муддат жим турдида, унинг қулоғига яқин келиб, —
яна бир неча дақиқа шу ҳолат давом қилса, ўзимга
жавоб бера олмайман. Шундай экан, фикримдан
қайтиб қолмасимдан туриб, нонушта тайёрла.*
*
*
Санам тунни бедор ўтказди. Уни қийнаётган савол
битта, "Қаерда хато қилдим?" У Юсуфни илк кўрган
кунидан бошлаб, ўтган бир ойни таҳлил қилар экан,
— Биттагина автоҳалокат сабаб, мен билан ўйин
ўйнаши мумкин эмас? — қайта - қайта такрорларди.
Аммо, билмасдики Юсуфнинг бу қилганининг
сабаби бошқа. Санам ўйлайвериб, боши ёрилай
деди. Аммо, йиғлай олмади. Йиғласа балки бироз
енгил тортармиди. Ҳа Санам эсини таниганидан
буён йиғламайди. Охирги марта йиғлаганида 7 ёш
эди. Шу даражада ўксиб йиғлагандики, биргина
юпанчга бутун борлиғи билан муҳтож бўлганди ўша
пайт. Бироқ, ўша юпанч ҳеч қаердан топилмади. Шу
- шу Санам ортиқ йиғламайман деб ўзига - ўзи сўз
берди. Ўтган йиллар давомида бир томчи ҳам кўз
ёши тўкмади. Ҳозир эса йиғлашни истаса ҳам
уддалай олмаяпти. Энг яхшиси, ўзи маъқул кўрган
ишни қилади. Ўрнидан турдию, хонадаги борнарсани чилпарчин қила бошлади. Ҳолдан тойгунча
хонани ағдар - тўнтар қилди. Ҳолдан тойиб, полга
ўтириб қолди. Худди шу пайт, бир белги бергандек
ўша нотаниш йигитнинг ташриф қоғози олдига
тушди. Чуқур -чуқур нафас олаётган Санам уни
қўлига олиб, овоз чиқариб йигитнинг исмини ўқиди:
— Алимов Абрам Дилшодович.
Санам бир неча дақиқа ўйланиб тургач, ўрнидан
ирғиб турдида ётоқнинг нариги томонида ётган
ноутбукини олди.
— Жин урсин, — боя жаҳл устида деворга учган
бечора ноутбук экрани оқариб туришдан нарига
ўтмасди. — Маржонни ноутбукидан фойдаланаман,
— Санам эшик томонга кетаётиб "чалажон"
телефонининг ҳаётига нуқта қўйиб ўтиб кетди.
Маржонанинг хонасига кирди. Ҳеч ким йўқ, — Жа
эрсираб қолган экансанда, — энгсасини қотириб
қўйганча бориб стол устидаги ноутбукни олди.
Хонадан чиқаётиб девордаги катта соатга қаради.
22:35. Бош силкидию, бу ердан чиқиб ўз хонасигақайтди. У ердан кичик айвончасига ўтди. — Қани
кўрайликчи, бу Абрам деганлари ким бўлди экан?
интернетдан у ҳақида маълумот излай бошлади.
Аммо, деярли маълумот йўқ. — Бу ҳам эски
замонни одамларидан баттар, интернет нималигини
билмайдиганлар хилиданми дейман? —
интернетдан топган кичик мақоласини ўқир экан, —
Ҳозир ҳамма бизнесмен. Аммо, нега булар ҳаммаси
ўша калтафаҳм Юсуф жанобларининг ёнига
югуришади. Нима унда бор мия бошқаларда йўқми?
— Санам ўзига - ўзи гапирар экан, ҳаёллари яна

T.me/sinovlarihayot
Юсуф томон кетди.
* * *
— Юзинга нимадир тегибди? — иш
бошлаганларининг иккинчи ҳафтасида биргаликда
тушлик қилишар экан, Юсуф шундай деганча
Санамга қоғоз сочиқлардан бирини узатди.
— Қаерига? — Санам бироз хижолат бўлганча
юзининг икки тарафини ҳам артди.— Мана бу ерига, — Юсуф бурнига яқин жойга
ишора қилди.
— Бўлдими? — Санам яна бошқа жойни артаркан,
— Қани кел-чи, — Юсуф у томонга бироз энгашиб
ўзи артиб қўйди.
— Раҳмат, — уялибгина жилмайди.
— Арзимайди, — Юсуф ўнг қўли гипс бўлгани учун
чап қўли билан стаканга сув солмоқчи эди, уддалай
олмади. — Минг лаънат, — жаҳл қилганча идишни
тарақлатиб жойига қўйди.
— Афсусдаман, — Санам унга айбдорона нигоҳ
ташлаганча стаканига сув қуйиб берди.
— Ўзингни айблашни бас қил. Менинг ҳам айбим
йўқ эмас, — улар шундай деганча ўша автоҳалокат
бўлган кунни эслашди. Уларнинг муносабатлари
жуда яхши эди. Юсуф у учун қайғурар,
меҳрибончилик қилар, керагидан ортиқ эътиборли
эди. Вақт ўтган сари Санамнинг қалбида унга
нисбатан муҳаббат куртак ёя бошлади. Юсуфга
айнан шу керак эди. У ҳам худди ўзидек қизнибироз изза қилмоқчи бўлди. Аммо, ҳаммаси ўзгача
тус олиб кетди. Бунга ҳам албатта дадаси айбдор.
* * *
— Сиздан бир нарсани сўрайман. Сиз чиндан ҳам
Санам Агзамованинг онасимисиз? — Юсуф
қаршисидаги аёлга савол назари билан қарар экан,
қирқ беш ёшлар атрофидаги Гулҳаё Исломованинг
юзидан ўзгача аёллик латофати уфуриб турарди.
Нигоҳлар эса ўтли ва мағрур. — (Мана бу қиз кимга
тортган?) — Юсуфнинг ҳаёлидан шу фикр қайта -
қайта ўтди.
— Ҳа, Санам менинг ягона қизим. Аммо сиз кимсиз?
— Бунинг аҳамияти йўқ, — Юсуф ўзини
таништиришни истамади. — Мени ўйлантираётган
нарса сиз ва Санжар Яминовни нима боғлаб туради?
— Юсуфнинг бу саволидан кейин аёлнинг мағрур
нигоҳларини ўйчанлик эгаллади. Бир неча
дақиқалик сукутдан кейин, ниҳоят жавоб берди.— Ўтмиш. Узун ва оғриқли ўтмиш.
* * *
Қамоқхона.
Маҳбуслар тоза ҳаво олишлари учун қамоқхонанинг
кичик майдончасига чиқарилган. Девил ҳақида
эшитганидан буён ҳаммадан шубҳаланиб қолган
Ҳасан ҳар бир маҳбусга синчиков назар ташлаганча
айланиб юрар экан, қаердандир оёғи тагига ўралган
қоғоз коптокча келиб тушди.
— Бу энди нимаси? — энгашиб олиб уни энди ахлат
идишга ташлаш учун кетаётганди, унга нимадир
ёзилганини сезиб қолди. Шундагина бу оддий
коптокча эмас, кимгадир аталган хат. Ҳеч кимга
сездирмаслик учун ўзини хотиржамгина тутиб яна
бироз айланиб юриб, бир чеккага бориб ўтирдию,
коптокчани ёйди. У янглишмаган эди. Чиндан бу хат
бўлиб, унда:"ДЕВИЛ СЕНГА САЛОМ АЙТДИ" деган сўзлар бор эди.
У қоғозни ғижимлаганча тезда чўнтагига солиб
қўйди. Ва, ҳеч ким сезмадимикин дегандек атрофга
қаради. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Бироз енгил
тортгандек бўлди.
Ҳайрият, ҳеч ким сезмади. Аммо, у мана шу ерда
янглишганди. Уни бир одам, айнан хатни у томонга
отган, Девилнинг ишончли одамларидан бири
диққат билан кузатиб ўтирарди.
— Ўтмиш? — Юсуфнинг ҳаёли минг бир кўчага кириб
чиқди. — Яна қанақа ўтмиш? Ёки дадам ва сиз? —
Юсуф савол беришга бердию, жавобни эшитишга
негадир қўрқаётганди.
— Буни яхшиси бориб дадангиздан сўранг яхши
йигит. Зора, виждони уйғониб ҳақиқатни айтса.
Лекин унда бу нарса бор деб ўйламайман, — Гулҳаё
опа ўрнидан турар экан, — менимча ўзингизга
керагини билдингиз яхши йигит? Юсуф ҳеч нима
демади. Чунки унинг ҳаёллари ҳар жойда кезиб
юрибди. Ундан жавоб бўлмагач Гулҳаё опа бу ернитарк этди. Юсуф адоғи йўқ саволлар гирдобида
қолди. (Бу воқеалар ҳаммаси Маржонани учрашувга
таклиф қилмасидан олдин бўлган).
* * *
Санам туни билан ўйлаб чиқди ва бир қарорга
келди. Алимов Абрам билан яқин бўлиб, Юсуфсиз
ҳам бахтли бўла олишини исботлайди.
— Бундай ўйин билан мени синдира олмаслигини
билиб қўйсин. Осонликча таслим бўладиган аҳмоқ
йўқ. Ҳали ўзинг оёқларим остига ялиниб келиб,
кечиришимни ўтиниб сўраб, дил изҳори қиласан
Юсуф Яминов, аммо, ўшанда кеч бўлади, — Санам
кўзгудаги аксига тикилганча алам билан гапирарди.

T.me/sinovlarihayot