🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
703 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
-Хаммаси тамом! Шухрат ака, шунчалик пасткаш, худбин бўласизми? Нахотки шу пайтгача мени алдаб келдингиз? Нега?! Нима учун ахир? Ростини айтганингизда тушунардимку менам? Мен ахмоқ асранди ўғлим бор деб сиздан минг истихолада юрардим. Сизни бирмас иккита қизингиз бор экан-а, яширибсиз!
Бону энди нима қилишини хал этиб бўлганди. Тўй хақида гап бўлиши хам мумкин эмас. Малака оширишга кетади, каникулда хам келмайди.
Шухрат юрган бу йўлларга қадамини босишданам ор қилади.
Хамида ўғлини ёнига ўтқиздириб, телефонини қўлига олди. Шухратнинг укасига телефон қилди. Шу пайтда қаллиғи билан гаплашишга юраги бетламади.
-Ало, кенная яхшимисиз?-хеч гапдан хабари йўқ қайноғаси қувноқ холда саломлашди. Бону бу йигитдан хам домангир эди. Чунки хар икки кунда телефон қилиб, бўлажак келин опасининг ахволидан хабар олиб турарди-ю, асл хақиқатни яшириб келган экан.
-Шавкатжон, жиянингизни кўриб турасизми?-Бонунинг томдан тараш тушгандек берган саволи йигитчани эсанкиратиб қўйди.
-Қ-қ-қайси жияним?-талмовсиради йигит.
-Акангизни қизчаси-да, қайси жиянингиз бўларди.
-Йўқ, биз билан яшамайди улар?-наилож хақиқатга кўчди.-Борганим билан менга кўрсатишмайди.
-Акангизга айтинг, қизини етим қилмасин! Оиласини тикласин, мени унутсин! Ха, айтганча, Хоразмда хам бир холангиз бор. Келин холангиз, ундан хам бир жиянли бўлгансиз!
-Ие, бу нима деганингиз?
-Бу шу деганимки, мен сизга учинчи кенная бўломайман. Хайр!
14.06.2017 Дониёр
https://t.me/sinovlarihayot
✍🏼 Азобли маломат

"Халқ демайман ўз халқимни ҳам,
Мени Ҳаққа олиб бормаса!"

1998 йилда ёзган шеъримдан

Зиёратдан қайтган отасин,
Пойандозлар солиб кутар У.
Ва кўз кўзлаб ҳожионасин,
Эл олдидан олиб ўтар У...

Тўй қилади, бекларга ўхшаб,
Бойларидан андоза олиб.
Сўнг қарзини тўлайди йиллаб,
Нолиб, нолиб ва яна нолиб.

Бир-бирини қилиб сазойи,
Эр талашар, мол-мулк талашар.
Наҳот кўрлик унинг жазойи,
Ахир шундай яшарми башар?

Текин деса латта путтани,
Югуради бир-бирин уриб.
Ерга кирай дейсан уятдан,
Оломондек халқингни кўриб.

Айтгил, недур исминг, шарифинг,
Қайдан сенда ношудлик, кўрлик?
Ва тобакай сенинг таърифинг:
Шўрлик, шўрлик, бечора шўрлик?!

Нима дейиш мумкин эй, инсон,
Зулматингни ёритмаса шам?
Бир саҳрони қирқ йил кезиб ҳам,
Халқ бўлмаса агар оломон.

Гар десалар, онги мажруҳ, шол,
Руҳим қулаб кетади тоғдек.
Нечун руҳинг ерларда поймол,
Ўқлар тешган йиртиқ байроқдек.

О, тийранроқ боқсам оламга,
Гўдаклар чун ваҳмим келади.
Жаҳолатга чўккан онамга,
Ваҳмим, қаҳрим, раҳмим келади!

Ва бир куни... фарзандинг деса:
"Ўзга юртда султон бўлардим.
Агар халқим халқ бўлганида,
Мен ҳам буюк инсон бўлардим"...

Ана шундай надоматларда,
Соврилмасин авлодлар асри.
Она халқим, руҳингни уйғот,
Токи тугаб кетмасин наслинг...

Сен бўлмасанг шоир бўлмасдим,
Ўзбек деган номингга қасам.
Не қилсанг ҳам ҳеч не демасдим,
Агар сени қаттиқ севмасам!

Халқим, эшит, бу менинг нолам,
Бўлмас ахир дардим ёрмасам:
Халқ демайман ўз халқимни ҳам,
Мени Ҳаққа олиб бормаса!

2024 йил, январь

Гулжамол Асқарова.
Қаерга боқсанг кўрганинг юзингдир,
Кимда нима кўрсанг асли ўзингдир!

Юнус Эмро
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар учраган  инсон сизга бир яхшиликни олиб келади. Яхшилигини топиш сизга.

Ҳар неъмат сизга куч-қувват келтиради. Шукр келтириш сизга!

Ҳар янги кун сизга имкон беради.
Ундан фойдалана олиш сизнинг иқтидорингизга ҳавола.

Ҳар туйғу сизга ёруғлик келтиради, ёруғлик томонда бўла олишга Сиз масъул.

Ҳар тонг Сизга қувонч, бахт, муҳаббат билан ҳадя этилади. Борини баҳам кўриш сизга!

Машойихлар "Ҳар не истасанг, ўзингдан истагил" деганлар.
Ҳар ҳикмат Сизда, ҳар ҳикмат Ўзингизда!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
Оилада бир тарафли жанжал бўлмайди.Бўлса ҳам бир томон жанжални катталатмагани учун тезда унутилиб кетади.Буни ҳеч ким эшитмайди ҳам.Ҳатто икки Ака-ука уйда жанжаллашиб қолиши мумкин.Аммо орадан бир қанча вақт ўтиб ҳаммаси унутилиб кетади.Эр-ҳотин ўртасидаги гапларни ҳам,ўта жиддий масала бўлмаса,ўзаро ҳал қилиш лозим.Қўл синади,аммо енг ичида қолади.Бундан ҳеч кимнинг ҳабари бўлмайди.Қолаверса,Она фақатгина қизини эмас,оиласининг номусини омонат қилиб берган куёвини ҳам яҳши кўриши керак.Унинг яҳши томонларини кўриши,вақти келса буни билдириши керак.Буни кўрган куёв йигит ҳам қайнонасини ҳурматинига лойиқ бўлиш учун ҳаракат қилади,ҳотинига нисбатан янада мулойим бўлади.Яни гул эккан киши тикан олмайди…❗️
Яхши гумон

Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди:

«Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб, қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга: «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Аммо мўйсафид алик олмай, индамай ўтиб кетаверди. Ҳакимжоннинг жаҳли чиқди: «Вой-бў, яна мусулмонликни даъво қилгани-чи… Оёғини гўр тортиб турибди-ю, саломга алик олишни билмаса! Ё бурни шунчалик кўтарилиб кетганми? Энди асло салом бермаганим бўлсин!» Жаҳли чиқиб, тутоққан Ҳакимжон чолнинг орқасидан маломатларга кўмиб ташлади. Орадан кўп ўтмай ана шу Абдураҳмон ота бандаликни бажо келтирди. Ўшанда Рамазон ойининг охирги даҳаси эди. Жаноза жумага тўғри келди. Тумонат одам йиғилди. Марҳумни сўнгги манзилга қўйиб келишди.

Одатга биноан Ҳакимжон ҳам эл қатори эртасига Абдураҳмон отанинг хонадонига таъзия билдиргани борди. Отанинг эшик олдида қўл қовуштириб турган ўғилларига ҳамдардлик билдирди, сабр тилади. Марҳумнинг тўнғич ўғли падари бузрукворининг одатлари ва фазилатларини хотирлар экан, гап орасида шундай деб қистириб ўтди: «Кейинги вақтда отамизнинг қулоқлари анча оғирлашиб, унча-мунча гапни эшитмайдиган бўлиб қолган эдилар». Шу пайт лоп этиб Ҳакимжоннинг эсига кўнгилда доғ қолдирган ўша салом-алик воқеаси тушди. «Демак, Абдураҳмон ота ўшанда саломимни эшитмай ўтиб кетган эканлар-да». Таъзиядан кўнгли хижил бўлиб қайтган Ҳакимжон ҳасрат билан «Астағфируллоҳ!» деб юборди. Аликсиз қолдирилган салом учун чолни билимсиз, нодон, кибрли кимсага чиқариб, маломат тошларини ноҳақ ёғдирганига надоматлар чекди. «Ахир кекса кишининг қулоғи оғирлашиб қолиши мумкин-ку, наҳот шунга ҳам ақлим етмаса?» дея ўзини анча койиди…»

Изоҳ: Шайтонгинг энг катта қопқонларидан бири ёмон гумондир. Танишимизда бир кўнгилсиз бизга ёқмайдиган ҳолатни ёки муомалани кўрсак шунда унга узр беришликка ҳаракат қилишимиз керак. Агар шайтонга эргашиб ёмон гумон қилса устига катта гуноҳларни олади. Ва танишдари билан орасини совушига олиб келади...

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир.»
(Ҳужурот 12-оят)
​​• Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. "Ундай қилардилар, бундай кулардилар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида шунчалик ҳурмат қилинмайди.

• Маййитни қабрга қўяётганда, "Бошларини эҳтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.

• Аёл кишини қабрга қўйиш чоғида, "Тобутлари устидаги ёпинчиқни яна ҳам пастроқ ушлаб туринглар, устларини ёпиб туринглар, номаҳрамлар ўтириб олаверсин. Маҳрамлари қолинглар" дейилади. Аммо ўша аёлнинг ҳаётлик чоғида маҳрамлари у кишини шунчалик эҳтиёт қилиб, номаҳрамлардан яширишмайди.

• Қабристон зиёратига борганда, қабрларни босиб юбормасликка, ўликларга озор бермасликка, қабристондаги ўсимликларни юлмасликка қаттиқ эътибор берилади. Аммо тирик юрганларга зулм қилинади, ҳақорат этилиб, хўрланади.

• Вафот этган хонадондаги аёллар ва эркакларнинг либоси Шариат кўрсатмасига мувофиқ ҳамма жойни тўсиб турадиган, қалин матодан тикилган бўлади. Агар аёл киши келаётган бўлса, эркаклар юзларини тескари ўгириб, бир томонга ўтиб туришади. Қолаверса, ўша ҳовлида аёллар ўтирган тараф мато билан тўсиб қўйилади. Эркаклар билан аралаш ҳолда ўтириш ҳам, бақир-чақир, сўкиниш ҳам бўлмайди.

• Аммо орадан бир неча кунлар ўтгач, бундай муҳит ўрнини ҳамма билган муҳит эгаллайди. Аёлларнинг сатри авратда бўлиши, эркакларнинг тескари қараб туриши тезда эсдан чиқарилади.

• Бозорда сотувчи билан савдолашаётган пайтингизда, у "Фақат сизга нархидан ўтиб бераман" дейди. Бу каби гапларнинг аксари ёлғон бўлиб, савдонинг баракаси йўқ бўлишига, пулнинг ҳалоллигига футур етишига сабаб бўлади.

• Ишхонадагиларга, кўчадагиларга хушмуомала бўлиб, кўпинча уйга келганда оила аъзоларга қовоқ уйиб, бақириб, қўпол гапирилади.

• Кўчада бирор танишни учратиб қолинса, шошиб турган бўлинса ҳам "Уйга ўтинг, чой тайёр эди" дейилади. Бу гап кўпинча носамимий тарзда, одат бўлиб қолгани учун айтилади.

• Уйда баъзан онамиз билан гаплашаётганимизда, "Сиз ундай дедингиз, бундай қилмаслигингиз керак эди" каби қўпол, кесатиқли, маломат оҳангида гапирамиз. Ўша аёл биз чақалоқлигимизда, йўргакда ётиб, ўзимиз еёлмайдиган, туролмайдиган, ҳожатга боролмай, йўргагимизга иш бажариб қўйганимизда, сут берган, жирканмасдан тагимизни тозалаган, ярим кечаси йиғлаб қолсак, ўрнидан туриб бизга қарашга эринмаган онаизоримиз эканини унутиб қўямиз.

• Баъзилар эса она деганда оппоқ кўйлак ва рўмолдаги, нуроний аёлни кўз олдига келтиришар экан.

• Дўстим, сизни туққан, боққан, энг яхши таом, ичимлик ва либосни сизга илинган, ҳали ҳам ишдан кеч келсангиз, ухламай, хавотирда кутиб ўтирадиган аёл онангиз эканини, у инсонга оғайниларингизга қиладиган қўпол муомалани қилиб бўлмаслигини, у сизнинг ширин сўзингизга, хушмуомалангизга муштоқ эканларини унутманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарбия

Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қоладиган гаплар гапирди, гапларини намойиш ҳам қилиб берди.
Доскага катта 1 рақамини ёзди ва деди:

"Бу сизнинг тарбиянгиз, одамийлигингиз. Ҳаётда энг муҳим ҳислатлар шулар булади." 1 рақамидан кейин 0 ёзди ва деди: "Бу эса сиз эришган ютуқлар, тарбия билан сизни ўн каррага юксалтиради."

Яна 0 - бу тажриба, қаранг инсон "100"га тенг бўлди.

Шундай қилиб 0 ларни ёзаверди - таълим, мухаббат, омад... ҳар битта қўшилган 0 одамни ҳар сафар 10 баробар юксалтираверди.

Сўнгра устозим қатор бошида турган 1 рақамини ўчирди. Доскада кераксиз, маъноси йўқолган 0 лар қолди...

Устозим деди: "Кўрдингизми, агар тарбиянгиз ва одамийлигингиз бўлмаса, қолган ҳислатларингиз сариқ чақага ҳам тенг эмас."
— Одам алайҳиссалом ер ҳайдаб, деҳқончилик қилганлар.
— Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлганлар.
— Нуҳ алайҳиссалом дурадгор бўлганлар.
— Иброҳим алайҳиссалом қурувчи бўлганлар.
— Илёс алайҳиссалом тўқувчи бўлганлар.
— Довуд алайҳиссалом темирчи бўлганлар.
— Мусо алайҳиссалом чўпон бўлганлар.
— Исо алайҳиссалом табобат билан шуғулланганлар.
— Муҳаммад алайҳиссалом қўй боққан, чўпонлик қилганлар.

P.S.: Биз эса ўзимизга ёқмаганларни "деҳқон", "чўпон" деб камситмоқчи бўламиз...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОСМОНГА ТИКИЛМА,
РОЗИ БЎЛ ЕРДАН...

Мухаммад Иброхим
🎙Шерзод Карим
Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.

Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.

Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.

Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир-бирини сўзсиз тушунган эр-хотинлар - энг бахтли жуфтликлардир! 👩‍❤️‍👨

Турмуш ўртоқларга юбориб қўйиладиган видео
​1. Ёши катта аёлга уйланиш - СУННАТ
2. Ажрашган аёлга уйланиш - СУННАТ
3. Бева аёлга уйланиш - СУННАТ
4. Аёлига уй ишларида, яъни таом тайёрлаш, тозалаш, ювиш ишларида ёрдамлашиш - СУННАТ
5. Севгингизнинг ифодаси ўлароқ ўз қўлингиз билан аёлингизнинг оғзига бирор егулик солишингиз - СУННАТ
6. Аёлингизга бўлган муҳаббатингизни, миннатдорчилик ва эҳтиромингизни оғзаки билдиришингиз - СУННАТ
7. Унинг хатоларини кечириш - СУННАТ
8. Ўз аёли учун ёқимли кўринишга ҳаракат қилиш - СУННАТ
9. Аёлининг ҳис-туйғулари билан қизиқиб, муҳтож бўлганда унга таскин бериш - СУННАТ
10. Ўз аёли билан ўйнаш, биргаликда вақтичоғлик қилиш - СУННАТ
11. Аёлингизнинг тиззасига бош қўйиб, ёнбошлаб дам олиш - СУННАТ
12. Аёлини гўзал исмлар билан чақириш - СУННАТ
13. Хусусий масалаларни оиланинг бошқа аъзолари ёки дўстларга ошкор қилмаслик - СУННАТ
14. Аёлингизнинг ота-онасини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш - СУННАТ
Аёллар учун магазин очилибди.

У ерга исталган аёл кириб, исталган эркакни танлаб олиши мумкин экан.

Фақат 3 та қоида бор:

1. Магазинга фақат бир марта кириш мумкин.

2. Юқори қаватга кўтарилганингиз сари ундаги эркакларнинг сифатлари ҳам юқорилаб боради. Магазин 5 қават.

3. Юқори қаватга чиққан аёл танлаш учун пастки қаватга қайтиши мумкинмас.

Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда "Бу қаватда эркаклар йўқ! Бу қават сиз аёлларни ҳеч қанақасига рози қилиб бўлмаслигини исботлаш учунгина ташкил қилинган!" деб ёзиб қўйишганмиш!
Mustafo - Qirolicham (Official Music Video)
🔍К,ироличам.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Forwarded from Nishonov Hoshimjon
Тупроқ ойнага деди:
– Сенга жудаям ҳавасим келади. чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос.
Ойна жавоб берди:
– Эй тупроқ, беҳуда ғам чекяпсан. Мен юзимга боққанларнинг бугунинигина кўрсатаман. Сен эса кишиларга эрталаридан хабар берасан.
Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади. Бир оздан кейин яна гап бошлади:
– Балки мени юпатиш учунгина айтаётгандирсан бу гапни? Чунки ҳеч ким ҳеч қачон сендан юз буриб, менга қарамайди-ку!
– Қарайди, – жавоб қилди ойна. – Менга қарашга юзи қолмаганларнинг кўзи доим сен томонга қарайди...

❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ