🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
714 subscribers
27.2K photos
16K videos
65 files
30.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Инсон табиатан унга тақиқланган нарсаларга қӯл ургиси келади ва бу унинг учун қимматга тушушини билса  ҳам. Менимча ,бу бизга Одам Атодан мерос булиб қолган энг ёмон хислат. Бизнинг табиатимиз шундай! Та'қиқланганига интиламиз, ҳаттоки ,рухсат берилган нарсалар унданда ширин ва тотли булса  ҳам. Мисол тариқасида ,чекувчи кишини куришимиз мумкин. Унга чекиш зарарли эканлигини қанча та'кидламанг ,бу ишни қилишдан ӯзини тия олмайди. Бу сӯзимнинг боши эди! Ва сизларга сӯзлаб бермокчи булган воқеа айнан шу та'қиқланган нуқтага интилиш ва ундан олинган сабоқ ҳакида.
  Май ойининг боши, ҳаттоки куни эсимда - 9 - май куни, кунлар иссиқ, ёз фасли яқинлашмоқда. Оиламизнинг боши-дадам Россия Федерациясига ишлаш учун кетиш арафасида. Уйимиздан меҳмонлар қадами узилмаётган, қӯшни, қариндош-уруғ  дадам билан хайрлашишга келиб кетар, ойим меҳмон қайтариш билан овора булган бир пайтда қӯшнимиз чақириб келди. У қора-қалин сочли, буғдойранг, кӯзлари қисиқ ва бӯйи пастаккина бир бола. У мени чӯмилишга чақириб келганди. Қачон дейсизми? Бугун, йӯқ, ҳозироқ! Маҳалламни қишлоқдагилар "Сӯнгги йул" деб атайди, сабаби маҳалламда қабристон жойлашган. Яна бир сабаби маҳалламдан кейин далалар бошланади, я'ни охирги маҳалла. Даланинг ӯртасидан каналда сув окиб утади. Бу канал сувидан фермерлар далани суғориш учун фойдаланишса, қишлоғимиз болалари ёз фаслида салқинланиш, чӯмилиш учун. Уйда иш қайнаётган маҳалда чӯмилишга кетиш ва уй ишларни бажармаслик, менимча ,ҳамма болаларга ма'қул келади. Мени чақириб келган қӯшнимнинг ойиси рухсат бериптими "значит" менинг хам ойим рухсат бериши керак! Мени бировлардан нима кам жойим бор?деган хаёллар билан ва шу болаларга хос фикрларга суяниб, ойимдан рухсат сӯрадим. Ӯзим яхши биламан, ойимни кӯндириш осон бӯлмайди: биринчидан, дадам сафарга кетиш арафасида, иш кӯп. Уни устига меҳмонларни қадами аримаяпти. Иккинчидан, кунлар чӯмилиш учун етарли даражада иссик эмас, шамоллашимиз мумкин. Лекин "принцип есть принцип" ойимнинг рухсатини олишга ҳаракат килиш керак. Қӯшни бола дарвозанинг ёнида кутиб турипди, тӯғрироғи ,мен ойим рухсат беришини олдиндан сезгандек уни кутиб туришини сӯрадим. Рухсат олинди! Факат ярим соатга! Йýлда кетарканмиз, каналга етиб боришимизни ӯзи ýн дақиқа, қайтишимиз ҳам шунча эканлигини тушундик. Етиб боргач ,вақтимиз чегараланганлиги, куннинг совуқлиги, ёки биздан бошка чӯмилишга ҳеч ким чиқмаганлиги бизни ҳеч ҳам қизиқтирмади. Сувга тушишимизнинг ӯзи бир маросимга айланиб кетди. Тез оқаётган сув лойқа ва совук эди. Яна бир қизиқ ма'лумот, биз уч киши эдик - мен, укам ва қӯшни бола. Ярим соатлар ӯтди шекилли, миямга бир фикр келди, канал қайрилган жойга бориб, ӯша ердан сузиб қайтиб келиш. Бу яхши фикр эмаслигини тушунган ҳолда ва белгиланган вақтдан анча ӯтганини сезиб туриб ҳам, канал қайрилган жойга пиёда уч бола йýл олдик. У ерга етиб бормадик. Менимча, етиб бормаганимиз яхши бӯлган. Чунки биз чӯмилаётган ерда уч боладан, я'ни биздан бошка ҳеч ким йýқ эди ва қандайдир нохуш вокеа содир бӯлса, гувоҳимиз фақат Аллоҳ бӯларди. Ва энг қизиғи, бу воқеа 9-май ҳамма оила даврасига тӯпланадиган куни содир бӯляпти. Узоқдан бир киши биз тарафга қараб келаётганини кӯрдим,У киши дадам эди. Бир қӯлида биз қолдириб кетган кийимлар, бир қӯлида канал бӯйидаги теракдан синдириб олинган новда, бизни жазолаш учун, албатта. Лекин дадам ундай қилмади. - Кийимларингни кийларинг, тезда олдимга туш икковинг  ҳам! деган гапи ҳали  ҳам эсимда. Уйга кандай етиб келганимизни билмадик. Ойим дастурхонни тайёрлаб, бизни кутиб турган экан. Оилавий утириб овқатландик. Дуодан кейин дадам ,қилган ишимиз нотуғри эканлиигини, жӯнаб кетганидан кейин ойимдан бесӯроқ иш қилмаслигимизни, ойимга кӯмакчи бӯлишимиз кераклигини айтди. Ҳамма бир -бирини туғри тушунди. Лекин бу воқеа бир умрлик сабоқ бӯлиб хотирамда қолди.

Фахриёр Рӯзимаҳаммат ӯғли Қурбоналиев.
https://t.me/sinovlarihayot
Шифокор қиз қиссаси (10-қисм)  
Биринчи инфаркт.

Хамида доим тонгда туриб  магазинга ва боғчага чопар,  кейин ўкишга ўтарди. Бу пайтда битирувчи кур бўлгани учун кўпинча  дарслар очик холда яни  касалхоналарда бўларди. Ёш бошида шунча ташвиши бўлган қахрамонимиз хатто ошхонада бемалол ўтириб овқатланмасди.  Кофега қўшиб бирон ширинлик  ** олиш учун йўли устидаги Селхозтехника институти ёнидаги кичик кафега кирар, худди солдатлардек тез овқатланарди. Бу шинамгина кафеда куннинг исталган пайтида  ширин тортлар, перожный ёки  ганбургер тайёр турурди. Ха, қиз  кун тартибини доим бир маромда ушлар бир вактда овкатланиш, бир вактда ухлашга,  иши ва  спортга хам вақт ажратарди. Сизларга бир кўнгилсиз воқеани ўз вақтида айтиб ўтмаган эканман. T.me/sinovlarihayot Рухсатингиз билан уни қисқача сўзлаб ўтсам. Хулла, бобоси ўлгандан сўнг ўгай аммалари нағмаларини кўрсата бошладилар. Улар мерос дардида тез-тез уйга келиб жанжал қиладиган одат чиқаришди.  Бобосидан қолган меросни тахсимлаймиз дея сархисоб қилишганда чолнинг бир тадбиркордиги уларнинг тилини тишлашларига сабаб бўлди. Қибрайда яшаб турган уйни кичик синглисига, Деновдаги катта ховли ва боғни эса Хамидага расмийлаштириб қўйган экан.  Деновдаги ховлини сотиб пулини бўлишиб олишни режа қилган иккала аммаси, энди Жип машинага ёпишиб олишди. Тўғри машина анча эскириб қолган эди, аммо барибир Жип-Жип эканда. Феруза хола қулоғим тинчисин дея машинани уларга бериб юборди. Аммалари машинанинг омбордаги запчастларигача йиғиштириб кетишди. Англаб турган бўлсангиз бу ишлар анчагина жанжаллар билан нихоясига етди. Шу бўлди-ю, ўгай аммалари билан ораларидаги муносабатлар хам бархам топди. Фақат, катта аммасининг кичик ўғли анчагина виждонли бўлиб чиқди. У бу ишларга аралашмас, ўз бизнеси билан машғул эди. Хозирда хам бу йигит гохида уларникига мехмон бўлиб келар, Феруза холанинг ахволидан хабар олиб турарди. Кичик аммасининг фарзандлари эса худди бегонадек муносабатда эдилар. Улар ховлини ололмаганлари учун аламзада юришарди. Мана шунинг учун энди Бону машинасиз, пиёда юрар бу эса кўп ишларга улгуролмай қолишига сабаб бўларди. Қариндошлари шарофати пиёда қолган қиз, энди автобусда, таксида юрар, хаёт ташвишларини борича қабул қилишга уринарди. Шундай кунларда  аввалроқ айтиб ўтганимиз талаба йигит Шухрат, қизнинг  соясига айланди. У Бону қайси пайт кафега келишини аниқ билар, шу пайтга стол буюртириб қизни кутиб оларди.  Қўлидан келганча қизга далда берар, ёрдам учун доим тайёрлигини эслатиб турарди. Мехрга ташна юрак бу муносабатлардан аста юмшаб, йигитга мойиллик сеза бошлади. Бону аниқ билмайди Шухратни қачон севиб қолганини, лекин эндиги хаётида бу йигитнинг ўрни борлигини сезиб турарди. Йигит  қизнинг кўнглини топа билди, доим ўша кичик кафеда ширинликлар **, бироз сухбатлашар, қизга ортиқча тирғалмас, танлаш имконини бераётганди.  Бону хаёт ташвишларидан чарчаган махалда йигитнинг беозор хазилларидан кўнгли кўтарилар, хаётга бўлган умиди ошиб борарди. Аммо, икки ёш  севишганлардек сайр қилиш, киноларга тушишни ўйлашмас, мана шу 10 дақиқалик бирга овқатланиш хаёт мазмунига айланганди гўё. Қизнинг назарида йигитнинг бошидан хам оғир кунлар ўтган, аммо дардини қизга билдирмас, ичига ютётганди. Бонунинг севгиси кучайган сари  хавотири хам шунга ухшаб кучайиб борарди. Чунки , негадир байрам арафасидадоим  йуқолиб колар, гап- сўзларидан хаёт ташвишлари кўплигини англатар,  аммо кўзларида яширин сир бордек эди.  Улар кўп бирга бўлишолмаса хам тинимсиз қизни йуклаб телефон килар,  каерда ким билан юрибди,  нима билан банд эканини сўраб турарди. Унинг  рашкдан қизга берган  озорлари  Бонунинг кўзларини ёшлар, кейин  тезда кечирим сўрашга тушарди:
-Кечир Бону, нима қилай соғиндимда ахир!-дерди рўмолчаси билан қизнинг кўзларини артиб. –Ўзинг телефонни вақтида кўтармаяпсан!
-Шухрат ака, биласизку мени вақтим жудаям зиқ. Кўриб турибсиз, хатто сиз билан тузук-қуруқ учрашолмаяппан-у, бошқаларга қаёқдан вақт ажратай.
-Биламан, нима қилай машнақа тентак фелим бор. Сени анови группадошларингни кўрсам асабим бузилади. Нега доим сенга хушомад қилишади. Биронтасини жоғини жириб қўймасам бўмеди шекилли.
Бону унинг Андижонликларга хос гапиришларидан бир завқланса, ўринсиз рашкидан бир аччиқланарди.
-Ашнақами?-дерди йигитга тақлид қилиб гапираркан
-Ашнақа!-дерди йигит қовоқ солиб.
-Агар биронта дўстимга қўл кўтарсангиз, мени қайтиб кўрмайсиз!-пўписа қилади қиз.
-Бўпти, қўл кўтармайман аммо, улар билан гаплашмайсан! Телефон рақамларини ўчириб ташла телефонингдан!
Бону сумкасидан телефонини олиб йигитга узатди.
-Манг, истаган рақамингизни ўчириб ташланг!
Бу харакатдан йигитнинг иззат-нафси оғриди. Афтини буриштирганча қизга тикилди:
-Мен қиз болани телефонини кавлайдиган пасткаш эмасман!
Бу гапдан қизнинг юзига табассум югурди. Телефонини олиб йигитнинг қўлига тутқазди:
-Шухрат ака, мен ўзим илтимос қиламан! Ўчириб ташланг, иккимиз хам тинчланайлик.
Йигит мажбур телефонни олиб контактларни кўра бошлади. Қизиқ, бор йўғи ўнтача рақам сақланган экан холос. Улар хам ким, фалончи устоз, пистончи врач, онажоним, дўкончи, оптомчи деган рақамлар. Йигит ўзининг нотўғри талабидан хижолат чекиб, пешонасида реза тер томчилари пайдо бўлди. Бону шундан сўнг у билан хайрлашиб, навбатдаги амалиёт учун касалхонага жўнаб кетди.
Қиз амалиёт пайти кўзлари юмулиб кетар, уйқуга тўймагани учун танасини хорғинлик чулғаб олганди. Шу кунларда ўғли анчагина инжиқ бўлиб қолган, тинмай оёғидаги гипсни  ушлаб хархаша қиларди.  Одатда унинг инжиқлиги кечки овқатдан кейин бошланар, ётиб ухлайман деб ният қилган қиз, наилож боласини кўтариб ховли айланарди. Бола бориб-бориб ховлида юришга кўнмай қолди. Энди бону болани ногиронлик аравачасига солиб, кўчага чиқиб кетарди. Улар дўконларга киришар, Ёдгоржонга ёққан буюмларни сотиб олишарди. Вақт алламахал бўлгунча айланиб юришар, гохида тонг бўзараётганда уйга қайтишарди. Бола чарчаб ухлаб қолгач, Бону хам 1-2 соат мизғиб оларди. Шундай тунларнинг бирида  Ёдгоржон тинмай йиғлай бошлади. Оппоқ бармоқчалари билан оёқчаларини ушлаб олган:
-Ечиб ташла, ойижон, ечиб ташла!-деб гипсни тортқилай бошлади.
Бону аравачани йўл четида тўхтатиб унинг оёқларини  уқалай бошлади.
-Йиғлама болажоним. Ечиб ташласам оёқчаларинг қийшайиб қолади. КЕл мен уқалаб қўяман!
-Сен ёмон ойисан! Мени ёмон кўрасан!-боланинг лаблари чўччайди.
-Асалим ўзимни! Мен сени хаммадан яхши кўраман.
Шу пайт шундоққина олдиларига Нексия келиб тўхтади.  Хайдовчи пастга тушиб чўнтагидан пул чиқарди. Санамасдан қизга узатди:
-Олинг синглим, Оллох шифо берсин! Бону аввалига бир сўз деёлмай, турган жойида музлаб қолди. Кейин узатилган пулни ўзидан нари итариб ўрнидан турди: -Олинг пулингизни! Бизга пул керакмас, тиланчи эмасмиз биз! Хамма нарсамиз етарли, фақат айлангани чиққанмиз холос!
Бону унинг жавобини хам кутмай аравачасини етаклаб кетди. Бу хол қизга шунчалик ёмон таъсир қилгандики, юраги чимилдиққа кирган келинчак юрагидек безовта типирчилай бошлаганди. Бонунинг тахминича, биринчи кичик инфаркт  бўлишига шу тун сабабчи эди.
8.06.2017 Дониёр.
https://t.me/sinovlarihayot
Аллох сени севадими?

Бир куни ўзимга ўзим: "Хақиқатда Аллох сени севадими?" деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам Аллох бандаларига нисбатан мухаббатининг сабабларини Ўзининг китобида зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллохнинг китобини варақлай бошладим. Қарасам унда: "Тақводорларни севади", деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб хисоблашга журъат қила олмадим. Кейин: "Сабр қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра "Яхшилик қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Бундан унча узоқламасдан қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки, Аллох мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Бажарган амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гунохларга қоришиб кетганини хис қилдим. Шунда Аллохнинг "Аниқки, Аллох тавба қилувчиларни севади", деган сўзи эсимга тушди. Ана энди шу оят мен ва мен каби гунохкорларга тааллуқли эканини тушундим ва шояд Аллох мени хам севиши мақсадида "Астағфируллохал ъазийм ва атубу илайх", деб пичирлашни бошладим.

Маъноси: "Буюк Аллохдан гунохларимни кечиришини сўрайман ва Унга тавба қиламан"...

https://t.me/sinovlarihayot
Шифокор қиз қиссаси (11-қисм)  
Тухмат
Одамларни нафси солар азобга
Жон чекар, чидолмай азоб –фироққа
Бўлган сари бўлгиси келса не ажаб
Бу кўз тўяр фақат- қора тупроққа.  

Ўқиши битай деганда инфаркдан даволаниб чиққан қиз, энди имкон қадар ўзини асрар, юрагидан хавотирда эди. Онаси хам энди уни боласи туфайли тергамай қўйди. Ёдгоржонни ўз набирасидек парваришлай бошлади.  2012 йилда умумий курсни тугатган бону  Сурхондарё  вилоят касалхонасида  Дилфуза Адашевнага шогирд тушиб, иш бошлади.  Бону аввалига уни вилоятга жўнатишмоқчи бўлганда норози бўлди, аммо кейин Тошкентдан узоқда ишлаши ўзига, соғлигига фойда бўлади деган тўхтамга келди.  Оиласи хам бунга рози бўлиб, Деновга кўчиб боришди. Шундай қилиб, талаба қиз энди роддомда гинеколог врач бўлиб иш бошлади. Аввалига қизнинг хаёти сокин дарёдек бир маромда оқа бошлаган эсада, кейинчалик яна дилхираликлар бошланди. Тавба, Аллох Бонуни шунчалик суйганмидики, тинимсиз дард бериб синаса-я, ажабо! Аввалига органда, нуфузли идорада ишлайдиган йигит қизга ошиқ бўлиб қолди-ю, уни тинимсиз таъқиб эта бошлади. У яқинлашгани сари Шухратни кўп эслайдиган уни соғинадиган бўлди. Энди улар фақат телефондагина дийдорлашишар, кўришмоқ йўқ эди. Орадан кунлар ўтиб. Андижондан совчилар келди. Бу хушхабар эди албатта, Шухрат онасини олиб келган, тўй тадориги бошланган эди. Совчилар қизнинг ховлисида ўтиришган пайтда йигит ва қиз шахарнинг сўлим боғида учрашишди.
-Бону, соғинтирвордин-ку! Тошкенда ишласанг бўлмайдими, қаёқларга келиб қолибсан-а!
-Шухрат ака, бу ер мени Ватаним! Биз асли шу ерликмиз-ку! Сиз кўрган ховли мени номимда, Тошкендагиси синглимни номида!
-Ўх-хў, тайёр ховлиси бор қизга уйланаётган эканман-да, қойил. Нега бу ховлини аввалроқ менга айтмагандинг. Анча, ремонтталаб бўлиб қолибди. Билганимда ўзим келиб ремонт қилиб берардим. Ахир, энди бу уй меники хамку.
-Сиз ўқишдасиз-ку, қандай ремонт қиласиз?
-Э-э, -йигитнинг авзойи бузилди,-Ўқишни ташладим!
-Нима!?-қизнинг қошлари чимирилди.
-Нега ташладингиз?
Йигит орадан ўтган гапларни айтгиси келмай, бахона тўқиди.
-Қарзларим кўпайиб кетти имтихонлардан. Кейинроқ тиклатаман, албатта ўқийман. Хозир эса, Россияга кетишни ўйлаб юриппан. Тўйимизга пул ишлаб келаман!
Бону йигитга ачинганча тикилиб қолди. Ўқишдан хайдалгани яхши бўлмапти, албатта. Аммо, шунда хам тушкунликка тушмай, ўзини дадил тутиши қизга ёқиб кетди.
-Қалай, янги ишингга мослашиб олдингми, қийналмаяпсанми?
-Йўқ, нега қийналаман, касбимни севаманку, Шухрат ака!
-Сурхонни Алпомишлари холи-жонингга қўймаётгандир!-синовчан тикилди йигит.
-Алпомишлар Барчинни қидиради, мен кимман... оддийгина қиз бўлсам, яна фарзандли, фарзандли бўлгандаям ногирон фарзандли қизман. Келган совчиларам боламни эшитиб қўрқиб кетишади,-кулди қиз.
-Нима?! Хали совчиларам кузатяпсанми? Нега мен бехабарман?
-Шухрат ака,-ёлғондан ўпкалади қиз,-Қизи бор уй карвонсарой дейишади. Хар ким келиб оғиз солавераркан-да, нима қилай. Мана, сизни кутиб ўтириппан-ку!
-Кутмагинам-чи!-Йигит қизнинг бурнидан чимдиб олди,-Пучуқ бурнингни кесиб оламан!
-Хо-о,-нозланди қиз.-Бурин кесиш осонмикан?
Айтиш мумкинки, бу уларнинг охирги ўтиришлари эди. Тўғри, кейин хам учрашишди, аммо бугунчалик бемалол ўтириб сухбат қилиша олмаган. Совчилар йигитнинг Россиядан келишига тўй қилишни келишиб, водийга қайтиб кетишди.

Бу кунлар Бонунинг хаётидаги энг қувончли кунлар эди. Ахир, ўз суйганига унаштирилиши хар бир қизнинг орзусику! Мана, бонунинг орзулари ушалиш арафасида турибди. Юраги қувончга тўлган қиз ишга, уйга борганда юриб эмас учиб юрарди. Ўзини еттинчи фалакда хис қилар, қачонлардир бўладиган тўйи, келинлик кунларини ўйлаб, юраккинаси алланечук тепиб кетарди. Оппоқ либосда виқор билан тўйхонага кириб бориши, ибо билан келин салом қилиши, янги -номалум оилада ўз уйидек яшаши...
Эх, қанақа бўларкан-а, Шухрат ака билан хаётимиз? Боламга чин отадек муносабатда бўла олармикан? Нега сухбатларимизда хеч боламни тилига олмайди. Атай эслатсам хам, худди эшитмагандек гапни бошқа ёққа буради.
 Ишқилиб, боламни деб муоммолар чиқмасмикан? Бонунинг ширин хаёллари Ёдгоржонни эслаганда тўхтаб қолар, яна боласини ўйлаб, ташвишга туша бошларди.
Шундай ўй хаёллари билан ишга борган қизни касалхонада бир нохушлик кутиб турган экан. Бўлим бошлиғининг хонасида орган ходимлари ўтиришар, бўлим бошлигини тергов қилишаётган экан. Унинг келтирган бахоналари оқибатида, олинган пора Бонунинг бўйнига юкланаётганди. Бу кутилмаган айбловдан қиз эсанкираб қолди. Ички ишлар ходимларидан бири Хамидани хам тергов қилди. Бу йигит ўша Бонуга уйланмоқчи бўлган йигит эди. У тергов сўнгида бонуга:
-Хамидахон, агар менга турмушга чиқиш таклифимни қабул қилсангиз, бу ишларни бости –бости қиламан. Пул берганлар билан ўзим гаплашаман, хаммасини хал этаман. Сиз розиман, десангиз бўлди. Бугун шу хақда мукаммал ўйлаб, бир қарор га келинг. Эртага келганингизда гаплашамиз, хўпми?
Бону бу гаплардан карахт эди. Нахотки бўлим бошлиғи дўппи тор келганда бонуни балога рўпара қилиб, ўзи сувдан қуруқ чиқмоқчи? Бонунинг бошига оғриқ кирди. Ўзи шундоқ хам туни билан боласини кўтариб чиқиб яхши ухлолмаганди. Камига бу ташвиш...
Бону хозирги холатида вазиятни тўлиқ бахолай олмаётганди. Буни  кечроқ, яна инжиқлик қилаётган боласини ховлида кўтариб, айланиб юрганда яхшилаб ўйлай бошлади. Тунда боласи яна хархаша қилганди. Оёғида Елезаров аппарати қўйилган, оғриқларга чидамас, тинмай йиғларди.
-Шошма, аёллар касали билан оғриган Азиза опани операция қилганимизда бу бепул бўлади деб эрига айтгандим-ку! Нега улар яна орага пул тиқиштиришди. Балки, бўлим бошлиғининг ўзи пул талаб қилгандир. Ха-ха, шундай бўлган! Операцияда врачлардан мен билан Камола опа эдик. Агар Камола опа пул талаб қилганда, бу пулни Бўлим бошлиғи орқали олмаган бўларди, хадди сиғмасди. Назаримда, Бўлим бошлиги беморнинг эридан пул олганда мени дастак қилган бўлса керак! Шунинг учун у одам органдагиларга мени айтган бўлиши мумкин! Хўш, операция кеча тушдан кейин бўлди. Амалиётдан чиққанимизда эри мени коридорда кутиб олганди. Унга, хаммаси яхши бўлишини айтиб тинчлантирдим. У пулдан оғиз очганда, харажатлар учун кетган арзимаган суммани кассага тўлашини тушунтириб уйга кетганман. Демак, бўлим бошлиги ундан ўшанда қўшимча пул олган.
Хай, ярамас, нафсинг хакалаак отмай ўлсин. Отнинг ўлимини байрам қилмоқчи бўлган очофат ит экансану! Эртага борай, бир адабингни бермасамми сени!
-Ойи, огрияпти!-яна ғингший бошлади ўғли.
-Бўлди болажоним, бироз чида ўтиб кетади.-ўғлига тасалли бера бошлади қиз.
-Хой қизим, боланг йиғлаяптими?-девор оша қўшни хотиннин боши кўринди.- Берироққа келчи!
Бону Нафосат холага яқинлашиб салом берди.
-Саломат бўл қизим! Болангни йиғисини эшитиб қолдим. Сен шунчалик парвона бўляпсан, хали катта бўлса сени кафтида кўтариб юради. Хажларга оборади қизим. Тортган азобларингни унутасан. Бироз чидамли бўл!-насихат қила бошлади.
-Ха-а, Худо хохласа айтганингиз келсин хола!-бонунинг кўзлари ёшланди.
10.06.207 Дониёр
https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Baxtning sababi…

💬 Abdukarim Mirzayev
https://t.me/sinovlarihayot
📚ДАРД 5 - кисм

Қизиқ, ўша воқеалардан Аня хабардормикан? Умуман уларнинг дўстлиги қай даражада? Бу яқинлик муддаоси руҳга озуқа беришми ёки баданга... Бу, жумбоқ. Нафсиламбрини айтганда бунинг аҳамияти йўқ. Айни чоқда улар азиз меҳмон мақомида. Меҳмонни муҳокама қилмайдилар, аксинча кўнглини хушлайдилар.
Ўртадаги жимликни табиат манзараларидан завқлана бошлаган Аня бузди.
— Қаранглар, боғларнинг адоғи кўринмайди. Ўзбеклар нафақат меҳнаткаш, шунинг баробарида бой-бадавлат ҳам эканлар.
Анварнинг кўзлари юмилиб, уйқуга кетди. Баҳор индамай атрофни кузатарди.
"Мовий кўз"нинг таассуротларига Ботир ойдинлик киритди.
— Сиз ҳозир моддий бойликни назарда тутяпсиз. Ўзбекларнинг маънавий бойлиги янада бисёр.
— Эҳтимол. Тўғриси, Ўзбекистон ҳақида жуда оз биламан. Сизларнинг очиқкўнгил, меҳмондўстлигинглар ҳақида кўп эшитганман. Аммо миллий адабиёт ва санъат намуналари билан таниш эмасман.
— Наҳотки, ўзбеклардан чиққан биронта шоир ёки ёзувчининг асарини ўқимагансиз?
— Нега энди, биламан. Алишер Навоий, Амир Темур тўғрисида ўқиганман. Яна Смирнова-Ракитинанинг "Абу Али ибн Сино" тарихий романини ўқиганман, Умар Хайём тўғрисида ҳам китоб бор.
— Умар Хайём ўзбеклардан чиқмаган, у форс-эрон миллатига мансуб.
— Мирзо Бобур-чи, мўғилми?
Ботир меҳмонни мулзам қилмаслик учун сукут сақлади. Унинг жонига Баҳор аро кирди.
— Биласанми, Бобур асли Андижонда туғилган, бизнинг ҳамшаҳримиз.
Аня астойдил қизиқиб қолди.
— Ростданми, Ҳиндистонда Тожмаҳални қурдирган подшони айтяпсанми?
— Тож маҳални Бобурнинг эвараси Шоҳжаҳон севгилиси Аржумандбонуга бағишлаб барпо этган. У дунёдаги етти мўъжизанинг бири.
Анвар ухламаган экан, бошини кўтармай деди.
— Бу оламда бир эмас, ўнта Тожмаҳалга арзийдиган не-не зеболар бор. Шунинг қаторида битта вайрона кулбага ҳам арзимайдиган маккоралар топилади.
Баҳор Анварнинг сўзларидаги ўкинчни пайқади.
— Анвар ака, севги бобида адашган кўринасизми?
Бу беозор аёл бехосдан йигитнинг жон жойини оғритди. Аслида ҳам у муҳаббатдан куйганлардан эди ва бу аламли хотиралар яраси ҳали тамоман битиб кетмаганди. Бу ҳол Ботирга ойдин эди. Шу боис тезда гурунг пайновини бошқа томонга бурди.
— Азизлар, шоирлар мадҳидаги гўзал Фарғонага кириб келдик.
Гарчи йўллардаги қучоқ етмас чинорлар кесилиб, сийраклаштирилган бўлса-да, барибир тоғлар қуршовидаги кент соя-салқин ва ҳавоси тоза эди.
Гулларга бурканган хиёбонлар, равон йўлаклар, чор-атрофда қўлтиқлашиб юрган ёшлар Аняга ёқди. Айниқса, у соқоли қордай оппоқ чолларга нигоҳи тушганида, ҳайратини яширолмасди. Машина тўхтаган жойда ихчам яктагига чорси боғлаб, узун пичоқ таққан оқсоқол меҳмонни ўзига ром этди. У сумкасидан кафтдай аппаратини олиб, ўша нуронийни суратга туширди. Кейин ўша матоҳини Ботирга бериб, қария билан бирга эсдалик учун муҳрлаб қўйишини сўради. Кайвони чол ҳам ёшларнинг илтимосини ерда қолдирмади, ҳатто пичоғини қинидан суғуриб, Аняга кўрсатиб турди. Кутилмаганда "фотомодел чол" русиялик ёқимтой қизнинг яноқларидан ушлаб, ўзига қаратди-да, пешонасидан чўлп этиб ўпиб олди.
Ушбу манзарани кузатиб турган Анварнинг қош-қовоғи уюлди, кенг пешонаси тиришиб, шўх "йигит"га хўмрайиб қаради. Ботир билан Баҳор кулгудан ўзларини тиёлмай, тескари ўгирилишди.
Аня эса ҳайратдан узун киприкларини пирпиратиб, қотиб турарди.
T.me/sinovlarihayot
— Водийнинг чоллари шунчалик, йигитларига тўзим берсин, — деди Анвар ўзига келиб.
У табиатан оқ кўнгил, тез ёниб, тез ўчадиганлар тоифасидан эди. Бир оёғини гўр тортган мўйсафиддан рашк қилгани учун ўзидан хижолат чекиб, базўр илжайди. "Рақиби"нинг ёнига келиб, оҳиста белидан қучиб, даст кўтариб яна авайлаб туширди. Қария қўлларини дуога очди:
— Илоҳим, қўшганинг билан қўша қаригин!
Машинага жойлашишгач, барибир Аня ҳайратини тилига кўчирди.
— Шустрий старичок!
Анвар унга тасалли беришнинг антиқа йўлини топди.
— Бекорга ранжияпсан. Водийда кекса одамнинг ўпичи энг юксак эҳтиром рамзидир. Афсуски, сен унга миннатдорлик билдирмадинг? Бундай пайтларда ўзбек қизлари пайтдан фойдаланишиб, яноғидан ҳам бўса олдиришади.
Меҳмон ишонқирамай, Баҳорга савол назари билан боқди. Бироқ, у нима дейишини билмай кулиб қўя қолди.
— Ана, Баҳор тасдиқламади-ку бу гапни, —деди у ўжарлиги тутиб.
Анвар қулоққа лағмон илишда устаси фаранг эди.
— Албатта индамайди-да, у сенга ҳавас қилаяпти. Оқсоқоллар ўзига ёққан қизларгагина шундай илтифот кўрсатишади, деб айтдим-ку.
Ботир бу пайтда "Нексия"ни Водил томон учириб борарди. Йўл бўйларидаги томи-томига тегиб турган иморатлар, ҳар бир дарвоза ёнида ўйнаётган уч-тўрттадан болалар меҳмонда қизиқиш уйғотди.
— Шу кичкинтойлар битта оила фарзандларими?
Яна Анвар тилга кирди.
— Албатта, сен нима деб ўйловдинг?
— Битта хонадонда шунча фарзанд... уларни тарбиялаш оғир эмасми?
— Асло, муҳими бола туғилиб қолса, бас, ўзлари бир-бирини етаклашиб улғаяверишади.
— Битта оилада қанча бола бор?
— Ҳар хил, озида учта, кўпида ўн учта.
— Ҳазиллашяпсанми?
— Ахир, ўзинг кўриб кетяпсан-ку. Бу болалар ҳали кичик.
Катталари ўз юмуши билан банд.
— Болалар ҳам ишлашадими?
— Ишлаган тишлайди-да.
— Улар қандай иш билан шуғулланишади?
— Масалан, мол, қўй боқишади, томорқага қарашади, экин экишиб, ҳосилини бозорда сотишади.
— Унда қачон дарс тайёрлашади?
— Мактабда! Энг қулай йўли шу.
Аня ж авоблардан қониқмади. У Анварнинг гап-сўзларига ишониш-ишонмасликни билмай лабини тишлади.
Машина Водил марказидаги кўприкдан ўтаётганида меҳмон яна Анварни сўроқ-саволга тутди.
— Буни қара, анови дарёдаги сувми?
Шоҳимардон суви оппоқ эди.
Энди Ботир ҳазилга мойиллик сезди.
— Аня, бу оддий сув эмас, сут. Ўзбекистонда айрим дарёлардан сут оқади.
Бу лофни Анвар янаям шиширди.
— Лекин, мойли эмас, ёғи олинган. Мойли сой Андижонда, адашмасам, Маданият қишлоғида.
Бу сафар Аня йигитларнинг гапига чиппа-чин ишонди.
— Ботир, тормоз бер! — деди у чап қўли билан унинг елкасига уриб.
— Нима қилмоқчисан?
— Дарёга тушамиз. Қара, қандай гўзал! Худди мўьжизанинг ўзи. Кўп мамлакатларга бордим-у, аммо, сут оқадиган дарё кўрмагандим.
Ботир рулни чап тарафга бурди. Дарё ўзани ям-яшил ўт-ўланлар билан қопланган кенг сайхонликдан иборат эди. Қирғоққа яқинлашганларида яйдоқ қум-шағаллик бошланди.
— Қаёққа кетяпсан, ахир, бу қайиқ эмас-ку? — капалаги учиб оёғида "тормоз" босди Анвар.
Ҳаммалари ташқарига чиқишди. Шарқираб, шўх оқаётган дарё "нафаси" юзга урилди. Ҳаводаги озон шундай ўпкага кириб борар, нафас олиб тўймайдиган даражада иқлим мусаффо эди. Дарёнинг нариги қирғоғида осмонўпар тоғ ястаниб ётибди, унинг тўшини писта, бодом ва яна арча дарахтлари эгаллаган.
Баҳор сершох арча остидаги кўм-кўк майсалар устига тўшакча ёзиб, Аняни ёнига чақирди. Бироқ сунбул соч бошини сарак-сарак қилганича дарёга яқинлашиб борарди. Анвар ҳам ноилож унинг ортидан чопди.
— Жоним, бу сенга Москва-река эмас, эҳтиёт бўлишинг керак.
Аня атайлаб унинг жаҳлини чиқарди.
— Гапини қаранглар, Москва-река олдида бу чувалчанг-ку.
— Тўғри, —дарров тан олди йигит. — Лекин бунинг ваҳми аждаҳо даҳшатидан қолишмайди.
— Мен сут ичмоқчиман, — сўзида қатъий туриб олди меҳмон.
— Нималар деяпсан, бу сут эмас, сув-ку.
— Демак, мени лаққиллатибсан-да.
— Асло, сут сал пастликда эди. Бу ердан муздай сув чиқади, тошдан, тошга урилиб, сутга айланади.
— Майли, сувга ҳам розиман.
Чиндан ҳам оқим жуда тез эди. Бу ердан идишга сув олишнинг иложи йўқлигини била туриб, қиз оёқ тирашини қўймасди.
— Яхши, — деди Анвар туфлисини ечаркан. — Ҳозир сув ичасан. Фақат ҳовучимда, бошқа йўли йўқ.
Шу пайт от чоптирган йигитлар уларга яқинлашиб, бир нималар дейишди. Бироқ дарё шовқинида гап эшитилмасди. Отлиқлардан бири эгардан ерга сакраб, Анварнинг орқасидан етиб олди.
— Ака, Шоҳимардон сой ҳазилни ёқтирмайди, қирғоққа яқинлашманг.
Анвар энгашиб йигит томон қаради-ю, беихтиёр мувозанатини йўқотиб, дарёга тушиб кетди.
Аня жон ҳолатда қичқириб юборди. Баҳор нима гаплигини билмай, ирғиб ўрнидан туриб, ўша тарафга чопди. Ботир машинасини ялангликдан йўл бўйига қайтараётганлиги туфайли фалокатни сезмай қолди.
Яхшиям, чўпон йигитлар эпчиллик кўрсатишди. Анварга гапираётгани унинг ортидан ўзини сувга отди. Бошқаси юз метр нарига бориб, дарё ёйилиброқ оқадиган жойга оти билан тушди. Икки қиз ҳам қирғоқ бўйлаб, ҳой-ҳойлашиб югуришарди.
Анвар ўзини йўқотиб қўймади. У болалигидан тоғ дарёсида чўмилиб улғайганди. Шу боис, ўзини оқим ихтиёрига ташлаб, фурсат пойлади. Фақат уйдай ҳарсанг тошларга урилишдан эҳтиётланди. Шу алпозда анча оқиб борди. Қуйида бешта отлиқ унинг "йўлини" пойлаб туришарди. Дарё шиддати пасайган жойда чўпонлар унинг белидан тортишиб, худди янги улоқ каби отга ўнгаришди. Кўп ўтмай, у ўзини машина олдида кўрди. Отлиқлар раҳмат эшитишгач, қирга қараб ўрлашди.
Аня қўрқувдан қалт-қалт титрарди. Анвар эса совуқдан кўкариб кетганди. Ботир уни машина ичига чорлади.
— Дарров уст-бошингни алмаштир, акс ҳолда шамоллаб қоласан.
— Янгиларини қаерга қўйди экан, — деди "сузувчи" оппоқ, садафга ўхшаш тишларини шаққиллатиб.
Бу пайтда "сунбул соч" спорт сумкасидан унинг қуруқ кийимларини топиб, Ботирга узатди.
— Шу холосми? — деди Анвар уст-бош ини алмаштиргач.
— Яна нима керак? — сўради Ботир ҳўл кўйлак-шимнинг сувини сиқиб ташларкан. Баҳор унинг қўлидан кийимларни олиб, қайтадан сиқиб, арча шоҳларига илиб қўйди.
— Бироз шабадада турсин, селгийди, кейин йиғиштириб оламиз.
— Шоҳимардонда сувда оққанларга ҳеч қандай имтиёз йўқми? — Ботирга қараб томоғини чертди Анвар.
Баҳор ўзи танлаган баҳайбат арча остига кичик дастурхон ёзилди. Биттадан помидор, бодринг, булғор қалампирини бўлак-бўлак қилиб кесди. Аня гўшт ва колбасадан газак тайёрлади. Уст-бош қуриши баҳона салкам бир соатча дарё қирғоғида ҳордиқ чиқардилар.
— Ҳалиям шу одатинг бор экан-да, — сўради Ботир бундан ўн икки йил илгари рўй берган воқеани эслатиб.
Ўшанда апрелнинг сўнгги куни эди. Иккинчи майда Андижонга таклиф этилгандилар. Боиси, Ботирнинг фотиҳа тўйи шу кунга белгиланганди.
— Аввал бизникига, Самарқандга борамиз, сўнг водийга қайтамиз, — таклиф киритди Анвар. Улар билан Нормурод ҳам бор эди. Анвар поёнсиз қир-адирлар оралиғидаги мўъжазгина қишлоқда яшаркан. Ҳар бир ҳовли оралиғи ярим чақиримдан зиёд. Девор-тош деган тўсиқнинг ўзи йўқ. Уйлар ҳам айвонсиз, пахсадан қурилган. Шу боис, ташқарида 50 даража иссиқ бўлса ҳам, ичкари муздай, роҳатбахш.
Талабаларнинг оёғига қўй сўйилди.
Кўз очиб-юмгунларича қишлоқнинг катта-кичиги ҳовлига тўпланди.
— Хўш, сафар муддати қанча, — саволни кўндаланг ташлади маҳалла оқсоқоли.
—Уч кун, холос.
— Шундайми? Жуда оз чиқар-у. Демак, ўн саккизта жойда икки соатдан қўноқ бўласизлар. Бугун шу ерда гурунглашамиз.
Ботир ҳайрон қолди. Меҳмон ҳурмати учун ҳатто қўшни ҳам ўз уйига чиқиб ётмади, бутун қишлоқ қўноқда қолди.
У пайтлар Ботир ичкиликдан узоқда эди. Тўрт-беш хонадонда зиқлаб кўришди, аммо, ичишга кўндиришолмади.
Навбат Анварнинг амакиси Маҳмуд муаллимга етиб келди. Қишлоқдаги ягона олий маълумотли зиёли шу одам эди. Оқ сариқдан келган, ўрта бўй, қўй кўз, доимо кулиб турадиган бу одам Ботирнинг таваллосини тан олмади.
— Хотин! — деди у бир уй одам орасида ўтириб. — Ташқаридан юзини енги билан бироз яшириб, янга кириб келди.
— Хотин, манови уканг эркаклар билан ичмаяпти. Эҳтимол, сен билан улфатчилик қилар. Мана шу мусаллас тоза узумдан сузилган, қани, қўлингга ол-чи.
Худди шундай сопол косадаги шароб Ботирга тутқазилди. Аёл ортиқ куттирмади:
— Онг, ука, эркакнинг лабзи ерда ётмасин!
У шундай деб, косани бўшатдию, май сузаётган соқий одамга қараб отди. У ҳам усталик билан идишни илиб олди.
Умрида бунчалик изза тортмаган Ботир кўзини чирт юмиб, косадаги мусалласни сипқорди. Чор-атрофдан "қойил", "бор экансиз-ку" деган хитоблар янгради. Нормурод эса оғзининг танобини қочириб куларкан, "Дардинг шу экан-ку, дўст" — деб қўйди.
Кўп ўтмай, Ботир еру осмон чир-чир айланаётганлигини сезди.
T.me/sinovlarihayot
Дастурхонга оёқ босиб, ташқарига отилди. Адирнинг муздай шабодаси ҳуш ёқди-ю, бироқ, кўнгил беҳузурлигига барҳам беролмади.
— Шошманглар, уни дўхтирга олиб бораман, — негадир мотоцикл миниб чиқди Анвар. Ботир ўзини ёмон сезарди. Лекин, мотоцикл кажавасига ўтириш бундан-да оғир оқибатларга дучор қилишини кўнгли сезди.
Анвар мотоциклни Тентаксой кўпригидан олиб ўтаётганида рулни бошқаролмай, сувга қулаб тушди. Худди ҳозиргидай, яп-янги либоси шалоббо бўлди. Таассуфки, шу куни Андижонга қайтишлари, фотиҳа тўйини ўтказиб, Тошкентга келишлари керак эди. Қўштерак қишлоғи аҳолисининг деярли барча эркаклари маст, оёқларида зўрға туришарди. Шундай бўлса-да, пойтахтлик талабаларни кузатиш маросими халқ сайлига айланиб кетди. Ҳатто аёллар, чилласи чиқмаган келинчаклар, эшак минган қари-қартанг чоллар ҳам бекатга ўхшаш майдончани тўлдириб олишганди. Ҳеч ким бировга гап бермайди. Қани энди, тупканинг тагидаги тоғли қишлоқ йўлидан автобус ёки йўловчи машина ўтса.
Ниҳоят, муюлишда шалоғи чиққан эски "Жигули" кўринди. Чамаси элликдан зи ёд одам унга қўл кўтариб "ҳой-ҳойлади". Ҳайдовчининг эсхонаси ўйнаб, оломонга яқинлашганида, тезликни оширди. Кейин бир чақирим жойдан қайрилиб, ортга қайтди.
— Миймонми эй?..
Худди симфоник оркестр хори каби бир овоздан ҳайдовчи сўроғига "миймон, миймон" деган жавоб янгради. Қорни сузма халтадай осилган, шоп мўйловли одам машина юкхонасини очди. Ботир билан Нормурод орқа ўриндиққа ўзларини уришганди, "шоп мўйлов" уларни тўхтатди.
— Эй, қаёққа буйтиб шошасан? Аввал гарддак гурунг бермайсанларми?
У шундай деб, қўлидаги ароқни Маҳмуд акага узатди.
— Муаллим, дадилроқ қуйинг, меҳмонлар шарофатига бир отайик.
Талабалар қолиб, ўзлари об-ҳаво, чорванинг аҳволи, қўзилатиш ва яна бир балолар тўғрисида гапга тушишди.
— Халойиқ, устидентлар ўқишга кеч қолишади! — деди инсофлироқ бир амаки.
— Ўчир, — деди қишлоқ раиси қўлини пахса қилиб. — Нима, сенга миймонлар ортиқча кўриняптими?
— Ҳар ҳолда болларнинг билим олуви сиёсат. Сиёсатминан ҳазиллашиб бўлмайди.
Бу фикр ҳаммани ҳушёр торттирди.
—Тўғри айтасан. Қани, гузарга кетдик. У ердан Работга машиналар кўп қатнайди.
Шундай қилиб, талабалар олдинда, орқада қўштераклилар тоғ йўлини тўлдириб, ашулани баланд айтишиб, юқорига ўрлашди.
Ярим соатдан мўлроқ вақт юришгач, эшакда келаётган кўса чол маслаҳат солди.
— Эй биродарлар, бу кетишда ҳализамон қош қораяди. Буларни “Жигули”га ўтиргизмайликми, улар кетаверишмайдими?
Шопмўйловли ҳайдовчи гердайиб рулга ўтирди.
— Қани, ҳамманг чиқ машинага.


Ҳайтовур, Анварнинг дадаси билан Маҳмуд муаллим ва уч талабадан бошқа ҳеч ким машинага сиғмади. Хайрлашув чоғи кимдир сўкинди, кимдир бақирди. Йўловчилар туман марказидаги бекатга етиб келишганида, "Икарус" энди қўзғалаётган экан. Ҳой-ҳойлашиб уни тўхтатишди. Автобус бўм-бўш эди. Уч талаба уч жойга ўтиришди. Навбатдаги шаҳарчадан учта спортчи чиқди. Анвар уларнинг гашига тега бошлади. Ботир уни тинчлантиргани орқасидан борганида, тўсатдан чап кўзида ўт ёнди. Кейин юз-кўзига дўлдай мушт ёғилди. Спортчи йигитлар мусобақага тайёргарликни ширакайф талабалар билан ўтказишаётгандай эди. Нормурод дўстларига ёрдамга шошилди-ю, иягига мушт еб, ўриндиқлардан бирига йиқилди. Калтак зарбидан мастлиги тарқалгач, Анварнинг ҳирсдай кучи иш берди: спортчи йигитларнинг ингичка белидан ушлаб, тоғликларга хос кураш усулини қўллаб, ерга ота бошлади. Вазият тенглашганини сезган Нормурод ҳам ўз рақибини чапақай зарбаси билан эсанкиратди. Ботир ўзига иш қолмаганлигини кўриб, ҳайдовчидан машинани тўҳтатишни сўради. Автобус яна гавжум жойда тўхташи билан йўл бўйида турган беш-олтита милиция ходим кўринди. Улар воқеани суриштиришиб, спортчиларга ҳеч нарса дейишмади-ю, уч талабани милиция хонасига қамаб қўйишди. Бу пайтда вақт анча кеч эди.
Тор ва заҳ хонада чурқ этмай ётган дўстларни қоқ ярим кечаси кўчага ҳайдаб юборишди. Яхшики, пули ва сумкаларига тегишмади.
Улар юк машинасига ўтиришиб, Самарқандгатонг ёришаётганида етиб келишди.
— Шу аҳволда Андижонга боролмайман, — деди Анвар моматалоқ юзига ишора қилиб.
Нормуроднинг аҳволи нисбатан дуруст эди. Фақат оғзини тўла очолмасди. Ботирнинг бир кўзи шишиб, бутунлай кўрмай қолганди.
— Барибир фотиҳа тўйида кутишади, — деди Нормурод узоқ ўйлаб. —Ҳеч йўқ Ботир иккаламиз йўлга тушамиз. Сен Анвар Тошкентга етиб олгач, ётоққа кирмай, Назокатнинг квартирасига бор. Ҳар ҳолда бироз муолажага муҳтожсан.
Шундай қилиб, Ботир ўзининг фотиҳа тўйига "бир кўз"да кириб келди. Онаси Саломатая ўшанда роса йиғлаганди. Қудалар эса йигитга нигоҳ ташлашиб, тўйни бузиб юборишларига оз қолганди. Аммо пешонага ёзилгани шу эканки, у Олияга уйланди.
10
—... Қани кетдик, — деди Ботир нафс бироз ором топгач. Биринчи бўлиб Анвар машина томон юрди.
Аёллар “дастурхон”ни йиғиштириб, арча шохидаги кийимларни ҳам олишиб, сўнгра ўз жойларини эгаллашди. Йўл бўйи Аняни лақиллатган Анвар энди бутунлай жим бўлиб қолганди. Ботир ҳам ўз хаёллари билан банд. Аня билан Баҳор шундайгина пешонасида осилиб турган қоялардан кўз узиш май, табиатдан завқланиб келишарди.
Шоҳимардон маркази одамларга лиқ тўлганди. Дам олувчилар сой соҳиллари бўйлаб чўзилган чой хоналарн и эгаллашган, чорпояларда эркак ва аёллар бир-бирларига гап бермай суҳбат қуришади. Очиқ майдонга дор тикилган.
Машҳур полвон Турсун Али шогирдлари билан зиёратчилар хизматида. Ҳамзанинг қабр-мақбараси томонда ҳам кишилар оқими узилмасди. Ёзнинг иссиқ тафтидан қочган водий аҳлининг аксарияти шу ердан паноҳ топганди.
Ботир қаерга қўнишларини тусмоллаб, машинани секин ҳайдарди. Ҳадемай ғала-ғовур марказ ортда қолди. Улар дарахтлар қуршовидаги пастқам йўлдан тоғ тарафга чиқиб боришарди. Ниҳоят, асфальт йўл тугаб, осма йўл бекати рўпарасида тўхташди. Худди шу ерда Фарғона тумани ҳокимлигининг оромгоҳи жойлашганди. Атрофи манзарали бетон девор билан ўралган дачанинг ёғоч дарвозаси берк эди. Ботир машина тумшуғини кўприкка тўғрилаб, сигнал чалди. Кўп ўтмай, ичкаридан кафтдай соқолли, кўзлари мулойим, чеҳрасидан хуш табиати уфуриб турган олтмиш ёшлардаги новча киши чиқди. У меҳмонлар истиқболига югураркан, бепарво қолгани учун узр сўраб, таъзим қилди. Яна иккита йигит пайдо бўлди. Улар индамай "Нексия" юкхонасидаги озиқ-овқат, ичимликларни ичкарига ташишди.
Шоҳимардонсой ирмоғига қўйилган кўприкка машина сиғмасди.


— Калитни беринг, — деди ўспирин йигит Ботирга қараб. — Машинангизни осма йўл тарафдан олиб келаман. Шоҳимардоннинг энг шимолий қисмидаги охирги дам олиш қароргоҳи бўлганлиги учун бу ерларда одам сийрак эди. Оромгоҳ ҳовлиси кўм-кўк майсалар билан қопланган. Бурама толлар остидаги чорпояга янги гилам, тўшаклар солинган. Ҳаво салқин ва роҳатбаҳш. Андижоннинг димиқ иқлимидан сўнг бу жой худди жаннатнинг ўзи эди. Ўзбекистонга ташрифидан буён енгил кийиниб юрган Аня Анвардан сўраб, эгнига спорт костюмини кийди. Баҳор шиддат билан оқаётган сувдан кўз узмай, тамоша қиларди.
Оромгоҳ мутасаддиси — Усмонали ака меҳмонларни чорпояга таклиф этди. Машина ҳам ҳовли этагидаги ёпиқ айвонга қўйилди. Ёшлар тезда ўчоққа ўт ёқишди.
Анвар одатига мос равишда ортиқча такаллуфсиз чорпоя тўрисига ўтиб, ёстиққа ёнбошлади. Бу одат уни болалигидан тарк этмасди. Аня унинг бош тарафига ўрнашди. Ботир билан Баҳор ёнма-ён ўгирдилар.
— Қани, ноз-неъматларга марҳамат! — деди Усмонали ака чой келтириб.
— Биз билан бирга гурунглашмайсизми? — деди Анвар хиёл қаддини ростлаб.
Мезбон узун қўлини кўксига босди.
— Сизлар бемалол, биз хизматдамиз.
У шундай, деб ошхона тарафга кетди.
— Қандай гўзал манзара, — ҳиссиётини босолмай завқ-шавқ билан гапирди Баҳор. Умуман, бу аёл ўзини жуда сипо тутар, ортиқча ҳазилларга аралашмас, айни чоқда Хатти-ҳаракатлари, кўз қарашлари билан барчага бирдай меҳрини билдирарди.
— Қирғизистон чинданам хуштабиат экан, — деди Аня виқорли тоғлардан кўз узмай. Бу луқма Ботирнинг ҳамиятига тегди.
— Биз ўтирган жой Ўзбекистон, деб аталади.
Аёл бепарвогина деди.
— Йўлда Қирғизистон чегарасига киргандик-ку.
— Тўғри, киргандик. Аммо, уларнинг йўлагидан ўтдик, холос.
Анвар ёнбошлаб ётиб қазига қўл чўзаркан, жазманини ёқлади.
— Э, шунга ҳам ота гўри қозихонами? Ахир бу қаерда Қирғизистон-у, қаери Ўзбекистон, қандай билсин. Муҳими, мириқиб дам олиб кетсак, бас, шундайми, — у Аняга ер остидан қаради. Ҳозирги гап ўзбек тилида айтилгани учун "сунбул соч" тушунмай кулиб қўя қолди. Умуман бу аёл анчайин дадил ва қатъиятли эканлиги хатти-ҳаракатидан билиниб турарди. Ҳатто Анвар устидан ҳукмронлигини, айтгани-айтган, дегани-деганлигини, сўз билан бўлмаса ҳам ўзини ўктам тутиши, ёқмаган нарсаси ҳақида дарров эътироз биддириши, фикрини дадил ҳимоя қилиши билан сездириб қўярди. Шунинг баробарида, Анвар учун икки дунё бир қадамга ўхшарди. Муҳими, у вақтини чоғ, кўнгилли, ширин суҳбатлар билан ўтказса, бас. Қолгани вазиятга қараб ечилади.
Суҳбат негадир қўр олмасди. Ботир Баҳордан нигоҳини узмас, унинг ҳар бир кўз қараши, лутфи-каломи, ҳаракатларидан завқланарди.
Давоми бор...


https://t.me/sinovlarihayot
📚ДАРД 6- кисм

Усмонали ака ярим косадан қайнатма шўрва тортди. Кейин бир товоқ пиширилган қўй гўшти дастурхонга қўйилди.
— Ботир иним, — деди Анвар қаддини ростлаб. — Алоҳида таклиф кутаяпсанми, қуймайсанми?
Шу ёшгача ичкиликка қизиқмаган Ботир чиндан ҳам бу "ноёб кашфиёт" борлигини ёдидан чиқарганди. Аниқроғи, шундай ширин кислородга бой ҳавода ичкилик истеъмол қилишни бориб турган нодонлик, деб ҳисобларди. Аммо, меҳмоннинг таклифи вожиб.
Қўлига қадаҳ тегиши билан Анварнинг кайфияти қаршисидаги тоғлар каби кўтарилиб, қулфи-дили очидди. У басавлат қоматини ростлаб сўз айтмоққа чоғланди.
— Азизларим, — деди у атрофдагиларга бирма-бир сузилиб қараб. —Жаннат фақат чин дунёдагина эмас, мана шу ёруғ оламда ҳам бор. Шу дийдорлашувимизнинг ўзи жаннат. Афсуски, ғанимат дамларни беҳуда ўтказиб, умр деб аталмиш ноёб неъматдан унумли фойдаланишни билмаймиз. Мана шу қадаҳни курраи заминдаги энг сулув аёллар ҳисобланмиш Аня ва Баҳор учун кўтарайлик.
Аёлларга шампан виноси қуйилганди. Улар оз-оздан ҳўплаган бўлишди.
Ботир бир қизиқ ҳолатда эди. Ёнидаги севгилиси унинг бутун вужудини ўзига жалб этгандай. Йўқ, бу тавсиф ҳам ўринсиз. Ҳозир у илк бора чимиддиққа кирган куёв йигит каби ҳаяжон ва титроғини босолмасди. Ҳатто қўллари оҳиста қалтираётганини ҳам сезиб, ўнғайсизланарди.
Наҳотки, севги шу қадар қудратли! Ҳар гал ёнбошига ўгирилиб, ўша нурли чеҳрага қараганида юрагида ширин орзиқиш бош кўтарар, ўзини бахтиёр ҳис этар, осмонўпар тоғларга қараб ҳайқиргиси келарди. Шу ёшгача аёл зотига бу қадар меҳр қўймаган, ҳаётда шунақанги ҳолатлар ҳам юз бериши мумкинлигини билмаган йигитга гўёки бахт-саодатининг чек-чегараси йўқдай эди.
У бамайлихотир гўшт тишлаётган Анварга нигоҳ бурди. Ҳайрати яна ортди. Қизиқ, ахир бир пайтлар Анвар ҳам ўзи каби Мажнун қиёфасига кирмаганмиди? Назокатнинг ишқида куйиб, бир ҳовуч кулга айланмаганмиди? Энди эса... Бу қанақа сир-синоат экан. Севги деганлари худди қуюн каби ёпирилиб келиб, борлиғингни яксон этиб, яна ўз йўлида парвоз этаверармикан? Ахир, бирининг нафасидан иккинчисида ҳаёт жонланган пайтлар рўёмиди? Муҳаббатни тушуниш шунчалар қийинми? Бугун жонини бермоққа қодир инсон эртага ўша зотнинг жонини олмоққа бел боғлаши замирида қандай ғайри-табиий куч ётади. Кечагина ҳаёти ўзанида оқаётган дарё каби сокин ва хотиржам эди. Бугун Баҳор келиб бу дарё сувини жунбушга солмоқда. Орадан кўз очиб юмгунча фурсат ўтди-ю, борлиғини шу вужудсиз тасаввур этолмай қолди. Гўёки бутун коинот Баҳор номи билан аталаётгандай, гўёки дунёнинг нурафшонлиги шу чеҳрадан таралаётгандай.
— Азизим дунёга бевақт келибмиз, қуйилган шаробни ичиб қўйибмиз,— Анвар ўзи ўқиган байтдан таъсирланиб қаҳ-қаҳ отиб кулди. Ботир хижолат чекиб, яна қадаҳни тўлдирди. Ва тўсатдан англадики, дўстининг бу савилга майли асносида, эҳтимолки, хиёнат вулқони ўтини босмоқ, ўша дардни унутмоқ, безовта қалбига халоват истаги ётгандир. Муҳаббатнинг томири узун, хиёнатники эса ундан-да чуқурроқ ботади. Агар Баҳор ундан юз ўгирса ёки хиёнатга қўл урса, Ботирнинг ҳоли не кечаркин? Дўсти каби дардини шаробга айтадими? Йўқ! Ҳозир бу ҳақда ўйлашнинг ўзи даҳшат! Баҳор ундай енгил фикрловчи аёл эмас. У ўз қадрини билади. Ботир унинг қалбидан жой олгунича озмунча заҳмат чекдими?
Қаёқдан ҳам шу хаёллар миясига ўрнашди? Эҳтимол, Анварнинг ичиши шунчаки кўнгилхушлиги, маишатга мойиллиги учундир. Назокат билан ажрашганига уч йил бўляпти. Ҳар нарсанинг давоси вақт дейдилар. Ёнида Назокатдай чиройли, эркатой жазмани турибди-ку. Агар уни унутмаганида бошқа бир аёл висоли кўнглига сиғармиди?
— Ҳой йигит, — деди Анвар яна ҳамманинг диққатини жалб қилиб, — Негажимсан? Талабалик кезларингда бировга гап бермасдинг, оғзингни ёпсак, қулоғингдан гап чиқарди. Жуда ўзгариб кетибсан. Бунақада қизларни зериктириб қўямиз-ку.
— Анвар ака, — деди Баҳор яна боягидай табассум билан. — Зерикмаяпмиз, тўғрисини айтсам, Сизнинг ичишингизнинг ўзи ажойиб санъат экан.
— Шуни айтаман-да, — дарров гапни илиб кетди у. — Ботир эса оммани шундай ноёб санъатдан жудо қилмоқчи. Қани, шишани буёққа узат. Асли зар қадрини заргар билади. Бу кам ичади, кўп ичадиганлар қадрига етмайди.
Атрофии қоронғулик чулғаб, баҳайбат тоғлар энди салобатли кўрина бошлади. Шу аснода бурама тол ва арча шохига илинган иккита лампочка пориллаб ёниб, атрофни кундуздай ёритди.
— Эҳ аттанг, Усмонали ака бироз шошди-да. Қоронғулик — ёшларнинг дўсти, деган гапни эшитмаган эканда.
Унинг гапи тугамай, чарх товоқда палов олиб келишди. Аня бунақа гуручни умрида кўрмаган экан, ҳайратини яширолмади.
— Намунча йирик бу, гуручми ёки...
Баҳор унга девзира гуручнинг хусусиятлари, шифобахшлиги, парҳез овқатлар сирасига киришлиги ҳақида батафсил тушунтирди. Шунга қарамай, у беш-олти қошиқ еб, дарров ўзини тийди.
— Бунақада семириб кетаман, — деди чорпоя четига сурилиб. — Яна Москвада дугоналарим танимай қолишмасин.
Ботир уни тинчлантирди.
— Қўрқманг, эрталаб тоққа чиқамиз, бунинг учун куч керак.
— Куч кераклиги тўғри, лекин, ортиқча вазн эмас-да. Умуман, семизлик аёлларнинг энг хавфли душмани. Тўғрими, Баҳор?
Баҳор бош ирғаб унинг фикрини тасдиқлади. Сўнг илк бора Ботирга ўтирилиб сўради:
— Ботир ака, бизни қаерга олиб чиқмоқчисиз?
— Сизни осмонимга олиб кетаман...
— Вой, унақа деманг, ахир, ерда ҳам юрибмиз-ку.
— Ерда бизга кун йўқ, жоним!
— Муҳаммад Юсуф! — олма арчаётган Анвар бошини кўтармай писанда қилди.
— Ким у? — Аня қизиқиб сўради.
— Ботирнинг дўсти, зўр шоир.
— Шоирларни яхши кўраман, рус тилида ҳам ёзадими?
— Ижодкор фақат она тилида шеър битади. Таржимонлар хоҳлаган тилига ўгиришади.
— Демак, ўша Муҳаммад Юсуфнинг ҳам рус тилида асарлари бор экан-да.
— Бўлмасамчи? Айтдим-ку у буюк шоир деб.
— Пушкиндайми? — Баҳсга киришиб кетди Аня. Боядан буён индамай ўтириб зерикканлиги энди билинди.
— Айтиш мумкин-ки, шу қатори. Сизларда Пушкин, бизларда Муҳаммад Юсуф.
— Ўҳ-ҳў, қойилман. Ўша шоир билан таништириб қўёлмайсанми?
— Бунинг иложи йўқ, — дўстининг ўрнига жавоб қайтарди Ботир.
Аня кўзларини катта-катта очиб қаради.
— Нега энди?
— Негаки у ўтган йили оламдан ўтган.
— Наҳотки?
— Ҳа, буюклар узоқ яшашмайди.
— Неча ёшида вафот этди?
— Элликка ҳам бормаганди.
— Эссиз... Барибир шеърларидан топиб берасизлар. Рости, мен ҳам оз-оз машқ қилиб тураман. Битта шеърим "Московский банкир" газетасида босилган.
— Шунақами, — деди Анвар унга олма бўлагини узатиб. — Шуни сал аввалроқ айтмайсанми?
— Нима, бу билан бирон нарса ўзгарармиди?
— Албатта, рус ш оираси қалбини иш ғол қилганлигимдан ғурурланардим.
— Ҳали ҳам кеч эмас.
Ботир билан Баҳор бу мунозарага жимгина қулоқ тутиб ўтиришарди.
Бир тарафдан анҳор шабадаси, иккинчи томондан салқин ҳаво, бунга йўл чарчоғи қўш илиш иб, ҳаммалари дам олиш учун қўзғалишди.
Оромгоҳ меҳмонхонаси анҳордан сал нарида, тоғ ёнбағридаги баланд бўйли дараҳтлар орасида қад ростлаганди. Чорпоядан ётоққа қадар энсиз йўлак чиқарилган, қолган ҳудуд ям-яшил майса билан қопланган. Ўт-ўланлар ва гиёҳлар шу қадар беғубор, шунчалар тиниқ эдики, бехосдан оёқ босгани кўнгил чопмасди. Яна бир тарафи ҳовли кенг ва баҳаво бўлиб, иқлими мўътадил ҳисобланаркан. Жуда ажойиб, ўша бир тегирмон ўйноқи сув шовуллаб оқаётган жойга яқинлашсангиз, шундай саратонда ҳам баданингиз жунжикади. Агар йўлак бўйлаб ётоқ тарафга ўрласангиз, енгил шабода юз-кўзларингизни сийпалаб, вужудингизга ҳузур бағишлайди.
Анвар анчагина ичиб қўйганди. Ҳамма билан қучоқлашиб хайрлашди. Ҳаттоки Усмонали ака билан ҳам. Баҳорга навбат келганида нозик кафтини қўлига олиб ўпиб қўйди. Бу ҳол шунчалар тез рўй бердики, бечора оғиз очгани ҳам улгуролмай, уялиб Ботирнинг орқасига яширинди.
Меҳмонхона ичида кенг фойе бор экан. Ҳар бир ётоқхонага иккитадан диван-каравот қўйилган. Тўшак ва чойшаблар янги, пастак столда салқин ичимликлар қатор терилганди. Хона ним ёритилганидан дам олишга қулай эди.
Анвар хонага кирибоқ ечинмай ўзини диванга ташлади. Ботир унинг кўйлагини ечишга ёрдамлашмоқчи эди, Аня шаштидан қайтарди.
— Тегманг унга, —деди у оёғи остига яна бир чойшаб тўшаб. — Бироз мизғисин, ҳали-замон ўзига келиб, ечиниб ётади.
Аёллар даҳлиздаги телевизор қаршисидан жой олишиб, ўзаро суҳбатга тушишгач, Ботир бу ерда ортиқчалигини сезди. Унинг ҳолати Баҳорнинг эътиборидан четда қолмади.
— Сиз ювиниб, дам олаверинг, мен ҳозир чиқаман.
Ботир ўзларининг хонасига кирди. Ёнма-ён қўйилган каравотлардан биридаги чойшабни очди. Аммо, тўшакка чўзилишга шошилмади, беихтиёр барчалари меҳмонхонага йўл олишган пайтда Усмонали аканинг бошқача нигоҳ билан кузатиб турганини эслаб, кўнглида ғашлик уйғонди. У бу нигоҳ маъносини тушунмаганди. Ва бу нигоҳ шунчаки қизиқиш туфайли ҳам эмасди.
Йигит туфлисини қайтадан кийиб, ташқарига чиқди. Осмонда сон-саноқсиз юлдузлар жилваланар, улар орасида тўлин ой ўзига йўл ахтариб тентирарди.
У даставвал чироғи ўчмаган ошхонага қаради. Ҳеч зоғ кўзга ташланмади. Афтидан, хизматдаги ошпазлар ҳам кетишганди. Унда меҳмонхона мутасаддиси ҳам жўнаб қолдимикан? Йўғ-е, шундай бино ва жиҳозларни меҳмонларга ишониб ташлаб кетишмас.
— Уйқу қочдими, меҳмон!
Ботир чўчиб тушди. Анҳор бўйидаги бояги чорпоя томондан Усмонали ака юриб келди.
— Келинг, бироз гурунглашамиз.
Йигитнинг муддаоси ҳам шу эди. У бу сирли одамнинг юрагига қўл солмоққа аҳд қилганди.
Чорпоядаги хонтахталар олиниб, ётиш учун жой солинган экан. Усмонали ака устига ёпадиган якандозни чорпоя қирғоғига тўшади.
— Қани, ўтирсинлар. Бундай ҳавода ухлаш ғафлатга ён бериш билан баробар. Қаранг, қандай ажойиб кеча. Куни билан тинмаган шаҳарча энди ором оляпти.
— Ҳа, Шоҳимардон юртимизнинг энг хушманзара хўшаси, шунинг учун ҳам одамлар бу ерга интилишади.
— Фақат хушманзара эмас, азизларнинг қадами етган табаррук жой. Бундай зиёратгоҳларда инсон ақл билан иш тутгани яхши. Акс ҳолда... Эшитгандирсиз Шоҳимардонни тошқин босганини.
Ботир бош ирғаб тасдиқлади.
— Ҳа, ёмон офат келди-да. Андижонлик дўстларимиздан беш-олти кишининг яқинлари чўкиб кетишди.
Усмонали аканинг қалин қошлари чимирилди.
— Ҳаммасига ўзимиз сабабчи, ука. Ўйлаб кўринг, шундай азиз қадамжоларни топтаб юборишди-ку. Ким кўнглига нима хуш келса қилаверди. Бизга ўхшаганларнинг насиҳатларини назарига илишмади. Ҳа, энди одамни бузадиган иллат, бу — пул, нафс... Ишқилиб, бу ёғига Аллоҳ асрасин.
— Айтганингиз келсин... — Ботир суҳбатдошининг ўгитлари худди ўзига айтилгандай хижолатда қолди. Демак, боя бекорга кузатмаган экан-да. Албатта, ҳар кимнинг эрки ўзи билан, бироқ, назардан қолган ёмон.
—Дўстингиз сал кўпроқ ичарканми? — ўсмоқчилади мезбон.
— Шундай, — лўндасини айтди Ботир. — Чиндан ҳам мўлроқ отади. Талабалигимизда унчалик эмасди. Лекин, билишимча, аламидан ичади.
Усмонали ака муштдай чойнак устидаги сочиқни суриб, жўмрагини очди. Чой қуйиб узатди. Кейин суҳбатга қўр ташлади.
— Шундай азамат йигитнинг ҳам ташвиши борми?
Одатда кам гапирувчи Ботир тилининг жилови ечилиб кетди. У қаршисидаги сирли, имон-эътиқодли одам билан гурунглашмоққа ўзида рағбат сезди.
— Ташвиш эмас, дард деяверинг!
— Ҳа, бу дунёда ғамсиз одамни ҳали учратмадим. Сир бўлмаса, дўстингизнинг изтироби нимадан, эҳтимол, ёрдамим тегиб қолар?
"Ёрдамим тегиб қолар! Қизиқ-ку, тупканинг тагида, бировларнинг хизматидан бўшамайдиган, бир қўлида капгир, иккинчи қўлида сочиқ тутган одам қандай қилиб ўзгалар корига яраши мумкин? Ёки қасидахон, қори, ёхуд экстрасенсмикан? Кўринишидан юқорида санаб ўтилганларга ўхшамайди. Майли, Анварнинг муҳаббат қиссасини айтиб кўрсин-чи. Эҳтимол, ҳанузгача Назокатдан кўнгил узолмаётган дўстининг қалб кўзи очилар".
Шу мулоҳаза билан Ботир бир муҳаббат қиссаси ҳақидаги ҳикоясини бошлади.

—...Курсимизда бор-йўғи тўртта қиз бор эди. Шулардан бири — Аломатни Нормурод ёқтириб қолди. Анвар бундай савдолардан ҳоли юришни афзал, деб биларди. Уни кўпроқ спорт ўйинлари, меҳмондорчилик, муштлашувлар қизиқтирарди. Гоҳо талабалар шаҳарчасида жанжал бўлса, уни тополмай қолардик. Кейин ярим кечада бош-кўзи ёрилган ёки пешонасига ғурра қўндириб келарди.
"Кўча боласи"нинг ўқишлари яхши-ю, лекин, бу хилдаги қилиқларнинг қийиғи чиқиши ҳам ҳеч гап эмасди.
— Уни бу йўлдан қандай қайтарсак экан? — маслаҳат солдим Нормуродга. У биздан бироз катта эди, шу важдан ўзини бошқалардан кўра ақллироқ, дебҳисобларди. Шуниси таажжубланарлики, кўпинча унинг айтгани башорат каби тўғри чиқарди-да.