🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
714 subscribers
26.9K photos
15.8K videos
65 files
29.8K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Қахрамонимиз шартта бурилиб иккаласи билан хам олишишга тайёр турганди. Бу гапдан кейин дами чиққан коптокдек бўшашиб қолди. “Демак анавилар учун ортда қолмоқчи бўлган эканда!? Нега? Мен ёмонманми, мени кўрмайсан, дилимдагини пайқамайсан? Бутун мактаб, махалла биладику Фарход Ширинлигимизни, сен ўзинг билмайсанми? Айбим қоралигимми ё етимлигимми? Ёки камбағаллигимдан ор қиласанми?” Бу саволлар дилдан тилга кўчмади. Фарход уйларига етиб келиб, қизни кута бошлади. Ярим соат кутса хамки келмади. Кейин ортига қайтди. Кўчанинг қоронғуроқ жойида икки шарпа турарди. Ортига қайтмоқчи эди, қизнинг зардали овози қулоққа чалинди.
-Қочинг, уйга кетишим керак, хозир дадам излаб келади!
-Гўзал кетдик!-деди Фарход ўзининг келганини билдириб. Шарпалар икки ёнга ажралди. Қиз шошиб Фарходга яқинлашдида”Кетдик” деди. Йўл-йўлакай қиз Самадни мақтаб келди.
-Фарход, сен чин дўстимсан-ку, уни ёқтиришимни хеч кимга айтмай! – қиз гапираркан йигитга билдирмай соч турмакларини тўғрилаб олди. Буни кўз қири билан кўриб турган йигит ижирғаниб қўйди.
-Ўртоқ, сенам кимнидир ёқтирганмисан, нега мендан яширасан? Мен хамма сирларимни сенга айтаман-ку? –сўраб қолди қиз.
-Мен хеч кимни севмайман!-зарда билан жавоб қилди. Бу жавобдан “Мен сени севаман” деган мано “ирғиб” чиқаётганини қиз дарров тушунган бўлса хам, хазиломуз жавоб қилди.
-Биз сирдош дўстлармиз, бир-биримиздан хафа бўлсак ярашмайди. Биласан-ку, дунёга бир марта келамиз, демак бу дунёда орзуларимиз ушалишини харакатида бўлишимиз керак. Самад ака, мени орзуларимни хурмат қилади. Яхши кийим кийишим, тилла тақинчоқларим кўп бўлишига вада берябди.
Бу гаплар замирига яширинган, сен билан бундай хаётни орзу қилиб бўлмайди, шунинг учун биз “Сирдош дўстлармиз” жумласи Фарходнинг миясига ўрнаб қолди. Бу жумлани “севишганлар” жумласига айлантириш учун нималар кераклигини узоқ тахлил қилди, ва аскарлик бурчини муқобил хизматида ўтаб юрган кунлари ечимни топди. Пул керак хаммасига, бойлик машхурлик керак. Гўзалнинг ошиқлари мингта, лекин у ё хўжайинларнинг ёки “боймат”ларнинг ўғиллари билан гаплашябди. Кўчадаги қизларнинг чиройли кийимини ёки тилла тросларини кўрганда кўзлари чақнаб кетиши бежиз эмасакан-да? У фақат янги машинаси борларга эътибор қаратябдими, мени хам машинам бўлиши керак! Шунда у қайсарлик билан ният қилди: “Мен қишлоқдаги энг бой одам бўламан. Гўзал мендан бошқасини ўйламайдиган бўлади”.
Фарход муқобил хизматини ўтаётган колхозда ўзидан хам қорароқ комбайнчи Мансур тоға бор эди. Ўн йил фарзанд кўрмаган бу одам Аллохнинг инояти билан кетма- кет тўртта қиз кўрганди. Шу одамга Фарходни ёрдамчи қилиб тайинлашди. Бир куни иккаласи тутнинг соясида аччиққина шакароб билан тушлик қилишаётганди. Бирдан Мансур тоғанинг кўзи олайиб, хириллай бошлади. Аввалига қўрқиб қетган Фарход ўзини қўлга олдида пиёладаги чойни тоғанинг юзига сепди. Фойда бермагач, қайсидир кинода кўрганидек ёнбошлатиб ётқизди, кейин хозиргина помидор тўғраган пичоқча билан тоғанинг тишларини очмоқчи бўлди. Эхтиётсизлик қилиб милкига санчиб олганди, тишлари қонай бошлади. Энди нима қиламан, алам билан ўйлади у, кейин бор кучи билан бақирди:
-Ким бор, ёрдам берингла-ар!
Аксига олиб кўчадан хам хеч ким ўтмаябди. Шунда шартта туриб югурдида ўзлари буғдой ўримига ремонт қилаётган комбайн салонидаги темирлар ичидан япалоқ, пичоқсимонини танлаб келди. Оғзини очиб, тишларини орасига темир солди. Бир амаллаб тишларини керди-да, бармоғи билан тилини босди. Тил орқага тортилиб, нафас ололмай қолган экан. Оғзи қонаса хам темирни тортиб олмади ва бор кучи билан йўлдан ўтаётган одамларни чақирди.
Мансур ака шу тариқа омон қолди. Кейинчалик комбайнни сотиб, қишлоқ четидаги гишт заводни сотиб олди. Фарход нега комбайнни сотиб эски бинони сотиб олдингиз деб сўраганда:
-Ўғлим, хадемай колхозлар тугатилиб, фермерлар пайдо бўларкан. Мени эски комбайнимга мухтож эмас улар. Сен хизматни тугатсанг ўзимга ёрдамчи қилиб оламан. Ғишт заводининг тенг ярим фойдаси сенга, мени ўлимдан асраб қолдинг болам, ўз ўғлимдексан рахмат сенга!-деб жавоб берди.- Сен мен билан ишласанг уйингни таъмирлайсан, уйланасан, онангга ёрдам берасан.
​​Қараб тур, хали ғиштга заказларимиз кўпайиб кетади, халол бўлсанг, тезда оёққа туриб оласан.
Фарход муқобил хизмати тугагач, ғишт заводига ишга ўтди. Мансур тоға ишни кўзини биладиган одам экан. Жамғарган пулларига Фарходларнинг сигирини хам сотиб жамлашдида янги ускуналар сотиб олишди, доимий ишчилар ёллашди. Уч ойда харажатлар қопланди. Тўртинчи ойга ўтиб Фарход  аввалгисидан хам каттароқ зотдор сигир олди.
Муқобил хизматни битирганига 6 йил бўлганда уйларни янгитдан данғиллама қилиб солди, машина олди. Қўрада мол-қўйларни кўпайтирди. Гарчи онаси ишлатмаса хам орзуси ушалсин деб замонавий тикув машинаси, битта буқани майдалаб сиғдирса бўладиган катта холодилник сотиб олди. Мансур тоға вадага вафо қилиб фойдани доим тенг тақсимларди. Қахрамонимиз энди қишлоқнинг янги бойлари сафига қўшилиб қолди, лекин дилида чироқ ёқса ёришмасди. Гўзални ўйлаб тунларини бедор ўтказар, читтакдек ундан бунга сакраб юрган, хеч кимни чин юракдан севолмаган бевафони деб азоб чекарди.
Гўзал бу пайтга келиб қишлоқдаги кўп йигитлар билан “севишиб” улгурган, хеч қайсиниси совчи жунатмагач, бутун диққатини яна дўстига қаратишга уринаётганди. Қишлоқдаги келишган, ўзига тўқ оиладаги йигитлардан совчи келмас, бошқа келганларига эса қиз рози бўлмай, ёши хам “ўтиб” борарди. Секин аста совчиларнинг хам оёғи узилди. У Фарходнинг севгисидан умид қилмасди, барибир тилига кўчирмайди бу бола, лекин бир куни албатта менга совчи қўяди деган ширин илинжда тонг оттирарди.
Фарход хамон уни севарди. Ха, у хеч қачон ишқини ошкор қилмасликка онт ичган, севги бойлик билан ўлчаниб, кишиларнинг юрагини парчалайдиган бўлса, керакмас бундай мухаббат деган қарорга келиб бўлганди. Аммо, барибир мактабда охирги қўнғироқ пайти иккиси тушган расмни хар тун қайта-қайта томоша қилар, юрак ховурини бироз босиб оларди. “Сен мени танламадинг, начора, мен албатта бойликка етиб бораман, аммо, энди сен хам менга керакмассан!”
Ўғлининг ёши ўтиб бораётганидан хавотирланган она хар куни унинг оғзини пойлайди:
-Ўғлим, Гўзалларникига кираверайми, мен хам келин кўрай, невара ўйнатай! Қачонгача аразлашиб юрасизлар?
-Ая, шошмай туринг,- дерди хар сафар,-Озгина ишларим бор, амалга оширволай.
Бир куни Мансур тоғаникида зиёфат бўлди. Ошналарига катта қизи Хасан-Хусан ўғил кўргани учун ош қилиб берди. Зиёфатга Фарход хам айтилганди. У ёш бўлгани учун , тоғанинг учинчи қизи Феруза иккови югуриб-елиб хизматда бўлди. Фарход  қоп-қора Ферузани болалигидан бери биларди-ю, аммо қачон бўйи етиб, чиройли қиз бўлганини сезмай қолибди. Ранглари хам бироз оқарган, сочлари тизза бўйи ўсган, бошига рўмоли ярашган бу қиз эътиборидан четда қолмади. Аммо, қиздан ортиқча сўз эшитмади. Берилган саволларга хам ё “ха” ёки “йўқ” деб деб жавоб бераркан, одамнинг кўзига тик қарамасди. Эртаси куни тонгда онасига у хақда гапириб берди. Онаси хам у қизни таниркан, ўғлининг танловидан эсанкираб қолди.
-Гўзал сени кутиб юрибди-ку, унга нима дейсан?
-У кутган одамлар уйланиб кетган. Мен хеч кимга вада бермаганман,-Фарходнинг авзойи ўзгарди.
-Майли болам, Феруза ажойиб қиз, менга хам ёқди. Бугуноқ кўчасини супириб келаман.
Муштипар онанинг кўзлари ёшланди. Кеча шомда ўғли хурсанд кириб келгани бежиз эмасаканда. Худога шукр, унинг хам чехраси очиларкан!
Буёғи тезлашиб кетди. Икки томон хам тўйга тайёрлиги маълум бўлгач, бир ойга қолмай тўй бошлаб юбордилар. Фарход никох тўйига онаси ёқтирган хонанда Яхёбек Мўминовни айтиб келди. Хушовоз хонанда тўйни қизитгани сари Қўшни хонадондаги қизнинг аламлари хам авж оларди. 
Қани ул сен билан ўтган
Ўшал дамлар, ўшал дамлар
Фақат қолганга ўхшайди
У дамларда алам ғамлар...

T.me/sinovlarihayot
ОНАНГ

Ёши  "чак-чак" томиб  ичига, 
Азиятлар етиб кучига,
Таскин боғлаб тилин учига
Ҳол сўрмоққа  ярайди онанг,
Кенгфеъл дема, торайди онанг.

Малол келтирмасин   дегани,
Очиқ қолдирмагил  "нега" ни,
Ичига тушмайди егани,
Бедор, йўлинг қарайди онанг,
Ғам тиғида қорайди онанг.

Дуоларсиз,  сидқи тавофсиз,
Жон жаҳони тордир суробсиз,
Ўтар бўлса  кунинг савобсиз,
Тун рўмолин ўрайди онанг,
Фақат сенга сўрайди онанг.

Топганини тутар қўшқўллаб,
Туни,  куни ўтар мушкуллаб,
Келма маъюс,  келма тушкун таъб,
Токай  қоринг курайди  онанг,
Кундан кунга нурайди онанг.

Мақсуда Каримова
Қалб бир боғчадир.
Унда албатта нимадир униб-ўсади.
Шундай экан, гўзал нарсалар
эккин-ки, гўзал нарсалар униб чиқсин...!

Мавлоно Румий.
T.me/sinovlarihayot
**


Ҳаётда чин севги бор деб ўйлайсизми?

Мен ҳам ишонардим, севардим севги буюк куч у ҳамма нарсани ўзгартиради дердим. Аммо билмасдимки шу севги туфайли мен қанча азоб чекишимни.


Мен доимо ҳамма нарса орзу қилганиндай бўлади деб ўйлаганман. Ҳаётим турнуш қургунимга қадар ажойиб кечган. Ота онам менга ҳаётнинг ёрқин тарафини кўрсатибдилар. Аслида эса ҳаётда қора кунлар ҳам бор экан. Мен эса ойнинг ўн беши ёруғу ўн беши қоронғи эканини сира ҳам ўйламапман. Кейинчалик эса бошимга тушган савдолар сабаб мен тобландим, улғайдим. Энди эса мен жуда кучли, иродали, матонатли, сабрли ва оптимист инсонман. Аммо шу йўлларни босиб ўтгунча неча марталаб ўлиб тирилдим. Мени руҳан ўлдириб оёқости қилиб ҳам кетишди, ва уларга айтадиган битта сўзим барчаси учун жавоб бериш навбати энди сизларники.

-Ойииии яна бир мартагина айтинг адажоним билан қанақа танишганизни. Илтимооос.


-Бўлди қилсангчи Ширин. Неча марталаб эшитгансан. Ҳадеб сўрайверасан.


-Мен учун сизларни севгилариздай севги йўқ. Ойи мен ҳам ҳудди сизлардай яшашни хоҳлардим. Анави келган совчиларизни эса жавобини беринг. Мен òз шахзодамни кутаман.

-Сингилжон лекин улар яхши оила.


-Келинойи мендан зерикдизми, шунчалик жонизга тегдимми?

-Вой бу нима деганиз. Мен сизни фақат бадтли кўрсам дейман.

-Биламан. Ўшанга қутулмоқчисизда.

-Ширин келинойингни қўрқитма хафа қилдим деб ўйлайди бўлмаса.

-Худди мени қанақалигимни билмайдиларда а?

-Эрта индин бошқа уйга кетасан келинойиларинг билан сан манга борма дейманда.


- Ойи бугун сизга нима бўлди. Бирор марта улар билан сўзимиз хил тушмаганини кўрганмидиз? Доим аҳилмизку. Янаа мендек гапга уста ҳамма билан қўшилишиб кетадиган қизиз бор нимадан бунча хавотир оласиз?


- Бўпти бор кўп гапирмай овқатга ёрдам бер келинойингга. Чарчаб қолмасин бир ўзи.


- Хўп ўзи шундоғам кетяпман.



Ширин Гулзода опани эркатой қизи. Адаси Махмуд ака ҳам уни жуда эрка қилиб юборган. Нима деса доимо муҳайё. Ўзлари ўртаҳол оиладан бўлишсада лекин Ширинни бировдан кам қилмайлик битта қиз дея жуда ҳам эрка қилиб юборишган. Иккита акаси ҳам синглисини еру кўкка ишонмайди.

Ширинни ўзи ҳам ҳусни ҳам бир жаҳон. Ёшлигиданоқ тиришқоқлиги учун ҳамма ҳунарни ўрганди ҳисоб. Пазандачилик, тикувчилик, пардаю тўқувчилик, стилистлик унда ҳаммасидан билимлар бисёр. Келин бўлса бир уйни гуллатади. Ҳозирдан совчилари эшикни бузай деб турибди. Аммо у ҳали эндигина 18 ёшни қарши олди.

Икки акаси эса уйланган. Каттаси Элдор кўчиб чиққан иккита боласи бор. Ўзи эса мактабда математика ўқитувчиси бўлиб ишлайди.

Кичик акаси Элбек эса солиқ идорасида ишлайди. Уни уйлантиришганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Хотини беш ойлик ҳомиладор. Шунинг учун ҳам Гулзода опа келинини авайлаб юрийди. Кўпинча ишларни Ширинга қилдиради. Ширин ҳамма ишни ҳадисини олгани учун бунақа ишлар унга чўт эмас.

Ширинга аслида бу ишларни катта келинойиси Нозима ўргатган. У жуда кўплаб курсларни битирган ва антиқа таомлар тайёрлаш бўйича унга етадигани йўқ. Нозима доимо Ширинни ёнига чақириб нима янги таом тайёрласа ўргатарди. Ширин ўша вақти эндигина 12 ёш бўлсада уқувли бўлгани учун ўрганиб олган. Тикувчилликни эса яқиндагина курсларга бориб ўрганиб олди.

Ширинни чиройи жуда кўп жойларга овоза бўлиб кетганди. Совчилар ҳам ўнг қўли ўн ҳунар бўлган бу қизни қўлдан чиқармай дея тинмай ҳаракат қилишарди. Махмуд ака эса маҳалла фаолларидан бири бўлгани ва кўп оилаларни кўриб юргани учун қизининг ёшлайин турмуш қуришига қарши эди.

- Адаси тунов кунги совчилар яна келишди.


- Гулзода мен сенга жавобимни айтдим. Нима қиласан ҳозирдан ёш бошига рўзғор юкини ортиб.


- Қиз болани жойи чиқса текин бер дейишган.
T.me/sinovlarihayot

- Сен мени яхшилаб эшит.

-Қулоғим сизда.

-Ҳозир мен розилик берсам улар дарров тўйни бошлашади. Лекин кўз олдимда ўйнаб кулиб юрган қизимни бошқа оиланинг қовоқ тумшуғига қараб яшаши учун шу ёшида бериб юборайми. Сиз аёлларга бой бадавлат обрўли оила бўлса бўлди қизим бахтли бўлади деб ўйлайсизлар, кейин эса пушаймон бўлгандан фойда йўқ ғишт қолипдан кўчган бўлади. Нима қиласан ҳозирдан уни ёшликдан айириб. Ундан кўра бизнинг давримизда ўйнаб кулиб олсин.
Эртага ҳаёти қанақа бўлади худо билади. Мени жавобим шу. Агар шунга ҳам қарамай яна ўз билганингдан қолмасанг ўзинг биласан. Қизим ни кўзидан бир томчи ёш оққанини кўрсам сени икки дунёда ҳам кечирмайман. Ўзинг яхши биласанки эрини розилигини олмаган аёл жаннатга кирмайди. Шунга қараб ишингни қилавер. Энди эса бориб кийимларимни тайёрла мени бир жойга меҳмонга айтишган.

-Хўп сиз нима десангиз шу.

Лекин совчилар рад жавобини олгач ҳам тинчиб кетмади.

Бой оиланинг тарбияли бўлган ўғли Сарвар аммасини қизи Ҳилолани туғилган кунига бордию у ердаги пари Ширинни кўриб оромони йўқотди. Ўша кундан бошлаб уни ўйламай туролмайди. Қизга бир икки гап ташлаб кўрди ҳамки қиз унга деярли жавоб қайтармади.
T.me/sinovlarihayot
Сарвар Ширинни жуда кўп кузатди. Сўраб суриштирди. У ҳақида эшитгани фақат мақтов бўлди. Ширин ҳақида онасига айтганида онаси Дилфуза опа дарров қайнсинглиси Гулсумга сим қоқди.

-Ало Гулсумхон яхшимисиз?

-Ассалому алейкум келинoйи яхшимисиз? Уй ичилар тинчми? Акам жиянлар тузукми?
-Рахмат ҳаммалари яхши. Мақсадга ўта қолай. Ҳилолани Ширин деган дугонаси борми?

Давоми бор.

#менгахаётбағишла
#менгаҳаётбағишла
Муаллиф: Маюсгина  (Ойчеҳра)

2-қисм.

-Ҳа бор. Сарвар ҳам шунга қизиқаётганди. Бу дейман тўй бошлаймизми а?

-Насиб сингилжон, насиб. Хўш қанақа қиз у? Оиласи қандай? Ҳарактери қанақа бир бошидан айтингчи?

-Мен сизга айтсам Ширинни беш  бармоғи беш ҳунар. Билмаган иши йўқ. Мен доим Ҳилолага айтаман шу дугонангга ўхшасанг бўлмайдими деб. Уйда бирор бир базм қилмоқчи бўлсак албатта ҳар хил салатлар рецептини Шириндан оламиз. Тортларнику айтмасам ҳам бўлади. Яқинда Ҳилолага шунақа кўйлак тикиб берди. Бунақа кўйлакни мана ман деган тикувчилариз ҳам тикиши амри маҳол.

Оиласига келсак отаси Маҳмуд ака таниқли усталардан. Ҳалол одам. У битказиб берган иморатлар жуда ҳам савлат тўкиб туради. Ўзларини алоҳида группалари бор. Биргаликда ишлашади. Онаси Гулзода опа уй бекаси. Икки акаси бор улар олий маълумотли. Каттаси ўқитувчи. Кичиги эса солиқ идорасида ишлайди. Ўзи яқинда мактабни битиради. Совчисининг саноғи йўқ жуда ҳам чиройли қиз. Агар у тенги оғлим бўлганда ўзим уйлантирган бўлардим. Муомаласи ҳам бир ажойибки гаплашиб тўймайсиз. Бироз ёшлигини айтмаса келин эмас хазинага эга бўласиз.

-Рахмат сизга. Унда мен яхшилаб ўйлаб олай кейин сизга қўнғироқ қиламан. Манзилни айтарсиз.

-Майли келинойи бемалол.

-Меҳмонга келинглар.

- Насиб.

-Соғ бўлинг.

-Сиз ҳам. Акамларга салом денг.


Қайнсинглиси билан гаплашиб бўлган Дилфуза опа ўйловда қолди. У бой оилани қизини келин қилишни хоҳларди. Қуданг ким? деса фалончи деб мақтанишни хоҳлайди. Шу сабаб ҳам дарровда манзилни ола қолмади.
T.me/sinovlarihayot
Сарварни отаси Комил ака ўз бизнесига эга тадбиркорлардан. Савдо жуда зўр бўладиган жойлардан жуда кўплаб биноларни сотиб олиб уларни ижарага беради. Ўзининг жшлаб чиқариш пластмасса цехи ҳам бор. Дўконларга эса маҳсулотларни улгуржи нархда тарқатади. Топиш тутиши зўр бўлган бойлардан. Ўзининг иқтисод соҳаси бўйича билимлари ҳам етарли бўлгани боис у кўп ишларда қийинчилик сезмайди. Сарвар эса отасининг ишларида энг биринчи кўмакчи. Ўзи жисмоний тарбия йўналишида ўқиган бўлсада бу соҳани давом эттирмади. У мактабнинг маошига қараб кун кўришни тасаввур ҳам қила олмай икки ойдаёқ ўз аризасига биноан мактабда ишдан бўшади.
Давоми

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

24 ёшга кириб ҳам ҳали бери уйланиш нияти йўқ эди. Токи Ширинни кўрмагунча. Ширингача ҳам неча неча қизлар билан гаплашиб учрашиб юрарди. Аммо бирортаси билан жиддий муносабат ўрнатган эмасди.

Ширинни қуюқ киприклари оппоқ тип тиниқ юзлари уни кўз олдидан кетмас. Ҳар гал эслаганда қалби бир олам нурга тўларди. Ойисининг уйланиш ҳақидаги саволига ҳам энди розилик бериб ўзига маъқул қизни айтақолганди.

Дилфуза опа ўғлига қўбғироқ қилди.

-Алло. Сарвар болам яхшимисан?


-Ассалому алейкум. Онажон уйда зерикиб қолмадизми? Чарчамадингизми?

-Йўқ менда ҳаммаси жойида. Лекин сен айтган қиз менга маъқул эмас шуни айтмоқчи эдим.

-Онажон нима бўлди. Сизга нимаси ёқмади?

-Биласан отангни кимсан Комил бой дейишади.  Шунга биз ўзимизга мос оиладан келин олишимиз керак. Қизни отаси уста экан. Бизни давраларда бўлмаган буёғи қандай бўлади?

-Онажон менга қизни бойлиги эмас ўзи керак. Мен уни бир ойдан бери кузатаман. Ҳеч қандай нотўғри қадам босганини кўрмадим. Қолаверса сиз кўрсатган қизлардан отасини эркаси эмас.

-Эртага бу ерга келса хижолат бўлиб юрадими кейин?

-Нега хижолат бўларкан. Сиз уни ночор оила деб эшитгансиз шекилли. У устани қизи бўлса ҳам уйини бориб кўринг. Ҳеч ҳам бойлардан кам эмас. Ширинни кўрсангиз ўзингиз ҳам ёқтириб қоласиз.  Мен бунга ишонаман.

-Барибирам кўнглим чопмаяпти.

- Унда ўзингиз биласиз. Агар Ширин маъқул бўлмаса бирорта ўзиз топинг менга кимлигини фарқи йўқ.

- Дарров кесатишни бошлайсан. Бўпти совчиликка борайчи кейин бир гап бўлар.


***
T.me/sinovlarihayot

Дилфуза опа қайнисинглиси билан совчиликка борди. Ҳовлига кирар экан ўз фикрларидан уялиб кетди. Ҳовлида жуда чиройли   ихчам услубда қурилган, ҳовли ичкарисида гулзор шунақа чиройли гулларга тўла эдики кўрган одамни кўзини қувнатарди. Уй бекасининг саранжом саришта экани шундоқ ҳам билиниб турар уйда бирор гард кўринмасди.

  Уларни Гулзода опа одатига хилоф қилмай очиқ чеҳрада қарши олди.
Анчагина гаплашиб ўтиришгач мақсадларини айтишди. Гулзода опа ҳали қизим ёш дея бу масалани узил кесил ҳал қилди. Дилфуза опа жчида жон деб турганди. Сарварга ҳам рад жавобини олдим дея қутилиб қолган бўларди. Кейин ўзига мос қизлардан бирортасини келин қилган бўларди.

Совчилик ниҳоясига етиб эшикдан чиқар маҳали тикувчилик курсидан қайтаётган Ширин дарвозадан кириб келди. Дилфуза опага салом бериб, дугонасининг онаси бўлгани учун Гулсум билан жуда қуюқ сўрашиб хонасига кириб кетди. Дилфуза опа қизнинг ҳусни-ю одобига лол бўлиб қолганди. Гапираётган гапини ҳсм унутиб тезда хайрлашиб яна келишларини билдириб, бу файзли уйни тарк этишди.

-Келинойи тинчликми? Ҳаяжонланиб қолдингиз?

-Мен қизни бу даража дилбар эканлигини тасаввур ҳам қилмагандим.

-Ойисига ҳам эътибор бермадингизми? Гулзода опа ҳам кексайган сари ёшлигини йўқотмаган. Ҳамон янги келинлардай ораста ва чаққон.

-Ҳа бу эътиборимдан четда қолмади. Бежизга Сарвардай инжиқ феъли тор болам бу қизни танламаган эканда.

-Мен ҳам Ширинни бошқасига кетиб қолмасин дейман. Келинойи энди орада узилиш қилмай яна келишимиз керак. Ҳилоладан эшитишимга кўра қизни совчилари жуда кўп. Ҳаракатимизни қилмасак қўлдан кетиб қолмасин.


-Мени Дилфуз деб қўйибдилар. Биласизку ушлаган жойимни узмасдан қўймайман. Ширинни нима қилиб бўлсада Сарваримга олиб бераман.

Гулсум ростдан ҳам кўп масалада келинойисига тан берган. Ўзи ҳал қилолмаган ишларда ҳам Дилфуза опа бориб ҳаммасини ҳал қилиб берган. Аслида акасининг ҳам ҳозиргидай  мартабага эришиши ортида шундай келинойиси турибди. Унинг оқилона маслаҳати-ю сабр тоқати турибди.  Акаси Комил ака Дилфузага уйланганда ҳали ўз бизнесига эмас эди. Дилфузанинг ҳаракатчанлиги боис аввалига битта дўконни ижарага олди. Кейинчалик ишлари юришиб кетиб дўконни ўзи сотиб олди.
T.me/sinovlarihayot
Олдинига Комил маҳсулотларни етказжб бериб турди. Дилфуза эса дўконда ўзи сотувчилик қилди. Болалари ёш бўлсада ёнида олиб ўтириб, қийналиб бўлсада савдо қила олганди.
Қанча қийинчиликлар билан оёққа туриб олишган. Иккита ўғли ҳам шу машаққатлар аро вояга етди. Дилфуза опа оёғидан олган жароҳати сабаб энди аввалгидай кўп юролмайди. Шунинг учун ҳам уйда ўтиради. Доимо ишлаб юрган одамга бирдан уйда ўтириш алам қиларкан

Чиқиб дўконларини ора орада назорат қилиб келади. Шунча мол давлатга қийинчилик билан эришгани учун ҳам оладиган келинини бой оиладан қилмоқчи эди. Лекин Ширинни кўриб фикридан қайтди. Бундай аёлни тарбиясини олган қиз албатта оқила бўлади. Ўғли танловда адашмаган. Ўзининг ҳам қизга мехри тушди. Энди ҳамма чорани кўриб бўлсада Ширинни келин қилади.

Кўпчилик танишларга эга бўлгани учун Маҳмуд акани оиласини суриштириш қийин кечмади. Кимдан сўрамасин у оила тўғрисида фақат илиқ гаплар ва мақтовлар эшитди. Ҳаттоки икки ўғли ҳақида ҳам жуда кўплаб яхши гаплар Дилфуза опани кўнглини кўтариб юборди. Айниқса Дилфуза опа Ширинни сўраб боргандан кейин азалий рақобатдош дугонаси бўлмиш Ҳафиза ҳам уни келин қилиш ниятида эканини билиб отни қамчилади. Бир эмас нақд тўрт маротаба Ширинни қўлини сўраб борди. Охирги борганларида Гулзода опада ҳам ўзларига нисбатан бироз розилик аломатини сезгач кўнгли жойига тушди.

***

Гулзода опа гапга чечан Дилфуза опани жуда ёқтириб қолди. Гулзода опа бойликка учадиган аёллардан эмасди.  Дилфуза опани ўз меҳнати билан шу даражага эришганларини эшитиб уларга нисбатан кўнглида илиқлик пайдо бўлганди. Шунинг учун ҳам Маҳмуд акага  шу оилага балки ўйлаб кўрармиз деб маслаҳат солди. Тўғри Гулзода опа ҳам қизини ёшлайин турмушга бериш фикридан йироқ. Аммо бундай кўнглига ёқадиган оиладан яна совчи келадими йўқми худо билади.

Қолаверса қизи бир икки йил олдида юрди нимаю юрмади нима. Барибир уни узатишадику. Хайрли ишни кечга қолдирмай бўлгани яхши. Маҳмуд ака ҳам кўп бора айтавергани учун ўзинг биласан деди. Ширин қўл оёғи жуда чаққон келин бўлиб ҳам ҳаммани кўнглини ола билади. Яна бир эмас нақ иккита келинойи кўрди. Бу борада ундан ҳавотир олмаса ҳам бўлади.

Кечга яқин Ширин тикувчилик цехидан қайтгач Гулзода опа уни ортидан хонасига кирди.

-Қизим сенда гапим бор. Бошқа ишинингни қўя тур.

-Қулоғим сизда ойижон. Тинчликми?

-Ҳа тинчликкаку тинчлик. Лекин мана катта қиз ҳам бўлиб қолдинг. Мактабни ҳам аъло баҳоларга тугатдинг.

-Кўнглимсизда ойижон. Қайси ўқишга топширасан демоқчимисиз?


-Сенга бир йил имкон бердик. Сен эса киролмадинг.


-Унақа эмас ойи. Мен кирдим. Фақат контракт асосида эди. Сизларни қийнаб қўймай деб воз кечдим. Бекор юрмай дея тикувчига шогирдликка тушгандим. Энди эса вақт кам қоляпти. Атиги тўрт ой. Энди репетиторга бориб билимларимни мустаҳкамлаб олишим керак.


-Мен сенга бу масалада гапириш ниятида эмасман. Ҳилолани қариндоши Сарвардан тинмай совчи келяпти. Ўшаларга розилик бермоқчиман.

-Ойиии сиз нималар деяпсиз?

Ширин йиғлаб юборди.

-Йиғлама қизим. Бу ҳамманинг бошида бор.

-Мен ҳали ўқимоқчи эдим. Дизайнер бўлмоқчидим.

- Улар бадавлат хонадон. Ўзлари ўқитиб олишади.
T.me/sinovlarihayot
-Ҳали ёшманку ойи.

-Мен ҳам сендай 18 ёшда дадангга турмушга чиққанман. Мана кўриб турибсанку жуда ҳам яхши яшаймиз.

- Сизлар севишиб турмуш қургансизлар. Мен ҳам шундай оилали бўлишни ҳоҳлардим.

- Сарваржонни ҳам сенда кўнгли бор экан. Бир икки ойда унга кўнгил қўясан ҳали.
-Ойи ортиқчалик қиляпманми?

- Сени жуда кўп талтайтириб юборибмиз. Сен катталарга қандай муомалада бўлишни ҳам билмайсан.
Шундай дея Гулзода опа қизининг хонасини тарк этди.


Ширин жуда ҳам тушкун аҳволда қолганди. Уни бир олам орзулари бор эди. Ўтган йили отаси ўқитаман дейишига қарамай ўқишдан воз кечди. Акасини тўйини қиламан деб турган вақтларида уни контрактга ўқитиш осон бўлмасди. Катта акаси ҳам эндигина янги ҳовли қилиб чиққан, уни ҳам анчагина кам кўсти бор. Шуларни била туриб ҳам ўқийман дейиш бу ҳеч ҳам Ширинга ўхшаганларни қўлидан келадиган иш эмас.

Энди эса нима бўлган тақдирда ҳам ўқисам бўлар экан дея ўзини ўзи койиб ўтирибди. Қаердан ҳам ўша туғилган кунга борди. Сарварни кўрмаганда ҳаммаси яхши эди. Қанчадан қанча совчиларни қайтара олганди. Лекин Сарварга келганда ойисини ўзига қарши чиқишини сира ҳам кутмаганди.  Ширинни жуда ҳам эрка ўстиришган бўлсада у бетгачопар қиз эмас. Ота онаси билан эркин гаплаша олади. Аммо бу дегани уларга қарши чиқади дегани эмас. Агар отаси ҳам рози бўладиган бўлса уларни қарорларини қабул қилишдан бошқа чораси йўқ.

Ширин жуда ҳам кўклаб китоблар ўқиган. Мутолаа унинг жону дили. Ўша китобларда ёзилган севги қиссаларини ўқиб ўзининг ҳам тилларда достон бўладиган, ҳамма ҳавас қиладиган муҳаббати бўлишини орзу қилади. Ўзининг идеалидаги инсонни кутади. Ота онаси ҳам севишиб турмуш қуришган. Онаси отасидан нақд 6 ёш кичкина.

Онаси нонвойнинг қизи бўлган. Маҳмуд ака эса ҳарбий ҳизматдан қайтгач нон олишга борганда нонвойхонага отасининг уйда қолиб кетган кийимини келтириб берган Гулзодани кўрадию унга ошиқ бўлиб қолади. Гулзода ўшанда 17 ёшда эди. Қанча севги изҳорларию хатлар ила Гулзоданинг кўнглини забт этган Маҳмуд бир йилни ичида уни тўй томоша билан уйига олиб кетганди. Эҳҳе уларга кўпчилик қарши бўлган.  Лекин улар севгиларига содиқ қолоб курашиб бахтга етишишган. Ширин ҳам ота онаси сингари бир бирига меҳр муҳаббат билан боқувчи, оилада биргаликда бамаслаҳат қарор чиқарувчи ўзаро ҳурмат ҳукм сурган оиласи бўлишини чиндан дилдан хоҳлайди.

Энди эса уларни баридан воз кечади. Тақдирида нима бўлса барчасига кўнади.


****

-Қизим бугун эртароқ кел.

Гулзода опа тикувчилик цехига отланаётган қизига вап қотди.

-Нега ойи.

-Сарваржон билан учрашув бор.

-Ойи барибир розисизларку шу учрашувни нима кераги бор.

-Гапни кўпайтирма. Соат 14:00 да Сарвар сени "Гулим" кафесида кутади.

-Хўп ойи. Сиз нима десангиз шу.
Давоми бор

#менгахаётбағишла

#маюсгина

T.me/sinovlarihayot
Муаллиф: Маюсгина( Ойчеҳра)


Айтилган вақтга яқин Ширин уйига қайтди. Ойиси ўзига қараб олишини буюрган бўлсада аслида қандай бўлса ўшандай чиқаман дея ортиқча безанишни ҳам истамади.

-Ойи мен тайёрман. Мен билан ким боради?

-Ҳеч ким бормайди. Таксига манзилни айтасан жуда узоқ эмаску. Кириб борсанг тўқ кўк костюмда бўлади. Қолаверса у сени яхши танийди.

- Бирор кишини қўшиб юборсангиз нима бўларди?

-Бирор кишини қўшиб юбориш у бир биризга ёққан ёқмаганларизни билиш учун ташкил қилинарди. Бу эса аниқ бўлган унаштирувдан олдинги учрашув.


-Ҳаммаси аниқ экан мени боришимдан нима наф?

-Яна шу гапми? Мен сенга кечадан бери нима деб жаврайман. Гапни кўпайтирмада борақол. Биз сенга ёмонликни раво кўрмаймиз.

-Мен кетдим ойи. Яхши ўтиринглар.

-Майли болам. Илоҳим бахтинг бут бўлсин. Қўшганинг билан қўша қаригин. Амийн.

Гулзода опа Ширинни ортидан дуо қилганча қолди.

Ширин кафега кириб боргунча ҳам тинмай ичида Аллоҳдан сўраб борди. Илоҳим йигитга ёқмай. Бу қизга уйланмайман десин дея.

Афсуски тақдирида нима битилган бўлса шу бўлади. Уни ўзгартиришга бандаси ожиз. Кафе эшигидан келган кетганни кузатиб турган Сарвар ўзини интизор айлаган дилбарни кўргани ҳамоно жойидан қўзғалди.

Ширин ўша туғилган кунда Сарварга тузук қуруқ қарамаганди. Шунинг учун эшикдан киргач довдираб қолди. Кейин эса ўзига тикилиб турган йигитни жойидан жилганини кўриб ўша тарафга одимлади.

-Келинг Ширин сизни кутаётгандим.

-Ассалому алейкум.

-Ваалаекум салом. Яхши келдизми? Уйдагилар яхшиларми?


-Рахмат яхши.

Ширин гапиришни хоҳламагани сабаб ҳам ортиқча мулозамат қилиб ўтирмади.

-Ўтиринг марҳамат. Йигит қизга стулни кўрсатиб ўтиришга таклиф қилди. Аслида Сарварни ҳам ҳаяжон босаётганди. Тушларида ҳам кўришга улгурган бу париваш энди қаршисида турибди. Яқинда ўзига ёр бўлади. Бутун умрга ёстиқдоши бўлади.

-Нима буюртма берамиз? Менюдан танланг.

-Ўзингизга бирор нима айтаверинг мени қорним тўқ.


- Сиз ҳам ишдан чиқиб келяпсиз, мен ҳам овқатланмагандим сиз билан таомланамиз дея.

- Сиз бемалол танлайверинг мени иштаҳам йўқ.

Ширин йигитга гапирардию аммо нигоҳларини кафени ичини томоша қиларди. Сарварга қарамасликка ҳаракат қиларди.

Сарвар қиздан садо чиқавермагач ахийри ўзи икковлари учун бам танлаб буюртма беришга мажбур бўлди.
T.me/sinovlarihayot
-Энди танишиб олсак. Мени исмжм Сарвар 24 ёшдаман. Тадбиркорлик билан шуғулланаман. Аслида институтни тугатганимдан сўнг мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишладим. Аммо қоғоз титкилаб ёзув ёзишни менга чиқармаган экан.
#менгахаётбағишла

-Нега мени танладингиз. Мен сиздан 6 ёш кичик эканман. Ҳали ёш бўлсам. Ўзингизга мосроғидан топсангиз бўлмасмиди?

Ширин сабр косаси тўлиб ичидагини ташқарига чиқарди.

Сарвар ним табассум қилганча қизга жавоб берди. Аслида ҳам у бу саволни кутганди.


-6 ёш бўлса нима қилибди. 10 ёки 15 ёш эмаску. Юракка буйруқ бериб бўлмас экан. На илож.


- Сиздан битта нарса илтимос қилсам майлими?

-Майлию лекин унаштирувни қайтариш ҳақида гап бўлиши мумкинмас. Қолаверса мен қаршингизда турибман столнинг устида эмас. Кейин одамхўр эмасман менга қарасангиз еб қўядиган.


- Хўп айтадиган гапимни айтмасам ҳам бўлар экан. Барибир ҳеч нарса ўзгармайди.

-Тўғри ана шундай ақлли қиз бўлиб юринг доим. Айтишадию тушунган одамни садағаси кетсанг арзийди деб.

-Энди турсак ҳам бўлаверар?

-Ҳали келганингизга ўттиз дақиқа ҳам бўлмай кетаман дейсизми?

-Гаплашадиган гапнинг ўзи йўқ. Мен энди уйга борсам. Уйда ҳам анчагина ишларим кутиб турибди.


- Майли зоримиз бор-у зўримиз йўқ. Сизни ўзим ташлаб қўяман.


-Йўқ рахмат ўзим етиб оламан.

Ширин чаққонлик билан ўзрнидан турдида сумкасини олиб хайр маъзурни ҳам насия қилганча кафедан тез тез одимлаб чиқиб кетди.

Унинг ортидан кассага пулни тўлаб чиққан Сарвар Ширинни бир зумда топа олмади.

- Ҳали жуда ёшда. Ўзимга ўргатиб оламан.

****
T.me/sinovlarihayot

Айвонда газета ўқиб ўтирган Гулзода опа қизининг дарров келганига ажабланди.

- Тинчликми тез қайтдинг?

-Ҳа ойи тинчлик.

-Бунча тез қайтдинг?

-Нимани ҳам гаплашардим. Келавердим.
-Сен яна бир балоларни бошлаб келган бўлма.

-Кўнглингиз хотиржам бўлсин. Ортиқча гап гапирганим йўқ.

- Бўпти унда тезроқ кийимингни алмаштириб чиқ. Келинойингга қарашиб юбор.


-Хўп.


Гулзода опа икки ўт орасида қолганди. Бир тарафдан қизидан кўнгил узолмайди. Бағрида ўйнаб кулиб юрибди. Лекин жуда кўпчиликдан Сарварнию оиласини суриштириб фақат ижобий фикрлар эшитди. Ҳатто кичик келини Озодахон ҳам, дугонаси Саидани Дилфуза опани қўл остида ишлашини у эса доимо бошлиғи ҳақида доимо илиқ фикрлар билдирганини айтди. Қуда деса қуда бўлгулик аёл. Маҳмуд ака ҳам ҳамма танловни ўзида қолдирди. Агар бир гап бўлса ҳам Гулзода опа айбдор бўлади буниси ҳам бор.

Шундай ҳаёлларга берилиб турган вақт телефонига бўлган қўнғироқ ҳаёлларини тўзғитиб юборди.


-Алло. Ассалому алейкум.

-Ассалому алейкум. Қудажон яхшимисиз? Уй ичилар тинчми?

-Яхши рахмат Дилфузахон ўзиз тинчмисиз? Сарвар, Сардорлар яхши юришибдими?

- Аллоҳга шукр ҳамма яхши. Мен сизга қўнғироқ қилаётганимни боиси у аштирув кунини белгилайлик демоқчи эдим.


- Сизга қайси кун маъқул бўлса бизга ҳам маъқул. Сиз айтинг тайёргарлик кўриб қўямиз.

-Бугун шанба бўлса сешанба куни борамиз. Қайнона хожи ойижонимни олиб бораман. Невара келинларини кўришни қачондан бери орзу қиладилар. Сарвар қайсарлик қилиб уйланмай юрганди. Мана насиб қилган экан ўша кунларга ҳам етиб келдик.

-Илоҳим бахтли бўлишсин.  Майли сешанбада келаверинглар.


Кейинчалик ҳаммаси тезлашиб кетди. Қизни ҳаридга олжб чиқишу фотиҳа ҳаммаси бўлиб ўтди.

Фақатгина Ширин ҳали ҳам Сарвардан ўзини олиб қочар учрашувларга ҳам чиқмасди. Тўйга ҳам уч ой вақт қолди. Комил ака бир ой нари бери ўтказиб оламиз деганида Маҳмуд ака яна икки ойга чўздирганди.

Маҳмуд ака бошқа уйлардан келин қилиб маза қилиб яшаб юрган экану аммо ўзи ҳам қиз узатса юрагини юлиб олиб кетишларини ҳеч ҳам ўйламаган экан. Шунча йил кафтида асраб, ҳеч кимдан кам қилмай ўстирган қизини бир кун келиб куёвга узатишини ўйламаган экан.

Қиз бола ота меҳрибон бўлади дейишади. Шу қаторда ота ҳам ўғилга нисбатан қизга жуда меҳрибон бўлади. Маҳмуд ака ҳали қизи турмушга чиқмай туриб уни соғинишни бошлади.

Келинойиси қанча насиҳат қилди қани энди Ширин чеҳраси очила қолса. У ўзича араз режимида. Биров савол берса ҳа ёки йўқдан бошқасига ўтмайди.

-Ширин бўлдида энди. Ҳозирдан бунақа қилаверсангиз эртага куёвни уйига борганизда сиздан бу кунларни аламини олмасин.

-Олса олаверсин. Барибир чиқмайман учрашувга.

- Нега бунчалик қайсарсиз. Ҳилола ҳам сизни қайсарлик қилиб чиқмаганизга неча бора келиб кетди. Унга ҳам раҳмиз келмайди.

--Келинойи  чиққим йўқ. Нега тушунмайсиз.

- Сабибини айтинг. Нима куёв карми, кўрми, қийшиқми, чўлоқми? Нима сабаби?


-Мен ҳали унгақараганимам йўқ. Кўзларига кўзим тушди бир қараганимда шу билан асло қарамадим. Ҳаттоки қайта кўрсам танимайман ҳам. Яхшики у мени танийди. Бўлмаса олдидан бегонадай ўтиб кетсам керак.

-Бўлди қани турингчи. Сиз фақат ўзизни ўйлайсиз. Ойижон сизга қараб сиқилганлари сиқилган. Уларга ҳам раҳмингиз келсин. Бунақада бирор бир дардни орттириб оладиларку.

- Ойимга ҳеч нима қилмаптию.

- Ҳа ўша учун ҳам қон босимлари ошибдида.

- Бўлди айтинг чиқаман ўша учрашувга.

-Хўп мана бу энди бошқа гап бўлди.


Ширин Сарвардан қўнғироқ бўлганига  жавоб берди. Сарвар кўча бошида кутиб турадиган бўлди.

Келинойисинг сайи ҳаракатлари самараси ўлароқ бугун озгина пардоз қилиб чиқди.

Сарварни машинасига  ўтирар экан салом берди.

-Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз?

-Яхши рахмат. Ўзингиз яхшимисиз?


-Яхши. Сизни бунчалик қайсарсиз деб ўйламагандим.

T.me/sinovlarihayot
- Ўзи бугун ҳам келинойимни илтимосларига кўра келдим.

-Жуда ажойиб келинойимиз бор эканлада.

-Нега энди "миз" экан. У киши мени келинойим.
-Энди сеники меникиси йўқ.
Мен қайсарлик қилаверсам тўйни қайтаришади деб ўйлаб хато қилиб қўйма тағин. Ўзингга қийин бўлмасин.

Ширин ўзини бирданига сенсирашга ўтган йигитга ялт этиб қаради. Ўзига тикилиб турган ўтли нигоҳлар асирига айланишига оз қолди. Ҳаёлларини жамлаб дардов бошқа тарафга қараб олди.

-Ҳайрон бўлма. Бўлган ишни бўлгани яхши. Ўзим ҳам сени сизлаб қийналиб кетдим. Ўзимдан кичикларни сизлаб ўрганмаганман.

-Демак ўзиздан кичиклар кўп бўлган эканда.

Сарвар Ширинни гапига кулиб юборди.

-Рашк қилдингми ҳозир.

-Йўқ ҳеч ҳам.

-Ҳавотир олма ўзимдан кичик деганларим  қариндош уруғлар ҳолос мана энди сен ҳам яқин инсонимга айланасан.

- Мен ўқишга топширмоқчиман.

-Яна битта хато. Энди "ман" эмас топширсам майлими дейиш керак. Шундоқ бўлса ҳам жавобим йўқ. Сен бундан асло хафа бўлма. Мен сени ўзим таъминлаб тураман. Кейин эса ўқиганинг билан мен аёлини ишлатиб қўядиганлардан эмасман. Шундай экан ўқишингга хожат йўқ.

- Ойим ўзлари ўқитишади керак бўлса дедиларку.

-Ҳар нарсанинг вақти соати бор. Учта тўртта болалик бўлсак кейин ўқирсан.

- У вақтда ўқиш нимага керак?

-Ҳозир нимага керак?

-Саволимга савол билан жавоб берманг.

Ширин қизишиб кетганидан яна Сарварга қараб гапириб унга тикилиб қолди.

-Ҳой қиз нега тикилиб қолдинг. Юзимга бирор нима тегибдими?

Сарвар машина кўзгусидан юзларига қаради.

-Йўқ. Тикилиб қолмадим.

Ширин жуда қаттиқ ҳаяжонланаётганди. Юраги шунчалик тез урардики Сарварга эшитилиб қолмасин деб ҳам ҳавотирда эди.

-Гап билан бўлиб. Нимага келганимни унутибман. Никоҳ узуги танлагани борамиз.

-Сиз ҳам тилла тақасизми?
-Йўқ. Мен кумуш тақаман. Тилла тақиш эркак кишига макруҳ саналади.

Давоми бор.

https://t.me/sinovlarihayot
Икки ёш никоҳ узуги танлашга боришди. Ширин ўйлаганди. Унга мен олиб беришим керак бўлса нима қиламан дея. Лекин ўйлаганлари хато бўлиб Сарвар икковлари учун ҳам узукни ўзи ҳарид қилди. Узукларни олиб бўлгач мўжазгина кафега тамадди қилиш учун киришди.
Таомномадан овқат танлаб, овқатланиш баробарида суҳбатни давом эттиришди.

-Ширин ўзинг тушунган қизсан. Уйингдагиларга тушинтира оласан деб ўйлайман. Ҳеч қанақа мебел, сарполар керак эмас. Мен барчасини ўзим харид қиламан.

Ширин Сарварни гапларидан қалқиб кетди. Нима бу йигит уларчалик бой эмаслиги учун шундай деяптими? Отаси қолаверса икки акаси бор. Бировдан кам қилмай узата олади. Бу йигит ўзини ким деб ўйлаяпти.

-Бу... Бу нима деганингиз? Бизни оиламизни ҳам мебел олиб сарпо қилишга қурби етади. Ҳозирдан ўзларизга  тенг кўрмай менсимаяпсизми?

Сарвар қизнинг гапларидан кулиб юборди. Йигитнинг кулгани қизни баттар жахлини чиқарди. Кетмоққа шайланди. Сарвар эса сўзини нўтоғри тушунтиргани учун Ширин қўлидан ушлаб жойига ўтирғизиб қойди.

-Кичкинтой сени қараю. Мени ҳаёлимга умуман келмаган гапларни айтдингку. Мен бу маънода гапирмадим.

-Унда нима маънода гапирдиз. Сиз бизни сизларчалик бадавлат эмаслигимизни эслатмоқчисиз ҳолос.

Кулиб турган Сарвар бирдан жиддий тортди.

-Ҳар нарсани ҳам гап деб гапираверасанми?  Мен хотинини отаси олиб берган краватда ётадиганлардан эмасман. Бу мени ғуруримга тўғри келмайди. Мен сенга уйланяпман. Уйингдагилар олиб берадиган нарсаларга эмас. Шунинг учун сенга айтаётгандим. Сен эса тушунмадинг.

-Тушунтириб гапирсангиз тушунардим.

-Ана энди тушундинг. Хуллас ўзинг айтасан ҳеч қанақа мебел керак эмас деб. Мен сен билан бир оила бўлар эканман демак оилага керак бўладиган ҳамма нарса эрни гарданига тушади.

- Тўғрию бу гапиз аммо биз тарафдагилар учун ҳам бу гапиз маъқул бўлмаслиги мумкин. Дадажоним ҳам биттаю битта қизимни сепини қилолмасам юрган эканманда демайдиларми?

-Сен тушунтира олишингга кўзинг етса айт бўлмаса онажонимми ёки отажонимми бориб гаплашадилар.

-Ўзим айтиб кўраман агар рози бўлишмаса уйиздагилар боришади.

-Ана энди келишиб олдик.

-Кетамизми энди?

-Нега дарров кетиш ҳақида ўйлайсан?

-Барибир кетамизку шунга сўраяпман.

-Таомланиб бўлайлик кетамиз.


***


Учрашувдан қайтган Ширин ойисига Сарварнинг гапларини айтди.

-Бу гапга даданг рози бўлмасалар керак. Дўст бор душман бор. Устимиздан кулиб кетишмайдими?

- Билмаджм гаплашиб кўринг. Барибир сўзидан қайтмаса керак. Гаплари жиддий эди.

-Балки сени синагандир.

-Ойи қўйсангизчи? Келиб келиб шу гап билан синайдими? Бу гапига жахл қилиб туриб кетмоқчи боллгандим қўймади.

- Ҳали дадангга маслаҳат солайчи бир гап бўлар.

-Сиз менга уларни ўзи ўқитади дегандизку.

-Хўш нима бўпти?

-Ўқимайсан деди. Хоҳламас экан. Ўқиганинг билан  арибир ишлатмайман. Шунинг учун кераги йўқ деди.

-Энди куёв бола нима деса шу қизим. Яна гап қайтариб орага совуқчилик тушириб юрма.

-Уни бунақа дангал феълига гап қайтариб бўлармиди.

-Ҳозирдан ҳурматини жойига қўй. Керак бўлса ортидан гапирганда ҳам сизлаб гапир.

-Ойиии ҳали турмуш қурмай туриб чекловлар қўяяпти, тўйдан кейин яна нималарни тақиқлайди худо билади.

-Ниятингни яхши қил. Ҳар бир гапга фаришталар омийн дейди. Тилингга эҳтиёт бўл.

Ширин шундай дея келинойисининг олдига кириб кетди.


Кечга яқин ишдан ҳориб чарчаб келган Маҳмуд ака овқатланиш вақтида ҳам хотинини ўзига қараб қараб қўяётганини сезиб овқатни еб бўлишдилар ҳамки дуо қилди. Авваллари бемалол ўтиришар, бирор ширинликми, ёки мевами эрмак қилиб еб ўтиришарди. Бу гал эса одатга хилоф равишда тезликда ўрнидан қўзғалди. Келини ва қизи ошхонада идишларни ювишга қолишганида Маҳмуд ака хотини ва ўғли билан телевизор кўриб ўтиришадиган хоналарига киришди.

-Гулзода тинчликми? Менга нимадир демоқчимисан?

-Демоқчиман. Болажак куёв мебел билан сарполарни кераги йўқ деяётганмиш.
T.me/sinovlarihayot
-Бу нимаси ойи. Ўзини ким деб ўйлаяпти? Нима бизга садақа қилмоқчими?


-Элбек ўзингни бос. Охиригача ойингни эшитайликчи.

-Қайнотаси олиб берган мебелда ётишга ор қилармиш.
-Ана бу лекин ўғил болани гапи бўлибди. Ундан бу гапни кутмагандим. Тўғри уни суриштирганимизда доимо мардлиги ҳақида гапиришди. Айтишганча бор эканда.

-Майли у шуни хоҳласа шунақа бўлақолсин.

-Дада кейин устимиздан кулиб юришсин. Битта қизига мебел олиб беролмапти деб. Кейинни ҳам ўйланг юзимизга солишмайдими?


-Ўғлим ҳали қудалар билан ҳам бу мавзуда гаплашамиз сен ҳавотир олма.

-Мен кўп тўйларда кўряпман. Ҳозир куёвларга эхеее нималар қилишмаяпти. Ҳаттоки чалларида  қайнота куёвига машинани калитини бермоқда. Пайпоғигача олиб беришяпти.

T.me/sinovlarihayot
-Онаси уни куёв қилиб эмас сотиб олишарканда. Мен ўзим ҳам куёвим Сарвардай бўлишини орзу қилгадим. Келинни ота онасини қиладиган нарсаларга қараб қолганларни кўриб нафратим қўзийди. Шу сабаб ҳам келинларингга ортиқча нарса қилишига қўймагандим.
-Қудангга қўнғироқ қил. Янаги сафар келишганида шу масалада гаплашамиз. Олиб бериш керак бўлса олиб бераверамиз. Қани тур Элбек сен ҳам чарчагансан дамингни ол ишга кеч қолиб юрма, эрталаб уйғонолмай.

- Тўғри айтасиз дадаси. Бориб дамингни ол. Анави дўстларингга қўшилиб чиқиб кетма. Келин оғироёқ. Эсон омон қўлига олиб олсин энди.

-Бунақа бекорчи юришларни камайтирганинг яхши.

Элбек сиртида хўп деб турсада ичида ойим шу гапни бекор айтдиларда деб турганди.

-Мени биласан хушёрман. Кўзингга қара бола.

-Хўп дада. Майли мен кетдим. Яхши дам олинглар.

-Сен ҳам ўғлим.

Элбек жуда улфат чиқиб қолди. Ичикилик ичишмасада жуда кўп чиқиб кетардилар. Гулзода опа эса янги келинни кўпда ёлғиз қолишини маъқулламасди.

-Ўғлиз кимга тортди а? Сиз бунақа ҳадеганда жўралар билан йиғилавермасдингизку?


- Мен ҳам шунга ҳайрон. Сени уканг Салимга тортганда. У ҳам фақат жўралари билан кетгани кетганку. Уйидан қидириб тополмайсан.

-Энди Салимни гапирманг. Унга фақат жўралари бўлса бўлди. Ҳалиям келинимиз оқила тушунган аёл. Бошқаси бўлса уни бунақа юришида шартта кетган бўларди.

-Элбекка қаттиқроқ турмасам бу ҳам укангдай бўлади.

-Шунақа қилинг дадаси. Тергаб турмасангиз худо кўрсатмасин келин бирор нарсадан қўрқиб боласига зарар етмасин дейман.

***

Икки тараф қудалар келишиб олишди. Мебел масаласи ҳал бўлди. Сарварни айтган гапи бўладиган бўлди. Қуда тараф ҳам " қизни тарбиялаб вояга етказгансиз биз тайёр дастёризни олиб кетяпмиз, ортиқча ҳеч нарсага уринманг " дейишди.

Тўйга яқин бўлажак келин куёвлар келин кўйлак танлагани борадиган бўлишди. Ширин ҳам Сарварга анча ўрганиб қолди. Сарвар унинг орзусидагидай йигит эди. Ўша узук танлаган кунларидан бери юрагига чўғ тушган ёрини ўйламаган бирор куни йўқ. Энди аввалгидай тўйдан хафа бўлиб ҳаммага араз қилиб юрадиган қиздан, жудаям хурсанд, бахтдан еттинчи осмонларга учиб юрган қизга айланган.

-Сарвар ака мана шу кўйлак жудаям ёқди шуни олайлик.


-Ширин бўлмайди бу. Бошқасини танла.

-Нега ахир? Менга фақат шу ёқди.


-Сен бу кўйлакни киймайсан. Гап тамом.

-Тўй бир марта бўлади наҳот шунда ҳам ўзим танлаган кўйлакни киёлмасам.


-Бошқасини танлаб киявер. Аммо буни эмас.  Орқасини очиқлигини қара. Эгилсанг олд тарафи ҳам манаман деб турибдию.

-Устидан фатаси бўладию.

-Оддий тўр нимани беркитарди. Жахлимни чиқаряпсан. Мен билан тортишма. Мен қароримни ўзгартирмайман.

Ўша куни Ширин ўзи хоҳламасада бошқа кўйлакни танлади.


Давоми бор.

https://t.me/sinovlarihayot
Сарвар Ширин ўйлагандан ҳам инжиқроқ экан. Унча мунча ҳазил қилиб бўлмайди. Кўпинча жиддий юради. Ширинни ҳам худа беҳудага кўчага чиққани қўймайди.

-Сарвар яна келинга ҳам бу қайсар феълингни кўрсатиб қўрқитиб юрмая.


-Ойи ҳозирдан ўрганаверсин. Ўзи анчагина феълим оғир эканини билиб бўлди.

-Сенам озгина бўлса ҳам ўзгарсанг бўларди. Бунақада уни зерикишдан ўлдирсанку.

-Ҳавотирланманг ҳаммаси жойида. Тўйдан кейин ҳам муаммо бўлмайди.

-Ахийри бахайр бўлиб ўзи сенга инсоф берсин.

Сарвар жуда талабчан эди. Бугун бир марта кийган кийимини ювилмасдан туриб қайта киймайди. Оёқ кийимлари ҳам жуда озода туриши керак. Хонаси ҳам укасини хонаси билан солиштирганда осмон билан ерча фарқ қилади.

Самир жуда эрка ўтакетган димоғдор. Хонаси доимо бетартиб ойиси уни ортидан йиғиштириш билан оввора. Ҳафтасига бир кун ёлланма ишчи аёл келиб уйларни обдон тозалаб кетади. Бўлмаса Дилфуза опа аллақачон тарс ёриларди Самирни қилган ишларидан.  Ана энди эса келин келса бўлди оёғини узатиб ўтиради. Гулсум мақтадику чаққонгина деб. Уялтириб қўймас. Агар ҳаммасини эплаб кетса ҳафтада бир кун келадиган Одина опани жавобини беради.

Кун кетидан кунлар ўтиб ниҳоят тўй куни ҳам келди. Келин куёв ҳаяжонда. Тинмай қўли титраётган келинни Сарвар тинчлантиришга уринарди.

-Тинчлан. Нега бунча ҳаяжонга берилаяпсан. Тинчлан ҳаммаси яхши бўлади тўйга келганлар ҳам бегона эмас. Ўзингни қўлга ол.

-Мен бугун қувончли кунимда Диёрани кутгандим. Лекин келмади у.

-Шунга кеча йиғладингми?

-Ҳа шунга. Биз у билан болаликдан бирга катта бўлганмиз. Аммо улар Мансур амакимни ишлари сабаб бошқа вилоятга кетишди.

-Бирор иши чиққандирда. Шунга келолмаган. Кулиб тур тўйга келганлар келинни мажбуран беришяпти куёвга деб ўйламасин.


-Ўзи шундайку.

Ширин ёлғондакам аазлади.

-Мен фикринг ўзгарибдими деб ўйлагандим.

-Қанақа одамсиза дарров жиддий қабул қиласиз.

-Феълим шунақада нима қилай.

-Майли ҳали кўникиб кетарман.


***

Сиз никоҳ деганда нимани тушунасиз? Никоҳ ўқиладиган вақтда бериладиган ваъдачи биласизми буни.
  Бир бирига никоҳланар экан касаллига ҳам соғлигида ҳам, бой ёки камбағаллигида ҳам бирга яшашга бир бирига содиқ қолишга қасамёд қилади. Никоҳ бу икки оиланинг барпо бўлиши ва у орқали гуноҳ ишлардан ҳам сақланишдир.



****
Диёра бугун уйидагилар тўйхонага кетгани сабаб уйда ёлғиз эди. Зерикканидан дугонаси Асилани уйига йўл олди.

Эшикни таққилатар экан уйдан уйқудан энди тургани билиниб кўзини ишқалаганча Асила чиқди.

-Ҳа нима гап кеч бўлганда келдинг ?


-Уйингга таклиф қиласанми? Ёки ортимга қатиб кетаверайми?


-Кир кирақол.

-Уйда ёлғиз эдим. Кейин эсимга тушдинг келавердим.

-Нега ёлғизсан?

-Опам ҳали кечки сменадан ишдан қайтмади. Қолганлар тўйга кетди.

-Сен нега бормадинг?

-Мен гапирмай сен эшитма. Ўзи шундоғам юрагим уониб кетяпти.

-Кимни тўйи эди?

-Ширинни.

-Нимааа?  Сен унда нега бу ерда ўтирибсан? Ахир Ширин билан худди эгизаклардай яқин эдизларку?


-Ҳа яқин эдик .  Афсуски...
Эсингдами телеграм орқали бир йигит билан танишганман сегандим. Доим сенга айтганман сирларимни. Ўша йигит келганди. Неча бора учрашдик ҳам. Аммо охирги вақтларда у жим бўлиб кетди. Кам қўнғироқ қилар, учрашувга ҳам келмай қўйди. Бошқа бошқа вилоятдан бўлсакда мени туғилиб ўсган жойимдан экан дея унга ишонудим...


-Бўлди йиғлама Диёра ўзингни қўлга ол. Кейин нима бўлди.

-У йигит Сарвар эди. Бугун тўйи бўлаётган, Ширинга уйланаётган Сарвар.

-Сен буни қаердан билдинг? Сарвар айтдими ёки Ширин? Балки бошқадир?


-Шириндан куёвни суратини сўрадим. Ўша вақтдаги ҳолатимни тасвирлаб беролмайман. Суратни кўрдиму мен тамом бўлдим. Ўлдим. Уни кўргунча кўзларим кўр бўлса эди.
Диёра энди янада кўз ёшларга эрк берди.

-Сарвар билан гаплашмадингми?

-Гаплашдим. У менга сендақа қизлар фақат вақтинчалик овунчоқ ҳолос агар яхши қиз бўлганингда мен билан ҳиринглаб юрмасдинг деди. Ширинга айтиб оввора бўлма барибир тўй бўлади ўзингни шарманда қиласан ҳолос деди.
T.me/sinovlarihayot
-Суратни кўргач Ширинга ҳеч нима демадингми?
Сарвар Ширин ўйлагандан ҳам инжиқроқ экан. Унча мунча ҳазил қилиб бўлмайди. Кўпинча жиддий юради. Ширинни ҳам худа беҳудага кўчага чиққани қўймайди.

-Сарвар яна келинга ҳам бу қайсар феълингни кўрсатиб қўрқитиб юрмая.


-Ойи ҳозирдан ўрганаверсин. Ўзи анчагина феълим оғир эканини билиб бўлди.

-Сенам озгина бўлса ҳам ўзгарсанг бўларди. Бунақада уни зерикишдан ўлдирсанку.

-Ҳавотирланманг ҳаммаси жойида. Тўйдан кейин ҳам муаммо бўлмайди.

-Ахийри бахайр бўлиб ўзи сенга инсоф берсин.

Сарвар жуда талабчан эди. Бугун бир марта кийган кийимини ювилмасдан туриб қайта киймайди. Оёқ кийимлари ҳам жуда озода туриши керак. Хонаси ҳам укасини хонаси билан солиштирганда осмон билан ерча фарқ қилади.

Самир жуда эрка ўтакетган димоғдор. Хонаси доимо бетартиб ойиси уни ортидан йиғиштириш билан оввора. Ҳафтасига бир кун ёлланма ишчи аёл келиб уйларни обдон тозалаб кетади. Бўлмаса Дилфуза опа аллақачон тарс ёриларди Самирни қилган ишларидан.  Ана энди эса келин келса бўлди оёғини узатиб ўтиради. Гулсум мақтадику чаққонгина деб. Уялтириб қўймас. Агар ҳаммасини эплаб кетса ҳафтада бир кун келадиган Одина опани жавобини беради.

Кун кетидан кунлар ўтиб ниҳоят тўй куни ҳам келди. Келин куёв ҳаяжонда. Тинмай қўли титраётган келинни Сарвар тинчлантиришга уринарди.

-Тинчлан. Нега бунча ҳаяжонга берилаяпсан. Тинчлан ҳаммаси яхши бўлади тўйга келганлар ҳам бегона эмас. Ўзингни қўлга ол.

-Мен бугун қувончли кунимда Диёрани кутгандим. Лекин келмади у.

-Шунга кеча йиғладингми?

-Ҳа шунга. Биз у билан болаликдан бирга катта бўлганмиз. Аммо улар Мансур амакимни ишлари сабаб бошқа вилоятга кетишди.

-Бирор иши чиққандирда. Шунга келолмаган. Кулиб тур тўйга келганлар келинни мажбуран беришяпти куёвга деб ўйламасин.


-Ўзи шундайку.

Ширин ёлғондакам аазлади.

-Мен фикринг ўзгарибдими деб ўйлагандим.

-Қанақа одамсиза дарров жиддий қабул қиласиз.

-Феълим шунақада нима қилай.

-Майли ҳали кўникиб кетарман.


***

Сиз никоҳ деганда нимани тушунасиз? Никоҳ ўқиладиган вақтда бериладиган ваъдачи биласизми буни.
  Бир бирига никоҳланар экан касаллига ҳам соғлигида ҳам, бой ёки камбағаллигида ҳам бирга яшашга бир бирига содиқ қолишга қасамёд қилади. Никоҳ бу икки оиланинг барпо бўлиши ва у орқали гуноҳ ишлардан ҳам сақланишдир.



****
Диёра бугун уйидагилар тўйхонага кетгани сабаб уйда ёлғиз эди. Зерикканидан дугонаси Асилани уйига йўл олди.

Эшикни таққилатар экан уйдан уйқудан энди тургани билиниб кўзини ишқалаганча Асила чиқди.

-Ҳа нима гап кеч бўлганда келдинг ?


-Уйингга таклиф қиласанми? Ёки ортимга қатиб кетаверайми?


-Кир кирақол.

-Уйда ёлғиз эдим. Кейин эсимга тушдинг келавердим.

-Нега ёлғизсан?

-Опам ҳали кечки сменадан ишдан қайтмади. Қолганлар тўйга кетди.

-Сен нега бормадинг?

-Мен гапирмай сен эшитма. Ўзи шундоғам юрагим уониб кетяпти.

-Кимни тўйи эди?

-Ширинни.

-Нимааа?  Сен унда нега бу ерда ўтирибсан? Ахир Ширин билан худди эгизаклардай яқин эдизларку?


-Ҳа яқин эдик .  Афсуски...
Эсингдами телеграм орқали бир йигит билан танишганман сегандим. Доим сенга айтганман сирларимни. Ўша йигит келганди. Неча бора учрашдик ҳам. Аммо охирги вақтларда у жим бўлиб кетди. Кам қўнғироқ қилар, учрашувга ҳам келмай қўйди. Бошқа бошқа вилоятдан бўлсакда мени туғилиб ўсган жойимдан экан дея унга ишонудим...


-Бўлди йиғлама Диёра ўзингни қўлга ол. Кейин нима бўлди.

-У йигит Сарвар эди. Бугун тўйи бўлаётган, Ширинга уйланаётган Сарвар.

-Сен буни қаердан билдинг? Сарвар айтдими ёки Ширин? Балки бошқадир?


-Шириндан куёвни суратини сўрадим. Ўша вақтдаги ҳолатимни тасвирлаб беролмайман. Суратни кўрдиму мен тамом бўлдим. Ўлдим. Уни кўргунча кўзларим кўр бўлса эди.
Диёра энди янада кўз ёшларга эрк берди.

-Сарвар билан гаплашмадингми?

-Гаплашдим. У менга сендақа қизлар фақат вақтинчалик овунчоқ ҳолос агар яхши қиз бўлганингда мен билан ҳиринглаб юрмасдинг деди. Ширинга айтиб оввора бўлма барибир тўй бўлади ўзингни шарманда қиласан ҳолос деди.

-Суратни кўргач Ширинга ҳеч нима демадингми?
T.me/sinovlarihayot
Мана энди кўнгли тўқ. Сарвари ҳам кўнглидагига уйланди. Севганига бу чидаб бўлмас феълини кўрсатмаса бошқа муаммо бўлмайди. Айтишганидай Ширин қўл оёғи чаққон ҳамма ишга улгурадиган олов келин бўлди. Дилфуза опадан нима овқат қилай деб сўрар айтганини бир зумда тайёрлар эди. Қолган вақтлар хонасида китоб ёки газета ўқиб ўтирар қайнонасини копнгкидан жой олиб улгурганди. Сарвар ҳам доимо қайтишида тўлиб тошиб келар суюклиси учун албатта китоб ёки газета олган бўларди. Ширин туфайли Дилфуза опа ҳам китобхонликка қизиқиб қолди. Энди бўш вақтида дугоналар билан гап сотмай келинидан китоб сўрарди.

****

Ширинни ота уйида эса уй ҳуввилаб қолган. Ўн гапириб бир куладиган, доимо ҳаммага ҳазил қилиб хурсанд қилувчи отасининг ягонаси бўлган Шириннинг йўқлиги ҳар қадамда билинади. Гулзода опа ошкора кўзига ёш олса Маҳмуд ака қизини хонасига кириб йиғлаб оларди. Гулзода опага Маҳмуд ака сен сабаб узатдик энди соғиниб ўтирибман гина ҳам қилиб қўярди. Ишга борса ҳам қўли ишга бормай Ширинни ёшликдаги қилиқларини эслаб ўтирарди.

Энди энди "Қайси ота йиғламайди қиз узатса " деган қўшиқни мағзини чақа бошлаганди. Хотини қизи билан гаплашса эшитиб турардию лекиб ўзи гаплашолмасди. Биларди қизи билан гаплашса ўпкаси тўлиб кетади. Кейин йиғлаб қизалоғини ҳам йиғлатиши мумкин.

ҚАЙСИ ОТА
T.me/sinovlarihayot
   Мирзо Карим

Аҳли дунё билар эркак бардошини,
Суврати-ю, сийратини ор безатса!
Бир кун бор-ки яширолмас кўз ёшини,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Осмонидан учиргандек зуҳросини,
Чаманидан кўчиргандек раъносини,
Бошдан ўтган билар бу сўз маъносини,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Палахмонтош чиқиб қолди, хонаси деб,
Ширмон қизим – орзуларим шонаси деб,
Кўз ёш қилма, уят бўлар, онаси, деб,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Бемор бўлсанг беминнатинг – қизинг керак,
Бемеҳрга фақат нону тузинг керак,
Овутмоққа, Мирзо қандай сўзинг керак,
Қайси ота йиғламайди, қиз узатса!




 
давоми бор.

#менгахаётбағишла