🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪴 Ҳаётда энг қийини нима, биласанми..?

– Бир инсонга қаттиқ боғланиб қолсанг-да, у тўсатдан йўқ бўлиб қолса...

• Сени тушунадиган, сени ҳис қиладиган бирор суянч тополмай қолсанг...

• Бир инсонни қаттиқ яхши кўрсанг-у, унинг дийдорини кўришни имкони бўлмаса...

• Ҳозир тирик турган инсон, кўз ўнгингда вафот этса...

• Бир инсонни севсанг-у, унинг ҳаётида сенга ўрин бўлмаса...

• Яқин инсонинг сени алдаганини билсанг-да, уни яхши кўрганинг учун сукут сақласанг...

• Кўзларинг ёшга тўлиб, қуйилай-қуйилай деб турса-ю, сен табассум қилсанг...

• Ўзинг истамаган қийинчиликда яшашга мажбур бўлсанг, шу холатлар энг қийинидир.

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади :
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
–Ризқ - ношукурлик қилсанг.
–Қувват - ҳасад қилсанг.
–Фурсат - қадрига етмасанг.
–Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
–Эртани кўра олиш.
–Сир сақлашни билиш.
–Охиригача курашиш.
–Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
–Сабр - орзуларингизга.
–Ғайрат - омадга.
–Шукроналик.
–Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.
T.me/sinovlarihayot
ФАҚАТГИНА ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ!

Бирор ишни бошлашдан аввал «Қандай бўларкан?» деб ўйланамиз, иккиланамиз. Тўғри, охирини кўра билиш муҳим, лекин бундай саволлар ўзимизга бўлган ишончни сўндириб қўймаслигига диққат қилинг. Баъзида бу иккиланишлар ҳаётимизнинг аксарият қисмини ташкил этади. Натижада асаббузарлик, тушкун кайфият ҳамроҳимизга айланади-ю, яхшилаб ўрнашиб олади. Хўш, бунда ким айбдор? Албатта ўзимиз! Бироқ ҳаммасини тўғирласа бўлади. Бунинг учун бир неча сабабларни кўриб чиқиб, қаерда хато қилаётганингизни топсангиз, ҳар бир ишингизда омад сизга ёр бўлади. Ишонинг!

1️⃣.Нега Сиз ўзингизни бошқалар билан таққослайсиз? Ахир сиздаги камчиликлар уларда ҳам борку! Шунчаки бошқалар буни билдиришмайди. Сиз эса аксинча...

2️⃣.Ким нима дейишининг нима аҳамияти бор? Биласизми, сизнинг энг катта камчилигингиз нимада? Доим бошқалар фикри билан иш тутишингизда! Бу сафар шундай йўл тутингки, улар сиз билан маслаҳатлашсин.

3️⃣.Бошқалар танқидидан қочиш... Билсангиз, эътиборда бўлган кишиларнигина гапиришади. Сизни танқид қилишса, бундан фақат яхши хулоса чиқаринг. Бу фақат ва фақат сизни фойдангизга.

4️⃣.Фаоллик кам, ўз оламингизда яшайсиз. Бу ишингиз сизнингча тўғридир, лекин ҳақиқий ҳаёт тасаввурингиздан анча фарқ қилади.

5️⃣.Қилсаммикан эмас, қила оламан денг. Иккиланиш сизни руҳан синдиради. Ўзингизни қўлга олинг.

6️⃣.Ўта самимийсиз. Баъзида бу хислатингиздан бошқалар ўз манфаатлари йўлида фойдаланишади.

7️⃣.Мулоқотдан қочасиз... Ким биландир очиқ суҳбатлашиш сиз учун жуда катта воқеа. Ана ундан кейин «Нега мени тушунишмайди?» деб хафа бўлишингиз нечук?

8️⃣.Таваккал қилишни ҳам билинг. Бир марта қоқиларсиз, икки марта... Аммо бундай йикилишлар сабаб туриб кета олишни ҳам ўрганасиз. Чунки сиз тажриба орттиряпсиз. Сиз муваффақият томон талпиняпсиз. Бунинг ўзи катта гап.
T.me/sinovlarihayot
Атрофидагилар ҳақида чиройли гапирадиган;

Улар тўғрисида доим яхши гумонда бўлган;

Улардан ёмонлик кўрса, сабаб қидирадиган, ишини
Аллоҳга ҳавола қилган инсон қандай яхши!

Қалбнинг саломатлигидан ҳам гўзалроқ неъмат бормикан?
Ундай инсонларнинг кунлари ҳам, тунлари ҳам хотиржамликда ўтади...

Ҳамма нарсани билиш, ҳар доим ҳам яхши эмас.
Баъзан билмаслик хотиржамликдир....

❤️❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹🌹

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шукур қилишга жуда ҳам кўп сабабларимиз бор лекин негадур доимо нолиб яшаймиз...

Бизга кушилинг
T.me/sinovlarihayot
Аёлингиз биттадир!

Кўчада кўп санамлар,
Қошу қора қадамлар.
Ўткинчидир бу дамлар,
Аёлингиз биттадир!

Уйингизда фаришта,
Ҳар ишда у саришта.
Сизга бўлар у ришта,
Аёлингиз танҳодир!

Қадрига сиз етингиз,
Қўллларидан тутунгиз.
Битта билан ўтингиз,
Аёлингиз биттадир!

Дард келганда бардошли,
Сизга доим сирдошли.
Сизга у танҳо Лайли,
Аёлингиз танҳодир!

Бўлмасангиз ёнида,
Жон қолмайди танида!
Қизгониб севади-да,
Аёлингиз биттадир!

Не қилсангиз қилингиз,
Усиз ўтмас кунингиз.
Бир кун синаб курингиз,
Аёлингиз танҳодир!

Бору йўғингизда ҳам,
Юрар измингиз да ҳам.
Қўли кўксида ҳар дам,
Аёлингиз биттадир!

Уй жойингиз омонат,
Қилмас сизга хиёнат.
Ундан кетмас орият,
Аёлингиз танҳодир!

Рашк қилса у севади,
Сизни танҳо билади.
Ҳаммасига чидайди,
Аёлингиз биттадир!

Кўчада кўп санамлар,
Қошу қора қаламлар.
Ўткинчидир бу дамлар,
Аёлингиз танҳодир!_

T.me/sinovlarihayot
​​БАХТГАБИРҚАДАМ:
Баҳром Кумушни нега бундай қилаётганига сира ҳам тушунолмасди. У билан ҳам боғланишни йўлини тополмасди.

Ахийри тоқати тоқ бўлиб онасига айтди.

- Ойи Кумуш билан неча кундан бери гаплашганим йўқ. Соҳиба ҳолмага қўнғироқ қилинг. Аҳволини билай.

- Нега гаплашмайсан? Урушганмидинг?

- Йўқ ҳаммаси яхши эди.

- Хўп, ҳозир қўнғироқ қиламан.

Одина телефонидан Соҳибанинг рақамини топиб қўнғироқ қилди.

Соҳиба ўзи шундан қўрқиб турганди. Одина қўнғироқ қилса нима дейман дея ўйловда эди. Ўзи кутган ва қўрққан қўнғироқ бўлди.
Қўллари қалтираб қўнғироққа жавоб берди.

- Алло.

- Салом дугонажон яхшимисан? Ўзингдан билиб йўқлай демайсанам.

- Яхши десам ҳам бўлади. Ўзинг тузукмисан?

- Тузук. Тинчлими, нима бўлди?

- Тинчлик.

- Кумуш нега Баҳром билан гаплашмаяпти?

- Бу нима деганинг?

- Баҳром сендан сўраб беришимни айтди. Кумушга бирор нарса бўлдими?

- Йўқ яхши. Мен ўзим сўраб бераман. Балки хафалашиб қолишгандир.

- Ўзинг ҳал қил дугонажон. Ўзи тўйга оз фурсат қолганда, иккови бир нималарни бошламасин. Эл- юрт олдида шарманда бўлмайлик.

- Сўрайман Одина хавотир олма.

- Рахмат Соҳиш яна қўнғироқлашармиз.

- Хўп хайр.

Одина алоқа узилгач хайрон қолди. Бугун дугонасини кайфияти йўқ. Қуруққина гапирди қўйди. Аввал иккови бир гапга тушса икки ёки уч соат тинчишмасди. Мана ҳозир бор йўғи икки дақиқа гаплашишибди ҳолос.

Нима бўлса ҳам яхшиликка бўлсинда.

🔹🔹🔹

Соҳиба қизини хонасига кирди. Қизи бир нуқтага тикилганча ўтирарди.

- Қизим бирор нима еб ол. Бунақада касал бўлиб қоласан.

- Ойи мени айбим нима? Мен кимга ёмонлик қилдим. Мен шунчалик ёмонманми? Энди ким деган одам бўлдим.

Соҳибани қизига қараб ичи ачиди. Бир бурдагина бўлиб қолибди. У ҳам эшитган бу дардга йўлиққанларда иммунитет жуда тушиб кетиб оддий бир шамоллаш ҳам узоқ вақт тузалмай, ҳаттоки ўлим билан ҳам тугаши мумкин.

- Аканг чорасини топади. Сени ўзи даволайди.

- Ойи мен ёш бола эмасман. Бу дард билан ҳали ҳеч ким соғайгани йўқ.

Соҳиба қизини гапидан кейин мум тишлаб қолди. Кумушни бирор нима дея овута олмасди ҳам.

- Баҳромга нима дейсан? Ҳақиқатни айтасанми?

- Йўқ, айтолмайман. Айтсам мендан воз кечмайди. Биз аввалроқ ҳудди билгандек шу мавзуда суҳбат қургандик.

- Нима деб?

- Шунақа касалликка учрасакда бир биримизни ҳечам ташлаб кетмаймиз деб сўз берганмиз. Мен уни ҳаётини ҳам барбод қила олмайман. Ўзим билан бирга чоққа тортолмайман. У бахтли бўлишга ҳақли.

- Гапинг тўғри. Лекин у билан гаплашишинг керак. Одина қўнғироқ қилди. Нима дейишга ҳам ҳайронман.

-Яхшиси мени қочиб кетган денг. Бир умр уларни кўзига кўринмаслик учун уйдан чиқмай яшашга ҳам розиман.

Қизининг бу сўзларидан Соҳибанинг жаҳли чиқиб кетди.

- Мен шундай иродасиз қиз туққанмидим? Сен шунчалар тез таслим бўласанми? Оз бўлсада мени ўйламайсанми? Сизлар учун яшадим. Сизларни бахтингизни кўрай деб ҳаммасига чидадим. Сен бир касаллик деб дарров таслим бўляпсан. Сени ўз қизим экналигингга шубҳа қила бошладим. Шу билан ҳаёт тўхтади эмаску. Давоси бордир. Ҳозир тиббиёт ривожланган.

- Йўқ ойи. Давоси йўқ. Бекорга ХХ| аср вабоси дейилмаган.

- Мени гапимни инобатга олмасанг сендан рози эмасман.

- Ойи...

- Нима ойи, нима ойи. Кўз олдимда гулдек сўлишингни томоша қилайми?
Сен бироз ақлингни ишлат. Бу таҳлит яшаб бўлмайди. Уч кундан бери ўз қобиғингга ўралиб олгансан.

- Нима қил дейсиз?

- Баҳромга ҳақиқатни айт.

- Айтолмайман дедимку.

- Ундай бўлса бирор ишонарли гап ўйла. У сенга ишониб тўйни тўхтацин.

- Хўп.

- Тезлаш. Ортиқ сабри қолмай уйга келади бўлмаса.

Кумуш нима деярини билмасди. Нима қилса Баҳром ундан осонгина воз кечади. Яхшиси Ферузадан маслаҳат олади. Кумуш қийилиб келаётган ёшларни артиб Ферузани рақамини терди.


- Алло.

- Феруза яхшимисан?

- Вооой Кумуш бормисан? Ўша куни эрталаб чиқиб кетганинг, сендан ҳавотир ола бошладик.

- Бизникига кела оласанми? Маслаҳатинг керак.

​​- Йиғлаганмисан, ёки шамолладингми? Овозинг ғалати.
T.me/sinovlarihayot
- Бизникига кел. Ҳаммасини билиб оласан.

- Ҳозир биттасини маникюр қилиб олай, учаман олдингга қараб.

🔹🔹🔹
Карим ака мана неча кундан бери ўзига келмайди. Уринишлар ҳаммаси зое кетмоқда. Карим ака кома ҳолатидан чиқа олмаяпти. Турсунали эса қилган ишидан пушаймон. Бахтиёрни қотили очиқда юрмасин деб қилган иши бу. Карим акага бунчалик таъсир қилади деб ўйламаганди.

БАХТГАБИРҚАДАМ:
Козим суд кунидан бери Карим акани бошидан кетгани йўқ.
Карим акани кўп қариндошлари келиб кетди. Уларни суҳбатини эшитган Козимни ич ичидан ғазаби тўлиб келса-да, бир сўз деёлмасди.

- Ака Карим акам вафот этсалар, мободо дейманда. Васиятнома ёзиб қўйгандирлар.

- Бас қилинглар.

- Тўғрисиям шу, амаким аллақачон васиятнома битгандирлар.

- Эее тоғам анави етимчага қолдирмасалар бўлди ҳамма бойликларни.

- Биз бормизку у ялангаёққа йўл бўлсин.

- Агар Худо кўрсатмасин амаким қазо қилсалар бу текинтомоқни ўша кунни ўзидаёқ чиқариб отараман. Мен билан ўйнабдида. Яна уйланиб олганига ўлайми. Амакимни авраб олган бу, бўлмаса амаким бунақаларни бир кун ҳам олдиларида олиб юрмасдилар.

Турсунали ҳам ҳаммаа гапни эшитиб турарди. Бу ноинсофларни дўстининг соғлиғи эмас пули қизиқтиришини эшитиб жуда хафа бўлиб кетди.

Дўсти бу дунёга келиб мол-дунё тўлапти-ю,  ишонадиган инсонлари кам экан. Ортидан қоладиганлар ўлимидан сўнг у фақатгина менга кам тақсимланди дея элаши мумкин. Ортидан фотиха қиладиган одами ҳам йўқ.

Бу суҳбатлар янада авж ола бошлаганда Турсунали чидаб туролмади.

- Етааааар. Бас қилинг. Карим ҳали ўлгани йўқ. Ўлмасидан туриб уни мол мулкини тақсимлашга қандай ҳаддингиз сиғди. Ундан кўра Каримга шифо сўранг. У албатта тузалиб кетади.

- Эеее амакин ҳамма гапирса ҳам сиз гапирманг. Сиз сабаб бўлгансиз ҳаммасига. Гўнг қўнғиздек гўнг титмаганизда шунча гап сўз бўлмасди.

- Оғзингни юм. Бу нима деганинг? Ўйлаб гапиряпсанми?

- Ҳа-да, ўйлаганда ҳам росааа ўйладим, балки амакимни ўлими сизга керак бўлгандир. Амакимни юраги касаллигини била туриб шу ишларни бошладингиз.

- Бахтиёр шундоқ ўлиб кетаверсинмиди?

- Ўлган ўлди, энди тирикларни асраш керак. Сиз эса нима қилганизни кўряпсизми?

- Бу одам ҳам бойлик илинжида, Саш бунга гапирганингни фойдаси йўқ.

Турсунали қалб кўзи кўр бўлиб улгурган бу бандаларга бас кела олмаслиги тушуниб етди.

- Сенларга Аллоҳни ўзи кифоя қилсин.


Шу сўзларни айт-дию ташақарига чиқиб кетди.

Козим бу гапларни ҳаммасини эшитди. Карим акани қариндошларини яна бир бора юзини кўришга эришганди.

Карим акани юрак уришини кўрсатиб турадиган эканранда чизиқ текис бўлишни бошлади. Козим шошиб қолди. Қолган уринишлар эса кўз очиб юмгунча бажарилди. Ҳар ҳолда Карим акани сақлаб қолишди. Карим ака ўзини яхши ҳис қилмасада тирик қолганини ўзи мўъжиза эди.

Козимнинг кўзлари уйқусизликдан қизарибди.

- Болам сени ҳам қийнаб қўйдимми?

- Йўғе ада муҳими соғ қолдингиз. Сизга бирор нима бўлса.....

Козим қолганини айтолмади.

- Ўғлим ўлим ҳаммани бошида. Менга кўпам куйинма, яхшигина яшаб қўйдим.

​​БАХТГАБИРҚАДАМ:
- Ада сизга бирор гап бўлса мен оъзимни кечира олмайман.

Карим ака ўша воқеадан кейин уч кунлар ўтиб уйга қайтди. Энди уни янада авайлаш керак эди. Меҳрангиз ишга бормай қайнотасини соғлиғини назорат қилиб турарди.


🔹🔹🔹


Кумуш Феруза келганидан кейин узоқ вақт уни қучиб турди.

Ахийри сабри тугаган Феруза уни ўзига қаратди.

- Нима бўлди сенга? Нима ахвол бу?

- Феруууууз мен тамом бўлдим. Ҳаммаси тамом, тўй ҳам, никоҳ ҳам тамом.

Кумуш ўтириб йиғлаб юборди.

- Эсингни едингми? Бу нима деганинг?

- Мен... Мен ОИТСга чалинибман. Бу анча олдин юққан бўлиши мумкин экан.

Феруза дугонасига ҳайрон қараб турди.

- Ҳазиллашма. Кумуш ёлғон деб айт.

- Ёлғонмас, рост .

- Юр яна анализ топширамиз.
Феруза Кумушни қўлидан ушлади.

- Йўқ. Ҳаммаси аниқ. Мен ўзимни эҳтиёт қилмадим. Юқиши эҳтимоли бор ҳизматлардан фойдаланганман. Яна қон топшириб иккинчи марта ҳам шундай жавоб олиб синишни хоҳламайман.

- Ундай дема. Ҳали тўйингни зўр қилиб ўтказамиз.

- Йўқ, буни иложи йўқ. Баҳром акам бу ҳақида билмаслиги керак. Сени чақирганимни сабаби эса менга бирор маслаҳат бер. Баҳромни ўзимдан совитай.

- Эсингни еб қўйибсан. Унга ҳақиқатни айт.
T.me/sinovlarihayot
- Айтолмайман.... Айтолмайман.

- Йиғлама Кумуш илтимос. Юрагимни эзма.
Феруза сумкасидан дастрўмол олиб Кумушни кўз ёшларини артди.

- Сен мени жондан азиз дугонамсан-ку. Сени дардимг мени ҳам дардим. Ҳали соғайиб кетасан.

- Сен менга маслаҳат бер. Қандай қилиб Баҳром акамни мендан воз кечтира оламан.

- Йўқ, бундай қила олмаймиз.

- Илтимос, йўқ дема.


Феруза узоқ ўйланиб қолди.
- Нима дейишга ҳам ҳайронман.

- Илтимос кўп ўйлама, вақтим жуда кам. Баҳром акам келиши мумкин.

- Бирортасини севиб қолдим де.

- Ишонмайди.

- Ишонтир.

- Бундай қилолмайман.

- Сен уни ишонтира олишинг керак. Ана шунда у жахл устида бошқасига уйланади.

- Қандай чидайман бунга.

Кумуш энди унсиз йиғлай бошлади.

- Бўлди топдим. Ойимни тоғалари касал. Жуда узоооқ вилоятда чеккс қишлоқда турадилар. Ҳозир ўша тоғалари касал қарашга фақат кампирлари бор. У киши ҳам зўрға қараяптилар. Мен... Мен ўша ерга бораман. Баҳром акамга севганим билан қочиб кетдим деб ёзиб қолдираман.

- Кумуш оилангни шарманда қилсанку.

- Одина ҳолам билан ойим гаплашадилар.

Феруза шошилиб ўз ҳаётини ҳал қилаётган дугонасига бир оғизам сўз айтолмади. Кумуш жуда шошарди. Тезроқ бу ердан кетсам дер эди.
Қўлига телефонни олида Баҳромга қўнғироқ қилди. Уни овозини охирги марта эшитишни хоҳлади.

Баҳром дарров кўтарди. Кумуш эса бир оғиз ҳам сўз айтолмади.

- Алло, Кумуш. Кумууууш. Нега жимсан? Гапир. Сени эшитяпман.

- ......

- Алло , алло. Кумуш илтимос жим турма. Гапиииир. Кумууууш.

Кумуш микрафонни ўчирган кўйи йиғларди. Ферузани унга қараб туриб юраги эзилиб кетди. Дугонасига грагиндан сув қуйиб узатди. Шундан сўнг Кумуш телефонни ўчирди.

- Ойим билан гаплашишим керак.

Шоша пиша ойисига қўнғироқ қилди.

- Алло. Ойи қаердасиз?

- Подездимиздаман. Келиб қолдим.

- Келинг сизда муҳим гапим бор.

Бироз ўтиб Соҳиба уйига кирди. Дугонаси билан ўтирган қизини олдига чўкди.

- Нима гап?

- Ойи анави бизга қурт олиб келадиган тоғайизга қарашга бораман.

- Эсинг жойидами? Сени даволатишимиз керак.

- Йўқ ойи. Қарорим қатъий. Менга манзилни беринг. Одина ҳоламга ўзиз тушунтирасиз. Кетмасам Баҳром акам мени тинч қўймайдилар.

- Иложи йўқ буни.

- Илтимос ойи. Йўқ деманг. Мени синдирманг. Мен узоооқларга кетай. Бўлмаса ўзимни еб адо қиламан. Менга вақт керак. Баҳром акам уйлансин қайтиб келаман. Хўп денг илтимос сиздан.

- Кумуш сен ўйлаб гапиряпсанми?

- Ойи чипта буюртиринг. Мен нарсаларимни тайёрлай.

T.me/sinovlarihayot
​​БАХТГАБИРҚАДАМ:
Соҳиба қанча қилди, Козими келишини кутайлик, ҳозир у Карим акани олдидан келолмайди, деди. Лекин Кумуш ўз сўзида туриб олди. Соҳиба қўнғироқ қилиб поездга чипта буюртириб қўйди.

- Кумуш у ерни шароити яхши эмас. Тоғам ҳам жуда инжиқ, аёллари эса ўзларидан баттар. Сен улар орасида қийналиб қоласан. Тўғрироғи яшай олмайсан.

Кумуш кўнгли тўлиб келган бўлса-да, ўзини зўрға қўлга олиб сўзлади.

- Ойи мен бу ерда қолсам, ўзимни ҳам тамом қиламан. Сизни ҳам, илтимос чин кўнгилдан рози бўлинг. Кетай, бориб тоғайизни дуоларини олай. Айтгандингиз- ку, уларни қизи қарамайди деб.

- Қарайди, аммо уни ҳам оиласи бор. Кўпам келиб кетолмайди. Акангга кўришга бор дегандим. Уни ҳам вақти бўлмади. Тўйга айтгандим улар келиша олишмади. Бир тарафдан узоқ йўл бўлса, бир тарафдан чўнтаги ҳам кўтармайди. Қўл учида кун кўришади.

- Нима бўлса ҳам Боймурод тоғани уйларига бораман. Лекин ойи ҳеч қачон Баҳром акага мени қаерга кетганимни айтмайсиз.

Соҳиба қизининг шишган қовоқлари ва сўлиб қолган юзига қараб ич ичидан ачинди. Уни қизи шундай қиз эдими, ҳали ҳеч қанча вақт ўтмай абгор бўлди.

- Қизим Баҳромни шунчалигам яхши кўрасанми?

- Илтимос ойи, ўзингиз ҳал қиласиз а? Оиламизга ҳам гап теггизмай.

- Ишончинг комил бўлсин. Бу ёғини ўз зиммамга оламан.

- Ойижон сиздан узоқда қандай яшайман.
Кумуш яна йиғлай бошлади.

- Қизим кетмасанг-чи?

- Иложим йўқ ойи.

Кумуш ўзига керакли нарсаларни чамадонга жойлаштирди.

Соҳиба опа Козимга қўнғироқ қилди.
Салом аликдан сўнг, муддаога ўтди.

- Ўғлим, синглинг кетяпти.

- Бу нима деганингиз ойи?

- Ўзини чалғитиб келсин. Бошқа йўл йўқ. Баҳром ҳам уни излаб юрибди. Уйга келмади ҳолос. Одинадан қўнғироқ қилдирди.

- Ойи Кумуш қайтадан анализ топшириши керак.

—Хоҳламайман деди. Қўй уни ҳам қийнама. Бир ойча тоғамни олдиларида юрсин. Ҳозир оғир касаллар бўлганлар. Қаричилик. Соғайишлари қийин кечяпти.

—Ойи Кумушга айтинг мен боргунча кетмасин.

— Сен акамни олдиларида бўл. Ҳозир уларга кераксан. Кумушни эса ўзимиз бориб олиб келамиз. Сўлиб қолган. Боймурод амаким тузлаб қайтиб жўнатиб юборадилар.


- Хўрозқандчи амаки, юмшоқ феъл инсонлар. Кумушга қаттиқ гапирмайдилар.

- Хўп нима деса ҳам энди бориб хабар олсин. Қолгани бир гап бўлар.

Козим қанча қарши бўлса ҳам онасини сўзларидан кейин Кумушни бироз ёлғиз қолгани маъқул дея кетишига қўйиб берди.

Кумуш онаси ва Ферузага қўл силкиганча поездга чиқди. Соҳиба қизини ортидан термулганча қолди.
Феруза ҳам дугонасини кетишини хоҳламаса ҳам унинг фикрига қарши боролмади. Кумуш поездга ўтириб Баҳромга хабар ёзди.

" Ассалому алайкум Баҳром ака. Сиз билан ўтказган кунларимга рози бўлинг. Қанча ҳаракат қилсам-да, сизни севолмадим. Мен бошқасини севиб қолдим ва у билан кетяпман. Излаб юрманг биз бахтлимиз. "

Кумуш хабарни ёзар экан кўзларини ёшлари ювгани учун харфларни ёза олмасди. Қалтираганча анча пайт шу тўрт қатор гапни ёзишга оввора бўлди. Хабарни жўнатиш сўзини устига ҳам бир муддат босолмай турди. Севган инсони ҳозир буни ўқиб юраги оғришини ўйлаб ўзини ўзи лаънатларди.

Кумушни бошқа иложи йўқ эди. Баҳром ҳақиқатни билиб қолгудек бўлса Кумушдан воз кечмайди. Бу хабар эса уни Кумушдан нафратланишига сабаб бўлади. Кумуш телефонидан сим картани чиқардида поезднинг деразасидан ташлаб юборди.


Кутилганидек Баҳром Кумушдан хабар келганини кўриб хурсанд бўлганча хабарни очди. Афсусни уни ўқиб бўлгач дунёси остин-устун бўлиб кетди. Севгани, ардоқлаб келгани, ўзидан ҳам қизғонган висолига етишига озгина қолган маҳбубаси уни шу чоққача алдаб келган экан. Бошқасини сева туриб Баҳромга умид берган. Онасини юзидан ўтолмай рози бўлган. Мана ҳақиқат. Лекин Баҳромни сира ҳам ишонгиси келмаяпти. Одамга маюс боқувчи бу нигоҳлар алдаши мумкин эмас. Шошганча Кумушга қўнғироқ қилди. Алдадим дейишини чин кўнгилдан истарди.

​​Афсуски қайта ва қайта қилинган қўнғироқлари барчаси "рақам ўчирилган " деган сўздан бошқасини айтмаяпти. Баҳром ғазабини боса олмай телефонни деворга қарата зарб билан урди. Телефон бу зарбадан тўрт томонга сочилиб кетди.
T.me/sinovlarihayot
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
- Нима учун Кумуш, нима учун?!
Баҳром столни устига қаттиқ мушт урди. Қўлини оғриғи ҳам қалб оғриғи олдидан сезилмаётган эди. Кумушни уйига бориш учун йўлга чиқди. Бунгача эса Соҳиба Одинага қўнғироқ қолиб бўлган эди.

- Одина сенга жуда ёмон хабарим бор. Буни айтмасам бўлмасди. Фақат зинҳор ва зинҳор ўғлинг ҳақиқатни билмасин.

- Соҳиба нималар деяпсан?

- Одина тушунтириб ўтиришга вақтим йўқ. Ҳуллас Кумуш топширган қон таҳлиллари...


- Соҳиба, гапирақол ичимни қиизитмай? Нима бўлди, Кумуш яхшими?

- Соҳи... Ҳуллас Кумуш ОИТС га чалинган. Билмайман қаердан юққан. Татуажданми, қулоқ тешишданми, юқтириб олибди. Ўғлингга тегса уни ҳам касал қилади. Афсуски ўғлинг ҳақиқатни билса ҳам Кумушдан воз кечмайди. Кумушни тоғамни уйига жўнатдим.

Одина Соҳибадан эшитган гапларини таҳлил қилолмади. Дугонаси ҳазил қиляптими? Яқинда тўй бўлса.

- Соҳиба ҳозир ҳазил қиладиган вақт эмас.

-Ҳазил эмас бу.

Соҳиба йиғлаб юборгач Одина ростлигига ишонди.

Кумуш севганим билан қочяпман деб ўғлингга хабар йўллаган. Ҳали замон мени ёки сени уйингга боради.

- Соҳиба қизингни қочиб кетганини шу йўл билан ёпмоқчимисан.

- Одина мен ростини айтаяпман.

- Соҳиба алдама.

- Бас қил келиб шу гап билан сен билан ҳазиллашаманми? Ўғлингга нима десанг де. Лекин Кумушдан воз кечтир. Уни ёмон кўришига ёрдам бер.

- Соҳиба тўйга ҳам оз вақт қолди. Энди нима бўлади?

- Тўйни қолдирдим де. Келин чет элда яшайман деб айтди дейсанми, нила десанг шу менга ҳозир ёрдам бермасанг бўлмайди.

Одина Соҳибани гапларини яхшилаб ўйлаб дугонасини фикри тўғрилигига амин бўлди. Улар Баҳромни касал бўлишини хоҳлашмаяпти.

- Соҳиба Баҳром қизингни излайди барибир.

- Уни бошқага уйлантириб қўй. Нима десанг де. Кумушга ҳамма айбни тўнкаб қўй. Кумушни ёмон кўрсин. Бошқа чорамиз йўқ.

- Кумушни нега жўнатдинг унда?

- Ўғлинг топмаслиги учун. Бўпти сенга ишондим ҳаммасини ҳал қиларсан. Эшик таққилади, қарайчи.

Соҳиба эшикни очганида бир аҳволда турган Баҳромни кўрди. Соҳибани ўзининг ҳам аҳволи ҳавас қилгулик эмас эди.

- Кел Баҳром.

- Соҳиба ҳола Кумуш қани?

Баҳром шу сўзну шунчалик дард билан айтди- ки, Соҳибани эти жимирлаб кетди.

- Мени унақа қизим йўқ. Менга уни гапирма.
Соҳиба энди ролга кирмаса бўлмаслигини тушунди.

- Ҳола.

- Жим. Ортиқ у ҳақида менга эслатма. Мени ундай болам йўқ.  Мен фақат Козим билан Заҳрони туққанман ҳолос. Энди эса уйингга кет.

Баҳром эшитган гапларини ҳазм қилишга улгурмай эшик юзига ёпилди.

Баҳром подезда анча туриб қолди. Оғир қадамлар билан уйига йўл олди.


🔹🔹🔹



Кумуш айтилган манзилга етиб келгач ўзига бошқа рақам сотиб олди. Рақам олибоқ онасига қўнғироқ қилди.

Қизини эсон омон бориб олганини эшитгач уни олиб кетишга Боймурод тоғани куёви келишини айтди.

- Қизим бекатдаги бирорта ўриндиққа ўтир. Шу рақамингни бераман. Куёв келиб сени олиб кетади.

Соҳиба айтганидек қилди. Куёви етиб келиб Кумушга қўнғироқ қилди.

Кумуш унинг шалдироқ жигулисига ўтирди.

Йўлда кетиб боришаркан пастқам қишлоқлар, одмигина уйларни одлидан ўта бошлади. Узоқ юриб охири бўёқ ранги анча уриниб қолган дарча олдида тўхташди.   Кумуш уялибгина қадам ташлаб ичкарига кирди.
T.me/sinovlarihayot
​​БАХТГАБИРҚАДАМ:
Ичкарида рўмолига ўраниб олган кампир кўрпа қавиб ўтирарди.

- Ассалому алайкум.

Кампир қулоғи оғирроқ шекилли эшитмади. Кумушни ортидан кирган куёви баланд овозда салом берди.

- Ассалому алайкум буви. Яхшимисиз? Бувам яхшиларми?

Шундагина кампир бошини кўтариб ўзига қараб турган бир нотаниш ва бир таниш одамга тикилди.

- Ҳа сенмидинг куёв. Ваалайкум. Кел.

- Сизга мехмон олиб келдим. Қариндошингиз.

Кампир кўзайнагини қулайроқ жойлаштириб Кумушни бошдан оёқ рентгендан ўтказди.

- Бу олиб келганинг ким бўлди? Пати юлинган товуққа ўхшайди-ку.

Кампир шундай дея ишида давом этди. Кумушни эса бу сўзлардан қалби оғриди.

- Буви бунақамасда энди. Ҳуллас ман кетдим. Назира ун айтганди. Олиб бормасам нонга улгурмайди. Ўзлариз танишиб оларсиз. Тағин кўчага ҳайдаманг. Бизга омонат-а.

- Назирага салом де. Ҳар замонда дикиллаб келавермасин, эрта эндин туғади, уйингда ўтирсин.

-Хўп буви.

Ибодулла тезроқ кетганим маъқул дея кўздан ғойиб бўлди. Кампир ишига оввора Кумушга эътибор ҳам бермади.

- Ҳалиги мен...
Кумуш овозини сал кўтариб гапирди.
Кампир дарров қаради.

- Нима дейсан?

- Мен Соҳиба опани қизиман.

- А?

- Соҳиба опани қизиман.

Бу гал Кумуш баландроқ айтди.

- Ҳа Соҳибани де. Олтинми, Тиллами? Нима эди исминг?

- Кумуш.

- Ҳая Кумуш. Соҳиба яхшими? Тўй қилди боролмадик. Бобой касал жойидан туришга қийналади. Ман унга ёшликда айтганман, намларга камроқ юр, кетмонни ортидан қувма деб. Мана оқибат жойидан туролмайди. Кимга қийин, менга қийин. Шафоат кампирга қийин. Кел мана бу ерга ўтир. Нега қоққан қозиқдек турибсан?

Кумуш секин -секин юриб Шафоат бувини олдига яқинлашди. Кампирни юзлари ажинлардан тўлиб бўлган. Қўллари қалтираб зўрға кўрпа қавирди.

- Соҳибани ўзи келмадими?

- Ойим коллекцияга тайёргарлик кўряптилар.

- Нима лекса?

- Коллекция. Кийимлар бўйича кўргазма.

- Ҳаааа. Сени қайси шамол учирди. Менга бундай қарама. Мен оғзимга келганни қайтармай айтаман. Хафа бўлиб ўтирма борим шу.

- Мен Боймурод тоғамга қарашга келдим.

Буви Кумушни бу сўзларидан кулиб юборди.

- Хахаааа туришингга бир қара, устунларим сендан семизроқ. Бу ҳолингга мани бобойимга қарай олармидинг?

- Қўлдан келганча.

- Уйингга кетавер. Мени ўзим эплайман.

- Йўқ, йўқ келинойи фақат бундай деманг, сизлар билан яшашга келдим. Мени ҳайдаманг.

Кумушни кўзлари ёшланди.

- Дарров кўз ёши тайёр ҳозиргиларда.


- Сен бу ерни шароитига чидолмайсан. Кўринишингдан аниқ, сен менҳнатга қотмагансан. Бармоқлларингга қара ишламаганидан жуда нозик.

- Мен аёллар сартарошиман.

- Ўргилдим. Шу ҳам касб бўлди-ю.  Бошқа иш қуриганми сенга. Биласанми у ерда қанақа қизлар яшайди?

- Билмадим.


Кампир меҳмонни чеккадаги хонага етаклади. Мана шу ер сенга. Уйингдагидек шароит йўқ. Ўзинг мослашиб оларсан.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Кумуш кампирнинг дангал гапларини салга кўнглига олаверди. Аммо ўзига сездирмади. Уйида юрганидек шим ва кофтасини кийиб чиқди. Бувининг уни кўриб ранги оқарди.

- Бу нима ахвол?

- Қайси?

Кумуш тушунмай ёнверига қаради.

- Устингга шайтонни кийимини илиб олибсан- ку.

- Кийимимга нима бўпти. Қулайгина.

- Астағфирулло. Бор узунроқ нарса ил. Уйимни баракасини қочирасан.

- Мени ҳамма кийимим шунақа...
Кумуш ростини айта қолди.

Шафоат буви омборхонага ўхшаш жойга Кумушни олиб кирди. У ерда эски замондан қолган бир қанча кийимлар бўлиб, ўшалардан лойиғини Кумушни қўлига тутақазди.

- Бор манавиларни кий. Кейин бобойни олдига олиб кираман.

- Хўп.
Кумуш истар истамас кийимларни қўлига олди. Оёғини учига қадар бўлган бу кийимларни кийишни ўйласа ғалати бўлиб кетаётган эди.
🔹🔹🔹

Соҳиба Баҳромни кетганига ишонч ҳосил қилгач эшикдан бир қаради-ю йиғлаб юборди. Ҳозиргина нима деди-у, боласини ортидан ортиқча гаплар айтди. Афсус қизи касал бўлмай қочиб кетганда ҳам рози эди. Аммо Кумуш тузалмас дардга йўлиқиб қолган.
Баҳром пиллапоялардаб бирма бир босиб тушаркан эшитганларини ҳазм қилолмасди. Уни Кумуши наҳот шундай тийиқсиз қиз бўлса, наҳит қочиб кетган бўлса. Уйига борса онаси ҳам ҳомуш ўтирар ўғлини аҳволини кўриб юрак бағри тилинарди.
- Болам овқат ейсанми?
- Йўқ .
- Ўғлим қўй, ўйлама ўша бузуқни. Ўйлашингга арзимайди.
​​БАХТГАБИРҚАДАМ:
- Ойи ҳеч ишонгим келмайди.

Одина ўғлини яхши туҳсуниб турган эди. Ҳозир оғлига ҳақиқатни айтса нила бўлса ҳам ундан кечмайман деб туриб олса нила қилади. Иккови икки томонда сарсон бўлади. Ҳозир эса ҳеч йўқ Баҳром уйланиб бола чақали бўлиб кетиши мумкин. Болали бўлгач эсидан ҳам чиқаради.

- Одамни оласи ичида бўлади деб шуни айтсалар керакда.

- Мен уни излаб топиб тавбасига таянтираман. Мени ўйинчоқ қилгани учун бошига не-не кунларни соламан ҳали.

- Болам шайтонга ҳай бер. Унақаларга тенг келиб фойда топмайсан. Мени десанг уни унут тамом.

Баҳром бошқа бирор сўз демай индамай хонасига кириб кетди. Одина эса оғлини ортидан маюс термулиб қолди. Ўзини хонасига ўтиб Соҳибага қўнғироқ қилди.

- Соҳиба яхшимисан?

- Мен адо бўлдим Одина. Шу кунлар ҳам бор эдими бошимда. Бир томондан отамнинг қилганлари камдек, энди қизим бу дардни ортирриб ўтирибди.

- Сиқилма, ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

Соҳиба йиғлаб гапирарди.

- Қизим сўлиб қолди. Жуда озиб кетди шу кунлар мобайнида.

- У иродали қиз. Ўзини қўлга олиб олади ҳали.

- Бор умидим янгамдан. Улар қизимни ўз йўлларига солиб олсинлар.

- Янганг удаллай оладими?

- Кўрамиз ҳали буни.

- Козим даволай олмасдими?

- Одина агар бу дарднинг давоси бўлганида эди, мен қизимни узоқларга юбориб ўтирмасдим. Унга ҳам осон эмас каталогдан ҳар куни ўзига мос кўйлак изларди. Бир куни биттаси ёқса бошқа куни яна бири ёқарди. Шундай қилиб у бахтли эди. Кўзлари бахтдан ёнарди. Энди нима бўлди, ҳаммасидан жудо бўлди.

- Мен эримга нима дейишни билмаяпман.

- Тўғрисини айтавер, лекин Баҳром билмасин. Билса ўзларизга қийин. Кумушдан воз кечмайман деса сен уни деб сиқилиб юрасан.

- Бу гапинг ҳам тўғри.

Одина Соҳибага бироз таскин берган бўлди- да қўнғироқни якунлади.

Соҳибага ҳозир жуда қийин айни шу дамда уни ёлғизлиги жуда билинади. Агар Исмат акаси тирик бўлганида балки бошқача яшаган бўлармидилар.

Қизи ҳам гўзаллик салонида эмас бирор бир яхшироқ олийгоҳда таҳсил олармиди. Ноҳақ туҳматга қолиб уйдан қувилди. Афсуски бу ҳақда ҳеч ким билмади. Гап ўша уйдан чиқмадию, лекин Соҳибани кўнглида бир умр қоладиган бўлди. Қайнонасининг севимли келини эди. Овсинини бўлар бўлмас гаплари уларни орасига совуқчилик туширди. Овсини ниҳоят мақсадига етди.

Соҳиба ўша кўрган азобларини ҳозир яна бир карра ёдга олди. Энди яна қизи туфайли синалмоқда. У ҳаёт йўлида қаерда хато қилганига тушуна олмайди.

Боймурод тоғаси жуда диндор инсон. Қизини улар қандай қабул қилади, шу бироз уни ҳавотирга солмоқда.

Соҳибани ҳаёлларини эшик қўнғироғи тўзғитиб юборди.

Эшикни очса ўғли Козим келган экан.

- Кел болам. Ўзи кимга ёрилай деб тургандим.

- Ойи бекор қилдингиз юбориб. Мен уни яна қайта кўрикдан ўтказардим.

-Бола ўзи истади. Бир икки ойда қайтади. Унгача бироз дардини унуцин.

- Ишқилиб ҳаммаси изига тушиб кецинда. Мен ҳалиям уни ташхиси борасида иккиланаяпман. Кумушда ундай аломатлар мавжуд эмас.

- Нима деганинг бу.

- Агар у вирусни юқтириб олганида бу қадар бемалол юролмасди. Соғлом одамдек юрибди.

- Агар ростдан юқтирган бўлса унга умид берганинг қолади. Сездирмай текшира оласанми?

- Иложини қиламиз.


Козим Карим акага қараши кераклиги учун дарровда кетди.

🔹🔹🔹🔹


Шафоат буви узун кийимларни Кумушга тутқазиб кийиб чиқ деди.

- Буви ҳалиги, мен буни киёлмайман.

- Киясан. Соҳиба отаси йўқ деб талтайтириб юборибди. Кетингни кўрсатиб юришга уйламайсанми? Қиз болада ибо ҳаё бўлади. Сенда эса ҳеч бири йўқ.

Кумуш бир сўз айтолмай ерга қараб турарди.

- Бор кийиб чиқ. Бобойим оч қолди. Овқатни сузиш керак. Шом ҳам кириб қолди.

Шафоат буви гапира гапира таҳорат олишга кетди. Кумуш қўлидаги рўдапони кўтарганча ўзига ажратилган хонага кирди.

Кўйлак унга қопдек турарди. Етмаганига эса оёқ учигача турибди. Узунлиги ҳам майли, кенглигига жуда ноқулай бўлаётганди.
T.me/sinovlarihayot
Кўйлакни кийгач ташқарига чиқди. Ҳовлини айланиб ошхона аталмиш жойга кирди. Одмигина ҳашамдан йироқ бўлган бу жой жуда сарамжон саришта эди. Қозонда овқат бир меёрда қайнаб турарди. Кумуш энди қозонни оғзини очмоқчи бўлганди ҳамки, Шафоат бувини овози уни бу ишдан қайтарди.
-Алвастига ўхшамай сочингни йиғчи, қозонга сочинг тушса ичаётган одамни таъбини хира қилади. Қозон бошига рўмолда келиш керак.

Кумушни сабри тугаб борарди. Бу аёлнинг гаплари уни ҳайратда қолдирарди. У тўғри деб билган ишлари бу аёл томонидан кескин танқидга учраётганди. Сочини кератин аталмиш ҳизматдан теп текис қилдиргани энди рўмолни остида қолиб кетсинми?

БАХТГАБИРҚАДАМ:
- Мени рўмолим йўқ. Мен ўрашни билмайман. Яхшиси йиғиб ола қоламан. Бўладими?

- Ошхонага лекин рўмол билан киришинг керак.

- Хўп бўлади.

-Юр сени бобойимни билан таништирай. Ҳа айтганча сен мана бу сувни ол. Чолимни таҳорат олдираман. Сен унгача овқат сузасан.

Буви Кумушни бошлаб Боймурод бобони олдига олиб кирди. Уйга киришганда тўғрида яна бир эшик бўлиб ундан бобо ётган уйга кирилар экан.

Кумуш каравотда ётган юзлари нурли чолни коърди. Бобони истараси иссиқ бўлиб қарилик жуда ярашган эди. Бобони қўлида тасбеҳ бўлиб тинмай нималардир деб тасбеҳни айлантирарди.

- Назира, қаранг ким келибди?

Шундагина бобо юмуқ кўзларини очиб озғингина қиз томонга қаради.

- Ким бу?

- Ассалому алайкум.

- Валайкум ассалом.

- Бу қиз жияниз Соҳибани қизи Кумуш.

- Кўзим хира кўради, бўлмаса бир деганда таниб олармидим.

- Энди биз билан яшаркан қанчадир вақт. Меҳмон келса эшикдан, ризқи ҳам келади. ИншаАллаҳ бу қизни ярасига малҳам бўламиз. Қизим бор энди эшикдан чиқсанг мени рўмолим илинган бошинга ўра-да овқатни сузиб кел. Мен унгача чолимга ёрдам бераман. Шом чиқиб кетмасин.


Кумуш бош ирғаганча чиқиб кетди. У шомни қандай қилиб чиқиб кетишини тушунолмади.

Кумушни биринчи хонага овқатни киритганди Шафоат буви ичкарига кираверишини айтди. Бу пайтда чол ўша каравотда эгилганча нималардир қилиш билан машғул эди.

Кумушни анқайиб қолганини кўрган буви унга тушунтирган бўлди.

- Бобонг туролмайди. Ўша жойида ўқийди намозни. Сен еявер. Қани " Бисмилло" деб бошлачи.

- Бисмилло дейиш нимага керак?

- Сен ғалатимисан? Бисмиллосиз ейилган овқатга шайтон шерик бўлади. Насибангни шайтон билан бўлишмоқчимисан?

- Йўўўўқ.

- Унда ол.

Кумуш ийманиб бўлса-да, айтиб ея бошлади.

Боймурод бобо ҳам намоз ўқиб бўлгач уни ёнига овқатни қўйишди.

- Чолим овқатни илиқ ичишни яхши кўради. Соғлиққа ҳам фойда.

- Ҳааа.

Барчалари овқатланиб бўлишгач бобо Кумушга тушунарсиз тилда дуо ўқиди.

Кумуш қўл кўтариб туриш билан кифояланди.

Ошхонага бориб идишларни ювиб бўлгач хонасига кирса Шафоат буви ҳам ўша ерда экан.

- Идишларни ювиб қўйдингми?

- Ҳа.

- Яхши қилибсан. Ҳар кеч осмондан бало ёғилади. У бало ювилмаган идишларга тушади, ана шундан сўнг касалликлар авж олади.

- Сиз буларни қаердан биласиз?

- Сенам ўрганиб оласан. Ҳавотир олма. Мен нотўғри йўлдан кетаётган одамни кўрсам тўғри йўлни кўрсатмай жим юролмайман.

- Майли буви. Шу сабаб сиҳат топсам.

- Дардни Аллоҳ беради. Шифосини ҳам. Фақат Аллоҳдан чин кўнгилдан сўраш керак. Қачонки дуойинг қабул бўла бошласа сен тўғри йўлдасан. Мободо тўғри йўлда бўлсанг-у, дуо қабул бўлмаса демак сенга ўша нарсани кераги йўқ. Ёки кечикаётган бўлиши мумкин. Ҳаммасига сабр қиласан.

T.me/sinovlarihayot
​​БАХТГАБИРҚАДАМ:
- Сизни сўзларизни тушунишга мен ожизлик қилаяпман.

- Сен калимани биласанми?

- Биламан.

- Хайрият. Шуни ҳам билмасанг мен Соҳибага нима десам дердим.

- Ўргатганлар.

- Қизим сўраганни айби йўқ. Нега келдинг? Нима сабаб бўлди?

- Бир дардга чалиниб қолдим. Даво йўқ.

- Ҳаммаси Аллоҳдан. Балки бу дардни давоси чиқиб қолар.

- Неча йиллардан бери топа олишмаган.

- Сартарошман дединг, у ерда нима қилардинг?

- Соч кесардим, қош терардим, тирноқ қўярдим, сочни бўяш, аёлларни макияж қилиш ҳуллас яна бир қатор ишлар.

- Тавба, тавба. Аллоҳ асрасин. Сен тўғри йўлда эмас экансанку.

- Неҳга буви. Мен маҳоратли ишчилардан бири эдим. Анча мунчаси мендан ўта олмасди.

- Биринчидан қош териш гуноҳ. Қошни териш Аллоҳ яратган шаклни ўзгартиришга киради. Терган ҳам, тердирган ҳам лаънатланган. Тирноқ ўстириш умуман мумкинмас. Қанчалар микробни уяси. Бўясанг таҳорат ўтмайди.

- Бу эскича фикр. Ҳозир замон билан ҳамнафас яшаш керак.

- Бу эскича фикр эмас, бу энг тўғри фикр. Мана шунақа гуноҳларинг касри ургандир. Сен мендан хафа бўлма мен сенга ичим ачиганидан гапираяпман. Қанчалар гуноҳлардан тийилсанг, шунчалар яшаш осонлашади. Ўша сен қилган ҳизматлар ҳам у аёлларни гуноҳ қилишига сабаб бўлади. Улар билан бирга сенга ҳам гукоҳ ёзилади. Мен мақтаниш учун айтмайман, аҳволимни қара етмиш саккизга кирдим. Рўмолимни ҳеч ҳам ечмадим. Ҳозир ечсам бўлади. Менга қараб эркаклар ёмон ҳаёлга бормайди. Лекин мен ҳаё қиламан. Шу тўкилавериб озгина қолган оқ сочларимни ҳам, чолимдан ўзгаси кўришини хоҳламайман.

- Кўрса нима бўпти. Ҳеч нима ўзгармайди-ку.

- Сен билан бир биримизни тушуна олмаяпмиз. Сен ҳозир таҳорат олиб ухла. Гапларимни яхшилаб танангга ўйлаб кўр. Қани бирор сўзимни, мағзини чақа олармикансаан.

- Хўп.


Шафоат буви хайрли тун тилаб хонадан чиқди. Кумуш бориб билганича таҳорат олиб кейин уйқуга кетди. Бувини сўзларини эса барибир тушуниб етмади.

Эрта тонгда эса уни уйғотишгандан кейин ўрнидан турди.

- Ҳали ташқари қоронғукууу.


- Бу вақтда фақат бойқуш ўлик ҳисоблаганлар ётади.

- Бу нима деганингиз?

- Ювиқсиз олдимда ўтириб давол берма-да, бориб юз қўлингни юв.

Кумуш уйқусираганча жойидан туриб ҳаммом томон кетди.

🔹🔹🔹🔹



Феруза Баҳромни учратиш учун у борадиган манзилларда тасодифан пайдо бўла бошлади. Гоҳ маркетда уни рўпарасидан чиқса. Гоҳ уни тўсаттан йўлда кўриб қолиб машинасида манзилига элтиб қўярди.

Бир куни Феруза юрак ютиб сўради.

- Кумушдан хабар борми?

- Изламай қўйдим. Ойимга ваъда берганман.

- Эссиз сиздай йигитга ноз қилиб бошқаси билан кетиб қолди. Аҳмоқни ишини қилди.

- Бир куни афсус қилади. Кеч бўлади унда.

- Мен ҳам шу фикрдаман. Кумуш хатонинг энг каттасини қилди.

- Бўлди шу ергача эди. Тўғриси қиз болани машинасида юриш ноқулай, лекин сизни хафа қилмай дея ўтирдим.

- Унақа деманг. Оввораси йўқ. Йўлим шу томонда эди.

Келаси гал эса Баҳром ҳарид қилишга келган магазиндан шоша пиша анчагина нарса харид қилди. Кассада эса ногаҳон Баҳром билан кўришиб қолди.

Юклари оғирлиги учун Баҳром унга ёрдам берди. Шу шу улар дўстона учрашиб турадиган бўлишди.

Уларни учрашувларини дўстикдан ўзгартириб юборадиган бошқа бир воқеа содир бўлдики, муносабатлар мустаҳкамланди.


Давоми бор

T.me/sinovlarihayot
Никоҳ тўйи суннат.
Биз ўзимиз ўйлаб топган нарсаларни суннат кийимига ўрамасак бўлар эди!
T.me/sinovlarihayot
Мен ўзимнинг никоҳ пайтимда қиз тарафга бордим ва улар барча сеп жиҳозларини чиқариб қўйганларини кўрдим. Шунда мен буларнинг барчаси нима? Мен билан ё қизни юборинг ёки сепни, иккисини олиб кетмайман дедим. Шунда улар, ўғлим биз ўзимиз ҳиммат қилиб беряпмиз. Сиз хеч нарса сўраганингиз йўқ эди деб тушунтирдилар. Мен: Сиз нима десангиз деяверинг. Мен “Алигарҳ”да ўқиганман. Менга бу нарсалар керак эмас дедим. Ахири, мажбур бўлиб қизни машинага ўтказдилар.
У жаноб айтадиларки, мен ўшанда уларни машина орқасига кичикроқ нарса қўйганларини кўрдим. Мен ўша пайт хеч нарса демадим. Бир неча кундан сўнг қизларини кўргани келдилар. Гап орасида, қизим мен бир кичкинагина сандиқчани машина орқасига қўйган эдим деди. У, отажаон, мен билмайман. Менинг хабарим йўқ деди. Шунда, қайнонам менга: Ўғлим, мен машина орқасига бир нарса қўйган эдим деди. Мен: Нима қўйган эдингиз? Ўша жойда турган бўлса керак дедим. Хайронлик ила айтгач, мен бировни юбордим. У машина орқасига нарса қўйилганини кўрди. Мен уни олиб келтирдим ва уни очдим. Ичида бир жуфт кийим, бир сопол коса ва бир қалам ёки нимадир бор эди. Мен қайтариб юбориш яхши эмас деб ўйладим. Шунинг учун бир одамни чақирдим, сен буни ол дедим ва сопол косани бошқа бир одамга бериб юбордим. Айни шу тарзда уларнинг кўз олдида барча нарсани тақсимлаб бердим. (У жаноб айтадиларки,) учрашганимдан бери ҳозиргача ўн йил ўтди. Лекин хеч қачон биз эр хотин оғиз очмадик. Яъни, эр хотин ўртасида хафалик ва жанжал бўлмади. Демак, дўстлар! Бундай никоҳда барака бор. Ўйлаб кўрингки, биз Аллоҳ учун никоҳ қилган эдик, мол дунё учун эмас.

(“Шадий суннат ке мутаабиқ кижийе – Тўйни суннатга мувофиқ қилинг” китобидан. 69-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси)
​​БАХТГАБИРҚАДАМ:
Кўчага ишга шошилиб кетаётган Одинани машина туртиб юборди. Натижада оёғидан қаттиқ жароҳат олди. Иккита ўғли бўлиб қизи йўқ эди. Баҳром билан Беҳруз оналарига қиз бола қарагандек қарай олишмасди. Одинани эри уч тўрт кун қолиб хотинига қаради. Уни яхши парвариш қилсада ишхонасида ҳам уни кутадиганлар бор эди. Ишни Илҳомсиз уддасидан чиқа олишмасди. Хотинини эса кимга ташлаб кетишни билмасди. Шунда ҳаёлига Баҳромни уйлантириш фикри келди. Илҳом хотинини Кумуш ҳақидаги сирни айтгани учун ҳозирча келиндан гап очмай юрганди. Ҳозир эса шароит тақазоси билан келин қилишмаса бўлмайдиган.


-Баҳром.

Баҳром онасива отаси гапғашиб ўтирган жойга келди.

- Лаббай дада.

- Ўғлим, кел, яхшироқ ўтириб ол.

Баҳром қулайроқ жойлашиб олгач, аста сўз бошлади.

- Ўғлим онангни аҳволини кўряпсан. Ҳозирда биз тез фурсатда сени тўйингни ўтлазиб олмасак бўлмайди.

- Дада...

- Жим, эътироз билдиришга шошилма. Онангга қаровчи кера. Бир икки ойда тузалиб кетади. Лекин мен бунча вақт ишимдан қололмайман. Барибир уйда аёл киши бўлмаса бўлмайди. Иккала оёғи гипс бўлмаса ҳам майли эди. Ҳозир уни асрамасак, эртага эгри битиб қолса умрини охиригача азоб еб юради.

Баҳром отасининг сўзларини анча вақт ўйлаб ўтирди. Кумуш эгаллаб олган юрагига қандай қилиб ўзгасини кирита олади. Аммо ҳозирда онасини аҳволи ҳам яхши эмас.

- Бирорта ҳизматчи айтсакчи?

-Билгандим шунақа дейишингни. Ҳизматчи айтгандек қарайдими, йўқми? Ҳуллас бирорта номзод бўлса айт. Бўлмаса ойинг топсин.


- Ўзлариз биласизлар. Мен ишга кетдим.


Баҳром ўрнидан туриб чиқиб кетди.
Эр - хотин бир-бирларига қараб қолдилар.

- Нима қилдик онаси?

- Менда номзодлар бор. Лекин уларни Баҳром рад этган эди. Ҳозирги аҳволимда бирор жойдан қиз суриштириб юра олмайман ҳам.

- Ўшаларни бирортасини танларман.

- Баҳром рози бўлди. Ҳаракатни бошлайвер. Синглимга айтсам совчилкка боради. Йўқ демайди.

Одина жуда узоқ ўйлади. Совчиликка борган жойлари ҳаммасини яхши билади. Кўписи билан салом алиги бор. Бирга ишлайдиган ҳамкасби Зулфизарни опаси Иқлимани қизи ҳам яхши нозмод эди. У қиз ўзига ҳам ёққан эди-ю, лекин Баҳром рози бўлмади. Кейин яна иккита қизни кўсатди улар ҳам маъқул бўлмаганди. Шундан сўнг Кумуш билан тақдирини боғламоқчи бўлишганди. Афсуски, бандасининг эмас яратганнинг айтгани бўларкан.

Шу ҳаёллар билан Зулфизарга қўнғироқ қилди.
Салом аликдан сўнг мақсадга кўчиб қўя қолди.

- Зулфизар, опангиз Иқлимани қизи ҳали турмушга чиқмадими?

- Ферузани сўраяпсизми?

- Ҳа ўшани.

- Йўқ негадир совчиларни рад қилаяпти. Опамни тақдирини биласиз, айтиб бергандим. Менимча эркак зоти шунақа бўлса керак деб рози бўлмаяптиёв.

- Баҳромжон билан кўриштиргандик. Балки яна опангиз билан гаплашарсиз. Ёшларни учраштириб кўрармиз.

- Бўлмаса мен опамга қўнғироқ қилай. Вазиятни билиб сизга айтаман.

- Яхши бўларди.

- Одина опа тезроқ тузалиб кетинг.

- Рахмат.

🔹🔹🔹

Феруза қанчалик қарши бўлмасин Назора эрини уйига кетиб қолди. Болам отасиз туғилмасин деди.
  Эри ҳам анча қуйилиб қолибди. Ундан ҳомиладорман деган қиз бир бошқа йигитни топиб тегиб олибди. Бу ишни ҳам қизини ўйлаб Фарҳод акани ўзи уйиштирди. Неча бора кузатди, қизини ҳеч чеҳраси очилмайди. Доим эримни уйига кетаман дегани деган. Ўртадан ўша қизни олиб ташлашга тўғри келди. Уйсиз, бирор бир қариндоши йўқ, бозорда арава тортувчи бир йигитни топиб ўша қизга уйланса, уйлик ҳамда ишлик бўлишини ваъда қилди. Ижарама ижара кўчиб юрган Ғанига бу сўзлар омад калитидек туйилди. Шу билан ҳаммаси силлиқ кечди.

Куёви ҳам ташвиши ариганидан хурсанд бўлиб Назорани олдига неча бора келди. Хотинини ҳомиладор эканини эшитиб роса хурсанд бўлганди.  Назорани эри Фарҳод акадек имонини еб юборганлардан эмас экан. Бир бора қилган хатосини қайта такрорламасликка қарор қилди.

T.me/sinovlarihayot
Она бола гаплашиб ўтиришар экан Иқлима яна қизига совчилар ҳақида гапирди.

- Ойи мен жавобимни айтганман. Ҳаёт эркакни ҳиёнати билан давом этар экан менга бундай турмушнинг кераги йўқ.

- Қизим.
- Ойи... Биласизми адам нега бизни ўқитмадилар? Ўқиган қизлар билан кўп юриб қўйганлар. Қизларини ҳам биров алдаб кетишидан қўрқдилар. Назора ҳатто эшик ҳатлаб кўчага чиқмади мактабни тугатиб. Коллежда эса  адамни пуллари ўқиди. Дипломни ҳам шу пуллар орқали олдилар.

- Сенда ундай бўлмади-ку?

- Назора ҳаммасига хўп дейдиган ўзизга ўхшаган қиз.   Мен эса адамдек бировга ҳаққини бермайдиганлар тоифасиданман.

-Ёшинг ўтиб қари қиз бўлиб қоласан.

-Адам бу юришларини ташламас эканлар, менда ҳам Назорани тақдири такрорланишини хоҳламайман.

Она болани суҳбатини беҳосдан Фарҳод ака эшитиб қолди.


- Бу нима деганинг қизим?

- Ҳеч нима демадим.

Феруза ўрнидан туриб кетишга чоғланди.

-Ўтир.

- Ишларим бор.

- Мен нима дедим сенга?

Феруза ноилож қайтиб жойига ўтирди.

- Сени турмуш қуришингга мени нима алоқам бор. Ҳақ ким тақдирини ўзи яшайди.

- Назорани айби нима? Сиз деб ҳаммасига кўнди. Оқибатда кўргани фақатгина хиёнат бўлди. Мен эса кимдир менгс хиёнат қилса, уни бутун умр қамалиб кетсам ҳам фарқи йўқ.

- Ҳаммада ҳам шу тақдир такрорланавермайди.

- Тўғри ҳаммада ҳам шу тақдир такрорланмайди. Лекин сиз ойимга қилганлариз жабрини биз тортамиз. Айтишади-ю ҳаромни касри бегуноҳга уради деб.

- Ферузааа.

Фарҳод ака қизини сўзларидан жахли чиқди.

- Оғзингга кўп эрк беряпсан.

- Бундай ҳаётда яшагандан эрга тегмай ўтганим афзал.

Феруза энди ҳеч кимга эътибор бермай жойидан туриб кетди. Эр хотин бир бирларига термулганча қолишди.

Синглисининг қўнғироғи сабаб Иқлима унга чалғиди, бўлмаса эрини яхши гаплар билан сийларди.

-Опа ишхонамиздаги Одина опа эсизда а? Ўша яна ўғлига Ферузани сўраяпти. Эшитишимча олдин унашган қизлари оғир дардга йўлиққан экан. Энди фотиҳаси бузилган демасангиз, яхши оила. Баҳром ҳам жуда одобли йигит. Доим ният қиласизку эримга ўхшаган куёв учрамасин деб.

- Феруза қайсарлик қиляпти.

- Сиз бир оғиз айтиб кўринг. Агар рози бўлмаса мен ўзим гаплашаман

-Хўп. Сенга жавобини айтаман.

Иқлима қизини хонасига чиқди.
Феруза телефонидан кулгули видеолар кўриб ўтирган экан.

- Қизим дарров тутақиб кетма. Ҳу бир марта учрашган йигитинг борку. Ўша яна совчи қўймоқчи экан?

- Ким?

- Исмини холанг Баҳром деди.
Ферузага бу кутилмаган янгилик эди, гангиб қолди.

- Йўғеее, ойи у Кумушга унашилган эди.

- Кумуш бедаво дардга йўлиққанми?

- Ҳа шундай.

- Ўшанга ҳозир келин излаяпти экан. Нима дейсан қизим? Мени ҳам ўйла, сени тўйингни кўрсам дейман. Дунёдаги ҳамма эркак адангдек хиёнаткор эмас.

- Қўрқаман.

- Қўрқма қизим. Яхши ният қил.

- Хўп ойи сиз нима десангиз шу.


Иқлима қизини хонасидан хурсанд ҳолда чиқиб синглисига сим қоқди.

- Ало, Зули қизим рози. Учраштириб кўрамиз.

- Лекин опа бир муаммо, Одина опа ҳозир ётоқда. Тўйни ҳам тезлатишади.

- Майли шуниси ҳам маъқул.

​​БАХТГАБИРҚАДАМ:
🔹🔹🔹

Кумуш аста секин Шафоат бувининг сўзларига, қоидаларига тушуниб борарди. Бир куни буви унга сен ҳам намоз ўқи деб қолди.

- Ҳали сизни ёшизга етай. Кейин ўқийвераман.

Кумуш кулди.

- Мени ёшимга киролмасангчи? Мен ёмон ниятда айтмадим, эртага нима бўлишини фақат тепадаги Аллоҳ билади.

Кумуш бу сўзлардан ўйловда қолди.

- Мен намоз ўқишни билмайман.

-Олдин манави узун тирноқларингни олда, кейин бўёғини ўчир. Бежизга мен сенга ўсган тирноқни ёмонлигини гапирмадим. Сен эса қулоғингга олмапсан.

- Хўп буви.

Кумуш узун кўйлакка ҳам, рўмолга ҳам ўрганиб борарди.

Намоз ўқимаса-да, бувиси уни бомдод маҳали уйғотиб оларди.

Боймурод бобони ҳеч нима билан иши йўқ. Куни билан тасбеҳ ўгириб ётар, ёки магнитафонидан сураларни эшитиб ётарди.


Шафоат буви эса Кумушга керагича билганини ўргатарди.


- Биласанми нега аёллар ўранади?

- Йўқ.

- Унда билиб ол. Юзинг ва икки кафтингдан бошқа жойинг аврат ҳисобланади.

- Ҳўш кейинчи?

- Сенга савол. Манави кўйлакни нимага киясан?

- Баданим кўринмаслиги учун.

- Кўринса нима бўлади?

- Уяламан. Бу мумкинмас.
T.me/sinovlarihayot
- Баракалла. Ана энди мен айтганимдек, икки кафтинг ва юзингдан бошқа жойинг ҳам ҳудди ўшандай кўринмаслиги керак. Агар кўринса эркакларни шаҳватини уйғотиб қўйишинг, сен ҳақингда ёмон ҳаёлга бориши мумкин.

- Бувииии...
- Жим. Охиригача эшит. Энг яхши аёл биласанми, ким у.

Кумуш йўқ дегандек бошини қимирлатди.

- Ўзга эркакларни ҳаёлида бўлмаган аёл. Агар сен шу таҳлит юришда давом этсангз эртага вафот этганингдан сўнг бу қилган гуноҳларинг учун дўзахга тушасан. Мен сенга яхши бўлсин деб айтаяпман. Ҳозир мени ёмон кўрарсан, охиратда мендан миннатдор бўласан қизим.

Кумуш қунт билан намоз ўқишни ўргана бошлади. Шафоат буви бу борада сабрли экан. Кумушга билмаганини ўргатарди. Кейинчалик Кумуш фотиҳа қилингани-ю касал бўлиб бу ерга келганини айтиб берди. Шафоат буви эса ундан йигит билан қандай мулоқотда бўлганини сўради. Кумуш ҳам ҳеч иккиланмай жуда кўп қўнғироқлашиб, учрашиб юришганини айтди.

- Қизим балки номаҳрам йигит билан гуноҳ қилиб юрганинг учун Аллоҳнинг қахри келгандир.

- Буви мен гуноҳ қилмадим. У мени қўлимни ҳам ушламаган.

Шафоат буви Кумуш ўзини тушунмаганини яхшигина англади.

- Йигит ва қизни ўртасида учинчи одам шайтон бўлади. Сени у билан никоҳланмай туриб мулоқот қилганинг гуноҳ. Никоҳ ўқилсагина ҳалол бўлади.

- Буни нимаси ёмон, оддий ҳолку?

- Ана шуда билиминг йўқлиги учун тушунмйсан. Мана бу китобни ўқи. Гуноҳи кабиралар. Билмаганинингни ўрганасан.

Кумуш китобни олгач ўша кундан бошлаб ўқишга киришди.

🔹🔹🔹


Соҳибани отаси қаттиқ касал бўлиб ётиб қолди. Ётганини иккинчи куни қизини олдига чақириб кечирим сўради.

-Қизим, кечира олсанг кечир. Сенга кўп азоб бердим. Охирги вақтлар сени безовта қилмасин деб Карим кўп-кўп пул бериб турди. Шу сабаб олдингга кўпам бормадим. Пул сўраганимни сабаби манави опангни ( ўгай онани) ҳеч чегараси йўқ орзуларини ушалтириш эди. Ёшгина хотин олдим. Мендан айниб кетмасин дея уни сўзига кўп бора кирдим. Бундан афсусдаман. Қизим мени кечир. Сенга ёрдам бериш ўрнига ,кўп бора ноҳақлик қилдим.

Соҳибани бу отасини охирги марта коъргани эди. Отаси ётиб қолгач ўгай онаси унга яхши қарамади. Ҳаттоки шифокор чақиришга-да ярамади. Оқибат шу бўлди-ки бир ҳафтадаёқ вафот этди. Соҳибага отасини ўлими таʻсир кўрсатмай қолмади. Яхшими ёмонми отасининг борлиги уни бахти экан.

Отасининг вафотига уч ой бўлгач Мурод Анорага уйланди. Анора бойнинг қизи эмасми қишлоққа бормади. Муродни ўзи билан шаҳарда олиб қолди. Онаси эса қишлоқда бир ўзи каттакон ҳовлида қолиб кетди. Ўғли қачонга бир эсига тушса эслар. Бўлмаса қўнғироқ ҳам қилмасди.  Қайнонаси ўғлини кўришга келса Анора ёқтирмас очиқчасига кетинг дегандек гапираверарди. Муродни эса бурнидан ип ўтказиб олган, ўз йўрғига юрғазарди.

20:00 да якуний қисм

T.me/sinovlarihayot