🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
729 subscribers
26.9K photos
15.7K videos
65 files
29.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шукур қилишга жуда ҳам кўп сабабларимиз бор лекин негадур доимо нолиб яшаймиз...

Бизга кушилинг
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Аллоҳ пешонангизга битган инсондан сиз қанча узоқлашманг, қочманг, дунёни нариги чеккасига борсангиз ҳам у  билан тақдир йўлингиз бирлашади. Буни на сиз ва на бандаси ўзгартира олади. 

Бугунги тақдир эгаларини ҳаёт йўлида қанчалик синовларда тобланганлигини ўзингиз ўқиб гувоҳи бўласиз.

Беминнат Аллоҳимга беҳисоб шукрлар бўлсин.



   Ота-она болалари улғайгач уларни бахт-у камолини кўрсам дейди.

Совчиликка бориб яхши жойлардан келин қилсам, ёки яхши жойлардан совчи чиқса, куёвим яхши бўлса дейди. Бугун ҳам шундай истаклар ила  Одина опа совчилликка боришга ошиқаяпти. Неча жойга бориб қизни ўғли билан учраштирган бўлса- да ўғли бирортасини кўнглига яқин олмади шекилли рози бўлмади.

Дугонаси Соҳибани қизини бир кўрдию ўшандан бошқага уйланмайман деб туриб олди. Соҳибани қизи ҳам қизмисан қиз бўлибди. Юзлари оппоқ, қош кўзлари қопқора суқсурдеккина. Ўгъли ҳам бежизга уни танламаган кўринади.

Бугун илк бора совчиликка бораяпти Соҳибани уйига. Соҳибага илтимос олдин бир бирини кўрсин деганида дугонаси барака топсин йўқ демади. Майли ўртоқ сен нима десанг шу деганди.

Қиз эса ёққан ёқмаганини билмайман деб айтибди. Соҳиба ҳали нима дейди борса билади энди.


Одина кичик синглиси Озодани олиб дастурхонни тугиб дугонасининг уйига йўл олди. Дугонаси кўп қаватли уйларнинг иккинчи қаватида беш хонали уйда тураркан. Олдин умумий ётоқхона қилиб берилган уйлардан бирида икки хоналик уйда турарди. У ердан ҳамма шароит яхши эмас баъзиси маъқул бўлса камчиликлари бисёр эди. Мана меҳнат қилиб ўзи ёлғиз бошига оиласини боқаман дея тинмади.

Эшик қўнғироғини босишаркан ичкаридан Соҳиба опанинг " ҳозир" деган овозии эшитилди.

Эшикни очган Соҳиба опа Одина дугонасини қучоқ очиб кутиб олди. Меҳмонларни ичкарига бошлади. Совчи келишини телефонлашиб хабардор бўлгани учун дастурхонни дид билан безатиб қўйишибди.

- Соҳиба мени ҳижолатга қўйдинг. Шартмиди шундай овворагарчилик?

- Нимаси овворагарчилик? Совчи бўлиб келмасанг ҳам жондан азиз дугонамкусан. Қани юқоридан ўтинглар.

Келган меҳмонлар ёшликни эслаб мириқиб суҳбат қуришди.

- Қарая вақтни ўтиб кетганини, қуда андалик бўладиган ёшга ҳам етиб келибмиз.

- Нимасини айтасан вақт тез ўтганини билмай қоласан қачонки тинч бўлсанг. Бошимдан ўтганларини биласан ўша вақтлар мен учун кунни ҳам тунни ҳам ўтиши жуда қийин эди. Майли нима бўлганда ҳам ортда қолгани рост бўлсин.

- Ўзиям жуда кўп қийинчилик кўрдинг. Лекин қойил сенга сендай сабр бардошли инсон ҳеч қаерда йўқ.

- Мени ҳаётимни била туриб  ҳам қизимга совчиликка келдинг. Бундан хурсанд бўлдим.

- Бу ишларда сени айбинг йўқ эди. Сен мажбур бўлгансан. Агар онанг рахматли Самия холам тирик бўлганларида бунча азоб кўрмасдингми деб ўйлаб қоламан.

- Ўша кунлар мени кучли бўлишимга сабабчи бўлди. Мен бундан хафа эмасман. Мен уддаладим. Уй олдим болаларимни ёнимга олдим. Аммо оналил ҳуқуқидан маҳрум қилинганим алам қилади.

- Ўзинг гап бошладинг. Ҳеч сендан сўрайман деб сўрамасдим, хафа бўласан деб. Бошидан айтиб бер.

- Онам ўлгач дадам икки йил ўтиб ўгай онамга уйланди. Бўй етган қиз эмасманми совчилар тинимсиз эаҳик қоқавергач Исматга розилик беришди. Кўнглим чопмасада кўнишдан бошқа иложим бўлмаган. Сен яхши биласан мактабда ҳам аъло баҳоларга ўқирдим. Сен билан бир жойда ўқиш ниятим бор эди. Афсус орзулигича қолди. Лекин нолимайман мен ҳозирда мана ман деган тикувчиман ўз тикув цехимга эгаман. Даромадим ҳам яхши. Исмат акам билан 16 йил бахтли ҳаёт кечирдим. Умримнинг энг бахтли онлари десам ҳам адашмайман. Мен севдим севилдим. Онамсиз бўлган бу ҳаётимга Исмат акам нур олиб кирдилар. Биринчи фарзандим Ўғлим Козим туғилганида жуда ҳам қувонгандик. Ундан кейин эса Кумуш икки йил ўтиб туғилди. Кенжатойим Заҳро эса Кумушдан тўққиз йил ўтиб туғилди. Биздан бахтли оила йўқ эди. Икки овсин турардик.

Қайнонам феъли тез аёл бўлсаларда мен у кишига сира ҳам гап қайтармасдим шу учунми биз унча мунчага тортишиб қолмасдик.

Тинчлигимизга кўз тегди. Исмат акам қурилишда учинчи қаватдан туҳсиб кетиб вафот этдилар.


- Кечир Соҳиба ярангни янгиламоқчи эмасдим.

-Унақа дема анчадан бери бу ҳақида ҳеч кимга айтмаган эдим.
- Заҳро қўлимда тўрт ёшлигида отаси бу ёруғ дунёни тарк этди. Бир йилга қолмай ортларидан қайнотам ҳам рихлат қилдилар. Мен Мактабни тугатибоқ эрга текканим қўлимда бир ҳунарим йўқ уч бола билан тул қолиб кетгандим. Қийинчилик қайнотамдан кейин бошланди. Овсиним уйга мени эгалик қилади дея ҳадеб болаларимни урадиган мени эса гап билан тузлайдиган бўлиб қолди. Ўша кунларни эсласам жуда бўш баёв эканман дейман. Ҳар кунги жанжаллар ва камситилишлар оқибатида келин бўлиб бахтли кунларим ўтган уйдан кетишга мажбур бўлдим. Уч болам билан эса отамни уйига сиғмадим. Ўгай онам келибоқ бола туғиб олгани учун бизни ёқтирмади. Ўғил укам ҳам болаларим билан тинмай уриш қиларди. Бу эса на отамга ва на ўгай онамга ёқарди. Менда олдинги опам турмуш қурган ундан ёрдам сўролмасдим. Поччамни феъли чатоқ эди.

Ота уйимга сиғмай қолганимдан кейин бошқа жойга боришни ўйламасам ҳам бўлади. Ишга чиқай десам болаларни бирор жойга қўйишим керак уларни мактаби боғчаси бор. Бу учун эса пул керак. Интернатга жойлаштириб ҳам кўрдим бу ечим бўла олмади. Шанба куни кечикиб борганим учун бир неча маротабага огоҳлантириш олдим. Болаларим отамни уйида очликдан йиғлаб ҳам қолишарди. Ўгай онам уйда нон кам у кам бу кам дея бизни овқатдан торта бошлади. Ишни ҳам эплолмаётгандим. Ўттиз уч ёшли ёшли аёл қўлидан бир иш келмасди. Шундай қилиб мен болаларни очликдан , кийимсизликдан, ўқишдан қолиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида болалар уйига топширдим. Бунинг оқибатида эса оналикдан маҳрум этилдим.

Болаларим каттаси ақлини олганди олдинига мендан хафа бўлишди. Кейин эса вазиятни тушунтирдим. Козим ва Кумуш кўнишди. Мени тўғри тушинишди. Аммо кичкинтойни кўришга борсам фақат йиғларди. Ўша вақтлар ёнингга неча бора йиллаб борганман эсласанг.

- Мени уйимга кел деб қанча айтдим кўнмадинг. Эрим яхши инсон сени тушинарди.

- Мен туфайли сени ҳам оиланг бузилмасин дедим. Ўша кунларда тинимсиз иш излаб бир тикувcига шогирд тушдим. У ер ателе эди. Ётиб ҳам ишлай бошладим. Аввалдан ҳам тикувчиликка қобилиятим бор учун тикишни жудаям тезликда ўргандим. Биз устозим билан қатор танловларда қатнашдик. Фестивалларда ғолиб бўлдик. Машхур бўлиб кетдик. Мени расмларни зўр чиза олишим ҳам бу ишда қўл келди. Янги дизайн яратиш мени энг севимли машғулотимга айланди.

Мен бўш бўлдим дегунча болаларни олдига чопардим. Орада эса бир бой одамни ўғли ўлиб хотини жинни бўлиб қолди. Уни ўғли мени ўғлимга жуда ўхшаб кетарди. Мен рухсат олиб ўғлимни бозорга олиб чиққандим. 17 ёшда эди. Бир йилдан кейин у болалар уйидан чиқарди. Унгача уй олишим шарт эди. 

Ўша бой одам ўғлимни кўриб қолиб олдимга илтимос билан келди. Ўша кунни сира унутмайман.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
- Бу бола сизга ким бўлади?

- Ўғлим.

- Дабдурустдан бу гапни айтишим сизни шошириб қўйиши мумкин. Аммо айтмасам бўлмайди. Аёлим касал. Саратон. Икки йилcа яқин умри қолган. Ўғлим бир ой олдин автоҳалокатда вафот этди. Унинг ўлимини эса аёлимга айта олганим йўқ. Аёлим қулоғи оғирлашиб қолган. Ўғлингиз ўғлилга қуйиб қўйгандек ўхшайди. Илтимосим ўғлиз ҳафтада бир икки кун бизни уйга бориб турса. Аёлимни охирги йиллари фарзанд доғида азобда ўтмасин.

Бу одамга қараб муҳаббат ҳар нега қодирлигига амин бўлгандим. Бу илтимосга эса на мен ва на ўғлим йўқ дея айта олардик. Икки ой ўтиб эса у одам бизни тарихимизни эшитиб ўғлимни мехрибонлик уйидан чиқариб олди. Уни ўзи оталиққа олди. Карим ака жуда ҳам бой инсон экан. Ўғлимни шифокорликка ўқитишни бошлади. Бир ота нима қилиши керак бўлса барчасини муҳайё қилди. Орада қизларга ҳам ёрдам беришни унутмади. Карим акани ёрдамида мен болалар уйига топширганимда тўрт йил бўлганида қизларимни бағримга олдим. Умумий ётоқхоналардаги уйлардан бирини олдим. Мана кўряпсан. Шу уйга ҳам қанча меҳнат қилиб эришдим. Аммо ҳаётимда ўша тўрт йил энг оғир, энг азобли, соғинчли кунлар эди. Болаларимни доимам кўролмасдим. Уларни соғиниб йиғлардим. Ўтиб кетар экан. Шунга айтаманда тинч бўлсанг бирор нарсадан сиқилмасанг кунларинг тез ўтганини билмай қоласан.
- Қизинг ҳам анча мулоҳазали экан. Мени танимайдику гўзаллик салонига сочимни кестиришга боргандим. Бирам ақлли экан. Бўлар бўлмасга гапирмади. Бошқа ўша ердаги қизлардек тиржайиб ҳадеганда кулаверганини кўрмадим.

- Қизим тўрт йил жуда қийналган. У ақлини таниб улгурган эдида.

- Бу ҳам уни ҳаётда курашувчан қилиб қўйганми дейман. Ўз ишининг устаси экан.

- Икки жойда ишлайди. Сепига нарсаларни ўзи йиғяпти. Онам энди машиналарини янгилашлари керак дейди.

- Айтганча машина ҳам олувдинг а?

- Ҳа ишга бориб келишга қийналиб қолдим. Таксига эса ҳазилакам пул кетмайди. Бир танловда яхшигина пул мукофотини қўлга киритдим. Мен чизган эскизлар ёрдамида тикилган либослар ўша ондаёқ сотилиб кетди. Бу ҳам бир омад.

- Тўғри айтасан. Мана энди дугоналик алоқаларини  қудачилик билан мустаҳкамлаймиз.

- Илоҳим бахтли бўлишсин.

- Қизинг розими ўзи?

- Билмадим. Аниқ бир гап айтмади. Акаси эса сени жуда ҳурмат қилади. Ҳеч ким қолмаганда ҳам ўша дугонайиз олдизда бўлган ёмон бўлмаса розилик бераверинг дейди.

- Қани нонни синдирайликчи икки ёш бахтли бўлсин. Ўғлим қизингдан бошқасига рози бўлмайди барибир.


Ўша куни дугоналар яна анча суҳбат қуришди. Ҳозирда эришилаётган ютуқлар ва имтиёзларни тинмай гапиришди.

Эртасига икки унаштирилган ёш учрашиши кераклигини келишиб олгач меҳмонлар тарқалишди.

Кумуш гўзаллик салонида ишлайди. Бугун иши барвақт тугаптими эрта қайтибди.

- Оналарни энг гўзали қанисиз. Онажоним.

Кумуш эшикдан доимги сўзлари билан кириб келди.

- Келдингми болам. Кийимингни алмаштириб, ювиниб чиқ. Меҳмонлар ҳам ҳозиргина кетишди. Сенга овқат сузаман, дастурхонни ҳали йиғиб олганимча йўқ.

- Хўп бўлади. Ҳозир дарров чиқаман.

Кумуш дастурхон бошига келганида онаси ва синглиси аллақачон жойларини эгаллаб бўлишган экан.

- Ооо бунча зўр. Бу шароитга қараганда сизни азиз меҳмониз келган кўринади.

Кумуш шундай деганча конфетга қўл чўзди.

- Олдин овқатингни е. Ҳозир ширинлик билан иштаҳанг ўлади. Жуда озиб кетгансан иш деб. Бунақада тўйгача йиқиласанку.


- Қанақа тўй?

- Сени унаштирдим. Эртага учрашувга чиқасан.

Кумушни ичаётган чойи томоғига тиқилди.

- Кииим. Кимга?

- Баҳромга.

- Анави дугонайизни ўғлими?

- Ҳа ўшанга.

- Ойиииии. Мен ҳали турмушга чиқмоқчи эмасдим.

- Болам биламан. Аммо бу яхши оила. Кейин яна шунақаси бўладими йўқми?

- Ҳали бир икки йил юрардим.

- Тўй ҳали бери бўлмайди. Хавотир олма. Куёв ўқиркан. Ўқиши битишини кутамиз.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Овқатланиб бўлишгач Кумуш хонасига кирди. Ўша кунги учрашувдаги йигитни эслашга ҳаракат қилди. Аммо кўз олдига ҳеч нима келмади. Барибир тегмайман дея йигитга тузук қарамаганди. Тўғриси қараёлмади. Йигитни фақат ўзига термулиб тургани учун унга кўз ташлашга ҳижолат бўлди. Эртанги учрашувда ҳам йигитни танийдими йўқми билмайди.  Онаси шунча азоб кўрди. Энди роҳатини ҳам кўриши керак дея онасини кўпам қийнамайди. Ўғир босиқ бўлгам Кумуш онасини гапиини доимо сўзсиз бажариб келган. Онаси ҳам замонавий аёл. Кўп қийинчилик бошидан ўтган. Қизини ўтга ташламайди. Отаси ўлгач онасини ҳар кеча йиғлаб чиқишию қариндошларини турткилашини кўрган қизи меҳрибонлик уйини ҳам нонини татиб кўрди. Шу кунлар уни тоблади. Ҳаётга енгил қарамасликка ўргатди. Телефонидан бироз видео кўргач чарчаганидан ухлаб қолди. Эртасига ишга кетмқочи эди онасини гапи уни тўхтатди.

- Йўл бўлсин?

- Ишга.

Кумуш онасига ҳайрон бўлиб қаради.

- Бугун учрашув бор. Унутдингми?

- Узр онажоним. Ҳозир кийимимни олай салонда кийиниб ўзимга қараб чиқарман.

- Майли болам. Эҳтиёт бўл. Синглинг мактаб кетди. Менам ателелга бораман.

- Яхши бориб келинг.


Кумуш гўзаллик салонига етиб келганда мижозлар жуда кўпайиб кетибди. Дарров ишга киришди. Машхур салон бўлганигами доимий равишда бу ер гавжум бўларди.

Соат тўққиздан ўтагинида учрашувга тайёр ҳолатда эди. Қизга бегона рақамдан қўнғироқ бўлди.

- Алло эшитаман.

- Кумуш яхшимисиз? Мен Бахромман.

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум ассалом. Сизни ишхонангиз олдида кутиб турибман.

- Ҳозир беш дақиқада чиқаман.

Кумуш беш дақиқа десада ўн дақиқада чиқди. Кейин улар шу яқин атрофдаги кафега киришди.

Давоми бор.
t.me/sinovlarihayot
#БАХТГА_БИР_ҚАДАМ

Муаллиф Шамсинур

1-қисм.
#Бахтга_бир_қадам
Олдинига суҳбат қовушмади. Буюрилган овқатлар ҳам шундоқлигича турибди.

- Кумуш олинг. Мендан тортинманг.

-Ўзизда бўлсин.

- Хўп мана. Қани сиз ҳам олингчи.

Йигит кабобни олиб қизнинг ликобчасига солиб берди.

Кумуш шундагина йигитга қарашга ботинди. Қаршисида ўзи орзу қилгандай кўринишга эга йигит турарди.  Йигит қараб қолмасин дея дарров кўзини олиб қочди.


- Сиздан яширмайман, шу пайтгача онам топган олтитача қиз билан кўришдим. Аммо бирортасига юрагим жиз этмаганди. Сизни кўрдим-у онамга шу қиз маъқул дея айтдим. Ўзингиз бу унаштирувга қарши эмасмидингиз?

- Мен онажонимни қарорларини ҳурмат қиламан. Биламан улар менга ёмонликни раво кўрмайдилар. Шунинг учун ҳам нима десангиз шу дедим.

Баҳром қизни ўзи рози бўлмаганини билиб бироз кўнгли ранжиди. Онасини қистови билан тегаяпти деб ўйлади.

- Агар норози бўлсангиз...

Қиз шартта гапни бўлиб қўйди.

- Бунга ҳожат йўқ. Ҳаммаси жойида. Агар менга ўша куни нимадир ёқмаганида аллқачон ўз фикримни баён қилган бўлардим. Шундай экан  мажбуран рози бўлган деган фикрни ҳаёлиздан чиқариб ташланг.

- Рахмат сизга рад этмаганиз учун.


Улар яна обдон суҳбат қуришди. Баҳром архитектор бўлиб ишлар экан. Келажакда ўзлари учун ҳам уйнинг чизмасини чизишни ният қилиб қўйганини айтди.

- Билсам бўладими у қандай кўринишда бўлади?

- Мен ташқарига чиққанда ёки деразадан қараганда манзара худди ўрмонни эслатишини хоҳлардим. Ташқари манзарали, ёввойи дарахтлар билан уйғунлашиб турувчи декорация билан безалган бўлиши керак.

- Бу жуда ажойиб. Тўғриси ўзим ҳам табиат қўйнини ҳуш кўраман. Кўпроқ яёв юришни хоҳлайман. Ҳозир эса имкониятимиз доирасида бетон уйларда яшаймиз. Насиб бўлса онажоним ҳовли олишни режа қилганлар. Балки унгача улар билан яшарман ёки йўқ.

Қиз нимага шаъма қилганини Баҳром жуда яхши тушунди. У турмушга чиқиб кетсам деёлмадию қисқа қилиб қўя қолди.

- Хотирингиз жам бўлсин. Онангиздан тез тез хабар олиб турасиз.

- Рахмат сизга. Мени тушунаётганингиз учун.

- Қўйсангизчи, ҳали рахматга арзирли бирор нима қилганим йўқ.

- Барибирам кўнглим бироз таскин топди.

- Сизга айтсам йигитлар ва қизлар телефонда жуда кўп гаплашадилар. Куну тун. Кўп кўрганман. Эшитганман. Мен ҳам қўнғироқ қилиб тураман аммо кўп эмас. Чунки улар узоқ вақт нимани гаплашишади тушунмайман.

Кумуш Баҳромни бу сўзларидан кўнгли оғрисада билдирмай тураверди. Қолган гапи эса ҳаммасидан оаҳиб тушди.

- Мен романтик эмасман. Мендан романтика кутманг.

Танлаб танлаб тозисига учрадим шекилли дея Кумуш жиламайган ҳолатда бир сўз демай тураверди.

- Балки кетармиз?

Гап билан бўлиб орадан икки соатнўтиб кетганини ҳам билмай қолишибди.

- Зерикдингизми?

- Кетсак яхшимикан дейманда.

- Юринг бошқа ерларни айланамиз. Сиз чиқиб туринг мен ҳозир.

Баҳром ҳисобни тўлаб Кумушни ортидан чиқди. Кумушга сора термулиб тўймасди. Олдин қизлар билан гапириб ўрганмаган. Фикру ҳаёли фақат ўқишда ,тил ўрганишда бўлган бу йигит ҳозир ҳам Кумушга нима дейишини билмасди. Кўп вақтлари сукут сақлаш билан ўтарди. Аммо қиздан сира узоқлашгиси келмади.

Музқаймоқ еб чиқишгач Кумуш кетаман деб туриб олди.

- Хўп майли. Унда яна қахҳон кўришамиз?

- Билмадим энди.

Баҳром такси тўхтатиб Кумушни манзилини айтиб кира ҳақини тўлаб кузатиб қўйди.

Кумушни ортидан не не йигитлар юрмаган, унинг бир қиё боқишига зорлар қанча эди. Аммо Баҳром очиқ ойдин уни ерга ургандек туйилди. Онамни айтганига кўниб хато қилдимми дея ўйланиб уйга кириб борди. Борса акаси Козим келган экан.

- Ассалому алайкум акажон. Яхши келдингизми? Ўқишлар қандай?

- Ваалайкум салом. Синглим яхшимисан? Учрашув қандай ўтди?

- Билмасам. Ўйланиб қолдим.

- Ҳарактери қандай экан куёв болани?

- Мен ҳали бир нима деёлмайман.

- Қанақа қизсан а? Сенга имкон берилган. Кейин бутун умр афсусланиб яшашни хоҳламассан?

- Жентлменлиги бор гап. Менга эшикни очиб берди, стулга ўтиришимдан олдин ҳам стулни тортиб қўйди. Овқатни ҳам биринчи мени ликобчамга солиб берди.  Бу борада яхши ўзим орзу қилгандек.
T.me/sinovlarihayot
- Хўш?

- Яна... Ўйланиб қолдим. У бироз жиддийроқ. Сира ҳам кулиб қўйганини кўрмадим.
- Яхшилаб ўйла. Бутин умр яшайдиган сен. Одамларни гапига эътибор берма. Агар сенга маъқул бўлмаса мени ўзим ҳаммасини ҳал қиламан. Ўз бўйнимга оламан. Мен ҳали синглимни турмушга бермоқчимасман дея.

- Хўп ака. Яхшиям борсиз.

Кумуш хонасига кириб кетди. Акасини гапларини ўйлай бошлади. Йигит ёқмади деёлмайди. Аммо унинг айтган гапларини ўйлаб бироз иккиланаяпти. Ҳозир рад этса онаси ва унигк дугонаси орасига барибир совуқчилик тушади. Барча яқинлари онасини ёлғиз қолдирганда биргина шу Одина холаси онасига ёрдам қилиб турган. Унга далда бўлган. Энди унга қандай қизим рози эмас деб айтади.

Ортга йўл йўқ. Рад этса онасини хафа қилганию гап сўзни кўпайтиргани қолади.

Кийимларини алиштириб ошхонага чиққанида онаси ва акаси суҳбатлашиб ўтиришган экан. Индамасдан келиб уларни олдига ўтирди.

- Ойи бобом яна келдилар ёнимга.

- Яна пул сўрадими?

- Ойинг билан муносабатларни тиклашга ёрдам бер дейди.

- Мени қийналган вақтим тушунмаган. Ёлғиз қолдирган яна невараларини турткиланишини жим кузатиб янги хотинига қул бўлиб ўтирган одамни мен кечира оламанми? Сизларсиз ўтган тўрт йилимни бегоналарни уйида тунаб қолган кунларимни бадалини битта кечирим билан тўламоқчи эканми?

- Ойи нима бўлганда ҳам у отангиз. Балки ростдан ҳам пушаймондир.

- Сен билан мени омадимиз келаётгани учун хотини айтган. Боринг ёрдам қилсин деб. Яқинда берган интервюйим телевизорда чиққач улар яна бирор нима ундириш пайида бўлишяпти. Рахмат десин ўғлини ўқишда  қолишига анчагина ёрдам бердим. Контрактини тўлаб бердим. Мендан яна нима хоҳлайди. Тушунолмадим

-Тинчланинг ойи. Ўзи бекор айтдим бу гапни. Яна асабийлаша бошладиз.

- Билганим яхши бўлди. Майли қўявер.

- Ойи Элянора бувим ҳам сизда кечирим сўрадиларку.


- Қизим мен уларни кечирадиган даражада кучли эмасман. Менда ҳам юрак бор. У неча йиллар давомида эзилиб келди. Ўз отам ўғил кўргач биз қизларидан хабар олмай қўйганидан кейин ўзинг айт қандай у одам билан ҳеч нима бўлмагандай гаплашин кета оламан. Бугунги кундаги мавқейим, бойлигим ҳаммаси осонликча келгани йўқ. Тинимсиз меҳнат уйқусиз тунлар, фарзандлар соғинчи ва кўз ёшлар эвазига келган. Шундай экан бобонгни ҳали бери кечира олмайман.


Ҳаёт ўзи кимни қанақа эканини кўрсатиб қўяркан. Уйдан чиқиб кетаётганида Соҳибани қайнонаси ҳам ёнини олмаганди. Бир оғиз бу уй ўғлимга ҳам тегишли эди. Болаларини ҳам ҳаққи бор демади. Овсинига қўшилиб ўша уйдан кетқазиш пайида бўлди. Энди оғзи ошга етганда атрофида ўтмиш вақтида қолиб кетган одамлар бирин кетин оёқ остидан чиқиб келяптилар.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Эртаси куни ишга борган Кумуш Ферузани илмоқли гапларига жавоб бермай турганди лекин Ферузани ўзи уни яна саволга тута бошлади.

- Кеча учрашувга чиққанинг эшик олдигача келган йигитмиди?

- Ҳа ўша. Тинчликми нега сўраяпсан?

- Кўзимга жуда иссиқ кўринди.

- Қаердадир кўргандирсан- да.

- Қаердадир кўрмаганман. Мен у билан учрашувга чиққанман.

- Хўш кейинчи? Нега буни менга айтаяпсан?

- Менга ёқмади. Ойимга ёқмади дея айтдим. Кейин билсам унга ҳам маъқул бўлмаган эканман. Қарая сени тақдиринг экан.

- Ҳа тақдир. Тўғри айтдинг.

- Маникюрни ҳам қойилмақом қилиб ўргандингда. Сени олдингда ҳатто Нодира ҳам ип эшолмай қолди.

- Унақа дема эшитса хафа бўлади.

- Эшитмайди хавотир олма.

"Ифора" номи билан машхур салон доим мижозларга тўла бўлар эди. Салон эгаси доимий изланишда бўлиб замонавийлик тарафдори эди. Урфга кирган нимаики бор албатта бориб мутахасислардан ўрганиб келар ва қўл остидаги қизларга ўргатар эди. Киприк экиш, растушовка, татужак, киприк ва қош укладкаси ҳаммаси бу салонда мавжуд эди. Маникюр педикюр ишлари ҳам авжида мижозлар эса доимо хурсанд эди.

Бугун доимгидек одам кўп бўлди қайтишда роса чарчаган икки дугона бекатгача яёв кетишди.

- Кумуш тўйингга яқин сочингни " Амбре" қилиб қошингга растушовка қилдирасанми? Келинликда чиройли коъринади. Кунда қошингни бўяшингам шарт бўлмайди шунда.
T.me/sinovlarihayot

- Ўзимам шуни ўйлаяпман. Татуаж қилсамми деб ҳам ўйлаб кўрдим. Аммо ҳозир у урфда эмас. Лекин қулоғимни яна битта тешдираман. Чиройли зираклар олиб қўйганман.чиройли кўринади.

- Салондаги аппаратда тешасанми?
- Ҳада. Бўлмаса оғриғига чидолмасам керак.

- Эртага ўзим тешиб қўяйми қулоғингни.

- Шошилмай тур ҳали ўзим айтаман.

Феруза билан хайрлашиб автобусда уйига қайтган Кумуш онаси ҳали ишдан қайтмагани кўрди. Онаси келгунча бирор овқат қиларман деганди телфонига қўнғироқ бўлди. Баҳром қўнғироқ қилаётган эди.

- Ўша куни қайта қўнғироқ қилолмадим ишларим кўпайиб кетди. Тузукмисиз?

- Яхши рахмат. Одина холам яхшиларми?

- Ие энди хола эмас ойижон бўладида.

- Ҳали тилим ўргангани йўқ. Албатта ойижон дейман.

Оддийгина бошланган суҳбат нақ икки соат давом этди. Баҳром билан хайрлашган эди ҳамки онаси кироб келди.

- Чарчамадингми қизим? Ҳали Заҳро келмадими?

- Курсга борардику бугун унутдизми?

- Ҳая эсимдан чиқибди.

Эслайсанми мени амаким Боймуродни?

- Ҳа бизгa хўрозқанд олиб келадиган соқoлли кишими?

- Ҳа ўша. Ҳозир ётоқда эканлар. Қизлари қўнғироқ қилди. Айтгандим эсингда бўлса. Амакимни битта қиздан бошқа болалари йўқ. У ҳам турмушга чиққан ўз оиласи бор. Қизлари Назира қўнғироқ қилиб бир вақт топиб келиб кет дейди.


- Бориб кела қолинг унда.

- Жуда узоқда. Бир кун боришга кетади. Ўзиям амаким юртимизни энг чекка вилоятини топиб кетган эканлар. Отанг рахматли тириклиги олиб борарди. Амакинг жуда зўр инсонлар деб айтарди.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
- Нима бўлиб ётиб қолибдилар?

- Кексалик. Ёш ўтиб қолган. Ўғиллари ҳам бўлганда бошқа гап эди. Айнан ҳозирда акангга амалиёт. Бир бориб кўриб кел деб айтаманда. Савоб бўлади. Бечора амаким бу дунёга келиб ўғил кўрмадим деган армонда ўтмасин. Охирги кунларида аканг қараб турса дегандим.

- Яхши ўйлабсиз. Акам зўр шифокорлар. Керак бўлса бориб ўша амакизни ҳам тузатиб келади.

- Қанийди айтганинг келса.

Соат кечки ўнларга яқинлашганда Баҳром қўнғироқ қилди.

- Алло яхшимисиз?

- Рахмат яхши. Ўзиз яхшимисиз?

- Бугун вақтим бўлмади. Олдизга ўтмоқчи эдим.

- Феруза деган қиз билан учрашганмидиз?

- Нега сўраб қолдиз?

- У билан бирга ишлайман. Дугонам бўлади.

- Ҳа кўришгандим. Жуда кўп гапирар экан. Менга ёқмади.

- Сизам унга ёқмаган экансиз.

- Йўғееее. Мендай йигит а?

- Ҳада. Сиз уни идеалига тўғри келмаганмишсиз.

- Майли шуниси ҳам яхши мени ёқтириб қолганда сизни қандай учратардим. Тўйда кўриб севиб қолиб қийналиб юрармидим?

- Эеее боринге.

( Аслида Ферузани онаси маъқул жавобини айтган эди. Аммо Баҳром қиз тўғри келмайди менга дея фикридан қайтмади. Бу гапларни эса Кумушга айтиб ўтирмади)

- Эртага кўришамизми?

- Билмадим ишим кўп бўладими дейман.

- Унақада вақтизга қараймиз.


Давоми бор
T.me/sinovlarihayot
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Феруза савдогарлар оиласидан бўлиб ҳеч нимадан камчилиги йўқ эди. Доим сўнгги модада кийинар бўяниб кўпчиликни эътиборида бўлишга ҳаракат қиларди. Кумуш билан яқин дугоналар бўлиб Кумушнинг бу гўзаллик салонига ишга киришига ҳам у ёрдам берганди. Иккаласи бозорда танишиб қолишган бўлиб шундан бери ораларидан қил ўтмас дугоналар эдилар.

Феруза сартарошликда жуда ҳам яхши фаолият юритмасада уни Кумуш доим ёрдами билан қийин вазиятлардан олиб чиқади. Феруза доим ҳаммани эътиборига тушиб ўргангани учун Баҳромнинг уни ёқтирмагани алам қилди. Кумушдан қаерим кам дея ўй ҳаёлда бесаржом бўлиб юрадиган бўлганди. Кумушнинг ҳушмуомила бўлиб унга беминнат ёрдам бериши Кумушга нисбатан ёмон фикр пайдо бўлишига йўл бермасди.


Мижозлар ҳам кўпроқ Кумушни танлашарди. Агар у банд бўлса ҳам майли кутамиз дейишарди. "Ифора" ни эгаси ҳам аслида Феруза отаси эди. Бошлиқлари бўлган Гулзира Ферузани отасидан ижарага олган бўлиб Феруза ҳам шу сабаб бу салонга келиб қолганди. Ферузани иши унмасада Гулзира унга кет деёлмас салон уларнинг мулки эканини бунга ҳалал берарди. Мана ҳозирам Кумушнинг олдида мижозлар бисёр. Ферузага эса фақатгина маникюр қилишга бир қиз бор.


- Кумушхон сизни ўзим укамга келин қилмоқчи бўлиб тургандим. Балки бир учрашиб кўрарсиз?

- Йўғе опажон мен унаштирганман.


- Ана бўлмасам. Ўтган ой келганимда бунақа гап айтишмадию салондагилар?

- Бир ҳафтача бўлди.

- Афсус кеч қолибманда. Укам аниқ сизни кўрса ёқтириб қоларди. Қолаверса менга муомалангиз ҳам жуда ёқди.

- Ҳали кўрасиз менданам зўр келин тушади укангизга. Афсус чекишизга ҳожат бўлмайди.


- Илоҳим шундай бўлсин. Сизни келин қилсам салонга келиб турмасдим дейманда.

- Шаҳноза гуручни кетидан курмакларам сув ичмқочи бўлибдида.

Шаҳноза билан келган дугонаси гапга қўшилди.

- Буям бир омади гапда. Ҳа майли бахтли бўлинг синглим. Бахтимгиз ўзингиздай гўзал бўлсин.

- Рахмат опажон.

Феруза тирноқларга ишлов берардию ҳаёли Кумушга айтилаётган гапларда эди.

Яна бир мижоз ўғлига келин қилмоқчи бўлиб манзилни сўрашга келганини айтиб афсус деганча кетин қолди.

Уйга қайтишаётганда Феруза ўзим ташлаб қўяман деди . Кумуш у билан сарпога нималар олиш кераклиги хусусида суҳбат қуриб келди.

- Анча ишлашим керак экан сен айтган нарсаларни олиш учун.

- Ойинг машхур дизайнерку сен пулдан хавотир олмасанг ҳам бўлади.

- Нега унақа дейсан. Мен ўз кунимни ўзим кўрай ойимга оғирлигим тушмасн дейман.

- Нима учун олийгоҳга топширмадинг?

- Ойим уй олиш ҳаракатида эдилар. Ёрдам беришим керак эди. Мен ҳам ўқийман десам қолаверса контрактга кирсам барибир ўқитаман деб қўймасдилар. Шунинг учун ақали топшириб кўрмадимам.

- Бир тарафдан тўғри қилгансан. Мана мениям адам пулни пулга урсаларда ўқишимни маъқул топмадилар. Ўқиб дунё олиб берармидинг дея рухсат бермадилар. Ўқишни ўрнига машинани олганман. Сира афсусланмиман. Барибирам ўқиш ўзимга ҳам ёқмасди.

- Сенга сартарошлигам ёқмайди. Ўзингам яхши билсанг керак.

- Ҳа нимасини айтасан. Афсуски аҳу ишни ўрганишим керак. Кейин "Ифора" ни ўзим юритаман. Ўшанда сенам 50 га 50 ишламисан.

- Насиб аммо мастеримиз хафа бўлади. Устозни хафа қилиб бир икки бўлмайди.

- Нега хафа бўлади. Салом бизникию.

- Нонини шу ердан топади хар ҳолда. Ўйлаб кўр.

- Ҳали у кунларга анча бор. Ўзингдан гапирчи куёв бола билан муносабатинг қандай?

- Бошида совуқдек эди. Аммо ҳозир анча чиқишиб қолдик.

- Яхши бўпти. Бирор кун уйингга келаман. Ойингга махсус либос буюртма қилмоқчиман.

- Майли хоҳлаганингда келавер.

Феруза Кумушни уйи ёнига туширдию ўзи жўнаб кетди.

Кумушнинг ҳаётида янги Баҳром деган саҳифа очилганди. Баҳром уни еру кўкка ишонмас кун бўйи гаплашиб тўймас, кечаси ҳам бир ёки иккигача қиз билан суҳбат қурарди. Баҳром уйқуси келса ҳам Кумушга гапиравер дея телефонни ўчиргани қўймасди. Кун ора учрашишар улардан бахтли одам йўқ эди.

Икки ёшни бир бирига кўнгил қўйиб улгурганини кўриб Одина ва Соҳибаларнинг хурсандчилигининг чеки йўқ эди.

****


Козим онасини олдига ҳовлиқиб келиб қолди.
T.me/sinovlarihayot
- Ойи уйдамисиз?

- Кел болам. Тинчликми? Ёв қувгандек учиб келдинг?

- Карим адам оғирлашиб қолдилар.
- Вой бечора аёлидан кейин роса чўкиб қолдида.

- Мен нима қилишни билмаяпман. Қариндошлар мени тайёрга айёр деб сира ёқтиришмайди.

- Нега сени унақа дейишади?

- Нега бўларди? Карим адам мол мулкини васиятномада менга қолдирган бўлиши мумкин экан. Шунинг учун улар мени йўқолишимни хоҳлашади.

- Болам сен сал кам шифокорсан у одамни сенга қанча мехнати сингди. Беш йилдан бери сен учун озмунча ҳаракат қилдими? Мен сени барибир шифокор қилишга қурбим етмасди. Курсдошларинг ҳам сени Карим бойни ўғли деб билади. Умрини охиригача адангни олдида бўл. Ким нима деса десин. Мол мулки сенга қолмаса ҳам майли. Қулоғинг тинч бўлади. Муҳими рози қилишинг керак. Унақа яхши инсонлар кам.

- Рахмат ойи тўғри айтдингиз. Қариндошлари нила деган тақдирда ҳам мен адамни олдиларида бўлишим керак. Ҳозир ҳамшира қараб турибди борақолай.

- Майли ўғлим эҳтиёт бўл. Сенга ишонаман. Сен менинг фахримсан. Мен ҳам эрта ўтаман Карим акани кўришга.

- Яхши қолинг ойи мен кетдим.


Козим онасини юзидан ўпганча чиқиб кетди. Соҳиба эса стулга суянган кўйи ҳаёлга чўмди.

Карим ака билан ўғлини юбориш осон бўлмади. Онасини азобларини кўриб ақли таниб қолган йигитча бу қарорни тўғри тушунди. Бир аёлни ўлими олдидан қувонтирса қувонтирибдида. Карим акани аёли юзи нурли аёл эди. Боласини ўлимини ҳазм қила олмаётганди. Козимни ҳам ўз ўғлим дея фақатгина ўзини ишонтирарди. Кўз нури хиралашган, қулоғи оғирроқ бўлгани учун Козим аслида кимлигини фарқи бормасди. Она кўнгли барибир боласини ўлимини тан ололмас экан. Козим уларни уйида яшай бошлагандан кейин бу икки эр хотинга кўнгли илиб қолди. Уларни энг яқин инсонларидай қабул қилди. Карим ака бир қатор курсларга ёздириб Козимни тиббиёт олийгоҳига тайёрлата бошлади. Ўзи табиатан тиришқоқ бўлган бу йигит шунча тайёргарликни оқлади. Буджет асосида олийгоҳ талабаси бўлди.

Карим ака хурсандчилигидан "спарк" машинасини калитини ўғлидай бўлиб қолган йигитга тутқазди. Козим бу одамни янада яхши кўриб қолди. Етти ёт бегона уни устига яхши танимайди, аммо Козимни ўз ўғлидай кўради. Отасини укаси бўлмиш амакиси бир бора хабар олишга ярамади. Акамдан қолган ёдгор демади. Карим ака Козимга етимлигини билдирмади.

Карим акани аёли Ойниса опа Козим уларни уйига келгандан сўнг икки ярим йил яшади. Умрининг сўнгги кунлари азобда ўтди. Козим охирги вақтларда уни ўзи парвариш қилди. Анчагина билимга эга бўлгани учун муолажаларни ўзи қиларди.

Карим ака севиб уйланган аёли вафотидан сўнг анча чўкиб қолди. Унча мунчага гапирсам одамови бўлиб қолганди. Ўзининг ўғли Бахтиёр ёлғиз ўғил деб эркалатиб ўстиришгани учун жуда тарбиясиз кўча боласи бўлиб ўсганди. Егани олдида емагани кетида бўлган бу йигит отасидан ортиқчаси билан пул олиб маишатга сарф қиларди. Карим ака Бахтиёрни неча маротаба наркалогия диспансерия ётқизиб даволатди, неча бора уйда даволатди, фойдаси бўлмади. Иродаси бўш Бахтиёр яна ва яна эски одатини ташламас пул топиш йўлларини излар хаттоки уйдан пул ўғирлаб дорига сарфларди. Охири йигирма уч ёшида жуда кўп миқдорда героин қабул қилгани сабаб бу дунёни тарк этди. Қийин қийин Карим акага бўлди. Бир тарафда хотини бир тарафда фарзанд доғи бу одамни эсанкиратиб қўйди. Хотини касалхонада бўлган вақтида иложини топиб ўғли энди бу дунёда йўқлигини айтди. Аммо Ойниса бу ҳақиқатни қабул қила олмади аҳволи оғирлашди.

Карим ака эса хотини ёқтирган серсув нокни қидириб бозорга чиққанда кўзи Козимга тушдию муаммонинг ечими топилганидан хурсанд бўлди. Шу шу Козим Карим ака билан яшар уларни уйида исми Бахтиёр эди. Онасини олдига келганда эса Козим бўларди. Бугун ўша отасидай азиз кўрган инсони ҳасталаниб қолди.

Мана Ойниса опа вафотига уч йилга яқин вақт ўтган бўлсада Карим ака уйланмади. Бир қатор хайрия ишларига бош қош бўлардию Ойнисани ўрнини ҳеч ким босолмайди дерди. Уйдаги юмушларни қўшни аёл қилиб кетарди. Унга ҳам маош тайинланган бўлиб ош овқатгача ўзи қарарди.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Козим ўзи ёллаган ҳамшира Карим акага укол қилаётган вақтда келиб қолди.
T.me/sinovlarihayot
- Қайси уколни вақти?

- Мана бу ёзганизни.

- Овқат едиларми?

- Элнора опа шўрва келтириб бердилар озгина ичирдим ичдилар.
- Бўлди энди сиз бораверинг. Қолганига ўзим қарайман.


Орадан икки кун ўтиб Карим акани ахволи яхшиланди. Энди у ўзи туриб юра олар, овқатни ҳам ўзи ича бошлади.

- Ўғлим сени танлаб адашмаган эканман. Қара мени оёққа қўйдинг.

- Ундай деманг ада. Мен иккинчи бор отадан айрилиш нима эканлигини ҳис қилмоқчи эмасман. Мен учун борлигингиз куч бағишловчи тумордек гап.

- Ошириб юбординг. Қани олчи овқатинг совумасин.

Ота ўғил овқатланиб бўлишгач Карим ака узоқ ўйланишлар натижасида ўғлини кўнглига қўл солиб кўрди.

- Козимжон. Болам ёшинг ҳам йигирма иккидан ўтаяпти. Энди сенга ҳам бир оқила қиз топиб тўйлар қилсак.

Козим бу гапдан сўнг жимиб қолди. Ўзи Карим акани ёрдамлари ва яна ёлғизлиги туфайли ташлаб кетолмаган бўлса, уйлангач бу ердан умуман кетолмайди. Онаси ҳам келин қилсам, қўлидан бир пиёла чой ичсам дейди. Бу гапни Карим акага қандай айтади.

- Нега жимиб қолдинг?

- Ўқишимни битирсам дегандим ада.

- Мени беш кунлигим бор ёки йўқ, уйлансанг кўзим очиқлигида тўйингни кўрсам дегандим. Саҳиба синглим келганида ҳам бу гапни айтдим Козим нима деса шу деди. Сен мени қондошларимни пичингига эътибор берма. Уларга мол мулк кwрагу мени керагим йўқ. Ахволим оғирлигини эшитиб бўлишган. Лекин, бирортаси хабар олмади. Улар мендан кейин қоладиган меросни ўйлашади.  Фойдаси йўқ. Мен шунча йиллик бзинесмен бўла туриб кимни қанақа эканини билмасам кошки. Ҳаммасини яхши биламан.

- Ада сиз узоқ яшайсиз. Мен шифокор бўлиб нима қилиб ўқиб юрибман сизни тузатолмасам.

- Йўқ, сен ўз йўлингга аммо мендан кейин фирмани бошқаришингга ҳам тўғри келиши мумкин. Эсингда бўлсин, ким нима деса десин сен мени меҳнатимни бир пул қилиб ким кимларга улуш беришингни асло ҳожати йўқ. Бундан бу ёғига ақлни ишлат. Кўнгилчанлик сени энг катта душманинг бўлиши мумкин.

****


Кумуш Баҳромсиз ҳаёти тасаввур ҳам қила олмайдиган даража келиб қолганди. Баҳром ҳам Кумуаҳни еру кўкка ишонмас, улар ажойиб жуфтлик эдилар кўрган кўзни қамаштирар даражада бир бирига мос эди.


- Кумушим бунақа юришда, мен тўйни ўқишим битишигача кутолмайман. Ўзи энди бошланди ўқиш. Яна саккиз ойга сабрил етмайди.

- Баҳром ака мен ҳали оилага тайёр эмасман. Ўқишизни битиринг, бирор жойга ишга киринг ана ундан кейин сиз айтганча бўла қолсин.

- Йўқ. Ҳар куни сени ортингдан йигитлар гап отиб юришига жииим қараб туролмайман.

- Ҳеч ким ортимдан юрмаптию.

- Сен билмайсанда. Мени рашким ёмон. Кўзингга қара қизалоқ.

- Хўп дедимку.

Икки ёш " Ифора"ни тўғрисидаги ўриндиқлардан бирида ўтиришар эди. Баҳром Кумушни музқаймоққа таклиф қилди.


- Унақада Ферузани ҳам чақирай зерикиб қолганди. Уни ҳам ўзимиз билан музқаймоққа олиб борамиз.

- Хўп ўзинг биласан.

Баҳром қиз билан ёлғиз қолмоқчи эди. Кумуш эса дугонасини етаклаб чиқмоқчи, уни хафа қилмаслик учун ҳам рад этолмади.

- Ана биз чиқдик. Баҳром ака сизни куттириб қўймадикми?

- Йўғе.

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум салом.


- Феруза бу Баҳром акам бўлажак турмуш ўртоғим.

- Биз деярли танишмиз. Таништиришга ҳожат йўқ.

- Майли унақа бўлса кетдик.

Икки севишганни орасида Феруза қоработир бўлиб юрди. Кейин эса бу ҳолат ўзига ёқмадими, уларни тарк этди.

- Ўтирақол Феруза.

- Йўқ кетмасам бўлмайди. Сизлар маза қилиб айланинглар.

- Ўтиринг Кумушни хафа қиласизми энди?

- Сизларга ҳалақит қилмай.


Давоми бор.
T.me/sinovlarihayot
Рўмолча

Мактабда дарслар тугаган, ҳаммаёқ жимжит. Қиз стол устига бошини қўйиб, кўзларини бир нуқтага қадаганча чуқур ўйга толди. "Кўринмас одамга айланиб қолгандекман. Ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ. Эрталаб нонушта қилдимми, йўқми? Ишим қачон бошланиб, қачон тугайди? Қаерга боряпман, кимлар билан кўришяпман?.. Одамзод Яратганнинг ижод маҳсули— санъати. Санъат эса эътибор билан тирик. Нимани...Йўқ! Кимни истаяпман ўзи?! Йиллар давомида ташна қалбимни суғориб келаётган меҳр дарёси ҳам таъмсиз туйиляпти. Нималар ўзгарди? Кимдир қўлимдан маҳкам ушлаб бағрига босишини ва тўйиб-тўйиб йиғлаб дардларимдан йироқ бўлмагунимча қўйиб юбормаслигини хоҳлаяпман... Ўша инсон ким? Ўзлари билан овора бўлиб мени кўрмаётган яқинларимми ёки... Қанийди...Қанийди сукунатимни парчалай оладиган шодлик бўлса! Ё Раббим..." — хона эшиги очилиб биров кириб келди.
— Ҳалиям кетмадингизми? — сўради ҳамкасб йигит ўз ҳужжатларини жавонга жойлаштирар экан.— Ифторликка ҳам оз қолди. T.me/sinovlarihayot
— Назорат дафтарларини текшираётгандим, - қиз столи устида турган дафтарларини тартибга келтирган бўлди гўё.
— Ҳа, шунақами, яхши — йигит қизнинг ёлғон гапираётганини пайқаб, ўзига сездирмай унга синчковлик билан разм солди. — Биласизми, устоз ўқувчилари учун туйғулари ўта барқарор, руҳи метиндек кучли шахс бўлиб кўринади. Aслида эса ҳар бир юракнинг ўз кемтиклари бор.
Қиз ҳайрон бошини кўтариб йигитга юзланди. Aммо томоғига нимадир тиқилгандек бўлиб, гапиролмай яна кўзларини бошқа томонга олиб қочди. Йигит қизнинг столига яқинлашиб сўзида давом этди:
— Юпатиқ ҳамиша кўнгилга малҳам бўлолмайди. У баъзан имконсизлигимиз иқроридек туйилиши мумкин. Олинг. — қўлидаги нарсани қиз томон узатди. — Бундан ортиқ садоқатли сирдошни топа олмайсиз. У дарров хона эшигини ёпиб чиқиб кетди. Қиз киприк қоқмай миясидаги жавобсиз саволларига бардош беришга уринарди. Шартта ўрнидан турди-ю, кетишга ошиқди. Эшикка етгунича ҳеч қаерга қарамади. Хонадан чиқиб кетар экан, кимгадир ишонгиси келди, йигит айтган энг яхши сирдошни кўриш учун орқасига ўгирилди ва беихтиёр кўзи ёшланди. Стол устида турган рўмолча гўё қизга ўз қучоғини очгандек турарди...
Танишдилар...
Учрашиб юрдилар... Севишдилар... Фотиҳадан бир кун олдин йигит кутилмаганда яна учрашувга чақирди. Зарур гапи борлигини айтди. Қиз бир амаллаб борди. Юраги гуп гуп урар, миясида минг ҳаёл! Тинчликмикин деб хавотирда эди... Йигит кўп гапирмади. Икки оғиз гап. Кейин уй-уйига қайтишди... T.me/sinovlarihayot
Орадан ўн йил ўтди. Аёл ўшанда бўлажак эри айтган сўзларни эсламаган куни йўқ. Эри учун ҳам ўзи айтган сўзлари ёд бўлиб кетган. Шу йиллар ичида кўп нарса бўлди... Тўй... Фарзандлар туғилиши... Қувонч, бахт... Кейин эса жанжал кетидан жанжал... Сув яхшигина лойқаланган пайтлари кўп бўлди... Аммо ҳар сафар тинарди... Турмушни кўп муштларини ейишди! Етишмовчилик... Рашк орқасидан жанжаллар! Лекин бир-биридан айрилмадилар. Сабаби эса ўша кундаги сўзларда эди:
"Нима бўлса ҳам. Бахтли кунларда ҳам, тескари бўлиб келишолмай қолсак ҳам, ўртада ришта узилгандек туюлса ҳам бир ишни ҳеч қачон тарк этмаймиз. Бир биримизни қўлимизни қўйиб юбормаймиз. Ушлаш оғриқ берса ҳам, кафтларимиз бир бирини куйдирса ҳам! Ҳеч қачон қўйиб юбормаймиз!"
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Феруза икки севишган қалбларни ёлғиз қолдирай деб улардан узоқлашди. Аслида ҳам табиатида учинчи киши бўлиб ўтиришни ёқтирмасди.


- Нега кетиб қолди?

- Ноқулай бўлгандирда биз билан ўтириш.

- Майли ўзи билади.

- Ойиз кеча қўнғироқ қилибдилар тўйни ўтказиб оламизми дея?

- Ҳа нима бўпти? Қиз рози йигит рози бу ёғи тўй дегандей а?

Баҳром Кумушга бир қошини учириб қаради.

- Эее боринге. Ҳали тўй қилмаймиз деб айтгандингизларку.

- Бу сен билан яқин бўлмасимдан олдин эди. Энди ўйлаб қарасам ёнимда бўлганинг маъқул экан.

- Бўлди. Бу мавзуни ёпамиз. Мендан олдин акамни уйлантиришимиз керак. Ойим уйга келганларида қийналиб қолмасинлар учун.

- Заҳро ҳам катта қиз бўлиб қолганку нима ташвиш чекасан.

- Ҳали 11 ёшда. Катта қизми?

- Кўп нарсага ақли етадида.

- Барибир ҳали чидаб туринг.

- Қара лекин узоқ вақт сабр қила олмайман. Шартта ўғирлайман у қочаман.

- Кўрамиз буни.


****



Козим онасини олдига кўришга келганида Карим акани гапини айтди.


- Ойи адам уйлантирамиз деяптилар. Ҳали ўқишимни битирай десам менам тўй кўрсам дейман деяптилар.

- Ўзинг нима фикрдасан?

- Мени ҳали уйланиш ниятим йўқ.


- Менга қолса ҳам аввал ўқишингни битириб кейин уйланганинг яхши эди. Ишга ҳам кириб олардинг. Аммо Карим адангни сенга озмунча ёрдами тегдими? Ўз ўғлидай кўради. У ҳам ниятига ецин. Хотинидан, боласидан ажраган бу одам яшашдан ҳам тўйиб бўлган. Мен уни яхши тушунаман. Қуруқ танаси қолган ҳолос. Кўз остингга олиб қўйганинг борми?

- Йўқ. Ўзингиз топарсиз.
Козим онасидан кўзини олиб қочди.

- Нега кўзингни олиб қочасан?

- Ҳеч. Шундай ўзим.

- Алдама. Кўзимга қараб гапир.

- Ҳаммаси жойида ойи.

- Козим!

- Биттаси бор эди. Аммо у менимча бойлигим учун гаплашади. Тўғрироғи бой деб гаплашиб юради.

- Ҳўш?

- У кўчада юришга бўлади. Эртага болаларимга яхши тарбия берадиган аёл керак менга.

- Ана энди ўзингга келдинг. Топ унда шунақасидан.

- Буни сизга топшираман.

- Ўзинг танлаганинг барибир яхши эдида.

- Ойижон мен сизга ишонаман. Менга ёмон қизни рўбарў қилмайсиз.


Соҳиба ўғлининг айтган сўзларидан кейин қўл остидаги шогирларини саралай бошлади. Назокат чиройли аммо тили бир қарич, Дурдона ақлли Козимга ҳам ақл ўргатиб қоладими деб ўйлаб қолади.

Бўлди топди Меҳрангиз тўғри келар экан. Эртага бир иложини қилиб уларни учраштириб кўради. Меҳрангиз ҳар соҳада илғор. Либослар эскизини жуда зўр ранглар билан бойитиб чизади. Дидига ҳам гап йўқ. Неча марта танловларда у айтган ғоялар орқали совриндор бўлишди. Тиниб тинчимас, камгап қиз.

Эртасига Соҳиба Козимни ишхонасига чақирди.

- Ассалому алайкум ойи. Зарур гапим бор деганизга операцияни ҳам ташлаб учиб келдим.

- Ваҳима қилма. Операцияни ўзинг қилмайсанку. Ҳуллас ҳозир бир шогирдимни чақираман. Ёнимга киради. Уни анча гапга тутаман. Сен эса анави диванда ўтириб кузатиб тур.

- Ойи шартмасдир.

- Қиз болага ўхшаб ноз қилма. Бор ўтир.

Соҳиба қўлига телефонни олиб Меҳрангиздан хонасига келиб кетишини сўради.

Бироздан сўнг эшик тақиллаб хонага бўйлари узун. Сочи қаҳва ранг бўлган қиз кириб келди. Жуда чиройли бўлмасада кулгичлари ўзига ярашган истараси иссиқ қиз эди.

- Меҳрангиз менга Франсияга юбориладиган либослар рўйхатини кўрсат.

- Мана бу папкага ҳаммасини жойлаб келдим. Лекин мана бу ва мана бу менга маъқул эмас. Раҳима опа бўлади деяптилар. Мени эса кўнглим чопмаяпти. Қандайдир мукаммал эмас. Бошқа либос киритамиз ёки бунга шундай детал қўллайликки бутунлай имиджни бошқа ёққа буриб юборсин.

- Менга ҳам мана буниси ёқмади. Сен айтган мана бу пушти либосни мен аллақачон рад этиб бўлганман. Бу борада бир хил тўхтамга келибмиз. Энди эса шу иккита либосни ўзини ўзгартир ёки умуман бошқа либос кирит. Мен сенга ишонаман.

- Хўп бўлади устоз. Мен кетдим.

Меҳрангиз чиқиб кетгач она бола бир бирига қараб қолди.

- Хўш? Ўғлим қиз маъқулми?

-Билмасам.

- Сен ўзи қачон бир нарсани билгандинг. Китобдан бош кўтармай ўтиб кетасанку бу туришда.
T.me/sinovlarihayot
- Бўлади. Ўзи билан ҳам гаплашиб кўришим керак экан.

- Буни ҳал қиламиз. Меҳрангизни бозорга жўнатаман. Сен эса уни машинангда олиб бориб келасан.

- Хўп.
Соҳиба танловни тўғри қилган экан. Меҳрангиз Козимга ёқди. Ота оналар розилиги билан эса фотиҳани ҳам ўтказиб олишди.

Меҳрангиз ателеда Соҳибадан ўзини олиб қочар иложи бўлса ундан узоқроқда ишларини қиладиган бўлди. Соҳиба ҳам қизни тўғри тушуниб ўз ҳолига қўйди. Меҳрангизни бунчалик уятчан экани уни ҳаёлига ҳам келмаганди.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Бир ҳафтаки Козимни кайфияти йўқ. Нима гаплигини ҳам ҳеч кимга айтмайди. Атрофидагилар билан ҳам очилиб гаплашмайди.

Онаси ҳавотирдан ўлай деди. Меҳрангиздан сўраганди у ҳам бир ҳафтадан буён Козимнинг ўзгариб қолганини айтяпти.

- Кумуш акангни бир дарди бор. Лекин ҳеч кимга айтмаяпти. Сен бир яхшилаб суҳбатлашиб кўрчи. Барибир анча у билан яқинсан. Сенга дилидагини айтиб қолар.

- Хўп ойи ўқишга олдиларига бораман.

- Мана бу манзилдаги клиникада ҳам ишлаяпти. Ўша ерда бўлади.

Кумуш манзилган қоғозни олдию йўлга тушди. Акасига қўнғироқ қилиб ишхонаси олдида турганини айтди.

Синглиси келганига ажабланганча чиққан Козим ўзини савол беришдан тиёлмади.

- Кумуш тинчликми? Мени излаб қолибсан?

- Ака сиз билан анчадан бери марожнийхўрлик қилмадим. Ўшанга айтмай келавердим.

- Оббоз сен-эй. Бир пас кутиб тур чиқаман.

Козим болалар уйидан кетган бўлсада сингилларидан хабар олиб турарди. Алоҳида алоҳида яшашсада улар бир бирига жудаям меҳрибон эдилар.

Козим кўп куттирмай кийиниб чиқди.

- Хўш қаерга борамиз?

- Зоопаркка.

- Ҳазилинг қурсин. Доимги музқаймоқ ейдиган жойимизга ҳайдайман. Заҳрони ҳам олармиз.

- Йўқ. Сиздан сўрайдиган гапларим бор.

- Менам сенга бир нарса айтиб бераман. Чунки бу гапни ичимда сақлолмайман.

- Келишдик.

Улар шинамгина кафега киришди.

Музқаймоқ буюртма қилишгач Кумуш чайналиб ўтирмай мақсадга кўчди.


- Ака сизни нима қийнаяпти? Охирги вақтлар жуда ўзгариб қолгансиз.

- Қанақасига?

- Ойимам Меҳрангиз келинойимам шу фикрдалар. Кайфияти йўқ. Нимадандир сиқилаяпти дедилар.

- Сенга айтмоқчи бўлган гапим ҳам аслида шу ҳақда эди.

- Айтақолинг.

- Биласанми ойим Меҳрангизни менга кўрсатганларидан сўнг, ҳаётимда янги саҳифа бошланди. Мен Меҳрангиз билан улкан режалар тузишга улгурдим. Ширин фарзандларим бўлишини ўйлаб энтикдим. Бахтдан сармаст эдим. Ўша операцияга кирмагунча. Энди мени ўзим ҳам бевосита операцияларда иштирок эта бошладим. Охирги келган мижоз кўричак бўлган экан. Бу осон операция бўлгани сабаб Рамзиддинов менга топширдилар. Яна энг муҳими ҳу беморнинг ОИТСга чалинганини айтдилар. Мен операция вақтида билмай қўлимни кесиб олдим. Тасаввур қиляпсанми, берморни биқинини кесганман. Табиийки уни қони чиқиб турибди. Мен эса ОИТС юқишига шароит яратиб қўйибман. Шундан сўнг ўзимни ич этимни ея бошладим. Бу касалликни юққани аниқ дея тушкунликка тушиб қолдим. Мен ўзим хоҳламагандим. Ҳамма орзуларим барбод бўлди. Яшашдан мақсад қолмаганди. Йигирма биринчи аср вабосини юқтирдим энди ҳаммаси тамом, Меҳрангиз ҳам орзулигича қолади деб ўйладим. Уч кундан сўнг анализ топширдим. Минг шукрки мен соғлом эканман. Мана ҳозиргина таҳлил натижаларини олдим. Синглим ишонсанг ҳаётга қайтгандек бўлдим. Мен ўша ўтган олти кунни ичида неча бора ўлиб тирилдим. Ойим буни кўтаролмасликларини ўйласам баттар тушкунликка тушиб борардим. Энди эса ҳаммаси аниқ бўлди. Мен соппа соғман ва қайта бундай аҳмоқгарчиликка йўл қўймайман.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
- Акажоним охирги сўзларизни эшитгунимча менинг бўларим бўлдию сизни аҳволизни энди тасаввур қилаяпман. Аллоҳ асрабди. Бир атагнингиз бор эканки сизни бу дарддан узоқ тутибди. Ойимга айтманг. Билсалар яна ҳавотир оладилар ҳар бир кирган операциянгиздан.

- Мен ҳам шуни ўйлаётгандим. Бироз шамоллабман деб қутила қоламан.

- Меҳрангиз келинойимни огоҳлантириб қўйинг улар билганлари яхшироқ.

- Албатта буни ўйладим.

Ака сингил музқаймоқхўрликдан сўнг кўтаринки кайфиятда уйга қайтишди.

- Сен қиз атайин шамоллаган одамни музқаймоққа олиб бордингми?
T.me/sinovlarihayot
- Ваҳима қилманг. Акам еганлари йўқ. Менга олиб бердилар. Биласизку қанақанги яхши кўраман музқаймоқни.

- Биламан, биламан. Бор ошхонани йиғиштириб қўй. Эрта индин келин бўладиган қиз, ҳали эркалигинг қолмаган.

-Хўўўўп ойижон. Кетдим ошхонага.
Кумуш бадиий китобларни жинниси эди. Қачон бозор борса битта китоб олмай қайтмасди. Хонасида ҳам шахсий китоб жавони бўлиб унинг ўқимаган асарлари кам эди. Китобларига ҳаттоки синглиси бе руҳсат тегила олмасди.

Эртаси куни Кумушнинг ишхонасига амакисини хотини ташриф буюрди. Кумуш ўтган йиллар давомида ўзгарган аммо келинойи ўша ўша эди.

- Сизга нима хизмат?

Кумуш атайин келинойисини келиб саволга тутди.

- Сочимни укладка қилиб қўйсангиз, кечда учрашувим бор.

- Хўп албатта.

Кумуш ҳавсала билан ишга киришди. Келинойисини сочларини турмаклаш баробарида уни гапга тутди.

- Бу дейман кечда бирор базм борми?

- Йўғее яқин инсоним учрашувга чақирган. Ҳеч ҳоли жонимга қўймайди. Боришим керак.

- Хўжайинизнингизми?

- Фуууу ўша латтани айтайпсизми? Ўтир десам ўтиради тур десам туради. Эрга эмас қаёқдаги бир латтага текканман. Болалар катта бўлаяпти деб мундоқ ҳаракат қилай демайди. Ҳаммасига ўзим чопаман. Мени югир югирларим натижасида уй ҳам ўзимизга қолди. Букишимга қолса аммамни бузоғи, оғзини очиб тайёр уйдан ҳам қуруқ қолиб юрарди.

- Эризни ёмон кўрасиз деб ўйлаб қолдим бу гапиздан.

- Яхши кўргулик жойи йўқ. Чўнтагида ҳемириям йўқ яна менга кечки сменада ишлама деб ўдағайлайди. Лекин ўзиям яхши билади менга сўзи ўтмайди. Агар бир оғиз ортиқча сўз деса шартта кетвораман. Йўлимга қанчаси кўз тикиб турибди.

- Ёмонсиз.

- Ҳаҳааҳа шунақа пари қиз. Қани энди биииир макияж қилинг. Гўзаллигимга гўзаллик қўшилсин.

Кумуш келинойиси аввалдан ҳам оғзи бўш эканини билардию аммо бу дарага келади деб сира ўйламаганди. Бунақа ёқаси очиқ кийим, тиззадан баланд тор қора кўйлак камига макияж , соч причоска билан қаерга бориши аниқ. Демак амакиси хариб бўлибди. Янгаси аллақачон ўзига ҳуштор топиб бўлган.

- Яна келиб туринг.

- Мана хизмат ҳаққи. Ишиз менга ёқди. Албатта келаман.

Кумуш янгаси кетгач оёқ қўли қалтираб стулга ўтириб қолди. Эх нуваси тирик бўлганида амакиси шунчалик бўш баёв бўлган бўлармиди? Йўқ бобоси қаттиқ қўл одам эди, келинини қадами эгрилигига жим қараб турмасди.

Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Козим енгил тортганидан кейин эҳтиёткор бўладиган бўлди. Айниқса беморлар борасида. Энди беморларни операция қилишдан олдин аввал таҳлил ва анализ натижаларни кўрар кейин эса шунга қараб ҳаракат қиларди.

Козимнинг ҳаётида фақат Меҳрангиз бўлса, Козимнинг атрофида уни йўлдан уришга тайёрлар бисёр эди. Айниқса у ишлайдиган хусусий касалхонанинг, бошлиғини қизи. Исми Анора бўлган бу қиз ҳусн-у, малоҳатда ҳаммани лол қолдирса-да, Козимни ўзига қаратолмади. Козим Анорадай эрка, тантиқ қизларни сира ҳам, ҳушламасди.

Анора отасини қўл остида ишлайдиган бу шогирдидан кўп нарсани умид қилганди. Касалхонага келса ҳам энг чиройли либосларда ял-ял ёниб келарди. Козим қошлари қоп-қора кўркам йигит бўлиб Анорани ўзига сеҳрлаб олгандай эди. Бунга яна бир сабаб Козимнинг бошқаларга ўхшаб қизга ҳушомад қилмаслиги ҳам эди.

Козим табиатан оғир босиқ бўлиб вақтини беҳуда нарсаларга сарфламас касалхонага келганида ҳам ўзини фақат беморларни касаллик тарихини кўриш ва операцияларга киришга бағишларди. Тафрибали жарроҳ бўлишга астойдил ҳаракат қиларди. Ўқиши тугашига ҳам яна бир йилгина қолди ҳолос. Клиника эгаси Асрор ака унинг қобилиятли эканини ҳисобга олиб Козимдай куёви бўлса дўпписини осмонга отган бўларди.

Бугун Анора яна келибди. У яқиндаги Козимнинг унаштирилганидан бехабар эди.

- Козим ака балки бирор жойга тушликка борармиз а?

- Анорахон жон деб рози бўлган бўлардим-у, аммо келинойингизга ваъда бериб қўйганман. Энди ваъдани бажармаслик эркак кишига ярашмайди. Буни яхши тушунасиз.

- Қ... Қанақа келинойи?

- Сиз келмагандингиз, ўшанга ҳали эшитмаган кўринасиз.

- Бир ойда нима ўзгариш бўлди?

- Келаси ой тўйим бўлаяпти. Албатта Асрор акам билан ўтарсиз.

- А?
Анора ўзини зўрға қўлга олди.

- Хўп ўтармиз. Мен бора қолай.

Қиз тезда югуриб кийиниш хонасига кирди. Кўзларидаги ёшни ортиқ тутиб туришга бардоши етмади.

Нега ахир, нега? Козим уйланяпти. У ўзгасини танлади. Тўғри Анора умид бергани йўқ. Ҳамма қатори гапиради. Балки умуман Анора ҳаёлига ҳам келган эмасдир. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси тамом.



Козим қиз тезда югуриб чиқиб кетгач ҳаммасини англаб бўлганди. Бир неча бора Анорани муомаласидан ҳам унга бўлган муносабатини тахмин қилган. Лекин Анора Козим хоҳлаганидек умр йўлдош бўла олмайди. Меҳрангиздек самимий, хушмуомила бўлолмайди. У кўп нарсани пул билан ўлчайди. Меҳрангиз эса Козимни пули бор йўқлиги билан иши йўқ. Ҳаётда ҳамма ўзи ҳаракат қилиб натижага эришиши керка деб ҳисоблайди. Анора-чи, у отасини пули ортидан катта кетади. Адам ҳаммасини ҳал қиладилар дея ҳаттоки билими ҳам етарли эмас

Феруза келаётган совчиларга тинимсиз рад жавобини беравергач, онаси Иқлимани тоқати тоқ бўлди.

- Сен қиз қачонгача шундай юрмоқчисан?

-Ойи юришимга нима қипти?

- Совчилар дастидан кўчиб кетамиз шекилли. Сен рад этаверсанг, улар келаверса, бу нима деган гап қизим?

- Ойи бирорта кўнглимга ёқадигани учрасин кейин рози бўламан. Ҳаётимни ўзимга ёққан инсон билан давом эттирсам дейман.

- Бу кетишда қари қиз ҳўлиб қолмасанг бўлгани. Шундан хавотирдаман.

- Хавотир олманг. Унақа бўлмайди.



Ферузани отаси Фарҳод савдо номи билан машхур эди. Уни қўл остида дўконлар бутун вилоятлар бўйлаб тарқалган бўлиб, даромад манбаси фақат савдо орқали эди. Шу сабаб ҳам унга " савдо" қўшимчасини қўшиб исмини айтишарди. Савдогар деб эмас савдо дейилишини сабаби ўзи бирор марта савдогарлик қилган эмас. Фақат ишни олиб боргани учун шу лақабни олган.

Шундай мол мулки миқдорини аниқ билмайдиган одамни бекитиқча қилиқлари бўлиб аёлларга жуда ўч эди. Бугун буниси, эртага униси дегандай ҳеч ҳам ўзини битта аёл билан тасаввур қила олмасди. Хотини

Иқлима неча марта бориб хиёнат устида ушлаб ҳам олди. Бу ёши элликка борган одам эса бу йўлдан қайтиш ниятида эмас. Келин қилган яна битта қизини узатган. Афсуски қуда андалик , неваралик бўла туриб ҳам эгри йўлдан қайтмайди.
T.me/sinovlarihayot
Қизи Назора келин бўлган уйда отасини бетийиқ эканини кўпда юзига солишади. Ўғли эса хотинини олдида неча бора отасини қилиб юрган ишларидан уялиб қолган.
Фарҳод эса тўғри йўлга юришни ўрнига ҳозирда ўзига янги бир ҳуштор, тўғрироғи ёшгина хотин истаб қолгани учун қидиришни бошлаб юборган.

Қизига келадиган совчилар ҳам уни деярли қизиқтирмайди. Доим айтадиган бир гапи " Ҳамма шароитини мхайё қилиб қўйибман. Егани олдида, емагани ортида" шу билан гапга якун ясайди. Хотини қўлга туширганда ҳам безрайиб тураверганди.

- Чидасанг шу. Бўлмаса отангни тўрт девор кулбасига бориб яшайвер. Мен билан ишинг боълмасин. Мусулмончиликда тўрттагача мумкин. Шукр қил, мен ҳали устингга уйланиб олганимча йўқ. Бунақалар бир, икки кунлик овунчоқ ҳолос. Кейин жавобини бераман.

- Қандай қилиб бунга ҳаддингиз сиғди?

- Ўчир овозингни. Ҳе онангни... Бор йўқол. Мани ишларимга бурнини тиқадиган ҳали отасини белида ҳам йўқ. Сан ким бўпсанки...

Бир неча маротаба бундай сўзлар, бундай хиёнатлар такрорлангач Иқлима умуман эрини кузатмай қўйди. Неча бора она уйига аразлаб кетди. Аммо қайтишга мажбур бўлди. Чиққан қизчиғириқдан нари. Эри ёмонмас. Бир қилиғи ортиқ. У ҳам бўлса аёлларга суяги йўқ. Бошқа масалада ундан зўр одам йўқ. Хотини бирор нима сўрасин ерни тагидан бўлса ҳам топиб беради. Хотинидан пулни аямайди. Болаларидан ҳам. Лекин қизларини ўқитмаган.


Қизларни ўқишига қаршилиги сабаби эса неча марталаб қўлидан ўқишда юрган қизлар ўтди. Пулга муҳтож бўлиб Фарҳодни тўшагини обод қилиб кетишган. Шу сабаб Фарҳод қизларини ўқитмади. Назорани ўн саккиз ёшидаёқ ўзи севган бадавлат йигитга сарпо суруқни ортиғи билан қилиб узатиб юборди. Анора эса негадир оёқ тираб туриб олган. Ўғли Фаёз ҳам ўзидек савдогар. Ота изидан юрибди. Отасини номақбул ишларини кўрсада кўрмаганликка олишга мажбур. Отаси қўлламаса ўзи битта доъконни эплаб ололмасди. Хотини ҳам савдода ишлайдиганлардан бири. Ферузанинг оиласи ана шулардан иборат.


Феруза онасини неча марталаб йиғлаб кўзлари шишиб кетганини кўрган. Отаси билганингни қил ўзгармайман деган сўзларини эшитган. Отасига гапиришга эса унда юрак йўқ. Аслида бу мавзу тўғрисида отасига гапириш уят. Лекин Феруза ҳам оиласи тинч бўлишини хоҳлайди. Онаси келинойиси олдида бошини баланд тутиб юрсин дейди. Қудаларидан ҳам уялмайдиган бу одамни ҳали бери ўзгариши қийин масала.

- Ойи мен турмушга чиқишдан қўрқаман.

- Бу нима деганинг қизим?

- Адамни ахволларини кўриб юрибман. Эсимни таниганимдан бери сиз қийналиб келасиз. Тўғри адам сизга қўл кўтармайдилар. Аммо севган одам аёлига хиёнат қилмайди. Хиёнат қилдими демак бу севгимас. Мен севиб, севилиб турмуш қуришни хоҳлайман. Бизни оиладек бой бўлишини эса сира кераги йўқ. Айтишадики " Аёлни йўқчилик, эркакни тўқчилик бузади" деб.

- Феруза беш қўл баробар эмас. Отанг шунақа дегани ҳаммани шунақа эканини билдирмайди.

- Йўқ. Бу масалада шошмаганим маъқул. Мен сиздай сабрли эмасман. Ўзимники бўлган нарса ўзимники бўлиб қолади. Мен ҳеч ким билан уни бўлиша олмайман. Эртага эрим менга хиёнат қилса мен уни кечиролмайман. Ортиқ у билан яшай ҳам олмайман.


- Қизим аввало яхши ният қил. Эрим менга хиёнат қилсачи деб эмас, мен тегадиган йигит менга умуман хиёнат қилмайди деб ният қил. Амаллар ниятларга боғлиқ.
- Мени энди тушунгандирсиз. Шунинг учун ҳали бери турмуш қурмайман. Ортиқ мени қийнаманг.
Иқлима қизига бир сўз деёлмади. Чунки у ожиз эди. Қизи ҳақ эртага уни бошига ҳам онасини куни тушмайди деб ким кафолат бера олади.
Иқлима йигирма бир ёшида Фарҳодга турмушга чиққан бўлса беш йил бахтли яшашган. Эрини қадам олиши бежо эканини билган кунданоқ унинг ишончи сўниб бўлган. Ўзи севиб ардоқлаган инсон, ўзини кўча аёлларига тенг кўриб улар билан бир тўшакда ётиб туриши Иқлиманинг нафсониятига тегмай қолмади. Бу вақтда у икки болали бўлиб улгурганди. Отаси юмшоқ феълли одам бўлиб онаси маҳаллада ҳеч кимга гап бермайдиган аёл эди.

Қизи кўз ёшини оқизиб келганини кўриб фиғони фалакка чиқди.
T.me/sinovlarihayot

- Ҳей латта эрим юриб кетди деб келавердингми? Қачон мана бу қовоқ калланг ишлайди. Шунчаас мол давлатни ташлаб келганингни қара.  Қасрда яшасанг, ҳамма нарса муҳайё бўлса, эринг бир ёшлик қилса қилиптида. Эркак киши кўчани одами. Юрмайдиган эркак йўқ. Ҳа энди отанг бошқа масала. Ўзи битта яралган. Куёв эса бошқа дунё.
Майли бугунча қол. Эртага туёғингни шиқиллат. Хўмрайма. Мен бунақа латта қиз туққаним йўқ. Эрингникига жўнайсан ва босииииб ўтирасан. Қўлингдан келса эрингни эплаб ол. Ҳаммасига ўзинг айбдорсан.

Иқлима шу , шу неча марта борса ҳам онаси қайтариб юборгач тақдирга кўниб кетди. Эрини бу одатига баъзан кўз юмса баъзан ич- ичидан қаттиқ ўкинарди. Қудалик бўлсам ақли кирар деганди." Эски ҳаммом эски тос". " Букрини гўр тузатади" , дегандек кўниб юришдан бошқа илож йўқ. Ажрашай деса алоҳида уй олишга кучи етади, лекин болаларини ўйлайди. Қудалари олдида уларни янада изза бўлмаслиги учун шу уйда қолишга мажбур.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
****


Соҳиба бугун жуда банд машхур бренга ўз чизмаларини юбориш устида тиним билмай кеча-ю, кундуз ишлаяпти.


- Соҳиба опа жуда чарчаб кетдингиз, балки бир оз дам оларсиз?

- Мени қўя тур, Назокат кеча келган мижозни кийимини тикиб бўлдингми?


- Ҳа бугун келаман деган. Олиб кетади.


- Яхшилаб эътибор бер. Бирор ерида камчилик бўлмасин. Ўтган гал шогирлардан бири дазмолни изини қолдирганди. Жуда ҳижолатда қолганмиз.

- Эсимда устоз. Шунинг учунам бу либосни фақат ўзим тикдим. Жавобгарлиги ўз бўйнимда.


- Баракалла. Насиб бўлса Франсия сени номзодингни қўйганман. Ўзинг борасан.

- Рахмат Соҳиба опа. Жуда миннатдорман.

- Сен тиришқоқ қизсан. Бундай ютуқларга арзийсан.

Устоз ва шогирни суҳбатини бир ҳодимани овози бўлди.

- Соҳиба опа сизни бир одам сўраяпти.

- Ким?

- Айтмади кимлигини.

- Хўп ҳозир чиқаман. Назокат мана бу либосни зангори рангга бўяб тур.

Соҳиба қизга қўлидагини топширдида ташқарига чиқди.

Ташқарида ўзи умуман кўришни хоҳламаган одами, яъни отаси турарди.

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум салом. Қизим яхшимисан?

- Яхшиман. Нега келдингиз?

- Сендан бир хабар олай деб.

- Эндими? Кетинг. Ўша хотинингиз ва бизлардан устун қўйган ўғлизни олдига боринг.

- Мен сени ақлли, мулоҳазали аёл бўлган. Қизим рахбар бўлган десам, сен отани юзига сапчийдиган без бўлибсан. Шуми отага қилаётган муомаланг?

- Узр кўнглизга теккан бўлса. Аммо ҳозир иш вақтим, мен ишлаётгандим.

- Уйингга бораман кечда.

- Нега?


- Гапим бор сенда.

Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot
БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Соҳиба кайфияти бузилиб кабинетига қайтиб кирди. Назокат устозининг кайфияти тушиб кетганини аллақачон пайқаган эди.

- Устоз тинчликми?

- Ҳеч.

Соҳиба жойига ўтириб иш билан чалғиш учун диққатини жамлашга ҳаракат қилса ҳам ҳаёли ўтмиш томон кетиб қолаверди.

Онажониси қиш келди дегунча ўпкаси ҳасталаниб нафас олиши қийин бўлиб қоларди. Уни устига тинимсиз йўтал уни силласи қуритиб юборарди. Отаси эса онасини " касал қўй" деб лақаб билан сийларди. Адиба опа ўзи емаса ҳам шу икки қизига едирсам дейдиган аёл эди. Отаси колхозда ишлар топган пули аранг рўзғорга етарди. Адиба опани даволанишга сира ҳам қурби етмасди. Пахта ёғини иситиб, ёки сариёғ еб оз- оз бўлсада, йўталини пасайтириб турарди-ю, бефойда бўларди. Қиш кунлари доим Адиба опанинг умри азобда ўтарди. Аслида ҳам ўпкасини совуққа олдиришига шу эри сабаб бўлганди. Бир кеча эри ишдан чарчаб келди. Адиба овқат уйда маҳсулот қолмаганига нон чой билан кифояланиб қолганди. Дўкондан бирор нима олиб келмабсизда деган гапи сабаб эри уни кўчага ҳайдади. Ўшанда Соҳиба ўн, опаси ўн тўрт ёшда эди. Улар отасидан қўрққанидан, онасини уйга киришини ўрай олишмаганди. Отаси баъзида қизлар хато қилса камари билан тушириб қоларди. Шунинг учун ҳам қизлар бир бурчакда дарса қилгандек ўтиришди. Кўрган кўзга дарс қилаётган кўринсада уларни ҳаёлига ҳозир фақат онаси кўринаётганди. Қаттиқ совуқ, кўчада қор, ташқарида эса юпун кийинган аёл қолиб кетди. Ҳарна бироз бўлсада одамгарчиликдан чиқмаган экан отаси соат учларга яқин онасини ичкарига киритди.

  Адиба опа совуқдан деярли қотиб қолганди ҳисоб. Лаблари кўкариб кетган қўллари ҳам ҳеч нимани ҳис қилмасди. Гапиришга- ку ҳоли келмаётганди. Ўтин печканинг ёнига онасини ўраб қўйишди. Отаси қайноқ сув тайёрлаб онасини қўл оёқлари иситишга киришди. Қаттиқ совуқ қотгани ва тинимсиз у ёқдан, бу ёққа юриб тургани сабаб ҳолдан тойган Адиба опа ухлаб қолди. Эрталаб саккизларга яқин эса иссиғи жуда кўтарилиб кетди. Отаси қўрққанидан қишлоқ бошида турадиган "Эмчи момо" деб чақириладиган кампирни бошлаб келди.


- Ҳай манга қара, мунингга нима қилди? Олов бўлиб ёнаяпти.

- Кеча совуққа юпун чиқиб киргани, шу ҳолос.

- Вой мангина ўлай. Ахволи чатоқ. Дўхтирга обор. Ўлиб қолса болаларинг онасиз қолади.


Соҳибани отаси Салоҳ акани ўтакаси ёрилаёзди ўшанда. Уч уй наридаги бригадирни уйига чопди. Бир амаллаб кўндириб, уни машинасида Адибани марказга касалхонага олиб кетди.

Касалхонадан эса бир ҳафтада қайтишди. Ўшандан бери онаси қиш келса аҳволи оғирлашиб тинимсиз йўталга дучор бўларди. Соҳиба ўн етти ёшга етганида онаси бу дунёни тарк этди. Ҳар ҳолда катта қизини тўйини кўриб кетди. Соҳиба жуда қийналиб қолди. Опаси эрга теккан. Уйда хўмрайган отаси ва ўзи. Отасини иши яхши бўлиб кетгани билан, бу дунёда онаси бўлмаса унга ҳеч нарса татимас экан. Мактабни битириб бироз бўлсада ўрганай деб қўшни келинга тикишни ўрганишга ўтди. Афсуски у келин ўзидан бошқага ҳунарини ўргатмайдиганлар хилидан экан.

Адибани фақат ишлатди. Ҳаттоки уй ишларигача қилдирарди. Кўйлак бичишга келганда эса Адиба йўқлигида бичар, ёки Адибани бирор иш қилиш турғазиб юборарди. Адиба қўшни келиндан фақат дазмол босишни ўрганди ҳолос.

Отаси уйда молларни кўпайтириб ташлагач қўшнини уйига ҳам ўтишга ҳожат қолмади.


Бу сафар Соҳибани ўтмишдан телефон қўнғироғи ҳозирги замонга қайтарди.

- Алло.

- Ассалому алайкум. Қудажон яхшимисиз? Уй ичилар тинчми?

- Ассалому алайкум. Меҳриноз опа яхшимисиз. Шукр биз тинч. Бошқа рақамдан чиқаяпсиз учун танимапман.

- Шу десангиз неварам тушмагур Озоджон телефонимни аквариумга ташлабди. Устага олиб борсак бўлмайди деди. Азамат бошқа олиб келаман деди. Унгача қудангизни телефонларидан қўнғироқ қилай дегандим.

- Тинчликми ишқилиб?

- Ҳа, ҳа тинчлик. Меҳрангизни аммаси яқинда Россия кетмқочи бўлиб туришибди экан. Ўтган гал келганизда тўйни ҳали бери қилмайлик дегандим. Қариндошлар маслаҳат қилдик, таклифизга рози эканимизни айтмоқчи эдим.

- Қийналиб қолманг дейманда аёл бошиз билан.
T.me/sinovlarihayot
- Хавотир олманг. Козимни адаси бор. Меҳрангизни ҳам ўша уйга туширамиз. Эсизда бўлса бу ҳақда бафуржа айтиб берганман.