🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
732 subscribers
26.9K photos
15.7K videos
60 files
29.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
☝️#Биласизми?

♻️Савол: иссиқ кунда рўзадорнинг бурни қонаб кетса, қонни тўхтатаман деб бошини тепага кўтаргани учун қон ичига кетиб қолса, рўзаси бузиладими?

Жавоб: Бузилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Рўзадорнинг бурнидан қон келиб қолса, қонни тўхтатишда рўзасини бузмасликка, қоннинг томоғига кетказмасликка ҳаракат қилиши керак.

♻️Савол: Рўзадорлигини унутиб, қулоғига дори томизса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Унутган бўлса очилмайди.

♻️Савол: Сақич чайнаса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзани фақат ҳалқумдан ичкарига ўтган нарса очади. Сақич чайнаганда ҳам ундан бирор нарса ажраб чиқиб, ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Лекин рўзадор кишига сақич чайнаш макруҳ. Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаса рўза очилмайди, лекин бу иш макруҳдир.

♻️Савол: Ёш болани эркалаб-ўпиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Йўқ. Ўпиб-эркалаш билан рўза очилмайди.

♻️Савол: Рўзадор тутқаноқ ё шунга ўхшаш бирор сабаб туфайли ҳушидан кетса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Йўқ, рўзаси очилмайди. Балоғатга етиш ва ҳушида бўлиш рўзанинг шартларидан эмас. Ёш бола рўзага ният қилгач, балоғатга етса, соғ одам мажнун бўлиб қолса ёки ҳушидан кетиб қолса, рўза очилмайди.

♻️Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?

Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:

👉1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.

👉2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.

👉3. Баданга, бошга ёғ суртиш.

👉4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиши, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.

👉5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъийларнинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.

👉6. Рўзадорнинг мушк, атир каби хушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.

👉7. Одамни заифлаштирмаса, қон олдириш мумкин.

👉8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар халқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.

👉9. Эркаклар пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).

👉10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирилмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.

👉11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.

👉12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.

📚“Мўминнинг қалқони” китобидан

T.me/sinovlarihayot
Бувим "Ўтганимиздан кейин орқамиздан Қуръон тиловат қилиб, эслаб туринг-а?" деб кўп гапирар эдилар.

Катталардан бу гапни такрор эшитганимда "Киши ўзи дунёда кўп солиҳ амаллар қилиб олгани яхши эмасмикан, кейин бошқалардан умидвор бўлмай", дея ўйлардим. Йиллар ўтиб бу гапларининг бошқа маъноси ҳам борлигини англадим.

Инсоният (хусусан мусулмон) ўзидан солиҳ зурриёт қолишини хоҳларкан.

Яхши амаллар билан ўтаётган умр "эстафета таёқчаси"ни кейинги авлодга қолдирар экан, бу "таёқ" Қиёматга қадар келажак авлодлари қўлидан тушиб кетмаслигини истар экан.

Намозини хушуъ билан ўқиётган, ё мунгли овоз билан қироат қилаётган ёхуд қўлида тасбеҳ Аллоҳ зикрини қилаётган авлодини кўрса, беихтиёр булар қозонаётган савобдан улуши борлиги эсига тушиб, "ўтганимдан кейин мени ҳам дуода унутишмасин" деган фикр хаёлдан ўтар экан.

Шу сабаб ўша онда аждодларимизнинг мазкур истаклари тилга кўчган бўлиши керак.

Аллоҳ Қиёматга қадар зурриётимиздан фақат солиҳ, обид ва фозилларнигина чиқарсин!

Мубашшир Ахмад


T.me/sinovlarihayot
Андиша

Санобарнинг дарси кам эди. Қандайдир безовта бўлаверди. Уйига ошиқди. Болаларининг бири мактабда, бири боғчада. Хамир қормоқчи бўлди, аммо кўнгли ошиқиб кетаверди. Хамир қилгиси келмади. Юраги сиқилиб, қаёққадир қочиб кетгиси келарди. Турмуш ўртоғи эшик тагида сигнал чалди, у дарвозани очиш учун қадамини тезлатди. Эри асабийроқ, тез чиқмаса, жаҳли чиқиб кетади. Дарвозани кенг очмоқчи бўлди-ю кўнглига ўз-ўзидан бошқа ўй келди.
—Дадаси, негадир юрагим шошяпди, мени уйга олиб бориб келинг.
Турмуш ўртоғи ҳам кўна қолди.
Санобарни ота ҳовлисига ташлаб қўяркан, тайинлади:
—Сен шу ерда ўтириб тур, икки соатда келиб олиб кетаман.
У боши билан тасдиқ ишорасини қилгач, уйига кириб кетди. Ҳовлига гир айлантириб иморат солинган. Онаси ўнг қўлдаги уйда яшайди. Негадир укасининг аёли кўринмади.
Тўғри онаси ўтирадиган уйга кириб борди. Эшикни очиши билан хонтахта четида ўтирган онаси "ялт" этиб қаради.
—Вой болам, келдингми-я! Шу гапларни айтаркан кампир йиғлаб юборди.
—Худодан бир меҳрибрнимни жўнат, деб сўраётгандим, сени юборибди-да...
—Нима бўлди, ойи, негадир юрагим безовта бўлди, кейин шошиб келавердим.
—Ҳали юзимни ҳам ювганим йўқ, болам, нонушта ҳам қилмадим.
Санобар ортиқча нарса сўрамади. Обдастада илиқ сув тайёрлаб, онасига сочиқ тутди. Кейин чой қўйди. Овқат иситди. Онасининг қорни тўйиб, юзига қизил югурди.
Секин ёстиққа ёнбошлади.
Шу пайт дераза ёнидан ўтаётган келин бир лаҳза тўхтаб қолди.
Кейин эшикдан унинг қораси кўринди.
—Вой, опажон, қачон келдингиз? Қаранг-а, кўрмапман.
—Ҳозир келдим,  Фаридахон, ҳижолат бўлманг.
— Ойижон, яхшимисиз? Энди олдингизга кирмоқчи эдим. Чақирмапсиз-да.
—Майли, болам, ишингиз кўп сизнинг, безовта қилгим келмади.

Аслида келин эрталабдан бери дераза тагидан ўн марта ўтган, қайнонаси ҳар ўтганида уни чақирган эди...
Келинидан садо чиқмагач, Аллоҳга ёлборганди.
—Бир меҳрибонимни жўнат!

Эшик тагида таниш машинанинг сигнали эшитилди.
—Мен борақолай, ойи, куёвингиз келдилар, мана Фаридахон қиздан аъло қараб ўтирган эканлар...
Онасини қучар экан волидасининг "тез-тез келиб тур,  қизим"  дея пичирлаган овозини эшитиб кўзидан бир томчи аччиқ ёш чиқиб кетди, билдирмай сидириб ташлади. Машинага ўтирди-ю келинига айтолмаган гаплари бўғзини куйдириб келди,  сўнг елкалари силкиниб йиғлаб юборди.

Феруза Салходжаева

T.me/sinovlarihayot
ЧИН ЮРАГИМДАН ШУ КАНАЛДАГИЛАРГА ВА ШУНЧАКИ МЕҲМОН БЎЛИБ ЎТИБ КЕТАЁТГАНЛАРГА,
ОДДИЙ ИНСОНИЙ БАХТ ТИЛАЙМАН...!!!

Хайрли кеч АЗИЗЛАР.❤️

T.me/sinovlarihayot
АФСУСС......

(воқийлик асосида ёзилди.)

Муаллиф: Шухрат Махматмуродов

Уриб турса кўксимдаги бу юрак,
Ҳаракатдан тўхтамайман Онажон.
Шошмай турсин ғийбатимни қилганлар,
Зўрларидан зўр бўламан Онажон.....


Фозил.... юр сен бормайсанми?
-- Қаерга...Нимага?
-- Сен эшитмадингми ҳали?
-- Сен тушунтириб айтмасанг мен қаердан биламан?
-- Шарифбой ўғилли бўлибди... шунга чойхонада ҳаммага ҳақ беряпти.... юр тез!
Қишлоғимиз шаҳарга яқин жойда жойлашган бўлиб, деярли қўшилиб кетган. Олдиндан отаси вилоят қозиси вазифасида кўп йиллар ишлаган Ислом Ботировични ўғли Шарифбой ўғилли бўлганида шунақа хурсанд бўлиб қишлоқ аҳлига зиёфат бераётганди. Отасидан қолган анча фермер ерлари.... уни устига чорва фермасини ривожлантириб олган. Ўзига тўқ оилада катта бўлган. Туманда эмас ҳатто вилоятда ҳам кўпчилик Шарифбойни танирди. Бу иккинчи хотини... биринчисидан фарзанд бўлмагач ажрашиб ҳозиргисига уйланганди.
Ўғлини исминиям Жаҳонгир деб қўйишганди.Ҳар куни ёлғиз эркатой ўғилни эркалаш ва кўнглига қараш билан ўтар.... уни еру кўкка ишонишмасди. Боғчага ҳам машинада олиб боришиб қўйишар.... ҳатто боғча опалариям бойнинг боласига бошқача меҳр кўрсатишарди. Ўзи азал азалдан одамзот қонида пахта қўйиш яъни хушомад бор. Бу одат қон қонгача сингиб кетган.
Ҳаёти тарзида бундай хушомаду сохта меҳрларга тобора ўрганиб мослашиб қолган Жаҳонгир, энди ўзини мағрўр тута бошлади. Энди одамлар унга жудаям паст табақа бўлиб кўринар, пул ҳамма нарсани ҳал қилади деб ўзида ишонч ҳосил қиларди. Ҳоҳлаган болани дилини оғритар, ҳоҳлаган болани камситиш одати чиқа бошлади. Ишонасизми ҳатто ўқитувчилар энди унга хушомад қиладиган бўлиб қолишди. Билса билмаса беш баҳолар.... бу ҳолат ҳаммаси вақтинчалик.... болани эртанги куни учун зарарга ишлаётганига ҳеч ким эътибор бермасди.
-- Онаси.... мени шаҳзодам қани?
-- Ассалому алейкум дадаси.... ўғлингиз ўз хонасида. Тинчликми?
-- Қани ўғлингни чақирчи!
-- Хўп бўлади....
Спарк мошинаси олиб келганди ўғлига. Ёнига келган ўғлига қучоқлаб эркалатиб мошинани калитини берди. Ҳали мактабни битирмаган Жаҳонгир энди машинани тиндирмасдан ҳайдар... дўстлари билан қишлоқ кўчаларини кейинчалик эса шаҳар кўчаларини айлана бошлади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бўлса ҳам уни пишагини ҳеч ким пишт демас.... мободо адашиб тўхтатишса оғзи ёпиларди. Пул нималарни қимайди дейсизааа.....
-- Дадаси.... ўғлингизга бекор машина олиб бердингизда... ҳали ёш бўлса, уни устига ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ. Қўшни хотинни айтишича ўша куни сал бўмаса бир ёш болани босиб кетишига сал қолибди экан. Қўрқаман ўғлимдан..... ҳар нарса бўлиши мумкин.
-- Э онаси.... қўйсангчии..... ўғлимга ҳеч нарса қимайди.... чунки у мени яккаю ягона ўғлим.
Онаизор ўғли учун доим қайғурса.... отаси Шарифбой ҳар сафар олдига тушиб ўғлини баттар талтайтирарди. Кунлардан бир куни барибир онаизорни хавотирга солган воқеа рўй берди. Ярим тун...... телефон жиринглай бошлади. Қаттиқ ухлаб ётган онаизор кўзларини зўрға очиб телефон гўшагини кўтарди.
-- Алооо.... ким бу эшитаман!
-- Кечирасиз Жаҳонгирга ким бўласиз? Оналарими?
-- Ҳа онаси бўламан тинчликми?
-- Ҳозир ўғлингиз мошинада бир одамни уриб қочиб кетди.... айтинг яхшиликча ўзи келиб айбига иқрор бўлсин бўлмаса чатоқ бўлади. T.me/sinovlarihayot
-- Э.... ўғлим ўз хонасида ухлаб ётибдику.
Онаизор гўшакни қўйиб, секин ўғлини хонаси томон жўнади. Телефондан айтилган гапга ишонмасди. Чунки тахминан бир соат олдин ўғлига хайрли тун тилаб хонасига кузатиб қўйгандида. Бориб ўғлини хонасини эшигини тақиллатди.... кейин секин овозда чақирди ҳам. Ҳеч жавоб бўлавермагач хона ичкарисига кирди ва чироқни ёқди. Онаизор не кўз билан кўрсинки ўғли ўрнида йўқ эди. Онаизор энди хавотирдан терлаб, ваҳимага тушиб тезгина бориб эри Шарифбойни уйғотиб вазиятни тушунтирди. Иккаласи воқеа жойига боришди. Онаизор мошинани аҳволини кўриб ўғлини излади.... кейин эса ҳушини йўқотди
Ишонасизми мошинасини аҳволига қараб бўлмасдаражада эди. Бу мошинадан ҳеч ким тирик қолган деб ўйламасди. Жаҳонгир эса жиноят жойидан аллақачон қочиб кетишга улгурганди.
Шу фалокат сабаб бир инсон ўлди кетди.... Жаҳонгир бир оз вақт шифохонада даволаниб чиқди. Шарифбойни пуллари бу жиноятни ёпди. Қайтанга бечора марҳумни кексаликда айблаб ҳамма айбни уни бўйнига илиб қўйишди. Энди пиёда қолган Жаҳонгир пиёда саёҳ юра бошлади. Кечда уйдан чиқиб кетиб, тонггача шаҳарда шовқин солиб айланиб юрар... тонг азонда келиб тушгача ухларди. Ҳар хил улфатлар.... карта ўйинлари унинг кунлик машғулотига аллақачон айланиб бўлганди.
Ўзига ўхшаган дўстлари билан топишиб, ҳар куни айшу ишратда, сигарет чекишни ва спиртли ичимликлар ичишни бошлаб юборди.На бир китоб ўқир.... на бир иймон бор эди унда. Шайтонни васвасаси доим хаёлида ва тилида айланардики.... ёшлик даврида ўйнаб кулиб қолиш керак деган гапни ўзига шиор қилиб олганди. Чўнтагида пули кўп... ҳар куни бир қизни ўрар.... алдаб аҳмоқ қиларди. Кейинги куни яна бошқасини топиб оларди. Охиратдан умуман хавотир олиб қўрқмасди ҳам.
Кунлар шунақанги тез ўтардики, ҳатто шамол унинг олдида ожиздек кўринарди гуё. Энди оддий карталар қизиқмас дея... шайтон дўстлари уни қиморга қизиқтира бошлашди. Чунки унинг пуллари кўп бойваччани ўғлимасми. Жаҳонгир ҳам талтайиб отасини пули орқасидан ғурурланарди. Халқимизда бир нақл бор....* Яхшига тўй келса ўзини тузар, ёмонга тўй келса ўзини бузар * балким бу нақл шундайларни назарда тутиб айтилгандир.

Ўзимиз бир ёнмиз бошқалар бир ён,
Бойлик оғушида юрибмиз шодон.
Жигарлар ёвлашган нега биз томон,
Кундуз қуёш ҳайрон тунда ой ҳайрон....

-- Ҳой йигит...... қимор ўйинини ҳамма ҳам ўйнай олмайди. Бу ўйинни ўйнаш учун юрак керак. - деди катта қиморбозлардан бири.
Мен бунисини билмадиму, лекин ор номус бу ўйинда бекорга тикилади деб ўйлайман. Динимизда эса қиморни харом дейишган. Энди бу ўйин ҳам ҳикоямиз қаҳрамони Жаҳонгирни муккасидан кетгунча ўйнайдиган азарт ўйинларидан бирига айланди қўйди. Энди тонг пайтлари ҳам уйга қайтмас... ҳаккалак бўлган нафси шундан бироз тўқ эди. Уни устига акаларидан янги янги ҳунару қилиқларни ўрганиш билан машғўл эди.
Шундай кунларнинг бирида ўша банги акаларидан бири уни ёнига чақирди.
-- Ҳой ука..... сенга жаннат кайфини ўргатайми? Буни ҳаммага ҳам ўргатавермайман. Сен зўр йигитсан шу учун сени ўзимга яқин олиб сўрадим. -деди.
Диско тико бўладиган зал эмасми. Чироқлар ҳар хил рангда товланиб ёнар... ғарб мўсиқаси қулоғни кар қилиб юборадиган даражада янграб турарди. Шу пайт бояги банги чўнтагидан ниманидир олди, тиши билан қарсиллатиб майдалаб бир қўлида махоркадан бўшаган сигарет донасини ичига жойлай бошлади. Жойлаб бўлгач зажигалка билан ўт олдириб тутатиб олди. Ўзи бир икки тортгач чинақай бармоғини оғзида ҳўллаб кейин сигаретни ўша бармоғи билан айлантириб намлади. Сўнгра Жаҳонгирга тутқазди.
-- Яхшилаб ичингга тортда кейин секин бурнингдан чиқар...иложи бўлса шу тутун чиқмасин!-деди.
Жаҳонгир худди шундай қилди. Кейин эса қаттиқ юталиб қолди. Бу ҳолатни кузатиб турган банги.....
-- Ука.... юталдингми зўр кайф қиласан.... учасан.-деди елкасига қоқиб.
Бу бангини юзлари чандиққа тўлиб кетганди. Айтишларича гаров ҳам ўйнаб ютқазгач , юзини пичоқ билан ўзи тилган экан. Бир томондан дуппа дуруст одам ҳам деб ўйлайсиз юзини ҳисобга олмаганда. Лекин ғирт жинни.... наркоман банги. Жаҳонгир чеккан ўша кунги сигаретига жойланган бу нашанинг шираси эди. У ўзини билмас даражада кайф қилиб қолди. Ўзига келгач бироз мақтанди. T.me/sinovlarihayot
-- Ишонасанми.... бу нашани чекиб кайф қилганингдан кейин бошинг зўр ишларкан..... ҳар бир нарсани чуқур синчиклаб тайёрланиш жараёнига шўнғиб кетасан. Лекин бошқа нарсага чалғисанг у нарса ёдингдан чиқиб кетади. Бирор нарса еб бошласанг еяверасан еяверасан жағларинг чарчаб кетса ҳам қорнинг тўймайди. Бир нарсани кўриб кулиб бошласанг кулаверасан кулаверасан ўзингни тўхтатолмайсан.
Ҳикоямиз қаҳрамони энди бу оғунинг тобесига айланиб бўлганди. Энди ўша банги акаси оғуни ҳа деганда бепул беравермас... энди пулгагина берарди. Жаҳонгир нима қилсин ахир..... хумори тутиб ломкага тушиб қоларди. Кейин уйидан пул олиб сотиб олиб чекадиган бўлди. Бу савил қолгур ҳам қиммат эди. Шу пайт бобом раҳматлинғ бир гапи эсимга тушиб кетди. *Болам жаннатга кириш бепул... дўзахга кириш эса пулли... нега дейсанми жаннатга кириш учун номоз ўқийсан, савоб иш қиласан булар бепул пул тўламайсан... дўзахга кириш учун эса сигарет чекасан, ароқ ичасан зино қиласан... булар учун пул тўлашинг керак!*
Уйидан кўп пул олавергач, энди сўраб суруштирадиган бўлиб қолишди.
-- Ўғлим тинчмисан? Бунча пулни нима қиласан.... деярли ҳар куни?.-сўради Она.
Жаҳонгир энди баҳона тополмай қолди. Аниқ бир сабабини айтмаса пул ҳам беришмай қўйишди. Энди нима қилиш керак? Суяклари қақшаб ломкаси тутарди... чекмаса бўмасди. Яна ўша банги акасини ёнига жўнади.
-- Акажонн... илтимос бир чаким беринг... хуморим тутиб қалтираб бораяпман.- деб ялинишни ҳам бошлади.
Афсус қанча ялинмасин фойдаси бўлмади. Пулсиз ололмаслигини билгач охирги нажот ўғирлик бўлиб қолди. Энди бойваччани ўғли ўғирликни бошлаб юбордим. Ҳар тунда ўғирликка тушиб пулини оғуфурушга бериб хуморини босиш учун кукун оладиган бўлди. Энди унга тўғрилик ёд бўлиб қолди. Фақатгина шу нафси учунгина унинг энг асосий иши ўғирлик бўлиб қолди.
-- Битта зўр ёғли жой бор. Бугун тунда ўша ҳовлига кирамиз. Итдан қўрқмайсанми? Ити бор экан...... ўзиям катта эшакдай..... нақд еб қўядия.-деди шериги.
-- Бу йўлда ит тугул одам ўлдиришгаям тайёрман.... биласанку ломкам тутса қанақанги вахший бўламан.
Бугун куз ҳавоси бўлишига қарамасдан ҳаво яхши эди. Узоқ давом этган ёмғирли кунлардан кейин қуёш ўз заррин нурларини эрталабдан сочиб турарди. Сожида хола тонгдан уйғониб ҳовлиларни супуриб сидириб, кейин тезгина нонушта тайёрлади. Чой дамлаб турмуш ўртоғи билан нонушта қилиб, ишга кузатди. Кейин билмадим алламаҳал келган эркатойини уйғотиш учун хонаси томон йўл олди. Эшикни таққиллатиб уни уйғотишга уриниб кўрди.
-- Ўғлим.... уйғонгин энди чашка бўлиб кетди болам.
Жавоб бўлмагач...
-- Майли яна бироз ухласин. -дея Онаизор яна уй ишларига урнаб кетди.
Хаёлида чиройли, одобли, иболи келинни орзу қилиб бир хурсиниб қўйди. Ҳали келса унга доим меҳрибон бўламан қўлимдан келган ҳамма рўзғор ишларини ўргатаман. Эх хаёллар.... Сожида холага.... ўғлингизни назорат қилинг... ахир бу кетишида нима бўлади... охири вой ўғлингизни дегим келарди.
Сожида хола орадан анча вақт ўтса ҳам ўғли хонасидан чиқмаганидан хавотирланиб яна ўғлини хонаси томон борди. Яна эшикни таққиллатди.... чақирди... жавоб бўлмагач секин эшикни очиб ичкарига кирди.
-- Ўғлимммми....... 😥
Онаизор хонага кириб ўғлининг бу аҳволидан даҳшатга тушиб қолди. У ўликдай ётарди. Балким ўлиб ҳам қолгандир... Эй Аллоҳ....

Эслаб кўр не сабаб икки инсонни,
Ҳайдаб чиқардилар қўшиб шайтонни.
Нафс ёмон бир қарич шўрлик сичқонни,
Етаклаб бормоқда, қопқон жим ётар...

Жаҳонгир дивандан пастга боши билан йиқилиб оғзидан оппоқ кўпик келиб кўзлари юмуқ ҳолда ётарди. Онаизор бу ҳолатдан қўрқиб кетганидан фақат ўғлини бошини қучиб йиғларди. Овозини борича додлаб йиғлар Оналар йиғласа худди осмон ларзага келгандек бўларди. T.me/sinovlarihayot
Шарифбой ишга кетганди.... ишда ҳам негадир кўнгли ғаш бўлиб қўли ишга бормади. Кейин нимадир сабаб бўлиб уйга келиб кетишга тўғри келди. Мошинасини юрғазиб уйи томон қайтди. Дарвозадан кириши билан уй ичкарисидан хотини Сожида холани мунгли овози эшитилди. Шарифбой шошилиб тезгина овоз эшитилган хона томонга югурди.
-- Онасии... нима бўлди тинчмисилар?- дея иккинчи қаватга кўтарилди.
Хонага киргач у ҳам бироз гангиб қолди. Нима бўлди ўғлига..... бирорта душмани унга заҳар бердими. Шарифбой ҳам кимларнидир кўнглини оғритган.... фермерчилик йириклаштирилганда майда фермерчалар унга қўшилганида, кўпчилигини норози қилиб ҳосилни даромадини бермаганди. Балким ўшалардан бири бу суйқасдни уюштиргандир. Шу бир зум ичида хаёлидан шундай фикрлар ўтди. Фақат хотинининг овозидан кейин ўзига келди.
-- Дадаси..... тез ёрдамга қўнғироқ қилинг ахир.... болам ўлиб қолади ҳозирр... 😥
Шарифбой қўл телефонида тез ёрдамни терди. То улар келгунича Жаҳонгирни юзига сув сепиб ўғлини пастга олиб тушди. Ва ниҳоят тез ёрдам машинаси ҳам етиб келди. Бизда ҳолат шунақаку...... кеч келади доим. Яна уни устига касалхонага борсангиз шприц дори уколингиз борми.... спиртли салфеткангиз борми деб сўрашади беморга укол қилиш учун беморни ўзидан сўраб. Ахир касалхонада шу нарсалар бўлиши керакку. Тез ёрдам машинасида келган иккита духтир Жаҳонгирни кўтаргичда (носилка) машинага олиб чиқиб ётқизиб касалхона томонга жўнашди. Шарифбой ҳам ўз машинасида хотинини олиб тез ёрдам машинаси изидан жўнади. Йўлда кетаверишда Сожида хола фақат йиғлар... ичида сўраларни ўқиб яратгандан ўғли учун мадад сўраб борарди. Она доим болам дейдику ҳар доим.... эх Онажонларааа....
Тез ёрдам машинаси касалхона ёнига келиб тўхтагач, тезгина Жаҳонгирни ичкарига кўтаргичда(каталка) олиб кириб кетишди. Реанимация бўлимига олиб киришгач анча вақт укол дори қилишди. Залда эса муштипар Онаизор ва Шарифбой сабрсизлик билан ўғлидан хавотир олиб кутишарди. Бироз вақт ўтгач хонадан врач чиқиб келди.
-- Шариф ака... хавотир олманг ўғлингиз ўзига келди. Майлими сиз билан хонамда бироз гаплашсак ёлғиз. - дея Шарифбойни эргаштириб хонаси томон жўнади.
Бу ёқда Онаизорга ўғлини олдига киришга рўхсат беришди. Жаҳонгирни билагидан осма қўйишган.... ранглари докадек оқариб кетган ҳолда ётарди. Онага ўз боласини бундай аянчли аҳволда кўриш нақадар ачинарли. Ахир ўз қорнида тўққиз ой кўтариб юриб кейин дунёга келтиради. Сутига қўшиб меҳрини ҳам бериб катта қилади. Оналикни ўзи бу бир энг буюк... энг суюк инсонга берилган номдир. Бекорга эмас жаннат Оналар оёқлари остидадир деб айтилган гап ҳам
-- Шариф ака.... ўғлингиз нима сабабдан бу аҳволга тушганини билмайсизми? Демоқчи бўлганим доим назоратингиз остида бўлармиди ёки.... - дея сўраб қолди врач.
-- Албатта доим назоратимда.... ҳеч нимадан ками йўқ, муаммоси йўқ..... егани олдида емагани ортида.... бу аҳволга тушиш деб нимани назарда тутяпсиз... ўғлимни мазаси йўқми? Айтинг нима касал бўлган... чет элда бўлсаям даволатиб оламан пулдан муаммо йўқ духтир. - деди димоғи билан бойлигини рўкач қилиб.
-- Нима аҳволга тушганидан хабарингиз ҳам йўқ чамамда.... назорат ҳам қилмагансиз. Тўғри бировдан зиёд қилгансиз.... лекин пул ҳамма нарсани ҳар доим ҳам ижобий томонга ўзгартиролмайди. Кўпинча салбий оқибатларга олиб келади.
-- Духтир.... менга майда чуйда гапни қўйингда, ўғлимга нима бўлганини айтинг!- деди бироз асабийлашиб Шарифбой.
-- Ўғлингиз наркоман..... анчадан бери гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб келаркан. Буни анализ натижаларида текширдик. Бугунги ҳолати ҳам оғунинг истеъмол даражаси ҳаддан зиёд ошиб кетган.(передозировка)- деди. T.me/sinovlarihayot
Бироз олдинги димоғдор Шарифбойдан энди асар ҳам қолмаганди. Бу гапни эшитиб ваҳимага тушиб қолди. Ёлғиз... яккаю ягона меросхўр ўғлия. Бундай бўлиши мумкин эмас эдикуяяя.... нега мен унга эътиборли бўлмадим.... нега? Ишимдан, бойлик тўплашдан, айшу ишратдан бўшаб ёлғиз ўғлимни тарбиясига, юриш туришига эътиборли бўлмадимм.... Бир зўмда унинг хаёлидан шунча афсус надоматлар ўтди.
-- Духтир..... ўғлимга ёрдам беринг.... уни даволаб бу йўлдан қайтарайлик.... илтимос, қанча пул бўлса харажатига тайёрман.. ўғлимни олдинги ҳолатига қайтаринг. - дея духтирга ялиниш оҳангида гапирди.
-- Мен даволай олмайман.... шаҳар наркология бўлимида бир дўстим врач бўлиб ишлайди. Мен ўша ёққа йўлланма ёзиб бераман. Унга олиб бориб берсангиз мен берган қоғозни ўғлингиз билар бирга.... у даволайди. - дея қоғоз ёзиб унинг қўлига тутқазди.
Шарифбой врачнинг хонасидан чиқар экан, унга мингдан минг раҳматлар айтиб миннатдорчилик билдириб чиқди. Бу ёқда эса ўғли эркатойи ҳам османи олиб бўлиб бироз аҳволи яхши бўлиб Онаси билар кутиб туришганди. Ҳаммаси биргалашиб мошинага чиқишди. Тўғри наркология бўлимига боришди.
-- Дадаси.... нега бу ерга келдик... тинчликми?- сўради Сожида хола.
-- Тинчлик... шу ерда ишим бор эди... ҳозир. - дея мошинадан тушиб қўлидаги қоғозни кўтариб ичкарига кириб кетди.
Ўғли эса ўз айбини билганидан Онасини кўзига қаролмай айбдорона бошини ерга эгиб ўтирарди.Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан шифохона эшигидан Шарифбой бир оқ халат ва бошига оқ шапка кийиб олган духтир билан чиқди. Кириш эшиги олдида бироз иккаласи гаплашиб ўтиришиб кейин мошина томон келишди.
-- Ўғлим.... сен пастга туш духтир билан бироз гаплашайлик. -дея Шарифбой ўғлига мошинадан тушишини сўради.
Жаҳонгирни дарди ичида.... бирон сўз демасдан секин тушди. Бояги духтир билан қўл бериб сўрашиб энди биргалашиб ичкарига кириб кетишди.
Бу томонда Онаизор нима бўлаётганини тушунмас.... лекин шифохона кириш эшиги тепасида ёзилган ёзувни ўқиб хавотирга туша бошлади. Чунки у ерда Наркология бўлими деб ёзилган ёзув турарди. Шу сўзнинг ўзигина ҳар бир инсонни хавотирга солади. Ҳеч кимни ҳам шу касалхонага иши тушмасинааа.....
-- Ўғлим.... ўзингни нимадан беморлигингни биласана.... шу учун бирор хафта шу ерда даволанишинг керак. Мен ўйлайманки мени фикримга қўшиласан ва шу духтирни айтганларини бажарасан... - деди Шарифбой ўғлига.
Жаҳонгир шунча эрка бўлса ҳам ҳеч қачон отасига тик қарамаган бола эди. Индамай рози бўлиб шу ерда қолди. Уни бир кишилик палатага жойлаштиришди. Шарифбой кетиш олдидан ўғлини бир қучиб бироз бағрига босиб турди. Кўзидан ёш қалқиб чиқди. Кўз ёшини ўғли ҳам духтир ҳам кўришини ҳоҳламади ва тезгина хайрлашиб чиқиб кетди. Нега йиғлади эканаа.... Ахир биттаю битта шунча йил кутган фарзанди, ягона меросхўри наркоман бўлса..... алам қиладида.....
Индамай касалхонадан чиқиб мошинасига чиқди. Юрғазиб жўнади.... Сожида хола ичи қизиб эрининг лом мим демаганига ўзи сўради.
-- Дадаси тинчликми... ҳеч нима демадингиз, ўғлимизга нима бўлибди экан, нега уни бу ерда қолдирдингиз?
Бироз сукутдан сўнг Шарифбой чуқур уф тортиб.....
-- Э Онасиии.... нимаям дейман, ўғлимиз наркоман бўлиб қолибди. Ўша куниям меъёри ошиб кетганидан шунақа ҳолатга келиб қолган экан..... зора шу ердан шифо топса. - деб мошинани рўлини бир муштлаб қўйди.
Сожида хола одатда эрининг бундай асаби бузилган пайтда ҳеч нима демасдан жимиб қоларди. Акс ҳолда ҳамма айбни хотинига ағдариб уни гуноҳкор қилиб қўяр... ва сўкарди. Онаизор нима қилсин бечора... ўша мошина олиб келган куниёқ ҳали ёш деб қаршилик қилганди.
Нима бўлсаям шу касалхонада шифо топсинда сабрли бўлиб. Аслида ҳаммамиз биламизки бундай ҳолатларда беморлар сабр қилолмайди. Айниқса хумори тутса борми.....


Дўстим ҳаволаниб кетма ўзингдан,
Тоғларни бошини эккан дунё бу.
Азим дарёларни бўғиб қаъридан,
Бир томчи қолдирмай ютган дунё бу.....
T.me/sinovlarihayot

Жаҳонгирни наркалогия шифохонасидаги биринчи куни эди бугун. Врач навбатчи ҳамширага укол дориларини ёзиб қолдирди ва атайлаб тайинлади эҳтиёт бўлишини айниқса беморни уколи кечикса хумори тутса ёмон аҳволга тушишини. Кечки пайт эди... палата эшигини ҳамшира атай ташқаридан қулфлаб қўйганди. Ўзиям залнинг охиридаги хонасидаги палата. Бирдан эшикни муштлабми билмадим нима биландир урган товуши эшитилди. Ҳамшира унчалик пайқамади. Кейин яна икки марта уриб шовқин бўлгач секин ўша палата томон жўнади. Барибир аёл киши эмасми... бироз қўрқинчли эди бу ҳолат.
-- Оч эшикни.... ким бор?
Жаҳонгир ичкаридан ҳамширани оёқ товушларини эшитди шекилли, шу сабаб бақириб эшикни очишини сўрай бошлади.
-- Ташқарида нима ишинг бор? Ҳамма шароит ичкарида борку. Шовқин қилма бўмаса ҳозир қўриқчини чақираман. -деди.
Ўзи аслида қўриқчи йўқ касалхонада. Навбатчиликка турадиган икки ҳамширадан ташқари. Аксига олгандай нариги ҳамширани болачаси иситма қилиб қолган экан уйга бориб келай деб шеригидан сўраб уйига кетганди. Ҳамшира бироз ваҳимага тушди. Нега уюшқондан чиқаяпти бу бемор? Уколи вақтида қилинган бўлса... дея врачлар тавсиясидаги муолажалар ёзилган умумий дафтардан қилинган қилинмаган уколларини кўздан кечира бошлади. Ҳаммаси белгиланган... ўз вақтида қилинган. Чунки агар укол вақтида қилинса дафтарга белги қўйилади. Бироздан сўнг яна бақир чақир.... шиша идишларни синган товушлари.... сўкинишлар эшитила бошлади. Бу ҳолат деярли тонггача рўй берди. Тонг чоғи тинчиб қолди. Балким хумори босилдими ёки чарчаб ухлаб қолдими. Лекин эрталабки муолажасини қилиш керак... бунга ҳамшира журъат этолмади. Олдин ҳеч бунақа ҳолат рўй бермагандида.
-- Ассалому алейкум хайрли тонг Рустам Муродович... узр безовта қилдим. - дея туни билан бўлган ҳолатни ва тонги уколини қандай қилишини сўради.
-- Воалейкум ассалом.... майли ҳечқиси йўқ, ишимиз ўзи шунақа. Сиз кирмай туринг мен ўзим бораман бироздан кейин. Уколниям ўзим қиламан. -дея жавоб берди.
Шу маҳали навбатчи ҳамширани иккинчиси ҳам келиб қолди.
-- Боланг яхшими... иссиғи тушдими?
-- Раҳмат опа, яхши... укол қилдим, баданига спирт суртдим анча вақтда тушди ўзиям иссиғи.
-- Айтмоқчи сен тушдан сўнг беморни соат тўртлардаги уколини қилганмидинг? Белгиланган экан... - сўради шеригидан.
-- Опажон.... рости бир ўзим уни олдига киргани қўрқдим... ахир наркоман бўлса... шунга қимасдан белгилаб қўйдим. Сизга айтмоқчи эдим ўғлим билан бўлиб ёдимдан кўтарилибди... кечиринг, илтимос врачга айтманг.
-- Эсар қизааа.... айтдим бунча туни билан қутраб чиқди анави бемор..... бошқа бунақа қимагин... айтганингда сал кеч бўлса ҳам ўзим уколини қилардим. Бу биринчиси ва охиргиси бўлсин!
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан врач келди. Ҳамма укол дориларини иккала ҳамшира кўтариб врач билан бирга палатаси томон боришди. Эшикни қулфидан секин очишди. Ичкарида деярли ҳамма нарса синиб ётибди. Жаҳонгир эса бир бурчакда қалтираганча ўтирарди. Врач яхши гапириб бир бало қилиб кўндириб краватига ётқизди. Кейин уколини қилди. Бирданига тинчлартирувчи укол ҳам қилди. Энди бемор тинчиб ухлаб қолди.
Уйда эса Сожида хола кечаси билан безовта бўлиб ухлолмасдан чиқди. Қаранг барибир Онада..... сезади боласини аҳволини. Айтишадику.....
Юрагидан янги юрак кўчирган,
Оқ сутига меҳрин қўшиб ичирган.
Гуноҳ қилсак энг биринчи кечирган,
Онадир у... Онадир у... Онадирррр....
Шу ҳикоямдаги Она образини тасвирлаяпману раҳматли Онажоним ёдимга тушди. Одамзот энг қадрли инсонини йўқотишдан олдин қадрини... қадрли инсон эканлигини билмас экан.... фақатгина йўқотганимиздан кейингина сезарканмиз..... 😔
-- Дадаси... ассалому алейкум яхши ухлаб уйғондингизми.... кечаси билан юрагим ғаш бўлиб ухлолмадим... ўғлимиз тинчмикин... тонгдан шўрвача осиб қўйгандим... пишиб ҳам қолди. Хўп десангиз иккита иссиқ нон билан идишга шўрвадан олсам.... мени шифохонага ишга кетгунча ташлаб ўтсангиз. Боламга оборардим... у ерни овқатлари қанақа.... ҳам ўғлимизни аҳволидан ҳам хабар олардим. - деди чой узатиб эрига Сожида хола. T.me/sinovlarihayot
-- Воалейкум ассалом... раҳмат, нега юрагинг ғаш бўлади.... ўғлинг тинч ётгандир. Врачигаям чўнтагига бир икки сум тиқиб яхши қаранглар дедим... майли нарсаларингни тайёрлагин ўзим ҳам касалхонага кираман. -деди Шарифбой пиёладаги чойини ҳўплаб.
Шарифбой хотини Салима холани олиб шаҳарга касалхонага жўнади. Бугун йўл шунчалик тирбанд эдики асли қўяверасиз. Ҳатто йўлда бир эмас икки жойда авария ҳолатлари ҳам содир бўлган экан. Ҳамма қаёққадир шошадида шунақа кейин ҳодисалар бўлади. Баракат топгур ўша шошган манзилингга сал кечроқ борарсан... бу нима аҳвол энди дегинг келади шошган ҳайдовчиларга.
-- Ассалому алейкум келинг тоғо... кимни олдига келдингиз?- сўради навбатчи ҳамшира Шарифбойдан.
-- Воалейкум ассалом синглим... биз 10 - палатадаги Жаҳонгиржонни олдига келдик. - дея жавоб берди Сожида хола.
Эшикдан кирганда ҳар иккаласи бирга киришганди. Сожида хола ҳам ақлли ҳам иймонли аёлда, эрига ҳам гап қолдирмасдан қизлар билан сўрашиб айтиб қўя қолди. Ҳамшира иккита оқ халат берди ҳар иккаласига. Улар тўғри ўғли ётган палата томон жўнашди. Ичкарига киргач ўғли ҳалиям ухлаб ётарди. Тинчлантирувчи укол ҳам беришган эдику шунга ухлаётганди. Ранги докадек оқариб кетган болани.
-- Вой болажонимаа.... сени нималар қилишдия. - деб Онаизор қўлидаги нарса солинган сўмкани полга қўйиб стулга ўтирганча ўғлини пешона сочларини силаб йиғлади.
Шарифбойга бу ҳолат таниш эди. Чунки у кечаси билан компютер титкилаб бу ҳолатга тушганларни даволаш даврида нималар рўй беришини кўриб билиб бўлганди. Хона ичкарисигаям назар ташлади. Сожида холага шу ерда ўтириб туришини ўзи духтири билан вазият ҳақида аҳвол ҳақида гаплашиб келишини айтиб чиқиб кетди.
-- Э ассалому алайкум духтир.... зўрмисиз.
-- Воалейкум ассалом Шариф ака келинг. - дея ўрнидан туриб қўл бериб кўришди.
Ҳол аҳвол сўрашиб бўлгач, ўғлини аҳволи ҳақида сўради. Духтир даволаш жараёнида шунақа ҳолатлар бўлиб туришини тушунтирди... ўғлини тундаги аҳволини ҳам тушунтирди. Кейин хавотир олмаслигини.... албатта ўғлини даволашини айтди.
Шарифбой духтирни хонасидан чиқиб ўғли ётган палата томон борвр экан, хотинини юраги нимага туни билан безовта бўлганини энди тушунди. Палатага киргач ўғли уйғонган, Онаси олиб борган шўрвани иссиқ нон билан ичиб ўтирар.... Сожида хола эса ўғлини ёнида ўтириб унга ғамгин нигоҳлари билан боқиб турарди. Ўғли билан сўрашгач ўзини яхши тутишини, уколларни вақтида олишини айтиб уйга қайтишди. Сожида холани уйга ташлаб Шарифбой ўз ишига жўнаб кетди.
Эртаси куниям тунда шу аҳвол рўй берди. Вақтида муолажа ва уколлари қилинса ҳам. Учинчи кун.... тунда укол қилиш учун палатасига кирган ҳамшира у ердаги ҳолатдан ҳайрон бўлиб қолди. Чунки Жаҳонгир палатасида йўқ эди. Палата деразаси очиқ турарди.

Беш кунлик дунёга келдим меҳмонга,
Гоҳида қўшилдим билмай шайтонга.
Ҳозирча тирикман ҳозирча борман,
Айтинг дўстлар бизга ҳаёт ўйин бўлдими...

Палатани деразаси ланг очиқ.... пардаси шамолга ҳилпираб турар.... лекин жим житлик ҳукм сурарди. Ҳамшира оҳисталик билан келиб деразадан ташқарига қаради. Ташқари зимистон бўлиб ётибди. Аксига олгандек ҳали ой ҳам чиқмаган. Деразадан ташқари томонда хона чироғини шўъласидан пастда унинг ёндиргичи ( яъни зажигалкаси) тушиб ётарди. Ташқарида эса куз ҳавоси эмасми... майдалаб ёмғир шитирлаб ёғиб турарди. Ҳамшира деразани ёптида, кейин навбатчилик хонасига келиб бўлим бошлиғи Рустам Муродовичга қўнғироқ қилиб ҳолат ҳақида маълумот берди. Орадан ҳеч вақт ўтмасдан врачни ўзи ҳам етиб келди шифохонага.
-- Ассалому алейкум Шариф ака.... узр безовта қилдим... ўғлингиз ярим тунда касалхонамиздан қочиб кетибди.... мободо уйларингизга бормадими?- сўради телефон орқали врач. T.me/sinovlarihayot
Шарифбой ўғлини уйга кемаганлигини айтиб ..... нега қочиб кетганини сўради. Кейин бош шифокорга бир икки дўқ ҳам урди ўғлини қочиб кетганлигида уларни айблаб. Телефон гўшагини қўйиб соатга қаради. Ярим тундан ошган соат 02:15 Секин хотинини уйғотиб юбормаслик учун ўрнидан туриб кийимларини кия бошлади. Онаизор юраги бирдан сезадику.
-- Дадаси... нима бўлди тинчликми? Нега алламаҳалда туриб кийиняпсиз? Ёки ўғлимизга бирор нарса бўлдимии?- сўради хавотирланиб эридан.
-- Э онаси ухлайвермайсанми.... қўнғироқ қилди касалхонадан... ўғлинг очиб кетибди. Дардисар бўлдида шу ўғлинг ҳам. -дея зарда билан уст бошини кийишда давом этди.
Сожида хола бир гапларни айтгиси келдида... лекин тилини тийди. Тўғридан ўғлини шу йўлга кириб эркатой бўлиб кетишига ким сабабчи... тўғри ўзиниям айби бор аммо кўп маротаба айтди эрига... лекин Сожида холани гапига кирармиди Шарифбой...
Шарифбой мошинани юрғазиб касалхона томонга жўнади. Йўлда борар экан ўғли қаерга кетганини ўзича тахмин қилиб борар... аммо бирортаси ҳам тўғри чиқмади. Чунки йўл йўлакай уни ўртоқлари билан ҳам учрашиб ўтиб кетди. Бутун қишлоқда қолаверса шаҳардаги танишлари ичида гап бўлади энди. Ёмон гап тез тарқайдику. Кимсан Шарифбойни ўғли наркоман... хаёлида шунақа гаплар ўтиб бироз кайфияти тушди. Касалхонага етиб боргач врач билан учрашди. Ҳатто бир икки оғиз қаттиқроқ гаплар ҳам айтиб ташлади жахл устида. Катта шаҳар бўлса... ўғли қаерга қайси тешикка кириб кетди эканаа.
Уйда эса муштипар Онаизор телефонни олдида мижжа қоқмасдан эрининг қўнғироғини кутиб ўтирарди. Болам қаерларда юрибди экана... Бирор корхол рўй бермадимикин ўғлимга ўзи. Кўнгил душман дейишадику.... хаёлидан фақат хавотирли ўйлар ўтарди айни дақиқаларда.
-- Ака... менга анавундан озроқ беринг қарзга... ўлай агар эртага икки ҳисса қилиб пулини олиб келиб бераман. - деди қиморхонага кириб борган Жаҳонгир.
-- Ҳой йигит сен қаердан пайдо бўлиб қолдинг? Сен анча кун йўқолиб кетувдингку....
Қимор ўйини авжида.... ҳеч кимни ҳеч ким билан иши йўқ. Ҳаммани дарди ютуқни олишда эди. Ҳатто Жаҳонгирни келганини ҳам кўпчилиги сезишмадиям. Жаҳонгирни кўзлари қизариб кетган... ломкаси тутиб қалтирашини аранг босиб турарди. Банги акаси ҳам вазиятни сезиб бўйнига қарзни илиб озроқ берди кукундан. Кейин нариги хонага олиб ўтиб нима бўлганини сўради. Ҳамма гапни билиб олгач унга :
-- Менга қара... сен қочган бўлсанг ҳойнаҳой излагаётгандир... мана буни чекиб кейин бугунчалик шу ерда қол. Сени шу ердалигингни ҳеч ким билмаслиги керак. Ташқарига ҳам чиқма. -деди.
Жаҳонгир эса ҳатто уни охирги сўзларини эшитмадиям. Чунки анавини чекиб аллақачон еттинчи омонга учиб кетганди. Банги эса ўз эҳтиёткорлигини таъминлаш учун секин бу ердан кетди. У анойи эмас... мободо ментлар билан излаб шу ерга келишса борми.... ўзи кўп айблари учун очиқликка кесилган.
Шарифбой ҳамма танишларини ишга қўшиб ҳам ўғлини дарагини ҳеч қаердан тополмади. Қаерда экан..... ерга кириб кетдими..... ёки осмонга учиб кетдими. Онаизор бир томонда ўғлидан хавотир олиб ичини еб ётибди бечора. Ахир икки кундан бери йўқда ўғли.
Ўғли эса қиморхонанинг қўшни хонасида еттинчи осмонда учиб ётарди. Банги унинг бўйнига кўп нарсани илиб қарздор қилиб ташлади. Агар шу кетишда кетса охири ўлимлиги аниқ эди. Ўзику бўйнигача қарзга ботиб кетишини ўзи бир йигит учун ўлим билан баробардир.
Жаҳонгир кундузи ўша ердан чиқмас... кечаси эса ўғирликга чиқиб пул топиб кела бошлади. Кукундан бурнига тортиб қимор ҳам ўйнар, қўл ҳам келаверганидан баъзида банги акасини қарздор қилиб ҳам қўярди.
Эскидан бир гап қолган қинғир ишни қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади деб. Орадан бир хафта ўтиб ҳам кетди. Вақт жудаям шавфқатсиз.... уни ҳеч ким ушлаб қололмайди... шиддат билан ўтиб кетаверади. Ўзига ўхшаган шериклари билан ярим тунда ўғирликка отланишди. Худди професионал ўғрилардек ниқоблар оволишган. Ҳимоя қуроллари ҳам тайёрлаб олишганди. Уларни иши энди шу эдида. Бошқа ишни ҳаётда қимайди... далага чиқ кетмон чоп деса ёқадими... ҳикоямиз қаҳрамони аввалдан енгил ҳаётга ўрганиб бўлган бўлса, энди енгил пул топиш... нопок пул топишга ҳам ўрганиб бўлганди.


Davomi bor
T.me/sinovlarihayot
O'zbekiston Vatanim manim (dodasi.com)
Bahrom Nazarov
🎶Bahrom Nazarov - O'zbekiston Vatanim manim
@Sinovlarihayot Уйда к,олинг
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Дождь пианино, кларнет
@Sher_uchun_fonlar
____ ТОМЧИЛАР ЁШЛАР____

Кўзимдан томчилар
томчилар ёшлар,
Армонли дардимни
ичимга ютдим.
Ўтмишни эсласам
эзади оҳлар,
Сенсизлик қаърида
дунёдан ўтдим.

Ширин сўз изладим
меҳрни қумсаб,
Сендан ўзгасига
кўнгил бермадим.
Ҳаётнинг паст - баланд
йўлида йиғлаб,
Ўзгани қўлидан
асло тутмадим.

Юзингга тикилдим
оҳиста аста,
Дунё гўзаллигин
тушуниб етдим.
Юрагим қалбингга
доим пайваста,
Сокин бу боғларда
ўзингни кутдим.

Кўзимдан томчилар
томчилар ёшлар,
Меҳринг оғушига
чўкким келади.
Сен томон учади
соғинчли қушлар,
Раънони юзларин
ўпиб ўтади.

Кўзимдан томчилар
томчилар ёшлар...!

🖊 РАЪНО АЛИЕВА
16.05.2021.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум қалби қайноқ, диллари пок беғуборларим! Шул каналимизнинг азиз ва қадрли мехмонжонлари! Отаётган яна бир мунаввар тонгларинг муборак бўлсин! Борларингга минг шукур!

https://t.me/sinovlarihayot