🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
705 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Xasta bo'lma (Tarona.net)
Yulduz Usmonova
Ikkinchisiman (www.Nozim-Studio.com)
Aziza Nizomova
♥️ℒℴνℯ
  🌺🌹 T.me/sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
Intizorim [www.Voydoda.Com]
Ozodbek Nazarbekov ft. Shahzoda
🎤 Озодбек Назарбеков & Шахзода-
📝Интизорим!
Ishq bilan boģlandi
ੀ䵵獩损瑶彯晦
🍃🍃🌺🌟ХАЙРЛИ ОҚШОМ

🌸🌸Дилга яқиним

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаликни эслаймиз...

Болаликдаги севимли мультфильмим эди 😊

Ғамхўрликнинг оддий кўриниши...


https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
_ БУ ТЕЛБА ҚАЛБИМ

Нафис ифорингни
   соғинди юрак...,
Эсласам ҳапқирар
    бу телба қалбим.
Босган излар қолар
    хотиралардан,
Кўзимдан ёшларим
    тизимдир, тизим.

Гоҳида нақадар
    чигалсан ҳаёт,
Ечимин тополмай,
   саргардон сўзим.
Эҳ, ўзинг суйгувчи,
    билгувчи Оллоҳ,
Тўғри йўл кўрсатгин
     қолмайин ўзим.

Дунёнинг бешкунлик
     дейдилар қара,
Қанча умри қолди
    билмайди инсон...
Меҳр ва муҳаббат,
    кучини кўра,
Хаста бу дилларга
    беради ором.

Ўкинч не, соғинч не?
   айтинг дўстларим?
Ҳижронли тунларнинг
   маҳзунлигими?
Вафою, садоқат
    этагин тутиб,
Ўз ёринг васлида
    ёнишларингми?

Соғинди ўзингни
   бу телба қалбим,
Унутгани айтгин
    кучим етарми?
Сен юрган кўчалар
   хувуллаб қолди,
Сенсиз бу дунёда
    ишим битарми?

Эсласам
     ҳапқирар
          бу телба қалбим...

РАЪНО АЛИЕВА.
      
T.me/sinovlarihayot
Мактублардан қисқартмалар

Бир дугонам бор... Аввал ҳам уни ёмон кўрар эдим, ҳозир ҳам яхши кўрмайман. У жуда гўзал эди. Ҳозир ҳам ўша-ўша латофатли... Мактаб давримизда йигитлар унинг ортидан қолмасди, менга эса биров қиё ҳам боқмасди. Менга ёққан йигитлар, дугонамнинг ошиғи эди. Шунинг учун ҳам уни кўргани кўзим бўлмаган... У бир йигитга турмушга чиқиб кетди. Ҳар куни у билан гаплашардик. Эр-хотин муносабатларини, унинг бахтиёр эканлигини, эри билан тинмай саёҳат қилишларини эшитиб, ичимни шайтон тирмаларди. Ва мен унга, фарзанд кўрмаслиги учун иссиқ-совуқ қилишни бошладим. Дугонам йиллар ўтса ҳам фарзанд кўролмай қийналди. У менга дардини айтса, мен баттарроқ дардланишини, баттарроқ эзилишини хоҳлаб яшадим.

Орадан ўн икки йил ўтди. У ажрашмади. Эри ҳам ташлаб кетмади. Эр-хотин бир-бирини шундай авайлаб яшадилар-ки, мен уларнинг муносабатларига лол қолганман.

Ўттиз беш ёшга кирибман-ки, тенгим чиқмади. Мен тенгилар 3-4 та болалик бўлиб кетишган, уларнинг олдида менга доим оғир эди... Ва ниҳоят тақдирнинг менга битиб қўйгани билан турмуш қурдим. У яҳудий эди... Шунга мажбур бўлдим... Чунки... мусулмондан менга совчи келмади, мусулмони совчи қўймади... Ҳозир иккита фарзандим бор... Яҳудийнинг болалари... Ҳамма нарсам бор, ҳаммаси зўр... Лекин ичимга чироқ ёқса ёнмайди... Ҳеч кимга билдирмайман, индамайман, ўзимни доим бахтиёр қилиб кўрсатаман... Ичимни эса ит тирнайди...

Дугонам ҳали ҳам фарзанд кўришдан умидини узмаган, қаерда яхши шифокор эшитса, у ўша ерда... Мен бўлсам яҳудий эр ва яҳудий болалар билан жазолантирилдим...

Зулфия Махмуд
T.me/sinovlarihayot
#Кун_ҳикояси

МЕҲНАТ ҚАДРИ

Ўқимишли ва билимли бир йигит катта катта компанияга юқори лавозимли ишга ариза топшириш учун борди. Дастлабки суҳбатдан ўтгач, компания директори якуний қарорни чиқариш учун йигит билан шахсан ўзи суҳбатлашмоқчи бўлди. Йигитнинг ишга кириш учун тўлдирган анкетасини кўздан кечираётиб у мактаб давридан магистратура давригача аъло баҳоларга ўқиганини кўрди. Шунда директор сўради:
- Ўқишинг учун отанг пул тўлаганми?
- Отам бир ёшлигимда оламдан ўтган. Мени онам ёлғиз ўзи катта қилган. Ўқишим пулини онам тўлаган.
- Онанг қаерда ишлайди?- яна савол берди директор.
- Онам кир ювувчи бўлиб ишлаган,- жавоб берди йигит.
Директор йигитдан қўлларини кўрсатишни сўради. Йигитнинг қўллари силлиқ ва текис эди.
- Аввал кир ювишда онанга ёрдам бериб турганмисан?
- Йўқ, бирор марта ёрдам бермаганман. Онам мени кўпроқ ўқишимни, бутун вақтимни китоб ўқишга сарфлашимни истарди. Бундан ташқари онам кир кийимларни мендан кўра тезроқ юварди.
- Унда сенга бир топшириқ бор. Уйга қайтганингда онангни қўлларини ювиб қўй. Кейин эртага олдимга кел.
Йигит лавозимга қабул қилиниш имкони юқорилигини ҳис қилди. Уйига хурсанд ҳолда қайтиб, онасидан қўлини ювиб қўйишига изн беришини сўради. Бу меҳрибончиликдан онанинг кўнгли шодланиб, ажиб бир туйғуларни ҳис қилди. Ёш боладай уялиб қўлини узатди. Йигит авайлабгина онасини қўлини ювиб қўйди. Юваётганида беихтиёр кўзларидан ёш оқди.
Онасининг қўлини юваётиб унинг қўллари ёрилиб кетганини, уларда кўк доғлар борлигини кўрди. Қўлини юваётганда бу жароҳатлар таъсирида она сесканиб кетарди. Йигит илк бор бу қўллар унинг таълим олиши учун қанчалик азоб чекканини ҳис қилди. Онасининг қўлларидаги кўкарган доғлар унинг олий маълумот олиши, келажаги учун сарф қилинган харажатни англатарди.
Онасининг қўлини ювиб қўйганидан сўнг, қолган кирларни ҳам онасининг ўрнига тезда ювиб қўйди. Шу кеча она бола анча вақтгача гаплашиб ўтирди.
Эртаси куни йигит директорнинг идорасига борди. Директор унинг ёшланган кўзларига эътибор бериб, сўради:
- Кеча уйингда нима қилганинг ва нимани ўрганганинг ҳақида гапириб берасанми?
- Онамнинг қўлларини ювиб қўйдим. Кейин унинг ўрнига қолган кирларни ҳам ўзим ювдим.
- Нимани ҳис қилдинг?- сўради директор.

Йигит гап бошлади:
- Биринчи, инсон қадри қандайлигини билдим. Онамсиз бугунги муваффақиятларимга эришолмаган бўлардим. Иккинчи, онамга ёрдам бериш учун кирларни ювиб ишлаганимда бир нарсага эришиш қанчалик қийин ва оғирлигини англадим. Учинчи, мен оилавий муносабатларни қадрлашни ўргандим.

- Мен бу лавозимга айнан шунақа инсонни излаётгандим, - деди директор. - Мен бошқаларга ёрдам бера оладиган, бошқалар дардини тушунадиган, ҳаётда пулни мақсадидан устун қўймайдиган инсонга иш беришни ният қилгандим. Сен ишга олиндинг.

Шундан сўнг йигит қаттиқ ишлаб, қўл остидаги ходимларининг ҳурматини қозонди. Ишлаётган компаниясининг нуфузини янада оширди.
T.me/sinovlarihayot
Инглиз тилидан Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси.
#мулоҳаза

✔️Оила қуришингиз кечикаётган бўлса, муносиб жуфтингизни ҳамон учратмаган бўлсангиз, Хадича онамизни ёдга олинг.

У зот сабр қилдилар ва дунёдаги энг афзал инсон - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга завжа бўлишдек шарафга эришдилар.

✔️Ҳалиям оила қура олмаган бўлсангиз, Марям онамизни ёдга олинг.

Аллоҳ таоло бу зотни умр йўлдошсиз ҳам дунё ва охиратда даражаларини олий қилди.

✔️Бордию, Аллоҳга осий бўлган бир эркакка учраган бўлсангиз, Фиръавннинг аёлини ёдга олинг.

Аллоҳ уни жаннатий аёллардан қилди.

✔️Никоҳингиз бузилганлигидан сиқилаётган бўлсангиз, ушбу оятни эсланг:

"Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожат қилур. Аллоҳ фазли кенг ва ҳикматли зотдир.
(Нисо сураси, 130 оят).

T.me/sinovlarihayot
ҲАЖАР АЛ АСВАД
T.me/sinovlarihayot
Одам алайҳиссалом Аллоҳ таоло ман қилган дарахт мевасидан еганларидан сўнг, баданлари қорайиб, ерга туширилдилар.
Аллоҳ таоло У зотга: «Байтуллоҳни қургил ва уни тавоф қилгил, шунда Мен сени мағфират айлаб, тавбангни қабул қиламан», деб буюрди. Одам алайҳиссалом Каъбани қурдилар. Жаброил алайҳиссалом жаннатдан ҳажарал асвадни (қора тошни) олиб келдилар. Ўша вақтда у тошнинг ранги ниҳоятда оқ бўлиб, нури узоқ-узоқларга етарди. Одам алайҳиссаломнинг тошга кўзлари тушгач, жаннат роҳатлари ёдларига келиб, безовта бўлдилар, кўзларидан ёш оқди. Шунда жаннатдан туширилган ҳажарал абяз (оппоқ тош): «Сиз Аллоҳ таолога осийлик қилиб, ўзингизни хор қилдингиз», деди. Бу сўзларни эшитиб, Одам алайҳиссалом ғамгин бўлдилар ва Аллоҳ таолога: «Роббим, гуноҳим сабабли ҳамма нарса мени ёмон кўряпти, ҳаттоки жаннатдан чиққан тош ҳам маломат қилмоқда», дедилар. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломга раҳми келди ва у кишининг қоралигини тошга берди. Шундай қилиб, у қора тошга айланди. Тошнинг оқлигини эса, Одам алайҳиссаломга берди, шунда у кишининг жисмлари яна асл ҳолига қайтиб, оппоқ бўлди.
(Сафурий, «Нузҳатул мажолис»).

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xaramning chegarasi haqida.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌷🌹🌷Каналимиз номидан
Барча Аёл қизларни опа сингилаоимизни 🥀🌹
8 МАРТ БАЙРАМИ БИЛАН ЧИН ҚАЛБДАН ТАБРИКЛАЙМИЗ🌹🌿

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_Муборак  

🌸БАҲОР фаслининг иккинчи ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНЛАРИМ!

Гуноҳлардан покланиш учун,
Чексиз савоблар олишимиз учун, биз мусулмонларни ушбу Қуръон нозил бўлган кунга, Жумага етказган Аллоҳга чексиз ҳамдларимиз бўлсин!

🫂ЯҚИНЛАРНИ БИРИНЧИЛАРДАН ТАБРИКЛАНГ!

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ОНАЖОН!

Яхшимисиз? Сизни баҳор фаслининг энг чиройли, энг гўзал байрами билан, ЎЗИНГИЗГА ўхшаган энг чиройли байрам билан ТАБРИКЛАЙМАН!

Рахмат айтмоқчиман ОНАЖОН!  Борлигингизга, мени онам бўлганингизга ва ҳамма-ҳаммасига

Онажонларимизга юбориб қўямиз!

👉 T.me/sinovlarihayot
Қиёмат куни бандадан энг аввал қайси неъмат сўралади?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 18-жуз
Anonymous Quiz
30%
Вақт
3%
Мол-дунё
64%
Илм
0%
Соғлиқ
3%
Энди билиб оламан
Бир киши хамр ҳақида: «Мен уни даво учун қиламан», деди. «У даво эмасдир. У ...», дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 18-жуз
Anonymous Quiz
41%
Ҳаромдир
34%
Дарддир
21%
Маст қилувчидир
3%
Энди билиб оламан
«Сени икки хислат – фахрланиш ва ... хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер». Нуқталар ўрнини тўлдиринг.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 18-жуз
Anonymous Quiz
36%
Такаббурлик
8%
Мақтаниш
44%
Исрофгарчилик
12%
Рибохўрлик
0%
Энди билиб оламан