🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Тўғриси, кўп масалаларда Лобарга маслаҳат сўраб мурожаат қилардим. Бу гўзал жувоннинг оқилалигига ҳам тан берардим. Бир сўз билан айтганда, Лобар билан Муроджон бир-бирига узукка қўйилган кўздай муносиб эдилар. Ҳеч ким уларни бир-биридан айро тасаввур этолмасди.

Нима қилай, дунё кўзимга қоронғи кўриниб турган маҳали биирнчи бўлиб аблаҳ эримни эмас, оиласидан бахт топган гўзал, оқила Лобарни эсладим.

Лобарга қўнғироқ қилдим. Аммо у қўл телефонини кўтаргандан кейин ҳам бир неча сония нима дейишни билмай, энтикиб туриб қолдим.

Қўл телефонида рақам пайдо бўлган шекилли, ниҳоят Лобарнинг ўзи:

— Бу сизмисиз, Дилрабо? — деди. Индамай турганимни англагач эса хавотир билан сўради: — Тинчликми, дугонажон.

Мен аранг лабларимни қимирлатдим ва ўлимга маҳкум қилинган асира янглиғ садо бердим:

— Мен эримни ўйнаши билан тутиб олдим...

Лобар ҳам бир зум жим қолди. Кейин оҳиста сўради:

— Энди нима қилмоқчисиз?

— Ўлдираман! — дедим.

— Кимни? — ҳайрон бўлиб сўради Лобар.

— Иккаласини ҳам! — дедим пичирлаб.

— Тўхтанг, тўхтанг, — деди Лобар шошиб. — Аввал ўзингизни босиб олинг. Ўлдириш қочмайди.

— Барибир ўлдираман! — деб шивирладим қатъийлик билан.

— Ўлдириш қочмайди, — дея такрорлади Лобар. — Аввал бу хиёнатнинг сабабини аниқлаш керак.

— Хиёнатда... сабаб бўладими? — дедим довдираб.

— Албатта-да, — таъкидлади Лобар. — Одатда, эр киши уйида ёки хотинида етишмаган нарсани кўчадан, бошқа аёлдан излайди. Келинг, Содиқжонни бу йўлга бошлаган сабаблар ҳақида гаплашайлик.

— Мен ҳеч нарсани билмайман, Лобар опа, — дедим довдираб.

— Сизни тушунмаяпман, — деди Лобар хавотирланиб.

— Бундай кун сизнинг бошингизга икки дунёдаям тушмайди. Шунинг учун мени тушунинишингиз қийиндир. Лекин мен...

Ортиқ гапира олмай қолдим. Томоғимга муштдай бир нима келиб тиқилганди.

— Тўхтанг, шошманг! — деб қолди Лобар. — Мен ҳозир етиб бораман. Биргаликда хотиржам ўтириб, ҳаммасини муҳокама қиламиз. Иложи бўлса Содиқжон ака билан ўзим гаплашаман...

Лобар ҳамон алланарсаларни куйиб-пишиб гапирарди. Мен гўшакни аппаратнинг ёнига қўйдим ва болтани чангаллаган кўйи аста ванна томон юрдим...





ҚОН ТЎКИЛДИ



Ҳали айтганимдай, бунақа маҳаллари минг титраб-қақшаманг, баъзи лаҳзаларда миянгиз худди соатдай аниқ чиқиллаб ишларкан. Бўлмаса гўшакни жойига қўймаслигим лозимлигини, чунки унда Лобар қўнғироқ қилавериб безор қилишини ўйлаб ҳам ўтирмадим, шунчаки бу ишни беихтиёр бажардим.

Кейин ванна ёнига келдим.

Ичкарида малласоч манжалақи ҳамон сувни шовуллатиб, бир нимани бақириб хиргойи қилганча чўмилмоқда эди.

Ичкаридан ҳаром иси келарди!

Мен... чироқни ўчирдим. Ванна ичи қоп-қоронғу бўлиб қолди.

Бирдан сув ўчди. Кейин ичкаридан манжалақининг нозли овози эшитилди:

— Бунақа ҳазиллмашманг, акажон! Қоронғида бирон нарсани синдириб қўйсам, кейин ўзингиз балога қоласиз севимли хотинингиздан!

Вой “акажон” деган тилларинг узилиб тушсин! Хотини борлигини билиб туриб...

Лекин индамадим.

Жимликдан хавотирланди шекилли, жувон энди сал ҳайиққан оҳангда овоз берди:

— Ўзингизмисиз?

Мана шунда “сичқон-мушук” ўйинини бас қилдим

— Бу менман! — дедим.

— Вой! — деб юборди жувон жон ҳолатда. Кейин ичкари бирдан жим-жит бўлиб қолди.

— Қани у? — дедим.

— Ҳозир келиб қолади... — ахийри садо берди жувон. — Машинамга бензин солай деб кетганди...

Истеҳзоли кулиб қўйдим.

Эрим бечора бир... хотиннинг олдида ўзини бой кўрсатиш учун бирон ўртоғининг машинасини ҳам олиб турганга ўхшайди. Кимникини олдийкин? Тўғри, дўсти Муроджон аканинг “Нексия”си бор. Лекин Муроджон ака ҳеч қачон бунақа ишлар учун машинасини бериб турмаслиги аниқ. Аксинча, эримни уришиб-сўкиб ташлаган, бирамаллаб бу йўлдан қайтарган бўларди. Демак бошқа бировдан олиб турган у ярамас! Сичқон сиғмас инига-ю...

Худди шу пайт темир эшик очилгандай бўлди.

Бу эрим эди!

Бошқа биров бўлиши мумкин эмас!

Мен жон ҳолатда атрофга алангладим. Нимагадир ишни бирдан болтадан бошламайин деган қарорга келдим. Аввал иккаласини юзлаштириб...
T.me/sinovlarihayot
Кўзим ошхона эшиги ёнида турган чиқиндилар солинган пақирга тушди. Пақир ичида битта бўш конüяк шишаси, бодринг-помидорлар, тухум пўчоқлари кўринди.
Шахт билан оғиргина челакни кўтардиму кириш йўлагига отилдим.

Аллақачон ичкарига кириб олган эрим энди энгашиб туфлисини ечаяпти экан.

Кўзимга ҳеч нарса кўринмасди. Алам устида жон-жаҳдим билан челакни эримнинг бошига солдим.

Челак даранглади. Ичидаги нарсаларнинг бир қисми эримнинг бошига, устига сочилди.

Эрим мункиб кетди, аммо йиқилмади. Бир амаллаб қаддини ростлади.

Шу даражада қаттиқ урибманки...

Эримнинг чаккасидан қон оқарди. Þзида бодринг-пиёз пўчоқлари... Усти-боши чиқинди...

Эрим чайқалиб кетди ва мувозанатини йўқотиб, гурсиллаб йиқилди.

Мен қасос онлари етиб келганини ўйлаб, нафрат билан унинг юзига қарадим.

Аммо...

Бу менинг эрим эмас эди.

Бу эримнинг энг яқин ўртоғи Муроджон эди...
КИМ КИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИ?



Бироқ мен ҳатто ҳайратланишга ҳам улгуролмадим.

Худди шу маҳал зиналардан кимнингдир тапиллаб, шоша-пиша чиқиб келаётгани эшитдим.

Зум ўтмай йўлакда ранг-қути қув ўчган Лобар пайдо бўлди ва ўша ерда турибоқ менга қараб бақирди:

— Улгурдимми?

Лекин мен жавоб бермасимдан бурун Лобарнинг кўзи ерда узала тушиб ётган эркакка тушди.

Лобар жон аччиғида:

— Содиқжон ака! — деганча эркакка отилди.

Айтганимдай, бу унинг “Содиқжон акаси” эмасди...

Чиқиндига беланиб, чаккасидан қора қони оқиб ётган эрини кўрган Лобарнинг эсхонаси чиқиб, кўзлари ола-кула бўлиб кетди...

Шу лаҳзада эса ванна ичида, қоронғуликда ўтирган бояги манжалақи эшикни гурсиллатиб урди ва бор овозда:

— Муроджон ака! Келдингизми? — деб бақирди. — Қутқаринг мени псих хотинингиздан!

Ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб кетгандай эди.

Аммо бизнинг бошимизга тушган савдолар шу билангина тугамаган экан.

Мана шу ғавғонинг устига қўлида одатда сафарларга чиққанда олиб кетадиган каттагина жомадонини кўтарган эрим келиб қолди!..

Хуллас, воқеа бундай бўлган экан.

Эрим чиндан ҳам хизмат сафарига кетаётган экан. Лекин бундан хабар топган Муроджон ака “Уйингнинг калитини бер, иш вақти озгина дам олишга кирарман”, деб туриб олган. Содиқжон акам ҳайрон бўлган, лекин барибир калитни берган...

Малласоч жувон эса Муроджоннинг янги котибаси экан...



Уйни уч кун тозаладим ўзиям.

Барибир ниманингдир ёмон иси ўрнашиб қолгандай, ҳеч уйга киргим келмасди. Назаримда, бу хиёнатнинг иси эди...

Эримга ҳам аввал ишонмадим. У қасам ичиб, ҳар бир гапини юзлаб далиллар билан исботлаб ташлашга уринарди. Ҳатто у киши хизмат сафарида бўлган жойларга ҳам бориб келдик.



Энг қизиғи...

Энг қизиғи, менинг кутганимнинг буткул аксича, Муроджон билан Лобар ажрашишмади.

Улар ҳамон бахтиёр эр-хотин... Кўпчиликка ибрат.

Ҳамма уларни ҳамон ҳавас билан тилга олади.

Ўзларини бир кўрсангиз эди, сиз ҳам бунга иқрор бўлардингиз. Меҳрибонликда эр хотинидан ўтган, хотин эридан... Бир-бирларига меҳр билан, муҳаббат билан боқишадими-ей...

Фақат нимагадир мен уларни бу аҳволда кўрсам ўз-ўзимдан уялиб кетавераман...

Балки шу сабаблилдир, кейинги пайтларда ҳамманинг ҳурмат-эътиборига сазовор бу бахтиёр оила билан борди-келди қилмай қўйдик.

Шуниси бизга маъқулроқдай...

Бизнинг оиламизда эса.

Билмадим, балки янглишаётгандирман, аммо ўша воқеадан кейин оиламизда нимадир дарз кетгандек. Бўлмаса юрган биров, хиёнат қилган биров...

Лекин барибир нимадандир кўнглим тўлмайди. Баъзан “Муроджон нима учун айнан бизнинг уйни танлаган? Демак тилларинг бир бўлган!” деб эрим билан жиқиллашиб оламан. Содиқжон акам куйиб-пишиб ўзини оқлашга тушиб кетади, ота-онасини ўртага қўйиб қасамлар ичади.

Буларни эшитиб, сал таскин топгандай бўламан.

Лекин бу туйғу вақтинча эканини сезиб тураман. Зеро, уч-тўрт кун ўтиб, бари бошидан бошланади...

Шундай пайтлари Лобарни ўйлайман. Нимагадир унга... ачинаман. Ачиниш баробарида йиғлаб-йиғлаб оламан...

Ҳа, биз аёллар шунақамиз. Бизни тушуниш қийин...

ТАМОМ

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸🍃
Хеч качон бирор инсонни кунглини oгритманг.Чунки уша инсон сизни кечирмагунча АЛЛОХ хам сизни кечирмайдu.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Етмиш йил намоз ўқиб намози қабул бўлмаган одам.
Астағфируллоҳал азийму ва атувбу илайҳи.

Kanal

T.me/sinovlarihayot
🌸🌸🌸ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸🌸🌸

☁️ Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!

🌹 Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

🌹 Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

🌹 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲


Яқинларизга хам Улашинг💖


┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўзғорим деб остонадан ризқ излаб чиққан ҳар бандангни мушкулотини осон қилгин, АЛЛОҲИМ 🤲

Кунингиз барчамизга барокатли бўлсин.


Яқинларингизга улашинг❤️
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi

┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•
❤️ Оилавий канал👇🥰
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доимо кулиб яшанг!
Кунингиз қувончга лиммо лим бўлсин!

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹


Яқинларизга хам Улашинг💖
T.me/sinovlarihayot

┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•
T.me/sinovlarihayot
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бешбармоқ сезони ҳам ўтиб бормоқда

Бугун обедга онахондан бешбармоқ тайёрлаш учун фойдали тавсия 🥳

Дўстларингизга ҳам юбориб қўйинг!

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Ўт димланиши ва зарда бўлишга тавсия, бир кунда фойдасини биласиз

Ўт пуфагида муаммоси бор яқинларингизга юборинг
T.me/sinovlarihayot
Қалблари қувончга тўлган, хафа бўлганда ҳам табассум қилишга кучи етадиган яхши инсоним.

Доим шундай табассумингиз билан кимларгадир ибрат бўлинг.

Ғамингизни яшира олганингиз сизни иродали инсонлигингизни билдириб туради.

Кимдандир қаттиқ хафа бўлсангиз хам ўша инсонга табассум билан боқишингиз сизни матонатингизни билдиради.

Қалбида гина сақламайдиган, кечиримли , ширин сўзли, табассумини яшира олмайдиган Азизларим, Аллох ўзи азиз бандаларидан қилсин сизни олижаноб Инсонларим !

T.me/sinovlarihayot
Forwarded from Munira Sulton She'riyati 🌹🌹🌹BEKOBOD (Мунира Султон БЕКОБОД)
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 
(1483-1530)

 

«Бобур феъли-сажиясига кўра Сезарга қараганда севишга арзигуликдир». 
Эдуард Холден 

Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода.

Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди. Бобурнинг онаси ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, Бобурга ҳокимиятни бошқариш ишларида фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида унга ҳамроҳлик қилган. Умаршайх Мирзо хонадони пойтахт Андижоннинг арки ичида яшар эди. Ҳоким ёз ойлари Сирдарё бўйида, Ахсида, йилнинг қолган фаслини Андижонда ўтказарди.
Forwarded from Munira Sulton She'riyati 🌹🌹🌹BEKOBOD (Мунира Султон БЕКОБОД)
Узоқ йиллар давомида Ғарб ва Шарқнинг машҳур шарқшунос олимлари «Бобурнома» мазмунини жаҳон жамоатчилигига етказиш борасида катта фаолият кўрсатдилар. Масалан, голландиялик олим Витсен, англиялик олимлар Ж. Лейден, В. Эрскин, Р. Колдекот, А. Бевереж, Т. Албот, германиялик Ю. Клайнрат ва А. Кейзер, франциялик Паве де Куртейл, ҳиндистонлик Мирзо Насриддин Ҳайдар Ризви, туркиялик Р. Р. Арт ва Н. И. Баюр ва бизнинг давримиздаги франциялик олим Бакке Громон, афғонистонлик олим Абулҳай Ҳабибий, покистонлик олимлар Рашид Ахтар, Надви ва Шоҳ Олам Мавлиёт шулар жумласидандир. «Бобурнома»ни ўрганиш соҳасида жаҳоннинг машҳур шарқшунослари қаторидан япониялик олимлар ҳам жой олмоқдалар.
Forwarded from Munira Sulton She'riyati 🌹🌹🌹BEKOBOD (Мунира Султон БЕКОБОД)
#Кун_тарихи

🗓 14 февраль (1483 йил)

Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

“Бобур турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Навоийдан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас”.

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, “Тарихи Рашидий”дан

“Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучи, тадбиркор кишиси бўлиб, санъат, адабиётни гўзалликни севарди”.

Жавоҳарлаъл Неру, “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” китобидан

“Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”.

Эдуард Холден, инглиз тарихчиси

“Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.

Уильям Эрскин, “Бобурнома” таржимони
Forwarded from Munira Sulton She'riyati 🌹🌹🌹BEKOBOD (Мунира Султон БЕКОБОД)
Қаро зулфинг фироқинда


Қаро зулфинг фироқинда паришон рӯзғорим бор,
Юзунгни иштиёқида не сабру не қарорим бор.

Лабинг бағримни қон қилди, кӯзимдин қон равон қилди,
Нечун ҳолим ёмон қилди, мен андин бир сӯрорим бор.

Жаҳондин менга ғам бӯлса, улусдин гар алам бӯлса,
Не ғам юз мунча ҳам бӯлса, сенингдек ғамғусорим бор.

Агар муслиҳмен ар мусфид, ва гар ошиқмен ар обид,
Не ишинг бор сенинг зоҳид, менингким ихтиёрим бор.

Фиғоним ошди булбулдин, ғами ё’қ зарра бу қулдин,
Басе Бобур, ӯшал гулдин кӯнгулда ҳорҳорим бор...

Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Forwarded from Munira Sulton She'riyati 🌹🌹🌹BEKOBOD (Мунира Султон БЕКОБОД)
* Изҳор

Сочию қошию кўзидин бошта ҳаводур,
Не бошда ҳаво – ҳар бириси бошқа балодур.

Қоши ёси била ул қора кўз ғамза ўқини
Ушшоқдин ўзга сориға отса хатодур.

Гар чин десангиз, кўзи онинг оҳуи Чиндур,
Хаттини, хато қилмасангиз, мушки Хитодур.

Эврулсам онинг бошиға, топшурсам онга жон,
Жонимда ҳавас улдуру бошда бу ҳаводур.

Ишқ ичра ёшурғон юраким қонини, ваҳким,
Бу сели сиришким бори оламға ёёдур.

Бобур деса ойини, не тонг, жавру жафолиқ –
Ким, ҳусн эли ойини, бале, жавру жафодур.

З. М. БОБУР
Forwarded from Munira Sulton She'riyati 🌹🌹🌹BEKOBOD (Мунира Султон БЕКОБОД)
Ҳумоюннома
«Ҳумоюннома» асари Заҳириддин Муҳаммад Бобур нинг қизи Гулбаданбегим томонидан ёзилган. Гулбаданбегим бу китобни ўзининг шахсий кузатувлари асосида ёзиб қолдирган. Қўлингиздаги ушбу нашр форс тилидан таржима қилинган бўлиб, баъзи изоҳлар қўшилган ҳолда тақдим этилмоқда.
Forwarded from Munira Sulton She'riyati 🌹🌹🌹BEKOBOD (Мунира Султон БЕКОБОД)
📜 #Bobur

_"Бобур Мирзо бизнинг бобомиз, бизнинг қонимиз, бизнинг болаларимизга ғурур билан айтадиган буюк аждодимиздир. У Андижонда туғилди, Андижонда камол топди. Мана шундай аждодларимиз борлиги, мана шулар Андижон фарзанди эканлигини ҳеч қайсимиз, ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Ўзлигимизни англашни шундан бошлашимиз лозим".

🇺🇿© Ш. Мирзиёев
Forwarded from Munira Sulton She'riyati 🌹🌹🌹BEKOBOD (Мунира Султон БЕКОБОД)
The Economist нашрининг февраль ойидаги сонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур тасвирланган миниатюра ҳам жой олди.

Унда шундай дейилади: "16 асрда Қобул шаҳрида Бобур 10 та боғ яратганидан сўнг, уни "Боғлар Подшоси" деб атай бошлашган"
Tishing dur
Sardor Mamadaliyev
Бобур ғазали....ажойиб қўшиқ....