#Таклиф
Баъзида кундошли, ёки эри билан дунёвий, охири кўринмайдиган хархашалар сабаб чиқишолмайдиган аёллар адолат ҳақида ёзишимни сўрашади. Кунлардан бир кун уларни қийнаган масалалардаги адолат ҳақида ёздим. Узундан узун бўлиб чўзилиб кетди.
Айни ҳозирги кунимизга тўғри келадиган, жуда кўпчилик аёлларга ёқиши мумкин бўлган ширин ҳақиқатларни ёритдим.
Лекин пост қилиб қўймадим. Чунки у каби адолатсизликлар ҳақида ёзганим аёлларга ёққани билан муаммоларга ечим бўлмайди.
Бизга эшитганда ёки ўқиганда мойдек ёқиб, аламни кучайтирадиган, шундоғам икки қарич бўлган тилимизни саккиз қарич бўлишига сабабчи бўладиган эътирофлармас, ўқилганда нафсимизга ёқмай жаҳлимизни чиқарса ҳам, ҳаётимизга татбиқ этганимизда бир чимдимгина бўлса ҳам нафи тегадиган мақолалар хайрлироқ.
•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Мендан опа-сингиллар оилавий масалаларда кўп маслаҳат сўрашади. Лекин менга гапириб ҳеч «барака топишмайди». Чунки доим уларнинг нафсига ёқмайдиган гаплар билан дакки бераман. Баъзилари астойдил хафа бўлишади доим эримни тарафини оласиз дея... Эри ким менга?! Ҳатто исмини ҳам билмайдиган кишимга тарафкашлик қилишимдан менга нима наф?! Масалага холислик билан ёндашаман холос. Бошида хафа бўлишса ҳам, охирида ҳурсанд бўлишади барибир, алҳамдулиллаҳ.
Ухтиларимга қаттиқ текканим уларни тушунмаганимдан эмас. Ўзим ҳам аёлман. Уларнинг дардларини англамас даражада сўқир эмасман. Аллоҳнинг фазли ила ҳатто ўзларидан ҳам яхшироқ тушунаман ҳолатларини... Лекин уларга ён босиб, гиж-гижлаб ўзимни яхши кўрсатишда ҳеч бир манфаат кўрмайман. Ундан кўра “икки тарсаки тушириб“, кўзларини очиб, эркаликларини йўқотишга эришиб, сабрга, хотиржам яшашга ўргатганим хайрлироқ. Дўст ачитиб гапирар... Ҳақиқат аччиқ, жонни ачиштирса ҳам, ҳақни тан олиш, вақти билан яхши малҳам бўлади.
•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Азиза ва муҳтарамаларларимиз учун телеграм канал очдик. Ҳаётий тажрибаларга кўра билдирган фикрларимизни улашиб боришни мақсад қилдик. Оилавий муносабатларда қийнаётган муаммолар бўлса, изоҳлар орқали
ёки мессенжерда аудио шаклида савол қолдиришингиз мумкин. Аллоҳ қодир қилганича вақт ажратишга ҳаракат қиламиз.
03.01.22
©️Muzdalifa
P. S.: Телеграмдаги фаолиятимизни бошлаганимизга 2 йил тўлибди.
Икки йил олдин ёзган мақолам ҳақида Facebook эслатма берди. Сизлар билан баҳам кўришни истадим. Яратувчисига муҳаббатли, мақсадлари уйғун опа-сингилларимизни берган Роббимизга чексиз ҳамдларимиз бўлсин. Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман. Ғойибона оқибатимиз жаннат қадар давомли бўлсин. Барчамиздан, жумладан, Аллоҳ учун манфаатли маслаҳатларини аямайдиган админкалар ва фаол обуначиларимиздан Аллоҳ рози бўлсин, вақтлари, умрларига барака ато этиб, устларидан чексиз раҳматларини ёғдириб қўйсин.
Амийн🌸
Жазакиллаҳи хойрон касирон🌸
T.me/sinovlarihayot

ҲИКОЯТ.
Бир улуғ киши келтирибдир: «Мен бир қавмни курдим. Ўз ака-укаларини узоқ вақт
кўрмай юраверишар экан. Кўрганда эса ҳол-аҳвол сўрашмас. Фақат ишдан гапиришиб, пул-мол
керак бўлса бир-бировидан аямас экан. Бундай яхшиликни эса бир-бировларига ҳеч қачон
миннат қилишмас экан.
Яна шундай бир қавмни кўрдим. Агар бир-бирини бир кун кўрмай қолишса, ҳол-аҳволини,
қандай яшаётганини, бола-чақа, хотин-халажларини ва бошқа нарсаларини зўр эътибор билан
суриштиришар экан. Ҳатто агар уйида жўжа бўлса, жўжанинг аҳволини ҳам сўрашар экан. Агар
гап пулдан чиқиб қолса, тезда чап беришиб, қочиб қолишаркан. Арзимас бир нарсани бир-
бирига беришга оғринишар экан.
Байт:
Юз марта ҳол-аҳвол сўрагандан кўра,
Бир тийин ҳадя қил дўст экан ночор.
Юзлаб ширин сўздан яхшироқ эрур,
Бир марта яхшилик айласанг бир бор.
Ёрдам қилиш агар бўлмаса дилда,
Тилингни тийгину, сўзлама зинҳор.
Қуп-қуруқ сўз билан алдаса ҳар ким,
У одам эмасдир, тулкидир айёр!

ПУЛ БИЛАН ТОПИБ БЎЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР
— Пулингга диван сотиб олишинг мумкин, аммо уйқуни сотиб ололмайсан.
— Пулингга соат сотиб олишинг мумкин, лекин вақтни сотиб ололмайсан.
— Пулингга дори сотиб олишинг мумкин, аммо шифони сотиб ололмайсан.
— Пулингга китоб сотиб олишинг мумкин, бироқ ахлоқни сотиб ололмайсан.
— Пулингга таом сотиб олишинг мумкин, аммо иштаҳа сотиб ололмайсан.
— Пулингга кенг уй сотиб олишинг мумкин, лекин сокинлик, хотиржамлик сотиб ололмайсан.
Азизлар, пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар қаторига ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғ, содиқ дўст, меҳр-муҳаббат, ҳурмат, обрў, ишонч, вафоли ёр кабиларни ҳам топиб бўлмайди. Шу нарсаларга эга бўлган инсонлар уларнинг қадрига етишлари ва ҳурматини жойига қўйишлари керак.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.

Ҳикмат.
(бўлган воқеа)
Қизининг юрагида туғма пороги борлигини эшитган Ҳусноранинг ҳуши бошидан учди. Турмуш ўртоғининг доим такрорлайдиган «Қизимизга оғир исм қўйгансан, шунинг учун касал бўляпти»,-деган гаплари кўнглидан ўтди...
Шифокорнинг жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклиги ҳақидаги айтган фикрларидан сўнг интернет саҳифаларини титкилай бошлади. Дунёда яхши одамлар кўп. Шу баҳона Гулбаҳор опа билан танишди. Бу дилбар, меҳрли нигоҳлари юракка етиб борадиган аёл орқали қизалоғи Ҳадичага ўхшаган юраги ҳаста бўлиб , шифо топган болажонлар тақдири билан танишди. Соғайиб, югуриб кетган жажжи фаришталарни кўргач, юрагида умид пайдо бўлди. Энди яхши жарроҳ ва...катта миқдордаги пул керак эди. Кўнгилли одамлар ёрдамида ташкил қилинган жамғарма (фонд) борлиги ва қайси мамлакатда малакали мутахассис мавжудлиги-ю, қай бири нисбатан арзонроқ операция қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам Гулбаҳор опа орқали хабар топди. Ариза ёзиб, қизи ҳақидаги маълумотларни жўнатди. Бемор болалар жуда кўп эди , аммо муҳими умид бор... Вақт бешафқат, у кутиб турмайди..
Жарроҳлик учун тўланадиган пул жуда катта миқдорда эди. Ўзида борини қўшди, қолганини қариндош-уруғлари орқали тўплай бошлади...
Турмуш ўртоғи билан митти қизалоғини бағрига босганча Россияга учиб кетди.
Барчаси ортда қолди. Бир маромда нафас олаётган қизалоғини кўргач, Аллоҳга ҳисобсиз шукроналар келтирди. Шундагина жуда катта миқдорда қарз бўлиб қолганлигини, энди уларни эгаларига қайтариши кераклигини ўйлаб қолди. «Аллоҳ тўғри йўлга бошласин, муҳими қизим шифо топди»,- кўнглидан ўтказди у.
-Сизларни бош шифокор чақиряпти! Ҳамширанинг овози фикрларини тўзғитиб юборди. Турмуш ўртоғи билан бирга бош шифокор ҳузурига сал ҳаяжонланиб кириб борди.
- Жамғармага мурожаат қилганмидингиз?
-Ҳа! - баравар жавоб бердилар эр-хотин иккаласи.
-Сизларнинг ҳисоб рақамингизга пул тушибди? Нақд оласизларми?
-Ким пул ўтказганлигини билсак бўладими?-деди Ҳуснора ҳаяжонланиб
-Йўқ, пул ўтказган одам исми сир тутилишини сўраган, - дея жавоб берди шифокор.
-Доктор, охирги саволим. Бу яхши одам шунча бемор боланинг ичидан нимага айнан бизнинг қизалоғимизни танлаган, нима деб ўйлайсиз?
-Бунга аниқ жавоб беришим мумкин!- деди шифокор, - пул ўтказган одам шахсан ўзи илова қилиб ёзиб қўйибди. «Шу қизалоққа ёрдам бермоқчиман. Ҳадича исмининг ҳурмати учун!» деб
Ҳуснора секин қараса турмуш ўртоғи кўзда ёш билан пичирлаб турибди. «Субҳаноллоҳ!»

Жаннатда
Бир Суриялик 4 ёшли қизалоқ онасига савол берибди:
– Ойижон бизнинг динимиз Ислом.
– Ҳа қизалоғим биз ислом динидамиз .
– Унда бизнинг мукофотимиз нима?
– Гўзал ва туганмас жаннат!
– Ойижон жаннатда нон борми?
– Албатта қизалоғим. Бир бўлак гўштни тўрт томонидан тишласанг, тўрт хил такрорланмас там бўлади, қизалоғим.
– Ойижон агар биз ўлсак жаннатга кирамизми?
– Ҳа қизалоғим инша Аллоҳ, Аллоҳ бизни жаннатга киргизади.
– Унда ўлиб қолайлик она. Жаннатга кириб қорнимизни тўйдирайлик она. Ўлиб қолишни истайман онажон. Ўлиб қолайлик…
Нега биз шундан хулоса чиқармаймиз?! Эҳ, одамлар! Шукур қилишни ҳам ўрганайлик!

Бир маркет кассасида ўтмай қолган шоколадларни ҳар кирганимда ялиниб сотишяпти. Керак эмас, деб ўтиб кетар эдим. Бу сафар хам, рахмат, керак эмас, деб бир қадам олдинга юрганимни биламан, кассадаги ишчи Аллох розилиги учун олинг, деди. Бир қадам ортимга қайтиб, нима? Аллох розилиги учунми? Дедим.
Бу жумлани қўллаш жуда катта хато эканини. Шу жумлани ишлатгани сабаб бир дона олишимни, бошқа истеъмолчиларга бу гапни айтмаслигини айтиб дакки бердим. Кассадаги ишчи узр сўради.
Кассадан ўтиб нарсаларимни пакетларга жойлар эканман, халиги ишчи бошқа хеч кимга бу гапни гапирмади.
Саудияда бўлган воқеа.
Хаж қилгани борган бир ўзбек аёл, тилла магазинига киради. Сотувчига Аллох розилиги учун тилла узукни икром қил, дейди.
Икромни ўзбекларимиз арзон қил, хадя қил маъносида ишлатишади. Сотувчи ўша узукни ўша аёл юзига отиб юборади. Аёлдан бир тийин олмайди…
Аллох учун бирон иш қил деган гапнинг тоши айтувчига хам, эшитувчига хам жуда хам оғир.
Бу гапни бўлар бўлмасга ишлатган одамларга хайрон қоламан...
Хон Буви

Ғайридинлар бизнинг динимизни биздан кўра кўпроқ, чуқурроқ ўрганишади. Нега дейсизми, бизга қайси йўл билан зарба берилса тезроқ мағлуб бўлишимизни режасини тузишади. Қўлимизга эса, телефон, интернет ваҳоказоларни бериб ҳар тарафлама бизни қуршов остига олишган. Онгларимиз эса улар берган ўйинчоқ билан, бекорчи нарсалар билан шуғулланиб занглаб бормоқда.
Ислом уммати ғафлатда, уйқуда!
Қачонки уммат уйғоқ бўлар экан, қачонки уммат саҳобалар каби уйқини, дангасаликни бир четга сурар экан, ўсиш бўлади. Онг занглардан, қалб ғафлатдан тозаланади. Бизни илмдан, маърифатдан тўсиш учун йиллар давомида ўйлаб, аста-секин ҳаётимизга киргизилган телефонга ҳаётимизни, умримизни фидо қилиб юборяпмиз. Мен телефон 100% ёмон демоқчи эмасман, лекин шу телефонни фойдасиз тарафини ишлатадиганлар афсуски умматнинг ярмидан кўпини ташкил қилади.
Тунчироқ

#Мулоҳаза_учун
НАВБАТ
Ҳилола опа бугун вақтли турди. Ҳомиладор қизи Лобарни шаҳардаги касалхонага олиб бормоқчи эди.
- «Лобар, тезроқ кийин, эртароқ бормасак, касалхонада навбат кўпайиб кетади» – деб қизини шоштирган бўлди.
Она-бола касалхонага кириб келишганида соат 10 дан ошган эди.
Касалхона коридори навбат кутиб ўтирган аёллар билан тўла эди.
Ҳилола опанинг хаёлидан, бу кетишда пешингача ҳам навбат келмайди... деган гап ўтди.
Қизига :
- «Сен ўтириб тур» - деб касалхона ҳовлисига чиқди.
Сумкасидан телефонини чиқариб таниши Жаҳонгирга қўнғироқ қилди.
- « Жаҳонгир, касалхонага келгандик, жуда навбат кўп экан, ҳалиги таниш докторингизга телефон қилиб тайинлаб қўйинг, бизни навбатсиз чақириб олсин.»
- « Опа, ахир неча марта ёрдам бераман? Ўтган гал ҳам шундай қилган эдингиз. Биласиз, бунақа ишларни ёмон кўраман. Ахир, навбат кутиб соатлаб ўтирганлар бор. Уларга нисбатан ҳурматсизликку бу! »
Ҳилола опа ялинавергач, Жаҳонгир бу сўнгги марта эканлигини таъкидлаб, рози бўлишга мажбур бўлди.
Таниш докторга телефон қилиб Ҳилола опанинг фамилиясини берди.
Ичида доктор унинг илтимосини рад этишидан умидвор эди.
Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас касалхона коридорида Ҳилола опанинг фамилияси янгради ва у қизини етаклаб доктор қабулига кириб кетди.
Одамларнинг норози нигоҳларига жавобан: -« Қўлингдан келса, сен ҳам шундай қил»- дегандай кўзларини сузиб қўйди.
Кейинги ҳафта Ҳилола опа иш билан банкга кирди.
Қараса, яна навбат.
Одатдагидек Жаҳонгирга телефон қилди. Лекин, минг уринса ҳам у билан боғлана олмади.
Ноилож навбат кутиб ўтирди.
Бир соат деганда навбат келиб, энди киришга шайланган эди ичкаридаги одам кимнингдир фамилиясини айтиб чақирди.
Фамилиясини эшитган одам эшик томон кела бошлади.
Ҳилола опа йиғи аралаш: -«Ахир, мен бир соатдан бери навбатда турибман» – деди.
Ҳалиги одам эса эшикни ёпар экан, унга бир қараб қўйди. Нотаниш одамнинг нигоҳларидан опага таниш бир гапни ўқиш мумкин эди:
-«Қўлингдан келса, сен ҳам шундай қил!»...
Қиссадан ҳисса шу-ки, пичоқни олдин ўзинга, оғримаса бошқага ур!

📝КЎНГИЛ 1 Қисм
У вақтлар энди олийгоҳга кирган, ўн саккиз ёшли қиз эдим.
Қиш таътилига чиқиб уйга борсам , кичик тоғамнинг хотини йиғлаб ўтирибди. Сабабини сўрадим. Онаси қандайдир йиғин қилаётгани ва албатта уч –тўртта хотин- халаж билан бирга боришлари керак экан. Тоғамку руҳсат берибди. Аммо на катта бувим,на холам, ёки овсини бориш ниятлари йўқ эмиш.
Келинойим бизга чегарадош қўшни республикадан келин бўлиб тушган. Раҳматли дадаси анча эрта қазо қилган, қуда хола қудачиликни ўринлатмагани учун бизникилар аразда эди. Унга раҳмим келди. Тавба, шу ерда ҳам одамнинг мавқеи муҳим. Тўғрида, содда, камбағалгина кичик қудадан, ўзига тўқ катта келинойимнинг оналари билан тупроғимиз бир жойдан олинган.
Кун бўйи ўйладим. Қандай ёрдам берсам экан? Барибир менинг айтганимни қилишмайди. Холаларимнинг баҳонаси тайин, катта келинойим калондимоғ, бувимга тишим ўтмайди. Ойим ўша куни касалхонада навбатчи эканлар.
Аммо, кечки таом пайти кўнглимдаги гап бўлди:э. Ойижонимнинг ўзи шу мавзуда гап очди:
- Жон деб борардим қизим. Афсус ишда бўлар эканман. Бир нарса пишириб, сен бирга борақол. Ҳар холда ёлғиз борса қариндошларининг олдида ҳижолат бўлади..
Хурсанд бўлдим. Нима пиширсам экан? Ха топдим. Энг осони пирог. Келинойим ҳам яхши кўради. Ўзининг айтишича у катта бўлган қишлоққа хали табиий газ бормаган, Сурпа-тахтага уста бўлгани билан пишириқларга унча уқуви йўқ эди. Шунинг учун, мен кўзимни юмиб пиширадиган пироглар қанақа чиқишидан қаттий назар мақтаб ерди. Бир соат нари-берисида пишириғим тайёр бўлди.
Саҳарда йўлга тушдик. У вақтда чегаралар хали ёпилмаган, аммо йўлнинг олислиги боис, айтилган вақтда етиб бора олмаймиз деган хавотирда эдик.
… Келинойимнинг онаси ўттизларга чиқиб турмуш қурмаган, руҳий хаста қизи билан бирга яшашарди.
Қишлоқмисан қишлоқда ўзиям, таббий газнинг йўқлиги майли, бирорта таранспорт қатнамайдиган кўчаларидан одам ҳам аранг юра оларкан. Амаллаб кириб бордик.
Қуда хола Биби Сешанба-и Мушкулкушод ўқитаётган эканлар. Бизни кўриб шунақа хурсанд бўлдиларки, қалампирмунчоқ исли бағридан чиқаргиси келмайди. Қизига ҳамроҳ бўлиб келганим учун тинмай дуо қилади. Маросим тугагач бир уй хотинлар олдига бошлади;
-Мана, Манзурамнинг жияни, Тошконда дўхтирликка ўқийди. Қизимни опасидай яхши кўради, роса хурмат қилади. Тарелкадаги тортни шу қиз пиширган.-деб мақтаса бўладими.
Ҳижолатланаман, қанақа торт? Ёки бу қишлоғдагилар торт кўришмаганмикин? Кампир бир бўлак шакари оз пирогимни тиши йўқ оғзида айлантириб, тинмай илжаярди. ..
Бу холва экан. Келинойимнинг синглиси қўлимдан махкам ушлаб ташқарига судраганида бўларим бўлди. Хозир бир нима қилиб қўйсая? Жиннидан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Қўрқиб юзига қарайман. Аммо кайфиятини билиб бўлмайди. Ховлини бир қатор айланиб чиқиб, катта томорқаларининг охирига етганимиздагина тўхтади:
-Аввал бу томонга юрамиз. Ха, нимага рангиз оқариб кетди? Қўрқманг, емайман. Фақат битта иш қиламиз.
У айтган иш нима эканлигини бир оздан сўнг тушуниб етдим.
Ариқлардан сакраб қўшниларникига кирамиз, бировларнинг томоқасидан бошқа ховлига ўтамиз. Ўтиб бўлмаса лой кўчани кезиб яна дарвоза қоқамиз. Очиқ бўлса сўроқсиз бостириб кирамиз. Мен ҳеч нарса қилмайман. Фақат туриб берсам бўлгани.
-Эй менга қараш, мана мани қанақа синглим бор-дўхтир! ТОШКАНЛИК! Қани энди биттанг жинни деб кўр-чи?!. Ҳаммени ётқизиб операция қилиб ташеди!
Гапи тугамай бошқа хонадонга судрайди. Мен қўрқиб тилим танглайимга ёпишиб қолган, аммо бақувват панжаларидан қутула олмайман.
- Э, ўлиб қолишиларинг ҳам мумкин. Санларга буям кам! Қачон қарама болаларинг жиннилаб қочади. Индамесилар...
-Қани энди биттен мани мазхара қилгин! Кооооотта уколи билан ҳаммени тинчитиб ташлемиз. А дўхтир? T.me/sinovlarihayot
Мен уяламан,унинг қўлидан чиқиб кетгим келади. Иложи йўқ.

-Жон дўхтир қиз, яна иккита мени калака қиладиганлар бор. Ўшаларга ҳам сизни кўрсатиб келай, билволишсин бизниям қанақа қариндошларимиз борлигини!
Мен унга хали дўхтир эмаслигимни, талаба эканимни тушунтирмокчи бўламан, қани тушунса.
Қишлоқ четидаги энг охирги кулбага кириб чиққанимиздан сўнг, хартугул қўлимни бўшатди. Ўзи бўлса тарвақайлаган тут остида ерга тап этиб ўтириб хўнграб йиғлаб юборди. Қочиб кетай десам, қаерда турганимни ҳам билмайман. Оёқларимдаги оғриқдангина анча жойдан келганимзни билиб, унга жавдираб қараб турардим. У эса парвойи -фалак. Айтиб-айтиб йиғларди:
-Одамлар ёмон синглим. Ёмон! Мени кўп хафа қилишади. Пачағлаб ташлай дейману, Худодан қўрқаман!
Худодан! Ялт этиб унга қарадим. Ажабо, шу гапларни у айтдими? Жинния?! Мени бир қоп пахтадай судраб келган тентакнинг истаган қўшнисини бир уриб майиб қиладиган кучи бор-ку. Нега у қўрқадиган Аллохдан, ақли хуши жойида бўлган одамлар қўрқмайди?
У тинмай жавраб, ўрнидан туриб, хаёлчан узоқ-узоқларга тикилди. Унинг қадди-бастига назар солдим. Ё қудратингдан! Келинойимнинг синглиси жудаям чиройли экан. Сумбатдек нозик қомат, мармардек оппоқ бадан рўдапо кийимлар билан ҳам ажаб гўзал эди. Тиззасигача сачраган лой ҳам, бир безак каби ўзига ярашиб турарди. Кўзларичи? Шашқатор ёш қуйилаётган ва кимлардандир аламзада кўзлар шахло, узун киприкларини ёй каби отишга шай турган қорачиқлар тубсиз беғубор эди. Пойма-пой сўзлари учиб чиқаётган лабларининг шакли эса мана-ман деган таннозларининг ҳавасини келтиришига амин эдим.
Уни овутишга журъатим етмас, зеро бисотимда унга муносиб сўз борлигига ишончим комил эмасди. Қоп-қора аммо пахмоқ сочларига алламбалоларни тақиб олган, гоҳ хўнграб гох кулаётган қизга нима дейишни билмасдим. Яратганнинг танловига қаранг! Тоҳир мисол йигитнинг қучоғига муносиб малак бир ахволда. У фариштачеҳра тентакми ёки тентак қиёфасидаги фариштами билолмай халак эдим.
...Кетар чоғимиз ҳам осон бўлмади. Улар биздан айрилгилари келмайди. Она-бола бири қўйиб, бири ёпишишади.
Кампир бечораку алқаб чарчамайди:
- Биз ғарибларни йўқлаб келиб, айниқса кичик қизимни кўнглига қараб бир Хаж савобини олдингиз болам. Бандасидан қайтмаса Аллохдан қайтсин! Сиз...
У гапини тугатмай қизи бидирлайди:
-Дўхтир яна келинг! Тепа маҳалладаям мани калака қиладиганлар бор. Кейин, халиги тортизданам олиб келинг. Ман пиширишни билмиманда...Адрессизи опамдан олдим. Жинни хат ёзолмеди деманг. Бировга ёздираман. Энди ман сизи тутинган йўқ, родной опезман. Эшитдингизми родной!
Ҳеч нарсани эшитгим келмасди. Ростини айтсам, ўша қишлоқдан тезроқ кочиб кетишни хохлардим. Чунки ҳамон қўлимдан маҳкам ушлаб турган қизнинг ақли ва хуснини таққослашга ортиқ кучим қолмаганди.
Ниҳоят бир томонга оғиб қолган автобус ҳам келди. Ундан аранг қутулиб, ўзимни ичкарига урдим. Аммо, анча пайт орқамиздан чопиб келган ва ахийри қўл силкиб қолган опамни хохласам ҳам, унута олмадим.
Уйда ҳам, таътилдан қайтганимдан сўнг ҳам у хақида ўйлайман ва нима сабабдан кичик келинойим доим ғамгин юришини тушунган эдим. Январь, февраль тез ўтиб, иккинчи семестр ҳам бошланиб қолганди. Сабоқлар анча мураккаблашиб, дарсдан бошқасини ўйлашга,бош қашигани вақт қолмаган палла менга ғалати бир мактуб келди. Сиёҳли ручкада чизилган антиқа расмлар ва қип-қизил лаб бўёғи билан ўпилган хат жилдга қараб бирорта жиянчам ёзгандир деб кулиб юбордим. Аммо манзил бошқа эди. Хайрон бўлиб очдим. T.me/sinovlarihayot
Хат ундан экан.
“Салом Тошкондаги катта дўхтир синглим. Яхшимисиз? Ёлғончи бўме, хатни ўзим ёзмаяпман. Ану огородимиздан тўртта ариқ хатлаганимиздан кейин кирган уйимиздаги Халима борку, ўша ёзяпти. Яна Ширин шапағ билан адаштирмен. У бешинчи ариғдан кейин яшейди. Халима яхши. Мангаям хат ёзишни ўргатаркан. Учинчи синфни битирганидан кейин, ёзда ўрганамиз. Битта янгилик айтайми? Сизи кўришганидан кейин хурмат қилишяпти мани. Энди магазинга чиқаётганимда ҳам масхара қилмайдиган бўлишган. Илтимос, манга битта хат ёзин, расмизи ҳам жўнатинг! Халиги, Наби ва Салим бангига кўрсатмоқчиман. Улар ишонишмаяпти.

Ха айтганча Халима фақат хатни ёзиб берди. Конвертни ўзим ясатдим..”
Дархол жавоб ёздим. Эсимда қолган қўни-қўшнисига алоҳида салом ҳам ҳам йўлладим. Эртасигаёқ атайин оқ халатда , юзимга жиддий тус бериб суратга тушгач орқасига катта –катта қилиб ёздим.
“Родной опамга Тошкондаги катта дўхтир синглисидан!”
Ўшандан сўнг яна бирталай мактублар келди. Мен унинг хисобсиз илтимосларини бажаришга кўникиб қолгандим. Улар ғаройиб. Гоҳ юлдуз бўлган машхур қўшиқчи билан бирга тушган суратимни юборишимни сўраса, гоҳ самолёт ёки поезднинг олдида олинган расмларни талаб қиларди. "Опам" нинг кўнглига қараб, битта стипендиямга чипта олиб концертга тушганим, калондимоғ хонандадан гап эшитганим кечагидек ёдимда. Чунки ўша пайтда қўл телефонлари йўқ эди. Саҳна ортига ўғринча сураткаш бошлаб келсам, концертдан сўнг чарчаган хонанда хақоратлаб қувлаб солса бўладими. Унга ялиниб, ёлвориб, антиқа муҳлисаси ҳақида гапириб бериб аранг суратга тушиб, жўнатдим. Яна бир куни сураткашни Авиасозлар заводи олдидаги самолёт макети олдига, бошқа куни Темир йўл музейига бошлаб борганларим ҳам хангомаларга тўла эди. У Хатни қай тартибда ёзишимга ҳам эътибор берарди. Қўлимни қоғоз устига қўйиб, ручка билан юргизиб , бармоқларимга узук чизиб қўйишим майли, худди ўзидай қоғоз ва хатжилдни лаб бўёғ билан ўпишимни хохларди. Бўлмаса, соғинмаган бўлармишман.
Бўлажак шифокорлигим учун-ми, у каби хасталарнинг феъл-атворини тобора яхшироқ тушуна бошлагандим. Айниқса иккинчи курсдан хафтада бир марта 5-трамвай охиридаги “Рухий касаллар шифохонаси” га дарсга қатнай бошлаганимиздан сўнг. Уларининг феъли турфа. Чиройлиги ҳам, хуниги ҳам бор. Аммо ҳеч қайсиниси мен кўрган қизга ўхшамасди. Бир сафар хат жилд ичида сурат ҳам келди. Уни курсдошларимга кўрсатдим. Бир муддат суратга маҳлиё бўлиб қараб турган ўртоқларим шарақлаб кулиб юборишди:
- Роса кўнгилчансанда ўзиям. Ха, жиннилиги кўриниб турибдику! Нима, чиройли тентаклар йўқми?
Томоғимга тиқилган нарсани ютиб, суратни уларнинг қўлидан юлқиб олдим. T.me/sinovlarihayot
“Нима, сен унга ростдан сингил бўлмоқчимисан?” дея, важохатимдан қўрқиб кетган дугоналаримнинг очиқ-пинҳона кинояларининг охири йўқ эди. Аммо ҳаммасини ноябрнинг бошида келган “Дўхтир қиз, бу хатни ўзим ёздим” деган бир дона жумлага олмадим. Беш юз километр олисда бўлсам ҳам, кичкина устозидан ёзишни ўрганиб олган қизнинг қувончига шерик эдим.
Қисматнинг синовлари аччиқ экан. Бир куни ундан онаси қазо қилгани хақидаги мактубни олдим. Кўз ёшлардан сувалиб кетган харфлар сатрлар эмас , тоғдан баланд дард, осмондай чексиз армонларни териб чиққанди. Ҳокисоргина, муштдаккина кампирни эсладим. Ахийри бу оламнинг чексиз ғурбатларидан қутулибдида! Шу фикр ҳаёлимдан ўтиб, сесканиб кетдим. Бечора ақли заиф қизини кўзи қиймай, ҳеч кимга ишонмай, паймонаси тўлгандангина ўлишга мажбур булганига амин эдим.
Йиллар ўтди. Энди чегара билан боғлиқ машмашалар бошланган эди. У яшайдиган қишлоққа ўтиш амри маҳол, хохласам ҳам бора олмасдим. Тоғамнинг хотинидан синглисини енг учида қўшни йигитга узатилганини эшитганимда ҳам, тўққиз ойдан сўнг қўчқордек ўғил туққани хақидаги хабар етиб келганида ҳам ишонгим келмади. "Қандай қилиб? Нахотки!" дейману, аммо ўзимда йўқ хурсандман. Гарчи хатларни тўхтатиб, мен билан бутунлай алоқани узганидан яхшигина хафа бўлсамда, унинг баҳтиёр чеҳрасини, фарзандига қараб турган мунглиғ нигохларини, чиройли лабларидан чиқаётган аллани тасавввур қилардим.
Яна шошқалоқ йиллар ўтди. Охирги курсни ҳам битириш арафасидамиз. Уйдагилар "Тезроқ кел" деб шошириб қўйишмайди. Мен узатилаётган эдим. Тақдирнинг тухфаси туфайли Қирғизистонга келин бўляпман. Гарчи куёв бўлмишни атиги бир мартагина кўрган бўлсамда, ота-она танловига рози бўлдим. Ана, энди йўлларим очиқ. Тўйим куни бўлсада ўша қишлоққа бораман. Хақиқий дўхтир бўлиб, қўни -қўшнисидан уялмай, ҳижолат бўлмай кириб бораман. Уни тўйимга ҳам олиб кетаман деган ниятда эдим.

Ўша ёз тунларининг бирида ғалати туш кўрибман.
...Қанақадир пўртана сувли ариқ лабида ўтирибман, қўлимда бир дона куйган обинон. Уни лой сувга ботириб энди оғзимга солмоқчи бўлибман. Шу вақт қаердандир марҳума қудамиз келиб қолганмиш. Қўлимдан куйган нонни олиб, бир бўлак пирог тутқаздилар. Сўнг "ол қизим егин, бу торт" деб жилмайди. Хайронман, ахир кампир аллақачон ўлган бўлса.
Шу вақт қаттиқ шамол турибди. Энди кампир буйруқ берди: «Ариқнинг нариги томонига ўт! Сакра!» Мен ҳеч тушунмай, важоҳати ўзгарган кампирдан қўрққанимдан юзимни беркитдим. Шу вақт ёнимда унинг қизи пайдо бўлибди. “ Юринг бошқа қўшниларнинг ҳам уйига кириб чиқамиз. Бизни қанақа қариндошимиз борлигин кўришсин!” деб , хув ўшандаги каби судрай бошлади...
Чўчиб уйғондим. Тинчликмикин? Ҳеч тушимга киришмасди. Таҳорат олиб, келинимизнинг мархума оналари хаққига Қуръон тиловат қилдим. Аммо туш ҳам нимадандир дарак бериши рост экан.
... Навбатдаги имтихонни ҳам топширдим. Ўша куни эрталаб чой ичмаганим ва қорним қаттиқ очиққани учун пулимни чамалаб, йўл юзидаги нонвойхона томон бурилдим. Аксига олиб бир дона обинон қолибди, унинг ҳам ярми куйган эди. Ноилож ўша нонни олдим.
Одатдагидек олийгоҳ ва ётоқ хонамиз ўртасидаги катта йўлга чиқиб олдим. Чинорлар соясида пиёда кетаман. Уф, етиб олгунча бироз зерикар эканман. Ўртоқларим билан чақчақлашиб қайтишимиз мумкин эди. Улар кинога киришни ихтиёр қилишди. Мен хинд киносига унчалик хушим йўқ. Ундан кўра кейинги синовга тайёрланай. Ҳаёл суриб, сумкамдаги нонни чиқардим. Куйган жойини четлаб, бир бурда синдирдим. Энди ундан бир тишлам оғзимга солганимни биламан, дахшатдан тиқилиб қолай дедим. Не кўз билан кўрайки, катта тезликдаги оқ «Нексия" мен томонга ўқдек учиб келаётган эди. Рангим докадек оқариб, жойимда қотиб қолдим. У босиб кетма-кет сигнал бергани ёдимда . Сўнг...
Кўзимни очганимда атрофимни ўраб олган одамларнинг овози узоғлардан, ғўлдираб эшитилар аммо тирик эдим. Бир оздан сўнг қулоғим очилди. Баданимни бирор жойи тирналмаган, оғриқ йўқ. Нима бўлганини эслашга ҳаракат қиламану, довдираб одамларга мўлтирайман. Ранги оқариб кетган каттароқ ёшдаги одам, пиёлада сув тутди.
-Мана ичиб ол қизим. Ҳеч нарса қилмадими? Тормоз ўлгур ишламай қолди болам. Бир худо асради-да! Сени уриб юборганимда нима бўларди? Бола-чақамнинг бахтига фалокат рўй бермади.
Мен унинг гап сўзидан “Нексия”нинг хайдовчиси эканини англадим. Бечора менга гирдикапалагу шашқатор ёшлари сизиб дамба-дам шукрона келтиради. Ахволимни сўрайди. Сўнг нимадир ёдига тушди чоғи сакраб ўрнидан турди. Атрофга алангаб томошаталабларга бир-бир қараб чиқиб, савол билан юзланди:
-Халиги онахон қани?
-Қайси онахон! Аёллар йўқ бу ерда ака.
Одамлар елка қисиб,тарқала бошлашди. У анча вақтгача атрофга жовдираб, сўнг яна менга юзланди:
-Қизим, анув кампир қани?
-Қанақа кампир амаки?
-Сени ариқ томонитариб юборган кампирчи?
-Қанақа ариқ? Мени, ҳеч ким итаргани йўқ.
-Қўйсангчи қизим. Мана ариқ. Сен анави йўл четида келаётган эдинг. У сени итариб юборди.
Шундагина бўтана сувли ўзани кенгроқ ариққа эътибор берибман. Дархақиқат, мен хар куни дарсдан қайтадиган ва бугун учиб келаётган машинани кўриб михланиб қолган йўл қаердаю, хозирги ўтирган жойим қаёқда. Ўртада икки ярим- уч метрча масофа бор. Ўзим сакраб олишим даргумон. Биров олиб ўтмаган. қолаверса лойқаланиб тўлиб оқаётган ариққа ҳам йиқилмаганман,усти-бошим қуп-қурук.
-Нонингни босиб кетибман қизим.
Қарасам, ўша бир чети куйган нон боя ўзим тушган йўл четида эзғиланиб ётарди.
Лоп этиб кўрган тушим кино тасмадек ўта бошлади. Менга "торт" узатган марҳума қуда хола, унинг хат ёзмай қўйган қизи бирма-бир нигоҳимдан ўтишди. Беиҳтиёр мижжаларимда ёш халқаланди. Хайдовчи хайрон. Юпатиб далда берди. T.me/sinovlarihayot
-Қарая, кетиб қолибдида қизим. Мен бирга бўлсангиз керак деб ўйлабман.Миннатдорчилик ҳам билдирмабман.

Сўнг пул бермоқчи бўлиб, чўнтагини кавлади. Олмадим, бутун хаёлим тушимни таҳлил қилиш билан банд эди.
-Амаки, сиз ростдан ҳам мени ариқ томон итариб юборган кампирни кўрдингизми?
-Кўрдим қизим, кўрдим. У аввал мени тўхтатмокчи бўлиб иккиқ ўлини хавода силкитди, тўхтата олишига ишончи сўнгач жон ҳолатда сени итариб юборди. Ўзиям бошдан оёқ оппоқ кийиниб олганди…Мен ҳам мўъжиза туфайли тўхтадим қизим. Сени уриб юборганимда нима бўларди. Қариган чоғимда...Э тасаввур ҳам қила олмайман.
Сўнг аллақанча пулни кафтимга тутқазди.
-Мана, буларни ол! Ҳеч нарса қилмаган бўлсада, талаба экансан. Бирор кунингга ярар. Мен мингдан-минг розиман. Сен ҳам мендан хафа бўлма!
Бош чайқаб, эътироз билдирар эканман, калима қайтариш билан банд эди. Ахийри тилга кирдим:
-Пулингиз керак эмас! Шу ерда ўтириб битта тиловат қилиб юборсангиз етади.
Унга олис қишлоқдаги ғаройиб опам, унинг онаси ва албатта тушим хақида айтиб бердим. Шундагина хайдовчининг елкалари силкиниб йиғлаётганига эътибор берибман. У овози титраб, Яратганга шукроналар келтирарди...
Хайдовчи ўзимни қўйиб юбормади. Ётоқхонага ўша оқ "Нексия"да қайтдим. Келгунча шукрона айтиб чарчамаган одамга оқ йўл тиладим.
Ўзим ҳам пичирлаб, дуода эдим. Ғайб олами, нариги дунё деган гаплар бор эканда. Уни кўрмадимку! "Бандасидан қайтмаса Худодан қайтсин!" деб кузатган холани эсладим. Наҳотки у мени қутқариб қолди? Қандай? Қанақасига? Балки у кампир бошқадир?Буткул бегонадир? деган жавоби йўқ саволлар гирдобида эдим. Балки фариштадир! Балки умуман бегона бир одамдир. Аммо ким бўлишидан қатъий назар, у хайдовчи айтгандай кетиб қолмаган. Ҳа, ҳеч қаерга кетмаган. У мен билан бирга, ёнимда келаётган эди.
Хаёл билан тўртинчи қаватга кўтарилганимни ҳам билмай қолибман. Хонамга кирар чоғим кимдир чақириб қўлимга хат тутқазди. Қадрдон хаджилдни, номанинг эгасини таниб, шоша-пиша очдим.
“ Яхшимисиз дўхтир қиз? Бугун туғилган кунингиз экан, чин кўнгилдан табриклайман!”
деган ёзув турарди.
(Давоми бор)
Муаззам Иброҳимова

Telegram
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
📝ДЎЗАХДАГИ ЖОЙ.....
Шайтонга жаханнам тўридаги энг азобли жойга энг гунохкор одам ташлансин деб буюрилибди. У ўлган гуноҳкорлар орасидан энг гунохкорини суриштира бошлабди:
- Орангизда одам ўлдирган, қотил борми?-деб сўрабди.
Хеч кимдан садо чиқмагач, у гунохкорлардан хаётлик чоғида қандай гунох ишлар қилганликлари хақида бирма-бир сўрай бошлабди. Аммо уларнинг берган жавобларидан Шайтоннинг кўнгли тўлмай, хеч қайси гунохкорни жаханнам тўридаги энг азобли ўринга ташлашни лозим кўрмабди.
Шу пайт Шайтоннинг нигохи гунохкорларга қўшилмай,бир чеккада сукут сақлаб турган одамга тушиб, унга хам ўша саволни берибди:
- Сен нима гунох қилгансанки, бу ердасан?
- Мен ...хеч қандай гунох иш қилмаганман, - дебди халиги киши.
- Хаётлигимда жуда яхши одам эдим. Бировларни ноўрин ранжитмадим, хеч кимнинг хақига хиёнат қилмадим. Менимча бу ерга янглиш юборишди. Ха, ха, улар мени Дўзахга адашиб юборишган - дебди.
- Бу ерларда адашишмайди - деди Шайтон катъий. - Эслаб кўр, харқалай қандайдир гунох иш қилган бўлишинг керак. Одам зоти хаёти давомида қандайдир хатога йўл қўяди, гунох ишлар қилади.
- Мен хеч қандай гунох қилмаганман - деб ўз сўзида туриб олибди "яхши"одам.
- Хаётида ўз биродарларига хиёнат қилган жуда кўп одамларни кўрдим, аммо мен улар каби бўлмадим.
Етимларнинг хаққини ейишганда уларга кўшилмадим.
Атрофимда ёмонлик қилишни касб қилиб олган, ўзгаларга зулм ва зуғум қилувчи қанчадан - қанча одамлар бор эди. Мен уларга кушилмадим.
Нафс йулига юрмадим.
Доимо ёлгиз ибодат билан машғул бўлдим. Ўйлайманки, хеч қандай гунох ишга қўл урмадим.
- Шунча гунох ишларга гувох бўлиб туриб, нахотки хеч нарса қилмаган бўлсанг? - ажабланибди Шайтон.
- Хеч нарса қилмаганман! - такрорлабди "яхши" одам.
- Унда ичкарига мархамат қилсинлар! Чунки бу ўринга сендан муносиброғини топа олмайман,-деди Шайтон ва малайларига уни жаханнамнинг энг тубига ташлашларини буюрибди...
Алқисса, гунох ишларни қилувчиларгина эмас, балки уларнинг қилмишларини кўриб - билиб туриб бу йўлдан қайтармаган, ўзини билиб, ўзгаларга бепарволик қилган кишилар хам бирдек гунохкордирлар...
Крикдуши

Аҳлоқ
Шомнинг гўзал ва эски одатларидан бир шу эдики, савдогарлар бомдодни ўқиб қуёш чиққанидан сўнг дўконларига боришар эди. Дўконни очиб эшик олдида бир стулча қўйиб қўйишар эди. Айниқса эски бозорларда кўп учрайди бу ҳолат.
Биринчи мижоз келиб савдо қилиши билан дўкондор ташқарида турган стулчани ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бошқа мижоз келиб бирор-бир нарса сўраса у нарса дўконида бўлсада мижозни ташқарига олиб чиқиб эшигида стулча турган бирор бошқа дўконни кўрсатиб: "Анави стул турган дўконни кўраяпсизми? Ана шунда иншааллоҳ сиз қидирган нарса бор. Мен байъ очдим. Қўшним ҳали савдо қилгани йўқ", дер эди.
Абдулқодир Полвонов

Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди.
Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл:
«Туринг, эй Риёҳ!» деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ «Ҳозир тураман», деди, лекин турмади.
Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деб уни намозга чақирди.
Риёҳ «Мана, ҳозир, туряпман» деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди.
Туннинг яна чорак қисми ўтгач, «Туринг, эй Риёҳ!» деди. Эри «Хўп, ҳозир» деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: «Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйқудасиз! Эй воҳ, шўрим қурсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндим-а!» дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди.
Риёҳ айтади: «Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб, «Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз.
Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!»
деди-да, рўмолининг попугига нишора қилиб, дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!» деди.
Сайёр айтади: «Риёҳ менга шундай ҳикоя қилиб берди: «Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, «Хожам, менда ҳожатингиз борми?» дер эди. «Ҳа» десам, ёнимда қолар, «Йўқ» десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқар эди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди».
Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин!
(Солиҳлар гулшани)
©Hikoyalar

Имом Бухорий ёшликлари хақида
@RUSTAMJONDOMLAA
Аудио_маъруза
Ибрат вакти
⚡️Имом Бухорий ёшликлари хақида - Устоз Рустамжон домла
@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹