🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
701 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Онажонларнинг охирги сўзи.

Болам, эшит сенга айтар сузимни,
Бу дунёдан юмар бўлсам кўзимни.
Ажал поймонаси олса ўзимни,
Излай-излай тополмассан изимни.

Онам кетди деб, кўзингни ёшлама,
Қаддинг букиб юрагингни ғашлама.
Қўйлар сўйиб қозонга ош дамлама,
Тирикликда ҳурмат қилгин ўзимни,
Сўнг излаб тополмассан изимни.

Қандоқ қилай бирор ишни қилмасман,
Отанг солган иморатга сиғмасман.
Кеча-кундуз дуо қилиб йиғласам,
Миннат қилма, болам берган тузингни,
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

Баҳор келса боғда бодом гуллайди,
Ишон болам, онанг қайтиб келмайди.
Ҳаётликда қадрим ҳеч ким билмайди,
Ёшлатмагин беҳудага кўзимни,
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

Иложим йўқ, вақтим етиб ўлмайман,
Ажал келса, бир лаҳза ҳам турмайман.
Соғинсанг ҳам яна қайтиб келмайман.
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

Ўғил боқдим бир кунимга ярар деб,
Қиз ўстирдим хизматимни қилар деб.
Тун, кечалар ухламадим, болам деб,
Ғафлат босмай ҳушёр тутгин ўзингни,
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

Етти, қирқлар қилиб пулинг сарфлама,
Савоб қилдим онамга деб, ўйлама,
Қурьон ўқиб дуо қилгин хаққимга,
Шунда берар Аллоҳ нурин қабримга.

Ғафлат уйқусидан очгил кўзингни,
Энди сира тополмассан изимни,
Совға қилдим, сенга ширин сўзимни.
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

#audio325

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O`ktam shoir-ONA
@islom_yulduzi
🎙Ўктам шоир-Оналар ҳақида жуда таъсирли сўзлар
@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
❤️ Сирлашамиз!
Аёл – жумбоқ, аёл- мўъжиза!

Бироқ олимлар жумбоқларни ечишдан чарчамаяпти. Қуйида нафис жинс вакилларининг танасига хос айрим жиҳатлар ҳақида фактлар келтирамиз.

❤️Аёллар сочининг диаметри эркакларникидан икки баробарга кичик.

❤️Аёлларнинг юраги эркакларникидан тезроқ уради.

❤️Аёллар эркаклардан икки баробар тезроқ киприк қоқади.

❤️Эркак аёлга боғланганидан кўра аёл эркакка қаттиқроқ боғланган. Шунинг учун аёллар оила қуришга қаттиқроқ интилади. Бу окситоцин даражаси ошиқлиги билан боғлиқ.

❤️Аёлларнинг иммунитети эркакларникидан кучлироқ бўлади.

❤️Аёлларнинг тилида таъм сезиш рецепторлари кўпроқ бўлади.

❤️Аёлларда оғриқ рецепторлари кўпроқ, бироқ шамолллаш жараёнларини блокловчи эстроген сабабли нафис жинс вакиллари дардга бардошлидирлар.

❤️Аёллар эркаклардан кўра рангни яхшироқ ажратади, чунки ранг ажратиш хусусияти Х-хромосома билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

❤️Аёлларнинг териси эркакларникидан 10 марта сезгирроқ.10. Аёлларнинг кўкрагида мушак тўқималари йўқ.

❤️Аёлларнинг мушак ва пайларида коллагендан эластин кўпроқ, шу сабабли аёллар эгилувчанроқ бўлади.

❤️Аёллар эркакларга қараганда юқори частотали товушларни яхшироқ ажратишади.

❤️Аёл миясининг электр фаоллиги ухлаган вақтда бор-йўғи 10 фоизга камаяди, шу сабабли аёллар сергак ухлайди.

❤️Аёллар ширин таъмни эркаклардан анча яхши ажрата олади.

❤️Аёлларнинг нутқи учун миядаги иккита марказ масъулдир, шунинг учун улар бир кунда 8 мингтача сўз айтиб, 3 мингга яқин товуш ва 10 минг новербал сигналдан фойдалана олади. Бу кўрсаткичлар эркакларда икки баробар камдир.

❤️Аёлларнинг ҳид сезиш ҳисси эркакларникидан яхшироқлиги туғма хусусиятдир.

❤️80 фоиз аёлларнинг бир кўкраги (кўпинча, чапи) бошқасидан каттароқ.

❤️Аёлларнинг периферий (четки) кўриш хусусияти устунроқ. Эркакларда эса туннелча кўриш хусусияти.

❤️Аёлларнинг бўйни эркакларникидан ҳаракатчан ва эгилувчан. Шу сабабли чақирганда, аёллар бўйни билан бурилиб қарайди, эркаклар бутун танаси билан ўгирилади.

❤️Соч тўкилиш рецессив белгиси ўғилга онасидан ўтади.

❤️Иккита Х-хромосомага эгалиги сабаб аёлларда касаллик асорати ва хроник касалликлар кам намоён бўлади.

❤️Аёллар бир йилда ўртача 30тадан 64тагача йиғлайди. Эркаклар бор-йўғи 6-17 марта (бу ғарб олимларининг кузатуви, аслида бундан ҳам камроқ бўлиши табиий).

❤️Ҳомиладор аёлларнинг 30 фоизи еб бўлмайдиган нарсаларни егиси келади.

❤️Прогестерон, кортизол ва эстрадиол гормонлари, айниқса, овуляция даврида безовталик ва хавф ҳиссини орттиради. Шунинг учун аёллар хавф ҳиссини эркаклардан кўра яхшироқ сезади.

Муҳтарам аёллар, сиз бетакрорсиз. Бу ҳатто организмингизнинг кимёвий таркибида ҳам сезилади.




https://t.me/sinovlarihayot
_ ҲАМОН СЕНИ
СЕВАМАН _

Кӯз ёш билан бӯйлама,
Армоним деб суйлама.
Унутган деб ӯйлама....
Ҳамон СЕНИ севаман.

Ойлар ӯтди, ӯтди йил,
Ишқдан куйиб кетди дил.
Жоним фақат шуни бил,
Ҳамон СЕНИ севаман.

Дийдор қумсаб, тонг отди,
Соғинч буғзимда қотди.
Дардим кун сари ортди,
Ҳамон СЕНИ севаман.

Умед гулим сӯлса ҳам,
Қалбим дарддан тӯлса ҳам.
Севгим армон бӯлса ҳам,
Ҳамон СЕНИ севаман.

Висолингга етолмай,
Раънони такр этолмай.
Кӯнгил узиб кетолмай,
Ҳамон СЕНИ севаман.

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
«Унутманг, агар ҳаётдан шикоятингиз бўлса, муаммолар бирин-кетин бош кўтараверади. Аллоҳ берган тақдирга рози бўлиб, ҳаётга қаҳр-ғазаб билан қарамаслик керак.
Агар сиз ташқи дунёни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, аввало, ўзингизни ўзгартиринг. Энг аввало, қалбни, юракни тозалаш керак».✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
  🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
Бугун сиз меҳр беринг, бугун кулиб яшашга ўрганинг, бугун самимий бўлишга одатланинг, бугун сиз ичингиздаги нафрат оловини ўчиринг, бугун сиз кечиримли бўлинг, бугун сиз ичингиздаги ғалаёнчини енгиб ўтинг, бугун сиз бахтлисиз, бугун сиз яшаяпсиз, бугун мавжудсиз, бугун борсиз, борлиғингизнинг қадрига етинг, азизларим, қадрдонларим! @sinovlaeihayot
ЭСИНГДАМИ, СЕНГА ИЛК БОР БОҚҚАНЛАРИМ,
КЎЗИНГДАГИ МУХАББАТИНГ УҚҚАНЛАРИМ,
АЙТОЛМАСДИМ ҚАЛБДАН БОРИМ ЙИҚҚАНЛАРИМ,
ЯНА КЕЛДИМ ҚОШИНГГА ИЛК МУХАББАТИМ.

УНУТМАЙМАН СЕН ЎЙЛАМА, ҚАЛБИМДАСАН,
ҒАМЛАРИНГА ШЕРИК ЎЗИМ, ДИЛИМДАСАН,
МУХАББАТИМ АРДОҒИСАН, КЎНГЛИМДАСАН,
ЯНА КЕЛДИМ ҚОШИНГГА ИЛК МУХАББАТИМ.

ЎШАЛ БОҒЛАР ЯШНАЯПТИ ҲУВ АДИРДА,
ЎШАЛ ТОҒЛАР ВИҚОРЛИДИР ҲУВ ДАРАДА,
ИШҚ ЧЎҒИНИ ОЛОВЛАТАЙ БУ БОРАДА,
ЯНА КЕЛДИМ ҚОШИНГГА ИЛК МУХАББАТИМ.

ҚЎЛИНГНИ ТУТ МЕНИНГ ҚАДОҚ ҚЎЛЛАРИМГА,
ЭНДИ КЎЗЛАР ТУТМАГАЙСАН, ЙЎЛЛАРИМГА,
ТЕРМУЛАМАН МУЖГОНИ ШЎҲ КЎЗЛАРИНГГА,
ЯНА КЕЛДИМ ҚОШИНГГА ИЛК МУХАББАТИМ.

УРИБ ТУРГАН ЮРАГИНГДА БОРЛИҒИНГМАН,
ВИСОЛИНГГА ТЎЁЛМАГАН ЗОРЛИГИНГМАН,
ИШҚИНГ УЧУН ДУНЁЛАРГА ЗОРЛИГИНГМАН,
ЯНА КЕЛДИМ ҚОШИНГГА ИЛК МУХАББАТИМ.

ОЛИСЛАМА МУХАББАТИМ, ЖОНИМ ФИДО,
ИНТИЗОРМАН ВИСОЛИНГГА ШОҲИД ХУДО,
ҚОЛАВЕРСИН АРМОНЛАРИМ БЎЛИБ ЖУДО,
ЯНА КЕЛДИМ ҚОШИНГГА ИЛК МУХАББАТИМ.

ИШҚ ТУЙҒУСИ ҚАЛБ-ҚЎРИМДА ЖИЛОЛАНАР,
КЕЛСАНГ ГУЛИМ, МУҲАББАТИМ ДИЛЛОНАЛАР,
ЮРАГИМГА ИССИҚ МЕҲРИНГ ТИЛЛОЛАНАР,
ЯНА КЕЛДИМ ҚОШИНГГА ИЛК МУХАББАТИМ.

МУНИРА СУЛТОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРАКАТУҲУ



Аллоҳим, берган неъматинг завол бўлишидан, берган офиятинг ўзгариб кетишдан, тўсатдан келувчи ўчингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман

📚Имом Муслим ривояти.

Аллоҳим барчамизга ушбу чоршанба муродбаҳш кунини файзли, баракали ва хайрли қилсин. Кунингиз хар кунгидан хам мазмунли,манфатли ўтсин! Бугун бошлаган ишингиз гўзал ва манфатли бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР!


••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Sinovlarihayot Уйда к,олинг
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹