🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
701 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#кўнгил_кўчалари

🍁🍁🍁

Бири кам дунёнинг...

Мени кўнгли осмон, бе армон дерлар,
Не истаса хозир ўшал он дерлар,
"Осмоннинг ойи" деб ич-этни ерлар,
Бири кам дунёнинг доим бири кам,
Мен ҳам сиз кабиман, бўлинг ҳотиржам.

Сира билмасмишман не экан қайғу,
Лабимда табассум, юзимда кулгу
Бемалоллик эмиш мақтовли туйғу,
Бири кам дунёнинг доим бири кам,
Юрагим тўрида кўнглим кўзи нам...

Ким билар менда не дард ,не синов,
Бировнинг ҳаётинг яшамас биров,
Тонгдан кимга шабнам, кимларга қиров,
Бири кам дунёнинг доим бири кам,
Ҳаммада балки бир, менда ўн алам.

Ариқда сув бўлмасмиш менда бўлмаса,
Қуёш нур сочмасмиш мен бир кулмасам,
"Айримлар" бунчалар ғалча бўлмаса?
Бири кам дунёнинг доим бири кам,
Таскин топинг мен хам сиз каби одам

Эгасиз қолмаган бу борлиқ, олам,
Мутлоқ хоким эрур ЯРАТГАН Эгам !
Якка ўзидандир ҳукми - чинакам,
Бири кам дунёда тўлар ўшал кам,
Аллоҳим сийласа, атаса бандам

Хазонрезги

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/sinovlarihayot
Audio
🌙💫

Ассалому алайкум
Олисдаги Яқинларимиз!!!
Мана яна тинчлик ва
Хотиржамликда, Оллоҳимнинг
инояти ила Тунга ҳам етиб
келдик. Бунинг учун Яратган
Эгамга ҳамду санолар бўлсин
Алҳамдулиллоҳ 🤲🤲
Сизларга тунги салом билан
чексиз меҳру муҳаббат ила
Санжарбек ҳамда Гулираъно🖊

🌙💫
Қалб ҳам жисм касал бўлгани каби касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир.
Қалб ҳам кўзгу хиралашгани, занглагани каби занглайди. Унинг жилоси зикрдир.
Қалб ҳам жисм яланғоч бўлгани каби яланғоч қолади. Унинг зийнати тақводир.
Қалб ҳам жисм оч бўлганидек оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккал, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
  🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
Sog'inchim olamga sig'masa netay,
Bir bor ko'rmoq uchun jonimdan kechay.
Bunchalar qiynamang kuygan yuragim,
Har kun har soniya siz uchun yashay!

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
Онажонларнинг охирги сўзи.

Болам, эшит сенга айтар сузимни,
Бу дунёдан юмар бўлсам кўзимни.
Ажал поймонаси олса ўзимни,
Излай-излай тополмассан изимни.

Онам кетди деб, кўзингни ёшлама,
Қаддинг букиб юрагингни ғашлама.
Қўйлар сўйиб қозонга ош дамлама,
Тирикликда ҳурмат қилгин ўзимни,
Сўнг излаб тополмассан изимни.

Қандоқ қилай бирор ишни қилмасман,
Отанг солган иморатга сиғмасман.
Кеча-кундуз дуо қилиб йиғласам,
Миннат қилма, болам берган тузингни,
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

Баҳор келса боғда бодом гуллайди,
Ишон болам, онанг қайтиб келмайди.
Ҳаётликда қадрим ҳеч ким билмайди,
Ёшлатмагин беҳудага кўзимни,
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

Иложим йўқ, вақтим етиб ўлмайман,
Ажал келса, бир лаҳза ҳам турмайман.
Соғинсанг ҳам яна қайтиб келмайман.
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

Ўғил боқдим бир кунимга ярар деб,
Қиз ўстирдим хизматимни қилар деб.
Тун, кечалар ухламадим, болам деб,
Ғафлат босмай ҳушёр тутгин ўзингни,
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

Етти, қирқлар қилиб пулинг сарфлама,
Савоб қилдим онамга деб, ўйлама,
Қурьон ўқиб дуо қилгин хаққимга,
Шунда берар Аллоҳ нурин қабримга.

Ғафлат уйқусидан очгил кўзингни,
Энди сира тополмассан изимни,
Совға қилдим, сенга ширин сўзимни.
Сўнгра излаб тополмассан изимни.

#audio325

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O`ktam shoir-ONA
@islom_yulduzi
🎙Ўктам шоир-Оналар ҳақида жуда таъсирли сўзлар
@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
❤️ Сирлашамиз!
Аёл – жумбоқ, аёл- мўъжиза!

Бироқ олимлар жумбоқларни ечишдан чарчамаяпти. Қуйида нафис жинс вакилларининг танасига хос айрим жиҳатлар ҳақида фактлар келтирамиз.

❤️Аёллар сочининг диаметри эркакларникидан икки баробарга кичик.

❤️Аёлларнинг юраги эркакларникидан тезроқ уради.

❤️Аёллар эркаклардан икки баробар тезроқ киприк қоқади.

❤️Эркак аёлга боғланганидан кўра аёл эркакка қаттиқроқ боғланган. Шунинг учун аёллар оила қуришга қаттиқроқ интилади. Бу окситоцин даражаси ошиқлиги билан боғлиқ.

❤️Аёлларнинг иммунитети эркакларникидан кучлироқ бўлади.

❤️Аёлларнинг тилида таъм сезиш рецепторлари кўпроқ бўлади.

❤️Аёлларда оғриқ рецепторлари кўпроқ, бироқ шамолллаш жараёнларини блокловчи эстроген сабабли нафис жинс вакиллари дардга бардошлидирлар.

❤️Аёллар эркаклардан кўра рангни яхшироқ ажратади, чунки ранг ажратиш хусусияти Х-хромосома билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

❤️Аёлларнинг териси эркакларникидан 10 марта сезгирроқ.10. Аёлларнинг кўкрагида мушак тўқималари йўқ.

❤️Аёлларнинг мушак ва пайларида коллагендан эластин кўпроқ, шу сабабли аёллар эгилувчанроқ бўлади.

❤️Аёллар эркакларга қараганда юқори частотали товушларни яхшироқ ажратишади.

❤️Аёл миясининг электр фаоллиги ухлаган вақтда бор-йўғи 10 фоизга камаяди, шу сабабли аёллар сергак ухлайди.

❤️Аёллар ширин таъмни эркаклардан анча яхши ажрата олади.

❤️Аёлларнинг нутқи учун миядаги иккита марказ масъулдир, шунинг учун улар бир кунда 8 мингтача сўз айтиб, 3 мингга яқин товуш ва 10 минг новербал сигналдан фойдалана олади. Бу кўрсаткичлар эркакларда икки баробар камдир.

❤️Аёлларнинг ҳид сезиш ҳисси эркакларникидан яхшироқлиги туғма хусусиятдир.

❤️80 фоиз аёлларнинг бир кўкраги (кўпинча, чапи) бошқасидан каттароқ.

❤️Аёлларнинг периферий (четки) кўриш хусусияти устунроқ. Эркакларда эса туннелча кўриш хусусияти.

❤️Аёлларнинг бўйни эркакларникидан ҳаракатчан ва эгилувчан. Шу сабабли чақирганда, аёллар бўйни билан бурилиб қарайди, эркаклар бутун танаси билан ўгирилади.

❤️Соч тўкилиш рецессив белгиси ўғилга онасидан ўтади.

❤️Иккита Х-хромосомага эгалиги сабаб аёлларда касаллик асорати ва хроник касалликлар кам намоён бўлади.

❤️Аёллар бир йилда ўртача 30тадан 64тагача йиғлайди. Эркаклар бор-йўғи 6-17 марта (бу ғарб олимларининг кузатуви, аслида бундан ҳам камроқ бўлиши табиий).

❤️Ҳомиладор аёлларнинг 30 фоизи еб бўлмайдиган нарсаларни егиси келади.

❤️Прогестерон, кортизол ва эстрадиол гормонлари, айниқса, овуляция даврида безовталик ва хавф ҳиссини орттиради. Шунинг учун аёллар хавф ҳиссини эркаклардан кўра яхшироқ сезади.

Муҳтарам аёллар, сиз бетакрорсиз. Бу ҳатто организмингизнинг кимёвий таркибида ҳам сезилади.




https://t.me/sinovlarihayot