Симптомы | | Symptoms
750 subscribers
280 photos
28 videos
2 files
42 links
Ушбу каналдан барча касалликлар хақида маьлумот топишингиз мумкин.

Фикр ва мулохазалар учун:@Muloqotkitobxonabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синдром Элерса-Данлоса.
Бириктирувчи тўқимада коллаген синтези бузилиши билан кечувчи наслий касаллик.

@simptomuz
Синдром Фовинкеля - жуда кам учрайдиган наслий кератома билан кечувчи касаллик.

@simptomuz
Акромегалия — Балоғат ёшига етгандан сўнг ҳам гипофуз безининг соматотроп гормони ишлаб чиқарилиши давом этиши натижасида организмдаги маълум аъзолар катталашиши билан кечувчи касаллик.

@simptomuz
Ўткир аппендицит диагностикасида бир нечта мухим симптомлар бор. Кўпчилик хирург бўлмасада фаолияти давомида шундай холатларга дуч келиши мумкин ва беморни тўғри мутахасисга йўналтириш мухим ахамиятга эга.

Қуйида аппендицит диагностикасида кўп қўлланадиган бир неча симптомлар хақида тўхталамиз.

1) Кохер-Волкович симптоми- оғриқнинг эпигастрал соҳадан ўнг ёнбош соҳасига кўчиши(оғриқ дастлаб эпигастрал соҳада бошланади ва 1-2 соатдан кейин ўнг ёнбош соҳага кўчади, сўраб суриштирганда эътибор бериш керак!).

2) Ровзинг симптоми-чап ёнбош соҳа перкуссия қилинганда ўнг ёнбош соҳада оғриқ пайдо бўлиши(кучайиши). Бу жараён ичак бўшлиғи махсулотлари, газлар харакати натижасида яллиғланган томонда қорин парда таъсирланиши туфайли пайдо бўлади.

3) Раздольский симптоми- бевосита ўнг ёнбош соҳа перкуссиясида оғриқ кучайиши(қорин парда таъсирланиши натижасида).

4) Воскресенский("кўйлак") симптоми- кўйлак устидан ўнг ёнбош соҳа томон сирпанувчи харакат қилинса ўнг ёнбош соҳада оғриқ кучаяди.

5) Ситковский симптоми- чалқанча ётган холда чап ёнбошга бурилганда ўнг ёнбошда оғриқ кучаяди (чувалчангсимон ўсимта чап томонга "осилиб" қорин парда таъсирланади).

6) Бартомье-Михельсон- чалқанча ётган холда чап ёнбошга бурилганда ўнг ёнбош соҳа палпациясида оғриқ кучаяди.

7) ва кўпчилигимизга маълум бўлган Щёткин-Блюмберг симптоми- ўнг ёнбош соҳа чуқур палпациясида шу соҳада оғриқ кучайиши(қорин парда таъсирланиши хисобидан).

Хирургик амалиётга кўрсатма учун бошқа(инструментал, қон тахлили ва хкз) текшириш усуллари ўтказилади албатта. Сиз хирургик соҳада фаолият олиб бормасангиз хам юқоридаги симптомлар орқали хеч бўлмаганда беморни мутахасисга тўғри йўналтира олишингиз мумкин.
©intellekt_tibbiyot

@simptomuz
Синдром Паркса-Вебера.

@simptomuz
Субконъюнктивальное кровоизлияние.

@simptomuz
Витамин етишмаслигидаги симптомлар.

@simptomuz
нефрОтик ва нефрИтик синдром

нефрОтик синдром:

• массив протеинурия(суткасига 50 мг/кг ёки 3.5 г/сутка миқдордан хам ошиб кетади).

•Гипопротеинемия

• Гипоальбуминемия(альбуминлар миқдори 20г/л дан камайиб кетади, нормада вояга етган одамда 30-50 г/л бўлади).

• қон зардоби оқсиллари камайиши хисобидан онкотик босим пасаяди ва шу сабабли генерацияланган шиш(асцитдан анасаркагача).

• гиперлипидемия(холестерин 6.5 ммоль/л).
------------------------------
нефрИтик синдром

•протеинурия жуда кам кузатилади(0.5 дан 2г/сутка).

• шиш деярли кузатилмайди ёки фақат переферик шишлар ривожланади.

• гематурия(нефрИтик шишда 95-100% холларда кузатилади).

• олигоанурия(буйрак коптокча аппаратида яллиғланиш кетаётгани учун филтрация ва реабсорбсия нормал кечмайди).

• қон босими ошиши мумкин лекин доимий кузатилмайди(коптокча аппаратидаги яллиғланиш туфайли РААС тизим фаоллиги ошиши хисобидан қон босим ошиши мумкин).
©intellekt_tibbiyot

@simptomuz
Синдром Свита (острый фебрильный нейтрофильный дерматоз).

@simptomuz
Штейн синдроми – тухумдон поликистози, хайз куришнинг бузилиши, наслсизлик, гирсутизм, семизлик билан ифодаланувчи касаллик.

@simptomuz
Ригер синдроми – Кузнинг тугма нотугри ривожланиши; рангдор парда мезодерма каватининг яхши ривож топмаслиги (гипоплазия), корачик шаклининг узгариши, гавхарнинг хиралашиши ва уз жойидан силжиши.

@simptomuz
Симптом "Медуза боши"

@simptomuz
​​❗️Америкада кунига 10 нафар одам бронхиал астма туфайли вафот этади

Расмий статистикага қарайдиган бўлсак, 2015 йилда AҚШда астма туфайли 3.615 киши ўлган. Демак, кунига 10 га яқин одам астма туфайли ҳаётдан бевақт кўз юмади. Кексалардаги астмада ўлим хавфи юқори. Одамларда ёши ўтган сайин астмадан ўлиш хавфи ортади. AҚШдаги афроамерикаликлар астмадан бошқа миллат ёки элат вакилларига қараганда анча юқори даражада кўпроқ вафот этади.

Катта ёшлилардаги аёлларда астма касаллигидан ўлиш хавфи эркакларга қараганда юқори.

Aстмадан ўлим хавфини камайтириш учун қуйидагилар муҳим:

👉 Белгиланган дори-дармонларни қабул қилиш ва ҳафтада икки мартадан ортиқ аломатлар рўй бераётган бўлса, аллергологга учрашиш орқали астмани назорат қилиш;

👉 Aстма қўзғатадиган таъсирланишлардан сақланиш ёки камайтириш;

👉 Aстма белгилари ва аломатларини, шу жумладан эрта огоҳлантириш сигналларини билиб олиш;

Aгар ўзингизни ёки фарзандингизнинг ҳаёти хавф остида эканлигини ҳис қилсангиз, астма белгилари борлигини сезсангиз дарҳол шифокор аллергологга мурожаат қилинг!

@simptomuz
Сикар синдроми – тил – халкум нервининг уткир кузгалиши натижасида тил таги,халкум танглайда каттик огрик пайдо булиши .

@simptomuz
Бадда-Киари синдроми – жигар веналарининг окклюзияси (тикилиб колиши) натижасида коллатерал кон томирлар ривожланиши, гепатоспленомегалия, коринда огрик ва жигар етишмовчилиги.

@simptomuz
Майнихен синдроми – эктодермал дисплазия – тугма соч, туклар йуклиги, эпилепсияда.

@simptomuz
Бартер синдроми – гипокалиемик алкалоз, гиперренинемия, иккиламчи гиперальдостеронизм, нормал АД, экзоген ангиотензин II таъсирига жавоб бермаслик билан кечувчи касаллик.

@simptomuz
Девинк синдроми – тугма тери аплазияси, баъзан тери урнига юпка мембрана хосил булади (м: бош суягида)

@simptomuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синдром ребенка-покрышки Мишлен.

@simptomuz