Sherzod Shermatov
8.57K subscribers
308 photos
182 videos
2 files
326 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
Sherzod Shermatov
Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича йил бошидан бери 24 поғонага кўтарилибди, лекин операторларимиз ортиб бораётган талабни қондириш учун янада кўпроқ инвестиция киритишга ҳаракат қилишлари зарур.
Симли интернет тезлиги рейтингида мобиль интернетникидан юқорироқ ўриндамиз, лекин бу йўналишда ҳам операторларимиз оптикадан фойдаланувчиларга юқорироқ тезликдаги тарифларни кўпроқ тавсия қилаверишлари керак
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда хавотир кучайиши натижасида глобал АйТи бозорида ҳам ўсиш секинлашиб, чет элдаги кўп компанияларда юз минглаб ишчилар бўшатилишига қарамай, Президентимизнинг соҳамизга алоҳида эътиборлари туфайли, жорий йилда ҳам мамлакатимизда АйТи соҳасида, айниқса, экспортда юқори ўсиш кузатилди. Яъни яна минглаб ёшларимиз ўз билимларидан фойдаланиб, интернет орқали масофавий хизматлар кўрсатиб юқори даромад топишни бошладилар.

Ёшларимиз Янги йилдаги мақсадларида чет тиллари ва юқори даромад олиш мумкин бўлган касбларни ўрганишга кўпроқ эътибор қаратишларини тилаймиз!

Ўтаётган йилдаги муҳим воқеалар сарҳисоби ҳамда кўпгина катта тажрибага эга чет эллик экспертларнинг соҳадаги ўзгаришлар бўйича фикрлари билан ушбу қисқа видеода танишишингиз мумкин.

Видеони юқорироқ сифатда кўриш учун: https://www.facebook.com/watch/?v=1528450081030445
Kirib kelayotgan yangi yilingiz muborak bo'lsin!

Happy New Year! С Новым годом!
Янги йилда каттароқ мақсадларга эришиб ишни янгича ташкил қилмоқчи бўлганларга яхши тавсия: OKRларни жорий этиш

Аэропортда бўлганда, кўпинча китоб сотиб олардиму ўқишга ҳар доим ҳам вақт бўлмасди. Янги йил байрамлари баҳона шундай яхши китобни ўқиб чиқишга имкон бўлди. John Doerrнинг “Measure What Matters” китобида OKR (Objectives and Key Results) методикасини қўллаш орқали Intel, Google, Youtube ва бошқа катта натижаларга эришган компанияларнинг натижага йўналтирилган бошқарув тажрибаси содда қилиб тушунтириб берилган экан. Яъни 24/7 банд бўлишни ўзи (activity trap) натижага эришишга олиб келмаслиги, балки OKR орқали айнан қайси энг муҳим натижага (objective) қандай (key results) эришиш кераклигини барча жамоа аъзолари тўлиқ тушуниб етиб ишласа, анча каттароқ натижаларга эришиш мумкинлиги яққол ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб берилган. Халқаро компанияларда натижа кўрсатган бундай тажрибани давлат ташкилотларида ҳам қўллашга ҳаракат қилинса фойдадан холи бўлмаслиги аниқ.

Китобнинг сайти ҳам бор экан қўшимча маълумотлар учун: https://www.whatmatters.com/

Президентимиз китоб ўқиш зарурлигини таъкидлашлари нафақат ёшларимиз учун, балки ҳар қандай даражадаги раҳбарлар учун ҳам муҳимлигини оддий шу мисолда яна бир ҳис қилдим. Озгина китоб ўқишга имкон бўлганди, ўзим учун қанча фойдали маълумотларни ўргандим, бошқаларга ҳам албатта тавсия қиламан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14-yanvar – Vatan himoyachilari kuni va O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 32 yilligi bilan tabriklaymiz!
Креатив индустрияни ривожланиши қўшимча қийматни оширишга ва юқори маошли ишчи ўринларни кўпайтиришда ёрдам беришига Хитойдаги Shenzhen Industrial Design Profession Association (SIDA) мисолида яна бир бор амин бўлдик.

Давлатимиз Раҳбарининг бу сафарги Хитойга ташрифларини тарихий эканлигини Хитойлик катта ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистонлик делегация аъзоларига жуда илиқ, ҳамкорликка қаратилган муносабатидан ҳам бемалол сезиш мумкин бўлди.

Бу эса, бизга анъанавий телеком инфратузилмаси бўйича лойиҳаларимизни кенгайтиришдан ташқари, янги йўналишларда янги ҳамкорликларни очилишига ёрдам берди.

Жумладан, АйТи таълим сифатини ошириш бўйича янги ҳамкорликларни йўлга қўйдик ҳамда йирик АйТи компанияларни ҳам IT Park имкониятларидан фойдаланишга таклиф этдик.

Шенжендаги Бизнес форумда мамлакатимизда АйТи соҳаси учун яратилган имкониятларни тақдим қилганимиздан кейин, ушбу ассоциация раҳбари қизиқиб, ўзларининг Дизайн Паркларига таклиф қилди.

SIDA Финландиянинг машхур дизайнерлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган ва унда асосан ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари сотувини яхшилаш мақсадида уларни инсонлар учун янада қулай ва жозибадор қилиб берадиган industrial design билан шуғулланувчи мингга яқин корхоналар аъзо экан. Барча катта ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз махсулотларининг янги дизайнларини ишлаб чиқаришда улардан фойдаланади ва натижада ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардошлиги ортиб боради.

Йил бошида IT Park резидентлигига креатив индустрияда экспорт қилувчи корхоналарни ҳам киритишга рухсат берилгани бу каби корхоналарнинг ҳам мамлакатимизга кириб келишига ва ижодкор ёшларимизга юқори маошли ишларнинг янада кўпайишига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

Албатта, биринчи марта танишган ҳамкорлар Ўзбекистондаги имкониятларга ҳақиқий ишонч билдиришлари учун уларни ҳам 18-20 март кунлари режалаштирилган Аутсорсинг бўйича тадбиримизга таклиф қилдик. Ўйлаймизки, келиб, ҳақиқий имкониятларни ўз кўзлари билан кўрганларидан кейин улар ҳам Ўзбекистонда ўз корхоналарини очишлари ҳақида қарор қабул қилишни бошлайдилар.
2023 йилда барча ҳудудларда АйТи хизматлари экспорти ўсиб умумий 344 млн долларга етди

Давлатимиз Раҳбари томонидан АйТи соҳасига яратилган имкониятлар туфайли барча ҳудудларда АйТи Парк резидентлари ўз экспортларини оширишга эришганларини ушбу жон бошига АйТи хизматлар экспортини ҳудудлар кесимидаги жадвалда кўриш мумкин (ўсиш кўрсатилмаган ҳудудларда ўтган йили экспорт бўлмаган).

Буёғига асосан экспорт учун ҳаракат қилиш кераклигини ва бу каби шароитларни давом этишини режа қилган компаниялар 2027 йил якунигача экспортларини умумий даромаддаги улушини камида 50 фоизга чиқаришлари зарурлигини барча учрашувларда АйТи Парк резидентларига тушунтириб бораяпмиз.

Бу йил АйТи экспортини кўпайтириш учун асосан ёшларни кўпроқ чет тиллари ва АйТини ўрганишига қизиқтиришимиз ҳамда чет эллик компанияларни кўпроқ Ўзбекистонга, айниқса ҳудудларга таклиф этишимиз зарур бўлади.
Футбол терма жамоамизнинг Қатарга мағлубиятига Киберспортчиларимиздан муносиб жавоб бўлиб Қатар устидан ғалаба қозонишди!

Осиё чемпионатида параллел равишда AFC eAsian Cup ҳам ўтказилаётган эди, унда бизнинг киберспортчиларимиз муносиб қатнашиб, Қатар жамоаси устидан ғалаба қозонишгани билан табриклаймиз!

PS. Расмлар АFC Asian cup Instagram аккаунтидан олинди:
https://www.instagram.com/p/C27NfADqnpu/?igsh=MXRhcDB0cW8wM3IyNA%3D%3D&img_index=1
The number of companies with foreign capital, who are benefitting from IT Park Uzbekistan’s residency increased almost 20 times in the past two years, so if you also want to minimize your tax and human resources related costs and grow your business with us, we invite you to join Uzbekistan outsourcing conference in Dubai, February 15th, 2024.

If you're interested in participating, please fill out the form, and we'll contact you shortly: https://lnkd.in/dVJRqSY3

Linkedin

#ITOutsourcing #BPO #UzbekistanIT #ITParkUzbekistan #Dubai #UzbekistanOutsourcingConference
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизларингизни чет тили ва АйТига ўқитинг! Уларга қўшимча имконият очадиган яна бир муҳим қадам қўйилди.

Бугун Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунида Президентимиз доим қизларимизни келгусида бахтли хаёт кечиришлари учун уларни ўқитиш муҳимлигини таъкидлаб келаётганликларини эслаб ўтиш муҳим. Зулфия мукофоти билан тақдирланувчилар орасига АйТи соҳасидагиларни ҳам қўшилгани ушбу йўналишда муҳим қадам бўлди. Айнан АйТи соҳасига ўқиш қизларимизга келгуси хаётларида янада кўпроқ имкониятлар очади, жумладан:

1) Мактабларни юқори синфида чет тили, математика ва бошқа STEAM фанларидан одатда қизларимиз аъло баҳоларга ўқишади, улар айнан АйТи йўналишларини танлашса ушбу йўналишлардаги Олий таълим муассасаларига қабул қилиниш имкониятлари кўпаяди;

2) Айнан АйТи ва масофавий хизматлар экспорти соҳасида нафақат чет элга, балки умуман ишхонага бормасдан туриб ҳам масофавий ишлаш мумкин. Бу эса, кўпроқ вақтини келгуси хаётида оиласи ва фарзанд тарбиясига бағишламоқчи бўлган аёлларимиз учун ҳам қулай имконият;

3) АйТи ва чет тилини билган аёлларимиз келгусида фарзандларини ҳам уйда ўзлари ушбу йўналишларга қизиқтиришлари ва ўқитишлари осонроқ бўлади.

Ва ниҳоят, бир қизни тарбияласа, миллат тарбияланади деган гап жуда тўғрилигини нафақат келгусидаги фарзандлар тарбиясида балки, оила қуриш жараёнидан бошлаб хаётни ўзи кўрсатади. АйТи ва чет тилини билган ҳамда бемалол юқори даромад топа оладиган қизга муносиб куёв бўлиш учун ўғил болларимиз ҳам янада яхшироқ билим олиб, ўзларини устиларида қаттиқроқ ишлашлари керак бўлади.

PS. Айтгандек, Technovation Girls 2024 га онлайн ариза топширишга жуда кам муддат қолди: https://t.me/mitcuz/12553

PPS. Юқорироқ сифатдаги видео: https://www.facebook.com/watch/?v=601901655462472
Инглиз тилида бемалол С1 даражада сўзлашадиган ёшларимиз ишсиз қолмаслиги аниқ, масофавий хизмат кўрсатишга етарли малакага эга бўлсалар ўз маҳаллаларида яшаб, бемалол юқори даромад топишлари мумкин бўлади

Оддий мисол, Linkedinда ҳозирнинг ўзида масофадан ишлаш мумкин бўлган ярим миллиондан ортиқ вакансия жойланган, уларнинг деярли ярми бошланғич лавозимлардир.

Дубайдаги конференцияда АйТи соҳасига Президентимиз Фармонлари билан яратилган шароитларни эшитиб, ўз аутсорсини Ўзбекистондан амалга оширмоқчи бўлган компаниялар ҳам демография яхши бўлгани билан мамлакатимиздаги ёшларнинг билим ва кўникмалари билан қизиқдилар.

Шунинг учун юқори даромад топиш ниятидаги ёшларимиз вақтларини имкони борича чет тилларини, АйТи ва бошқа масофадан амалга ошириш мумкин бўлган касбларни ўрганишга ҳамда кўнгилочар ижтимоий тармоқлар ўрнига иш топиш ва профессионал ривожланишга фойдалироқ бўлган Linkedinга кўпроқ сарфлашга қаратишлари муҳим.
Инглиз тилини B2 (IELTS 5.5) ва ундан юқори даражада билган ёшларимизга юқори даромадли ишга киришларига Президентимиз томонидан яратилган қўшимча имконият: энди улар IT сертификатларини олишга ва ўқишга сарфлаган харажатларини тўлиқ 100 фоиз қоплаб олишлари мумкин бўлади.

Профессионал даражадаги сертификатларни олиш қийинлиги билан бирга анчагина қимматлигини ҳам инобатга олиб, инглиз тили сертификати бўлмаганларга ҳам аввалгидек 50 фоиз ўрнига 60 фоиз харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.

www.it-istedod.uz
Нодавлат таълим ташкилотлари ҳам савоб ҳам даромад имкониятидан фойдаланинг: ногиронлиги бўлган ёшларни ўқитиб, ишга жойланишига ёрдам беринг ва 35 миллион сўмгача субсидияни олинг!

Куни кеча Президентимиз ижтимоий ҳимоя масалаларида жуда кўп янги йўналишларни белгилаб бердилар. Яқинда имзолаб берган қарорларига кўра, битирувчиларини айнан АйТи хизматлари экспортерига ишга жойланишига эришган ўқув марказлари учун 25 миллион сўмгача, агар у ногирон бўлса 35 миллион сўмгача субсидия ажратилишини белгилаб бергандилар.

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, кўпроқ ёшларимизнинг келгуси ҳаётларида юқорироқ даромад топишларига биргаликда кўмаклашайлик!

IT таълим конференцияси видеосидан бу масалаларни батафсил тушуниб олишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=LSQmwJBJAp0
We invite all US companies, that are planning to grow their business with us through minimizing tax and human resources related costs, to join Uzbekistan outsourcing conference in New York City on March 7, 2024.

The number of IT/BPO companies with foreign capital increased 20 times just within the last two years, so you can also get the best from being a resident of IT Park Uzbekistan.

If you're interested in participating, please fill out the form, and we'll contact you shortly: https://lnkd.in/dcW2bCcV

#ITOutsourcing #BPO #UzbekistanIT #ITParkUzbekistan #NewYork #UzbekistanOutsourcingConference
Yuqori maosh taklif qilinayotgan vakansiyalar hozirni o’zida ham anchagina ekanligini ushbu tahlilda ko’rishingiz mumkin. Chet tili va IT kasblarini o’rganib yanada yuqori daromadli ishga ega bo’lishingiz mumkin! Uning ustiga Chet tili xalqaro sertifikatini va IT sertifikatini olish hamda o'qish xarajatlari davlat tomonidan qoplab beriladi.

Yoshlarimizdan faqat bo’sh vaqtlarini bekorga sarflamay ushbu ish beruvchilar talablarini o’rganib, ularga yetish uchun o’z ustilarida ko’proq ishlashlari, ish beruvchi platformalarda resume yozish, interviewga tayyorgarlik ko’rish, o’z portfoliolarini ko'paytirishni o’rganib borishlari kerak xolos.

https://hh.uz
https://ishkop.uz
https://it-market.uz/job/
https://t.me/uzdev_jobs

Biz esa outsourcing imkoniyatlarini targ’ib qilish orqali chet ellik kompaniyalarni ko’proq yurtimizga taklif qilaveramiz va C1 darajadagi IELTS yoki TOEFL sertifikatiga ega yoshlarimiz ishsiz qolmasligiga kafolat beramiz.

#Vaqtingni_til_va_kasb_uchun_sarfla_shunda_yaxshi_ishga_kirasan