Sherzod Shermatov
8.57K subscribers
309 photos
182 videos
2 files
327 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
ШОШИЛИНГ, атиги 3 кун қолди!

Хорижий нуфузли университетларда таълим олиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови 1 майгача давом этади. Шошилинг, онлайн ҳужжат топшириш учун атиги 3 кун қолди!

🔰Танлов 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин стипендиялар ажратилади.

Батафсил: https://t.me/elyurtumidifoundation/7195
Кўз тегмасин, биринчи чоракда IT Park резидентларимиз экспорти 3 баравардан кўпроқ ортиб 57 миллион долларга етди, яъни бу йил биринчи чоракни ўзида IT Park резидентлари 2021 тўлиқ йил давомидаги экспортдан (46 млн доллар) кўра кўпроқ натижага эришдилар.

Бирон бир салбий ташқи таъсир бўлмаса, албатта, олдимизга қўйган бу йилги 300 миллион долларлик натижага эришамиз.

Бу эса ёшларимизга чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганиш муҳимлигига яна бир ишорадир. Айнан шу йўл орқали ўз оилалари билан юртимизда яшаб, хорижий давлатларга интернет орқали хизмат кўрсатиб, юқори даромад топишлари мумкин бўлади.
Бугун Референдумда оилавий қатнашиш имконияти ҳам бўлди. Иккинчи қизим ҳаётида биринчи маротаба бундай жараёнда қатнашганига ўзига хос совғага ҳам эга бўлиб олди.
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ТОП 10 та солиқ тўловчиларнинг 7 таси айнан алоқа соҳаси корхоналари бўлгани соҳамизнинг ҳам мамлакатимиздаги ижтимоий масалалар ечимига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётганини кўрсатади. Алоқа корхоналари ички тизимларини рақамлаштириб, солиқдан қочишга ҳаракат қилмаслиги боис, Солиқ қўмитаси томонидан хуфёна айланмани қисқартиришга қаратилган 1 фоизли кешбек тизимидан ҳам истисно қилинган.

Албатта, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан хуфёна айланмани қисқартириш ва солиқ юкини тўғри тақсимлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида вақти келиб ТОП 10таликда бошқа иқтисодий ривожланган давлатлардагидек бошқа хизмат кўрсатиш корхоналари ҳам кўпроқ қўшилса керак, чунки кундалик ҳаётимизда алоқа хизматларидан кўра анча кўпроқ маблағни бошқа хизматларга ишлатамиз.

PS. Оддий мисол, битта Ўзбектелеком бутун умумий овқатланиш соҳаси корхоналаридан кўп солиқ тўлабди, аслида эса аҳолимиз алоқадан кўра овқатланишга ааанча кўп маблағ сарфлайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соҳамиз фахрийларини ҳамда соҳамиз ривожига ҳисса қўшаётган жамоамизнинг барча аъзоларини касб байрамлари билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз!

Юқорироқ сифатдаги видео: https://bit.ly/3NM1yx8
Google Bard генератив сунъий интеллект соҳасида анча очиқроқ ва кенгроқ иш бошлагани яхши бўлди. Бошида у ҳам OpenAI ChatGPTга ўхшаб кам сонли давлатлар учун очиқ эди, ҳозирги кунда уни Ўзбекистондан ҳам бемалол ишлатиш мумкинлиги мамлакатимиздаги фойдаланувчиларга ҳам қўшимча имкониятларни очади.

Bard интернетдаги охирги маълумотларга уланганлиги унинг устувор томонидир. Масалан, эртага Самарқандда бошланадиган жуда катта тадбирнинг мамлакатимиз ривожи учун муҳимлиги ҳақида сўраганимда у жуда мазмунли жавоб берди (расмларда ўзингиз ҳам ўқиб кўрсангиз бўлади).

PS. Асосий рақобатчиси bard.google.com томонидан бу каби дунёнинг жуда кўп давлатлардаги фойдаланувчиларга имконият очилиши, OpenAI ChatGPTни ҳам тезроқ кўпроқ давлатларга, шу жумладан Ўзбекистондагилар учун ҳам фойдаланишга имконият яратишга ундайди деб умид қиламиз. Ҳозирча ОpenAI Гуглга нисбатан анча ёпиқлигини кўрсатиб турибди, номи “Очиқ” деган маънони англатса ҳам.
Ғарбдаги кўпчилик сиёсий сўз эркинлиги ва олабайроқни тарғиб қилиш каби ғарб қадриятларини қўлламайдиган ва давлат кучли назоратга эга бўлган мамлакатларда инновация бўлмайди деган ғояни бошқаларга сингдиришга ҳаракат қилаётган вақтда айнан Хитойда инновациянинг ривожланиш натижалари, ушбу 2 та ғарб қадриятларини сўзсиз қабул қилиш ривожланишнинг ягона йўли эмаслигини кўрсатади.

Кўпчилик ғарб давлатларини кўрган инсон сифатида яқинда Хитойга борганимда ривожланиш ва инновация бўйича Хитой нафақат орқада эмаслиги, балки кўпчилик иқтисодий ривожланган давлатлардан анча олдинда эканлигига гувоҳ бўлдим. (Масалан, Шэньчжэнь шаҳрида кўчада юрганда АҚШга нисбатан тезюрар темир йўллар кўплиги ёки электр автомобиллар кўплигининг ўзи ҳам бунга бир мисол бўла олади).

Оддий битта Хуавей компанисида 200 минг ходимларининг ярмидан кўпи, яъни 120 минг атрофида айнан илмий ишлар билан шуғулланишаркан. Умуман илмий ходимлар сони бўйича Хитой АҚШдан биринчиликни олганига анча бўлибди (расмга қаранг), яқин орада умумий R&Dга харажат бўйича ҳам ўтиб кетади. Инновация бўйича АҚШдаги таҳлилий марказ томонидан ёзилган мақолада буни батафсил ўқиса бўлади: https://itif.org/publications/2023/01/23/wake-up-america-china-is-overtaking-the-united-states-in-innovation-capacity/

Ўз қадриятларимизни сақлаб қолган ҳолда иқтисодиётимизни ривожлантириш устида ҳаракат қиларканмиз, албатта нафақат ғарб, балки бу каби шарқ давлатларининг тажрибасини ҳам ўрганиб боришимиз зарур бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 миллион долларлик President Tech Award танловида қатнашинг!

Ўтган йили Президентимиз соҳамиз вакиллари билан АСТРУМ Академиясида учрашганларида ушбу видеолавҳадаги қизиқарли муҳокамадан сўнг 1 миллион долларлик соврин жамғармасига эга танлов ташкил этиш бўйича вазифа белгилаб берган эдилар. Ушбу вазифани сифатли амалга ошириш учун қатор ёшлар билан учрашиб, батафсил муҳокамалар орқали тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқилиши натижасида мамлакатимизда биринчи маротаба “President Tech Award” танлови бошланди.

Президентимиз нутқларининг бошиданоқ “Бутун Ўзбекистон ёшларини IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация бериш учун келдим” дея таъкидлагандилар. Ҳақиқатда ҳам “President Tech Award” танлови ёшларга катта мотивация бўлиб, ушбу танлов миллионлаб ёшларни ўзида бирлаштиришига ишончим комил.

Аризаларни қабул қилиш муддати жорий йил 1 июлгача эканлигини инобатга олиб, танловда иштирок этишга шошилинг: https://awards.gov.uz

Танловнинг телеграмдаги асосий канали: https://t.me/PresidentTechAward
Танлов ҳақида кўп бериладиган саволларга жавоблар: https://t.me/PresidentTechAward/5

https://www.facebook.com/watch/?v=568073162079958
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз жуда хайрли ташаббус қилиб, барча раҳбарларни "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларида ўзлари ўқиган мактабларига боришни ташкил қилган эдилар, ушбу анъанани бугун ҳам давом эттириб, битирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун соҳамиздаги барча раҳбарлар мактабларга ташриф буюрдик ва ўзаро ҳамкорлик режаларини ҳам белгилаб олдик.


Бугунги мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам қўйишни бошлаганлари билан табриклайман. Биз мактабни битирган вақт билан ҳозирги вақтдаги ёшлар учун имкониятлар орасида жуда катта фарқ бор. Ҳозирги ёшлар ўзлари бемалол чет тиллари ва янги технологияларни ўрганиши, халқаро даражада рақобатга киришиши мумкин. Шунинг учун ҳеч қандай сунъий тўсиқ билан ўзларини чегаралаб қўймасдан, яхши ният билан доим олға ҳаракатда бўлишингизни тилайман.


Мактабни битиргандан кейин жуда кўп турли йўналишлар бор, жумладан, давлат ишида карьера қилиш, хусусий секторда ишлаш, ўз бизнесига эга бўлиш, илм-фан билан шуғулланиш, нодавлат ташкилотида фаолият юритиш, халқаро ташкилотларда ишлаш ёки бошқа турли касблар билан ўзини-ўзи банд қилиш.


Қайси йўналишни танлашингиздан қатъий назар, энг асосийси яхши инсон бўлиб, бахтли яшаб, жамиятга ва ўзингизга фойдали ҳамда қизиқарли фаолият билан шуғулланишингизни тилаб қоламан!


Шу билан бирга чет тиллари ва ахборот технологияларини ўргансангиз, қайси йўналишда бўлсангиз ҳам, муваффақиятга эришиш имкониятларингиз янада кенгайиши аниқ.


Замонавий технологиялар ўз оиласи билан бирга Ўзбекистонда яшаб, чет элга ўз хизматини интернет орқали кўрсатиб, юқори даромад олиш имкониятини яратади.


Бизни соҳага қизиқувчи ёшларга эса биз янада кўпроқ имкониятлар очишга доим ҳаракат қиламиз, IT Park резидентлари ва улардаги ишчи ўринлари сони кун сайин ошмоқда. Ўзбекистондаги яратилган имкониятларга қизиқиб келаётган чет эллик компаниялар ҳам кўпаймоқда. Фақат билимли ва ҳаракатчан мутахассислар керак.


https://www.facebook.com/watch/?v=927238121889163
On July 7-9, 2023 we are inviting Top Leaders of Tech companies to exchange ideas on how to better promote Uzbekistan as the new IT hub in order to reach an ambitious goal of $5 billion of IT&BPO export by 2030.

Digital Leadership Forum in Uzbekistan is a must-attend event for companies that want to optimize their costs of doing business globally by utilizing the tax-free regime of IT Park Uzbekistan, relatively low costs related to employment, the pool of ever-growing talents in Uzbekistan thanks to positive demographics and changes in quality of education as well as IT-visa options, which provide best conditions for relocation of your global workforce without any hassle. The forum will be attended by over 300 BPO and IT outsourcing companies, international organizations, entrepreneurs, and over 20 speakers from around the world.

This is a great opportunity to promote your company as a leading provider of IT outsourcing and BPO services.
In addition to showcasing your company, you will also have the opportunity to explore the market and conditions for BPO and IT outsourcing companies in Uzbekistan. Uzbekistan is one of the fastest-growing emerging regional IT hubs in Central Asia, and the forum will provide you with a unique opportunity to learn more about this growing market.

The forum will feature a variety of speakers from top organizations, including world-leading service and product companies. Their expertise will provide you with invaluable insights into the future of technology, remote work, and outsourcing.

Fill out the form to register and invite other leaders to attend as well: https://lnkd.in/dmd9WumD

#leadership #opportunity #technology #digital #future #tech #event
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
President Tech Award tanlovi haqida ijodkor yoshlarimiz ko'proq yoshlarni xabardor qilish uchun kreativ rolik qilishibdi, marhamat siz ham tarqating!

Tanlovda qatnashish uchun: awards.gov.uz

PS. Rolik tayyorlashda ishtirok etganlarga minnatdorchilik bildiramiz.

https://fb.watch/kVxoPf2ZGW/?mibextid=Nif5oz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизнинг АйТи экспортида АҚШ биринчи рақамли савдо ҳамкоримиз эканлигини кўпчилик тасаввур қилиши қийин бўлса керак. Зеро, бу йил режа қилинган 300 млн доллардан ортиқ IT ва BPO экспорт хизматларининг ярмидан кўпи айнан АҚШ бозорига тўғри келади (бу фақат юридик шахсларники, фриланс хизматларини ҳам қўшса, ундан ҳам кўп бўлади).

АҚШдаги компаниялар ҳам ёқилғи нархлари ҳамда фоиз ставкалари ортаётган даврда ўз рақобатбардошлигини ва фойдасини ошириш мақсадида ўз харажатларини оптимизация қилишга ҳаракат қилади. Айнан шу жараёнда, Ўзбекистонда дунёдаги анъанавий катта аутсорсинг давлатларидан кам бўлмаган имкониятлар борлиги ҳақида уларга кўпроқ маълумот беришимиз зарур.

Президентимиз томонидан Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича қатъий мақсад белгилаб берилгани, бунинг учун эса зарур шарт-шароитлар яратилаётгани ҳамда дунёнинг етакчи давлатлари билан очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилгани натижасида мамлакатимиз 2017 йилда IT ва BPO расмий экспорти деярли йўқ бўлган давлатдан, 2022 йилда 140 млн доллар IT ва BPO экспортига эга давлатга айланишига эришилди. Энди эса IT ва BPO хизматлар экспортини 2030 йилгача 5 миллард долларга етказиш бўйича жуда катта маррани белгилаб бердилар.

Бу ёшларимизга оилалари билан ўз юртларида яшаб, интернет орқали хизматлари ва маҳсулотларини чет элга экспорт қилиб, юқори даромад топиш имкониятларини янада кенгайтириши аниқ. Бунинг учун эса, энг асосийси, ёшларимиз интернетдаги вақтларини бекор ўтказмай, кўпроқ чет тиллари ва замонавий технологияларни ўрганишлари зарур.

Ёзда чет тиллари ва замонавий технологияларни бемалол ўрганиш учун жуда кўп ресурслар бор, жумладан:
http://education.it-park.uz
http://uzbekcoders.uz
http://it-istedod.uz
www.youtube.com/@milliy_talim_resurslar
www.youtube.com/@ibratfarzandlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlarimizning IT-Englishni o‘rganish imkoniyatlari yanada kengaymoqda, shuning uchun bo‘sh vaqtingizni bekor o‘tkazmay, ingliz tilini va ITni o‘rganing!

Prezidentimiz bilan bo‘lgan muloqotda IT-ta’lim rezidentimiz IT-English muhimligini, shunga bu faoliyatga ham ta’lim rezidentlariga ruxsat berish kerakligini aytgan edi. Shundan keyin Davlatimiz Rahbari yoshlarga aynan birinchi ingliz tilini o‘rgatib olib, keyin ularni ITga o‘qitsak, yoshlarimiz kelgusida ko‘proq daromad topishlariga yanada kengroq imkoniyatlar ochilishi haqida topshiriq bergan edilar.

Hozirgi kunga kelib, IT-Parkning 260 dan ortiq ta’lim rezidentlari ham endi bemalol IT-English yo‘nalishida faoliyat yuritishlari mumkin bo‘ldi. Bu esa, ta’lim bozorida ingliz tilini o‘qitish imkoniyatlarini kengaytirishi bilan birga, soliq imtiyozlari sababli bunday xizmatlarning yanada arzonlashishini ham bildiradi.

Marhamat, http://education.it-park.uz saytida barcha ta’lim rezidentlari haqida qo‘shimcha ma’lumot olishingiz mumkin.

Bunga qo‘shimcha sifatida, shuni aytish kerakki, agar B2 darajasidagi Ingliz tili sertifikatiga ega bo‘lsa, yoshlarimizga IT-sertifikatlariga o‘qish va sertifikatlash xarajatlari 1 oktabrdan boshlab 50% emas, balki 100% qoplab beriladigan bo‘ladi!

IT-sertifikatlar bo‘yicha batafsil ma’lumotlar http://it-istedod.uz saytida.

https://www.facebook.com/watch/?v=122040254241280
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайдовчилар ва автомобиль эгаларига тарқатинг, улар ҳам my.gov.uz портали имкониятларидан фойдаланишсин!


Рақамлаштириш Сизнинг вақтингизни ва нақдингизни тежашга қаратилган, шунинг учун кундалик ҳаётингиздаги масалаларни хал этишда қаергадир овора бўлиб бормасдан, биринчи навбатда ёнингиздаги мобиль телефон ёки уйингиздаги компьютердан фойдаланинг, масалан:

1) Автомобилингизни танишингиз хайдаб туриш учун сўраса, унга ишончномани онлайн расмийлаштириб беринг: https://my.gov.uz/uz/service/640

2) Агар машинангизни олиб хайдаб турган танишингиз ишончингизни оқламаса, бемалол ишончномани онлайн бекор қилинг: https://my.gov.uz/uz/service/736

3) Иссиқда овора бўлмай “тонировка”га онлайн рухсатнома олинг: https://my.gov.uz/oz/service/415

4) Йўловчи ва юк ташиш учун лицензия олинг: https://my.gov.uz/uz/service/308

5) Муддати тугаётган ҳайдовчилик гувоҳномангизни уйдан чиқмасдан янгиланг: https://my.gov.uz/uz/service/255

ва бошқа шу каби ҳозирги кунда умумий 425 та давлат хизматларидан my.gov.uz орқали онлайн фойдаланинг ҳамда танишларингизга ўргатинг. Шунда овора бўлиб қаергадир бормаслигингиз ҳисобига вақтингизни тежайсиз, пуллик хизмат бўлса нақдингизни ҳам тежайсиз, чунки аксарият хизматлар давлат идорасига бориб тўлагандан кўра 10 фоизга арзонроқ. Транспорт ва боришга боғлиқ бошқа харажатлариниям ҳисобласангиз ундан кўпроқ тежаган бўласиз.

https://www.facebook.com/watch?v=290172766694505
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZTELECOM жамоасини “энг ақлли компания” унвони учун ўтказилаётган Business Quiz Uzbekistan 3-босқичи ғолиби бўлгани билан табриклаймиз!

Одатда давлат корхоналари ходимлари ҳақида ўзига хос салбий стереотиплар мавжуд. UZTELECOM жамоасининг 100 дан ортиқ халқаро ва хусусий компаниялар орасидаги бу ғалабаси айнан шундай стереотипларни бузишга ҳам ёрдам беради деб умид қиламиз.

PS. Иштирокчилар томонидан олинган ушбу видеода рўйхатни охирида ғолиб компания кўринганидаги самимий қувонч ҳисси барча жамоамиз аъзоларига доимо насиб қилсин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик Click, Payme, Zoomrad каби қатор тўлов тизимлари мобиль иловаларидан кундалик ҳаётида фойдаланишга ўрганган. Энди ушбу иловалар орқали ҳам онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгаймоқда.

Давлат хизматларидан фойдаланишни фақат my.gov.uz орқали чеклаб қўйилганидан кўра, ушбу имкониятларни ахборот хавфсизлигига жавоб берадиган ишончли тўлов тизимлари орқали ҳам кўрсатилиши, ушбу тизимлардан фойдаланаётган миллионлаб аҳоли учун қўшимча қулайлик яратилишига сабаб бўлади.

Аксарият тўлов тизимлари ўзига хос супераппга айланиш устида тинмай ҳаракат қилиб, янгича хизмат турларини яратиш орқали рақобатда ютишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам мижозларига қулай ва керакли давлат хизматларини ҳам кўрсатишни йўлга қўйсалар, албатта уларнинг рақобатбардошлиги янада ошади.

Бу ўз навбатида my.gov.uz тизими яратувчиларига ҳам кўпроқ эътиборни UI/UXга қаратишга ундайди ва бу ҳам аҳолимиз ҳамда тадбиркорларимиз учун хизматларнинг янада қулай бўлишига қўшимча туртки бўлади.

Ушбу хизматларга масъул давлат идоралари эса чекланган ресурсларини ортиқча веб-сайтлар ёки мобиль иловаларни яратишга эмас, балки уларни ички тизимларини рақамлаштиришга, маълумотлар базаларини актуаллигини таъминлашга ҳамда юборилаётган аризаларни вақтида кўриб чиқишга қаратишлари керак бўлади.

https://www.facebook.com/watch/?v=809248990414843
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aziz yoshlar, siz ham Mohinur kabi my.gov.uz imkoniyatlaridan foydalaning hamda Yoshlar kuni munosabati bilan yoshlarga mos xizmatlar haqida tayyorlangan ushbu videoni ko’proq tengdoshlaringizga tarqating. Ular ham raqamli davlat xizmatlaridan ortiqcha ovoragarchiliklarsiz foydalanishsin!

my.gov.uz ham vaqtingizni ham naqdingizni tejashga yordam beradi!

https://www.facebook.com/watch/?v=731406915406734