Германиядаги ватандошларимизни IT Parkнинг Германиядаги офисини очилиш маросимига эртага 15 ноябрь куни соат 14:15га NH Hotel Heidelbergга таклиф этамиз.
Кеча, якшанба куни, ушбу тадбирга тайёргарлик доирасида Германияга IT ва BPO экспортини ошириш имкониятлари ҳақида учиб борган резидентларимиз ва маҳаллий компаниялар вакиллари билан ҳам очиқ фикр алмашиб олдик.
Ҳозир нарҳларнинг ошиши туфайли харажатларни қисқартириш мақсадида Европа давлатларида ҳам IT ва BPO аутсорсингига қизиқиш ортмоқда. Ана шу даврда бизнинг ватандошларимиз IT Park резидентларимиз билан ҳамкорликда бу йўналишда ўзаро фойдали лойиҳаларни амалга оширишлари мумкин бўлади. Шунинг учун ҳам айрим салоҳиятли IT Park резидентларини Германияга олиб келдик ва алоҳида офис очиб, ушбу ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш ҳаракатидамиз.
Event date and time: 15 November 2022, at 14:30;
Address: NH Hotel Heidelberg
Bergheimer Str. 91, 69115 Heidelberg, Germany;
Contact person: Fazliddin Akhmedov +4917682235636

Халқаро талабалар куни билан табриклаб, талабаларимизга фойдали маслаҳат беришни ўринли деб билдим.
Германияда SAP раҳбарияти билан учрашувда, улар томонидан бепул тақдим этиладиган курсларни биздаги талабалардан атиги 32таси битиргани ва улар тўлиқ 100% юқори даромадли иш билан таъминланганини маълум қилишди.
Шунда мени бир савол қийнай бошлади, нега шунча талабаларимиз бўлсада ва Германияни ўзида юз мингдан ортиқ АКТ мутахассисига талаб бўлсада, бепул ва юқори маошли иш билан таъмнлайдиган касбни ўрганган талабалар сони шунчалик кам?
Маслаҳатим, ҳозир аввалгидек дипломни ўзи иш билан таъминланишга етарли эмаслигини, вақтларини бекор кетказмай халқаро тил ва бошқа касб сертификатларини олишга қунт билан ҳаракат қилишлари зарурлигини ҳамма талабаларимиз тезроқ тушунишлари керак. Бунга ҳозир жуда кўп имкониятлар бор, масалан ўша SAP сайтида: https://learning.sap.com/student-zone
Ёки битириб чиққунича жуда бўлмаса чет тили сертификатини олиб чиқса ҳам, келгусида чет элдан масофавий иш топишига жуда катта ёрдам бўларди, сертификатни олиш харажатини 100 фоизини давлат қоплаб беради: https://my.gov.uz/uz/service/413
АКТ йўналишидаги халқаро сертификатларни олиш учун ўқиш ва сертификацияни 50 фоиз харажатини давлат қоплаб беради: https://my.gov.uz/uz/service/622
Лекин бу иккала имкониятдан фойдаланган талабаларимизнинг сони умумий талабаларни сонини ичида жуда камдир! Шунинг учун яна бир бор талабалик даврингизда вақтни бекор кетказмай халқаро тан олинадиган сертификатларни ҳам олишга ҳаракат қилишингизни тилаб қоламан!

Тутун билан овора бўлиб, асосий Олов хабарлар четда қолмасин
Бугун IT Park комплексида қурувчиларимиз охирига етказаётган бинонинг тепасида озгина пеноплекс тутатиб юборишган экан, жуда кўп одамлар ва ОАВлар шуни муҳокама қилишди. Лекин асосий Олов хабарларимиз ҳақида ҳали кўпчиликка етказиб беришга қийналаяпмиз. Бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди. Энг асосийси, экспортер корхоналар сони деярли 3 баробар ортди, хорижий корхоналар иштирокидаги резидентлар сони эса 6 баробарга ортди! Яъни йил бошида Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларининг амалий натижаларини бу йил якунланмасданоқ кўришга имкон бўлаяпти ва келгуси йиллар учун яхши пойдевор яратилмоқда.
Бу дегани, ёшларимиз, интернетдаги вақтларини кўпроқ чет тили ва ахборот технологияларини ўрганишга сарфлаганлари маъқулроқ, бекорга бировни ғийбат қилгандан кўра. Шунда улар ушбу экспортер корхоналарда юқори маошли ишларга қабул қилинишлари мумкин бўлади.
Хатто чет элликлар аввалги "Ташкент - город хлебный" деган гапни, “Ташкент - город айтишный” деган мақолалар ёзиб Ўзбекистонни АйТи хабга айланаётганини муҳокама қилишмоқда. https://bit.ly/3Xt51Tx
Зора, шу бугунги тутун ҳақидаги хабарлар орқали ёшларимиз ўзи нима экан бу IT Park, қандай қилсам мен ҳам юқори даромадли иш топар эканман деб ўзларига савол бериб, соҳамизга қизиқсалар ва ўз устиларида ишлашни бошласалар ҳамда кўпроқ халқаро тан олинадиган IT сертификатларни олсалар: https://it-istedod.uz/uz

Жамоамизга марҳамат! Вазирликдаги мавжуд 11 та вакант лавозимларга ARGOS орқали ариза юборинг: https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-list?organization=4015
Экспорт билан шуғулланадиган IT Park резидентларида даромадларини ўсиш суръати ички бозорга хизмат кўрсатадиганларникидан анча юқори бўлди. Бу яна бир бор бошқа компанияларимиз раҳбарларига сигнал бўлиши керак: катта маблағлар ва лойиҳалар асосан чет элда, шунинг учун айнан экспорт билан шуғулланганларда даромад топиш имкониятлари фақатгина ички чекланган бозорга ҳаракат қилаётганлардан кўра бир неча баробар кўп бўлади. Буни IT Park резидентларининг 9 ойлик якуни натижаларидан ҳам аниқ кўрса бўлади: уларнинг экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 баробарга ошди, бу эса ички бозорга кўрсатилаётган хизматларнинг ўсиш тезлигидан сезиларли даражада юқори (уларнинг ички бозорга хизматлари 2 баробар ўсган).
Ҳали ҳам бўлса, фақатгина ички бозорга ишлайдиган резидентларимиз имкони борича чет тилларини ўрганиб, чет элдаги танишлар ва ватандошлар орқали экспортга чиқишга ҳаракат қилаверишлари керак. Шунда компаниялар даромадларининг ўсиш суръати узоқ муддатда анча юқори бўлади.
Ёш дастурчиларга эса, албатта, чет тилларини мукаммал ўрганишни тавсия қиламиз, шунда уларнинг даромадлари ҳам чет тилини билмайдиган ҳамкасбларидан каррасига кўп бўлади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича белгиланган вазифани амалга оширишда жамоамизнинг жорий йилдаги фаолияти сарҳисобини ушбу роликда кўрса бўлади. Бу албатта бошланиши, насиб қилса, кўпроқ ёшларимиз чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганишса, албатта Ўзбекистон номи дунё АйТи бозорида янада таниқлироқ бўлади деб умид қиламиз.
Видеони юқорироқ сифатда кўриш учун: https://www.facebook.com/watch/?v=828532441551898
Видеони юқорироқ сифатда кўриш учун: https://www.facebook.com/watch/?v=828532441551898
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vatan himoyachilari kuni bilan tabriklaymiz!
Қайси давлат хизматлари биринчи навбатда my.gov.uz орқали тўлиқ онлайн кўрсатилишига ўтиш керак?
Янги ташкил этилган Рақамлаштириш вазирлиги олдида Давлатимиз Раҳбари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматларини янада қулай қилиб, уйдан чиқмасдан туриб my.gov.uz портали ёки мобил иловаси орқали фойдалана олиш вазифаси белгиланган. Албатта, бизнинг мутахассислар бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўз режаларини белгилаб олишган, лекин жамоатчилик фикри бу жараёнда устуворликни белгилаш учун жуда муҳим ҳисобланади.
Марҳамат, ўз ҳаётингизда ёки тадбиркорлик фаолиятингизда қайси давлат хизматларидан фойдаланишда ортиқча оворагарчилик ва инсон омилига учраяпсизлар, шуларни изоҳларда ёзиб қолдирсангиз: bit.ly/3HlTKP8
Биз уларни таҳлил қилиб, my.gov.uz орқали тўлиқ онлайн кўрсатилишига ҳаракат қиламиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ID картангиз бўлса, энди my.gov.uz дан автомат рўйхатдан ўтиб, ҳеч қаерга овора бўлиб юрмай, фойдалана оласиз!
Ушбу роликда 1 дақиқада ундан қандай фойдаланишни тушуниб оласиз.
Марҳамат, танишларингизга ҳам тарқатинг! Улар ҳам қуйида кўрсатилган каби қатор давлат хизматларидан мобиль телефонлари орқали бемалол фойдалансинлар:
- Турли хил маълумотномаларни онлайн олиш (доимий яшаш жойи бўйича, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида, ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида ва б.);
- UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;
- Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш;
- Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш;
- Оила маълумотларини таҳрирлаш учун ариза юбориш;
- Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
- Кредит тарихини олиш;
- Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот ва ҳ.к.
Рақамлаштириш вазирлиги буёғига айнан my.gov.uz ва унинг мобиль иловаси орқали кўпроқ оммабоп хизматларни жорий этиб, давлат хизматларини уйдан чиқмасдан фойдаланишга шароит яратиш устида ишлайди, шунинг учун мобиль иловадан рўйхатдан ўтишни осон йўлини билиб олганингиз албатта келгуси фаолиятингизда фойдали бўлади.
https://www.facebook.com/watch/?v=1384828778939170

Водий вилоятларининг барчасида рақамли технологиялар соҳасида ишлаётган ёшлар кўпайган бўлсада, энг катта ижобий ўзгаришни Фарғона вилоятида кўрса бўлади. Бир йилда IT Park резидентлари сони 5 бараварга ортиб 50 тага етибди. Уларда ишлаб юқори даромад топаётган ходимлар ва фрилансерлар сони ҳам каррасига ортган.
Марғилонда шундай келинимиз бор экан, билмай юрган эканмиз… деган жумлани яна бир бор ҳаётда эслатгандек ҳодиса бўлди. Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида Инха университетининг 2021 йилдаги битирувчиси Жаҳонгирни ўзининг муҳандислик хоббиси ва ижоди орқасидан бемалол Тошкентдаги Сениор девелоперлардагидек даромад топаётганига гувоҳ бўлдик. YouTubeдаги каналини кўрсангиз, бу видеолар Марғилонда тайёрланган деб айтиш қийин, биринчи бўлиб АҚШдаги ижодкор томонидан яратилган деган хаёл келади: https://youtube.com/@engineericly
Каналидаги монетизациясидан ташқари (баъзи shortлари миллионлаб марта, видеолари эса ярим миллион марталаб кўрилган), 3D принтер чиқарувчилар томонидан бепул 20 дан ортиқ турли хил 3D принтерлар юборилган ва уларни ишлашини ёритиб берганига қўшимча маблағ ҳам тўлашган.
Унинг асосий муваффақият сабаблари инглиз тилида равон гапириши, ижодкорлиги ва муҳандислик соҳасига қизиқишидир. Шунинг учун ҳам кўпроқ ёшларимиз интернетдаги бўш вақтларини бировни ғийбат қилишга эмас, чет тилини ўрганишга ва ижод қилишга йўналтирсалар, улар ҳам ўзлари қизиқадиган соҳасида бу каби оммабоп каналлар яратиб, ойига минглаб доллар даромад олишлари мумкин бўлади. Рақамли иқтисодиётда юқори даромад топиш учун албатта дастурчи бўлиш шарт эмас!
#Digital_economy #Raqamli_iqtisodiyot

my.gov.uz айнан фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланишини таъминлайди, Сиз ҳам уйингиздан чиқмай ҳайдовчилик гувоҳномасини янгиланг!
10 кун аввал my.gov.uz орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш хизматини ишга туширган эдик.
Шу кунгача ушбу хизматдан фойдаланиш учун 6,4 мингдан зиёд онлайн ариза келиб тушган (шундан 3,9 минг та ариза тўловлари амалга оширилган).
Фуқароларимизга 3,4 минг та гувоҳномалар берилди ва шулардан 2,5 мингдан зиёди почта хизмати орқали ўз эгаларига етказиб берилди.
Сиз ҳам эски ҳайдовчилик гувоҳномангизни янгисига алмаштиришингиз зарур бўлса, my.gov.uz даги қулайликдан (https://my.gov.uz/uz/service/255) фойдаланинг!
Ягона портал имкониятларидан фойдаланган холда сиз бўш вақтингизни давлат идорасига боришга ёки навбатларга эмас, оилангиз даврасида ўтказишга кўпроқ ажрата оласиз!

2017 йилда Президентимиз соҳамиз олдига оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича вазифа белгилаб берган эдилар. Шундан кейин халқаро тажриба ўрганилиб, 2020 йилда Кореялик инвестор билан ҳамкорликда Жиззах эркин иқтисодий зонасида оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этилганди.
Ушбу корхонамиз бу йил нафақат оптикага бўлган талабимизни тўлиқ қоплайди, балки қўшимча 4,5 млн долларлик экспортга ҳам чиқади. Кабель ишлаб чиқаришдаги маҳаллийлаштириш даражаси 65 фоизга ва ишчилар сони 165 нафарга етади. Кабель ортидан бошқа корхоналаримизда оптикани улаш билан боғлиқ қўшимча керакли жиҳозларни ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ўша вақтда йилига атиги 2 минг км атрофида оптик толали кабель ётқизилган бўлса, ҳозир йилига 50 минг кмдан ортиқ кабель аҳоли ва тадбиркорлар талабларини қондириш учун ётқизилмоқда. 2017 йилда GPON технологияси бўйича уланилмаганлиги сабабли аксарият фойдаланувчилардаги тезлик 1 мб/с дан кам ва тўлиқ чекланмаган тарифлар деярли йўқ эди. Эндиликда оптик толали интернетни узоқ қишлоқларга ҳам олиб бориш устида ишламоқдамиз.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Global Best M-Gov Award танловида дунёнинг мингдан ортиқ жамоалари орасидан 2 чи ўринни эгалладилар ва Дубайдаги Жаҳон ҳукуматлари саммити (World Government Summit) доирасида тақдирланиб, ушбу Саммитнинг биринчи кунидаги биз учун энг яхши хушхабарни етказдилар. Совғани Миср Президентининг ўзи топширди.
Бу талабаларимиз ўтган йилги Ўзбекистондаги M-Gov Award танловида биринчи 7 таликка кирган, лекин ғолибликни бошқа жамоалар қўлга киритганди. Сабаби уларни лойиҳалари кўпроқ бошқа иқтисодий ривожланган мамлакатларга мос бўлган Ўзбекистондан кўра. Бу холатдан улар ортга чекинмай аксинча, яхши ният қилиб ғолиблик учун янада шижоат билан ҳаракат қилишган ва мана натижада дунё даражасида ғолиб бўлишди!
Бу барча бошқа ёшларимиз учун ўрнак: юқори мақсад қўйиб, айнан жаҳон бозорига чиқадиган стартаплар устида ишлаш керак. Орадаги вақтинчалик қийинчиликлар туфайли чекинмасдан, янада юқори марраларга ҳаракат қилавериш керак.
Бугун улар билан бирга нонушта қилиб, очиқ суҳбат қуриб, келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тиладик.
Ютган лойиҳалари Don't waste деб номланади ва турли хил овқат пиширувчи корхоналардаги ортиқча қолиб кетаётган овқатларни увол қилмасдан, еса бўладиганларини бошқа инсонларга, истеъмолга яроқсизларини эса фермаларга ёки қайта ишлашга юбориш жараёнларини осонлаштиришга қаратилган: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.tie.dont_waste
Тақдирлаш маросимидан лавҳа: https://www.instagram.com/reel/ConLV2irn4J/?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Чет тилини билган ёшларимиз ўзини-ўзи банд қилиш - фрилансинг орқали ҳам ўз уйларидан чиқмасдан, чет элдан қўшимча даромад ишламоқдалар. Сиз ҳам бундай имкониятдан фойдаланинг!
Ўзбекистонлик фрилансерлар ўтган йили деярли 12 млн доллар даромадини пул ўтказиш ёки Payoneer тизими орқали мамлакатимизга ўтказган, бу 2019 йилга нисбатан 7,4 баробар кўпдир!
Бу уларнинг барча топган маблағлари эмас албатта, чунки уларнинг кўпчилиги чет элдан топган даромадига чет давлатнинг ўзидан кўпгина бошқа маҳсулот ва хизматларни ҳам харид қилишади.
Ўзини-ўзи банд қилиб рўйхатдан ўтказилса, фрилансинг бўйича топган даромадига қўшимча солиқ тўланмайди: https://my.gov.uz/oz/service/491
Марҳамат, Сиз ҳам интернетдаги вақтингизни бекор ўтказмай, чет тилини ўрганиб, қайсидир соҳада мутахассис бўлиб, портфолиони кенгайтириб, уйдан чиқмасдан қўшимча даромад олаётган ҳамюртларимиз қаторига қўшилишингиз мумкин!
http://myfreelance.uz/
https://derc.uz/uz

Ўзбекистонни АйТи хабга айлантиришга навбатдаги тарихий қадам ташланди. Бу эса ёшларимиз ўз юртида яшаб, интернет орқали қонуний юқори даромад топишлари учун янада яхши имкониятларни очади!
2017 йилда тегишли шароит яратилса АйТи соҳаси экспортини беш йилдан кейин 30 миллион долларга чиқарамиз деганимизда кўпгина мутассадилар қарши бўлишига қарамай, Давлатимиз Раҳбари томонидан ишонч билдирилиб, тарихий Фармон қабул қилинганидан кейин бу соҳа деярли йўқдан бор бўлди деса бўлади. Йиғилишда бу йил якунига экспортни 300 миллион долларга чиқариш бўйича жуда катта марра қўйилганда ҳам ўша вақтдагидек қаттиқ хаяжон бўлмади, чунки тегишли тизим яратилди. Ўтган йилнинг ўзида IT, BPO, KPO аутсорсинг билан шуғулланадиган экспортер резидентлар сони 3 баробар, чет эл капиталига эга бўлганлари эса 7 баробарга ортди.
Энди эса халқаро компаниялар янада кўпроқ ишонч билдириши учун IT Park Uzbekistan мажмуаси ҳудудида “Инглиз қонунчилиги” ва рақамли молиявий технологиялар ривожи учун қўшимча шароитлар яратиладиган бўлди.
Иқтидорли ёшларни танлаш бўйича қўшимча танловлар ташкил этилади. Ундан ташқари таълим муассасалари фақат пули борларни ўқишга келишини кутиб ўтирмасдан, айнан иқтидори ва ҳаракати бор, лекин молиявий имконияти чекланган ёшларни ўзлари танлаб, арзонроқ ёки керак бўлса бепул ҳам ўқитишлари мумкин бўлади. Чунки бундай битирувчиларни IT Park экспортер резидентларига ишга кирадиган даражада сифатли тайёрлаб берсалар, ҳар бир шундай битирувчи учун улар 25 миллион сўмгача, агар у ногиронлиги бўлган ёшлар орасидан бўлса, унда 35 миллион сўмгача давлат томонидан субсидия оладилар.
https://www.facebook.com/watch/?v=597230312249205

Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклаш бизда анча вақтдан бери яхши одат бўлган, шу билан биргаликда мамлакатимизнинг жуда кўпчилик аёлларига ҳақиқий шароит яратиш айнан охирги йилларда амалий натижаларини кўрсатганини оддийгина шу 3 та мисолда кўрса бўлади:
1) йиллар давомида юз минглаб мактаб, шифохона ва бошқа давлат идораларидаги аёлларнинг мажбурий меҳнат сабабли ойлаб пахта далаларида юриши батамом йўқ қилиниб, тарихга айланди;
2) 6 йилда олийгоҳларда таҳсил олаётган хотин-қизлар сони қарийб 5 баробар кўпайди;
3) магистратурада ўқийдиган аёлларнинг контракт пуллари давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилмоқда.
Бошқа шу каби ўзгаришлар билан бугунги байрам табригида яна батафсил танишиб чиқишингиз мумкин: https://president.uz/uz/lists/view/6013
Бизнинг соҳамизда ҳам аёлларнинг роли беқиёс. Азалдан алоқа соҳасида ишлайдиган аёлларимиз почта ёки телефон алоқаси орқали одамларнинг узоғини яқин қилишга ёрдам бериб келишган бўлса, ҳозирги нисбатан янги АйТи соҳасида аёлларимизга янада кенгроқ имкониятлар очилмоқда. АйТини ўрганган аёлларимиз хатто уйидан чиқмасдан ҳам қўшимча қонуний юқори даромад топиш имкониятига эга бўлаяптилар.
Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан табриклаймиз!

Aziz yurtdoshlar!
Avvalo, sizlarni kirib kelayotgan Navro‘z ayyomi bilan samimiy tabriklaymiz!
Raqamli texnologiyalar vazirligi jamoasi go‘zal yurtimizni yana-da obod qilish maqsadida “Axlatni men tashlamadim, lekin yurtim meniki” chellenjini boshladi.
Maqsadimiz – bu xayrli harakatga ko‘proq yoshlarni jalb qilib, O‘zbekistonimizning tabiatini ozoda saqlash va “yashil makon” tashabbusiga o‘z hissamizni qo‘shishdir.
Darvoqe, chellenjni davom ettirib, eng ko‘p odam jalb qilganlar taqdirlanadi: chellenjga bag‘ishlangan 10 ta eng yaxshi videorolik mualliflarining har biri noutbuk bilan mukofotlanadi.
Chellenjni boshlashga ayni qulay vaqt ertaga – Navro‘z umumxalq bayrami arafasida o‘tkaziladigan umumxalq xayriya hasharidir.
Chellenjga qo‘shiling va uni ommalashtiring!
Hurmatli vatandoshlar, yashil makonni birgalikda yarataylik!
Eslatma: Chellenj 15 aprelgacha davom etadi, so‘ngra tahlillar natijasida g‘oliblarni aniqlanadi.
Videoroliklarni topish oson bo‘lishi uchun #yurtimizniobodqilaylik xeshtegini qo‘yishingizni so‘raymiz.
Batafsil: t.me/mitcuz