Sherzod Shermatov
8.28K subscribers
291 photos
163 videos
2 files
298 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рангларга ажратилаётган мактаблар, сифати ошмаётган таълим ва мотивациясиз шаҳар ёшлари — Шерзод Шерматов билан суҳбат

Бугун мактаб таълими ҳақида кимдан фикрини сўраманг, у албатта таълимдаги сифат пастлигидан шикоят қилади. Ҳақиқатда, бугун мактаб таълимини ривожлантириш бўйича кўплаб таклифлар, лойиҳалар ва экспертлар фикрлари айтилаётганига қарамай, улар дарс жараёнларига кириб бормаётгандек.

Биз мавзу атрофидаги шу каби кўплаб саволлар юзасидан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан интервью уюштирдик.

👉Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Xushxabar: Prezidentimiz maktablardagi Yoshlar yetakchilari stavkasini kamaytirmaslik bo‘yicha topshiriq berdilar!

Maktablardagi ko‘pchilik Yoshlar yetakchilarimizdan joylarda 0,25 stavkasi qisqarishi mumkin ekan degan xavotirda murojaatlar tushayotgan edi.

Prezidentimiz tomonidan o‘tgan haftada Ma’naviy-ma’rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish yuzasidan o‘tkazilgan yig‘ilishda yangi kiritilayotgan Ijodiy-madaniy masalalar bo‘yicha targ‘ibotchi lavozimlariga Yoshlar yetakchilaridan 0,25 stavka qisqartirish hisobiga emas, balki qo‘shimcha mablag‘ ajratish bo‘yicha aniq topshiriq bo‘ldi.

Shuning uchun xavotirga o‘rin yo‘q! Yoshlar yetakchilari endi e’tiborlarini bunday xavotirlarga emas, balki joylarda o‘z faoliyati samaradorligini oshirishga qaratishlari zarur!

Batafsil keyingi postda yoki ushbu havolada: https://bit.ly/2LTkBs1
avvalgi postni davomi: Xabaringiz bor, kuni kecha davlatimiz Rahbarining Buxoro viloyatiga tashriflari davomida IT-parkdagi yoshlar bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Prezidentimiz Peshku tumanidagi internet orqali yaxshi daromad olayotgan Shaxrillo faoliyati bilan tanishib, juda xursand bo‘ldilar. Esingizda bo‘lsa u pandemiya davrida boshqa yoshlarimiz uchun online darslar tayyorlashda ham ishtirok etgan edi: https://t.me/shshermatov/40

Shu o‘rinda Yoshlar yetakchilari har bir maktabning yuqori sinf o‘quvchilari hamda bitiruvchilari orasidan internet orqali o‘z mehnati bilan oilasiga daromad keltirayotgan Shaxrillo kabi yoshlar faoliyatini ko‘proq targ‘ib qilib borsa, bu ularning tengdoshlari uchun ham havas, ham o‘rnak bo‘lar edi.
Фидоий устозларни топиб, тарғиб қилинг ва ҳар икки ҳафтада ноутбукка эга бўлинг!

Куни кеча Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 6-мактабнинг биология ўқитувчиси Камолиддин Розиқов сабабли мактаб битирувчиларининг катта қисми айнан биологияга боғлиқ медицина ва фармацевтика йўналишларига ўқишларга киришганини кўрдик. 11-синф ўқувчилари билан суҳбатда эса уларнинг ҳам кўпчилиги шундай йўналишларни танлашганини билдик. Бу ўқитувчимизга нафақат “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини бериш, балки “қизил” мактаблардан бирига раҳбар бўлишни ҳам таклиф қилдик.

Камолиддин каби яхши устозларимизни топиб, уларнинг фаолиятини тарғиб қилганларга ҳар 2 ҳафтада биттадан ноутбук бериш бўйича “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасини бошлашга қарор қилдик. Биринчи ноутбук эгаси кейинги ҳафтанинг жума куни 12 февралда вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдирланади.
Худди шундай йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбуклар ўз эгаларига топшириб борилади.

давоми кейинги постда
Марҳамат, мактаблардаги ёшлар етакчилари, маънавият бўйича масъуллар, блогерлар-у журналистлар, умуман исталган инсон ушбу лойиҳада қатнашиб, устозларни топиб, улар ҳақида ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда ёритиб, трендга чиқарса ноутбукка эга бўлади.

Бундай устозлар эса ўз навбатида соҳавий ва давлат мукофотларига ҳамда мактаб директорлигига номзод сифатида тавсия этилади.

Шу тариқа, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига ўз меҳнати билан ҳисса қўшаётган жойлардаги замонавий қаҳрамонларимизнинг фаолиятини кенгроқ ёритишга ҳам эришамиз.

PS. Ноутбуклар ҳомийлар томонидан тақдим этилган.
#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#baytchellenj

Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди.

Биз мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилдик:

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.

Ғазалнинг давомини Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевдан кутиб қоламиз.

Марҳамат, ташаббусга қўшилинг!

#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy
Фарғона вилоятида педагоглар таълим сифатини ошириш борасида анчагина ҳаракатга тушишганини ушбу графикдан кўрса бўлади.

Вилоятда бир йилда “тўқ қизил” мактаблар улуши 5 баробар камайган (республикада 3 баробар), битирувчиси бор мактабларнинг ярмидан кўпи умумий “қизил” тоифада бўлган бўлса, учдан биригача тушган.

Шундай бўлсада, вилоят миқёсида тафовутлар ҳали анчагина. Масалан, Фарғона шаҳрида атиги 16% қизил мактаблар бўлса, унинг ёнидаги Марғилон шаҳрида деярли 80% мактаблар қизил тоифада.

Қизил тоифадаги мактаблар жамоалари кўпроқ вақтларини бировдан айб қидиришга ёки қандайдир сабаб излашга эмас, балки ўз устиларида ишлашга ва ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларни келажакка тўғри йўналтиришга қаратишса, натижалар янада яхши бўлиши аниқ!

Фарғонанинг турли туманларида анчагина таъмирталаб мактаблардаги фидоий жамоанинг ҳаракати туфайли натижалар яхши бўлаётганига гувоҳ бўлдик. Имконият борича, шундай жамоани рағбатлантиришга ҳаракат қилдик. Аксинча, batafsil: https://bit.ly/36R1WnG
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bugun 295-maktabda AQSH elchisi va o‘qituvchilari Alisher Navoiy tavalludining 580 yilligiga bag‘ishlab buyuk shoir va mutafakkir ijodidan namunalarni ijro etishganini ushbu video orqali ko‘rishingiz mumkin. Bu esa qolganlarni ham Alisher Navoiyning ijodini yanada kengroq o‘rganishga undaydi deb umid qilamiz.

Dunyoda shunday salohiyatga ega bo‘lgan mamlakat vakillari tomonidan yurtimiz tarixi va allomalarimizga bu kabi ehtirom ko‘rsatilgani uchun esa o‘z minnatdorchiligimizni bildiramiz.

#Navoiyni_eslab
АҚШлик педагоглар харажатлари АҚШ томонидан, Россияликларники эса Россия томонидан қопланади. Улар бизнинг ўқитувчилар билан параллел равишда дарс ўтади, соатини олиб қўймайди. Хитойдан келаётган 1300 та компьютер синфлари харажатлари Хитой томонидан қопланади.

Аввалги янгиликларга бу чет эллик ўқитувчиларга шунча пулни бериб, бизнинг ўқитувчилар нонини яримта қилаяпти деган маънодаги изоҳларни ўқиб, шу масалага ойдинлик киритиб қўйиш керак экан деб ўйладим: Президентимиз томонидан дунёдаги энг салоҳиятли давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ортидан ушбу давлатлар томонидан Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларига кўмаклашиш учун катта грант маблағлари ажратилмоқда. Одатда, грант маблағлари ўзбек томонга пул кўринишида эмас, балки ўша давлат томонидан моддий (масалан, Хитойдан компьютерлар) ёки номоддий (АҚШдан ва Россиядан ўқитувчилар хизмати) ёрдам кўринишида берилади. Бундан ташқари яна кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам ёрдам бермоқда. Уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериладиган бўлди!

Ўтган йили Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишмасидаги уй-жой комплексларига Президентимиз ташрифлари вақтида янги комплексга мактаб зарурлиги сабабли, қурувчи компания томонидан давлат мактаби ҳам қуриб бериладиган бўлган эди. Ҳозирги кунда эса янги 990 ўринли замонавий мактаб битмоқда.

Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича Президентимиз томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ бўлди. Яъни, ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

давоми кейинги постда —>
Бир томондан, бошида қурувчи компаниянинг харажатлари кўпайгандек кўринсада, келгусида компания ушбу уйлардаги аҳоли яхши мактабга яёв чиқа олишини инобатга олиб янги квартираларини бошқа жойдаги квартираларга нисбатан яхшироқ нарҳга сота олади ва харажатларини қоплаб кетади.

Бу эса ўз навбатида мактабларга ажратилаётган инвестиция дастуридаги мавжуд маблағлар доирасида узоқроқ ҳудудлардаги кўпроқ мактабларни капитал таъмирлашга имконият беради. Чунки вилоят марказида 1 та янги мактаб қуришга кетадиган харажат ҳисобига туманларда камида 10-15 та мактабни зўр қилиб капитал таъмирласа бўлади.

ОАВ ва жамоатчилик вакиллари ушбу яхши тажрибани бемалол жойига бориб кўриб, қурувчи ва девелопер компаниялар орасида кенгроқ тарқатиб, жойлардаги бошқа янги қурилишларда ҳам назоратга олишга ёрдам беришса, нур устига аъло нур бўлар эди.
Юқори мақсад қўйиб, натижаларга эришаётган ёшларга ҳавас қилишга фарзандларимизни ўргатишимиз керак

Наманганда талайгина 11-синф ўқувчилари ўқув йили якунланмасидан АҚШ, Буюк Британия, Корея каби қатор чет эл давлатларининг университетларида грантга ўқиш ҳуқуқини қўлга киритишганини кўриб хурсанд бўлдим. Биргина вилоятда шунча битирувчи чет элдаги нуфузли университетларга кириши албатта мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини ўзига хос нишонасидир. 5-10 йил аввал буни тасаввур қилиш қийин эди, 30 йил аввални гапирмаса ҳам бўлади, умуман ёпиқ давлат ичида яшар эдик.

Ҳурматли ота-оналаримиз ва ўқитувчиларимиз имкони борича, фарзандларимизни бу каби ёшларимизга ҳавас қилиб, ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйиб, ўз устиларида доимий ишлашга ундашлари зарур. Аксинча, фақат хасад ва ғийбат билан чекланиб қолинса, ундай фарзандларимиз ҳаётда муваффақиятга эришишлари қийин бўлади.
Йиллар давомида мактабда малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига, таниш-билишчилик қилиши натижасида, юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директори ўз жойини натижага ишлайдиган, янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатиши керакмасми?


Энг ёмон мактаблардаги таълим сифатини кўтариш мақсадида йиллар давомида раҳбар бўлиб ишлаган ва биронта ҳам битирувчиси олий таълим муассасаси(ОТМ)га кира олмаган мактабларни “тўқ қизил” тоифага киритиб, уларнинг директорларини лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни бошлаган эдик. Натижада, бундай мактаблар сони бир йилда 3 баробарга камайди. Бу дегани, йиллар давомида умуман таълимга эътибор бўлмаган 2000 га яқин маҳаллаларда жуда бўлмаса бир-иккита ўқитувчи, шифокор, муҳандис ёки бошқа олий таълим талаб қиладиган мутахассислар пайдо бўлиб, келажакда ўша ҳудудни ривожига ўз ижобий ҳиссасини қўшишни бошлашади.


Ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан берилган саволга, ҳурматли депутатимиз «бу демагогия ва бошқарувни билмаслик» деб жавоб бериши менга жуда ғалати туюлди. Ушбу депутат билан боғланиб, шу масалани кенгроқ тушунтириб бермоқчи бўлдим, SMS ҳам юбордим, лекин жуда банд эканлар шекилли, сўзлашишнинг ҳеч имкони бўлмади. Шу сабабли ёзиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бу масалада депутатларимиз ва жамоатчилик вакилларига доим очиқ тушунтиришга тайёрмиз.


Адашмасам, депутатларнинг энг асосий вазифаларидан бири бу давлат бюджетини тақсимлаш ва унинг натижадорлигини сўраш. Депутатлар томонидан ажратилган маблағлар доирасида вазирликдан таълим сифатини ошириш бўйича натижа талаб қилинганидан кейин уни мактаб директорларидан ҳам талаб қилишимиз зарурлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.


Шу вақтга қадар, ўқувчилар билимини ўлчаш бўйича аниқ объектив механизм бўлмаган. Яъни, мактаб давлат таълим стандарти бўйича билим бердими ёки йўқми деган саволга объектив жавоб йўқ. Мактаб ўқувчилари ва битирувчиларининг билимини объектив баҳолаш тизими энди яратилмоқда. “Замонавий мактаб” лойиҳаси бўйича, мактаб фаолиятини тўлақонли баҳолаш учун 1000 баллик янги тизим ишлаб чиқилмоқда. Ҳолатни халқаро даражадаги кўрсаткичлар орқали ўрганиш учун 2022 йилда биринчи маротаба PISA синовларида ҳам қатнашамиз. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига барча мактаблар бўйича объектив рейтинг шакллантириш вазифаси ҳам юклатилган.


Аслида, ушбу депутатимиз логикаси бўйича бизга жуда осон бўлиши керак. Ўзи, нима кераги бор, директорлардан натижа сўраб. Ундан кўра, насиб қилса натижага ишлашни комплекс баҳолаш механизмлари жорий этилгандан кейин кўрамиз деб юрсак ҳам бўлаверарди. Биз эса, ҳозирча охирги икки йилда фақат ОТМга кирганлар бўйича объектив маълумот бўлгани сабабли, жуда бўлмаса, ушбу кўрсаткичда энг паст, яъни умуман биронта ҳам битирувчиси ОТМга кирмаган мактаблар фаолиятини ўрганиб чиқиш бўйича ишни бошлаб юрибмиз, ўзимизга ортиқча иш орттириб...


Ушбу депутатимиз таклифига кўра, йиллар давомида мактабни ўзининг шахсий мулкидек қилиб олиб, малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига таниш-билишчилик қилиши натижасида юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директорига чора кўра олмасак ёки чора кўрсакда, ушбу депутатимиз таклифига кўра, улар судга бориб ютиб чиқиб, ўз ишига қайта тикланса, ундай директорлардан мамлакатимиз келажаги учун нима наф? Нима сабабдан, улар шунча битирувчисининг келажагига бефарқ бўлгани етмагандек, биз ҳам бунга бефарқ қараб туришимиз керак?


Лекин бу дегани битирувчиларининг 100 фоизи ёки аксарияти ОТМга кириши шарт дегани эмас, бундай талаб умуман қўйилмаган вазирлик томонидан!
Бу бўйича аввал берилган батафсил интервьюни кўришни тавсия қиламан: kun.uz/95989757 давоми кейинги постда —>
(Бошланиши аввалги постда) Куни кеча Янгийўл туманидаги 45-мактабга кириб, жамоаси билан анча суҳбатлашгандим. Мактаб 1968 йилда қурилган, жуда таъмирталаб ҳамда ўқувчилари сони қувватидан икки баробар кўп бўлишига қарамай, туманда айнан шу мактаб ОТМга кириш бўйича энг яхши натижага эга. Сабаби директори жуда ташаббускор ва яхши жамоани шакллантира оладиган раҳбар экан. Ота-оналар билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиб, барча синфхоналарга овозли камералар ҳам ўрнатишибди ва дарс таҳлилини ушбу камералар орқали олиб боришар экан. Кираётганимда болалар автобусга чиқаётганини кўриб сўрасам, бу ҳам ота-оналар билан ҳамкорликда болалар учун алоҳида ташкил қилинганини айтишди. Икки нафар директор ўринбосарига бошқа мактаблардаги вакант директорлик лавозимларига номзодини ish.uzedu.uz орқали юборишни тавсия қилсам, жамоада муҳит яхши бўлганидан, улар ушбу жамоани ташлаб кетмасликларини айтишди. Бемалол ушбу расмдаги директоримизга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини бериб, янада яхшироқ мукофотларга тавсия қилса бўлади.


Аксинча, биноси бу мактабникидан анча яхши бўлган ҳамда ўқувчилари сонининг мактаб қувватига нисбати камроқ бўлган қатор
бошқа мактабларга кирганимда, директори ишни тўғри ташкил қилмагани учун улардаги жамоа ҳам ўзаро ҳамжиҳатмаслигига ва натижа ҳам пастлигига гувоҳ бўлдим.


Ташқи факторлар бир хил бўлсада (дастур, китоблар, ажратилаётган маблағ ва ҳ.к.) мактабдаги муҳит ва натижа мактаб директорига кўп жиҳатдан боғлиқлигини айнан шу мисолларда ҳам кўрса бўлади.


Бу депутатимизнинг интернетда анчагина машхурлигини инобатга олиб, айтаётган гаплари қандай оқибатга олиб келишига яхшироқ эътибор қаратсалар тўғри бўлар эди. Одамларга ёқадиган гапни айтиш осон, лекин бу сўзлар ўзини устида ишламайдиган ва натижа кўрсатмайдиган директорларга ўз жойларини натижага ишлайдиган янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатмасликка яна баҳона бўлиши мумкин, афсуски ...


Популизм муҳимроқми ёки фарзандларимизнинг келажакдаги муваффақияти учун директорларни ҳаракатга ундашми? Қадриятларимиз ва танловимиз икки хил экан.


Шу билан биргаликда, жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатлари янги директорлар номзодларини кўриб чиқишда, ҳақиқий муносиб номзодларни адолатли тарзда танлаб олишларига, ҳамда танлов жараёнларини тўлиқ шаффоф равишда интернетда видео орқали ёритиб боришларига умид қиламиз. Айнан янги директорларни депутатлар томонидан танлаб олиш жараёнида ОАВ ва блогерларнинг жамоатчилик назорати жуда муҳим.
ЮНИСЕФ фейсбук саҳифасида ушбу маълумотга кўзим тушди. Дунёда ҳозирги кунда, Пандемия сабабли 168 миллион ўқувчилар мактабга бора олмаётган экан. Худога шукр, мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида мактабларимизни тўлиқ очишга эришдик. Президентимиз топшириқларига кўра, барча ўқитувчиларга бепул дорилар тарқатилгани ва гриппга қарши барча ўқитувчилар бепул вакцина қилинишига шароит яратилгани ҳамда мактабларда тегишли санитария-гигиена чоралари кўрилгани ҳам бунда ўз ижобий натижасини берди, албатта.

Коронавирусга қарши барча мактаб ходимлари бепул вакцина қилиниши бўйича қарор эса ушбу натижани бардавом бўлишига хизмат қилади деб умид қиламиз.

https://t.me/shshermatov
https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
https://www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Мамлакатимиз ривожланишини истасак, жамиятимизнинг ярмисига ҳам ўқиш ва ўсишига шароитлар яратишимиз муҳим

Халқ таълими соҳаси республикада энг кўп аёллар ишлайдиган соҳа бўлишига қарамай, айнан соҳа раҳбарлари орасида аёллар улуши етарли эмас эди. Икки йил аввал халқ таълимидаги биронта ҳам вилоят раҳбари (ҳудуднинг вазири!) аёл киши бўлмаган бўлса, ҳозир уларнинг сони 5 нафарга етди. Умуман олганда, туман бўлинмалари, мактаб директорлари ва ўринбосарларини ҳам ҳисобга олсак, соҳамизда фаолият юритаётган аёл раҳбарлар сони 15 мингдан ортди.

Албатта, бу Президентимиз томонидан таълим соҳаси раҳбарлари энди аввалгидек пахта, ободонлаштириш ва ҳ.к. каби ташкилий масалаларга эмас, балки асосан таълим сифатига масъул эканлигини аниқ белгилаб берилгани учун, бемалол аёлларни ҳам меритократия тамойиллари асосида раҳбарлик лавозимларига кўтариш мумкин бўлаяпти.

Шунингдек, ҳудудлардаги мактабларда юрганимизда, жуда кўп аълочи қизларимизнинг мактаб битирганидан кейин олий таълимга ҳатто ҳужжатини топширмаганини кўриб ҳайрон қоламиз. Сабаб сифатида эса ота-онаси ўқитмасдан узатиб юбориш ниятида бўлганлигини айтишади. Республикамизнинг Наманган, Марғилон ва Қўқон каби шаҳарларида бу қандайдир стереотипларга боғлиқ бўлса, бошқа кўпчилик ҳудудларда контракт пулини тўлашдаги қийинчиликларга боғлиқ бўлиб қоляпти. Шу сабабли, Давлатимиз Раҳбари томонидан аввалги йилдан буён ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларимизга қўшимча грантлар ажратиш ташаббуси бошланган эди, бу йилга қизлар учун ҳар бир олий таълим муассасасига ва ҳокимиятга яна қўшимча равишда грант ажратиш бўйича вазифа юкланди.

Яхши ўқиб, билим олган аёл келгусида ишламай, уй бекаси бўлган тақдирда ҳам, фарзандларига яхшироқ таълим-тарбия бера олади. Айниқса, ҳозирги АКТ ривожланиши даврида уйдан туриб дастурлаш, дизайнерлик, онлайн репетиторлик, китоб ёзиш, SMM каби қатор қўшимча даромад топиш имкониятлари кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса, келгусида қизларимиз ҳаётида ўз ўрнини топишига, ҳамда ҳар қандай ҳолатда ҳам қийинчилик ва тушкунликка тушиб қолмасликларига ёрдам беради. Аслида эса, оилавий зўравонликка чидаб юрилишининг асосий сабабларидан бири ҳам қизларимизнинг ўқимагани ёки ҳеч қандай ҳунарга эга бўлмаганлигидан...

Келгусида қизларимизни бахтли бўлишини хоҳласак, уларни ўқишига албатта имконият яратишга ҳаракат қилишимиз зарур. Юқорида санаб ўтилган касб ва кўникмаларнинг аксарияти учун олий таълимни зарурати ҳам йўқ. Уларнинг кўпчилигини интернет орқали бепул ўрганиш имкониятлари мавжуд.

Байрамингиз муборак бўлсин!

PS.
Республика таълим маркази ташаббуси билан ушбу мавзуда жуда таъсирли ролик олинган экан, сизларга ҳам илиндим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларга спорт анжомларида ёрдам берадиган федерациялар билан ҳамкорликка тайёрмиз

Дам олиш куни бўлишига қарамай, 8 март куни Халқаро текбол федерацияси ва Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Унга кўра, дунёда оммалашаётган янги спорт турини мактабларимизга кенгроқ жорий этиш учун, ушбу федерация томонидан хомийлик асосида спорт анжомларининг мактабларимизга тарқатилиши, тренерларни ўқитиш ва мактаблараро мусобақалар ташкил этилишига қаратилган кенг қамровли дастур ишлаб чиқариш назарда тутилмоқда.

Ўқувчиларни спортга қизиқтириш бўйича мактаблардаги энг катта муаммолардан бири бу спорт анжомларининг етишмаслигидир. Шу сабабли ушбу федерациядан ўрнак олиб, ўз спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш ниятида бўлган бошқа федерациялар билан ҳам ҳамкорликка тайёрмиз.

PS. Бу спорт тури турли хил спорт турларига қизиқувчи ёшларга қанчалик имкониятлар очиб беришини ушбу видеоролик орқали томоша қилса бўлади.
#Teqball #Sport #Maktablarga_yordam
Таълим сифатини ошириш учун янги чоп этиладиган дарсликлар билан бирга машқ дафтари, ўқитувчи китоби ва мультимедия иловасини беришга имконият бўлади
(
видеони ҳам кўринг)

Шунингдек, янги дарсликлар соддароқ ва қизиқарлироқ бўлиши, ҳамда уларни мультимедия билан интеграция қилиб, ўқувчиларни янада шу фанга қизиқтиришга ҳаракат қилишимиз мумкин бўлади. Масалан, биринчи синф мусиқа дарслигидаги қўшимча мультимедия иловаси миллий чолғу асбобларининг қандай чалиниши ёки ўзбек тилидаги ашулани караоке сифатида ижроси, тасвирий санъат дарслигида эса расмлар чизиш, бўяш ва пластилиндан турли шакллар ясашни содда қилиб тушунтириб беришга ёрдам беради.

Давлатимиз Раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифлари режасида жуда кўп масалалар бўлишига қарамай, ушбу мавзуда батафсил ахборот беришга имконият бўлди. Натижада, Президентимиз дарсликдан ташқари машқ дафтари, ўқитувчи китоби ҳамда мультимедия иловаларига қўшимча маблағ ажратилиши бўйича топшириқ бердилар. Керак бўлса, жойларда қурилиш-таъмирлаш учун ажратилаётган қўшимча маблағларнинг қайсидир қисмини оптимизация қилиш ҳисобига, ушбу қўшимча материалларни молиялаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Сабаби, бу ўзгаришлардан таълим сифати учун қурилишдан кўра кўпроқ фойда бўлади.

Авваллари фақатгина фидоий ўқитувчилар ўз устиларида доим ишлаб, қўшимча дарс ишланмалари тайёрлаб, ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда ўқувчилар машқ бажариши учун қўшимча материаллар бериб келишган.

Энди ҳар бир ўқитувчида тўлиқ методик материаллар бўлиши, уларнинг дарсларга яхшироқ тайёрланишларига имконият яратади. Бу эса, айнан қизил мактаблардаги таълим сифатини оширишга ўзининг катта ижобий ҳиссасини қўшади. Масалан, 5-синфда Информатика фанидан дарс ўтмоқчи бўлган ўқитувчи ушбу фандан яратилган “Ўқитувчи китоби”ни ўқиб, у ерда кўрсатилган ҳаволалар орқали РТМ базасига кириб, янги дарслик асосида яратилан тўлиқ тақдимот материалларини олиб, дарсга янада яхшироқ тайёрлана олади: https://dr.rtm.uz/darslik/?lang=uz&sinf=5&fan=informatika...

Барча мактабларимизни юқори тезликдаги интернетга улаш, ҳамда ўқитувчилар хоналарига Wi-Fi ўтказиб бериш бўйича бошланган ишларимиз ҳам айнан шу каби имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш учун қаратилган. Batafsil: https://bit.ly/315JODq
Ота-оналарга мурожаат! Обращение к родителям!
[на русском внизу⬇️]

29 март кунидан бошлаб, 4-чорак дарслари бошланиши муносабати билан, ота-оналардан коронавирус инфекциясининг кўпайиши шароитида, мактабларнинг масофавий таълим шаклига ўтказилиши бўйича кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Шу ўринда, яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий ўқув йилида гибрид таълим тизими жорий этилган, яъни фарзандини мактабга юбориб анъанавий таълим олиши ёки уйдан бепул телевизион “Онлайн мактаб” каналлари орқали масофавий таълим олиши бўйича қарорни ота-оналарнинг ўзи қабул қилади.

Эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилган. Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Ўз навбатида, мактабларнинг маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқ берилган.

Пандемия нафақат дунё иқтисодиёти ва таълим тизимига, балки инсонларнинг асабига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шундай экан, қадрли ота-оналар, жойларда мактаб жамоаси билан ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда, фақат биргаликда ушбу вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлигини тушунишингизни сўраймиз!

-----------------------
Обращение к родителям!

В связи с началом 4-й четверти с 29 марта, у многих родителей возникают вопросы, о том, как поступать при росте распространения случаев коронавируса и переводу школ на дистанционное обучение.

Хотели бы еще раз напомнить, что для удобства учащихся в текущем учебном году введена гибридная система образования, то есть родители могут сами решать, отправлять своих детей в школу или получать образование дистанционно, дома через бесплатные телеканалы «Онлайн Школа».

В свою очередь, в районах, где эпидемиологическая ситуация ухудшается, местные власти могут усилить карантинные меры. Учитывая это, власти на местах имеют право принимать решения и переводить школы определенных районов на дистанционное обучение. Кроме того, Администрациям школ поручено уделять больше внимания соблюдению санитарно-гигиенических требований.

Необходимо отметить, что пандемия оказывает негативное воздействие не только на мировую экономику и систему образования, но и на нервную систему людей. Исходя из этого, уважаемые родители, просим Вас отнестись с пониманием к принимаемым мерам, только в сотрудничестве со школой и сохраняя взаимоуважение мы сможем преодолеть данную ситуацию. @uzedu
Мактаб ўқувчиларини ўзининг ғараз ниятларига аралаштиришга ҳаракат қилаётганларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кескин чоралар кўрилишини, ота-оналаримиздан эса фарзанд тарбиясига эътиборлироқ бўлишларини сўраймиз!

Бугун Фейсбук 5 йил аввал ёзган постимни эслатди: АҚШ қамоқхоналаридаги махбуслар сони Хитой билан Хиндистонникини қўшгандан кўп экан, бу икки давлатнинг аҳолиси эса АҚШникидан 8 баробар кўп. Яъни эркинлик дегани, билганини қилиш дегани эмас!

#shahar_bedarvoza_emas!
Vacancy.argos.uz орқали Халқ таълими тизимидаги бошқарув лавозимларига онлайн ҳужжат топширинг!

Президентимиз ташаббусларига кўра профессионал давлат хизматчилари тизимини яратиш бўйича ишлар бошланган, шулардан бири АРГОС томонидан давлат бошқаруви лавозимларига очиқ ва шаффоф онлайн ҳужжат топшириш тизими жорий этилмоқда. Ҳозирнинг ўзида бизнинг соҳамиз бўйича 60 дан ортиқ бошқарув лавозимларига вакансияларни кўришингиз ва бевосита онлайн ҳужжат топширишингиз мумкин: https://bit.ly/3rIYTp6

Ҳудудларда бошқарув ходимларининг аттестацияси давомида ўртача ярмиси аттестациядан ўта олмаётганини инобатга олсак, вакансиялар сони яна ортиб боради. Ушбу тизим орқали бизнинг тизим бўйича ўртача 1 та вакансияга 24 та номзод топшираётган экан, марказий аппаратдаги вакансияларга эса бир ўринга юздан ортиқ номзод топширибди. Бу ҳам халқ таълими тизими меҳнат бозорида рақобатбардош иш берувчилар қаторига кириб бораётганига бир мисол. Аттестациядан ўта олмаган ходимларга адвокат бўлиб кўпгина туман, шаҳар ҳокимлари чиқишмоқда, лекин афсуски туманларда таълим соҳасида етарли малакага эга бўлмаган бошқарув ходимларини четлаштирмасак, жойларда ўзгаришлар бўлиши қийин.

Албатта, умрида биринчи бор давлат ишига кирмоқчи бўлган, айниқса аввал чет элда ўқиган ва хусусий, нодавлат соҳаларида ишлаганларга бошида ишлаб кетишда бироз қийинчилик бўлиши мумкиндир, лекин айнан шундай инсонларда давлат ишида ҳам тезроқ карьера қилиш имкониятлари ҳозир кенг очиқ. Масалан, 4 йил аввал Мининфокомда стратегия бўлими ташкил этилганида очиқ эълон бергандик ва Кореяда ўқиган, асосан нодавлат соҳаларида ишлаган Рустам Каримжоновни очиқ танлов орқали ишга қабул қилган эдик. Мана ўтган йилдан эса у Давлатимиз Раҳбари томонидан Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шундай экан, ўз кучингиз ва қобилиятингизга ишонсангиз, ҳамда мамлакатимиз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларга ўз хиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз, марҳамат, Халқ таълими тизимидаги очиқ вакансияларга ҳужжат топширинг! Янги вакансияларни АРГОСнинг телеграм каналида ҳам кузатиб борса бўлади: https://t.me/vacancy_argos