Sherzod Shermatov
9.82K subscribers
310 photos
185 videos
2 files
330 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Наҳотки баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб, Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини тушунмаса!

Президентимиз бу йил биринчи бор “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида ўзлари чиқиб табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. Таълим-тарбия тизимини яхшилаш бўйича Фармон лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ бердилар, кейин яна қўшимча селектор ўтказиб, ҳар бир ҳоким энди камида 30-40 фоиз вақтини мактабга ёрдам беришга қаратсин деб айтдилар ва ҳурматли ҳокимларимиздан бу масалага чин дилдан ёндашишни, кундалик топшириқ сифатида қабул қилмасликни сўрадилар.

Куни кеча Фармонга имзо қўйишдан олдин яна бир бор таълимни кўтариш муҳимлигини қатъий таъкидладилар.

Бугун эрталабдан эса жойлардан шундай янгиликларни ўқиб турибмиз...

Бундай ҳолатларни, нафақат Президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб Давлат Раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак ва ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблаймиз.

Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!

PS. Бундай қўшимча ишларга, адашмасам, Меҳнат вазирлигидаги алоҳида фонддан маблағ олиб жойлардаги ишсизларни жалб қилса бўлади.
Batafsil: https://bit.ly/3mS133V
Соғлом турмуш тарзи бўйича шахсий намуна кўрсатиш осон эмас экан...

Яқинда Президентимиз томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда раҳбарлар ўзи шахсий намуна кўрсатиши зарурлиги бўйича ўзига хос чақириқ бўлганди.

Якшанба куни пешинда Хоразмдан қайтгач, тушликдан сўнг ишхонага яёв юриб боришни бир текшириб кўришга ҳаракат қилдим. Тахминан 2 соатларда 9 километрни бемалол юриб борса бўлар экан. Албатта, бирдан кўп юрилганига эртасига озгина оёқ оғриғи бўлдию, кейин ўтиб кетди. Эртаси куни эса одам ўзини анча тетик хис қилиб, яна яёв юргиси келаркан.

Йўлда хурсанд бўлганим, Ботаника боғига оилавий келиб, айланадиганлар жуда кўпайибди.

Янги бинога кўчиб ўтганимиздан кейин, ишхонада ҳам 8 қаватга лифтдан фойдаланмай чиқишни йўлга қўйгандим. Кейин зинадан фойдаланиш ходимлар орасида оммалашди. Шунинг учун ҳам, шахсий намуна дейилгани бежизга эмас.

Насиб қилса, пандемиядан қутилиб, давлат ишидаги раҳбар кадрларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича шахсий намуна кўрсатишига янада кўпроқ вақт бўлади
Ҳудудларда таълимни яхшилаш бўйича натижага эришиш учун энг яхши тандем: жамоани бирлаштира оладиган фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳамда уни доим қўллаб-қувватлайдиган вилоят ҳокими

Наманган ва Хоразм вилоятларида шу каби тандем бўлгани сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан мактаблар масаласига эътибор кучлироқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида қатор педагоглар билан бирга ушбу икки вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эдилар.

Қуйидаги жадвалга эътибор берсангиз, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича биринчи 5 талик ҳудудлар орасида энг катта ўсиш ҳам айнан Наманган ва Хоразмда кузатилмоқда.

Барча мактабларда ОТМга йўналтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли бу йил умумий битирувчиларнинг сони 1,59 баробар ортган бўлсада, ОТМга кирган битирувчилар сони 2,02 баробар ортган. Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (давоми кейинги постда...)
Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (квоталарнинг ошиши, китоблар, ДТМ тестлари ва ҳ.к.), лекин айнан шу икки ҳудудда кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бошқа ҳудудларникидан анча юқори бўлганига Наманган вилоятининг ўрни ўтган йилдагига нисбатан 4 поғонага кўтарилган, Хоразмники эса 2 поғонага.

Ушбу оддий мисолни ўзи Президентимиз томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарларини вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси сифатида мавқеини кўтарилиши ҳамда ҳокимларга камида 30-40 фоиз вақтларини мактабларга ёрдамга сарфлашлари бўйича кўрсатма берилиши бежизга эмаслигини кўрсатмоқда.

Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин.

PS.
Бу тезкор йиғилган маълумотлар. Суперконтракт ҳамда янги очилаётган хусусий ва хорижий университетлар қабуллари натижалари бўйича Тошкент шаҳри (ҳамда баъзи ҳудудлар) кўрсаткичида йил якунигача қўшимча ўзгаришлар бўлиши мумкин.

PPS. ОТМга умуман кирмаган мактаблар сони деярли 3 баробарга камайди, бу бўйича алоҳида батафсил маълумот берамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда икки йил давомида мактабларни моддий-техник ҳолатини яхшилаш бўйича анчагина ишлар амалга оширилди. Энди энг асосий вазифа барча мактаблардаги таълим сифатини ошириш ва битирувчиларни ҳаётда муваффақиятга эришишига йўналтиришдир.

Давлатимиз Раҳбари томонидан куни кеча пойтахт педагоглари билан бўлган учрашувда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига янги замонавий фикрлайдиган раҳбар тайинланди. Козимжон Хасанов нафақат давлат ташкилотларида, балки Вестминистер Университети лицейи, қатор нодавлат мактаблари раҳбари сифатида фаолият юритган ҳамда ўзи раҳбарлик қилган таълим муассасаларини кўпчилик ота-оналар томонидан талабгир таълим даргоҳига айлантиришга эришган.

Мактабларимизни ҳеч ким четдан келиб кўтариб бермайди, фақат ўзимиз ота-оналар билан биргаликда ҳаракат қилиб натижага эришишимиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
За последние два года проделана существенная работа по улучшению материально-технической базы столичных школ. Теперь необходимо уделять особое внимание на улучшение качества образования и подготовку выпускников к успешной жизни в будущем.

Для обеспечения полноценной реализации задач, поставленных Руководством Республики на недавней встрече со столичными педагогами, на должность начальника главного управления народного образования г.Ташкента назначен новый руководитель с современным мышлением. Козимжон Хасанов имеет опыт работы не только в государственных структурах, но также успешный опыт поднятия качества образования будучи директором лицея при Вестминстерском Университете и ряда частных школ, куда многие родители стараются устроить своих детей.

Никто извне не поможет поднять наши школы, только мы сами совместными усилиями с родителями сможем достичь положительных изменений.
Ҳаракатда барака

Ушбу 2 та рақам мактаблар фаолиятидаги ижобий ўзгаришни кўрсатади:

1) 1,5 млн абитуриентнинг атиги 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди.

2) Олий таълимга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди, яъни ўтган йили 2126 та эди, бу йил 692 тага тушди. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларини лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлди.

Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишни кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак.

Бир ой давомида Хоразм, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб яхши кўрсаткичга эга ва умуман натижа кўрсатмаган мактабларни солиштирганда асосий фарқ айнан директор ва мактаб жамоасининг ўз касбига бўлган фидоийлиги туфайли бўлаётганига амин бўлдик.

Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқаяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...

Шунинг учун, ўз ишига фидоий бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз! Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз.
Фарзандларимизни тил ўрганиш бўйича мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ундайлик!

Биз ёшликда инглиз тилини ўрганаётганимизда энг катта муаммо асл инглиз тилида сўзловчини (native speaker) нутқини топиш бўлар эди, таниш-билишлардан анча қидириб битта кассета топсак қандай хурсанд бўлиб роса эшитиб ўрганар эдик. Шунча қийналиб бўлса ҳам, репетиторсиз TOEFL топшириб, АҚШда ўқиш имкониятига эга бўлгандик.

Ҳозирги ёшларда тил ўрганиш учун имкониятлар жуда кўп. Лекин жойлардаги юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашганимда улар бундай имкониятлардан етарлича фойдаланмаётгани билиниб қолмоқда. Улар билан мулоқот пайтида нафақат инглиз тилида сўзлашишга қийналишаётгани, балки маҳаллий акценти ҳам қаттиқ сезилаяпти.

Online-maktab телевизион каналларида
ёшларимиз инглиз тилини ўрганишлари учун АҚШлик ҳамкорларимиз ҳамда UNODC томонидан инглиз тилидаги мультфильмлар тақдим этилган. Уларни бемалол дарсдан кейин ва дам олиш кунлари фарзандларимиз томоша қилиб ўрганишлари мумкин.

Ундан ташқари, инглиз тили дарсларини айнан америкалик ўқитувчи томонидан ўтилишини бошладик. Ҳозирча битта ўқитувчи дарсларни қисман ўтмоқда. Январь ойида Ўзбекистонга АҚШдан бир қатор ўқитувчилар етиб келишади ва 1-11-синфларнинг барчасига инглиз тили телевизион дарслари native speaker томонидан олиб борилади.

Бу дарсларни нафақат ўқувчиларимиз, балки ўқитувчиларимиз ҳам томоша қилишса, улар ҳам ўз талаффузларини тўғри шакллантиришлари учун фойдали бўлади. Улар ўқиган университетларида ҳам native speaker бўлмаган, шунинг учун уларнинг кўпчилигида ҳам маҳаллий акцент шаклланган.

Телевизион дарслар жадваллари бизнинг телеграм каналларимизда мунтазам эълон қилиб борилмоқда: t.me/uzedu t.me/uzeduonlinemaktab

Интернети бор оилаларда эса ёшларимизни вақтларини бекор ўтказмасдан, кўпроқ инглиз тилини ўрганишга сарфлашларига ундасак, жуда катта имкониятлар бор. Масалан, катта қизим мактабида 10 синфини тугатиб, ёзги таътил пайтида уй ишлари билан банд пайтида ҳам TED talks www.youtube.com/c/TED серияларини эшитиб юриб, IELTS Listening қисмидан 9 олган эди.

Албатта, интернет учун инфратузилма керак, трафик ҳам кетади. Лекин Онлайн мактаб телевизион каналларини эса республикамизнинг деярли барча ҳудудларида бепул кўриш имконияти мавжуд.

Шу сабабли, ҳурматли ота-оналаримиздан ва ўқитувчиларимиздан фарзандларимизни ушбу телевизион каналларимиз орқали эфирга узатилаётган инглиз тилидаги мультфильмларни ҳамда америкалик асл инглиз тилида сўзловчиларнинг дарсларини қўшимча машғулот сифатида кузатиб боришларига ундашларини сўраймиз! Эслатиб ўтаман, native speaker кўпгина қиммат хусусий мактабларда ва тайёрлов марказларида ҳам йўқ.

Инглиз тилини билган мактаб битирувчисининг келгусида муваффақиятга эришиш имкониятлари тил билмайдиган тенгдошлариникига нисбатан анча юқори бўлади. Ўзбекистонда хорижий корхоналарда ёки халқаро ташкилотларда ишлайдими, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдими, албатта, инглиз тили билган ходимни ойлиги юқорироқ бўлади. Чет элга ишга ёки саёхатга кетса ҳам инглиз тилини билса имкониятлари янада кенгроқ очилади. Инглиз тилини яхши билган ўқитувчилар эса давлат бюджетидан 30% устама ҳақи олиши билан биргаликда репетиторлик орқали қўшимча даромад олиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Оддий мисол, АҚШда бирон бир катта компаниянинг мижозларига хизмат кўрсатиш бўйича телефон номерига мурожаат қилинса, одатда ҳиндча акцентида жавоб беришади, чунки бундай қўнғироқлар тўғри Ҳиндистондаги коллцентрга юборилади. Бизда АҚШлик истеъмолчилар учун ортиқча акцентсиз гапирадиган мутахассислар кўпроқ бўлса, келгусида АҚШлик компаниялар хизматларини Ўзбекистонга аутсорс қилиш имкониятлари ҳам кенгаяди. Шунга инглиз тилида равон сўзлашадиган битирувчилар олий таълимга кира олмаса ёки дастурчиликни ўргана олмаса, жуда бўлмаса, интернет орқали коллцентр хизматларини кўрсатиши ва оила рўзғори учун қўшимча даромад топиши мумкин бўлади.
Ҳозирни ўзида минглаб ёшларимиз инглиз тилини билгани учун Ўзбекистонда оиласи бағрида яшаб интернет орқали хорижий компанияларга турли хизматлар кўрсатиб маҳаллий бозорга кўрсатилган хизматлардан кўра яхшироқ даромад топмоқдалар.

#English_speaking_nation #IT_nation

Batafsil: https://bit.ly/3ot4OgV
Хоразм вилоятида таълим сифати ошишининг сабаби нимада?

Хоразм вилояти педагоглари ўз устиларида ишлаб, олий тоифали педагоглар улуши бўйича ҳудудлар орасида биринчи ўринга чиқди. Бу эса республиканинг ўртача кўрсаткичидан деярли икки баробар кўп!

Биринчи тоифали ўқитувчилар улуши бўйича ҳам ҳудди шундай натижа. Одатда олий тоифали ва биринчи тоифали ўқитувчиси кўп бўлган мактабларда таълим сифати юқорироқ бўлади.

Аксинча, мактаб жамоаси асосан тоифасиз ёки умуман олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилардан ташкил топган бўлса ушбу мактабларда таълим сифати ҳам шунга яраша бўлади. Умуман битирувчиси ОТМларга кира олмаган мактаблар сони республикада 3 баробар камайган бўлса, Хоразм вилоятида 4 баробар камайиб, уларнинг умумий мактаблар орасидаги улуши бўйича ҳам вилоятлар ичида энг яхши натижага эришган.

Қатор қишлоқ мактабларининг моддий-техник аҳволи етарли даражада бўлмасада, фидоий педагоглар жамоаси меҳнати туфайли битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичи 50-80 фоизларни ташкил қилаётганига гувоҳ бўлдим.

Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифлари натижасида, мактаблар ҳолатини яхшилаш учун келгуси йилги инвестиция дастурига қўшимча 85 млрд сўм ажратилиб, умумий сумма деярли 2 баробарга оширилиши бўйича вазифа қўйилди.

Бу вилоятдаги яна кўпгина мактаблар ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Галдаги вазифа айнан энг оғир аҳволдаги мактабларни ушбу қўшимча маблағларни йўналтириш рўйхатига киритиш ҳамда вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачиси томонидан танланадиган қурувчи компанияларнинг ишини сифатли амалга ошириши бўйича жамоатчилик назоратини жойларда тўғри ташкил этиш.

PS. Ижодкор хоразмликлар томонидан ўқитувчилар ҳаётидаги ўзгаришлар бўйича қисқача видеоролик тайёрланган экан, уни томоша қилишни тавсия қиламан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижодкор хоразмликлар томонидан ўқитувчилар ҳаётидаги ўзгаришлар бўйича қисқача видеоролик тайёрланган экан, уни томоша қилишни тавсия қиламан.
18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба “Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўтказилади.

“Тошкент ёшлар форуми – 2020”да Ўзбекистон тарихида илк маротаба ҳукумат аъзолари билан ёшларнинг учрашуви ташкил қилиниб, ўзаро очиқ мулоқотга киришадилар. Шунингдек, Ўзбекистондаги турли соҳа ва тармоқлар тараққиёти 10 йилдан кейин қандай бўлиши муҳокама этилади, мавзуга доир тақдимотлар ўтказилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ta’lim tizimining asosiy vazifasi yoshlarni muvaffaqiyatga tayyorlash.
Muvaffaqiyatga erishish bo‘yicha tavsiyalar va ta’lim sohasidagi erkin savol-javoblarni Toshkent Yoshlar Forumida tasvirga olingan ushbu to’liq video orqali tomosha qilishingiz mumkin.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир фарзандимизнинг ўзига хос ички дунёси, кечинмалари ва орзу-ҳаваслари бор. Янги йилда имкон борича фарзандларимизга кўпроқ вақт ажратиб, уларнинг беғубор ниятларини қўллаб, ўз мақсадларига эришишлари учун биргаликда ҳаракат қилайлик!
Ўқитувчи касбини мамлакатимиздаги энг обрўли касбга айлантириш бўйича Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифанинг амалий ижроси янги йилнинг биринчи иш кунидан бошланди. Тошкент шаҳрида янги қурилган энг замонавий Чинобод Плаза санаторияси биринчи меҳмонлари сифатида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган педагоглар учун ўз эшикларини очди.

Санаториядаги яратилган шароитларни кўриб ўзимнинг ҳам ҳавасим келди. Бу ерда ҳақиқатда дам олиш ва даволаниш учун барча имкониятлар яратилган бўлиб, ҳурматли педагогларимиз соғлиқни тиклаб олганларидан кейин янги ғайратлари билан жойларга бориб, ўз ижодий фаолиятларини давом эттиришлари учун имкониятлари янада яхшиланади деб умид қиламиз.

Шуниси қувонарлики, бу йил илк бора 13,5 минг нафардан ортиқ педагогларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан санаторияларда бепул дам олиб, соғлиқларини тиклаш имконияти режалаштирилган. Batafsil: https://bit.ly/357aEgE