Sherzod Shermatov
8.4K subscribers
286 photos
159 videos
2 files
292 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам арафасида устозларимиздан хабар олайлик!

Синфдошлар билан биринчи синф ўқитувчимизни йўқлаб борганимизда жуда хурсанд бўлдилар. Биринчи синфга борганимизга 36 йил бўлибди. Шу баҳона синфдошлар кўришиб, мактабга ҳам эсдалик совға бериб келдик.

Ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларингизда мактабингиздаги устозларингизнинг ўрни беқиёс. 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида улардан хабар олинса, кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Баҳонада синфдошлар билан ўқувчилик давридаги хотираларни эслашга яна бир бор имконият яратилади.

Келинг, бундай хайрли амални ҳам ўзига хос челленжга айлантирайлик! Устозларингиз билан тушган видео ва фотолавҳаларни #ustozingdan_xabar_ol хештеги билан тарқатайлик.
Мактаб битирувчиларимиз ўзбек тилини билиши билан бирга рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларини билиши уларни келажакда муваффақиятга эришишига ёрдам беради!

10 мингга яқин мактабларимизда минглаб рус ва инглиз тили ўқитувчилари фаолият олиб боришади, лекин жойларда улар билан суҳбатлар давомида уларнинг тилни билиш бўйича малакасини ошириш муҳимлигига кўп маротаба амин бўлганман. Суҳбатлар давомида машҳур кинофильмдаги “шестница деса ҳам бўлади, суббота деса ҳам бўлади” деган эпизод афсуски кўп маротаба эсимга тушган. Қандай қилиб ўзи чет тилини билмаган ўқитувчи ўқувчига ушбу тилни сифатли ўргатиши мумкин!

Хабарингиз бор, инглиз тилини ўргатишни яхшилаш мақсадида English Speaking Nation деб номланган лойиҳамиз орқали инглиз тили ўқитувчиларини малакаларини ошириш учун АҚШ, Буюк Британия давлатлари томонидан 50 млн доллардан ортиқ грант маблағларини жалб қилишга келишганмиз ва бу борада ишлар бошланган.

Худди шундай, энди ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тилини ўқитишни яхшилаш мақсадида Россия Федерациясининг Маориф вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Унга кўра Россиялик педагоглар Ўзбекистонга келиб ҳудудий малака ошириш марказларида рус тили ўқитувчиларимизнинг малака оширишларига ҳамда ўзбек тилида дарс ўтилаётган мактабларда рус тилини ўргатишни яхшилашга ёрдам берадилар. Бу эса ушбу мактаблардаги рус тили ўқитувчиларимиз учун ҳам жуда катта фойда бўлади.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида рус тилида дарс ўтиладиган мактабларга ота-оналар томонидан талаб жуда юқори. Кўпчилик ота-оналар уйда рус тилида сўзлашмасликлари сабабли болалари ўқишда қийналса ҳам рус тилидаги мактабга беришга ҳаракат қиладилар. Бунга асосий сабаблардан бири, мен билмасам ҳам болам жуда бўлмаса рус тилини ўрганиб чиқсин дейди. Аслида эса бундай ўқувчилар мактабда бошқа фанларни ўзи билмайдиган тилда ўзлаштиришга қийналадилар.

Ушбу лойиҳадан мақсад, ўзбек тилидаги мактаб битирувчиси фанларни ўз она тилида яхшироқ ўргана олиши билан бирга рус тилини ҳам биладиган бўлиб битириб чиқсин.

Мактаб ўқувчилари келажаги учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани ижтимоий тармоқларда баъзи “ақлли”лар дарров сиёсийлаштиришга ҳаракат қилишаётганини кўриб, аниқ айтиб қўймоқчиман: ушбу лойиҳани орқасида бирон бир сиёсий мақсад йўқ. Асосий мақсадимиз битирувчиларимиз дунё бозорида рақобатбардош бўлишига эришиш. Бунинг учун эса, албатта, жаҳонда кенг фойдаланиладиган, жумладан қўшни давлатлар билан муомала учун керак бўлган чет тилларини сифатли ўргатиш зарур.

Ушбу икки лойиҳа, яъни инглиз тили ва рус тилини ўргатиш учун давлат бюджети маблағларини тежаш мақсадида тегишли давлатлардан грант олишга ҳаракат қилдик. Бу тилларни ўргатишга мактабларда соатлар кўпайтирилмайди. Мавжуд соатлар доирасида ўтилаётган дарслар сифати оширилади.

Биринчи гуруҳ педагоглар бугун Ўзбекистонга етиб келишди ва Авлоний номидаги малака ошириш институти томонидан уларни ҳудудларга тақсимлаш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.
Ўзбек тили дарс соатлари рус тилида ўқитиладиган мактабларда 35 фоизга ортган

Юртимизда ўзбек тилида ўқитиладиган мактаб ўқувчилари рус тилини ўрганишида қанчалик муаммо бўлса, рус тилида таълим олаётган ўқувчилар учун эса ўзбек тилини ўрганиш шунча муаммо эди. Шу сабабли ўзбек тили изоҳли луғатчаси тақдимотига бағишланган тадбирни асосан рус тилида таълим бериладиган 110 мактабда ва рус тилини ўргатишни яхшилаш бўйича лойиҳани расман бошлаш маросимини эса Учтепа туманидаги 129 мактабда, яъни фақат ўзбек тилида таълим бериладиган оддий мактабда ташкил этдик.

Мақсадимиз ҳар бир мактаб битирувчиси ўзбек тилини билиб чиқишидир. Шунинг учун ўтган ўқув йилидан рус тилида ўқитиладиган мактабларда ўзбек тилини ўқитиш соатларини 35 фоизга (ҳафталик 20 соатдан 27 соатга) оширган эдик. Эндиги асосий вазифа бошқа тилда дарс бериладиган мактабларда ўзбек тилини ўқитиш методикаларини яхшилаш ҳамда айнан шу йўналишда ўқитувчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишдан иборат.

Мактабдаги таълим тизимидаги ўзгаришларни дарров сиёсийлаштириш шартмас. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси қайси мактабни битиришидан қатъий назар ўзбек тилини ўрганишига шароит бўлиши керак. Шу билан бирга рус тили ҳамда инглиз ёки бошқа чет тилини ўрганиши зарур бўлади. Ўзбекистонда яшайдиган аксарият рус ва бошқа миллат вакиллари ўзлари яхши билмасада ўз фарзандларини ўзбек тилини ўрганишини хоҳлайди. Чунки эртага у шу юртда яшагани учун уларга ўзбек тили ҳаётида муваффақиятга эришиши учун муҳимлигини тушунишади.

PS. 129 мактабга бир йил аввал чет эллик меҳмонлар тугул хаттоки ўзимизнинг маҳаллий журналистларни ҳам таклиф этишга одам уялар эди. Пойтахт бўлсада, чеккароқ ҳудуд бўлганига мактабларнинг аҳволи жуда ачинарли эди. Президентимизнинг Учтепа туманига ташрифларидан сўнг тумандаги мактабларнинг деярли ҳар 3 тадан 1 таси, асосан ўзбек тилида дарс бериладиган мактаблар, чиройли таъмирдан чиқди. Энди улардаги таълим сифатини оширишимиз, жумладан рус ва инглиз тилини ўқитишни яхшилашимиз зарур.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз мактабларда яна қандай ортиқча ҳисоботларни қисқартириш керак деб ҳисоблайсиз?

Мажбурий тўлдириладиган ҳужжатлар ўқитувчиларда 7 тадан 1 тага, синф раҳбарларида 10 тадан 2 тага, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларда 19 тадан 4 тага ва психологларда 27 тадан 8 тагача камайтирилди. Ҳужжатларнинг батафсил рўйхатида келтирилган бекор бўлган ҳужжатларни ҳозир тўлдириш зарурати йўқлигини яна бир бор эслатамиз: https://bit.ly/3jcFxEZ

Ушбу ортиқча бюрократиядан бўшаган вақтингизни ўзингиз ва ўқувчиларингиз билимини оширишга йўналтиринг!

Ортиқча қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича ишлар давом этмоқда. Марҳамат, сизнинг фикрингизча қайси фойдасиз ҳисобот нима ҳужжат асосида тўлдирилаётган бўлса, уни ушбу форма орқали бизга юборинг ва биз уни ўрганиб, қисқартириш чораларини кўрамиз: https://forms.gle/J7d9AceDH31MwLaY7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил – зафар калити!

Вазирлигимиздаги турли миллат вакилларининг ўзбек тилини билиши, уларнинг иш фаолиятида муваффақиятга эришишига фақат ёрдам беради.

Ўзбек тили байрамида улар #Til_zafar_kaliti деб номланган ташаббус (челленж)ни бошлаб беришди. Яъни бу ташаббус орқали улар Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билиш ҳаётда зафарга эришишга қандай ёрдам берганини алоҳида видеолавҳаларда ўз сўзлари билан айтиб берадилар.

Келинг, Сиз ҳам ўз ҳаётий тажрибангиздан келиб чиқиб, ўзбек тилини ўрганиш ҳаётингизда қанчалик фойдаси текканини сўзлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатишга ёрдам беринг!

Бу эса ёш авлоднинг ўзбек тилини ўрганишга қизиқишининг янада ортишига ёрдам беради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#til_zafar_kaliti
O'zbek tili hayotingizda qanday o'rin tutadi?

❗️“O‘zbek tilida gaplashish menga faqat omad keltirdi!”

Marina Borisovna,
Ma’naviy-axloqiy tarbiya boshqarmasi yetakchi mutaxassisi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди энг яхши ўқитувчиларни айнан ўқитувчилар танлайди!

“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловида тизимли ислоҳот қилиш учун халқаро тажриба асосида танловни бу йилдан бошлаб вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчилар ўтказади.

Ўзбекистон тарихида илк бор “Ўқитувчилар ассоциацияси” нодавлат ташкилоти асосий ташкилотчи сифатида танлов қоидаларини ишлаб чиқди ҳамда дунёдаги энг яхши ўқитувчига 1 миллион доллар совға бериладиган Халқаро ўқитувчилар соврини (Global Teacher Prize) ташкилотчиси Varkey Foundation билан танловни адолатли ўтказиш учун ҳамкорликни йўлга қўйди.

Танловнинг 6 та номинация бўйича ғолиблари нафақат бу йил 30 млн сўм билан рағбатлантирилади, балки келгуси йилдаги Дубайда ўтказиладиган Global Teacher Prize 2021 тадбирида ҳам иштирок этадилар. Бу эса энг яхши ўқитувчиларимиз учун Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға бўлади.

Марҳамат, танловда қатнашинг ва ғолиб сифатида совғаларни қўлга киритинг!

Аризалар фақат онлайн www.ustozmukofoti.uz сайти орқали топширилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Наҳотки баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб, Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини тушунмаса!

Президентимиз бу йил биринчи бор “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида ўзлари чиқиб табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. Таълим-тарбия тизимини яхшилаш бўйича Фармон лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ бердилар, кейин яна қўшимча селектор ўтказиб, ҳар бир ҳоким энди камида 30-40 фоиз вақтини мактабга ёрдам беришга қаратсин деб айтдилар ва ҳурматли ҳокимларимиздан бу масалага чин дилдан ёндашишни, кундалик топшириқ сифатида қабул қилмасликни сўрадилар.

Куни кеча Фармонга имзо қўйишдан олдин яна бир бор таълимни кўтариш муҳимлигини қатъий таъкидладилар.

Бугун эрталабдан эса жойлардан шундай янгиликларни ўқиб турибмиз...

Бундай ҳолатларни, нафақат Президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб Давлат Раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак ва ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблаймиз.

Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!

PS. Бундай қўшимча ишларга, адашмасам, Меҳнат вазирлигидаги алоҳида фонддан маблағ олиб жойлардаги ишсизларни жалб қилса бўлади.
Batafsil: https://bit.ly/3mS133V
Соғлом турмуш тарзи бўйича шахсий намуна кўрсатиш осон эмас экан...

Яқинда Президентимиз томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда раҳбарлар ўзи шахсий намуна кўрсатиши зарурлиги бўйича ўзига хос чақириқ бўлганди.

Якшанба куни пешинда Хоразмдан қайтгач, тушликдан сўнг ишхонага яёв юриб боришни бир текшириб кўришга ҳаракат қилдим. Тахминан 2 соатларда 9 километрни бемалол юриб борса бўлар экан. Албатта, бирдан кўп юрилганига эртасига озгина оёқ оғриғи бўлдию, кейин ўтиб кетди. Эртаси куни эса одам ўзини анча тетик хис қилиб, яна яёв юргиси келаркан.

Йўлда хурсанд бўлганим, Ботаника боғига оилавий келиб, айланадиганлар жуда кўпайибди.

Янги бинога кўчиб ўтганимиздан кейин, ишхонада ҳам 8 қаватга лифтдан фойдаланмай чиқишни йўлга қўйгандим. Кейин зинадан фойдаланиш ходимлар орасида оммалашди. Шунинг учун ҳам, шахсий намуна дейилгани бежизга эмас.

Насиб қилса, пандемиядан қутилиб, давлат ишидаги раҳбар кадрларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича шахсий намуна кўрсатишига янада кўпроқ вақт бўлади
Ҳудудларда таълимни яхшилаш бўйича натижага эришиш учун энг яхши тандем: жамоани бирлаштира оладиган фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳамда уни доим қўллаб-қувватлайдиган вилоят ҳокими

Наманган ва Хоразм вилоятларида шу каби тандем бўлгани сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан мактаблар масаласига эътибор кучлироқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида қатор педагоглар билан бирга ушбу икки вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эдилар.

Қуйидаги жадвалга эътибор берсангиз, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича биринчи 5 талик ҳудудлар орасида энг катта ўсиш ҳам айнан Наманган ва Хоразмда кузатилмоқда.

Барча мактабларда ОТМга йўналтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли бу йил умумий битирувчиларнинг сони 1,59 баробар ортган бўлсада, ОТМга кирган битирувчилар сони 2,02 баробар ортган. Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (давоми кейинги постда...)
Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (квоталарнинг ошиши, китоблар, ДТМ тестлари ва ҳ.к.), лекин айнан шу икки ҳудудда кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бошқа ҳудудларникидан анча юқори бўлганига Наманган вилоятининг ўрни ўтган йилдагига нисбатан 4 поғонага кўтарилган, Хоразмники эса 2 поғонага.

Ушбу оддий мисолни ўзи Президентимиз томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарларини вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси сифатида мавқеини кўтарилиши ҳамда ҳокимларга камида 30-40 фоиз вақтларини мактабларга ёрдамга сарфлашлари бўйича кўрсатма берилиши бежизга эмаслигини кўрсатмоқда.

Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин.

PS.
Бу тезкор йиғилган маълумотлар. Суперконтракт ҳамда янги очилаётган хусусий ва хорижий университетлар қабуллари натижалари бўйича Тошкент шаҳри (ҳамда баъзи ҳудудлар) кўрсаткичида йил якунигача қўшимча ўзгаришлар бўлиши мумкин.

PPS. ОТМга умуман кирмаган мактаблар сони деярли 3 баробарга камайди, бу бўйича алоҳида батафсил маълумот берамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда икки йил давомида мактабларни моддий-техник ҳолатини яхшилаш бўйича анчагина ишлар амалга оширилди. Энди энг асосий вазифа барча мактаблардаги таълим сифатини ошириш ва битирувчиларни ҳаётда муваффақиятга эришишига йўналтиришдир.

Давлатимиз Раҳбари томонидан куни кеча пойтахт педагоглари билан бўлган учрашувда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига янги замонавий фикрлайдиган раҳбар тайинланди. Козимжон Хасанов нафақат давлат ташкилотларида, балки Вестминистер Университети лицейи, қатор нодавлат мактаблари раҳбари сифатида фаолият юритган ҳамда ўзи раҳбарлик қилган таълим муассасаларини кўпчилик ота-оналар томонидан талабгир таълим даргоҳига айлантиришга эришган.

Мактабларимизни ҳеч ким четдан келиб кўтариб бермайди, фақат ўзимиз ота-оналар билан биргаликда ҳаракат қилиб натижага эришишимиз мумкин.