Shokirjonov news
9.85K subscribers
3.45K photos
1.27K videos
5 files
2.37K links
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar
Murojaat uchun: 👉 @shokirjonovbot
Reklama: 👉 @usayfiyev
Donat: 👉 https://tirikchilik.uz/shokirjonov
Download Telegram
Forwarded from Kun.uz | Online
Bloger Otabek Sattoriy qamoqdan manzil koloniyaga oʻtkazilgan

Bloger 2021-yil may oyida “tuhmat” va “tovlamachilik”da ayblanib, JIB Muzrabot tumani sudining hukmi bilan 6,5 yilga ozodlikdan mahrum qilingan edi. Inson huquqlari faoli Abdurahmon Tashanovga ko’ra, blogerning jazosi yengilrog’iga almashtirilgan.

👉 @kunonline
Скутерларга яна ов бошлангани ҳақида #ботга_ёзишмоқда

«Ассалому алайкум. Яхшимисиз, Шуҳрат ака. Бундан бир йилча олдин, Kun.uz сайтида сизнинг «Скутер ва мопедларга ов бошланди», деган шу мақолангиз сабабли скутерларга бўлган бу рейдлар тўхтатилиб, қонун 2024 йил 1 январгача тўхтатилганди.

Аммо орадан мана вақт ўтиб, яна бу қарор кучга кирадиганга ўхшамоқда. Мен UZUM тезкор овқат етказишда курйер бўлиб ишлайман. Менинг 50 см куб ҳажмли моторга эга “Жайрон” скутерим бор.

Янги йилдан мен ва менга ўхшаш курйерлар учун энди права сўралар экан. Ўзи шундоқ ҳам қиш кунлари совуқ бўлган бир ҳолатда юзлаб инсонларни қора қозони шу ишни орқасидан қайнамоқда.

Энди бунақа қонун орқали шунча одамни ҳукумат ишсиз қилиб қўймайдими? Хўп, майли қонун қонун экан. Аммо вилоятларда ҳам, Тошкент шахрида ҳам “А” тоифага ўқиш учун курслар ҳам йўқ.

Сиздан илтимосим, мана шу масалани яна бир бор кўтаринг. Яқинда қайсидир давлат сайтида масала овозга қўйилди, дейилди. Аммо овозлар натижаси ҳам эълон қилинмади. Шу масала юзасидан аниқлик киритиб, мақола чиқарсангиз. Балки мен ва менга ўхшаш юзлаб курерлар ва халқ учун ажойиб бир огоҳлантириш берган бўлар эдингиз».

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Kun.uz | Online
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Jadidlar: milliy o‘zlik, istiqlol va davlatchilik g‘oyalari” mavzusiga bag‘ishlangan konferensiyada Saida Mirziyoyeva lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosidagi kamchiliklarni tilga olib, mavjud kamchiliklarni tuzatish lozim, deb ta’kidladi.

👉 @kunonline
305 км узунликдаги, 6 полосали Самарқанд – Тошкент пуллик йўли лойиҳаси ишлаб чиқилибди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда қанақа суғуртага 10 минг сўмдан йиғишяпти? Тўғри, сумма у қадар катта эмас. Лекин ботга мурожаатлар келаяпти.

Қачон мактабларда йиғди-йиғдини бас қиламиз?

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Билмадим, бунақа қарор бошқа туманларда ҳам бордир, лекин менинг қўлимга Сариосиё туманиники тушиб қолди

Қизил яримой жамияти учун мактаб ўқитувчиларнинг маошидан 35000 сўмдан босиб қолишаётганмиш. Яна маҳаллий газеталарга обуна ҳам бор экан. Энди бунисини ёзиб бўлмайди. Зиё тарқалишига тўсқинлик қилаётган халқ душманига чиқариб юборишади.

Нимага ҳамма нарсага бир сиқимгина ойлик олаётган ўқитувчи балогардон бўлиши керак?! Инсофларинг борми сизларни?! Шу Қизил яримой жамияти ўқитувчилардан йиғилаётган пулсиз ёпилиб, касод бўлиб кетиш хавфи остида бўлса, нимага керак ўзи бунақа ташкилот?!

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Талабаларга қишки таътилда поезд чиптасини харид қилишда ҳам 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

“Ўзтемирйўлйўловчи” республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50 фоизлик чегирмаларни эълон қилди.

Чегирмалар 2023-йилнинг 25-декабридан 2024-йилнинг 7-январигача бўлган даврда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездлар чипталари учун амал қилади.

Фақат СВ/ВИП класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди чипталари бундан мустасно.

Аввалроқ Uzbekistan airways миллий авиакомпанияси ҳам қишки таътил даврида талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилган эди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«ТВ учун реклама муҳим. Лекин "Болажон" каналига реклама қўйиш керакмасдир?

Дорилар, чой ва бошқа маҳсулотлар реклама қилингани етмагандек, энди танишувларни ҳам беришни бошлашибди.

Бу болалар учунми ёки уларнинг ота-оналаригами?» — деб ёзяпти журналист Ғолиб Ҳасанов.

Бу ҳақда олдин ҳам ёзилган. Одамларда ва мутасаддиларда мия бўлмагандан кейин, қийин, жўра...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги постда линк берилган мақола 2018 йилда эълон қилинган. У пайтда реклама тўғрисидаги эски қонун (фотода эски қонуннинг 17-моддаси) амалда бўлган

“Халқпарвар” депутатларимиз эса 2022 йилда қабул қилинган “Реклама тўғриси”даги янги қонунда болаларга аталган кўрсатувларда реклама жойлаштирилмаслиги тўғрисидаги бандни олиб ташлашибди.

Унинг ўрнига вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш тақиқлаш тўғрисидаги банд қўшилибди.

Маладес! Ракатопинглар!

Хуллас, аввал тақиқланганида ҳам итам эътибор бермасди, энди «жвачка, хўрозқанд реклама қилинсин, майли» дейилгандаям билган шикаладини ейишяпти...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ню-Йоркдан Тошкентга учган самолётда жанжал кўтарган эркак маст ҳолатда бўлган

Ню-Йорк–Тошкент рейсида безорилик қилиб, самолётнинг Санкт-Петербургга фавқулодда қўнишига сабаб бўлган эркак айни пайтда Тошкентга олиб келинган ва сўроқ қилинмоқда, деб ёзади Bugun.uz

Аниқланишича, Boeing 787 самолётига йўловчи сифатида чиққан 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Б.Ф. парвоз вақти ўзидаги 1 литр ҳажмли виски спиртли ичимлигини ичиб, унинг таъсирида ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган. У экипаж ходимлари ҳамда бошқа йўловчиларга қаршилик кўрсатиб самолётдагиларнинг тинчини бузган, соғлиқ учун таҳдид туғдирадиган безорилик ҳаракатларини амалга оширган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик»), 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда (назарда тутилган жазо: 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш).

Ш.Ш.: Самолётнинг Санкт-Петербургга фавқулодда қўниши билан боғлиқ барча харажатлар ҳам ундан ундирилиши керак. Токи тўлиқ тўламаса, «жонажон Америкаси»га чиқарилмаслиги керак бу бола. Бошқаларга ҳам дарс бўлади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Терпила" сўзининг маъноси ўзбек тилида 180 градусга ўзгариб кетгани ҳақида.

Аслида, биров урса сўкса — индамаслик терпилалик. (Терпеть — чидаш сўзидан).

Бизда эса урган-сўкканни ёзиб берган одамни "терпила" дейишади.

Хуллас, энг кўп ишлатилаётган жойидан гапирадиган бўлсак, кўчадаги қоидабузар автотеррористнинг расмини ГАИга тушириб жўнатганмас, жўнатмаган терпила экан, такчто...)))

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд халқаро аэропорти терминали кузатувчилар ва кутиб олувчилар учун ёпилди.

Бунга эпидемиологик вазият сабаб қилиб кўрсатилган. Терминалга фақат учиб кетаётган йўловчилар киритилади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
PAKET quyidagilarni o’z ichiga oladi:

✈️ To’g’ridan to’g’ri O'zbekiston havo yo'llari aviaparvozi Tashkent-Jidda-Tashkent

🚌 Zamonaviy va qulay avtobuslar:
● Jidda aeroportidan Madina shahridagi mehmonxonaga transfer
● Madina shahridagi mehmonxonadan Makka shahridagi mehmonxonagacha transfer
● Makka shahridagi mehmonxonadan Jidda shahridagi aeroportgacha transfer
● Kutib olish va kuzatib qo’yish xizmati. Muqaddas dargohlarga ekskursiyalar

🏨 Madina va Makka shaharlaridagi mehmonxonalarda
2-mahal ovqat bilan
💳 Viza
❤️‍🩹 Tibbiy sug’urta

👤 Tajribali yo'lboshchi xizmati: (Qur'on musobaqasi g'olibi)
● Ziyoratchilarga ziyorat davomida doimiy hamrohlik qiladi
● Barcha amallarni to’liq va to’gri ado edishda ko’maklashadi
● Ziyoratchilarni kutib olish va kuzatib qo’yish jarayonida qatnashadi

UCHISH SANASI 28- va 31-DEKABR

🕌 Madina: Mehrab Tayyiba — 4 Kecha
🕋 MAKKAH: VOCO MAKKAH — 10 Kecha

Bron qilish savollar bo'yicha murojaat qiling: +998 95 840 22 28

Xizmatlar litsenziyalangan. №172276
Катта раҳмат, Минэнергодагилар, Ҳудудгазтаъминотдаги газчилар!

Қишга зўр тайёргарлик кўрганларинг ва ташқарида –7 бўлиб турганда газни ўчирганларинг учун.

Аммо-лекин уйдан метан заправка очмовдик...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ниҳоят! Энди фермер ва кластер муносабатлари бозор қонун-қоидалари асосида қуриладиган бўлди

“Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент Фармони имзоланди. Фармонда чигит экилишидан аввал (ҳар йили 1 ноябргача, 2024 йил ҳосили учун 2024 йил 1 февралгача), фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида фьючерс шартномалари Товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон ёки тегишли вилоят) учун ўтказиладиган савдолар орқали тузиш белгиланди.

Бунда фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсуски, мактабларимизда 99,4688% синф раҳбарлари болаларга сифатли таълим беришни эмас, кун оралаб келадиган текширувчиларга яхши кўриниш, уларнинг кўзини шамғалат қилиш, оғзи-кўтини мойлашни ўйлашади. Нақадар аччиқ бўлмасин, умумий ҳолат афсуски шундай.

Ўзи мактабга келиб, шу ўқувчиларнинг кроссовка кийган-киймаганини текширадиган, ўқитувчиларни ҳоли жонига қўймайдиган текширувчиларга инсоф берсин!

Воқеа Навоий вилоятида рўй берган, дейишяпти лекин бу ҳамма жойда илдиз отган иллат. Бунақа текширувчилару, билими ноллиги туфайли улардан қўрқадиган ўқитувчилар билан балогаям эришолмаймиз. Узр, лекин.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM